Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Inson huquqlari bo'yicha vakil (ombudsman)| Расмий канал avatar

Inson huquqlari bo'yicha vakil (ombudsman)| Расмий канал

OMBUDSMAN FERUZA ESHMATOVA
📨 https://app.ombudsman.uz/
Рейтинг TGlist
0
0
ТипПубличный
Верификация
Не верифицированный
Доверенность
Не провернный
РасположениеУзбекістан
ЯзыкДругой
Дата создания каналаMar 06, 2025
Добавлено на TGlist
Feb 25, 2025
Прикрепленная группа

Рекорды

26.03.202523:59
10KПодписчиков
13.03.202523:59
200Индекс цитирования
21.03.202503:39
1.8KОхват одного поста
14.03.202500:01
491Охват рекламного поста
19.04.202516:46
4.53%ER
21.03.202508:15
23.17%ERR

Развитие

Подписчиков
Индекс цитирования
Охват 1 поста
Охват рекламного поста
ER
ERR
MAR '25MAR '25MAR '25MAR '25MAR '25APR '25APR '25APR '25

Популярные публикации Inson huquqlari bo'yicha vakil (ombudsman)| Расмий канал

🇷🇺Омбудсман Москвадаги хорижий фуқароларни вақтинча сақлаш марказида бўлиб, юртдошларимиз билан учрашди

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Феруза Эшматова хизмат сафари доирасида Москва шаҳрининг Сахарово ҳудудида жойлашган хорижий фуқароларни вақтинча сақлаш марказига ташриф буюрди.

Омбудсманга Ўзбекистон Республикаси Элчихонаси ҳузуридаги Миграция агентлиги ваколатхонаси ходими ҳамда Россия Федерациясининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Девонининг Фуқаролик, миграция ва хорижий фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими бошлиғи Виктория Салтанова ҳамроҳлик қилди.

Ташриф давомида Омбудсман Марказ раҳбари билан учрашиб, ҳамюртларимизнинг яшаш, овқатланиш, тиббий хизматдан фойдаланиш ва бошқа шароитлари билан танишди.

📎батафсил     lotin yozuviga o'tish

Cайт |Telegram | Facebook |Instagram | X | Youtube
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг расмий муносабати

Жорий йилнинг 17 апрель куни ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар Сирғали туман Ички ишлар бошқармасида фуқаро Жавохир Қурбонов қийноққа солинганлиги ҳақида хабарлар тарқалди.

Хабарларга кўра, жорий йил 8 февраль куни Ж.Қурбонов ушбу туман Ички ишлар бошқармасига чақиртирилган ва у ерда икки кун давомида ноқонуний равишда ушлаб турилиб, турли шаклларда зўравонликка дучор қилинган. Натижада, оёғи сингани, бош қисми лат егани ва шишлар кузатилгани маълум қилинган.

Мазкур ҳолат Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) назоратига олинди. Ҳолат юзасидан Бош прокуратурага Омбудсман талабномаси киритилди.

Омбудсман ушбу ҳолатни қонун талаблари доирасида кўриб чиқилиши, воқеанинг барча жиҳатларини очиқ ва адолатли суриштирувини таъминлашни сўрайди.

Cайт |Telegram | Facebook |Instagram | X | Youtube
15.04.202517:59
#Ichkaridan_turib — реал мониторинг, реал шароит!

▶️ Навбатдаги видеомизда 23-сон маҳкумлар учун ихтисослашган касалхонада яратилган тиббий имкониятлар билан танишинг.

🔽Мазкур касалхона терапия, неврология, жарроҳлик, стоматология, диагностика, сил касалликлари каби 21 та бўлимга ва 2 та лабораторияга эга, шунингдек у ерда мураккаб жарроҳлик амалиётлари ҳам ўтказилади.

🩻 Яқинда ушбу муассасада тиббий хизмат сифатини янада ошириш мақсадида 2 та замонавий рентген аппарати ўрнатилди:

✅Портатив рентген — бошқа жазони ижро этиш муассасаларига олиб борилиб, маҳкумларни ўша жойда рентгендан ўтказиш имконини беради.
✅ Иккинчи аппарат — барча тана аъзоларини ҳар хил ҳолатда рентген текширувидан ўтказиш имконини беради.

💨 Шунингдек, 23-сон касалхонаси ва барча тергов ҳибсхоналарида кварц аппаратлари ўрнатилган. Бу — ҳаво орқали юқувчи инфекцияларнинг олдини олиш учун муҳим ҳимоя воситасидир.

🎥Бу аппаратларнинг бошқа афзалликлари билан батафсил видеода танишасиз

Каналимизни кузатиб боринг 👉t.me/ombudsmanuz

🌐Cайт|🔵Telegram |🔵Facebook |📷Instagram| 🌐Х’ | 🎞 Youtube
15.04.202517:59
#Ochiq_monitoring #Ichkaridan_turib

▶️ Омбудсман мониторинги: 23-сон маҳкумлар учун ихтисослашган касалхонада яратилган шарт-шароитлар ўрганилди

🔹 Жонли кадрларда: Омбудсман тавсиясига асосан 2024 йил июль ойида ташкил этилган, 50 ўринли аёллар бўлинмаси фаолияти, маҳкумаларнинг интервьюлари, гинекология, диагностика, операция ва жонлантириш бўлимлари, дорихона ҳамда замонавий тиббий техникалар акс этган.

📍 Бугунги кунга қадар мазкур бўлимда 433 нафар аёл даволанган.
📊 Шундан:
261 нафар — 2024 йил давомида
172 нафар — 2025 йилнинг биринчи чорагида

⚖️ Улардан 5 нафари, соғлиги оғир бўлгани боис, Жиноят кодексининг 75-моддаси асосида муддатидан олдин озод этилган.

‼️Касалхонадаги барча эркак ва аёл беморларга яратилган шароитлар ҳақида кейинги видео орқали таништирамиз.

Каналимизни кузатиб боринг t.me/ombudsmanuz

🌐Cайт|🔵Telegram |🔵Facebook |📷Instagram| 🌐Х’ | 🎞 Youtube
🛡Дам олиш куни шифокор ва ходимларни ноқонуний ишга жалб қилган диспансер раҳбарига чора кўрилди – Омбудсман

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)га Қўқон шаҳрида жойлашган Фарғона вилояти тери-таносил 2-сонли диспансери шифокорлари томонидан жамоавий мурожаат келиб тушди. Мурожаатда ходимлар иш вақтидан ташқари, дам олиш кунларида ҳужжатлаштирилмасдан ва ҳақ тўланмасдан ишга, навбатчиликка жалб қилинаётганини, шунингдек хизмат сафари харажатлари ўз вақтида қопланмаётганини билдиришган эди.

Мазкур мурожаат Омбудсманнинг Фарғона вилоятидаги минтақавий вакили иштирокида жойига чиқиб ўрганилди. Ўрганиш натижаларига кўра, диспансер раҳбарияти томонидан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 189-моддасида белгиланган иш вақтидан ташқари ишни қонуний ташкил этиш талаблари қўпол равишда бузилгани, ходимлар оғзаки кўрсатмалар асосида расмийлаштирилмасдан ишга жалб қилиб келингани аниқланди.

📎батафсил    🗣 lotin yozuviga o'tish

🌐Cайт |🔵Telegram | 🔵Facebook |📷Instagram | 🌐Twitter | 🎞Youtube
⚠️Тошкентдаги Мажбурий даволаш наркология шифохонасида антисанитария ҳолатлари аниқланди

Жорий йилнинг 15 апрель куни Омбудсман ўринбосари ва минтақавий вакил томонидан Тошкент шаҳар Мажбурий даволаш наркология шифохонасига мониторинг ташрифи амалга оширилди.

Шифохонадаги беморлар билан якка ва жамоавий тартибда суҳбатлашилди. Шунингдек, даволанувчилар шароитлари, овқатланиши, уларга тайёрланадиган озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармонлар сифати, уларни сақлаш хоналари ўрганилди.

Мониторинг давомида бир қатор камчиликлар аниқланди. Хусусан, шифохона оқова сув (канализация) қувурида юз берган носозлик сабабли бадбўй ҳид чиқиб, беморларни сақлаш шароитига салбий таъсир кўрсатмоқда. Шу билан бирга, иситиш қозонини янги, тежамкор, замонавий иситиш қозонига алмаштиришга эхтиёж зарур.

❗️Қолаверса...

📎батафсил     lotin yozuviga o'tish

🌐Cайт |🔵Telegram | 🔵Facebook |📷Instagram | 🌐X | 🎞Youtube
Маҳкумни тузалиш йўлига ўтган ёки ўтмаган деб топиш масалалари Омбудсман минтақавий вакиллари иштирокида кўриб чиқилмоқда

Хабарингиз бор, жазони ижро этиш муассасаларида жазо муддатини ўтаётган маҳкумларни тузалиш йўлига ўтган ёки ўтмаганлигини аниқлаш юзасидан тегишли комиссиялар фаолият юритмоқда.

Шу кунларда Тошкент шаҳри, Андижон ва Наманган вилоятларидаги қатор муассасаларда мазкур комиссиялар йиғилишлари бўлиб ўтди. Йиғилишларда умумий ҳисобда 1291 нафарига тузалиш йўлига ўтган деб хулоса берилди. Шундан, 1075 нафари Тошкент шаҳридаги 21-сон Жазони ижро этиш колониясидаги, 192 нафари Наманган вилояти Поп туманидаги 6-сон Жазони ижро этиш колониясидаги, 24 нафари эса Андижон вилоятидаги 3-сон тергов ҳибсхонасида хўжалик ишларига жалб этилган маҳкумлардир.

📎батафсил     lotin yozuviga o'tish

Cайт |Telegram | Facebook |Instagram | X | Youtube
#ombudsman #monitoring_tashrifi

Омбудсман томонидан киритилган таъсир чорасидан сўнг Бухородаги Мурувват уйини таъмирлаш учун 176 млн сўм ажратилди

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) томонидан 2024 йил ноябрь ойида Бухоро вилоятида жойлашган “Мурувват” ногиронлиги бўлган аёллар интернат уйига амалга оширилган мониторинг ташрифи чоғида муассасада қатор камчиликлар аниқланган эди.

Жумладан, бинонинг жорий таъмирга муҳтожлиги ҳамда муассасада яшовчи шахсларнинг спорт билан шуғулланишлари учун шароитларни яхшилаш зарурати борлиги қайд этилган.

Шундан сўнг, ...
📎батафсил    🗣lotin yozuviga o'tish

🌐Cайт|🔵Telegram |🔵Facebook |📷Instagram| 🌐Х’ | 🎞 Youtube
МАҲКУМ ҲУҚУҚЛАРИНИНГ БУЗИЛИШИ ҲОЛАТИ ОМБУДСМАН НАЗОРАТИГА ОЛИНДИ

Омбудсманга 50-сон Манзил-колонияда жазо муддатини ўтаётган маҳкум Т.И. колония ходимлари томонидан қийноққа солиниб, сўнг асоссиз равишда интизомий бўлинмага жойлаштирилгани ҳақида мурожаат қилди.

Мазкур ҳолат жойига чиқиб ўрганилганда, маҳкум Т.И Пискент тумани марказий шифохонасига жойлаштирилган ҳамда шифокорлар хулосасига кўра, унинг бош ва кўкрак қисмида лат ейиш аломатлари аниқланган.

Шунингдек, ишга оид ҳужжатлар ўрганилганда, маҳкум Т.И. интизомий бўлинмага 2025 йил 27 февраль куни жойлаштирилган ва унга 10 суткага интизомий бўлинмага киритиб қўйиш ҳақида қарор қабул қилинган. Ушбу қарор Тошкент махсус прокурори томонидан ўрганилиб, бекор қилинган ҳамда колония маъмуриятининг ҳаракатлари Жиноят-ижроия кодексининг 105-моддаси (маҳкумларни интизомий жазолаш шартлари) ва 111-моддаси (қўпол тартиббузарлик тушунчаси) талабларига зид деб топилган.

Маҳкум олти кун давомида асоссиз равишда интизомий бўлинмада сақланиб, унинг ҳуқуқлари ва эркинликлари бузилган...

📎батафсил     🗣lotin yozuviga o'tish

🌐Cайт |🔵Telegram | 🔵Facebook |📷Instagram | 🌐X | 🎞Youtube
07.04.202505:18
Омбудсманнинг ҳудудлардаги минтақавий вакиллари ҳақида биласизми?

Минтақавий вакиллар мурожаатингизни қай тартибда кўриб чиқади ва уларнинг яна қандай вазифалари бор?



🌐Cайт|🔵Telegram |🔵Facebook |📷Instagram| 🌐Х’ | 🎞 Youtube
15.04.202513:10
▶️#Ichkaridan_turib — 23-сон маҳкумлар учун ихтисослашган касалхонадаги шароитлар

🔽 Видеода акс этган:

▪️ Электрон дўкон хизмати — маҳкумлар электрон шаклда буюртма бериш орқали товарлар харид қилиш имконига эга;

▪️ Овқатланиш — видеода беморларга тайёрланаётган таомлар, ошхона фаолияти ва хоналардаги умумий санитария ҳолати;

▪️ Кутубхона — маҳкумлар учун мавжуд ҳуқуқий ва бадиий адабиётлар, кутубхонадаги фаолиятдан лавҳалар;

▪️ Даволанаётган маҳкумлар — видеода тиббий хизматдан фойдаланаётган шахслар, уларга яратилган шарт-шароитлар.

Каналимизни кузатиб боринг 👉t.me/ombudsmanuz

🌐Cайт|🔵Telegram |🔵Facebook |📷Instagram| 🌐Х’ | 🎞 Youtube
Омбудсман Осиё-Тинч океани форумига аъзо бўлди

2025 йилнинг 4 апрель куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Феруза Эшматова ҳамда Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтларнинг Осиё-Тинч океани форуми директори Кирен Фицпатрик ўртасида онлайн учрашув бўлиб ўтди.

1996 йили ташкил этилган ушбу форум Осиё-Тинч океани минтақасидаги барча миллий инсон ҳуқуқлари бўйича институтларни  бирлаштиради. Ҳозирги кунда форум таркибида 28 та миллий инсон ҳуқуқлари ташкилотлари бор, Марказий Осиё давлатлари Омбудсманлари ҳам шулар жумласидан.

Учрашувда Кирен Фицпатрик Омбудсман институтининг ушбу нуфузли тузилмага аъзо бўлиб киргани билан қутлаб, Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги ўзгаришлар, қонунчилик ва институционал базанинг такомиллаштирилишини ижобий баҳолади.


батафсил lotin yozuviga o’tish

🌐Cайт |🔵Telegram | 🔵Facebook |📷Instagram | 🌐X | 🎞Youtube
🇺🇿🇷🇺Ўзбекистон ва Россия Омбудсманлари ҳамкорлиги мустаҳкамланмоқда

Куни кеча Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Феруза Эшматова Россия Федерацияси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Татьяна Москалькова билан учрашди.

Суҳбат чоғида икки мамлакат фуқароларининг мурожаатларини ўзаро ҳамкорликда кўриб чиқиш тажрибаси, шу орқали эришилаётган натижалар ва бу йўналишдаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Қайд этиш лозимки, 2025 йилнинг 1 чорагида Ўзбекистон Омбудсманига хорижий давлатлар Омбудсманлари ва чет элда яшаётган фуқаролардан 36 та мурожаат келиб тушган. Шундан 11 таси Россия Федерацияси ҳудудларига тўғри келади. Ушбу мурожаатларнинг аксарияти ижобий ҳал этилган. Инсон ҳуқуқларини таъминлашда Омбудсманларнинг ўзаро ҳамкорлиги кўплаб мусофирчиликда юрган инсонлар муаммоларини ҳал этилишига хизмат қилмоқда.
📎батафсил     lotin yozuviga o'tish

Cайт |Telegram | Facebook |Instagram | X | Youtube
❗️“ХАРОМХОР ХОКИМЛАР САЙХУНОБОДА!” номли хабар ўрганилди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган “Харомхўр ҳокимлар Сайҳунободда!” сарлавҳали видеода фуқаро Шаҳноза Аҳмедова томонидан қурилган бино адолатсиз судлар сабабли бузилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди, лекин, унда мурожаат тафсилотлари тўлиқ очиқланмаган эди. Фуқаронинг мулк ҳуқуқлари бузилаётгандек талқин қилинган мазкур хабар Омбудсман томонидан назоратга олиниб ўрганилди.

Омбудсманга тақдим қилинган маълумотга кўра, ушбу 0,06 га ер майдони фуқаро Ф.Э. 2020 йилда “Электрон-онлайн аукцион” орқали сотиб олган. Аҳмедова Шахноза эса бу жойга ўзбошимчалик билан бино қурган.

Фуқаролик ишлари бўйича Сирдарё туманлараро судининг 2024 йил 11 июндаги ҳал қилув қарорига асосан ушбу қурилиш Аҳмедованинг ҳисобидан бузилиши белгиланган.

‼️ Демак, мулк ҳуқуқлар бузилмаган, аксинча бошқа шахснинг мулк ҳуқуқи ҳимоя қилинган.

📣 Жамоатчиликни дезинформация орқали чалғитиш, суд қарорлари ва ҳуқуқий асосларни инкор қилишга уриниш — жамиятда нотўғри тушунчалар шаклланишига олиб келиши мумкин.

Омбудсман жамоатчиликни ҳар қандай ҳолат юзасидан расмий маълумотлар асосида муносабат билдириш, ҳуқуқий ҳужжатларга таянишга чақиради.

🌐Cайт |🔵Telegram | 🔵Facebook |📷Instagram | 🌐X | 🎞Youtube
🏗Ноқонуний қурилиш ишлари ва суд қарорларининг ижро этилмаётгани ҳолати Омбудсман томонидан ўрганилмоқда

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) томонидан Тошкент шаҳар Олмазор туманидаги “Қорасарой” турар мажмуаси аҳолиси мурожаати юзасидан ўрганиш бошланди.

Мурожаатда, маҳаллий аҳоли розилигисиз ва суд қарорларига қарши равишда кўп қаватли қурилиш ишлари олиб борилаётгани қайд этилган. Суд қарорларига кўра, қурилиш тўхтатилиши лозим, аммо иш ҳалигача давом этмоқда.

Айни пайтда Омбудсман ушбу мурожаатни назоратга олган ва тегишли давлат органларидан расмий ахборот ва тушунтиришлар сўраб олинмоқда.

❗️Суд қарорларининг ўз вақтида ва тўлиқ ижро этилиши – ҳуқуқ устуворлигининг асосий кафолатидир. Унинг бузилиши эса фуқароларнинг адолатга ишончига жиддий зарба беради.

📎батафсил    lotin yozuviga o'tish

🌐Cайт |🔵Telegram | 🔵Facebook |📷Instagram | 🌐X | 🎞Youtube
Войдите, чтобы разблокировать больше функциональности.