Самбо бўйича Осиё-Океания чемпионатининг учинчи куни: ўсмирларимиз 8 та олтин медалга эга чиқишди
Тошкент шаҳрида самбо бўйича Осиё-Океания чемпионати давом этмоқда. Бугун, 16 апрель куни чемпионатнинг учинчи кун беллашувлари бўлиб ўтди.
Кун давомида ўсмирлар ўртасидаги беллашувлар ташкил этилди ва умумий ҳисобда 16 та вазнда медаллар жамланмаси ўз эгаларини топди. Кун якунига кўра, ўзбекистонлик ўсмирлар 8 та олтин, 3 та кумуш ва 4 та бронза медалларига сазовор бўлишди.
Совриндорларимиз рўйхати билан танишинг:
Олтин:
-47 кг: Вазира Нуруллаева
-65 кг: Шаҳзода Исоқбоева
-72 кг: Дилнозахон Каимова
-64 кг: Давлатжон Козимов
-71 кг: Муҳаммадюсуф Юсуфжонов
-79 кг: Муҳаммаджон Юсупов
-88 кг: Шоҳжаҳон Ғолибов
-98 кг: Саидаҳмад Равшанов
Кумуш:
-54 кг: Ирода Савронова
+80 кг: Хулкар Жўраева
+98 кг: Алишер Расулов
Бронза:
-50 кг: Шахноза Балтанова
-59 кг: Гуласал Облоқулова
-80 кг: Камола Вафоқулова
-53 кг: Гамзат Максетбаев
Ўзбекистонлик самбочиларнинг мусобақа давомида қўлга киритган медаллари:
1-кун: 14 та олтин, 5 та кумуш, 6 та бронза
2-кун: 10 та олтин, 4 та бронза
3-кун: 8 та олтин, 3 та кумуш, 4 та бронза.
Ўзбекистон самбо ассоциацияси матбуот хизмати
👇👇👇
@uzbekistan_sambo