Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Лёха в Short’ах Long’ует
Лёха в Short’ах Long’ует
Qashqadaryo gazetasi avatar
Qashqadaryo gazetasi
Qashqadaryo gazetasi avatar
Qashqadaryo gazetasi
Эслайсизми, немис ёзувчиси Рудольф Эрих Распенинг бутун дунёга машҳур фантазиячи қаҳрамони – барон Мюнхаузен баҳор тугашини истамай "32 май” санасини кашф этганди.
Маҳаллий Кенгашлардан бирининг депутатлари эса қиш тугашини хоҳлашмайди, шекилли, қарорида февралга бир йўла икки кун қўшиб юборишибди...
Қашқадарёда хорижий сармоялар ҳисобидан фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг 29 таси (ёки қарийб 20,7 фоизи) Хитой Халқ Республикаси компаниялари ва тадбиркорлари иштирокида ташкил этилган бўлса, 24 таси (17,1 фоизи)да Россия Федерацияси, 13 таси (9,3 фоизи)да Туркия, 9 таси (6,4 фоизи)да Жанубий Корея ишбилармонларининг улуши мавжуд.

Ҳудудлар кесимида чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарнинг энг кўпи Қарши шаҳрида (33) ҳамда Муборак (13), Ғузор (12) ва Нишон (11) туманларида фаолият кўрсатмоқда. Мазкур кўрсаткич бўйича аутсайдерлар рўйхатидан Қамаши ва Миришкор (5 тадан), Шаҳрисабз тумани (4) ҳамда Шаҳрисабз шаҳри ва Кўкдала тумани (2 тадан)
жой эгаллаган.
Шаҳрисабз аэродроми ҳудудида зарур кузатишларни амалга ошириш ва халқаро аэронавигацияда фойдаланиладиган метеорологик маълумотларни тузиш учун мўлжалланган замонавий автоматлаштирилган авиация метеорология станцияси ўрнатилади.
1 ЯНВАРДАН АМАЛДА

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим муассасаларида она тили ва адабиёт ҳамда тарих фанлари бўйича Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг миллий баҳолаш тизимида олинган тегишли даражадаги сертификатга эга бўлган ва ушбу фанлардан дарс берувчи педагог кадрларга уларнинг тариф ставкасига нисбатан 50 фоиз миқдорида ҳар ойлик қўшимча устама тўланади.
Қашқадарёда ирригация инфратузилмасини реконструкция қилишга қаратилган йирик лойиҳа амалга оширилади

Вилоятимизда суғориладиган ерларнинг сув таъминотини яхшилаш, сув ресурсларини тежаш, қишлоқ хўжалигини барқарор ривожлантириш мақсадида Хитой Халқ Республикасининг Экспорт-импорт банки билан ҳамкорликда дастлабки қиймати 60 миллион АҚШ доллари бўлган "Қашқадарё вилоятида ирригация инфратузилмасини реконструкция қилиш" лойиҳаси амалга оширилади.

Айни вақтда лойиҳанинг техник-иқтисодий асослари ишлаб чиқилган ҳамда уни молиялаштириш учун Хитой Халқ Республикасининг Экспорт-импорт банки ва йирик компаниялари билан музокаралар олиб борилган.
БИРОРТА ҲАМ МЕҲМОНХОНА ЙЎҚ ЯККАБОҒ ТУМАНИДА
кичик отеллар қурган инвесторларга давлат бюджетидан
субсидия берилади

Ҳудудларда туризм инфратузилмасини янада ривожлантириш мақсадида юртимиздаги меҳмонхона мавжуд бўлмаган 22 та шаҳар ва туманда, шу жумладан, Яккабоғ туманида кичик отеллар қуриш ва уларни жиҳозлаш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар ажратилади.
Халқ орасида "Аэропорт кўприги" ва "Қарши-Бешкент йўлидаги кўприк" деб номланадиган йўл ўтказгич қайта қурилиб, икки баробар кенгайтирилади.
Элшод, Севинч, Асилбек, Райҳон ва Зарнигор - Президент стипендияси соҳиблари

Қашқадарё олий таълим муассасаларининг беш нафар талабаси 2024/2025 ўқув йили учун бакалавриат босқичи бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти стипендиясига сазовор бўлди.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг тегишли буйруғида Навоий, Ислом Каримов, Беруний, Улуғбек, Ибн Сино, Имом ал-Бухорий, Ибройим Юсупов, Тўлепберген Қаипбергенов, Бобур ва Паҳлавон Маҳмуд номли давлат стипендияларига сазовор бўлган талабалар рўйхатлари ҳам келтирилган. Эътиборлиси, ушбу стипендиялар соҳиблари орасида вилоятимиздаги давлат олий таълим муассасаларининг ўнлаб талабалари билан бир қаторда Қашқадарё нодавлат олий таълим ташкилотларида таҳсил олаётган кўплаб ёшлар ҳам бор.
Тез орада вилоятимизда умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари бўйида халқаро стандартларга жавоб берадиган 10 та замонавий сервис объекти - "Service area" ва "Service point" мажмуалари ташкил этилади.
ДУНЁ: ЙИЛ ВОҚЕАЛАРИ

Мана, 2024 йил якунига етишига ҳам оз фурсатлар қолмоқда. У дунё саҳнида кузатилган сиёсий, геосиёсий, ижтимоий-иқтисодий, табиий ва техноген тусдаги воқеа-ҳодисалар билан бир қаторда давлат бошқаруви, илм-фан, спорт олами ҳамда бошқа соҳаларда рўй берган шов-шувларга бой бўлди. Янги йил остонасида улардан инсоният ўртасида энг кўп муҳокама қилинган ва кўпчиликнинг нигоҳини ўзига қаратган айримларини саралаб,
ёдингизга солишга жазм этдик.
Воҳамиздаги энг олис, энг баланд ва энг ноёб қишлоқлардан бирида "Ғелон" туристик-рекреацион зонаси ва халқаро умуммавсумий курорт ташкил этилаётган экан, мазкур ҳудудда 2027 йилнинг январь ойидан бошлаб маҳаллий ва ҳалқаро маданий-кўнгилочар тадбирлар, спорт мусобақалари, йирик форум ва анжуманлар ўтказилиши кутилмоқда.
Танишинг, “Учинчи Ренессанс – ёшлар нигоҳида” танлови вилоят босқичи ғолиблари:

Жавлон Рустамов, “Kimyo International University in Tashkent” талабаси (Чироқчи тумани);

Шаҳрибону Қўзиева, Шаҳрисабз давлат педагогика институти талабаси (Миришкор тумани);

Достон Ғаниев, Иқтисодиёт ва педагогика университети талабаси (Қамаши тумани).

Улар энди танловнинг Республика босқичида қатнашади.
Жорий йилда Қарши шаҳрида янги - РК-5 марказий қозонхонаси ва иссиқлик тармоқларининг қурилиши натижасида вилоят марказидаги Чўлқувар ва Истиқлол маҳаллаларида 54 та кўп қаватли уйдаги 2 минг 160 та хонадонга иссиқлик энергияси етказиб бериш йўлга қўйилади.
"АГАР ЎЗБЕКИСТОНДА НАВОИЙ ВА УЛУҒБЕКДАН БОШҚА УЧИНЧИ БИР КИШИГА ҲАЙКАЛ ҚЎЙИЛАДУРҒОН БЎЛСА, БУ УНИНГ ҲАЙКАЛИ БЎЛҒУСИДИР"

Маълумотларга кўра, Хўжа Абдулазизхон томонидан 1909 йили қурилган мадрасага Қарши беклигининг чорбоғи туташиб кетган. Маҳмудхўжа Беҳбудий шу чорбоғда сўроқ қилинган, шериклари билан ўзларига қабр қаздирилиб, пинҳона қатл этилган бўлиши ҳам мумкин.
Қашқадарёда келгуси йилда 3 миллиард 500 миллион доллар инвестиция жалб қилиш, экспортни 1 миллиард долларга етказиш, 300 минг иш ўрни яратиш мўлжалланган.
Показано 1 - 24 из 46
Войдите, чтобы разблокировать больше функциональности.