Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Жиззах вилояти божхона бошқармаси avatar

Жиззах вилояти божхона бошқармаси

Ушбу канал орқали Сиз божхона органларида амалга оширилаётган ислоҳотлар, соҳада тадбиркорлар учун яратилган қулайликлар, божхона қонунбузилиш ҳолатлари, шу жумладан, юртимиз ва жаҳонда рўй бераётган муҳим хабарлар тафсилоти билан танишиб борасиз.
Рейтинг TGlist
0
0
ТипПубличный
Верификация
Не верифицированный
Доверенность
Не провернный
РасположениеУзбекістан
ЯзыкДругой
Дата создания каналаЧерв 09, 2021
Добавлено на TGlist
Лют 12, 2025

Последние публикации в группе "Жиззах вилояти божхона бошқармаси"

Тадбиркорлар билан мулоқот: Жиззахда тўқимачилик корхонасида учрашув ўтказилди

✅Жиззах вилояти божхона бошқармаси масъуллари Жиззах шаҳрида фаолият юритаётган «ADA SEVEN TEXTILE» МЧЖ ХКда бўлиб, корхона фаолияти билан яқиндан танишдилар.

✅2020 йилда ташкил этилган мазкур корхона Бунёдкор маҳалласида жойлашган бўлиб, тўқимачилик- матоларни тўқиш ва бўяш йўналишида ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Бугунги кунда 90 нафар ишчи доимий бандликка эга. Корхона ўз маҳсулотларини халқаро бозорга ҳам чиқариб, Италия, Россия ва Беларуссия каби мамлакатларга экспорт қилмоқда. 2024 йил ва жорий йилнинг шу даврига қадар 900 минг АҚШ доллари миқдорида хомашё экспорти амалга оширилган.

✅Учрашув давомида божхона ходимлари тадбиркорларга соҳадаги сўнгги ислоҳотлар, қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шунингдек, улар тақдим этаётган имкониятлар ҳақида батафсил маълумот бердилар.

✅Тадбиркорларга «Экспорт уч қадамда» тизими, «Божхона ҳудудида қайта ишлаш» режими, шунингдек, технологик ускуналар импортида берилувчи божхона имтиёзлари ҳақида амалий тушунтиришлар берилди.
Жиззах вилояти божхона бошқармаси тезкор ходимлари томонидан аниқланган ҳолатлар юзасидан

| 📱Telegram | 🗳Facebook | 🌐
Instagram
Axborot 24 | Yevropada xavfsizlik va hamkorlik tashkiloti (YXHT) ekspertlari ishtirokida seminar tashkil etildi
Ахborot 24 | Bojxona: xavfsizlikdan ma’naviyatgacha
#21apr

mtrk.uz | Instagram | Youtube | Facebook | Telegram
#donolar_bisotidan
#kun_hikmati

Донолар бисотидан

Инсонни ўз мажбуриятларига боғлаб турган бурч ҳисси,— майда манфаатлар устидан ғолиб чиқувчи юксак манфаатларни англаб етганидан бошқа нарса эмас.

БЕНТАМ
Куннинг яхши хабари!

Карате бўйича 19-20 апрель кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон чемпионатида Божхона институти курсанти Умиджон Каримов ўз йўналиши бўйича 1-ўринни қўлга киритди.


Энди у жорий йилнинг ноябрь ойида Японияда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатида иштирок этади.
Божхона қўмитаси Вазирлар Маҳкамасининг “Айрим турдаги товарларни божхона чегараси орқали олиб ўтиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2025 йил 19 апрелдаги 244-сон қарори билан тасдиқланган жисмоний шахслар томонидан товарларни божсиз олиб кириш тартибидаги ўзгаришлар юзасидан батафсил тушунтиришлар беради.
#qonunchilikdagi_yangiliklar

Қарор билан эркин муомалага чиқариш режимига (импорт) божхона режимига жойлаштиришда божхона қиймати ва миқдори алоҳида назорат қилинадиган 70 турдаги товарлар рўйхати тасдиқланди.

Тўқимачилик, электротехника, озиқ-овқат, пластмасса, резина, пойабзал, тери, мўйна, тош, керамика, шиша, металл, кимё саноати маҳсулотлари киритилган ушбу рўйхатдаги товарларнинг божхона юк декларациялари расмийлаштируви охирги тўқсон календарь кун ичида декларация қилинган шунга ўхшаш товарларнинг ўртача божхона қийматининг 80 фоизидан кам бўлмаган ҳолларда амалга оширилади.
#qonunchilikdagi_yangiliklar

Қарор билан жисмоний шахслар томонидан айрим турдаги товарларни республикадан олиб чиқишнинг қуйидаги миқдорий нормалари тасдиқланди.

Гуруч - 3 кг.дан кўп бўлмаган,
Нон-булка маҳсулотлари - 5 кг.дан кўп бўлмаган,
Гўшт ва гўшт озиқ-овқат маҳсулотлари - 2 кг.дан кўп бўлмаган,
Шакар - 2 кг.дан кўп бўлмаган,
Ўсимлик мойлари - 2 кг.дан кўп бўлмаган,
Янги узилган мева-сабзавот маҳсулотлари, узум, полиз экинлари, дуккакли ўсимликлар ҳамда қуритилган сабзавот ва мевалар - 40 кг.дан кўп бўлмаган.
#qonunchilikdagi_yangiliklar

Қарор билан жисмоний шахслар томонидан республикага божсиз олиб кириладиган айрим товарларнинг чекланган қуйидаги миқдорий нормалари тасдиқланди.

Алкоголь маҳсулоти, шу жумладан, пиво – 2 литр;
Сигарет – 200 дона;
Сигара – 5 дона;
Тамаки – 100 гр;
Атир ва ифор тарқатувчи сувлар – 3 дона (300 мл.дан ошмаган миқдорда);

Биологик фаол қўшимчалар:
суюқ ҳолатида ва сироп шаклида –10 дона флаконда;
кукун ҳолатида – 0,5 кг;
таблетка –100 дона;
капсула –100 дона ёки 4 дона ПЭТ идишларда;
қуритилган ҳолатда (ўсимлик гули, тана қисми ва илдизи) – 0,5 кг.

Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари божсиз олиб кириш нормаларидан ортиқ нотижорат мақсадларда олиб ўтилаётганда товарларга ягона божхона тўлови икки баробар миқдорда белгиланади.
#qonunchilikdagi_yangiliklar

2025 йил 1 майдан чет элдан республика ҳудудига қуруқ сут олиб киришга қўйилган чеклов бекор қилинади.
#qonunchilikdagi_yangiliklar

Жисмоний шахслар Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган қимматбаҳо металлардан тайёрланган ўлчовли ёмбилар ва Марказий банкнинг қимматбаҳо металлардан тайёрланган тангаларини уларнинг сертификатлари мавжуд бўлган ҳолатларда, республика ҳудудидан ташқарига чекловларсиз олиб чиқишга ва уларнинг қиймати 5 000 АҚШ долларидан ошган тақдирда, йўловчи божхона декларациясини тўлдириб олиб чиқишга рухсат берилади.
#qonunchilikdagi_yangiliklar

Жисмоний шахслар томонидан қиймати 5000 АҚШ доллари эквивалентигача бўлган товарлар божхона декларациясини тақдим этмаган ҳолда республикадан олиб чиқилиши мумкин.

Бунда, ушбу қиймат доирасидаги тижорат мақсадидаги товарлар товарнинг кузатув ҳужжатларидан фойдаланилган ҳолда статистик мақсадлар учун божхона органлари томонидан ҳисоби юритилади ва республика экспорт ҳажмида инобатга олинади.
#qonunchilikdagi_yangiliklar

Темир йўл ва дарё транспортида ҳамда автомобиль ўтказиш пунктлари орқали нотижорат мақсадларда товарларни олиб кираётган шахс хорижий давлатда икки календарь кундан,

ҳаво транспортида уч календарь кундан кам муддат бўлган тақдирда, божсиз олиб кириш нормалари қўлланилмайди!

Бунда ушбу товарларга божсиз олиб кириш нормасидан ортиқ деб қаралади ҳамда товарнинг тўлиқ қийматидан ягона божхона тўлови ундирилади.

Халқаро курьерлик жўнатмалари орқали жисмоний шахслар номига олиб келадиган товарларга нисбатан божсиз олиб киришнинг белгиланган нормалари бир календарь ой давомида қўлланилади.
#qonunchilikdagi_yangiliklar

Қарор билан 2025 йил 1 майдан эътиборан жисмоний шахслар томонидан шахсий эҳтиёжи учун нотижорат мақсадларида республикага олиб кириладиган товарларнинг божсиз олиб кириш нормалари қуйидаги миқдорларда белгиланди:

ҳаво транспортида – 1000 АҚШ доллари;
темир йўл ва дарё транспортида – 500 АҚШ доллари;
автомобиль (пиёда) ўтказиш пунктлари орқали – 300 АҚШ доллари;
халқаро курьерлик жўнатмалари орқали − 200 АҚШ доллари;
халқаро почта жўнатмалари орқали – 100 АҚШ доллари.

Рекорды

27.03.202523:59
2.6KПодписчиков
31.03.202523:59
300Индекс цитирования
19.04.202520:41
338Охват одного поста
05.04.202523:59
136Охват рекламного поста
18.04.202523:59
1.92%ER
19.04.202523:59
13.53%ERR

Развитие

Подписчиков
Индекс цитирования
Охват 1 поста
Охват рекламного поста
ER
ERR
БЕР '25КВІТ '25
Войдите, чтобы разблокировать больше функциональности.