ЎЗБЕКИСТОНДА БУГУН ҚАНДАЙ ОБ-ҲАВО КУТИЛМОҚДА?
"Ўзгидромет" бугун, 11 феврал, ҳафтанинг сешанба куни кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан қор ёғиши, айрим ҳудудларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсиб, ҳарорат кечаси 0..-2 даража совуқ, кундузи +1..+3 даража илиқ бўлиши кутилади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, айрим ҳудудларда бироз қор ёғиши кутилади. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсиши мумкин. Кечаси -3..-8, кундузи 0..-5 даража совуқ бўлиши кутилади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қор ёғиб, туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсиб, кечаси ҳарорат -3..-8, кундузи 0..-5 даража совуқ бўлиши кутилади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз қор ёғиб, туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсиб, кечаси ҳарорат 0..-5 даража совуқ, кундузи 0..+5 даража илиқ бўлиши кутилади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда бироз қор ёғиши, айрим ҳудудларда туман тушиши кутилади. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсиб, кечаси ҳарорат 0..-5 даража совуқ, кундузи 0..+5 даража илиқ бўлиши кутилади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз қор ёғиши, айрим ҳудудларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсиб, кечаси 0..-5 даража совуқ, кундузи 0..+5 даража илиқ бўлиши кутилади.
Республикамизнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда қор ёғиши, туман тушиши мумкин. Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли туманларида қор кўчиши хавфи бор. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсиб, кечаси -7..-12, кундузи 0..-5 даража совуқ бўлиши кутилади.
БОШЛАНГАН ЯНГИ КУН БАРЧАМИЗГА ҲАЙРЛИ ВА БАРАКОТЛИ БЎЛСИН!
AGROBLOGER канали:
@agrobloger