Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
AD

AdvokatNews

"Advokat" журнали ва "Advokat-Press" газетасининг расмий телеграм-канали
Рейтинг TGlist
0
0
ТипПубличный
Верификация
Не верифицированный
Доверенность
Не провернный
РасположениеУзбекістан
ЯзыкДругой
Дата создания каналаJul 22, 2022
Добавлено на TGlist
Dec 08, 2024

Рекорды

11.03.202523:59
1.4KПодписчиков
15.04.202523:59
150Индекс цитирования
07.12.202423:59
4.1KОхват одного поста
30.11.202423:59
351Охват рекламного поста
26.03.202523:59
3.11%ER
16.03.202523:59
30.91%ERR

Популярные публикации AdvokatNews

Қозоғистонда адвокат мантияси тасдиқланди

Қозоғистон Республикаси Адвокатлар коллегияси президиуми адвокатларнинг махсус либоси – мантияни тасдиқлади.

Мантия қора рангда бўлиб, тик ёқаси ва узунасига тушган ҳошиянинг мовий рангги Қозоғистон байроғи рамзи ҳисобланади. Кийимда “қорғау” (маъноси: қўриқлаш, тумор) номли қозоқ миллий нақшидан фойдаланилган.

Мантия олди очиқ – бу адвокатнинг эркин ва мустақиллигига ишора, деб айтилмоқда.

Мантия кийиш мажбурий эмас: суд мажлисларида уни кийиш-киймасликни ҳар бир адвокат ўзи ҳал қилади. Шунингдек, мантияни касб мақомига мувофиқ тантанали тадбирларда кийиш мумкин.

Мантия дизайни узоқ давом этган муҳокамалардан сўнг қабул қилинган. Овоз бериш жараёнида 3 мингдан ортиқ адвокат иштирок этган.

Ҳар бир адвокат мантияни дизайнини ўзгартирмаган ҳолда, исталган ательеда тиктириб олиши мумкин.
25.03.202515:23
“Бизга судлар фаолиятини баҳоловчи халқаро тизим керак”

“ESTE” адвокатлик фирмаси адвокати Зафар Тўхташев билан суҳбатдан:

Бир интервьюнгизда Ўзбекистон судлари фаолиятини баҳолаш имконини берувчи юқори турувчи (халқаро) тизим йўқлиги ҳақида гапириб, халқаро судларга аъзо бўлиш ёки регионал халқаро судлар ташкил қилиш зарурлигини айтгансиз. Шу фикрингизни батафсил изоҳлаб берсангиз.

Халқаро судларга аъзолик аввало фуқаролар учун зарур. Дейлик, бир инсон қандайдир ҳуқуқий масалада Ўзбекистоннинг барча суд инстанцияларидан ўтиб чиқди, аммо қарордан қониқмади. Олий судда қайта тафтиш – бу энг сўнгги босқич. Ундан юқорида ҳеч нарса йўқ. Нима қилиш керак? Айни вақтда фақат БМТ Инсон ҳуқуқлари қўмитасига арз қилиш мумкин, қўмита резолюция чиқариб беради, лекин у Ўзбекистон судлари учун фақат тавсиявий характерга эга. Халқаро судлар ана шундай ҳолатларда керак бўлади.

Европада Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди бор, у миллий судларнинг қарорлари устидан шикоятларни кўриб чиқади. Европа судининг қарори аъзо давлатлар томонидан бажарилиши мажбурий.

Иккинчидан, миллий суд тизимидан юқори бир тизим бўлиши судлар фаолиятини баҳолашга ҳам имкон берган бўлур эди. Афсуски, бизда судлар ва Судьялар олий кенгаши ўзига хос ёпиқ корпорацияга айланиб қолмоқда, яққол ноқонуний қарорлар қабул қилаётган судьяларга таъсир ўтказиш тобора қийинлашиб боряпти. Бу объектив ҳолат, чунки бу икки орган ходимлари ўзаро ҳамкасблар ҳисобланади ва иложи борича бир-бирини жазоламайди. Бинобарин, тийиб туриш ва мувозанатда тутиш тизимини яратиш учун Ўзбекистон халқаро судларга аъзо бўлиши ёки регионал халқаро судлар тузиш ташаббуси билан чиқиши керак. Бу миллий миқёсда судьяларнинг ўзбошимчалигига чек қўйишга ёрдам беради деб ўйлайман. Айни чоғда бу мамлакатимиз адвокатурасининг ривожланишига ҳам ижобий таъсир қилган бўлур эди.

(Суҳбатнинг тўлиқ матнини “Advokat” журналининг 2025 йил 1-сонида ўқинг).
15.04.202514:44
#Эълон

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СУДЬЯЛАР ОЛИЙ КЕНГАШИ ҲУЗУРИДАГИ СУДЬЯЛАР ОЛИЙ МАКТАБИ
 
Фалсафа доктори (PhD) ва Фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун мустақил изланувчиликка
 
ҚАБУЛ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ
 
Мустақил изланувчиликка талабгорларни танлаб олиш ихтисослик бўйича суҳбат натижалари ва Судьялар олий мактаби қабул комиссиясининг тегишли хулосаси бўйича амалга оширилади.

Талабгорлар 2025 йил 15 апрелдан 15 майга қадар http://daraja.ilmiy.uz веб-сайти орқали рўйхатдан ўтишлари лозим.

Ҳужжатлар Судьялар олий мактаби Илмий тадқиқотларни мувофиқлаштириш бўлими томонидан жорий йилнинг 15 майигача  Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Чўпонота кўчаси, 6-уйда (мўлжал: собиқ Олий хўжалик суди биноси, 4-қавати) қабул қилинади.

Эслатма: танловда иштирок этиш тартиблари,  топшириладиган ҳужжатлар рўйхати Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги 304-сонли қарори билан тасдиқланган “Олий таълимдан кейинги таълим тўғрисида”ги Низомда белгиланган.

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
07.04.202505:08
Айгерим АРИПБАЕВА,
Тошкент давлат юридик университети қошидаги Юридик клиника методисти

- Бугунги кунда клиникамизда 200 дан ортиқ клиникачи талаба фаолият олиб бормоқда. Улар орасида адвокат бўлишни хоҳловчилар оз эмас. Клиниканинг юқори малакали педагоглардан ташкил топган жамоаси адвокатура соҳаси учун муносиб кадрлар етиштираётганидан фахрланамиз.

Бепул маслаҳат олиш учун юридик клиникамизга ҳар куни 5-8 нафардан 15-20 нафаргача одам мурожаат қилади. Амалиёт шуни кўрсатмоқдики, клиникачи талабалар билим олишга бошқа курсдошларига қараганда чанқоқроқ бўлишади. Масалан, улар маъруза ва семинар машғулотлари чоғида ҳуқуқий масалалар муҳокамасида фаол иштирок этишини кузатамиз. Бу сессияни муваффақиятли топшириш истаги билан эмас, балки олган билимини клиникада фуқароларга маслаҳат бериш учун қўллашга интилиш билан боғлиқ. Клиникамизда фаолият юритувчи талабалар бу билан курсдошларига ўрнак бўлишмоқда.


(Батафсил – “Advokat Press” газетасининг 2025 йил 3-сонида).
07.04.202513:02
Хитойда Ўзбекистон адвокатураси ва чет эл инвестицияларининг ҳуқуқий кафолатларига бағишланган халқаро конференция ўтказилди

Бугун, 7 апрел куни Хитойнинг Хайнан провинцияси Санья шаҳрида “Хитой Халқ Республикаси ва Ўзбекистон Республикасида адвокатура ва адвокатлик фаолияти” ва “Ўзбекистонда хорижий инвесторларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш. Инвестициялар кафолатлари” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди.

ХХРнинг Хайнан юристлар ассоциацияси томонидан ташкил этилган тадбирда мамлакатимиздан Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси Илмий-услубий маслаҳат кенгаши раиси Баҳром Саломов бошчилигидаги делегация, хусусан, Палатанинг Андижон, Самарқанд, Сурхондарё, Қашқадарё, Наманган, Фарғона вилоятлари ҳудудий бошқармалари бошлиқлари ва бир гуруҳ адвокатлар иштирок этишди.

Ўз навбатида, халқаро конференцияда Хитой тарафидан Хайнан провинцияси юристлар ассоциацияси президенти Фу Цюньфэнь, Кузатув кенгаши раиси Лю Нинган, вице-президент ва халқаро алоқалар бўйича қўмита раҳбари Тао Вэйвэй, Хайнан университети аспирантларининг илмий раҳбари, Хайкоу “Бир камар, бир йўл” адвокатлар маркази директорининг ўринбосари Жэнь Юнь, Ассоциациянинг аёллар комиссияси раҳбари ўринбосари Ли Циньянь, Ассоциация котиби ўринбосари Ли Кан ва бошқалар қатнашдилар.

Ўзбекистон адвокатларининг маърузалари хитойлик ҳамкасбларда катта таассурот қолдирди. Хусусан, ю.ф.д. Баҳром Саломовнинг “Ўзбекистон Республикасида адвокатура ва адвокатлик фаолияти” мавзусидаги чиқиши чуқур таҳлил ва бой маълумотлар билан иштирокчиларнинг диққатини ўзига тортган бўлса, адвокат Алишер Мусахоний “Ўзбекистонда хорижий инвесторларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш” мавзусидаги маърузасида мамлакатимизда тадбиркорлик фаолияти учун яратилган қулай ва барқарор муҳит ҳамда хорижий инвестицияларнинг ҳуқуқий кафолатлари бўйича батафсил ахборот тақдим этди.

Тадбир давомида Хайнан юристлар ассоциацияси президенти Фу Цюньфэн хонимга Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Акбар Ташкулов номидан Ўзбекистонда май ойида бўлиб ўтадиган “Tashkent Law Spring” халқаро юристлар форумига таклиф хати тантанали тарзда топширилди.

Конференция якунида Фу Цюньфэнь хонимга эса Ўзбекистон Адвокатлар палатаси раиси Ш.Содиқов томонидан имзоланган ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзо чекиш учун тақдим этилди, шунингдек мезбонларга эсдалик совғалари улашилди.

Бўлиб ўтган мазкур тадбир икки давлат адвокатлари ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлаб, касбий алоқалар янада ривожланишига замин яратади, шунингдек Ўзбекистондаги инвестицион муҳитнинг жозибадорлигини оширишга хизмат қилади.

Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
08.04.202512:41
Бош прокуратура сўровномасида иштирок этинг

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси прокуратура органларининг жиноят процессидаги фаолиятида коррупциявий хавфларни баҳолаш мақсадида сўровнома ўтказаётган экан.

Жиноят ишлари бўйича фаолият олиб борувчи адвокатлардан ушбу сўровномада қатнашиб, ўз фикрларини билдиришларини сўраймиз.

Айтилишича, баҳолаш мустақил ташқи экспертлар томонидан Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ)нинг молиявий кўмаги ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси билан ҳамкорликда ўтказилмоқда.

Ҳавола: https://docs.google.com/forms/d/e/1FAIpQLSe_p3KdtMBukmZiiPW-QlJGl2pnRbDIZFpond_OVLwEFMdV6w/viewform
Қаламкаш адвокатларнинг ҳикоя ва шеърлари алоҳида тўплам қилиб чоп этилди

“GANJINA” нашриёт-матбаа ижодий уйи “АДВОКАТ КУНДАЛИГИДАН” номли тўпламни нашрдан чиқарди.

Китоб адвокатларнинг ижод намуналари – шеърлар ва ҳикоялардан ташкил топган. Мазкур нашрдан мақсад, шу кеча кундузда адвокатлик фаолияти билан шуғулланаётган адвокатларнинг бошидан кечирган ёки гувоҳи бўлган воқеаларни, уларга бўлган муносабатларни ёйинки улардан олинган таассуротларни қоғозга тушириб, адвокатларга ҳамда кенг жамоатчиликка тақдим этишдир.

Тўплам китобхонни адвокатлик касбининг кенг жамоатчиликка маълум бўлмаган турли қирраларидан воқиф этади ва ҳаётида асқотиб қолиши мумкин бўлган билим ва тажрибалардан баҳраманд қилади.

Тузувчи ва муҳаррир – “Advokat Press” газетаси бош муҳаррири Воҳид Аҳмад .

Адади 1000 нусха.

Қаттиқ муқова, 608 бет.
08.04.202512:20
Хитойнинг Санья шаҳрида бўлиб ўтган халқаро конференциядан фотосуратлар.
МУНОСАБАТ

Куни кеча, ижтимоий тармоқлар орқали https://www.youtube.com/watch?v=ERgNKpOy3gY фуқаро Ибрагимова Мадина Амонбоевнанинг видеомурожаати муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Фуқаро М.Ибрагимованинг “POYTAXT” адвокатлар ҳайъати адвокати, М.Алиеванинг хатти-ҳаракатлари юзасидан йўллаган шикоятини
кўриб чиқиш натижаларидан норозилиги ҳақидаги мурожаати юзасидан қуйидагилар маълум қилинади.
Ўзбекистон Республикаси “Адвокатура тўғрисида”ги Қонуннинг 14-моддасида адвокатга нисбатан интизомий иш Адвокатлар палатаси ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги малака комиссияларининг ёки Адвокатлар палатаси ҳузуридаги Олий малака комиссиясининг қарори билан қўзғатилиши белгиланган.

👉ҳавола
“Advokat Press” газетасининг 2025 йил март сони нашрдан чиқди.

Газета саҳифаларида:

“Судлар ва ОАВларнинг ўзаро мулоқоти қандай бўлиши керак?” Журналист суд ишларини ёритишда амал қилиши зарур бўлган қонунчилик ва этика меъёрлари ҳақида

Қирғиз адвокатураси 100 ёшда: Бишкекда ўтказилган тантанали маросимда Ўзбекистон АП раиси Ш.Садиков ҳамда Палатанинг Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи А.Юнусовлар иштирок этди

Адвокатлик тузилмаларидан ижтимоий солиқ юридик шахслар билан бир хил миқдорда ундирилиши қанчалик ўринли? Адвокат мулоҳазалари

Ограничение доступа адвокатов к подзащитным и практика необоснованных административных арестов. Проблема и предложения по ее решению

Международные стандарты адвокатуры. Что нужно для их успешной адаптации в национальное законодательство?

Адвокатлар фаолиятига тўсқинлик қилаётган омилларни бартараф этишга доир қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади. «Bahs Navoiy» адвокатлар ҳайъати бошқарувчиси Тўлқин Саматовнинг таклифлари
Войдите, чтобы разблокировать больше функциональности.