Notcoin Community
Notcoin Community
Proxy MTProto | پروکسی
Proxy MTProto | پروکسی
Proxy MTProto | پروکسی
Proxy MTProto | پروکسی
iRo Proxy | پروکسی
iRo Proxy | پروکسی
Sputnik Uzbekistan | Янгиликлар avatar
Sputnik Uzbekistan | Янгиликлар
Sputnik Uzbekistan | Янгиликлар avatar
Sputnik Uzbekistan | Янгиликлар
24.02.202509:20
🇹🇷Туркия ташқи ишлар вазири Ҳакан Фиданнинг асосий баёнотлари
 
▪️Туркия Россия ва АҚШ орасида Украина бўйича олиб борилаётган музокараларни диққат билан кузатиб бормоқда. Вашингтоннинг Украина бўйича ташаббуси Туркия позициясига мос келади. Туркия ушбу музокараларда воситачи ролини бажаришга тайёр.

▪️Туркия Қора денгизда кемалар хавфсизлигини таъминлаш борасида ишлашда давом этади.

▪️Сурияда сўнгги ойларда содир бўлган воқеалардан бизда умид пайдо бўлди. Туркия Сурия халқини қўллаб-қувватлайди, лекин ушбу ҳуддуда террорчилар ўрнашиб олишига йўл қўймайди.

▪️Туркия БРИКСга қўшилиш бўйича таклиф олмаган. Ҳозирча бу ташкилот янги аъзоларни қабул қилишни “музлатиб” қўйган.

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
24.02.202507:40
🏠Уй-жой учун субсидияга ариза бериш 3 мартдан бошланади

Субсидия олиш учун ариза берувчилар ўз даромадларига яқин қариндошларининг даромадларини ҳам қўшиши мумкин.

Ўртача даромад миқдори қуйидаги даражада бўлиши лозим:

🔸Тошкент шаҳрида: 3,11-10,62 млн сўм;
🔸Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда: 3,11-9,24 млн сўм.

Аризаларни Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП (my.gov.uz) портали орқали топшириш мумкин.

✅Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
24.02.202504:53
🏠2025 йилда ипотека субсидиялари сони 1,5 баравар оширилади

Президент фармонига мувофиқ 2025 йилда:

🔸ҳудудларда жами 8,1 млн. м2дан иборат 135 минг квартирали уйлар қуриш;

🔸ипоетка субсидиялари сонини 1,5 бараварга ошириш ва бу учун Давлат бюджетидан 2,5 трлн. сўм йўналтириш;

🔸20,9 трлн. сўм ипотека кредитларини ажратиш;

🔸“Янги Ўзбекистон” ва бошқа массивларда кўп қаватли уй қураётган компанияларни қўллаш учун бюджетдан 700 млрд., банклар ҳисобидан 3 трлн. сўм ажратиш белгиланди.

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
24.02.202503:03
🌧Бугун баъзи жойларда кучли ёмғир ёғади

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятларида бироз қор ёғиши кутилмоқда. Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди.

Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 23-25 м/с гача етиши мумкин. Ҳарорат +10...+15°, шимолда 0...-5° бўлади.

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
23.02.202512:15
🇺🇿 🚩 Ўзбекистоннинг ЕОИИ мамлакатлари билан ташқи савдо айланмаси $1 214,5 млрдни ташкил этди

Импорт ҳажми $836,1 млнни, экспорт ҳажми эса $378,4 млнни ташкил этди.

Батафсил инфографикада

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
23.02.202508:13
🇺🇿 🇹🇯 Душанбеда Тожикистон-Ўзбекистон қўшма саноат корхонаси қурилади

Мазкур масалани Тожикистон элчиси Абдужаббор Раҳмонзода Фарғонадаги “Кварц” шиша заводи бош директори Акмалжон Бўриев билан муҳокама қилди, деб хабар берди @SputnikTj.

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
24.02.202508:49
🇷🇺🇹🇷 Анқарада Россия ва Туркия ташқи ишлар вазирлари учрашуви бўлиб ўтмоқда

Лавровнинг асосий баёнотлари:

▪️Россия томонидан Туркияда АЭС қурилиши илдам давом этмоқда,

▪️"Турк оқими" бўйича ҳамкорлик самарали бўлмоқда ва унинг хавфсизлигини таъминлаш муҳим масала,

▪️Украинада тинчлик ўрнатиш бўйича томонлар бир-бири билан доимий фикр алмашмоқда,

▪️Жанубий Кавказ ҳудудида кўп томонлама ҳамкорлик қилиш борасида истиқболли музокарлар олиб борилмоқда.

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
24.02.202507:13
🛣Фарғона ҳалқа йўлининг 286-км.да йўл қопламаси ўпирилиб тушди

Бунга Фарғона каналида сув сатҳи кўпайиб автомобиль йўлининг таг қисмидан сизиб ўтиши сабаб бўлган, деб хабар берди вилоят автомобиль йўллари бошқармаси.

Ҳозир таъмирлаш ишлари сабаб йўлнинг 285-288 километрларида ҳаракат чекланган.

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
24.02.202504:25
🚊Ўзбекистон Афғонистонда йирик Ҳайратон-Ҳирот темир йўли лойиҳасини амалга оширади

Ўзбекистонлик мутахассислар дастлабки ўрганишлар олиб борганидан сўнг қурилиш ишлари бошланади, деди Афғонистон бош вазири ўринбосари Абдул Ғани Бародар.

Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон Афғонистондан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари импортига қўйилган чекловларни ҳам олиб ташлашга рози бўлган.

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
🔸Г.В. Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкентдаги филиалида очиқ эшиклар куни ўтказилди

Бу йил тадбир Карьера куни билан бирлаштирилди ва унга саноат ҳамкорлари - бўлажак иш берувчилар таклиф қилинди, деб хабар берди @SputnikUzbek мухбири.

Иштирокчиларга иқтисодчи-талабаларни тайёрлашдаги янгиликлар, сунъий интеллект йўналишида муҳандислик мактаблари очилиши ва филиалнинг бошқа хусусиятлари ҳақида сўзлаб берилди.

Тадбир қандай ўтгани ҳақида видеода томоша қилинг.

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
23.02.202511:13
🇷🇺 Махсус ҳарбий операция иштирокчилари аждодларининг улуғвор васиятларига содиқ бўлиб, жасорат кўрсатди – Путин

“Улар Россияни қўриқламоқда”, - деди Путин Кремлга йиғилган Россия Қаҳрамонларини Ватан ҳимоячилари куни билан табриклаш чоғида.


Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
23.02.202507:15
🔸Тошкент вилоятида тоғ чанғиси ва сноуборд бўйича VI ҳаваскорлар мусобақаси бўлиб ўтмоқда

Уларда 250 дан ортиқ райдерлар ва қишки спорт турлари ихлосмандлари иштирок этмоқда, дея хабар бермоқда @SputnikUzbek мухбири.

Мусобақалар уч ёш тоифасида ташкил этилган: 15–25, 26–45, 46 ёш ва ундан катталар.

Батафсил видеолавҳада томоша қилинг.

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
24.02.202508:31
🇫🇷 Номаълум шахслар Россиянинг Марселдаги консуллиги боғига ҳудудига иккита“молотов коктейли” улоқтирди, деб хабар бермоқда маҳаллий ОАВ полициядаги манбага таяниб.

Қурбонлар йўқ, фақат моддий зарар етказилган.

Ҳодиса содир бўлган жой яқинида ўғирланган машина топилган деб хабар қилмоқда маҳаллий ОАВлар.

Аввалроқ Россия Ташқи разведка хизмати Киев музокараларни бузиш учун Россиянинг Европадаги дипломатик ваколатхоналарига қарши терактлар уюштириш вариантини кўриб чиқаётганини маълум қилганди.

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
24.02.202506:44
🥶Февралнинг охирги ҳафтасида қиш қишлигини қилади

24-25 февраль кунлари шимолда ва чўл ҳудудларда, 26 февралда бошқа ҳудудларда ёмғир қорга айланиши кутилмоқда.

Айрим жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача, баъзида 23-25 м/с гача кучайиши мумкин.

25-27 февралда ҳарорат 0...+5° гача пасаяди. 26-27 февралга келиб, кечалари ҳарорат 0...-5° гача тушади. Шимолда ҳарорат асосан кечалари -4...-9°, кундузи -3...+2° бўлади.

✅Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
24.02.202503:58
🇩🇪 Шольц партияси Германия сайловларида мағлубиятга учради

Германия Бундестагига муддатидан олдин ўтказилган сайловларда Христиан-демократик иттифоқи ва Христиан-социал иттифоқи консерватив блоки 28,6 фоиз овоз тўплаб, ғалаба қозонди.

“Германия учун альтернатив” ўз тарихида биринчи марта 20,8% овоз тўплаб, иккинчи ўринни эгаллади.

Амалдаги канцлер Шольцнинг Германия социал-демократик партияси 16,4% овоз билан учинчи ўринни эгаллади. Бу СПД тарихидаги энг ёмон натижадир.

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
🇧🇷 Бразилиянинг Буритикупу шаҳри ер остига қуламоқда

Кучли ёмғирлар хавфни оширган, 250 та уй хавфли зонада қолмоқда.

Буритикупуда 30 йилдан ортиқ вақт давомида аста-секин қулаш кузатилмоқда, бу вақт ичида 70 дан зиёд уй ер остига қулаган.

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
23.02.202510:16
🇺🇸 Трамп Украинадаги можарони тугатиш бўйича келишувга келаси ҳафта эришилишига ишонч билдирмоқда

“Президент ва унинг жамоаси бу можарога барҳам бериш учун ҳар икки томон билан музокаралар олиб боришга эътибор қаратмоқда ва келаси ҳафтадаёқ бунга эриша олишимизга унинг ишончи комил”, - деди Оқ уй матбуот котиби Каролин Левитт.


Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
23.02.202506:18
Абдулла Арипов Афғонистон бош вазири ўринбосари в.б Мулло Aбдул Ғани Бародар билан музокара ўтказди

Учрашувда алоқаларни янада кенгайтириш, савдо-иқтисодий, энергетика, транспорт ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Афғонистон делегацияси ташриф давомида Тошкент шаҳридаги бир қатор ишлаб чиқариш объектлари фаолияти билан танишади.

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
24.02.202508:09
Тошкент вилоятида табиатга қарийб 3,7 млрд. сўм зарар етказган навбатдаги қум ўғрилари ушланди

Эко-инспекторлар Оҳангарон дарёси ўзанида махсус техникаларда қум ташиб кетилаётганини аниқлаган.

Ҳуқуқбузарлик натижасида табиатга 3 млрд. 696 млн. сўм зарар етказилган.

Ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқий баҳо бериш учун прокуратура органларига юборилмоқда.

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
24.02.202506:15
🏗Бузилаётган турар ва нотурар жойнинг бозор қиймати тўлиқ қоплаб берилади

Президент фармонига кўра, 2025 йил 1 мартдан реновация асосида кўп қаватли уй қуришнинг қуйидаги тартиби жорий этилади:

▪️реновация лойиҳасини бошлашга барча мулкдорлар билан нотариал тасдиқланган келишув битими имзоланганидан сўнг рухсат берилади;

▪️мулкдорларга, уларнинг хоҳишига кўра, қуйидаги компенсация турларидан бири тақдим этилади:

🔸бузилаётган бино ўрнига қуриладиган кўп қаватли уйдан хонадон;
🔸бузилаётган турар ва нотурар жой объектининг бозор қийматини тўлиқ қоплаб бериш.

Шунингдек, қурилиш даврида кўчиш, ватинча уй ижарага олиш харажатларини қоплаб бериш ҳам кўзда тутилган.

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
24.02.202503:33
👩‍🏫Ўзбекистонда 564,9 минг нафар мактаб ўқитувчиси бор

Статистика агентлигига кўра, 2024/2025-ўқув йили бошида ўриндошларсиз ўқитувчилар сони шунчани ташкил қилган.

Бу кўрсаткич 2019/2020-ўқув йили бошига нисбатан солиштирилганда 78,3 минг нафарга ошган.

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
23.02.202513:11
🇮🇱 Исроил самолётлари “Ҳизбуллоҳ” объектларига зарба берди

Зарба ҳаракатнинг собиқ бош котиби Насруллоҳнинг дафн маросими пайтида берилди, деб хабар бермоқда Ливаннинг “NNA” агентлиги.

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
🇷🇺 Россия Қуролли кучлари ДХРнинг Улакли ва Новоандреевка аҳоли пунктларини озод қилди

Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар берди.

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
23.02.202505:21
🇺🇿🥉Гимнастика афсонаси Оксана Чусовитина Германияда бронза медалга сазовор бўлди

Чусовитина медални Котбус шаҳрида ташкил этилаётган Жаҳон кубоги босқичида қўлга киритди.

Спортчи таяниб сакраш дастурида 13.249 балл билан 3-натижани қайд этди.

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
Показано 1 - 24 из 209
Войдите, чтобы разблокировать больше функциональности.