Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Namangan viloyati hokimligi avatar

Namangan viloyati hokimligi

Расмий телеграм канали: https://t.me/namvilhok
Facebook саҳифаси:
https://www.facebook.com/namangan.uz/
Веб-сайти: https://gov.uz/namangan/
Ишонч телефони: (71)2000722
Электрон почта: namangan@umail.uz
Манзил: Наманган шаҳри, Истиқлол кўча, 57-уй.
Рейтинг TGlist
0
0
ТипПубличный
Верификация
Не верифицированный
Доверенность
Не провернный
РасположениеУзбекістан
ЯзыкДругой
Дата создания каналаNov 08, 2017
Добавлено на TGlist
Aug 07, 2024

Рекорды

15.03.202521:08
14.6KПодписчиков
31.03.202523:59
433Индекс цитирования
03.04.202515:19
3.1KОхват одного поста
21.04.202521:11
2.9KОхват рекламного поста
19.04.202514:45
10.22%ER
03.04.202515:19
21.72%ERR

Популярные публикации Namangan viloyati hokimligi

#Тайинлов

Бахриддинов Зухриддин Бахриддин ўғли Наманган вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – вилоят иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди

З.Бахриддинов 1985 йилда Тўрақўрғон туманида туғилган. Маълумоти олий. Мутахассислиги - молия, давлат молиясини бошқариш. 2006 йилда Андижон муҳандислик иқтисодиёт институти, 2008 йилда Тошкент Давлат иқтисодиёт университетини, 2020 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган. 

Меҳнат фаолиятини 2007 йили Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги молиялаштириш,бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бошқармаси мутахассислигидан бошлаган. 2008-2020 йилларда Наманган вилояти молия бошқармасида турли вазифаларда фаолият кўрсатган. 2020-2024 йилларда Наманган вилояти ҳокимлиги молия бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

Тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ҳудудларни комплекс иқтисодий ривожлантириш департаменти директори бўлиб ишлаб келаётган эди.

Мазкур тайинлов Наманган вилояти ҳокимининг тегишли қарори билан амалга оширилди.

Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube
#тайинлов

Бобоев Нуриддин Тожиддинович Савдо-саноат палатаси Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.


Нуриддин Бобоев 1986 йил Уйчи туманида туғилган.  Маълумоти олий. Мутахассислиги - тўқимачилик саноат муҳандиси, иқтисодчи.

Меҳнат фаолиятини 2008 йилда бошлаган. Ўтган йиллар давомида Наманган шаҳар Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза килиш марказида давлат меҳнат техника инспектори, Иқтисодиёт бош бошқармаси саноат, коммуникациялар тизимларини ва ахборот технологияларини ривожлантириш бўлими мутахассиси ҳамда Наманган вилояти ҳокимлигининг капитал қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик ва ободонлаштириш масалалари котибияти етакчи мутахассиси сифатида фаолият юритган.

Тайинловга қадар “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси Наманган бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Мазкур тайинлов Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раисининг тегишли буйруғи асосида амалга оширилди.
#Тайинлов

Дедабаев Акрам Гаппарович Наманган вилояти спорт бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Акрам Дедабаев 1978 йилда Наманган шаҳрида туғилган. Маълумоти олий. 2000 йилда Наманган давлат университетининг кундузги таълим шакли, 2006 йилда эса мазкур университетнинг сиртқи таълим шаклини тамомлаган. Мутахассислиги — жисмоний тарбия ўқитувчиси ва юриспруденция соҳаси мутахассиси.

Меҳнат фаолиятини 1995 йилда Наманган шаҳри халқ таълимига қарашли 2-болалар ва ўсмирлар спорт мактабида бошлаган. Ўтган йиллар давомида Наманган вилояти олий спорт маҳорати мактаби мураббийи, мазкур мактаб директори, бокс бўйича мураббий, шунингдек, Наманган олимпия захиралари коллежи директори, Наманган вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи, "Навбаҳор лочинлари" профессионал футбол клуби директори каби лавозимларда фаолият юритган.

Тайинловга қадар Наманган вилояти олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази директори лавозимида ишлаб келаётган эди.

Мазкур тайинлов Ўзбекистон Республикаси спорт вазирининг тегишли буйруғи асосида амалга оширилди.

Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube
#Namangan_Flowers_Fest_2025

Азиз ҳамюртлар ва шаҳримиз меҳмонлари!

НАМАНГАНДА ГУЛЛАР БАЙРАМИ! ЭНГ КАТТА ФЕСТИВАЛГА ТАЙЁР ТУРИНГ!

Баҳор нафаси Наманганни чиройга буркайди! 25-майдан 29-июнгача "64-Халқаро Гуллар Фестивали" сизга ёрқин гуллар, ажойиб тадбирлар ва унутилмас таассуротлар оламини тақдим этади!

Фестивал дастури – ҳар куни қизғин тадбирлар!
🔹 100 миллиондан ортиқ гуллар билан безатилган шаҳар
🔹 Жаҳон ва миллий эстрада юлдузлари иштирокида концертлар
🔹
Fashion Week 2025 – йирик модалар ҳафталиги
🔹 Халқаро ва маҳаллий спорт мусобақалари
🔹 “Талант шоу”, “Овоз” ва “Х-Factor” танловлари
🔹 Илмий-амалий конференциялар ва семинарлар
🔹 Катталар ва болалар учун спектакллар ва цирк томошалари
🔹 Халқаро ҳунармандчилик кўргазмалари
🔹 Кулгу кечалари
🔹 “Дунё таомлари Наманганда” – гастрономик туризм тадбирлари
🔹 "Лаванда сайли" ва дрон-шоулар


Гулларнинг сеҳри ва баҳор нафаси сизни кутмоқда! Фестиваль қувончини ўтказиб юборманг!

📅 25-майдан 29-июнгача Наманганда учрашгунча!

Наманган вилояти Туризм бошқармаси
07.04.202504:11
Namangan viloyati prokurori va Ichki ishlar boshqarmasi boshlig'ining viloyat aholisiga murojaati
07.04.202505:56
Қарор ва ижро: Мингбулоқда ўрдакчилик ривожланмоқда

Мингбулоқ туманидаги "Меҳнатобод" маҳалласида тадбиркор Тошқин Бозорбоевнинг кўп тармоқли паррандачилик лойиҳаси алоҳида аҳамиятга эга.

Мазкур лойиҳа нафақат йирик тадбиркорлар, балки ҳар бир фермер хўжалиги ва аҳоли хонадонларигача паррандачилик — хусусан, ўрдакчиликни жорий қилишга рағбат уйғотмоқда.

Бу ташаббус нафақат туманда иш ўринларини яратиш, балки аҳоли учун озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга ҳам ҳисса қўшмоқда.
06.04.202506:00
"Ёшлар Етакчиси Ташаббуси"

Наманган шаҳри "Осуда" МФЙ ёшлар етакчиси Олимжонов Нурмуҳаммад ташаббуси билан Уйчи кўчасида жойлашган Ички ишлар академик лицейи ҳамкорлигида "Ватан бизники, Ватан барчамизники" шиори остида навбатдаги маънавий-маърифий семинар бўлиб ўтди.
Тадбир давомида Маданий Маърифат маркази ва "Осуда" МФЙ етакчилари томонидан юртимизда ёшлар учун яратилаётган кенг имкониятлар, илгари сурилаётган ташаббуслар ҳақида батафсил маълумотлар берилди. Жумладан, "IBRAT ACADEMY", "MUTOLAA", "UZCHESS", "USTOZ AI", "ҚИЗЛАР ACADEMYASI" каби лойиҳалар, шунингдек, "5 ташаббус олимпиадаси" доирасидаги ўқув семинарлар ҳақида сўз борди.
Семинар доирасида Академик лицейда фаолият юритаётган Жасорат музейида махсус кўргазма ташкил этилди. Мазкур кўргазма орқали ўқувчилар Ватанга садоқат, уни севиш ва ҳимоя қилишдек шарафли бурч ҳақида чуқур таассурот олдилар.

Тадбир ёшларнинг онгида миллий ғурур ва ватанпарварлик туйғуларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилди.
19.04.202513:37
Маҳалла раиси ва нуронийларнинг ташаббуси билан бир оила учун уй қуриб берилди.

Тўрақўрғон туманининг «Кужрон» маҳалласи.
05.04.202508:20
Жамоат транспорти: "Бир миллионлик шаҳар"га яраша хизмат кўрсатилади

Хабарингиз бор, Наврўз байрами арафасида наманганликлар учун совға - хориждан яна 30 та замонавий автобуслар етиб келган эди.

Янги автобуслар 7 апрель кунидан шаҳар кўчаларида ҳаракатлана бошлайди. Шу муносабат билан бугун бўлиб ўтган тантанали тақдимот маросимида вилоят жамоатчилиги: нуронийлар, соҳа фахрийлари ва ходимлари иштирок этдилар. 

Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов табрик сўзида вилоят марказида йўловчи ташиш тизимини такомиллаштириш борасида амалга оширилаётган ишларга алоҳида тўхталиб, бу каби лойиҳалар давом эттирилишини таъкидлади.

Шундан сўнг рамзий лента қирқилиб, жамоатчилик вакиллари янги автобус қулайликлари билан танишдилар.

“Турон-95 МБИ” МЧЖ томонидан олиб келинган ва Хитойнинг “ZHONG TONG BUS” компаниясида ишлаб чиқарилган
мазкур жамоат транспортларида йўловчилар учун барча шароитлар мавжуд.

Хусусан, 27 ўриндиқли автобус ёзда совитиш, қишда иситиш тизимига эга. “GPS” тизими ва ҳар томонлама видеокузатув камералари билан жиҳозланган. Ногиронлиги бор кишилар учун махсус йўлак (пандус) ҳамда алоҳида жой ажратилган.

Эслатиб ўтамиз, ушбу автобуслар 5-сонли Чорсу-Проктология шифохонаси, 6-сонли Чорсу-Машад ҳамда 7-сонли Оромгох-Чорсу йўналишларида ҳаракатланади.

Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати
.

Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube
26.04.202512:21
26.04.202512:21
Бугун Норин туманида “Беш ташаббус паралимпиадаси” доирасида ногиронлиги бўлган шахслар ўртасида адаптив спорт мусобақаларига тантанали старт берилди.

Тумандаги 6-сонли умумий ўрта таълим мактабида ташкил этилган мусобақада 387 нафар  ногиронлиги бор шахслар иштирок этиб,  спортнинг 12 тури  бўйича ўз имкониятларини намоён этдилар.

Шижоат ва матонат беллашувларида энг юқори кўрсаткичларни қайд этган иштирокчилар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар. 

Маълумот учун: ҳар бир йўналишдан 1 нафар аёл ва 1 нафар эркак иштирокчилар вилоят босқичида иштирок этиб, туманлари шаънини ҳимоя қиладилар.

Норин тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
08.04.202507:48
Maxsus reportaj | Norin GESlar kaskadi qurilishi davom etmoqda
#8apr

mtrk.uz | Instagram | Youtube | Facebook | Telegram
21.04.202515:16
Maxsus reportaj | Imtiyoz va imkoniyatlar yangi tashabbuslarga qanot bo`lmoqda
#21apr

mtrk.uz | Instagram | Youtube | Facebook | Telegram
24.04.202518:43
⚡️#TANLOV

Hurmatli yurtdoshlar!

O‘zbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi, Namangan viloyati hokimligi hamda O‘zbek milliy maqom san’ati markazi tomonidan iqtidorli yoshlarni aniqlash maqsadida O‘zbekiston xalq artisti Zulayho Boyxonova ijodiga bag‘ishlangan Respublika ko‘rik-tanloviga taklif etamiz.

🫥Tanlov joriy yilning 15–16-may kunlari Namangan viloyati musiqali drama teatrida bo‘lib o‘tadi.

📎Ishtirokchilar quyidagi havola orqali ko‘rsatilgan hujjatlarni Maqom markaziga taqdim etishlari lozim: [HAVOLA]

Eslatma: Tanlov 1 bosqichdan iborat bo‘lib, unda 17 yoshdan 70 yoshgacha bo‘lgan ijodkorlar ishtirok etishlari mumkin va fonogrammadan foydalanish qat’iyan man etiladi. Ishtirokchilar faqat Zulayho Boyxonova ijodiga mansub mualliflik asarlarini jonli ijro etishlari shart.

📎Ma'lumot uchun asarlar quyidagi havolada: [HAVOLA]

Qo‘shimcha ma’lumot va hujjat topshirish uchun telefon raqamlari:
📞90 004 05 08
📞90 957 28 26

Telegram I Instagram | FacebookYouTube
#ОБ_ҲАВО

"Ўзгидромет" Наманган вилояти бўйлаб 8 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Унга кўра:
Ҳаво бироз булутли бўлади, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15°, кундузи 23-28° бўлади.

Тоғли ҳудудлар:
Ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, айрим жойларда момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 4-9°, кундузи 15-20° бўлади.

Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube
Войдите, чтобы разблокировать больше функциональности.