Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
🌸СОЛИХА АЁЛ🌸 avatar
🌸СОЛИХА АЁЛ🌸
🌸СОЛИХА АЁЛ🌸 avatar
🌸СОЛИХА АЁЛ🌸
26.04.202512:30
​​Уни душманлари бўлиши анниқ.
-Биздан шубхаланишмасмикан? менга қўрқибгина қаради.
-Қўлимдан келгунча изларни тозалаб чиқдим.
-Қачон улгурдинг?
-Сен айбдорни излаб йиғлаётганингда-устидан кулдим.
-Лекин барибир хидлашлари мумкин.
-Хавотир олма бизда изни топа оладиган даражадаги детектив йўқ. Йўқса аллақачон оилам топилган бўларди...
Каландимоғ, устидаги формасигина одамлардан ажратиб турадиган қўпол онам йўқолган куни келган эркак кўз олдимга келди.
-Умид қиламан.
-Жа сўрашса иккимизни уйга олиб келиб қўйган деб айтамиз.
-Ишонарли чиқармикан.
-Бир хил чиқиши мухим-чой қуйиб унга узатдим.
-Суратлардан бирон натижа чиқдими?
-Хозирча тўлиқ йиғганим йўқ.
Кичик бўлакларга бўлинган 30 тадан кўп суратларни ўйладим. Кейин ёдимга таклифнома тушди.
-Айтгача балл маскарад хақида эшитганмисан?
-Кинолардагидекми?
-Ха.
-Нима қилди?
-Бизда хам шунақа балл уюштрилишидан хабаринг борми?
-Тўлқиндан эшитгандим. Сен қаердан билдинг?
Унга 6 ой олдинги сана ёзилган баллга таклифномани кўрсатдим. У ўқиб чиқиб кулиб юборди.
-Дахшатууу.
-Сенга шубхали туюлмаяптими?
-Нимаси?
-Ниқобда бориш кераклиги. Охиридаги жумлаларни яхшилаб ўқи-таклифнома охиридаги ниқоб бўлиши шартлилигига ишора қилинган жойни кўрсатдим.
-Нималарни ўйлаб топишмайдия бу бойлар...
-Нега айнан бойлар?
-Сен ва менга ўхшаганлар таклиф қилинганимизда хозир бундай тажаубланиб ўтирмаган бўлардик.
-Фикрлашинга беш кетаман-мақтаб қўйдим Тўлқин яна нима деганди балл хақида.
-Айтарли хеч нима. Фақат йилига 2 марта уюштрилишини ва ўша балга қатнашишни орзу қилишини айтганди.
-Демак балл яна уюштирилади.
-Сени таклиф қилишларини умид қилма.
-Лекин барбир қатнашаман...
Давоми бор
Муаллиф: Марямхон Имомбердиева

🌸 @Solixa_Ayol 🌸
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇 БОСИНГ!
https://t.me/+SirEm-hvsXrdKMKK
26.04.202512:30
Томдан ошиб уйга киришга тўғри келди. Бир амаллаб ичкарига кирдик. Лекин эшиклар қулф. Бехруз қўлқопни кийиб игна билан эшикни очди. Қаршимиздан кенг хона гавдаланди.
-Вааааув Бехруз ичкарига кирди-дахшатууу.
-Тшш-деди бармоғимни бурнимга қўйиб қўшнилар сезиб қолади.
-Хўп-деди шивирлаб-ўзи нимани излашимиз керак?
-Расм...Фарқи йўқ қанақа бўлсаям ёки биронта хужжат....
Иккимиз икки томонга тарқалиб излашга тушдик.
Ётоқхонага кирдим. Негадир жойлар ғалати, безалиш услуби хам бошқача.... Балки бу хотини бошқа миллат вакилли бўлгани учундир...
Жовонларни текширдим. Хамма кийим ва нарсалар жойида. Бирон нарса кам эмас. Гўё хотини қуруқ қўл билан чиқиб кетгандек.
Балки у хам йўқолгандир. Ойим ва синглимдек...
Яхшилаб текшириш керак.
Уй катта ва кенг деворларда хар қанақа сурат илинган. Лекин биронта хам оилавий сурат йўқ. Нега?
Жавонни юқорисини қидираётганимда қўлим қанақадир қутига тегиб кетди. Секин қутини олиб пастга туширдим.
Ичини очдим. Хира фанарни нурида сал ғалати услубдаги қуролни кўрдим. Ўқлари хам ёнида.
Қизиқ хақиқиймикан? Текшириб кўришни битта йўли бор. Лекин таваккал қилиш ноўрин.
-Майя Бехрузни шивирлаган овози янгради.
Овоз келган томонга бордим. Қанақадир катта қутини менга кўрсатди
Ичида мен қидираётган суратлар. Лекин бари майдаланиб ташланган.
-Менимча буларни ташлаб юбормоқчи бўлган.
-Хм-ўрнимдан туриб уларни солишга пакет қидирдим.
-Нима қиляпсан?
-Пакет керак.
Бехруз хамиша хамма нарсага тайёр бўлган чўнтагидан пакетни чиқарди. Қутидаги барча қоғозларни пакетга жойладим.
-Кетиш керак.
-Хозир негадир қутидаги чиройли қуролни қолдриб кетишга кўнглим бўлмади. Хақиққий бўлмаса хам чиройли сувинер эди.
Барча нарсаларни олиб кетаётганда кўзим Тв ёнидаги таклифномага тушди.
Хар эхтимолга қарши уни хам олиб кўчага чиқдим...
Машинада бизга қўриқчилик қилиши керак бўлган Тўлқинни ёнига бордик. Тезлик билан машинага ўтирдим.
-Хайда тез-дедим. Бехруз хам машинанинг олдига ўтириб хазиллашиб Тўлқинни елкасига урди. Тўлқинни жонсиз жойида қотирилган танаси ёнбошга йиқилди...
Иккимиз хам кўрган манзарамиз олдида ожиз эдик. Дахшатдан қотиб қолдик.
Аввал мен ўзимга келдим. Тезда машинадан тушиб Бехрузни ёнига бордим.
-У...у....у-тинимсиз қалтирарди.
-Кетишимиз керак-уни олиб кетишга урундим.
-Т...т...тез ёрдам чақириш керак.
-Энди кеч дахшат билан бўйни кесилган Тўлқинга қарадим-Агар хозир биз хам кетмасак бундан баттар ахволга тушамиз...
-Лекин у Бехруз қизлардек йиғлаб юборди-барибир доктор чақириш керакдир...
Уни ёнига бориб икки қо;лим билан юзидан қаттиқ ушлаб ўзимга қаратдим.
-Биз хозир кетамиз-гапимни дона дона қилиб уқтиришга урундим-тушундингми. Биз бу ерда бўлмаганмиз. Келмаганмиз хам. Тўлқин билан алоқамиз хам йўқ. Хозир эса мен билан юр...
Билмадим қаердан ўзимда бунақа журъат топдим..ўАгар хозир ўша кун кўз олдимда такрорланса дахшатдан юрагим тўхтаб қолса керак.
Лекин ўша кун Аллохни ёрдами билан Бехрузни у ердан олиб кетдим. Уйимга олиб келдим.
Тинимсиз йиғлаётган, ўзини айблаётган Бехрузни хонамга ухлатиб қўйдиму ўзим эса суратларни тиклашга урундим.
Тўлқинни ўлдиришди. Ким ва нима учун? Буни билмайман. Лекин буни оиламни йўқолиши билан боғлиқлигига ишонгим келмайди. Йўқ боғлиқ хам эмас. Йўқса аввал мени ўлдиришарди... Бу шунчаки безориларни иши... Тасодиф.
-Яхши ётиб турдингми?-юз қўлини ювиб чиққан юз кўзи шишиб кетган Бехрузни нонушта билан қарши олдим.
-Бундан баттари бўлмайди-ёнимга ўтирди.
-Сал бўлса ҳам ўзинга келдингми?
-Ха... Лекин кўз олдимдан кетмаяпти...
-Унутишинг керак.
-Қандай қилиб ахир у бизни деб...
-Жим. Бу воқеага бизни алоқамиз ёқ-қатъий такрорладим-агар бизни алоқамиз бўлганида улар аввал сен билан мени ўлдирарди. Нимаики бўлса ўзини муаммоси...
Тўлқинни ўғри эканлигига ишора қилдим. Уни ўғри эканини, бу иши учун кўп бора қўлга тушганини
вояга етмаганлиги учун озодликда юрганини иккимиз хам яхши билардик.
26.04.202509:55
​​Йўқ қайсар кўнглим тўхтамади, менга хатто қулоқ солмади. Шарт Жамшидни ёнига бордию бехоёларча севишини айтди...
Ха тўғри айтдим бехаёларча...
-Сен хақингда тўғри эшитган эканман. Бехаёлик қонингда бор экан-ундан эшитган гапим эса шу бўлди...
Илк бор пайдо бўлган уят ўз кучини кўрсатди. Ўша куниям хозиргидек қочишга тушдим. Бошим оққан томонга...
Мактабга эса қайтиб бормадим.
Қани эди шу билан бари тугаса...
Укам ва синглим билан кўчада айланиб юрганимизда қаршимдан Жамшид чиқди... Билмадим нима
бўлди лекин у негадир яхши муомила қилди бизга, уйгача кузатиб қўйди...
Эртасига яна ўша хол...
Синглимни кўнглида умид уйғонди... Ўша кундан бизни бу хаётдан олиб кетадиган инсон борлигига ишонди...
Кейин яна мактабга бордим.Энди Жамшид билан дўстмиз. Уни мен хақимдаги ёмон фикри ўзгарган. Мен хам у учун яхши бўлишга уринардим.
Чиройли 5 йиллик севги қиссаси бошланди.
5 йил давомида не не синовлардан ўтган севгимиз охир оқибат айрилиқга юз тутди...
Бошида "мен сени онанга эмас ўзинга уйланаман биз бахтли бўламиз" деган Жамшид охирида "кечир биз бир биримизга тўғри келмаймиз" деб қўрқоқларча ортга чекинди...
Шу билан қалбимдаги орзулар хам умидлар хам ўлди...
Тел.ни ёқимсиз овози хаёлларимни бўлди. Муннавар....
Эртага Рассияга йўлга чиқиб кетишим ва бу қора тамға, қора ўтмишдан холос бўлишим керак эди... Афсус насиб қилмаган экан...
Рассияда яхши ишласам синглим ва укамни ёнимга олардим... Кейин эса руслардек фохишани фарзанди бўлиш уят саналмайдиган шахарда тинч яшардик...
-Привет Майя-ўзи ғирт ўзбек бўлсаям фақат рус тилида гапирадиган Муннавар гап бошлади
-Салом Мунни.
-Салам Мунни-гапимни такрорлаб мазах қилди-што за голос? Што случилось? -Мен эртага сизлар билан боролмайдиган бўлдим...
-Почему?
-Пул йўқ.
-Вааай-уни вахимали овози эшитилди- как это случилось?
-Мамамни мазаси қочипти шунга ишлатиб юбордим-ёлғон гапирдим.
-Да нууу хапа бўлма... А как мама?
-Анча яхшилар-ёлғон гапиришга ортиқ бардошим етмади мавзуни алмаштирдим-нарсаларингни йиғиштирдингми?
-Дааа
-Етиб боргач қўнғироқ қил ок?
-Ок.
Ортиқ гапни эшитмай тел.ни ўчирдим. Ёлғон гапирдим... Айтишларича бу гунох?
Лекин тўғрисини хам айтолмайман. Нима хам дейман онам янги хушторига мен 1 йил мехнат қилиб йиққан пулларни бериб юборди дейманми? Йўқ мен хеч кимга дарду хол қилмайман. Мен ғурурли инсонман...
Мен хор зорликда ўлишим мумкин лекин ғурурим мендан кейин ўлади...
Хаёл билан катта йўлга чиқиб қолганимни сезмай қолдим. Ортимдан эшитилган сигнал овозидан ўзимни четга олдим. Лекин мўлжалда адашдим.
Бошқа томондан келиб урулган машина зарбидан ерга йиқилдим.
Хис қилганим фақат ва фақат оғриқ бўлди холос.
Йўқ мен хозир ўрнимдан туришим уйга қайтишим керак...
Бор кучимни йиғиб кўзларимни очдим. Юзимда қайноқ тафт сездим. Хира шира орасидан қора қош ва кўзларни кўрдим...
Бу кўзлар Жамшидга тегишли эди...
-Билардим келишизни-зўрға шивирладим ва хотиржам кўзимни юмдим...
Менимча севган инсонини қўлида жон бериш хамма қизни орзуси...
Элас элас синглимни овозини эшитдим.
Кўзимни кенг шинам хонада очдим.Деворда қиматбахо тилларанг пардалар, хашамдор жавон, тилларанг ва жигаррангни уйғунлаштирган ётоқ...
Бошимни кўтардим. Кучли оғриқ. Негадир кўнглим айниди. Қайд қилмаслик учун бошимни пастроқ қилиб ётдим.
Қанча ётганимни билмайман уйқим кела бошлаганда хонага қанақадир қиз кириб келди.
Кириши билан пардаларни очди юзимга қуёшнинг нури тушди.
Хушимни йўқотишимдан олдин хаво бузуқ эди. Демак анча ухлабман.
Давоми бор.
Муаллиф: Марямхон Имомбердиева

🌸 @Solixa_Ayol 🌸
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇 БОСИНГ!
https://t.me/+SirEm-hvsXrdKMKK
24.04.202512:30
Ростини билса-да, ўша ғийбатга бўлишгиси келади. Яқининг бўлса-да, шу фитналардан қандайдир ёруғлик олади. Бирлари ачингандек кўринишса-да, хурсанд бўлганлари талай эди.
Йиллар ўтди, ўттизга кирдим. Йил оралаб, қирқини ҳам кўрдим. Оғриниб-оғриниб онам ҳам ўтди. Яқинларим ҳам. Ёлғиз қолдим. Вақт эса ўтар экан, ўтаверди. Далада ишлардим. Бир тун эшигимни қоқиб колхоз раиси келибди. Маст, оёқда тура олмайди. Уйда ёлғиз эдим. Гапини эшитмадим ҳам. Қарсиллатиб бетига эшикни ёпдим. Ҳаммаси шундан кейин бошланди. Кассири ҳам, бригадири ҳам менга ёпишиб олди. Тирноқдан кир қидира бошлашди. Даладан кетиб, туман марказидаги боғчада тарбиячи бўлиб ишлай бошладим. Бир куни мудира чақириб, биз янглишган эканмиз, бу ер сизнинг жойингиз эмас, деди. Ишдан кетдим. Қаерга борсам аввалига ишга олишар, бироз ўтиб сиғиштиришмас эди. Бунинг ҳаммаси раиснинг иши эканлигини билардим. Ҳеч қаердан иш топа олмай уйда ўтириб қолдим. Қишлоқда мен ҳақимда бўлмағур гаплар тарқади. Кўчага чиқсам ҳамма мени бармоғини бигиз қилиб кўрсатарди. Ҳақ бўлсанг-да, уларнинг ноҳақ эканлигини билсанг-да, бирор сўз айта олмасанг жуда оғир бўлар экан. Баъзи бир аёллар ҳатто уйимга келиб, эримизни йўлдан урасан, деб қишлоқдан чиқиб кетишимни ҳам талаб қилишди. Эсласам, ҳозир ҳам суякларимга юк тушади. Ҳарна инсофли, диёнатли одамлар бор экан. Ҳаммаси изига тушиб кетган бўлса-да, барибир ўз билганларидан қолмай мени ёлғизлатишди. Майли-да, омон бўлишсин.
Эллигимда уйда ёлғиз қолдим. Уйма-уй кеза олмадим бошқалар каби, ўзим билан ўзим бўлдим, ўзим билдим. Тунларим ўтмай, тонгларим отмай куйдирди. Кейин... кейин... -кампир қизларига ўзгача бир меҳр билан қаради. -«Меҳрибонлик уйи»дан мана шу икки қизимни асраб олдим. Шулар билан бўлдим, овиндим, кўнглим ҳам унди-ўсди. Уларни тарбиялаб улғайтирдим, ўқитдим, уйлик-жойлик, эгалик қилдим.
Кампир чуқур ўйга толиб оғир хўрсинди.
-Менинг ҳам... суйганим бор эди. Қишлоқнинг олд йигити эди. Бор-йўғи бир неча маротоба кўчада рўбару келиб саломлашганмиз, халос.- Кўз олдига келди чоғи, майин жилмайди. Мижжаси кўз ёшдан намланди. -Кундуз кунлар тутлар панасида, тунлар девор оша йўлимни пойларди. Бир-биримизга дил-изҳор қилганимиз йўқ, биримизга кўзимизни лўқ қилиб, иккинчимиз ноз-у ишва қилгани, сузилганимиз йўқ. Ҳар-ҳар замонда, тақдир ёрлақаган дамларда узоқ-яқиндан нигоҳларимиз сониянинг мингдан бир бўлагида тўқнашарди. Ўшанинг шодлиги, қувончи, азобли ҳузури бас эди бизга. Висол бегона эди бизга, ваъдалар бегона эди бизга! Қайдам, муҳаббат дегани балки шу чиқар!?-кампир қуйилиб келган кўз ёшларини артди. -Уруш бошлангач, отамни урушга жўнатдик. Бир йил ўтар-ўтмас акамга ҳам чақириқ қоғози келди. Акамни кузатгани вокзалга чиққандик. Одам тумонат эди. Ким йиғлаган, кимлардир бақириб-чақирган. Ниҳоят, «по вагонам!» деган ҳайқириқ эшитилиб, поезд ўрнидан қўзғала бошлади. Икки кўзим онам иккимизга қўл силкитаётган акамда эди. Шу вақт кимдир мени бағрига тортиб, юзларимдан ўпди-да, ўзини одамлар орасига урди. 
Онам буни кўрмади. Икки суянган тоғимиздан айрилиб, ҳушимиз ўзимизда бўлмай тургани учун нима бўлганини тузукроқ англамадим ҳам, аммо юзларим ўт бўлиб ёнарди,-кампир ажиндор, қоқсуяк, титроқ қўлини беихтиёр ўнг чаккасига юборди.-Ўша йигит вагонга чиқавериб, ортига ўгирилиб қаради. Бу ўша, қаршимда каловланиб гапини йўқотиб қўядиган, ўзи ҳам менга ёқадиган йигит охири шу телбаликка журъат топганди. Ўша бўса сабаб мен эгалик бўлгандим! У урушдан қайтмади, ҳеч кимга билдирмай аза тутдим, киймим ичидан азалик кийдим. Истадимми-йўқми, унга бўса ҳадя этиб, бир лаҳза бўлса-да оғушида бўлдим. Шундан кейин қандай қилиб бошқага кўнгли қўйишим, турмушга чиқишим мумкин? Ахир бу ишлардан сўнг ҳамма эркак менга номаҳрам бўлади-ку?
Барча қаттиқ ўйга толди. Ҳалигина қаршиларида буришиб, қуришиб, ҳилвираб турган кампир ўсиб, юксалди, юксалаверди.
Хаёлларда бир гап: «Наҳот?», «Наҳот?».
24.04.202510:18
​​— Балки шуниси фойда берар?
Эркак аёлининг ўзига термилиб турган, икки дунё дарди-ю, умиди учқунлаб турган кўзларига қараб йўқ дея олармиди? Икки ҳалак жон дардга дармон излаш билан ҳаловатни унутишди. Тунлар кўкка чўзилган кафтлардаги дуолар баъзан шундай уйқаш бўлиб кетардики, иккисининг тилидан, дилидан отилиб чиқаётган илтижо бир бўлиб жаранглаб кетарди:
“Неки дард бўлса менга бер, ундан ол, уни асра Художон!”
Аёл ичкаридан эшитилаётган овозларга бир зум қулоқ тутиб турди-ю, қўлидаги патнисни тушириб юборай деди.
— Шунча елиб-югурганларинг етар! Аҳволингга бир қара, озиб-тўзиб чўпдек бўлиб қолибсан болам! Ўзи бошда қаршилик қилганимда оёқ тираб туриб олиб шунга уйланмаганингда эди, шунча дард ҳам йўқ эди.
— Ойи, унда нима гуноҳ? У ҳам куйиб кетди ахир…
— Куяди-да! Авлодида бордирда касал-пасал, боласига ҳам ўтган. Нима, мени куймаяпти деб ўйлайсанми? Мен сўрамаяпманми Худодан шифо? Лекин қани шунча югурганларингни фойдаси? Ҳали қон топиш керак деб чопасан, ҳали дори-дармон… Минг ҳаракат қилганинг билан Аллоҳнинг хоҳиши бўлади. Ҳали белинг тўла бола…
Йўқ, чидолмади. Чойнак пиёлаларни зарб билан улоқтирди-ю, ўғли ётган хонага югурди. Кетидан “ҳай-ҳай”лаб чиққан қайнанасига қараб ҳам қўймади. Шифтга термулганча худди катталардек хаёл суриб ётган фарзандини кўтариб олди. Вужуди дир-дир титраганча юз-кўзларидан ўпди, титроқ бармоқлари билан тўкилиб, сийраклашиб кетган сарғиш сочларини силади.
— Болам, жоним болам менинг! Биз енгамиз болам! Ҳали ҳаммаси пушаймон бўлади, нотўғри айтган эканмиз, мана тузалиб, отдек бўлиб кетдику Нажот дейишади. Ота-онасининг елиб-югурганлари бекор эмас экан, мана фойда берди, касаллик ариди-ку, дейишади. Ҳали Нажот катта йигит бўлиб, ота-онасининг юзини ёруғ қиладиган йигит бўлганда, дадаси иккимиз қариб-қартайиб қолганда қўлларимиздан тутиб Ҳажларга олиб борганда… Ҳаммаси оғзини ушлаб қолади болам! Фақат сен чида, кураш болам, биз кучли бўлишимиз керак! Ҳеч кимга, ҳеч нимага қулоқ солма, фақат мени эшит, фақат менга суян. Мана кўрасан, биз бу дардни бирга енгамиз, ҳали бизнинг тонглар отади, шундай оппоқ тонглар отади-ки…
Аёл фарзандининг қулоқларига узоқ шивирлади, узоқ, жуда ҳам узоқ бағрига босиб турди. Кўзларидаги ёш бағридаги миттигина вужуднинг совуб бораётган юзларига томгач, кўксида ожизгина уриб турган юракча тўхтаб қолгач… Турмуш ўртоғининг жон ҳолатда кимгадир қўнғироқ қилиб бақириб чақиргач, қайнанасининг қалтироқ қўллари қучоғидаги митти вужудни тортқилай бошлагачгина ўзига келди. Ён атрофида югураётган одамларга, ўзига қараб нималардир деётган, юзларига сув сепаётган эрига бир нафас телбаларча қараб турди-ю… Бор овозда чинқириб юборди.
— Болаа-ааммм!!!
Аёл аввалига юзларини оҳиста силаётган илиқ кафтчалар ҳароратини сўнг… Кўзёшдан ҳўл бўлиб кетган ёстиқни ва… Ўзига термулиб турган нигоҳларни ҳис қилди.
— Нега бақирасан? Барибир кўнглинг тинчимаса керак деб Нажотни поликлиникага олиб чиқиб келгандим. Иссиғи ўтган, совуқлик нарсалар едириб туринглар, лимон чой ичсин дейишди. Айтарлик ҳеч гап йўқ экан. Сен бўлса ваҳима қилиб ўтирибсан. Нима ёмон туш кўрдингми?
Аёл ҳануз атрофига карахтланиб боқар, тушми бу ё ўнг фарқлай олмасди. Юзларини силаётган қўлчалар бўйнидан қучгач, “Ойижон, йиғлаяпсизми? Йиғламанг, мен ёнингиздаман-ку!” деган ширин ва қадрдон овозни эшитгачгина ўзига келди.
Жонининг бир парчаси, дилбандини бағрига босиб, юзчаларидан тинмай ўпар экан, ўзига ҳайрон тикилиб турган умр йўлдошига жилмайиб қарар, ёш қотиб қолган лаблари билан тинмай Аллоҳга шукр айтарди…

🌸 @Solixa_Ayol 🌸
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇 БОСИНГ!
https://t.me/+SirEm-hvsXrdKMKK
24.04.202508:13
​​​​Хали буйи етган икки кизи булишга карамай, узидан ун саккиз ёш кичик бир, номига киз бир аёлга уйланди ва бола чака ёддан чикди. Кайнотасининг ёши эллик бирда булсаям акл кетди. Янги, ёши уттиз учу ёшли хотинчасини маккорани макрига учиб келинни отасини чакиради ва:
-- Куда бува, кизингизни олиб кетинг, хали ёш, бу ерда оёк ости килинса чидолмийман,- дейди.
Шунда кизни отаси :
-- Жура мениям уйимда беш нафар болам булса, уларга хали уй жой килганим йук. Шу домингни берсанг бирорта боланг бориб утиради!- дейди чунки уй улган углини номида булади.
-- Нималар деяпсан канака уй? Сен яхшиси кизингни олиб кетиб бирортасига эрга бер!- дейди номард кайнота.
Табиатдан гап кутаролмаган кизини дардига куйган ота хеч нарса демасдан, дустидан ранжиб:
-- Жоним кизим болларингни кийинтир, уйимизга кетамиз!- дейди.
Кетадиган пайт кайнонасини синглиси худди кутиб тургандек:
-- Хой келин, халкани ечиб кет кулогингдан!- дейди.
Кайнотаси келинни пешонасидан упиб уй(углингники) туйлар килиб берай !-дейди .
Шунда келин кузи ёшга тулиб:
-- Дадажон майли уй килиб бермасангиз хам, туй килиб бермасангиз хам доим сог булинг!- дейдида оркасига карамай машинага утиради.
Астахфуриллоо... алхамдулиллах ... тавба етимни хакки етти дарёни куритади дегандай уч ойдан кейин опа мулласини эри россияда улиб келади. Килмиш кидирмиш дегандай ота уйига кайтади. Кайнотаси улган углини уйини калитини беради. Хуллас ана энди бева аёлни куринг холини кучада бировга салом беролмайди. Кучадаги гийбатчилар эса:
-- Юрса керак шу билан!- деб бичиб тикиб куярди гийбатчилар.
Уйида эса хар кун жанжал етим уз нонини ейдию кишини зардасини эшитиб катта буларкан. Орадан беш йил утди гап сузлардан безор булган онаизор тенги чикса бераман деб юрган пайт дарвоза кокиб кизини сураб келади.
-- Айланай кизиз хали янги йигирма еттида ёш у тенгилар хали юрибди даврини суриб жияним донги кетган новвой хотини бозорга нон сотиб бузилиб кетди!- дейди.
Хуллас у деб бу деб онаизорни кундирдилар кечки пайт отасига огиз очди.
-- Дадаси, кизингизни сураб келди!- деб вазиятни тушунтиради.
Шунда бева аёлнинг отаси:
-- Уз хотин боласини бокмаган одам оила бошкара олмайди!- дейди.
Бева аёлга осонмас, хуллас шу опа бир умр болаларим деб яшаб якинда кизини узатди, туй куни дадаси улганда бир ярим яшар йигит угли хозир ун саккиз ёшга тулди. Туй тугар чог туйлар муборакни айтганда онасини кучоклаб роса йиглади, бояги огзига кучи етмаган аёллар эса:
-- Вой каранг рахматли отасини узи булибди!- деб караб турарди.
Туйда ун етти йил неварасидан хабар олмаган кайнота хам бор эди. Мулзам эшик олдида утирарди. Бева аёл яьни келини кайнотасини бориб туйга айтди, уят узини бетига колди . Чунки келини узи ишлаб уй олди, кизини укитди. Угли хозир харбий билим юртининг иккинчи курс талабаси.
Азизларим ...узун хикоям учун олдиндан узр сурайман. Киссадан хисса хеч ким биринчи бахтидан айрилиб кузи ёшланмасин. Бева деган номни олмасин...Аллох барчани уз панохида асраб, хар кимни узига инсоф берсин..

🌸 @Solixa_Ayol 🌸
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇 БОСИНГ!
https://t.me/+SirEm-hvsXrdKMKK
26.04.202512:30
-Исми нима эди аёлни?
-Нима эдия.... К билан бошланарди... Харом ўлгур тилимни учида турибди... Каринамиди... Каримамиди.. Шунга яқинроқ исм эди...
-Уйда хозир хеч ким яшамайдими?
-Йўқ. Менимча сотувга қўйишган.
-Рахмат.
Қадамимни тезлатдим.
Демак Олимнинг туппа тузук оиласи ва хотини бўлган. Уйни кўринишидан хеч нарсага мухтож бўлмаган.
Унда нега бизни уйга кўчиб келди? Нега онам билан ошиқ машуқ рўлини ўйнади...
Бошида бари пул ва ётоқ жой учун деб ўйлардим. Лекин энди уни туппа тузук уй жойи бўлганини тушундим.
Бу ерда қанақадир сир бўлиши керак.
Хотини... Уни хотинини топишим керак. Ўйла Майя ўйла...
Сал қолса унитаёзардим. Уни уйига шубхали одамлар келиб турган... Демак ўша одамлардан биттасимас биттаси Олимни хозир қаердалигини билади...
Уларни топишим керак....
Ягона чора шу уйга кириш.Лекин қандай?
Қўл тели яна овоз чиқара бошлади.
-Эшитаман? кўтаришим билан бошлиқнинг овози янгради.
-Қаердасан?
-Иш билан юрибман.
-Сен фақат 1 соатга деб жавоб олгандинг.
-Узр хозир бораман...
Кетиш режам ўхшамагач яна эски ишхонамга ишга қайтгандим.
Уйда бир сўм хам пул йўқ, яшаш учун эса ишлаш керак...
Ишхонага югуриб бордиму иш кийимимни кийиб хизмат кўрсатишни бошладим.
-Қаерда эдинг? Нодира кийиниш хонасида сўради.
-Ишим чиқиб қолганди...
-Эшитдим оиланг билан бўлган воқеани... Нега айтмадинг?
-Сени хавотирга қўйгим келмади.
Бундан ортиқ жўялироқ бахона топа олмадим.
-Агар бирор ёрдам керак бўлса...
-Мендан хавотир олма зўрға тиржайдиму ишга йўл олдим.
Энг ёмон кўрган нарсам ожиз кўриниш ва кимнидир рахмини келтириш... Хозир хохламасам хам шунақа ахволдаман... Айнан шунинг учун бу хақида хеч кимга айтмагандим... Лекин барибир хабар топишибди.
Чиқишим билан 6 чи столни менга беришди.
-Бирор нарса буюрасизми? қўлимга қоғоз ва ручкани олдим.
-Лаваш-таниш йўғон овоз янгради.
Мижозга қарадим.
Ўша тим қора чиройли кўзлар ва қалин қошлар... Бу ўша қимматбахо машинаси бор жаноб.
-Сиз? хайрон хаёлимдаги гапни гапириб юбордим.
У бир зум менюдан бош кўтариб менга қаради, кейин қошларини кўтариб бе эътибор
-Қахва-деди.
-Нима? гапига тушунмадим.
-Ичишга қахва...
Галварс. Мени менсимади...
Уни беписандлигидан жахлим чиқиб ошхонага йўл олдим айтилган буюртмани йигитларга етказдим.
Негадир хамма менга ғалати қарарди. Ачинаётгандек. Оиламни йўқолганидан аллақачон хамма хабардор кўринади.
Уларни нигохларидан ўзимни олиб қочдим. Буюртма тайёр бўлгунча тоза столни тозалаган бўлдиму, буюртма тайёр бўлиши билан бояги каландимоғни ёнига бордим.
-Бошқа хеч нарса керакмасми? доимгидек сўрадим.
-Керак бўлса чақираман.
Ундан узоқлашган хам эдим ортимдан Бехрузнинг овози янгради
-Майя!!!
Бу мендан 2 ёш кичик укамдек бўлиб қолган Бехруз эди.
Тезда ёнига бориб қучоқлашиб кўришдим.
-Нима кўринмайсан?
-Юрибман ўқиш билан жавоб берди кейин юзи жиддий тус олди эшитдим оиланг хақида. Шунга хабар олгани келдим. Тузукмисан?
-Рахмат яхшиман.
-Агар бирор ёрдам керак бўлса айт. Мен тайёр.
-Ёрдам ўйланиб қолдим.
Бехруз кўчадаги энг безори бола. У билан жуда кўп безориликлар қилганмиз Бирга катта бўлганмиз
Ишонишим мумкин бўлган ягона яқин инсоним. Хозир уни ёрдами менга ортиқча бўлмайди иш бор сенга.
-Қанақа?
-Битта уйга тушиш керак.
-Мен бунақа ишлар билан шуғулланмайман.
-Қўрқма елкасига уриб қўйдим-шундоқ бир нарсани кўрамизу қайтамиз...
Вақтини келишаётганимизда негадир бояги каландимоғ ташқарига чиқиб кетди. Пулни бермагани эсимга тушиб ўрнимдан турдим. Лекин улгурмадим Эшикни ёнига боргунимгача машинага ўтириб кетди.
Хафсалам пир бўлиб жойига бордим Қўл урилмаган лаваш ва қахвани йиғмоқчи бўлдим. Менюни кўтарган хам эдим ичидан пул тушип кетди.
Хайрият гап эшитишдан қутулдим. Сал бўлсаям инсофи бор экан...
Пулни кассага топширдиму кечки безорилик режасини туздим...
Кечки 12 лардагина Олимнинг кўчасида одам камайди. Ўғри болалардан хисобланган Тўлқинни қоровул қилиб қолдирдику, ишга киришдик.
26.04.202512:30
📝Хатолар оғушида. 2-қисм.

-Ёнингдаги столни устида дори бор шуни ичиб ол буйруқ охангида гапирди.
-Мен қаердаман?-уни кибрли овози негадир ёқмади.
-Хўжайинни уйидасан. Машинада бир оз туртилиб кетдинг.
-Соат нечи?
-10
Хар холда кечги 10 эмас. Кеча мен уйдан тушга яқин чиққандим. Демак сал кам 22 соат шу ерда бўлганман.
-20 соат ётганимга қараганда салгина туртиб юбормаган кўринасизлар беъэтибор гапириши чиндан асабимга ўйнай бошлади.
-Бошинг чиндан чайқалипти ёнимга келиб дори билан сувни ўзи узатди-кўнглинг айнияптими?
-Жудаям...
-Дорини ич. Ўзинга келасан.
Индамай дорини ичдим.
-Хавотир олма хеч қаеринга хеч нарса қилмаган-у огохлантирди Оч бўлсанг керак?... Юр нонушта қиласан...
-Шартмас кўнглим айнияпти.
-Унда манзилингни айт ташлаб қўйишади.
Хохламайгина ўрнимдан турдим. Ўзимни хайдалаётган итдек хис қилдим. Ёқимсиз холатдан кўчага чиқдим.
Хашамдор уйнинг ғалати дизайинидан адашиб қолаёздим.
Ташқарига чиқиш йўли 2 қаватда жойлашганди.
Хаёлимга Жамшидни кўрганим келди. Лекин Жамшидни уйини биламан бу эмас.
-Мени машинада уриб юборган Жамшидмиди? сўрадим. У менга бошқача қаради.Кейин чўнтагидан $ чиқариб узатди.
-Етадими?
-Нимага? хайрон сўрадим.
-Жим юришингга?
-Сен мени ким деб ўйлаяпсан? ўшқириб бердим. Кеийн эса жахл билан ташқарига йўналдим.
Бу бойлар хамма нарсани хамиша пул билан ўлчашган...
Эшикни ғалати йигит очибберди.
Ташқарига зўрға чиқдим.
Шахарнинг анча ташқарисидаман.
Чўнтагимни текшириб кўрдим. Бўм бўш кеча уйдан пул олмагандим. Қўл телим....Жин урсин...
Тел.имни олишга бир ортга қайтмоқчи бўлдим ғурурим йўл қўймади...
Барибир эски эди... Лекин Жамшид олиб берганди...
Минг лаънат барига...
Пиёда йўлга тушдим. Озроқ юргач холим қолмади. Зўрға йўлни ўртасига чиқиб машина тўхтатмоқчи бўлдим.
Балки биронтани рахми келиб текинга олиб кетар...
Лекин бу йўлдан кўпроқ катта юк ташувчи машиналар ўтар, кичик машиналар эса тўхтамасди.
Бошим айлана бошлаганини хис қилдим.
Мувозанатни йўқотиб йўл ўртасига чиқиб йиқилдим.
Қанақадир машинада катта тезликда тўхтади.
Зўрға бошимни кўтариб машина томонга қарадим.
Қора қимматбахо машина. Рульда қанақадир одам. Қўли билан беписандларча четга ўт ишорасини қилди.
Тезда ўрнимдан туриб машинанинг ёнига келдим.
-Агар йўлингиз шахарни ичига билса илтимос ташлаб қўйинг унга умид билан қарадим.
Кўзлари жудаям таниш ха бу Жамшиднинг тим қора кўзлари... Лекин юз кўриниши бошқача...
-Ўтир йўғон овоз янгради.
Кенг шинам машинанинг олд томонига ўтирдим.
индамай машинани юрғизди.
Салонда аллақандай ўткир чарм аралаш атир иси...
Баттар кўнглим айниди...
Бошимни ортга ташлаб кўзларимни юмиб олдим.
Лекин кўнгил айниш тўхтамади...
-Тўхтатинг дедим зўрғаю тўхтамасдан эшикни очиб пастга тушдим. Қайт қилиб юбордим.
Ортимдан машинани юргани эшитилди. Демак у кетди Энди яна машина тўхтатиш керак...
Фақат сал ўзимга келиб олсам бўлди...
Катта йўлнинг қуриган ўтлар билан иборат четида хатто ариқ хам топилмасди. Гўё чўлга тушиб қолгандек...
Ичимда ошқозонимдан бошқа қайт қиладиган хеч нарсам қолмагачгина бошимни кўтардим.
Тезроқ кетиш керак. Умид билан йўлга тикилдим.
Тўсатдан мўъжиза рўй бергандек бояги қора машина ортига қайтиб тўхтади. Машинадан тушиб сув узатди.
Сувни олиб юз қўлимни ювдим.Кейин ўзгача илтифот билан қўл рўмолчани берди.
-Рахмат секин шивирладим.
-Уйда дори беришмаганмиди?.
Ўзимам кечаги афтохалокатим сабабчиси шу деб ўйлагандим... Ажойиб тасодиф.
-Ичдим таъсир қилмади...
У бир қошини кўтардию машина томонга юриб кетди. Нима қилишни билмай жойимда қотдим. У сигнал чалгандагина машинага ўтиришим кераклигини фахмладим.
Яна жойимга ўтирдим. Шахарни ичига киргунимизгача бирон оғиз гаплашмадик. Фақат манзилимни сўраганда қўшни махаллани номини айтдим холос.
Кимлигимни таниб қолишидан қўрқдим.
Машинадан тушиб зўрға уйимга йўл олдим. Лекин махалла раиси йўлимни тўсди.
-Салом Мая соч соқоли оқарган бўлса хам ўзгача хушомад билан гапирди.
26.04.202509:55
-Жамшид энди йўқ...
-Унга нима қилди? синглим хавотир билан менга қаради -уришиб қолдизми? Хеч қиси йўқ хаммаси хали яхши бўлиб кетади..                                                                                                                                                                                                                                -Йўқ яхши бўлмайди хеч қачон. Хамиша шундай қолади. Фохишани қизига хеч ким уйланмайди биз хамиша мана шундай бахтсиз бўлиб қоламиз...
Синглимга хақиқатни айтдимууу лекин синган кўнглига қарашга юрагим дош бермади югуриб ташқарига чиқдим.
Бошим оққан томонга югурдим.
Ха Жамшид келмайди. У менга уйланмайди. Мен яхши хаёт кўрмайман. Тенгдошларимдек келинлик либосини киёлмайман. Бахтли бўлолмайман.
Мен фохишани фарзандиман.Ха ўша хамма таниган машхур қўшмачини... Келажакидан ўз нафсини устун қўйган инсонни авлодиман....
Кўча бўйлаб югуришга тушдим.
Ўзимча шундай қилсам қора ўтмишимдан қочадигандек...
Лекин ўтмишдан қочишни иложи йўқ. Бу гўё пешонамга, хаётимга қўйилган тамғадек...
Хаётимни эсласам қоп қора ёки хира шира кунлар келади кўз олдимга...
Дунёга келасан ўзингни танийсан. Қанақадир аёл ва эркак ота онангман дейди. Уларга ишонасан мехр берасан. Менимча хаммани хаётиям шундай бошланган.
Меники эса сал бошқачароқ. Зулматли ёшлигимда элас элас эслаганим бу отамни (агар аниқ шу мени отам бўлса) бизни уйдан хайдагани бўлади.
Кейин эса ичи қоронғу қанақадир уй... Турли бехаё аёллар, эркаклар кун тун қилинадиган базм жамшидлар...
Менга эса қўлимга кўпроқ пул беришади кўчада узоқроқ ўйнашим уйга камроқ киришим учун...
Кейин эса яна бир янги уй, янги эркак, янги дада, янги сингил...
Хаёлимда бари яхшидек. Лекин бу дадамни қўли узун бўлиб чиқди. Ойимни тинимсиз
калтакларди. Ўшанда мен 7 ёш эдим. Синглим эса 2 ёш...
Яна эски хаётга қайтиш... Энди синглим иккимиз берилган пулга кўчаларда кир-чир ахволда санғиб юрардик.
Кейин яна янги дада буниси яхшироқ экан. Негадир мени мактабга синглимни боғчага қўйди. Уйимиз хам аввалгидан кенг шинам.
Мени Онам деб эркаларди... У яхши эди жудаям...
Лекин онам укам дунёга келгач яна айниди...
Дадамни ишга жўнатар, бизни эса кўчага...
Ўшанда онамни хаёлида нима борлигини билганимда хеч қачон кўчага чиқмаган, онамга қоравуллик қилиб ўтирган бўлардим...
Шу тариқа янги дадалар ва янги уйлар...
Охирида эса турли жанжаллар билан қўлга киритган 3 хонали товуқхонадек уй... Энди онамни ўзи қизларни олиб келар, қўшмачилик қиларди... Биз эса халиям кўчада. Хаммасидан бехабардек санғиб юрамиз. Ўзимизни билмаганга олиб кечга келиб хонамизга кириб ётамиз...
Бу зулматда фақатгина мактаб давримгина менга оз бўлсада қувонч бағишларди.
Айнан ўша мактаб давримгина менга бахт олиб келди...
Салтанат сатангни қизи деб қарашса хам хеч ким юрак бетлаб юзимга айтолмасди. Чунки энг безори, энг жанжалкаш қиз мен эдим.
Ўқитувчиларим "тарбиясиз"деб хақоратлар, мажлислар ўтказарди қани эди таъсир қилса.
Ахир чиндан хам тарбия кўрмаган қиз бўлсам...
Ана шундай кунларнинг бирида севги айтмасдан юрагимга кириб келди бу Жамшид эди...
Новчадан келган оппоқ йигит. Яноғида қизларникидек холи бор.
Мактабимизда тартиб ўрнатиш мақсадида катта синфлардан етакчилар сайланди. Улар орасида Жамшид хам бор эди...
Энг кечикувчи ўқувчи сифатида етакчилар билан бўлиб ўтадиган кўнгилсизликларни, кейинчалик атайлабдан уюштирадиган бўлдим. Негадир Жамшидни жиғига тегишни, қизбола деб хақоратлашн ёқтирардим...
Кейинчалик эса иллиқ туйғулар, ҳаяжонлар, уни кўрганда уялишлар ва мен учун умуман ёт бўлган туйғулар шакилланди...
Аммо менингдек безори Жамшиддек маданиятли оиладан чиққан йигитга ёқармиди.
Унга китобдан бош кўтармайдиган сочи узун қизлар ёқади. Мен эса сочлари зўрға елкасига тушадиган. Доимий ўғил болалардек юрадиган бесунақай қизман...
Балки ўшанда тўхташим, тақдримга тан бериб хеч кимни севмаслигим керакмиди...
24.04.202512:30
У бир кунга янглишибди; туғилган куни бугун экан!
Ўчоқларда олов қайта алангаланди. Шўрвалар иситилди, ош илитилди. Алвон-алвон дастурхон атрофи одамга тўлди.
-Собиржон қани?-катта куёвини сўроқлади кампир.
-Куёвингиз тушга яқин етиб келади,-деди қизи. –Ишхонасидан чақиртириб қолишди.
-Қаерда бўлса ҳам омон бўлсин!-деди кампир.
Ҳовлини тўлдирган қушларнинг чуғур-чуғурига талашиб-тортишиб ўйнашаётган болаларнинг шовқини уйғунлашиб кетди: уй тўлди, ҳовли тўлди. Дарахтлар шохлари обдон силкитилди. Чиннидай ярқираган ҳовлининг юзи тишланган мева, узилган гул, ялпиз, дарахт япроқлари, райҳонлар, ширинлик қоғози билан тўлди.
Овқатланиб бўлишгач, одатдагидек жавондан альбомлар олинди. Улар варақланиши асносида хотиралар варақланди. Гурунг-гурунгга, суҳбат-суҳбатга уланди.
-Ойи! Ёшлигингизда жуда гўзал бўлган экансиз!-деди кичкина куёви. –Қизларингиздан бирортаси ҳам ўхшамайди! Мана, ўттиз ёшингиздаги суратингиз, мана буниси эса қирқ ёшдаги суратингиз. Худди ўн тўққиз яшар қиздек бўлган экансиз!
-Қишлоқнинг ялпоқ-япалоқ қизлари орасида баъзида бир қизлар бўлади,- деди кампирнинг кичкина қизи, -шаҳарнинг не бир оқ билак таннозлари пойига патак бўладиган. Шаҳар таннози олтмишида ҳам қоп-қоп бўёқлар эвазига «қизгина» бўлиб юрса, қишлоқ гўзали қишлоқнинг шароити, оғир меҳнати сабаб ўттизга кирмай бир ҳовуч ўтинга айланади. Аммо ойижонимга ҳеч нарса ҳатто эллик ёшида ҳам таъсир қилмаган. Мана, эллик ёшида тушган суратлари, қаранг, қанақа бўлганлар? Ҳеч ким ўттиздан ортиғини бермайди.
-Тўғри! Бунисини қачон тушгансиз?- сўради куёви Рустам бир гуруҳ хотин-қизларнинг далада тушган суратни кўрсатиб.
-Уруш йиллари. 42-миди...деди кампир- Қишлоқнинг ҳамма эркаги урушга кетгани учун дала ишлари биз аёлларнинг зиммамизга қолган эди. Пахта чопиқ қилаётганимизда қайсидир бир газетадан фотограф йигит келиб суратга туширган эди.
-Кўзга яқин қиз бўлган экансиз! Шунча қиз-жувонлар орасида ҳам яққол кўзга ташланиб турибсиз.
-Шунинг учун ҳам фотограф йигит қишлоққа қайта тушиб, онамга суратини ташлаб кетган. Бу сурат бошқа ҳеч кимда йўқ!
-Шундай,-кампир синиқ жилмайди.
-Агар бизнинг замонимизда туғилган бўлганингизда энг машҳур фотомодельер бўлар экансиз! Ая, нимага турмуш қурмагансиз?
Қизлар бир-бирларига «ялт» этиб қарашди, бошлар хам бўлди. Куёв нотўғри савол берганини тушуниб, каловланди. Кампир барчаларининг чеҳраларига бир-бир кўз югуртириб, синиқ жилмайди. Кимдир бу жилмайишни хижолатдан, деб баҳолади. Кимдир эса...
-Турмуш қурмаган, эрга тегмаган бўлсам-да, аслида мен ҳам эрлик эдим, -деди кампир хаёлий бир тарзда.
«Миш-мишлар ҳақ эканда», деган хижолатли ўй ўтди изза тортган қизларнинг хаёлидан.
-Энди айтсам бўлади,-деди онахон. –Энди бекитадиган ҳеч нарса қолмади.
Қизлар яна бир-бирларига қараб олишди. Рангларининг туси ўзгарди.
-Икки дунё бир қадам бўлиб турган одам ёлғон гапира олмайди. Унга ёлғоннинг кераги ҳам йўқ. Мен улғайган кезлари иккинчи жаҳон уруши бошланиб қолди,-дея гапида давом этди кампир. -Аввалига отам, кейин бироз ўтиб акам ҳам урушга кетиб «қора хат»лик бўлдик. Аввалига онам иккимиз роса йиғлаб сиқтаган бўлсак, кейинчалик кўникишга мажбур бўлдик. “Қора хат” келмаган бирорта хонадон йўқ эди. Ниҳоят, уруш ҳам тугаб, бири бутун, бирлари яримжон эрлар қайта бошлади. Совчилар эшигимиз турумини бузди...
Тўғри, жуда кўҳлик қиз эдим. Аммо келганларнинг бирортасига розилик билдира олмасдим. Бунинг сабаби бор эди. Шунинг учун сукут сақладим, тушунмасликларини билдим. Тушунгандек бўлишса-да, менинг томон бўлмасликларини тушундим; сукут сақладим. Бошқа иложим йўқ эди. Мени тушунишлари учун вақт керак эди, сабр қилишим керак эди; сукут сақладим. Сукутимни нималарга йўйишмади.
...бири айтди, ҳусни бошига бало бўлган;
...бирлари айтди, ҳусн ақл эмасдир;
...бирлари айтди, ўзини тенги йўқ ҳисоблар;
...яна бирлари айтди, айби бордир.
Аввалига йиғлаб-сиқтадим, тушкунликка тушиб, синиқдим. Кейинчалик ўзимни қўлга олишга, енгиб ўтишга ҳаракат қилган бўлсам-да, қийналганим рост. Одамлар қизиқ! Одамлар ғалати! Одамлар тушуниксиз, болаларим! Сени яхши билган одам ҳам сенинг ҳақингдаги иғвони қабул қилади, жон қулоғида эшитади.
24.04.202510:18
📝ДАРДИНГ ОЛАЙ, БОЛАЖОНИМ.

— Нажотнинг бурни яна қонади…
— Болалигимда меникиям шунақа кўп қонарди. Ширинлик еяверганидан бўлса керак.
— Иштаҳаси ҳам йўқ, деярли ҳеч нима емади. Рангиям бошқачароқми-ей… Шифокорга олиб борсакмикин а?
— Ваҳима қилаверма! Бола дегани шунақа оғриб, тузалиб, думалаб-юмалаб катта бўлади. Сенга қолса оёғига тикан кирса ҳам шифокорга югуртирсанг!
Аёлнинг ич-этини кемириб турган ҳадик ўти пасаймади. Каравотчасида ширингина ухлаб ётган ўғли – беш йил деганда Худодан тилаб-тилаб олган фарзандининг ёнига борди, пешанасидан аста силади, иситмаси йўқ. Дўмбоққина юзчалари озиб қолгандек туюлиб кетди. “Эртага барибир шифокорга кўрсатиб келаман. Ҳечқурса кўнгил қурғур тинчиши учун…”
— А?! Л..Лейк..
— Лейкемия. Оққон, қон саратони ҳам дейилади.
— Саратон… Қанақасига? Нега?! Ахир… Ахир гард қўндирмай ўстирганман уни! Қаердан келсин унга бу дард опа?!
— Синглим, бу касалликни келтириб чиқарувчи сабаблар фанга ҳам ноъмалум. Ўғлингизда ўткир лейкоз аниқланди. Биз қўлимиздан келганини қиламиз, бироқ сиздан ҳам ҳаракат, сабр ва куч керак бўлади.
Аёлнинг бошига осмон қулаб тушгандек, гўёки бутун вужуди парча-парча бўлиб кетаётгандек, бармоқларидан то сочлари учигача музлаб бораётгандек туюлар, доктор аёлнинг сўзлари эса узоқ-узоқлардан акс садо бўлиб таралаётгандек эшитиларди. “Оққон… Лейкоз… Ҳаммаси Худодан… Ҳаммаси…”
— Ойи, дўхтий хола қўлимми оғйитди… Бошқа кемийлик?
— Ойи мен катта бўлсам дўхтий бўлмайман, қаянг, дўхтий ёмон экан, ҳаммани йиғлатайкан. Ана, сизни ҳам йиғлатибди. Ойи-ии?
— Болакай қулочини кенг ёзганча онасининг йўлини тўсди. Кўзларидан оқаётган ёшлар аллақачон юзини ҳўл қилиб улгурган аёл юришдан тўхтади-ю, ўғлининг пойига чўк тушди.
— Ойижон, йиғламанг? Йиғламанг ойи…
— Хўп болажоним, йиғламайман. Мана қара, йиғламаяпман?
Аёл ўғлининг мунчоқдек тим қора кўзларига, дадасининг сочларидек жингалак, майин сарғиш сочларига, оппоқ, ширингина юзчаларига бир нафас тикилиб турди-ю, пешанасига лабларини босди.
“Эй Художон! Ўзинг неча йиллар, неча азоблар, неча синовлар эвазига берган бахтингни мендан тортиб олма! Дард берсанг мана менга бер ҳаммасига розиман, фақат уни асра, асра Художон…”
— Балки адашишгандир? Ахир улар ҳам оддий бир банда, улар ҳам ҳаммага ўхшаб адашишади, Гул?
Эркак қаршисида қалтирабгина турган, бир кунда муштдек бўлиб қолган вужудни бағрига босар экан, ич-ичидан отилиб чиқаётган вулқонни тишини-тишига босиб орқага қайтарар, минг тиришмасин тўсқинлик қилолмаётган, қароқларини ачиштираётган ёшларини аёлнинг сочлари орасига яширарди.
— Ҳаммаси яхши бўлади… Мана кўрасан, ҳаммаси яхши бўлади Гул, менга ишон, мени айтди дейсан ҳали…
Аёл яқиндагина уйқуга кетган боласини уйғотиб юбормаслик учун оғзини жон-жаҳди билан беркитиб, силкиниб-силкиниб, елкасини эзаётган дард ўзини суяб турган тоғга ҳам оғирлик қилишини ҳис этиб йиғлар, кафтларида ғижимланганиб кетган шифокор хулосаси оёқлари остига учиб тушганини ҳам ҳис этмас, бутун дарду-дунёси фақатгина бир истак ўти ичра ёниб борарди:
“Менга бер, ундан олгин-у, менга бер шу дардни…”
— Ойижон мен ёмон касалманми?
Ўз ёғига қоврилиб ўтирган аёл қучоғидаги фарзанднинг саволидан бир сапчиб тушди:
— Нега бундай деяпсан болам?
— Мунисанинг ойиси айтди. Ўйнагани чиққандим, Мунисани қўлидан тойтиб уйига опкийиб кетди. “Нажот билан ўйнама энди, у ёмон касал, юқади” деди.
— Бекор айтибди болам, бекор айтибди…
Аёл кун сайин сўлиб бораётган гулдек бўлиб қолган боласини аста қучди.
— Мунисанинг ойиси ҳали айтган гапига пушаймон бўлади болам.
— Ойи, боя тишимни ювмоқчи эдим, қонаб кетди. Лекин сизга айтмадим, чунки айтсам йиғлайсизда. Яхши қилибманми?
Аёлнинг шундоқ ҳам тўкилай-тўкилай деб турган бардоши ожизлик қилди. Болани жойига ётқизди-ю, югуриб ташқарига чиқиб кетди…
Аёл кунларини бетиним, тунларини беором ўтказди. Неки умид учқуни бор, учиб борди, неки малҳам-у дори бор дунёнинг у чеккасидан бўлсада олиб келтирди, қаердаки “сувга суф деса дармонга айланадиган” табиб бор, болажонини етаклаб олиб борди. Дарду фикри қон, дори-дармон, муолажага айланди.
24.04.202508:13
📝БЕВА АЁЛ ХАМ ОНАКУ...
(вокейлик асосида ёзилди)


Бисмиллахир Рохманир Рохийм...
Ассалому алейкум азизларим...
Сог саломатмисизлар...
Келинг сизларга навбатдаги бир опамни хаёти хакидаги хикоямни такдим этаман...мархамат.

Ёлгиз она.... Она бу уч харфдан иборат булган суз заминида катта куч ва битмас туганмас маъно бор. Она деганда, тунни кунга улаб уз нуридийдасига аллалар айтаётган аёлни овози келади.
Яна бир марта айт она аллангни,
Неки дардинг булса булай мен дармон.
Волидам дилингда колмасин армон,
Яна бир марта айт она аллангни...
Бир опани биламан, ота онасини гапи билан ун саккиз ёшда турмушга чикди. Куёв булмиш йигирма ёшда булиб, келинни отасини энг якин дустини угли эди. Ота оналар орзуси ушалди. Куёв келин билан учрашишди. Келин жуда хушруй ва чиройли бир томчи сувдек эди. Ёшлар бир бирига ёкди, туй хам булиб утди. Йигит жуда аклли куркам йигит эди. Аммо кайнона жуда латтапараз, бойликка уч аёл булиб, бойликга ружу куйган инсон эди. Кайнотаси эса органни одами булиб, ишга эрта кетиб кеч кайтарди.
Туйни эртаси куни келин саломга чиккан келинга кайнонасининг биринчи саволи шу булди.
-- Келинпошша, онангиз орзу хавассиз экан... берган сепларни каранг!- деб камситарди.
Бечора келин кайнонасининг бу гапидан олов каби кизарди. Ахир биринчи кундан бундай гап эшитишини кутмаганди. Хаёти шу тарзда бошланди. Келин бечора аста секин такдирига битилган шу хаётида яшай бошлади. Кайнонаси эса уз бойликларини куз куз килиб, туй ва чалладиларга келинини олиб борса хамма тиллоларини такиб куярди. Келгандан сунг эса:
-- Кани келин тиллаларни чикаринг !-деб олиб куярди.
Келин хамма гапни ичига ютарди. Чунки келинни онаси тушинган аёл булиб, кизини бахтини уйлаб:
-- Кизим, чиккан киз чигирикдан ташкари, уйимга йиглаб келма!- деб куп бора такидларди.
Хуллас ой кетидан йил утиб бирин кетин фарзандли булишди. Фарзандлари бир киз бир угил эди. Шундай кунлардан бир куни кутилмаганда фалокат юз берди. Кайнона келинга :
-- Кани келин кийининг том оркага бориб урик териб муроббо киламиз! Эй мунча имилламаса лаллайиб колгур,- деб керак булса келинга эшиттириб айтди.
Келин бечора кайнонасини бу камситишидан умид билан ялт этиб эрига карайди. Эрдан садо чикмагач иложсиз машинага утиради. Машина рулида эри, олдида кайнота оркада келин кайнонаси билан утирарди. Йулда кетаётиб ярим йулга бориб кизчаси иссикдан бехол булиб кайт кила бошлайди. Шунда кайнота кийналиб ётган келинга рахми келиб:
-- Хой углим хотининг билан болларингни уйга куйиб кайтамиз !- дейди.
Келин бечора машинадан тушгунча эрига карайди ,эриям мултираб караб:
-- Майли углим кечгача!- деб угилчасини упиб куяди. Шунда кайнона бу холдан норози булиб:
-- Келин, кечга келамиз лагмон чузиб куйинг!- дейди.
Инсон эртага нима булиши эмас бир минутдан сунг нима булишини хатто билмайди. Бир соат утар утмас кайнонасини синглиси телфон килади:
-- Келинжон, опамдан айрилиб колдик!- деб йиглаган овозда.
Шурлик келин кули хамир, хабарни эшитиб шокка тушади. Бундай мудхиш хабарни эшитиш хамма учун хам огир албатта. Автохалокат натижасида кайнонаси вокеа жойда жон беради, кайнотаси эса кули оёги синиб травматолия булимга ёткизилади. Эрини эса рул кисиб талоги ёрилиб мияси каттик сатресиния олиб оёги косдан синган холда реанимацияга ёткизилади. Кайнонасни дафн килиб айнан кирки куни эриям бу ёруг дунёдан куз юмади. Шурлик бева ёлгиз аёл деган номни олади. Таъзияга кеганлар кизчасини эсизгина дадам деб йиглаганга чидолмай йигларди. Уч ёшли кизалок онасини ёнидан утириб йигларди. Укачаси эмгиси келиб котиб йигларди. Огзига кучи етмаган аёллар эса:
-- Хмм...уч ёшли болани йиглаганни каранг ургатиб куйганда.- деса, ёнидаги хам буш келмай :
-- Худо тилига солган айланай колаверса улганга кийин, аёл эрга тегиб кетади хали !-деб гийбат киларди.
Товба килдим, таъзияга ва жанозага эмас купчилик томошага келишаркан аслида. Кайнота углини жасадни куролмади. Согайиб у хам касалхонадан чикди. Орадан беш ой утиб угли билан хотинга йил оши бериб уйланишга тушди. Бунча шошмаса бу эркак деган зот...
26.04.202512:30
-Синглим хали 18га хам кирмаган кўз олдимга сўнгги бора синглимнинг қарашлари келди.
Ўшанда унинг барча умидларини пучга чиқариб кетгандим. Нақадар нодон опаман.
-Сиз яхшилаб ўйлаб кўринг. Душманларингиз бормиди?
-Онам қўшмачи бўлган хақиқатни дахшат билан тан олдим уни душмани хамма бўлиши мумкин. Лекин бу уларни изсиз йўқолишига сабаб бўлолмайди... -Балки уларни ўзи бирон ёққа кетгандир. Ораларингда бирон гап ўтмаганмиди?
Яна эски гапларни бошлади. Бир хафтадан бери шу саволга жавоб бераман.
-Тўғри тортишиб қолгандик лекин бу кетишга сабаб бўлолмайди. Айниқса мени онам кичик жанжалга хамма нарсасини ташлаб кетадиган аёл эмас-кейин хаёлимга Олим келди Олимни суруштирдингларми?
-Ха суруштирдик. Ўша 15 сентябрьдан бери хеч ким уни кўрмаган. Уйига хам бормаган.
-Уйига? илк бор бу гапни эшитдим. Мен билган Олим ғирт дайди эди.
-Ха уйига.
- У болалар уйида катта бўлмаганми?
-Тўғри болалар уйида катта бўлган. Лекин хотини ва бола чақаси бор...
-Хм...
Иккиланиб турдиму кейин бошимни ушладим.
-Бирон нарса бўлдими? хавотир билан сўради.
-Сув...
У ўрнидан туриб эшикга йўналди. Эшик ёпилиши билан ўрнимдан туриб Олим хақидаги маълумотни қўлимга олдим.
Хужжатда ёзилган манзилни эсимда сақлаб қолдиму жойимга яна холсиздек ўтирдим.
Сув билан кириб келган йигитни қўлидан сувни олиб ичдим.
-Майя исмимни такрорлади тўлиғи нима?
-Паспортда шунақа...
Кетишга чоғландим. У билан сухбатни давом эттиргим келмади негадир. Хайрниям насия қилдиму ташқарига отилдим.
Исмим хақида негадир ёшлигимдан гапиришни ёқтирмайман.
Онам ўзбек бўла туриб нега бунақа исм қўйганигаям сабабини хали ханузгача тушунолмайман.
Гўё ўша пайт хам мени устимдан кулгандек...
Анчадан бери ишатиб юрган онамни тел.ли хаёлимни бўлди.
-Эшитаман.
-Салом жонидан-эркак кишининг овози янгради. Шубхасиз онамни эски танишларидан.
-Манзилда адашдинг-қўпол гапириб телни ўчирдим.
Кейин Олимнинг менга нотаниш бўлган уйи томон йўл олдим...
Шахарнинг ўзига тўқ оилалари яшайдиган томонида жойлашган бу уйнинг ташқи томони ақлни лол қолдирарди.
Шундай уйи бор эркак қандай қилиб товуқхонадек уйда яшаши мумкин. Бу ақлга сиғмайди. Яна жирканчликнинг жамики турини ўз ичига олган бузуқихонада.
Ёки уларнинг ўртасидаги мухаббат алангаси бунақа хаётдан кечиб онам билан яшашга мажбур қилдимикан. Ахир севги хар нарсага қодир...
Уфффф нималар деяпман. Онам каби севгини нархлаб Олим каби севгидан фойдаланадиганлар хақида гапиряпман ахир... Уларга севги тушунчаси ёт...
Ишонч хосил қилиш учун кўчани бошида майда чуйда сотаётган аёлдан бу уй чиндан Олимга тегишли ёки йўқлигини сўрадим.
-Шу уй лекин анчадан бери хеч ким яшамайди сақич чайнаб жавоб қайтарган аёл махалладаги хар битта одамни танийдигандек кўринди (албатта хар битта махаллада шунақа аёллар бор).
-Уй эгаллари қаерга кетган?
-Сиз ўзи кими бўласиз?
-Олим аканинг қариндоши.
-У болалар уйида катта бўлган шекилли.
-Ўша ерда бирга тарбияланганмиз-ёлғон гапирдим Анча бўлди кўрмаганимга шунга хабар олгани келгандим.
-Хааа у бошдан оёқ менга қаради-аввалига Олим кейин ортидан хотини кетди.
-Нега?
-Боласи бўмади.
-Боласи? эшитган гапимдан оғзим очилиб қолди.
-Ха аёли ғалати аёл эди. Хайронман хозиргиларга нима бўлган битта боланиям эплолмайди. Туппа тузук қўчқордек ўғилни ўлдириб қўйишди.
-Ўлдиришди?
-Қарай олишмади деган маънода айтаяпманееэ ўзини гапидан ўзи қўрқиб лабини тишлади.
-Аёли хозир қаердалигини билмайсизми?
-Ватанига қайтиб кетган шекилли.
-Ватани?
-Хотини Қирғизмиди, қозоқмиди шунақароқлардан эди. Бу ерлик эмасди. Эри кетгач 1 ой хам турмай кетди.
-Қачон кетганди?
-Бахор эди шекилли 5 ойча бўлиб қолди...
Олим биз билан яшаётганига 6 ой бўлди. Демак хотини билан ажрашгач бизни уйга келган.
-Хотинини қариндош уруғи йўқмиди?
-Билмадим кўчага кам чиқарди. Уйларига тез тез қимматли машиналарда ғалати нусхалар келиб турарди кейин мухим гапни айтаётгандек шивирлади Ўзичи шу аёлни тўғри аёл эканигаям ишонгим келмайди...
26.04.202511:30
🧿ДИҚҚАТ ШОШИЛАМИЗ❗️❗️❗️

😱ЕНДИ КАНАЛИМИЗ МЕХМОНИ💁🏻‍♀ АЗИЗАХОН ТОШХЎЖАЙЕВА👩🏻‍🦰

🌸ПСИХОЛОГИЯ ДАРСЛАР🌺
1️⃣ЕР ХОТИН ОИЛА МУСТАҲКАМЛАШ❤️
2️⃣ФАРЗАНД ТАРБИЯЛАШ

❤️‍🔥ҲАЁТИМИЗЛА УЧРАЙДИГАН КЎПЛАБ МУАМОЛАРНИ ХАЛ ЕТИШ ДАРСЛАРИ😊👇👇👇

https://t.me/muxtasar_nazarova_official/32857?single
https://t.me/muxtasar_nazarova_official/32857?single
https://t.me/muxtasar_nazarova_official/32857?single
25.04.202505:45
​​    Хабаровскгача самолётда уч соатлик йўл. Машинада эса бу масофани кун бўйи босиб ўтаман. Ноилож. Йўлга чиқдим.
     Хабаровск аэропортига ит азобда етиб келдим. Шаҳарни томоша қилишни режалаштиргандим, афсус, бу ният ҳам амалга ошмади. Уч соатдан кейин Москвага учаман. Кейин Тошкент. Худо хоҳласа, тонг пайти уйда бўламан. 
     Аэропортга киришим ҳамона, маълумотлар бюроси эшиги ёнида тўпланишиб бақир-чақир қилаётган одамларга кўзим тушди. Ўриндиққа ўтириб, рўпарамдаги маълумотлар экранига кўз югуртирдим. Ҳалиги маълумотхона эшиги олдида қий-чув яна авжига чиқди-да, ўрта ёшлардаги аёл гурсиллаб қулади. Бир зумда полиция ва оқ халатли дўхтирлар пайдо бўлишди.
— Топишди. Ниҳоят, топишибди. Ўрмонга қулаб тушибди.
— Боламм, болажоним... менинг!!! — Бир аёл ерга мук кетиб чинқира бошлади.
Бир зумда шовқин-сурон авжга чиқди. Ҳалиги тўда орасидан йиқилган ким, дод солиб бақиргану сўкинган ким, билиб бўлмай қолди...
Зални ҳадик ва хавотир қоплади. Бизни улкан кутиш хонасининг нарги бурчига ўтказишди. Маълумотхона олдида йиғилганларни махсус микроавтобусга ўтқазишиб қаергадир олиб кетишди. Аэропортдан қўрқув ва ваҳима кўтарилгандай бўлди.
— Шўрликларни энди самолёт қулаган жойга, ўрмон ичкарисиги олиб кетишаркан, — деди ёнимга келиб чўккан қария.
— Қандай самолёт? Қаердан учаётган экан?
Қария менга қовоқ уюб қарайди. Бироз оғринади:
— Чумикан деган жойни эшитганмисан? Чумикан!, — дейди у шу сўзни ўзгача оҳангда талаффуз қилиб.
— Қ-қа-қа-қачооон?
— Бугун. Самолётни ахтаришаётувди. Топишибди. Ўрмоннинг қоқ ўртасида экан.
— Одамлар... Одамлар тирикмикан?
Қария энди менга анграйиб қарайди:
— Самолёт қулаб тушган-а... Одам соғ-омон қоладими?
Борлиғимга титроқ инади. Кўзларимни чирт юмаман. Ўрнимдан сапчиб туриб кетаман. Кўз олдим хира тортади. Юрагим гупиллаб ура бошлайди. Лаҳзада хаёлимда менга ажабсиниб қараб турган ўша мовий кўз қизалоқнинг рангпар чеҳраси пайдо бўлади.
— Отахон, ўша самолётда мен ҳам бор эдим, мен ҳам учишим керак эди!
Чол ажабсиниб қарайди:
— Мастмисан, нима бало?
Кўзларимни чирт юмиб бош ирғайман. Айни дам ўша аёл, исми Зоямиди, ҳа, Зоянинг қизи учун сарфлаган пулларим садақа ўрнига ўтиб кетганини ҳис қиламан. Яратганнинг меҳри ва қудратига тан бераман. Мени садақа қутқариб қолганини англайман. Хаёлимда яна ўша, ҳа ўша мовий кўз қизалоқнинг маъсум ва озурда чеҳраси намоён бўлади....
Қўчқор НОРҚОБИЛ

🌸 @Solixa_Ayol 🌸
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇 БОСИНГ!
https://t.me/+SirEm-hvsXrdKMKK
24.04.202512:30
📝С И Р. Ибратли хикоя.

Ўша куни ҳам у уйда ёлғиз эди. 
Эрталабдан дили бошқа-бошқача бўлиб уйғонди. Ҳовлини супуриб, уйларни тартибга солди. Ошхонага уннаб, дастурхонни обдон безади; ноз-неъматга тўлдирди. Қилаётган ишларидан дили яшнаб-яшнаб кетди, қувончга тўлди. Қўли ишда, хаёли кўча эшиги, дарвозасида бўлди. Нимадир “тиқ” этса ҳам ўша томон андармон бўлди. Ошхонанинг кичкина деразаси шундоққина ҳовлига қараган эди. Ҳуриллаб эсаётган ёқимли шабода ҳовлидаги райҳон ва ялпизларнинг ёқимли бўйини олиб кирарди. Кун қизийвериб, соялар ёйилди. Осуда ҳовли қушларнинг чуғур-чуғурию, мусичаларнинг “ҳу-ҳу”лашига тўлди. Кетма-кет “туб-дуб” этиб тушган олмалар шовқинини эшитмаган бўлса-да, ҳар томон юмалаб-думалаб ҳовли юзини тутганига кўзи тушди. Аввалига ҳайрон бўлган кампир, ҳовлига чиқиб оғринди. Тотли мевалари кичкина-кичкина олма дарахтининг баъзи шохлари қўшни деворидан ошиб ўтганди. Бу олма биринчи маротоба ҳосил қилиши эди. Биринчи маротоба бўлса-да, ҳосили мўл, гилосдек бодраб-бодраб туйган, япроғидан меваси кўп эди. Ўша шохлардан тушган меваларни қўшни аёл қайта ҳовлига улоқтирганди.“Мевада нима айб!?” деган ўй ўтди кампирнинг хаёлидан.
Бир юзи лал-лал ёниб, бири шикастланган олмаларни йиғиб, артиб, ишком остидаги сояга териб қўйди.
“Неваралари ер!”
Бир қозонда қайнатма, бирига ош осди. Қайнатма, энди тили чиқа бошлаган боладек бидирлаб, ош сабзиси ёғи янги кўз очаёган қум остидаги булоқдек биқиллаб қайнай бошлади. Кампир бошқа ишлари билан андармон бўлди. Олов тафтини янада пасайтган бўлса-да, қайнатма ҳилвираб, пишиб, оши эзилиб кетди. Қўрдаги чўғ кампирнинг кўнгли каби милтиллади. Ош совиб, қайнатма тўнглади.
Кампир кечга қадар кутди. Юм-юм йиғлаб, тун яримига қадар эшикка кўз тикди; кутганлари келишмади. Толиқиб, ториқиб бораётган бўлса-да, бир ерда ўтиргилик ҳам, тургулик ҳам бўлмади. Ҳансираб, ҳарсиллаб у ёқдан бу ёққа бориб келаверди. Меҳмонхона, ошхона ва ташқи эшик бўсағаси орасида қатнайверди. Умидланаверди, сўнаверди. Анвойи мева ва ширинлиг-у, пишириқларга тўла дастурхон очиқлигича, безотиғлигича қолаверди. Тушга яқин кўзини қувонтирган дастурхонига энди ҳар сафар қараганда мунғайтираверди. Уззукун очиқ турган дарвозани тун ярмига яқин ёпди, аммо илдирмади. Қўли бормади. Ўша куни онахон туз тотмади, кўзларига уйқу ҳам илмади. Бир кечада яна ўн йилга қариди. Кўнглидан нималар ўтди, бир ўзи билди. Кўз остидаги тарам-тарам ажинларни кўз ёшлари ювди.
Улуғ ёшда бўлишига қарамай бу кампир қишлоқнинг кайвониси ҳам, дуохони ҳам эмас... Оқ-оппоқ кийинган отинойи, ҳожионалар каби босган изи, сўзи, туфуги табаррук эмас. Унинг бошқалардан ажралиб турадиган бирор алоҳида белги ёки сифатлари айтарли йўқ. Дейлик, ҳаж сафарига бормаган, ҳожи она-да эмас. Бирор раҳбарлик лавозимида ҳам ишламаган, худди шунингдек судхўр-пулдор ҳам эмас. Этак-этак фарзанд, қатор-қатор неваралари ҳам йўқ, ёки улардан бирлари фалон мансабда ўтирмапти-да, десак. Бир вақтлар, ҳа, айнан бир вақтлардаги, айни кунда ному-нишони ҳам қолмаган беназир ва бетакрор ҳусни-малоҳатини инобатга олмаганда.
Узоқ-узоқ йиллар, ҳатто яқин-яқин кунларгача ҳам уни билишмас, тушунишмас, англашмас эди, токи ўзи англатмагунча. Бунинг ҳаммасига эса ўша, узоқ йиллар юрагининг тубида сақлаган сир сабаб. Шу сири сабаб узоқ йиллар хўрланди, яккаланди. Таъна-дашномларга, чидаб бўлмас маломатларга қолди. Тўйларга чорланмади, маракага қўшилмади, чанг босган бўсағаси-да четлаб-четлаб ўтилди.
Дераза ёнида ўй-хаёллар, шу каби хотиралар исканжасида кўчага тикила-тикила тонгга яқин кўзи илинибди. Дарвозанинг шарақлаб очилишидан уйғониб кетди. Икки қизи, куёви ва набиралари бир олам, бир олам бўлиб кириб келишди. Кампир кўзларидан дув-дув ёш оқиб, бир яйради, бир яйради-ўн ёшга яшарди. Қўни-қўнжи совғаларга, гулларга тўлди.
-Кексалик қурисин, қарилик қурисин-а,-деди қувончдан ёшланган кўзларини артаётган кампир.
24.04.202510:18
​​📝«МЕНИНГ ОЙИМ...»

Дада, ойижоним нега уйга келмаяптилар? Кеч бўлсаям келардилар-ку, нега энди эрталаблари ҳам кўрмаяпман. Қаердалар ўзи? Ишдами? Бугун келадиларми? А, айтинг, келадиларми?..
Мана, бир неча ҳафтадан буён тўрт ёшли ўғилчасининг мана шундай бир олам саволларига жавоб тополмай қийналади, у. Касалхонада беморлар жуда кўўўп экани, ойиси шифокор сифатида улар ёнида бўлиши зарурлигини ўғилчасига қайта-қайта тушунтириб чарчади. Ухлаб турибоқ, яна худди шу саволларни такрорлай бошлайди. Сўнгги кунларда телевизорда юз-кўзларигача ҳимояланган, оппоқ кийимдаги докторларни кўрсатиб, болакайни овута бошлади: “Улар ичида ойижонинг ҳам бор”. Бола экран қаршисидан нари кетмай қолди. Ана шундай кийимлилар кўриндими, тамом, овози борича бақиради: “Ана, ойимни кўрдим, ўзимнинг ойижонимни кўрдим!!!”
Ўғилчасининг бу қилиғини кўриб, томоғига нимадир тиқилади.
Ўзини чалғитиб улгурмасидан телефон садо беради. Қайнонаси хавотир олиб қўнғироқ қилаётган бўлади. Қизининг бугун ишдан келган-келмаганини, соғлигини сўрайди. “Келди, ойи. Аммо жуда чарчаган экан, дам олаётувди, уйғотайми?” – дейди юрак ҳовучлаб. “Йўқ, йўқ, майли, дамини олсин, тинчлигини билдим, менга шу етади. Уйғонса, ўзи қўнғироқ қилар...”, - дейди она шўрлик. У қизини неча ҳафтадан буён касалхонада, карантин ҳудудида хизмат вазифасини бажараётганини билмайди. Ёши саксондан ошган, шовқин, нохуш гап-сўзлардан қон босими бирданига ошиб кетаверадиган онадан ҳаммаси сир тутилган. Энг тўғри йўл - шу.
Кеча унга аёли ишлаётган шифохонадан қўнғироқ қилишди. Минг афсуски, жуфти ҳалоли иш жараёнида касалликни ўзига юқтириб олибди...
У туни билан ухлолмади. Яратгандан кўпга, улар қатори аёлига шифо сўради. Фидойи умр йўлдошининг меҳнатлари ҳаққи унинг тузалиб кетишини, яна бир оила бўлиб бахтиёр умр кечиришни насиб этишини, ўғлининг тобора соғинчдан сарғайиб бораётган юзи тез орада аввалгидек кулишини жуда-жуда истади, жуда-жуда...
У кўзларини юмган эди, икки томчи ёш думалади...
“Эй, дея ҳайқиргиси келди унинг, тоғни урса толқон қиладиган алп йигитларнинг кўзидан ёшини оқизган хасталик, қайдан бошимизга келдинг? Синов дедик, чиндан ҳам синов. Аммо бу оғир синовни менсимаётган ҳамюртим, оқибатни шу биргина оила мисолида тасаввурингга сиғдира олаяпсанми? Ўзгалар ҳаётини асраб қолмоқ учун курашган аёл – она, севимли рафиқа, жондан азиз қиз – ким учун ҳаётини таҳликага қўйди? Сиз ва биз учун. Буни инкор қилолмас экансиз, нега сабаб, бесабаб кўчага ошиқасиз? Нега барчамизнинг ҳаётимиз, соғлигимизни таҳликага қўймоқдасиз? Бунга нима ҳаққингиз бор?
Ўз болангизни ўша кўзларига соғинч мунг чўктирган тўрт яшар норасиданинг ўрнига қўйиб кўринг. Ўз аёлингизни кеча соппа-соғ бўлган, аммо хизмат вазифасини бажараётиб, касаллик юқтириб олган, иситма оташида ёнаётган аёл ўрнига қўйиб кўринг. Ўз онангизни қизининг тақдиридан бехабар кекса волида ўрнига қўйиб кўринг. Бу қўлингиздан келадими? Бирозгина бўлса-да, юрагингиз увишдими?..
У ҳолда дарвоза тутқичларидан қўлингизни олинг ва уйда қолинг. Зерикиб кетдим-ку, деган бемаъни баҳонани тилга олишдан уялинг. Не-не кучли, ривожланган давлатларни довдиратиб қўйган касаллик оқибатини англашга ҳаракат қилинг. Ҳатто, ювилиш ва кафанланиш насиб этмаётган, баъзи бир мамлакатларда ҳатто ўз қабрига эга бўлолмаётган жасадлар кўзингизни очсин, ҳеч бўлмаса...”
Пичирлаган овозидан чўчиб кетдими, ўғилчаси уйқу аралаш йиғлай бошлади: «Менинг ойим, ўзимнинг ойижоним...»
МЕҲРИМОҲ

🌸 @Solixa_Ayol 🌸
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEoqxJvob7F63SjCig
24.04.202508:13
​​📝ВАСИЯТ

Онажон, кетар чоғингизда биз фарзандларга айтган ўша икки оғиз насиҳатингиз ҳали ҳам телефонимда сақланади. Ўша куни нега ҳамма гапларингизни ёзиб олмадим, нимагаям ўчирдим телефонимни деб ўзимдан хафа бўламан. Йўқ, барибир ёзиб ололмасдим. Бунга мажолим етмасди… Аслида хайрлашув чоғларида шугина гапларни ёзишга ҳам қаердан куч, журъат топганимга ўзим ҳайрон қоламан. Бу ҳам Аллоҳнинг мўъжизаси, инояти бўлиб кўринади менга...
Ўшанда биз тўрттала фарзандингиз айрилиқ яқин эканини сезиб, дилимиз ғамга ботиб ўтирибмиз. Бирдан сиз насиҳат қилишни бошладингиз. “Намозга пайдам бўлинглар, ризқни ҳалолидан изланглар” деганларингиз эсимда, акамнинг ҳар бир гапингизга “хўп, онажон” дейишлари ҳам шундоқ кўз ўнгимдан кетмайди. Бирдан қўлимдаги телефоннинг ёзиб олиш тугмасини шартта босдим. Сиз давом этдингиз...
“..........ҳамманинг ҳаваси келсин, вой, Сайёранинг болаларига ҳайронман-ей, бунча бир-бири билан аҳил бўлмаса, дейишсин...” дедингиз. Шу пайт Тўлқин акам “Хўп бўлади, онажон, аҳиииил бўламиз, сиз 90-100 ёшга кирганингизда ҳам шунақа аҳил бўлиб юрамиз” дедилар. Худди шу жойда онажон, сиз шунақаям “оҳ” тортдингизки, ҳар сафар эшитганимда юрагим чок-чокидан сўкилгандек бўлади. Бу оҳ-у нолангизни остида кўнглингиздан нималар кечганини ўқигандек бўламан. “Оҳ, болажонларим-а, энди мен кетяпман-ку, сизларни бир-бирингизга иситувчи, бирлаштирувчи онаизорингиз йўқ энди, мендан кейин тўрт томонга сочилиб кетмасмикансиз деган хавотир, қўрқувни ҳис қиламан” деяётгандек бўласиз.
Онажон, сиз бизни бир-биримизга роса мақтар эдингиз. Энди билсам, оналар учун энг катта мукофот, болаларини бир-бири билан аҳил-иноқ эканини кўриш экан. Фарзандларни бир-бири билан оналарнинг ширин тили бирлаштираркан.
-Вой, Гулнораей, бу Тўлқин аканг, сани бунчаям яхши кўрмаса-я, эрталаб мени йўқлаб бозордан янги чиққан мевалардан олиб келибди, синглимга айтинг, кириб кетсин, оғзи тегсин деб тайинлади-я!
-Гулнора, болам, вақт топсанг, ярим соатга бўлсаям кириб кетгин, опанг келаркан, синглимни соғиндим, келармикан деяпти...
-Шу Патхулла аканг сени жуда бошқача яхши кўради-да, “синглим, синглим” деб тилидан қўймайди. Қандай бахтли қизсан-а, шунақа меҳрибон акаларинг бор!!!
Онажоним, ўзаро меҳрни зиёда қилиш учун мениям роса куюнчак қилиб кўрсатишга тиришган бўлсангиз керак. Бунга ҳеч шубҳам йўқ. Кўнглингиз тўқ бўлсин, онажон, биз бир-биримизни жудаям яхши кўрамиз. Акаларимга боқиб адамни, опамга қараб сизнинг нурли чеҳрангизни кўргандек бўламан, сизлар мерос қолдирган меҳр булоғи, иншааллоҳ, ҳеч қуримагай...
Гулнора Абдураҳимова.

🌺 @Solixa_Ayol 🌺
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEoqxJvob7F63SjCig
26.04.202512:30
-Ассалом алейкум Миркарим ака.
-Яна биронта билан урушдингми? юзимдаги шилинишларга қаради.
-Йўқ йиқилиб тушдим.
-Хаааа эхтиёт бўлда кейин чайнала чайнала гап бошлади қўшнилар устилардан шикоят қилаяпти ва аллақандай панд насихатларга бой гаплар...
Бу қўшнилар фақат Миркарим акага пул керак бўлгандагина шикоят қиладими деб ўйлаб қоламан
баъзида.
Тез тез ойим томонидан уйга мехмонга чақирилиб турадиган раисимизни кўнгли яна нималарнидир тусаган кўринади.
-Албатта ойимга айтаман гапни қисқа қилдим. Бошимда отилиб кетгудек оғриқ.
-Яхши қизим...
У билан хайрлашдиму уйга йўл олдим.
Эшик доимгидек очиқ. Очиқ мозордек...
Уйга кирдиму эшикни қулфладим.
-Жассииии синглимни чақирдим. Лекин жавоб бўлмади.
Ичкарига кирдим. Негадир уй сув қуйгандек жим жит. Хеч ким йўқ....
Бир тарафлама яхши дам олишим учун ажойиб шароит.
Шарт хонамга кирдиму ўзимни ерга тўшаб қўйилган кўрпага ташладим. Шу билан уйқуга кетдим...
Ховлидаги тарақлаб кетган овоздан уйғониб кетдим.Атроф қоп қоронғу. Аллақачон тун чўккан. Қўрқиб ўрнимдан туриб ховлини чироғини ёқдим. Жўмракни ёнида ювилмаган идиш товоқларни мушук тушурган экан.
Ич ичимдан ювулмаган идишлар учун синглимни сўкдим. Эринибгина идишларни ювиб ошхонага кирдим.
Лекин киришим билан хамма нарса сочилиб ётганини кўрдим.
Бу нима ахвол? Идишларни қўйдиму ойимни хонасига югурдим. Хеч ким йўқ лекин нарсалар сочилиб ётипти. Синглимни хонасида эса қанақадир қизил доғлар...
Бу нима? Уйдагилар қаерда? Нега уй бу ахволда? Нега олдинроқ этибор бермадим...
Ойимни хонасида қўл тел.ли ётарди. Ойим телсиз бир нафас хам яшолмасди ахир хамма мижозлар шу рақамини билардида.
Тезлик билан телни олиб ойим бўлиши мумкин бўлган одамларга қўнғироқ қилиб чиқдим. Лекин негадир натижа бўлмади.
Дахшат ичра 02 га қўнғироқ қилдим. Манзилни айтдим...
Уйга келган формали эркаклар истехзоли таббасум билан уйни текшириб чиқдида
-Бирон танишиникига чиққандир деди бемалол.
-Ойим хеч қачон кечаси кетмасди. Кетса хам синглим ва укамни қолдирарди.
У яна истехзоли кулди.
-Вохима қилмасдан кут. Натижа бўлмаса қидирув эълон қиласан.
-Қидирувни бугуноқ бошлашларинг керак? Ахир одам йўқолган.
-Йўқолган ёки йўқолмагани хали номаълум яна менсимай жавоб қайтарди.
-Уйни ахволини қаранг? Кўряпсизми? Девордаги доғларничи? Сизнингча бу етарли далил эмасми?
-Менга овозингни кўтармасдан гапир ўзини осмонда тутди Агар хохласам ноқонуний қўшмачилик
қилаётганларинг учун қамаб қўяман....
Қанақадир тахдидлар... Улардан ёрдам чиқмаслигини бошидаёқ билгандим...
Шу эканда фохишанинг тақдири... Хатто йўқолсаям хеч кимга фарқи йўқ...
Формали каландимоғларни кузатдиму уйга кирдим. Уй жим жит қабристондек... Синглим Жасминни укам Ибодни соғиндим жудаям...
Бу нима жазоми? Кеча қилган ношукрлигим учун?
Эхххх Худо илтимос уларни қайтариб бер. Вада бераман бошқа хеч қачон ношукрлик қилмайман...
-Нега хали хам натижа йўқ-қидирув бўлимидаги формалик йигитга алам билан қарадим.
-Биз қўлимиздан келган хамма ишни қиляпмиз ...
Доимий бир хил жавоб. Бир хафтадан бери шу гапни эшитаман.
Оилам изсиз йўқолган ланати кунга эса 1 хафта бўди. Бормаган жойим, мурожат қилмаган ташкилотим қолмади.
Хамма жойга суратларни ўз қўлларим билан ёпиштриб чиқдим. Тилвидинияга хабар бердим. Лекин хали хамон натижа йўқ.
Қидирув ишига эса янги келган мана шу ёш йигитчани масъул қилиб қўйишган. Нақадар нохақлик...
-Уйни экпертиза қилинглар, бирорта из қолгандир 1 хафтадан бери қўлимни учиниям теккизмаган уй кўз олдимга келди.
-Текширдик. Девордаги доғлар чиндан қон экан. Лекин бу кимга тегишли эканини хали аниқлаганимиз йўқ.
-Уларга хеч нарса қилмаган деб умид қиламан хафсалам пир бўлиб унга қарадим
-Хар қанақа вазиятга тайёр туринг бемалол хеч нарсани хис қилмасдан гапирди. Сўкиб юбормаслик учун ўзимни ушладим.
-Илтимос уларни тезроқ топинглар.
-Синглингиз вояга етмаган экан. Шунинг учун юқоридан қаттий буйруқ олганмиз. Хавотир олманг.
26.04.202509:55
📝Хатолар оғушида. 1-қисм.

-Ойиии жонимга тегиб кетди бунақа хаёт. Нега бунақасиз?- инсонни сабр коссаси тўлса биласизми нима
бўлади? Хаттоки яқин инсонларини хам танимай қолади. Кўзларда фақат ғазаб хаммани бахтсизликда айблайди. Юракда эса битмас туганмас нафрат дунёларни ланатлайди.
-Овозингни пасайтир. Мен сени онангман.
-Айнан шунинг учун хам шу кунгача чидадим. Бошқа чидай олмайман бор овозим билан
бақириб йиғлаб юбордим- нега ундай қилдингиз? Ахир онам эдингизкууу... Бу пулларни биласизми қанча мехнат қилиб йиққанимни.
-Бас қил. Сени мен туғганман. Арзимаган пулни деб....
-Арзимаган- бемалол гапиришидан эсхонам чиқиб кетди Мен бу пулларга 1йил мехнат қилганман.
1 йил Сиз эса ўша пулни ўйнашизга бериб юбордиз. Айтинг қандай чидай??
Юзимга тушган тарсакидан юзим олов бўлиб ёна бошлади. Лекн барибир ғазабим босилмади.
-Уринг- бақирдим. Сўзимни жаранги бўшаб қолган хонадаги садоси тугамасидан иккинчи зарбани қарши олдим- яна...уринг...
Тарсакилар...сочларимдан тортиб деворга урушлари...йўқ мен буларга ўрганиб қолганман. Олдинлари қўрқардим лекин энди эмас. Хаётимдаги ягона умидим хам пучга чиқди...Қани эди шу зарбалар остида қалбимдаги азоб енгиллашса....
-Опачаааа- эшик ёнидан укамнинг йиғлаган овози эшитилди. Лекин бу онамни тўхтатмади... Эхтимол тўхтамаса хам керак.
Ўзи дунёга келтирган менингдек йўқликни ўзи ўз қўллари билан йўқ қилишни хохлар...
Лекин бахтга қарши хонамга синглим кириб келди
-Ойииии- кириши билан бақириб юборди-опа!!!
Ўртага тушиб бизни ажратди
-Ойижон илтимос опамни урманг илтимоссс- йиғлаб мени химоя қилишга тушди...
-У сени опанг эмас доимгидек ажратишни бошлади.
Онамни хар доимги бу таънаси негадир бугун бошқача тасир қилди. Олдинлари "опангмас" "ўгай" деса кўнглимни бир бурчагига олардиму индамай кетардим. Лекин бугун қўлимдан келмаяпти...
-Хар хил одамдан туғиб ташламаслик керак эди...
Мен хаддимдан ошдим. Тамом. Хатто синглим ҳам мени онамдан ажрата олмади.
Кўзларимни қаттиқ юмиб олдим. Оғриқларга чидаш учун. Аммо бирдан Олимни овози эшитилди
-Онангни ... ... ...нималар қиляпсанлар- онамни бир урунишда чеккага олди. Мен халос бўлдим.
Олим-бу ким? Бу менинг онажонимни янги хуштори. Ва айни бошимга тушган кўргиликларни сабабчиси. Ёши 30 га хам бормаган бу ёш йигит онамни бошини айлантириб мени хаётимни барбод қиларди...
-Сенга...... етишмайдими? Фохиша, онанга осиласан дунёдаги энг жирканч ўхшатишлар ва сўкинишлари билан менга ёпишди.
-Ифлос, хайвон пулллар қани?- ўрнимдан зўрға туриб ёқасидан олдим.
-Оғзингга қара .... кўзларимга .... қўйгудек қаради. Гўё хақиқий ....га қараётгандек.
-Пуллар қани деяпман- ёқасидан қаттиқроқ ушладим. Бир силкиш билан ерга йиқитди. Орқам биланйиқилдим. Оғриқ умуртқам бўйлаб бошимгача югурди.
-Илохим Худодан топ хамманг- зўрға оёққа туриб ташқарига йўналдим. Лекин онам ушлаб қолди. Билагимдан ушлаб силкиб ичкарига итариб юборди. Яхши хамки синглим бор экан мени ушлаб қолди. Зўрға бошимни кўтариб синглимга қарадим. Кўзларида қўрқув, дахшат. Оғриқни хис қилаётган мен, йиғлаётган эса у...
-Исқирт сени тилинг чиқиб қолдими? Ёшлигингдаёқ сени детдомга топшириб юборишим керак эди...қанақадир қарғишлар...
Айтишларича онани қарғиши тасир қиларкан. Мен эса жудаям хохлайман шу қарғишлар менга тасир қилишини, ва шунчаки ўлишни...
Синглим мени пана қилиб зўрға ховлига олиб чиқди
-Опажон хафа бўлманг, пул қўлни кири албатта топилади. Ойимни гапига этибор берманг шунчаки жахл устида гапирдилар... Хали хаммаси яхши бўлади опажон мана кўрасиз. Жамшидга турмушга чиқсангиз бахтли бўласиз буларни кўрмагандек бўлиб кетасиз...
Синглим тинимсиз яхши хаёт хақида гапирар, менга умид беришга урунарди. Зулматли хаётимизда нур қидираётгандек...
Бечора синглим мени бу хаётдан Жамшид олиб кетишига ишонтирарди.
Синглим қаердан хам билсин Жамшид билан ўртамизда хаммаси тугаганини, шунчаки уни кўнглини чўктирмаслик учун Жамшид билан турмуш қураётгандек қилиб кўрсатаётганимни...
24.04.202512:30
​​Бу ҳақида эшитган одам бор-ки, бир муддат рўпарасида ушоқдек бўлиб ўтирган улуғ ёшли бу кампирга тикилиб тош қотарди.
...кимдир, телба дегандек мийиғида кулди, бу матонатдан;
...кимдир ҳайратларга тўлиб-тошди, бу матонатдан;
...кимлардир ўйга толди;
...кимлардир эса, уялди.
Бу вақтда кампир барчанинг наздида қўл етмас, кўз илғамас юксакликларда эди...
Ха....азизлар,хар бир киз ва хар бир аёл мана шу онахон каби соф мухаббат эгаси .... уз севгисига вафодор ва садокатли булишсин.

🌸 @Solixa_Ayol 🌸
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇 БОСИНГ!
https://t.me/+SirEm-hvsXrdKMKK
Фоҳиша жаннатга, Шайх эса дўзахга тушган экан

Шайх ва эрдан ажраган аёл ёнма-ён қўшни бўлиб яшашарди
. Шайх кечаю кундуз ибодат билан машғул бўлар, куни зикр, Қуръон тиловати билан ўтарди. Қўшниси бўлган аёл ҳақида эса ҳар хил гап сўзлар юрар, уни фохишаликда айблашарди.
Шайх бир куни Қуръон тиловат қилиб ўтирса қўшни аёлнинг эшиги ғичирлади. "Бу бузуқнинг яна бир жазмани келди деди шайх ўзига ўзи". Шу билан куни бўйи аёлнинг эшиги яна 100 марта ғичирлади. Шайх "Астағфируллоҳ" деб юборди. Бир кунда 50 та жазмани кириб чиқди. Оллоҳнинг ўзи ҳидоят берсин деб қўйди.
Шу билан кунлар ўтди. Шайх ибодатда, аёлнинг эшиги эса ғичирлашда давом этди. Вақти соати етиб иккиси ҳам вафот этишди. У дунёда шайх қарасаки, ўша бузуқ дея айблаган қўшниси аёл жаннатда юрганмишу, ўзи дўзахга ҳукм қилинибди. Шунда шайх "Ё Оллоҳ нима сабабдан ибодатим билан мен дўзахга киряпман-у қўшним бузуқ бўла туриб жаннатда деганида,
шундай жавоб келган экан...👇👇
😱Сиз хам атиги 🔥2 та махсулотдан🔥 фойдаланиб, қуйидаги муаммолардан⤵️

✅​Юздаги доғ ва сепкиллардан
✅Бўйиндаги қора доғлардан
✅Тизза-тирсакдаги доғлардан
✅Қўлтиқ остидаги доғлардан

☝️Атаги 2 ҳафтада халос бўлишни ва расмдаги каби реал
#натижани #уй_шароитида олишни хохласайиз шошилинг😵

👇БАТАФСИЛ👇
❗️ЖУДА ҚИЗИҚ ТЕСТ

Ўзингиз ҳақингизда сиз билмаган маълумотлар🖤🖤

👀 Расмга яхшилаб қаранг

Биринчи бўлиб нима кўрдингиз.. ⁉️


Жавобини билиш👇
Показано 1 - 24 из 1303
Войдите, чтобы разблокировать больше функциональности.