Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
STATISTIKA | Rasmiy kanal avatar

STATISTIKA | Rasmiy kanal

Миллий статистика қўмитаси Матбуот хизматининг расмий канали
Рейтинг TGlist
0
0
ТипПубличный
Верификация
Не верифицированный
Доверенность
Не провернный
РасположениеУзбекістан
ЯзыкДругой
Дата создания каналаСерп 21, 2019
Добавлено на TGlist
Жовт 19, 2024

Рекорды

25.03.202523:59
11.8KПодписчиков
08.04.202513:30
400Индекс цитирования
25.03.202523:59
13KОхват одного поста
09.04.202516:19
3.5KОхват рекламного поста
18.04.202523:59
3.91%ER
25.03.202523:59
109.74%ERR

Развитие

Подписчиков
Индекс цитирования
Охват 1 поста
Охват рекламного поста
ER
ERR
ЛИСТ '24ГРУД '24СІЧ '25ЛЮТ '25БЕР '25КВІТ '25

Популярные публикации STATISTIKA | Rasmiy kanal

📊 Туғилган болалар ота-онасининг миллати бўйича тақсимланиши

🏢 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2024 йил давомида ФҲДЁ органларида республика бўйича 926 422 та тирик туғилиш ҳолатлари қайд этилган.

✅ Туғилган болалар ота-онасининг миллати бўйича тақсимланиши қуйидагича:

Отаси:

89,9 % – ўзбек;

4,3 % – тожик;

1,5 % – қозоқ;

0,7 % – қирғиз;

0,5 % – туркман;

3,1 % – бошқалар;


Онаси:


92,3 % – ўзбек;

4,0 % – тожик;

1,4 % – қозоқ;

0,6 % – қирғиз;

0,5 % – туркман;

1,2 % – бошқалар.

🇺🇿 Лотинда
🇷🇺 Читать на русском
Инфляцияни ўлчаш: нархлар қандай кузатилади?

Ўзбекистонда инфляцияни кузатиб бориш учун ҳар ойда 170 турдаги озиқ-овқат, 250 турдаги ноозиқ-овқат ва 90 турдаги хизматлар нархлари ўрганиб чиқилади. Kun.uz мухбири “Эски жўва” бозорида ўтказилган навбатдаги нарх кузатувларида статистика ходимларига ҳамроҳлик қилиб, жараён қандай кечишини ўрганди.

📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
2 ойда қанча турист келган, энг кўп ташриф қайси давлатлардан?

🏢 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-февраль ойларида жами 1,3 млн нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрган.

✅ Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 361,2 минг нафарга ёки 37,1 % га ошган.

✅ Жорий йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрган чет эл фуқаролари мамлакатлар бўйича қуйидагича:

Қирғиз Республикаси - 422 591 нафар

Тожикистон - 401 377 нафар

Қозоғистон - 199 048 нафар

Россия - 90 611 нафар

Афғонистон - 81 797 нафар

Туркманистон - 48 871 нафар

Туркия - 22 520 нафар

Хитой - 14 062 нафар

Ҳиндистон - 10 326 нафар

Корея Республикаси - 5 292 нафар

Бошқа давлатлар - 38 810 нафар


🇺🇿 Лотинда
🇷🇺 Читать на русском
Ўзбекистон Республикасида 100 та уй хўжалигига тўғри келадиган енгил автомобиллар сони

🏢 Миллий статистика қўмитасининг уй хўжаликлари танланма кузатувлари дастлабки маълумотларига асосан, 2024 йилда Ўзбекистон Республикасида 100 та уй хўжалигига ўртача 58 та енгил автомобиль тўғри келмоқда.

✅ 100 та уй хўжалигига тўғри келадиган енгил автомобиллар сони йиллар кесимида:

2010 йил –21 та;

2015 йил – 42 та;

2020 йил – 49 та;

2024 йил – 58 тани ташкил этган.

🇺🇿 Лотинда
🇷🇺 Читать на русском
🎓 Олий таълим билан қамраб олинган 18-23 ёшдаги аёллар улуши ошган

🤩 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2024/2025 ўқув йили бошига Ўзбекистон Республикасида 18-23 ёшдаги аҳолини олий таълим билан қамраб олиш кўрсаткичи 47,7 % ни ташкил этган.

🧑‍🎓 18-23 ёшдаги аҳолини олий таълим билан қамраб олиш динамикаси йиллар кесимида (ўқув йили бошига):

👨‍🦱 Эркаклар:

2014 йил – 8,4 %
2015 йил – 8,4 %
2016 йил – 8,8 %
2017 йил – 9,8 %
2018 йил – 11,5 %
2019 йил – 13,9 %
2020 йил – 19,7 %
2021 йил – 29 %
2022 йил – 36,2 %
2023 йил – 43,7 %
2024 йил – 43,5 %

👱‍♀️ Аёллар:

2014 йил – 5,2 %
2015 йил – 5,4 %
2016 йил – 5,6 %
2017 йил – 6,8 %
2018 йил – 9,7 %
2019 йил – 12,6 %
2020 йил – 17,7 %
2021 йил – 27.4 %
2022 йил – 37,1 %
2023 йил – 48,4 %
2024 йил – 52,4 %

🇺🇿 Лотинда
🇷🇺 Читать на русском
👨‍👩‍👧‍👦 Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни ўртача 1,7 минг кишига ошмоқда

🏢 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг 1 апрель ҳолатига республикамизнинг доимий аҳолиси 37,7 млн кишини ташкил этган.

✅ Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2 % га ошган.

✅ Мамлакатимиз аҳолиси 2025 йил бошидан буён 154,6 минг кишига кўпайган.

✅ Ўзбекистон аҳолиси 2025 йилнинг ҳар бир ойида ўртача 51,5 минг кишига ошган.

✅ 2025 йилнинг ҳар бир кунида доимий аҳоли сони ўртача 1,7 минг кишига кўпаймоқда.
📊 Тошкент метрополитенида 1 кунда ўртача нечта йўловчи ташилмоқда?

🏢 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-март ойларида Тошкент метрополитенида 70,2 млн йўловчи ташилган.

✅ Бу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 7,2 млн нафарга кўп.

✅ 2025 йилнинг январь-март ойларида Тошкент метрополитенида бир кунда ўртача 780 минг нафар йўловчилар ташилган бўлиб, 2024 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 12,6 %га ошган.

📢 Расмий саҳифалар | Официальные каналы

| Telegram | Instagram |Facebook |Youtube | X | LinkedIn
🎓 Олий таълимга қамров 40,9 % га ошган

🤩 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2024/2025 ўқув йили бошига Ўзбекистон Республикасининг 18-23 ёшдаги аҳолисини олий таълим билан қамраб олиш кўрсаткичи 47,7 % ни ташкил қилган.

📊 Бу кўрсаткич 2014 йил билан солиштирилганда 40,9 % га ошган.


🧑‍🎓 18-23 ёшдаги аҳолини олий таълим билан қамраб олиш кўрсаткичи йиллар кесимида қуйидагича:

2014 йил - 6,8 %

2015 йил - 7,0 %

2016 йил - 7,2 %

2017 йил - 8,3 %

2018 йил - 10,6 %

2019 йил - 13,3 %

2020 йил - 18,7 %

2021 йил - 28,2 %

2022 йил - 36,6 %

2023 йил - 45,9 %

2024 йил - 47,7 %


🇺🇿 Лотинда
🇷🇺 Читать на русском
🤩 Матбуот анжуманига таклиф этамиз!

2025 йил 28 март куни соат 10:00 да Миллий статистика қўмитасида “Статистика ишларини ташкил этиш ва юритиш тизимини янги босқичга олиб чиқиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармонининг мазмун-моҳияти юзасидан матбуот анжумани ўтказилиши режалаштирилган.

🔝 Матбуот анжуманида қуйидаги масалалар бўйича ахборот берилади:

– “Статистика ишларини ташкил этиш ва юритиш тизимини янги босқичга олиб чиқиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-27-сонли Фармоннинг мазмун-моҳияти;
– Миллий статистика тизимини такомиллаштириш ва халқаро стандартларга мослаштириш бўйича устувор вазифалар;
– Рақамли технологиялар ва сунъий интеллект асосида жорий этилаётган ёндашувлар;
– Тадбиркорлар ва аҳоли учун статистик маълумотлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари;

Ҳурматли оммавий ахборот воситалари ходимлари, журналист ва блогерлар, марҳамат матбуот анжуманида қатнашиб, ўзингизни қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилинг!

📍 Манзил: Тошкент шаҳри, Мустақиллик шоҳ кўчаси, 63 уй.

🇺🇿 Лотинда
🇷🇺 Читать на русском
16.04.202511:16
Инфляция даражасини ҳисоблашда амалга ошириладиган нарх кузатувлари бўйича пресс-тур ташкил этилди

🏢 Миллий статистика қўмитаси томонидан истеъмол секторидаги инфляция даражасини ҳисоблаш учун ҳар ойнинг 10-20 санасида республикамиздаги 67 та туман-шаҳарларда 10 мингдан ортиқ кузатув нуқталарида 120 мингга яқин нархлар қайд этилади.

Бунда 170 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари, 250 турдаги ноозиқ-овқат маҳсулотлари ва 90 турдаги хизматлар нархлари кузатилади.

Миллий статистика қўмитаси мазкур кузатув жараёнларини жорий йилнинг 18 март санасида “Миробод” деҳқон бозорида Gazeta.uz” сайти мухбирлари билан, 11 апрель куни “Эски жува” деҳқон бозори ҳамда Шайхонтоҳур туманидаги савдо ва хизмат кўрсатиш объектларида Kun.uz”, “Spot.uz ва Kursiv.media.uz” сайти мухбирлари билан биргаликда олиб боришди.

Kursiv

Kun.uz: Инфляцияни ўлчаш: нархлар қандай кузатилади?

Spot.uz: Ўзбекистонда маҳсулот нархлари қандай ҳисобланади?
📊 Республикамиздаги хусусий корхоналар сони қанча?

🏢 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил 1 март ҳолатига республикада 48 256 та хусусий корхоналар фаолият юритмоқда.

✅ Ҳудудлар кесимида хусусий корхоналар сони қуйидагича:

Тошкент шаҳри – 6 739 та;

Қашқадарё вилояти – 5 931 та;

Фарғона вилояти – 5 181 та;

Сурхондарё вилояти – 4 443 та;

Самарқанд вилояти – 4 068 та;

Хоразм вилояти – 3 859 та;

Наманган вилояти – 3 001 та;

Навоий вилояти – 3 273 та;

Тошкент вилояти – 3 205 та;

Бухоро вилояти – 2 204 та;

Жиззах вилояти – 1 978 та;

Андижон вилояти – 1 793 та;

Қорақалпоғистон Республикаси – 1 700 та;

Сирдарё вилояти – 881 та
.

🇺🇿 Лотинда
🇷🇺 Читать на русском
📊 3 ойда темир йўл транспортида қанча юк ташилган?

🏢 Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистон Республикаси бўйича умумий фойдаланишдаги магистрал темир йўл транспорти орқали 27 млн тонна асосий турдаги юклар ташилган.

✅ Юк ташиш ҳажми 2024 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 0,8 млн тоннага ёки 3,0 % га ошгани кузатилган.

📢 Расмий саҳифалар | Официальные каналы

| Telegram | Instagram |Facebook |Youtube | X | LinkedIn
👥 Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони йил бошидан буён қанчага ўзгарган?

🤩 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон Республикасида 2025 йилнинг 1 апрель ҳолатига доимий аҳоли сони қарийб 37,7 млн кишини ташкил этган.

📊 Аҳоли сони йил бошига нисбатан 154,6 минг кишига кўпайган.


🇺🇿 Ҳудудлар кесимида доимий аҳоли сони қуйидагича:

Қорақалпоғистон Респ. – 2 035,1 минг киши;

Андижон вилояти – 3 474,1 минг киши;

Бухоро вилояти – 2 082,8 минг киши;

Жиззах вилояти – 1 544,3 минг киши;

Қашқадарё вилояти – 3 656 минг киши;

Навоий вилояти – 1 099,2 минг киши;

Наманган вилояти – 3 144,8 минг киши;

Самарқанд вилояти – 4 315,3 минг киши;

Сурхондарё вилояти – 2 959,8 минг киши;

Сирдарё вилояти – 934,5 минг киши;

Тошкент вилояти – 3 121,5 минг киши;

Фарғона вилояти – 4 162,3 минг киши;

Хоразм вилояти – 2 039,6 минг киши;

Тошкент шаҳри – 3 128,5 минг киши.


🇺🇿 Лотинда
🇷🇺 Читать на русском
📊 Ўзбекистон 2 ойда 175,1 млн АҚШ долларлик мева ва сабзавот экспорт қилган

🏢 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистон қиймати 175,1 млн АҚШ долларлик 193 минг тонна мева ва сабзавотлар экспорт қилган.

Мева ва сабзавотлар экспорти қиймати 2024 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 16,7 % га кўпайиб, жами экспортдаги улуши 3,8 % ни ташкил этган.
Войдите, чтобы разблокировать больше функциональности.