Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
DBA avatar
DBA
DBA avatar
DBA
26.04.202507:40
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида "Узсувтаъминот" АЖ ва унинг тизимидаги ташкилотлар бошқарув кадрлари учун ташкил этилган қиска муддатли малака ошириш курсининг якуни бўйича тантанали тадбир ўтказилди.

Тадбирда академиянинг малакали мутахассислари,
"Узсувтаъминот" АЖ ва унинг тизимидаги ташкилотларнинг раҳбар кадрлари иштирок этди. Курс иштирокчилари замонавий давлат бошқаруви, самарали ишлаш усуллари ва илғор тажрибаларни ўрганишди. Малака ошириш давомида, ҳар бир иштирокчи ўзининг профессионал кўникмаларини янада ошириш, муаммоларни ҳал этишда янги ёндашувлар ва ташаббусларни амалга ошириш бўйича билимлар олишди.

Курс якунида иштирокчиларга сертификатлар тақдим этилди.


🔍Veb sayt | 🌐Telegram | 📱Instagram | 🛜Facebook | 🎥YouTube
Самарқандда Президент Шавкат Мирзиёев ва Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедовнинг музокаралари бўлиб ўтмоқда.

В Самарканде проходят переговоры Президента Шавката Мирзиёева и Национального лидера туркменского народа, Председателя Халк Маслахаты Туркменистана Гурбангулы Бердымухамедова.

🔍Veb sayt
| 🌐Telegram | 📱Instagram | 🛜Facebook | 🎥YouTube
23.04.202513:08
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов 23-24 апрель кунлари ташриф билан Самарқанд шаҳрида бўлади.

По приглашению Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева Национальный лидер туркменского народа, Председатель Халк Маслахаты Туркменистана Гурбангулы Бердымухамедов 23-24 апреля совершит визит в город Самарканд.

#Mirziyoyev #tashrif #Turkmaniston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
⚡️НАВБАТДАГИ МАЛАКА ОШИРИШ КУРСИ ЯКУНЛАНДИ

2025 йилнинг 21-22 апрель кунлари Академиямизда давлат органлари ва ташкилотларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан иш олиб борувчи ходимлар учун навбатдаги малака ошириш курси ўтказилди.

12 соатлик ўқув режа-дастур асосида ташкил этилган мазкур курсда Маданий мерос агентлигининг 25 нафар ходими фаол иштирок этди.

Ўқувлар якунида барча тингловчиларга Академия биринчи проректори Х.Азизов томонидан сертификатлар тантанали равишда топширилди.

🔍Veb sayt
| 🌐Telegram | 📱Instagram | 🛜Facebook | 🎥YouTube
🇺🇿Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамкорлигида давра суҳбати ташкил этилди.

🔹 Тадбирда Давлат бошқаруви академиясининг профессор-ўқитувчилари, Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг масъул ходимлари иштирок этди.

📌 Суҳбат давомида давлат фуқаролик хизматининг ахлоқий асослари, хизмат муносабатларидаги коммуникатив маданият ва замонавий давлат хизматчиси компетенциялари юзасидан фикр алмашилди. Тадбир ўзаро тажриба алмашиш ва давлат фуқаролик хизматида касбий савияни оширишга қаратилди.


Тадбир давлат хизматининг шаффофлиги ва самарадорлигини ошириш, замонавий талабларга мос давлат хизматчилари корпусини шакллантиришга қаратилган амалий қадамлардан бири сифатида муҳим аҳамият касб этди.

🔍Veb sayt | 🌐Telegram | 📱Instagram | 🛜Facebook | 🎥YouTube
25.04.202509:41
23.04.202516:32
Президент Шавкат Мирзиёев ва Туркман халқининг миллий етакчиси Гурбангули Бердимуҳамедов "Боқий шаҳар" мажмуасига ташриф буюрдилар.

Президент Шавкат Мирзиёев и Национальный лидер туркменского народа Гурбангулы Бердымухамедов посетили комплекс "Вечный город".

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов ташриф билан Ўзбекистонга келди. Самарқанд халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни давлатимиз раҳбари кутиб олди.

Национальный лидер туркменского народа, Председатель Халк Маслахаты Туркменистана Гурбангулы Бердымухамедов прибыл с визитом в Узбекистан. В международном аэропорту Самарканда высокого гостя встретил глава нашего государства.

#Mirziyoyev #tashrif #Turkmaniston

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
⚡️ЎЗАРО МАНФААТЛИ ҲАМКОРЛИКНИНГ ЯНГИ БОСҚИЧИ

🔰Бугун, Академияда Корея Республикасининг Кемёнг университети расмий делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди.

Халқаро ишлар бўйича вице-президент Ким Сеон Жунг раҳбарлигидаги мазкур делегация Академия ректори Адхам Бекмуродов билан учрашиб, ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш юзасидан музокаралар олиб борди.

Маълумот ўрнида: Академия ректори профессор Адҳам Бекмуродов 2012 йилдан буён Жанубий Кореянинг Кемёнг Университети Фахрий доктори ҳисобланади.

Учрашув доирасида бошқарув кадрлари тайёрлаш бўйича дастурни йўлга қўйиш, ҳамкорлик алоқаларини кенгайтиришга қаратилган англашув меморандуми имзоланди.

Шунингдек, меҳмонлар Академияда тингловчилар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишдилар. Учрашув якунида делегация аъзоларига ўзаро ҳамкорлик учун миннатдорлик изҳор этилиб, миллий ҳунармандчилигимизга хос эсдалик совғалари топширилди.

🔍Veb sayt
| 🌐Telegram | 📱Instagram | 🛜Facebook | 🎥YouTube
Президент Шавкат Мирзиёев кимё саноатидаги лойиҳалар ижроси ва тармоқни диверсификация қилиш бўйича режалар тақдимоти билан танишди.

Президент Шавкат Мирзиёев кимё саноатидаги лойиҳалар ижроси ва тармоқни диверсификация қилиш бўйича режалар тақдимоти билан танишди.

Ислоҳотлар натижасида тармоқда бозор тамойиллари жорий этилиб, инвестицияларга кенг йўл очилди. Ишлаб чиқариш занжирини кенгайтириш учун Навоий, Фарғона, Қўнғиротда 3 та кимёвий кластер, Чирчиқ ва Жиззахда 2 та технопарк ташкил этилди. Қўқон суперфосфат заводи тўлиқ модернизация қилинди.

Сўнгги беш йилда 23 та янги корхона очилиб, 4 мингдан ортиқ иш ўрни яратилди. Тармоққа халқаро брендлар кириб келди, кичик тоннажли маҳсулотлар тайёрлаш йўлга қўйилди. Буларнинг самарасида кимё саноатида ишлаб чиқариш 1,5 баробар ўсди.
🔍Veb sayt
| 🌐Telegram | 📱Instagram | 🛜Facebook | 🎥YouTube
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида аҳоли турмуш даражасини яхшилашга қаратилган Республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди.

🔹 Анжуманни Давлат бошқаруви академияси Илмий ишлар ва халқаро алоқалар бўйича проректори Алишер Умаров очиб берди ва конференциянинг аҳамияти, кутилаётган натижалари ҳақида йиғилганларга атрофлича маълумот берди.

🔹 Конференция давомида маҳалла еттилиги орқали камбағалликдан чиқишнинг ноанъанавий усуллари, ҳудудий ички имкониятлардан самарали фойдаланиш ва ижтимоий капиталдан унумли фойдаланиш бўйича миллий ҳамда хорижий тажрибалар таҳлил қилинди.


🔹 Тадбирда "Давлат бошқаруви психологияси ва социологияси" кафедраси мудири Бекмуродов Мансур, Академия профессор-ўқитувчилари, тадқиқотчилар, соҳанинг етук экспертлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

🔍Veb sayt | 🌐Telegram | 📱Instagram | 🛜Facebook | 🎥YouTube
24.04.202511:15
Туркман халқининг миллий етакчиси Гурбангули Бердимуҳамедов Ўзбекистон Республикасининг "Олий Даражали Дўстлик" ордени билан тақдирланди.

Национальный лидер туркменского народа Гурбангулы Бердымухамедов награжден орденом «Олий Даражали Дўстлик» Республики Узбекистан.

🔍Veb sayt
| 🌐Telegram | 📱Instagram | 🛜Facebook | 🎥YouTube
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов Ҳазрати Хизр мажмуасига ташриф буюриб, Биринчи Президентимиз хотирасига ҳурмат кўрсатдилар.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев и Национальный лидер туркменского народа, Председатель Халк Маслахаты Туркменистана Гурбангулы Бердымухамедов посетили комплекс Хазрати Хизр и почтили память Первого Президента нашей страны.

#Mirziyoyev #tashrif #Turkmaniston #xotira

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳрига келди.

Давлатимиз раҳбари Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ҳамда бугун мамлакатимизга ташриф билан келадиган Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашувлар ўтказади.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев прибыл в город Самарканд.

Глава государства проведет встречу с министром иностранных дел Российской Федерации Сергеем Лавровым, а также с Национальным лидером туркменского народа, Председателем Халк Маслахаты Туркменистана Гурбангулы Бердымухамедовым, который сегодня прибудет в нашу страну с визитом.

#Mirziyoyev #safar #Samarqand

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
22.04.202514:31
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида "Узсувтаъминот" АЖ ва унинг тизимидаги ташкилотлар бошқарув кадрлари учун ташкил этилган қиска муддатли малака ошириш курсининг якуни бўйича тантанали тадбир ўтказилди.

🔍Veb sayt | 🌐Telegram | 📱Instagram | 🛜Facebook | 🎥YouTube
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов тор доирада ва расмий делегациялар иштирокида музокара ўтказдилар.

Барча даражаларда самарали мулоқот олиб борилмоқда. Ҳукуматлараро комиссия йиғилишлари, Ишбилармонлар кенгаши, Ҳудудлар форуми, маданият кунлари, кўргазмалар ва бошқа тадбирлар мунтазам ўтказиб келинмоқда. Ўтган йили ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 1,1 миллиард долларни ташкил этди. Пойтахтларда савдо уйлари очилиб, юк ташиш ҳажми ошмоқда. Яқин йилларда товар айирбошлашни 2 миллиард долларга етказиш мақсад қилинган.

Энергетика, транспорт, қишлоқ ва сув хўжалиги, иқтисодиётнинг бошқа тармоқларида ўзаро манфаатли кооперация ривожланмоқда. Биргаликда "Шовот-Тошовуз" чегараолди савдо зонаси ташкил этилмоқда.

Жорий йилда Хива шаҳрида учинчи Ҳудудлар форумини ҳамда Ўзбекистонда Туркманистон маданияти кунларини ўтказишга келишиб олинди.

🔍Veb sayt
| 🌐Telegram | 📱Instagram | 🛜Facebook | 🎥YouTube
“Ўзсувтаъминот” АЖ ва унинг тизимидаги ташкилотлар бошқарув кадрлари учун малака ошириш курси давом этмоқда

Давлат бошқаруви академиясида махсус ўқув курслари ташкил этилди. Ушбу курснинг мақсади – фидойи ва юқори малакага эга кадрлар захирасини яратиш, ҳамда соҳада самарали раҳбарликни ривожлантириш.

📌 Ўқув дастури асосий йўналишлари:

Сув ресурсларини тежаш ва инсон салоҳиятини рўёбга чиқариш

Энергия самарадорлигини ошириш орқали иқтисодий самарадорликка эришиш

Корпоратив бошқарув тизимини жорий этиш

Самарали рағбатлантириш механизмларини такомиллаштириш


Бу курс соҳада юқори малака ва билимга эга кадрлар тайёрлашни кўзда тутади. 📈

🔍Veb sayt
| 🌐Telegram | 📱Instagram | 🛜Facebook | 🎥YouTube
22.04.202516:04
🇺🇿🇰🇷 Корея Республикасининг Кемёнг университети делегацияси Академияда

🔍Veb sayt
| 🌐Telegram | 📱Instagram | 🛜Facebook | 🎥YouTube
22.04.202513:51
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Футбол бўйича ўн етти ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги Осиё кубоги ўйинлари ғолиблари ва иштирокчиларини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони

🔍Veb sayt
| 🌐Telegram | 📱Instagram | 🛜Facebook | 🎥YouTube
Показано 1 - 24 из 715
Войдите, чтобы разблокировать больше функциональности.