08.04.202503:12
.
***
Мен аёл яралдим... қаро кундузлар
Нурларни увоқдай бир-бир чўқидим.
Аёлни улуғлаб ёзилган шеърларни
Кўкарган кўзларим билан ўқидим.
Аёлни улуғлаб ташланган шиор
Сира эскирмади… ишлатилмади...
Аёлман — ҳамма зор, ҳамма ҳукмдор,
Бундоқ ўз ҳолимча яшатилмадим.
Уйларда боқарлар уй ҳайвонларин:
Ит, мушук, қуён, қўй, тўти ва… аёл.
Сандиқда туради бисотим, кўнглим…
Гоҳо ўзимга ҳам келаман малол.
Гоҳо кетгим келар қаёқларгадир,
Яқинроқ — қалбимга қўяман қадам.
Жаннатга кетаман бир куни, насиб,
Дўзахдан дўзахга тушарми одам?
©Ирода Умарова
https://t.me/GarashaliKungil
.
***
Мен аёл яралдим... қаро кундузлар
Нурларни увоқдай бир-бир чўқидим.
Аёлни улуғлаб ёзилган шеърларни
Кўкарган кўзларим билан ўқидим.
Аёлни улуғлаб ташланган шиор
Сира эскирмади… ишлатилмади...
Аёлман — ҳамма зор, ҳамма ҳукмдор,
Бундоқ ўз ҳолимча яшатилмадим.
Уйларда боқарлар уй ҳайвонларин:
Ит, мушук, қуён, қўй, тўти ва… аёл.
Сандиқда туради бисотим, кўнглим…
Гоҳо ўзимга ҳам келаман малол.
Гоҳо кетгим келар қаёқларгадир,
Яқинроқ — қалбимга қўяман қадам.
Жаннатга кетаман бир куни, насиб,
Дўзахдан дўзахга тушарми одам?
©Ирода Умарова
https://t.me/GarashaliKungil
.
Показано 1 - 1 из 1
Войдите, чтобы разблокировать больше функциональности.