Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Лёха в Short’ах Long’ует
Лёха в Short’ах Long’ует
Bosh prokuratura avatar
Bosh prokuratura
Bosh prokuratura avatar
Bosh prokuratura
Қашқадарё вилояти прокуратураси томонидан жойларда ноқонуний қурилмалар бартараф этилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
24.02.202510:30
Наманган вилоятида ўтказилган сайёр қабулда аҳоли мурожаатлари ечим топмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
22.02.202513:37
Андижон вилояти прокурори бошчилигида аҳоли муаммоларини аниқлаш ҳамда уларни жойида бартараф этиш мақсадида Пахтаобод туманида сайёр қабул ўтказилди.
 
Сайёр қабулда 73 нафар жисмоний ва юридик шахсларнинг вакиллари қабул қилинди.

Мурожаатларнинг 45 таси жойида ижобий ечимини топди, қўшимча ўрганиш ва вақт талаб қилгани учун 28 та мурожаатлар иш юритувга қабул қилинди.

Вилоят прокуратураси томонидан жисмоний ва юридик шахслар вакилларини қабул қилиш ҳамда мурожаатларини кўриб чиқиш борасидаги ишлар давом этмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
21.02.202513:10
no comment | Наманган вилоятида экология хавфсизлиги соҳасида амалга оширилаётган ишлар

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
21.02.202512:19
Бош прокурор ўринбосари Ш.Аминов бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан Самарқанд вилоятида энергия самарадорлигини ошириш бўйича илмий-техникавий ўрганишлар давом этмоқда.

Ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланиш устидан давлат назоратини самарали ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўйича туман (шаҳар) штабларининг фаолияти танқидий муҳокама қилиниб, ноқонуний ҳолатларни фош этиш, энергия самарадорлигини ошириш ҳамда энерготежамкор ускуналарни ўрнатиш ишларни жадаллаштириш бўйича топшириқлар берилди.

Шу билан бирга, туман (шаҳар) ишчи гуруҳлари томонидан ҳудудлардаги трансформатор пунктлари, юқори босимли газ тақсимлаш қурилмалари кўздан кечирилиб, масъулларга тегишли топшириқлар юклатилди.

Бу борадаги ўрганишлар давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
19.02.202506:15
Наманган вилоятидаги маҳаллалар обод бўлмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
24.02.202511:18
Бош прокуратура бошқарма бошлиғи Ф.Абдурахимов Самарқанд вилоятида бўлиб, Президентнинг 03.01.2025 йилдаги "2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 1-сон қарори ижросини таъминлаш бўйича вилоят мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳи томонидан амалга ошириладиган ишлар бўйича ҳисоботлар тингланди.

Вилоят прокуратураси, вилоят ИИБ масъуллари, туман (шаҳар)лар прокурорлари, ИИБ бошлиқлари ва вилоят мувофиқлаштирувчи штаб ишчи гуруҳига Қарор ижросини таъминлаш чора-тадбирларини жадаллаштириш бўйича тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.

Сўнгра, масъуллар Самарқанд шаҳридаги маҳаллаларда бўлиб, маҳалла еттилиги томонидан бажарилган ишлар ва мақсадли кўрсаткичлар ижроси бўйича камералаштириш жараёнлари билан танишиб, шаҳарда ташкил этилган ҳуқуқ-тартибот масканидаги яратилган шароитлар ўрганилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
24.02.202510:18
no comment|Қорақалпоғистон Республикасида электр энергиясидан оқилона фойдаланишни таъминлаш ва йўқотишларни бартараф қилиш борасидаги ишлар

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
22.02.202513:37
21.02.202513:10
no comment | Наманган вилояти прокуратураси томонидан энергия тежамкорлиги соҳасида амалга оширилаётган ишлар

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Республика ишчи гуруҳининг Бухоро вилоятидаги ўрганишлари

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
18.02.202517:26
Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Жиззах вилоятида  Вазирлар Маҳкамасининг 31.01.2025 йилдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2025 йилга мўлжалланган инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 53-сонли қарори ижроси бўйича хорижий инвестициялар ҳамда халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан 2025 йилда ўзлаштирилиши белгиланган лойиҳалар ўрганилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
24.02.202511:18
24.02.202510:11
Президентнинг 23.12.2022 йилдаги Фармони ижросини таъминлаш доирасида Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси томонидан 14 та ҳудудий ҳарбий прокуратуранинг Қуролли Кучларда қонунчилик ижроси устидан назорат йўналишига масъул ходимлари иштирокида икки кунлик ўқув-амалий семинар ўтказилди.

“Прокурор назорати самарадорлигини янада ошириш ва фаолиятни такомиллаштириш борасидаги асосий вазифалар”га бағишланган ўқув йиғинида дастлаб Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурорининг ўринбосари Қ.Исроилов, Бош прокуратура бошқарма катта прокурори Ш.Хўжақулов ҳамда таклиф этилган мутахассислар томонидан қурилиш соҳасида бюджет маблағларининг мақсадли сарфланиши ва иқтисод қилинишини таъминлашга доир мавзуларда машғулотлар олиб борилди.

Сўнгра, электр энергияси ва табиий газ тежамкорлигини, ҳарбий хизматчиларнинг иш билан банд бўлмаган оила аъзолари ҳамда муддатли ҳарбий хизматни ўтаб қайтган ёшлар бандлигини таъминлашда эътибор қаратилиши лозим бўлган масалалар ва бошқа шу каби мавзуларда маърузалар тингланди.

Амалий машғулотларда эса Жамоат хавфсизлиги университетида амалга оширилаётган қурилиш-реконструкция ишлари қонунийлиги ва Миллий гвардия органлари томонидан жамоат тартибини сақлашга оид тадбирлар ижроси ўрганилди.

Жараёнлар Ўзбекистон Республикаси прокуратураси тарихи музейи, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси музейи ва “Тергов полигони”да давом этди.

Якунида иштирокчиларнинг ўқув-амалий машғулотларда ўзлаштирган билим ва кўникмалари даражасини аниқлаш мақсадида улар синовдан ўтказилиб, натижалари баҳоланди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
22.02.202511:56
Жиззах вилояти прокурори Б.Иброхимов шаҳар марказидаги  “Mastery stem school” номли ҳусусий мактаб фаолияти билан танишиб, мактабдаги таклиф ва муаммолар ўрганилган ҳолда ўқувчиларда замонавий билим кўникмаларни шакллантириш бўйича кўрсатмалар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
21.02.202512:54
Навоий вилояти Кармана туманида энергия ресурсларидан самарали фойдаланиш чоралари кўрилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
19.02.202506:47
Тошкент вилоятида “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури ижроси

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
18.02.202515:18
Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокурори И.Наримов бошчилигида “Қарши минтақавий темир йўл узели” таркибидаги корхоналарда темир йўл соҳасини рақамлаштириш бўйича белгиланган вазифалар ижроси аҳволи ўрганилди.

Хусусан, “Темирйўлинфратузилма” АЖ бошқарув раиси ва “Қарши минтақавий темир йўл узели” филиали раҳбари ҳамда мутассади масъул ходимлар иштирокида Қарши локомотив депо филиали, Қарши вагонларга техник хизмат кўрсатиш пункти ва Кенгсой станцияси вагонларни буғлаб ювиш пунктида ишчи-ходимларга яратилган имкониятлар, соҳани модернизациялаштириш ҳамда ходимларининг иш фаолиятини яхшилашда замонавий ахборот коммуникация воситалари жорий этилганлиги, барча жараёнларни автоматлаштириш, бунда инсон омилини камайтириш ҳолатлари ўрганиб чиқилди.

Шунингдек, Қарши халқаро аэропортида қўшимча равишда қурилаётган учиш йўлаги биноси қурилишида мавжуд муаммолар ўрганилиб, ажратилган маблағларини белгиланган муддатларда ўзлаштириш ва қурилиш объектида мавжуд камчиликларни бартараф этиш, ўз вақтида ва сифатли топширилиши бўйича кўрсатмалар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
24.02.202510:39
Тошкент шаҳар прокурори Э.Юлдашев томонидан туман прокурорлари ҳамда масъул бўлим бошлиқлари билан спорт курашлари (эркин кураш, юнон-рум кураши, аёллар кураши) бўйича йиғилиш ўтказилди.

Йиғилиш давомида, ҳудудлардаги спорт мактабларида ташкил этилган спорт секциялари, спортчиларга яратилган шароитлар, мазкур спорт турларининг бугунги кундаги аҳволи, муаммоларни аниқлаш ва бартараф этиш борасида келгусида қилинадиган вазифалар муҳокама қилинди.

Шунингдек, туман прокурорлари томонидан жойларда спорт қабулларини ташкил этиш, ёшларни спортга жалб этилишини янада кучайтириш, спорт курашларини ривожлантиришда масъулиятни ошириш юзасидан топшириқлар берилди.

Бундан ташқари, маҳаллий ҳокимликлар ва мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда спорт курашлари мусобақаларини режа асосида ўтказишни ташкиллаштириш лозимлиги белгилаб олинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
no comment | Бухоро вилоятида экология хавфсизлиги соҳасида амалга оширилаётган ишлар

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокурорнинг қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида киритилган “Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 244-моддасига ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги Қонун маъқулланди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
21.02.202512:46
Бош прокуратура раҳбариятининг ёшлар билан учрашуви ўтказилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
19.02.202506:23
Навоий вилоятида маҳкумларга касб-ҳунар эгаллаши ва билим олишлари учун шароитлар яратилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
18.02.202509:40
Расмий баёнот

2025 йил 15 февраль куни Олмалиқ шаҳар ИИБ навбатчилик қисми томонидан 14-сонли жазони ижро этиш колониясида жазо муддатини ўтаётган маҳкум Мухаммадқодир Пўлатов Олмалиқ шаҳар тиббиёт бирлашмаси жонлантириш бўлимида вафот этанлиги маълум қилинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Олмалиқ шаҳар прокуратураси ходимлари томонидан воқеа жойи ва мурда кўздан кечирилиб, мутасадди ходимлар ва шифокорлардан ҳолат юзасидан тушунтиришлар олинган ва ўлим сабабини аниқлаш учун судга оид тиббий экспертиза тайинланган.

Суд-тиббий экспертизасининг дастлабки маълумотига кўра, юрак ишимик касаллигини ўткир шакли, юрак мушакларида қон кетиши “миокард инфаркти”дан вафот этганлиги кўрсатилган.

Ҳозирги кунда терговга қадар текширув ҳаракатлари Тошкент махсус прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Показано 1 - 24 из 29
Войдите, чтобы разблокировать больше функциональности.