Университетимизнинг азиз профессор-ўқитувчи аёллари, ишчи-ходималари, талаба-қизларимиз!
Барчангизни 8 март – Халқаро хотин-қизлар байрами билан чин қалбимдан табриклайман. Хонадонларингизга тинчлик-омонлик, ўқиш ва ишларингизда муваффақиятлар тилайман.
Университет мақомини олган олий ўқув юртимизда 500 нафардан ортиқ хотин-қизлар фаолият кўрсатиб келмоқда. Улардан 200 нафардан зиёди профессор-ўқитувчи аёллар. 20 мингга яқин талабамиздан 3,6 мингги қизларимиздан иборат.
Сафларимизда 8 нафар фан доктори, 5 нафар профессор, 64 нафар фан номзоди, 35 нафар доцент аёлларимиз борлигидан фахрланамиз.
Байрам арафасида Президент фармони билан Саноатни ахборотлаштириш факультети декани Озода Абдуллаева “Шуҳрат” медали билан тақдирлангани чинакам байрам туҳфаси бўлди.
Биз бу мукофотни университетимизнинг барча аёлларига бўлган эътибор намунаси деб биламиз.
Сизларни яна бир бор байрам билан қутлайман. Бахтимизга ҳамиша соғ-омон бўлинг!
Муҳаммаджон Дадамирзаев, Наманган давлат техника университети ректори в.в.б