Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
DINAMO PFC | Расмий канал avatar

DINAMO PFC | Расмий канал

⚽️ «Динамо» (Самарқанд) клубининг Телеграмдаги расмий канали
👉«Динамо» ПФК борасидаги энг тезкор хабар ва воқеалар, ўйин тафсилотлари, фотогалерея ва голлар билан танишиб борасиз.
🌐 www.fcdinamo.uz
👉 @FCDinamo1960
Рейтинг TGlist
0
0
ТипПубличный
Верификация
Не верифицированный
Доверенность
Не провернный
РасположениеУзбекістан
ЯзыкДругой
Дата создания каналаFeb 07, 2025
Добавлено на TGlist
Oct 29, 2024

Рекорды

19.04.202523:59
9.6KПодписчиков
08.02.202523:59
200Индекс цитирования
06.04.202523:59
7.5KОхват одного поста
10.02.202506:41
5.9KОхват рекламного поста
05.03.202508:59
3.67%ER
06.04.202523:59
81.79%ERR

Развитие

Подписчиков
Индекс цитирования
Охват 1 поста
Охват рекламного поста
ER
ERR
NOV '24DEC '24JAN '25FEB '25MAR '25APR '25

Популярные публикации DINAMO PFC | Расмий канал

ҒАЛАБААААА! 8 ЙИЛ КУТИЛГАН ҒАЛАБА!

«Динамо» Тошкентда Ўзбекистоннинг кўп карра чемпиони "Пахтакор"ни мағлуб этди!


Пахтакор - Динамо 0:1
Гол: Анваржон Хожимирзаев, 60

👉 «Динамо» ПФК матбуот хизмати
06.04.202513:46
11.04.202513:38
03.04.202514:34
📢 «Динамо» мухлисларининг Олмалиққа бориб келиши учун автобуслар ташкил этилди

«Динамо» Суперлига 4-тури доирасида 6 апрел, якшанба куни Олмалиқда чемпионат пешқадами бўлиб турган ОКМК меҳмони бўлади.

«Динамо» жамоасининг сўнгги турда Тошкентда «Пахтакор»ни мағлуб этишида жонкуяр ишқибозларнинг ҳиссаси катта бўлди. Севимли жамоасини ҳар қандай ҳолатда ҳам қўллаб-қувватлайдиган самарқандлик мухлислар бу сафар Олмалиққа сафар қилишни режалаштирган. Олмалиқда ўтадиган турнинг марказий ўйинида ҳам кўҳна шаҳар жамоасини қўллаб-қувватлашни мақсад қилган мухлисларга қулайлик яратиш учун «Динамо» ПФК раҳбарияти томонидан 7та катта замонавий автобус ташкил этилди. Фан-клуб аъзолари ва ашаддий мухлислар сафар ўйинига бепул бориб келишлари мумкин бўлади.

Автобуслар 6 апрел, якшанба куни соат 11:00да «Динамо» стадиони ёнидаги кассалар олдида тўпланиб, 12:00да Олмалиққа жўнайди. Учрашувдан кейин автобуслар яна Самарқандга қайтиб, мухлислар «Динамо» стадионида олдига туширилади.

👉 «Динамо» ПФК матбуот хизмати
📹 «Ҳайит айёми билан табриклаймиз! Биз сиз учун боримизни берамиз! Олға Самарқанд!»

Анваржон Ҳожимирзаев Тошкентда ғалаба голига муаллифлик қилгач, клуб матбуот хизмати орқали барча мухлисларни ғалаба ва Ҳайит айёми билан табриклади.

👉 «Динамо» ПФК матбуот хизмати
📹 Марко Станоевич самарқандлик мухлисларни ғалаба билан қутлади

«Динамо» ҳимоячилари жароҳат олгани сабабли бугун марказий ҳимоячи сифатида тўп суриб, ажойиб ўйин кўрсатган Неманья Видич Марко Станоевич ўйиндан кейин барчани муҳим ғалаба билан табриклади.

👉 «Динамо» ПФК матбуот хизмати
📷 Ғалаба қувончи

«Динамо» Тошкентда Ўзбекистоннинг кўп карра чемпиони "Пахтакор"ни мағлуб этгач, ғалабани Самарқанддан келган жонкуяр мухлислари қаршисида улар билан нишонлади.

Ушбу ғалаба Рамазон ҳайити олдидан Самарқанд аҳли учун жамоамизнинг байрам совғаси бўлди.

👉 «Динамо» ПФК матбуот хизмати
📷 «Пахтакор» устидан қозонилган ғалаба қувончи

Ийд Ал Фитр - Рамазон ҳайитингиз муборак бўлсин!

👉 «Динамо» ПФК матбуот хизмати
📷 Кун селфиси

«Динамо» вингери Анваржон Ҳожимирзаев Тошкентда ғалаба голига муаллифлик қилиб, ўйиндан кейин ғалабани шу расм билан муҳрлади.

👉 «Динамо» ПФК матбуот хизмати
29.03.202518:59
📹 Жамоамизнинг ўйиндан кейинги ғалаба қувончи

Ютуқларимиз бардавом бўлсин!

👉 «Динамо» ПФК матбуот хизмати
05.04.202516:15
«Динамо» мухлисларининг Олмалиққа бориб келиши учун 10та автобус ташкил этилди

Суперлига 4-тури доирасида 6 апрел, якшанба куни «Динамо»ни Олмалиқда чемпионат пешқадамларидан бири ОКМКга қарши муҳим учрашув кутиб турибди.

Турнинг марказий ўйинида ҳам кўҳна шаҳар жамоасини қўллаб-қувватлашни мақсад қилган мухлисларга қулайлик яратиш учун «Динамо» ПФК раҳбарияти томонидан 7та эмас, жами 10та катта замонавий автобус ташкил этиладиган бўлди. Фан-клуб аъзолари билан бирга жамоамизнинг ашаддий мухлислари ҳам Олмалиқдаги сафарга бепул бориб келишлари мумкин бўлади.

Автобуслар эртага, 6 апрел якшанба куни соат 11:00да «Динамо» стадиони ёнидаги кассалар олдида тўпланиб, 12:00да Олмалиққа жўнайди. Учрашувдан кейин автобуслар яна Самарқандга қайтиб, мухлислар «Динамо» стадиони олдига туширилади. Жонкуяр мухлислар билан бирга «Динамо»ни қўллаб-қувватланг!

🏆 Суперлига. 4-тур. 6 апрел (якшанба)
⛳️ ОКМК — «Динамо»
⏱️ Ўйин вақти:
20:15
🏟 Олмалиқ, ОКМК стадиони
🖥Транслцяция: FutbolTV

👉 «Динамо» ПФК матбуот хизмати
📹 Анваржон Ҳожимирзаевнинг ажойиб голи Динамо матбуот хизмати лавҳасида

🔴 Пахтакор - Динамо 0:1

👉 «Динамо» ПФК матбуот хизмати
28.03.202511:01
📹 Эртага... 🤍💙

🏆 Суперлига. 3-тур. 29 март (шанба)
⛳️ «Пахтакор» — «Динамо»
⏱️ Ўйин бошланиш вақти:
20:30
🏟 Тошкент, «Жар» стадиони
🖥Транслцяция: FutbolTV (жонли)
🎽Бош ҳакам:
Ғайрат Жўраев
🖥ВАР: Иброҳим Исмоилов

Dinamo PFC расмий саҳифалари:

👉 Telegram | Sayt | Facebook |Instagram
📊 "Динамо" Олмалиқда дуранг қайд этиб, Суперлига турнир жадвалида "Насаф" билан бир хил очко тўплаб 4-ўринда бормоқда

👉 @FCDinamo1960
📊Суперлига 6-тур бугунги натижалари, эртанги ўйинлар анонси ва турнир жадвалидаги вазият:

«Нефтчи»нинг йирик мағлубиятидан кейин «Динамо» 5-ўринга кўтарилди. Эртага «Андижон»га қарши ўйиндан кейин жамоамиз яна юқорироқ ўринга кўтарилиш имкониятига эга.

👉 @FCDinamo1960
Войдите, чтобы разблокировать больше функциональности.