#Mexrga_tashna_qalblar
#No_222
#муаллиф_Қосимова_Нодира
—Бахтли бўлинг. Кўп яшанг.
Ҳикмат, хонага кириб кастюмини чиройли безатилган диван устига қўйди.
Ҳикмат, Гулсумни бошидаги сарисини олиб ташлади.
—Қанча қийноқ, қанча рашк, қанча оғриқ, қанча ғурур, қанча ҳаяжонларни ортда қолдирдик...
Ва нихоят бир-биримизга етишдик...
Ҳикмат, қалби тўлла ҳаяжон билан қаршисида дир -дир қалтираётган Гулсумни махкам қучоқлади.
—Сиз мени қалбимни сакийнатисиз. Умримни ҳикмати хаётимни мазмунисиз. Сизни кўрган кунимдан бошлаб, сизни ўйламаган дақиқам бўлмади.
Гулсум, кўксига бош қўйганча гапирди.
—Ўзимни гулим, мен хам сиздан кам қийналмадим. Охири барибир биргамиз. Энди хеч қачон айрилмаймиз. Ваъда берасизми?
Ҳикмат, Гулсумни юзини кафтлари орасига олди
—Ўлгунимча сизни ёнингизда бўламан...
Гулсумни гапи тугамай, қайноқ лаб жимитиб қўйди. Гулсумни кўзлари катта-катта бўлиб кетди.
—Сизни севаман...
Ҳикмат, қисқагина лаб туташувидан сўнг, севги изхорига ўтди.
—Сизчи?
Ҳикмат, Гулсумни юзини яқиндан томоша қилди.
—Сизни кўрганда юрагим хапқириб, хар сония кўргим келиб, хеч бўлмаганда овозингизни эшитиб кўнглим ором олиб, хаммадан қизғониб, хаттоки ўзидан хам қизғониш, бу севги бўлса, мен сиздан хам қаттиқроқ севаман.
Гулсум Ҳикматни қучоқлаб олди. Кўзларидан эса, севинч кўз ёшлари оқарди.
—Бахтлимисиз?
—Бахтлилардан бахтлиман...
—Қани, энди номозга тайёрланиб адо этиш керак бўлган вазифаларимизни бажарайлик..
Ҳикмат, Гулсумни бағридан бўшатди.
—Яна бир бор рахмат. Хар доим мени ёнимда, бўлинг.
Гулсум, Ҳикматни кўзларига термулди.
Иккиси, номозга тайёрланиб номозларини ўқишди.
Анча жойнамоз устида дуолар қилишди. Сўнгида Ҳикмат, Гулсумни қўлидан тутди.
—Хар доим, шундай Солиҳа аёл бўлинг. Ота-онам мен учун биринчи ўринда, уларни рози қилсангиз мен сиздан рози бўламан. Қизларим, аёлимдан қолган омонатларим, омонатларимга хиёнат қилманг.
Сиз мен айтган йўлдан юрсангиз, мен сизни елкамни устида кўтариб юраман.
Ҳикмат, Гулсумни кўзларига қараб гапирди.
—Вада бераман. Сиз нима десангиз шу бўлади. Ота-онангиз, ўз ота-онамдек, қизларингизни эса ўз боламданда азиз кўраман.
Гулсум, Ҳикматни елкасига бошини қўйди.
—Қачонлардир, сиз билан худди шундай ўтириб номоз ўқишни орзу қилгандим..
Гулсум, бошини кўтариб Ҳикматга қаради.
—Алҳамдулиллаҳ етдим. Оллоҳимга шукур.
Ҳикмат, жим Гулсумга қараб турарди.
—Қани энди хонамизга чиқайлик.
Ҳикмат ўрнидан туриб, Гулсумни кўтариб олди.
Гулсум, сўзсиз бўйнидан қучди.
—Энди хеч қачон сизни қўйиб юбормайман.
Ҳикмат Гулсумни диванга ёткизиб, румолига қўлини узатди.