#очиқ_мулоқот
❇️ Тадбиркорлар муаммоларини ўрганиш ва уларга амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида ўтказлаётган учрашувларнинг навбатдагиси Фарғона вилояти божхона бошқармасининг “Қўқон” ТИФ божхона постида бўлиб ўтди. Бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари А.Яқубов, масъул ходимлар ҳамда ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари билан очиқ мулоқот шаклида давра суҳбатида дастлаб божхона тизимида тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилаёганлиги таъкидланиб, ушбу йўналишдаги ишларнинг давоми сифатида бошқармада “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш” шўъбаси ташкил этилганлигиги ва уларнинг тадбиркорлар билан ҳамкорлиги иштирокчиларга етказди.
♻️ Очиқ мулоқот шаклида ўтказилган учрашувда тадбиркорларга божхона соҳасига доир янги қабул қилинаётган меъёрий ҳужжатлардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 4 мартдаги “Махсус иқтисодий ва саноат зоналари фаолиятининг самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-41-сонли Фармони билан жорий йилнинг 1 июн санасидан бошлаб махсус иқтисодий зоналар иштирокчилари томонидан маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва экспортга реализация қилиш учун фойдаланадиган импорт хомашё, материал ва бутловчи қисмларни божхона тўловларини тўламаган ҳолда “товарларни божхона ҳудудида қайта ишлаш” божхона режимига жойлаштиришга рухсат берилиши тадбиркорларга қандай имкониятлар яратаётгани атрофлича тушунтириб ўтилди.
✅ Бундан ташқари 2025 йил 19 май санасидан ташқи савдо шартномалари турлари 22 тадан 6 тага қисқартирилаётганлиги, жорий йилнинг 1 июнь санасидан махсус иқтисодий зоналар иштирокчилари томонидан маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва экспортга реализация қилиш учун фойдаланадиган импорт хомашё, материал ва бутловчи қисмларни божхона тўловларини тўламаган ҳолда “товарларни божхона ҳудудида қайта ишлаш” божхона режимига жойлаштириш орқали уларни божхона расмийлаштирувидан ўтказиш амалиёти йўлга қўйилганлиги каби муҳим янгиликлари тушунтириб ўтилди.
✅ Учрашув давомида тадбиркорларнинг божхона кўрикларини соддалаштириш ҳамда “божхона ҳудудида қайта ишлаш” божхона режимига расмийлаштириш учун “рухсатнома” олиш учун электрон кўринишда тақдим қилинадиган аризалар бўйича саволларга ходимлар томонида жавоб берилди.