21.03.202504:23
Ассалому алайкум!
Қадрли ҳамкасблар,
ҳурматли профессор-ўқитувчилар!
Азиз талаба-ёшлар!
Сизларни янгиланиш ва янги ҳаёт тимсоли – Наврўз айёми билан чин юракдан табриклайман. Барчангизга тинчлик-омонлик, сиҳат-саломатлик, бахту саодат ва улкан муваффақиятлар ёр бўлишини тилаб қоламан.
Шарқона янги йилнинг бошланиши билан она диёримизга янги шукуҳ, файзу барака кириб келади. Шунинг учун ҳам Наврўзни орзиқиб кутамиз. Бу табаррук байрамда барчамиз тинчлик ва осойишталик нақадар бебаҳо неъмат эканини, унинг қадр-қиммати ва аҳамиятини янада чуқурроқ англаймиз.
Наврўзи олам азалдан инсонлар ўртасида меҳр-мурувват, диёнат, адолат ва инсонийлик фазилатларини тарғиб этиш, Ватанимиз таянчи – ёш авлодни миллий қадриятлар руҳида камол топтиришда муҳим аҳамият касб этган.
Ўзбекистон Миллий университетида “Қадриятларинг боқий бўлсин, Наврўз!” шиори остида ўтказилган байрам сайллари, миллий қадриятларимизни ўзида акс эттирган турли тадбирлар, спорт мусобақалари ва танловлар университет жамоаси ва талаба-ёшларни эзгу мақсад йўлида бирлаштирмоқда.
Эл-юрт хизматида садоқат, фидойилик ва ҳалоллик билан меҳнат қилаётган Сиз азиз устозларимиз, илмдек шарафли йўлдан дадил одимлаётган навқирон фарзандларимизни яна бир карра байрам билан табриклаб, каттадан-катта муваффақият ва зафарлар, куч-қувват тилайман! Илм-фан йўлидаги изланишларингиз манфаатли ва самарали бўлсин!
Баҳор фаслининг гўзаллик, яшариш ва янгиланиш байрами – Наврўзи олам барчамизга муборак бўлсин.
Ином Маджидов,
Мирзо Улуғбек номидаги
Ўзбекистон Миллий университети ректори
🕊Telegram | 📱Facebook | 📱Instagram

+1
17.03.202511:32
Италия университетлари вакилларидан иборат делегация Ўзбекистон Миллий университетида бўлди
Италия университетлар ва тадқиқотлар вазирлиги, ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазирлиги ҳамда Италия элчихонаси масъуллигида бир неча университетлар вакилларидан иборат делегация Ўзбекистон Миллий университети раҳбарияти билан учрашди.
Ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазирлиги координатори Федерико Фаилла, университетлар ва тадқиқотлар вазири маслаҳатчиси Марко Фарчи, Ка Фоскари университети профессори Карло Фраппи, Бикокка университети вакили Маурисио Аккиарри, Супериоре Санита институти вакили Энрико Вешетти, Болонья университети вакили Андреа Зинзани ва бошқа мутахассислар иштирокидаги делегация муҳим масалалар бўйича фикр алмашди.
Меҳмонларни қабул қилган Ўзбекистон Миллий университети ректори Ином Маджидов дастлаб мамлакатимиз олий таълим тизими, сўнгги йилларда соҳада амалга оширилган ишлар хусусида ҳамда университет фаолияти тўғрисида маълумот бериб ўтди.
Экология ва атроф муҳит, сув ресурслари, қишлоқ хўжалиги ва қайта тикланувчи энергия соҳаларида мавжуд глобал муаммоларни бартараф этиш, тегишли соҳаларни ривожлантириш юзасидан кенг қамровли ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш бўйича таклифлар билдирилди.
Ўзбекистон Миллий университетининг координаторлигида Италия ҳамда Марказий Осиёдаги олий таълим муассасалари ҳамкорлигини ўрнатиш ва шу орқали халқаро алоқалар географиясини кенгайтириш бўйича саъй-ҳаракатлар белгилаб олинди.
Расмий саҳифалар👇
Telegram | Facebook | Instagram

Показано 1 - 3 из 3
Войдите, чтобы разблокировать больше функциональности.