#Qora_beva
#No_205
#MUALLIF_NAFISA_MALIKOVA
Муслим қабристонда узоқ ҳаёл сурди.
"Ўлим..ва ҳаёт! Ашурали нимадан ҳурсандман биласанми? Сен ўз жонингга қасд қилмаганингга,ахмоққа ўхшаб бу фикрларга ишонганимдан уятдаман кечира олсанг кечир мени дўстим!"
Муслим Ашуралини табассумини,қарашларини эслаб кулиб қўйди.
"Менинг ҳаётда ўз ўрнимни топишимга сабабчи бўлган энг яқин дўстим жойинг жаннатда бўлсин!".
Муслим шундай дея ўрнидан турди.
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
Ҳуснида қаршисида турган Муслимга ишонч билан қаради.
-сиз билан сўнгги бор кўришгим келганди..-деди Муслим бу сафар кўзи ёшланиб жилмаяркан.Ҳуснидани ҳам кўзларида ёш акс этди.
-сизни ҳаётингиз ўз ўрнига тушса мен ҳурсандман!
-Сулҳидани кечиришим осон эмас...балки сиз бўлмаганингизда уни асло кечирмасдим ҳам!
-ишонаман сиз қалби кенг инсонсиз,албатта яна аввалгидек бахтли оила бўласиз!
Муслим жилмайди
-Ашуралига яна бир нарсада тан берганман деб айтгандим,нима деб сўраган эдингиз буни сабабини бугун айтмоқчиман...
Муслим шундай дея Ҳуснидани кўзларига меҳр билан қаради.