Notcoin Community
Notcoin Community
Proxy MTProto | پروکسی
Proxy MTProto | پروکسی
Proxy MTProto | پروکسی
Proxy MTProto | پروکسی
iRo Proxy | پروکسی
iRo Proxy | پروکسی
YURIDIK PLATFORMA avatar
YURIDIK PLATFORMA
YURIDIK PLATFORMA avatar
YURIDIK PLATFORMA
26.02.202510:25
Чиқиндидан қарздорлар электр энергияси учун тўлов қила олмайдилар.

Қонун Сенат томонидан маъқуллади.

👉@yuridikplatforma
24.02.202506:17
⚡️Ипотека кредитлари бўйича субсидиялар сони 1,5 бараварга оширилади

Президент Фармони (ПФ-26-сон, 21.02.2025 й.)га кўра, 2025 йилда бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлаш дастурининг асосий йўналишлари этиб,

➖ипотека кредитлари бўйича дастлабки бадал ва фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар сонини 1,5 бараварга ошириш ва мазкур мақсадларга Давлат бюджетидан 2,5 триллион сўм йўналтириш

➖уй-жой ва ипотека бозорини молиявий ресурслар билан таъминлаш учун 20,9 триллион сўм миқдоридаги ипотека кредитларини ажратиш белгиланди.

👉@yuridikplatforma
21.02.202506:54
Жарима баллари 12 баллдан ошса ҳайдовчи транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинади

⚡️Қонун билан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига киритилган қўшимчаларга кўра, қуйидагилар учун маъмурий жавобгарлик белгиланди:

Йўл ҳаракати қоидабузарликлари бўйича ҳисобланадиган жарима баллари белгиланган миқдордан ошганлиги учун маъмурий жазо қўлланилиши;

Бунда:

➖Белгиланган ҳуқуқбузарликлар содир этилганлиги учун транспорт воситасининг ҳайдовчисига нисбатан мазкур ҳуқуқбузарликларда назарда тутилган асосий жазо билан бирга жарима баллари ҳисобланади. Бунда содир этилган ҳар бир ҳуқуқбузарлик учун ҳисобланадиган жарима балининг энг юқори миқдори 2 баллдан ошмаслиги керак.

Жарима баллари белгиланган ҳуқуқбузарликлардан бири биринчи марта содир этилган кундан эътиборан бир йил давомида ҳисоблаб борилади. Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар учун ҳисобланган жарима баллари бир йил ўтгач транспорт воситасининг ҳайдовчисидан автоматлаштирилган тарзда ечилади.

➖Ҳисобланган жарима баллари бир йил давомида 12 баллдан ошган ҳолларда, охирги содир этилган ҳуқуқбузарлик учун белгиланган тартибда қўшимча жазо тариқасида ҳайдовчи транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинади. Бундай ҳуқуқдан маҳрум қилиш муддати 6 ойдан кам бўлмаслиги белгиланди.

🔹Сиқилган табиий газда, суюлтирилган нефть газида ёки дизель ва газсимон ёқилғи аралашмасида ишлайдиган транспорт воситаларидан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларини бузганлик учун;

🔹Транспорт воситасида одам ташиш қоидаларини бузганлик учун;

🔹Транспорт воситаларини қувиб ўтиш қоидаларини бузганлик учун;

🔹Йўл безорилиги учун;

🔹Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг фото- ва (ёки) видеотасвирини уларнинг обрўсизлантирилишига олиб келадиган тарзда бузиб тарқатганлик учун.

👉@yuridikplatforma
Президент Фармони билан:

➖Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларининг ҳар бирига 10 минг доллар миқдорида;

➖Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига тенглаштирилган шахсларнинг ҳар бирига 25 млн сўм миқдорида;

➖1941-1945 йиллардаги уруш давридаги меҳнат фронти қатнашчиларининг ҳар бирига 3 млн сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти берилади.

👉@yuridikplatforma
16.02.202519:10
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги:

➖иш ҳақи, пенсия ва нафақаларнинг 1 мартдан ва 1 августдан 10% ошиши ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди

👉@yuridikplatforma
14.02.202511:37
Президент Шавкат Мирзиёев мамлакатимиз ёшлари билан мулоқотда:

➖Нуфузли халқаро фан олимпиадаларида ғолиб ва совриндор бўлганлар учун бир марталик пул мукофоти миқдори 5 карра оширилади.

➖Дунёнинг нуфузли “Топ-100” олийгоҳларида илмий даража олган 35 ёшгача бўлган ёш олимларга уй-жой учун 10 йил муддатга 800 миллион сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади.

➖Хорижий тиллардан “С1” даражасига эга бўлган ёшлар ташаббус кўрсатиб, олис ва чекка ҳудудларда чет тилларига ихтисослашган ўқув марказларини очса, уларга 120 миллион сўмгача фоизсиз ссуда берилади.

➖Шунингдек, меҳнат бозорига тил биладиган ёшлар кириб келишини рағбатлантириш учун хусусий ўқув марказларида хорижий тилларни ўрганадиган ёшларга харажатлари “2+6” шаклида қоплаб берилади. Бунда ўқув харажатларининг дастлабки 2 ойи ўқувчиларнинг ўз маблағидан, қолган 6 ойи давлат ҳисобидан тўлаб берилади.

➖Хорижда таълим олиб қайтган ёшлар Миллий кадрлар захирасига тўғридан-тўғри киритилади, улар давлат органларига танловсиз ишга олинади.

➖Ҳар йили саралашдан ўтган 1 минг нафар ёшлар дунёнинг “Топ-100” олийгоҳларига юборилиб, ўқиш ва яшаш харажатлари қоплаб берилади.

➖Келгуси ўқув йилидан бошлаб ўқувчилар ўртасида муҳандислик олимпиадалари ва танловларини ўтказиш йўлга қўйилади. Ғолиб бўлган битирувчи ёшлар техника олийгоҳларига грант асосида ўқишга киради.

👉@yuridikplatforma
⚡️12 баллик жарима баллари фақатгина ЙПХ инспекторлари тузган баённомалар асосида шаклланади

Ҳайдовчиларга тайинланадиган 12 баллик жарима баллари фақатгина ЙПХ инспекторлари тузган баённомалар асосида шаклланади ва балларни ҳисоблаш тизими ИИВ ЖХД ЙҲХХда инсон омилисиз, автоматлаштирилган тарзда ҳисоб-китоб қилинади.

👉@yuridikplatforma
21.02.202517:28
Қайси қоидабузарликлар учун жарима баллари ҳисобланади?

1. 125-моддаси учинчи қисми — ҳайдовчиларнинг тормоз тизимида, руль бошқарувида ёки уловчи қурилмада носозлиги бўлган ёхуд тегишли рухсатномасиз қайта жиҳозланган транспорт воситаларини бошқариши;

2. 125-моддаси бешинчи қисми — Фойдаланиш белгиланган тартибда ман этилган транспорт воситаларини, худди шунингдек давлат рақам белгиси ўзбошимчалик билан ечиб олинган транспорт воситаларини бошқариш;

3. 126-моддаси — Кўзгусимон ва (ёки) туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали, шунингдек теварак-атрофни кўришни чеклайдиган қопламали транспорт воситаларидан фойдаланиш;

4. 127-моддаси биринчи қисми — Товуш сигналини сабабсиз бериш, транспорт воситаларига уни ишлаб чиқарган корхона назарда тутмаган товуш чиқарувчи ва ёритувчи қурилмаларни ўрнатиш, худди шунингдек уларни ўзгартириб ўрнатиш;

5. 128-моддаси — Ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини пиёдалар йўлкаларидан юргизиши, йўл белгилари ва йўл ҳаракатининг бошқа қоидалари талабларига риоя этмаслиги;

6. 128-3-моддаси —  Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини ошириб юбориши;

7. 128-4-моддаси иккинчи қисми — Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг светофорнинг тақиқловчи сигналига ёки йўл ҳаракатини тартибга солувчининг тақиқловчи ишорасига бўйсунмасдан ўтиши;

8. 128-5-моддаси — Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг халақит бериши ёки авария ҳолатини юзага келтириши, йўлнинг қарама-қарши ҳаракатланиш учун мўлжалланган томонига ёки бўлагига чиқиши;

9. 28-6-моддаси — Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузиши;

10. 28-8-моддаси — Транспорт воситасида одам ташиш қоидаларини бузиш;

11. 28-9-моддаси — Транспорт воситаларида қувиб ўтиш қоидаларини бузиш;

12. 129-моддаси — Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид солувчи гуруҳ бўлиб ҳаракат қилишда қатнашиши;

13. 130-моддаси — Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг темир йўлнинг ўтиш жойларидан ўтиш қоидаларини бузиши;

14. 137-моддаси биринчи қисми— Йўл-транспорт ҳодисаси қатнашчиларининг белгиланган қоидаларни бузган ҳолда ҳодиса юз берган жойдан кетиб қолиши.

👉@yuridikplatforma
21.02.202506:27
Давлат хавфсизлик хизмати:

➖Тошкент вилоятида шахс Оҳангарон туманида жойлашган 32 гектар ерни мансабдор танишлари орқали харидор номига расмийлаштириб бериш эвазига 2 млн 400 минг АҚШ доллари талаб қилиб, шундан 500 минг долларни олаётган вақтида ушланди;

➖Тошкент вилоятида икки нафар шахс туман ҳокимлиги балансидаги 48 сотих ер майдонини харидор номига расмийлаштириб бериш эвазига 60 минг доллар ва ҳужжатларни ҳал қилиб бериш учун 8160 доллар талаб қилиб, шундан 64 минг долларни олаётган вақтида ушланди;

➖Сурхондарё вилоятида яшовчи шахс туманда жойлашган Мелиоратив экспедиция балансидаги 20 сотих ва маҳаллий фуқарога тегишли 45 сотих ерни 60 минг долларга сотишга келишиб, 56,7 минг доллар ва 43 млн сўм олган вақтида ушланди;

➖Хоразм вилоятида яшовчи шахс шу тумандан оқиб ўтувчи Шовот канали бўйида жойлашган давлат захирасидаги 24 сотих ер майдонини кадастр тизимидаги танишлари орқали расмийлаштириб бериш эвазига харидордан 45 минг доллар ва 13 млн сўм олган вақтида ушланди.

👉@yuridikplatforma
19.02.202513:55
Президент қарорига кўра:

камбағал оила аъзоларига ўз фаолиятини бошлаши учун зарур бўлган асбоб-ускуналарни харид қилишга БҲМнинг 50 баравари (18.750.000 сўм)гача миқдордаги 6 ойдан 3 йилгача муддатга фоизсиз ссудалар;

➖ўзини ўзи банд қилмоқчи бўлган ишсиз фуқароларни ёки камбағал оилалар аъзоларини касаначи сифатида ишга олган тадбиркорларга уларнинг айланма маблағларини тўлдириш учун ҳар бир жалб қилинган касаначи учун БҲМнинг 10 баравари (3.750.000 сўм)гача миқдордаги 3 йилгача муддатга фоизсиз ссудалар;

камбағал оилаларга деҳқончилик ва боғдорчилик ташкил қилиш учун деҳқон хўжаликларига сув қудуқларини бурғилаш, насос агрегатларини сотиб олиш, томчилатиб суғориш тизимини ўрнатиш ва электр тармоқларини тортиш учун 6 ойлик имтиёзли давр билан БҲМнинг 200 баравари(75.000.000 сўм) гача миқдордаги 5 йилгача муддатга фоизсиз ссудалар берилади.

👉@yuridikplatforma
Автомобилларга газ баллони ўрнатиш учун рухсатномани эндиликда онлайн олиш мумкин

Хизматдан фойдаланиш учун my.gov.uz орқали ариза юборилади.

Хизмат нархи — 112 500 сўм.

👉@yuridikplatforma
14.02.202506:07
⚡️Ҳомиладорлиги ёки фарзанди борлиги сабабли ходимни ишдан бўшатишга тақиқ жорий этилди

Қонун (ЎРҚ-1030-сон, 13.02.2025 й.) билан Меҳнат кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилд

Қонун билан Меҳнат кодексига “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат мажмуида  электрон шаклдаги меҳнат шартномасини расмийлаштириш тартибини жорий этишни, иш ҳақи сақланмайдиган таътил давомийлигини белгилаш тартибини ва ходимнинг ўртача иш ҳақини ҳисоблаш тартибини ўзгартиришни назарда тутувчи қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда.

Шунингдек “Таълим тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ ходимлар кечки ёки сиртқи таълим шаклида ўқиши мумкин бўлган таълим ташкилотларининг турларини аниқлаштирувчи ўзгартиришлар киритилмоқда.

Бундан ташқари, ҳомиладорлиги ёки фарзанди борлиги сабабли ходимни ишдан бўшатишга тақиқ жорий этилмоқда.

Киритилаётган ўзгартиришларга кўра, давлат органлари ва ташкилотлари ишга қабул қилиш чоғида ишга кираётган шахснинг паспортига ёки идентификацияловчи ID-картасига, меҳнат дафтарчасига оид маълумотларни мустақил равишда, шу жумладан ахборот тизимларидаги идоралараро интеграциялашув платформалари орқали сўраб олади.

Давлат фуқаролик хизматчиларининг меҳнатга оид муносабатларига нисбатан меҳнат тўғрисидаги қонунчиликнинг амал қилиши “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонун билан тартибга солинмаган қисми бўйича татбиқ этилиши белгиланди.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

👉@yuridikplatforma
2025 йил 1 апрелдан аҳоли истеъмолчилари учун белгиланган электр энергияси тарифлари юқоридаги тартибда белгиланади

👉@yuridikplatforma
21.02.202510:17
Транспорт воситасини маст ҳолда бошқарганлик учун жиноий жавобгарлик;

жарима баллари 12 баллдан ошса ҳайдовчи транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиниши белгиланган
Қонун матни

ЎРҚ-1033-сон, 20.02.2025 й.

👉@yuridikplatforma
21.02.202506:18
⚡️ Энди транспортни маст ҳолда бошқарганлик жиноий жавобгарликка сабаб бўлади

Жиноят кодексига қўшимчалар киритилиб қуйидагилар учун жиноий жавобгарлик белгиланди:

➖Транспорт воситасини мастлик ҳолатида бошқарганлик ёки текширувдан ўтишдан бўйин товлаганлик;

➖Транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахснинг транспорт воситасини бошқарганлик;

➖Автомототранспорт воситалари, шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини ва тракторчи-машинистларни тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлаш, шунингдек имтиҳонлар ўтказиш ва гувоҳномалар бериш тартибини бузганлик;

➖Транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахснинг транспорт воситасини бошқарганлик;

➖Сиқилган табиий газда, суюлтирилган нефть газида ёки дизель ва газсимон ёқилғи аралашмасида ишлайдиган транспорт воситаларидан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларини бузганлик.

Асос: ЎРҚ-1033-сон, 20.02.2025 й.

👉@yuridikplatforma
18.02.202516:38
Фуқаролар ўзининг томорқасида ишлаб ҳам расмий иш стажига эга бўлиши мумкин

Президент қарорига (2022 йил 30 август, ПҚ-366-сон) кўра, ўзининг шахсий томорқа ер участкасида қуйидаги фаолият турлари билан шуғулланаётган фуқаролар томонидан йилига БҲМнинг камида 1 баравари ( 375.000 сўм) миқдорида ижтимоий солиқ тўланган тақдирда, улар расмий банд бўлган аҳоли тоифасига киритилади ва ушбу давр уларнинг меҳнат стажига қўшилади:

➖чорвачилик (қорамол, қўй, эчки, от ва бошқалар);

иссиқхона;

➖паррандачилик (бедана, курка, ғоз, ўрдак);

қуёнчилик;

➖асаларичилик;

➖балиқчилик;

➖боғдорчилик;

➖лимончилик;

➖гулчилик.

Ўзини ўзи банд қилиш учун ижтимоий солиқ йилига бир марта тўланади ва ижтимоий солиқ тўланган йил учун ўзини банд қилдирган шахсга бир йиллик меҳнат стажи ёзилади.

👉@yuridikplatforma
Энди ўзбекистонликлар хорижий интернет-дўконлардан маҳсулот харид қилишда божхона тўловларини тўлашлари керак бўлади

Wildberries, Temu, Ozon, AliExpress, Globbing, Amazon ва бошқалардан буюртмаларнинг ҳар бир кгми учун 7500 сўм (БРВнинг 2%) тўланиши керак бўлади.

Илгари 1000 АҚШ доллардан кам бўлган буюртмалар учун божхона расмийлаштируви талаб этилмас эди.

👉@yuridikplatforma
Битта китоб ўқиган маҳбуснинг жазо муддати 3 кунга қисқартирилади

Жиноят кодексига китоб ўқишга жалб қилиш орқали маҳкумларни ахлоқан тузатиш бўйича янги 74-1-модда киритилмоқда.

Унга кўра, фақат жазо муддатини тўлиқ ўташи лозим бўлган маҳкумларга нисбатан тасдиқланган рўйхат бўйича 1 та китоб ўқиган ва белгиланган тартибда имтиҳон топширган тақдирда жазосини 3 кунга қисқартириш назарда тутилмоқда.

Шунингдек, Жиноят кодексининг 73, 74-моддалари асосида эса жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш ёки енгилроғи билан алмаштириш масаласини ҳал этиш вақтида ҳам китоб ўқиганлик инобатга олиниши белгиланяпти.

Қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди.

👉@yuridikplatforma
⚡️3 мартдан ипотека кредитлари учун субсидия олишга аризалар қабули бошланади

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хабарига кўра, ипотека кредитлари бўйича субсидиялар тўлашнинг тасдиқланган мақсадли кўрсаткичлари доирасида аризаларни 3 март куни соат 09:00дан бошлаб жўнатиш мумкин.

Аризаларни Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона портал (my.gov.uz) орқали топшириш мумкин.

Аризачи
ёки унинг турмуш ўртоғининг (шу жумладан, кафил сифатида келтирган яқин қариндошлари) ўртача даромади қуйидагича бўлиши лозим:

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда — меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 2,7 бараваридан 8 бараваригача ( 3,11 млн — 9,24 млн сўм);

⁃ Тошкент шаҳрида — меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 2,7−9,2 бараваригача (3,11 млн сўм — 10,62 млн сўм).

👉@yuridikplatforma
21.02.202507:54
⚡️Фарзандини ноқонуний диний таълим олишга жалб этганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланди

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган қўшимчага кўра, ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан ўз боласини қонунга хилоф равишда диний таълим олишга жалб этиш БҲМнинг 5 баравари (1.875.000 сўм) дан 10 баравари(3.750.000 сўм) гача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгиланди.

Шунингдек, мазкур ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилса БҲМнинг 10 баравари(3.750.000 сўм) дан 15 баравари(5.625.000 сўм) гача миқдорда жарима солишга ёки 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлиши белгиланди.

Асос: ЎРҚ-1035-сон, 20.02.2025 й.

👉@yuridikplatforma
20.02.202513:20
⚡️10 март (душанба) 5 кунлик иш ҳафтасидагилар учун қўшимча дам олиш куни бўлади

Меҳнат кодексининг 208-моддасига биноан, агар байрам кунлари дам олиш кунига тўғри келиб қолса, унда дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.

Жорий йилда 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни шанба кунга тўғри келади. Демак, 5 кунликлар учун дам олиш куни 10 март, душанбага кўчирилади.

Шундай қилиб, 5 кунликлар учун 3 кун кетма-кет дам олиш куни бўлади:

➖8 март, шанба — байрам;

➖9 март, якшанба — барча учун одатий дам олиш куни;

➖10 март, душанба — кўчирилган дам олиш куни.

❗️6 кунликлар учун фақат 8 март (шанба) дам олиш куни бўлади, лекин 10 март (душанба) иш куни ҳисобланади.

👉@yuridikplatforma
Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаб бўлган фуқароларнинг айримларига 11.550.000 сўмгача субсидия берилади

Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаб бўлган фуқароларга улар томонидан

тадбиркорлик,
➖меъморчилик,
➖ҳунармандчилик


каби йўналишлардаги аниқ лойиҳалар амалга оширилиши учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 10 бараваригача миқдордаги субсидиялар берилди.

Асос: Президент қарори (ПҚ-64-сон, 14.02.2025 й.)

👉@yuridikplatforma
Паспорт ёки ID-картани йўқотиб қўйиш 1 125 000 сўмгача жарима солишга сабаб бўлади

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 223-моддаси кўра

➖ Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспортини ёки идентификацияловчи ID-картасини, хорижга чиқиш учун биометрик паспортини қасддан яроқсизлантириши ёки уни эҳтиёт қилиб сақламаганлиги оқибатида йўқотиб қўйиши,

БҲМнинг иккидан бир қисми (187 500 сўм)дан уч баравари (1 125 000 сўм)гача миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

👉@yuridikplatforma
⚡️Расман 2025 йил 1 майдан озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод қилинган шахсларга 2.250.000 сўм пул берилади

2025 йил 1 майдан озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод қилинган шахсларга БҲМнинг 6 баравари миқдоридаги бир марталик нафақа пули “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари орқали тўланади.

👉@yuridikplatforma
Показано 1 - 1 из 1
Войдите, чтобы разблокировать больше функциональности.