16.04.202521:37
Базел (Швейцария) трамвайи
Ҳар гал Европа шаҳарларида—хоҳ Манчестерда бўлсин, хоҳланг Амстердаму Базелда—қўнғироғини жиринглатиб, кўчаларни ларзага солиб юрадиган трамвайларни кўрганимда, талабалигим ўтган Тошкентнинг трамвайларини эслайман.
Эрталаб тирбанд бўладиган 13ни, масалан. Дарсга кечикмаслик учун тиқилиб бўлсада чиқиб оладиганимиз шу 13 кечқурун Буюк Ипак Йўли метроси устида “ана кетдим, мана кетдим” қилиб турарди, кондукторлари “Ҳайданг энди, кеч бўлди” дейдиган йўловчиларга “Ҳозир кетамиз, яна битта метро чиқсин” деб жавоб беришарди.
Чилонзордаги дўстларни кўришга борадиганимиз 9 бўларди. Якшанба кунлари Янгиобод бозорига олиб борадиган 6. Ана шу 6-трамвайда Янгиободга гитара сотиб олишга бориб, чўнтагимдаги бор пулимни ўғирлатганман 😅
Базел ва Берлин трамвайлари жиринг-жиринг қилиб йўловчи ташишда давом этмоқда. Капиталистик Американинг Сиэтлида трамвай $3га йўловчиларни аэропортдан шаҳар марказига элтишда давом этмоқда. Тошкент трамвайи эса энди фақат бизнинг хотираларимизда.
@profsherzod

08.04.202500:28
Япон амалдорларининг камтарлиги ва камтар даромадлари
Япон матбуотини кузатиб, дайжестлаштириш бўйича тажрибаси беқиёс бўлган Головнин Япония бош вазири Ишибанинг ҳисобидаги активлар миқдори ҳақида ёзибди. Қисқа қилиб айтганда, дунёнинг учинчи энг катта иқтисодиётининг раҳбари ҳисобида $100,000 (юз минг АҚШ доллари) дан сал кўпроқ маблағ бор экан. Расмий маблағлар, тўғри. Лекин барибир жуда камдек. Маълумот учун, Британия бош вазирининг расмий йиллик маоши £160,000 (160 минг фунт стерлинг). Бисотида қанча пули борлигини эса шахсан мен билмайман (гарчи шаффофлик ҳукмрон давлатларда бу маълумотларни топиш қийин бўлмасада).
Шу муносабат билан ўз тажрибамдан бир нарса эсга тушди. 2014 йилда Токионинг Ҳосей университетида тадқиқотчи эдим, семинарларимизга Нода Ёшиҳико бош вазирлиги даврида Ҳукумат бош котиби ўринбосари бўлиб ишлаган бир инсон келарди. Япония сиёсий тизимида Ҳукумат бош котиби (内閣官房長官) ниҳоятда обрўли ва масъулиятли лавозим—уни эгаллаб турган инсон вазирлик ва агентликлар фаолиятини тартибга солиб туради, айни пайтда ҳукумат сиёсатини матбуотга етказиш вазифасини ҳам ўтайди. Унинг ўринбосарлари ҳам анчайин катта мавқега эга.
Қисқаси, ана шу бир вақтлар бош котиб ўринбосари бўлган инсон биз билан дарсдан сўнг овқатланишга чиқарди, кейин эса поездда (Токионинг энг кенг тарқалган жамоат транспорти) уйига кетарди. Аслида Японияда бу жуда оддий ҳол бўлмасада, кўп учраб туради. Аммо ўша даврда мен бунга ҳайрон қолардим: майли, ҳайдовчиси йўқдир, ўзи машинада юрса бўлмасмикин, деб. Айни пайтда, Токио марказига машинада бориш ниҳоятда қийин иш, поезд ё метро эса жуда қулай. Балки шунгадир.
#МенБилганЯпония

22.03.202515:43
Яхши китоб дўкони ё кутубхонани қандай аниқлайман? Китоблар танлови муҳим, аммо яхши сотувчи/кутубхоначи булардан турли сайланмалар қилиб, ўқувчига янги нарсалар кашф қилишда ёрдам беради.
Британиянинг китоб дўконлари бозорида якка ҳукмрон бўлган Уотерстоунз (Waterstones) дўконлари баъзи мустақил китоб сотувчиларга қараганда зерикарлироқ бўлади. Аммо баъзи Уотерстоунз бошқарувчилари китоб кўргазишга ижодий ёндашишади.
Менинг шаҳримдаги Уотерстоунзчилар қисқа (кам ҳажмли) аммо машҳур/муҳим асарларни бир жойга тўплашибди (суратда). Буларнинг баъзиларини ўқиганман, аммо ўқимаганларим кўп экан, шу сабаб суратга олиб қўйдим. Сизларга ҳам улашгим келди 😊
#Китоблар

19.03.202502:17
Тошкентдаги маҳалламиздаги чиқиндихонага кўп йиллар давомида рус бир аёл қараб юрарди. Мушуксевар эди, чиқиндихона ёввойи мушукларга тўла бўларди.
Кейин аёл кўринмай қолди ва бир куни чиқинди тўкишга чиққанимда телпакли-мўйлабли бир амакини кўрдим. Мени илк бор кўриб турган бўлсада, кулбасидан чиқиб келиб, уйига келган меҳмонни кутаётгандек қуюқ сўрашди. Шевасидан Бухоро томонлардан эканини тушундим.
Бухоролик амаки кўп янгиликлар қилди. Ёзда чиқиндихона атрофи норасмий тураргоҳга айланди—арзимаган пулга амаки тунда чироқ ёқиб, машиналарга "қараб турадиган" бўлди. Чиқиндихонани тозалади, деворларини бўяди. Қолиб кетган қизил бўёқдан фойдаланиб, ажратиш учун қутиларга чиқинди турларигача ёзиб чиқди. Шулар орасида суратдаги бухороча шевада ёзилган "ҚАҒОС" сўзи ҳам бор эди.
Маҳалла аҳолиси ёзувларга қарамасдан, қўлидаги чиқиндини дуч келгач қутига ирғитишда давом этди.
Ҳозир амаки йўқ, аммо ҚАҒОС ташланадиган қутининг йиллар ўтиб бир борганимда тушириб олган сурати менда ҳануз бор.
#Тошкент

24.02.202515:08
Тарих ҳукми ҳақида
Бундан роппа-росa уч йил олдин Путин Украинага қарши босқин уюштириб, Киевни уч кун ичида босиб олишни режа қилганди. Орадан уч йил ўтдиямки, у ўзининг мақсадига эриша олгани йўқ.
Аммо унинг бахтига, Оқ уйнинг янги ҳукмрони орзуларини рўёбга чиқаришда ёрдамчи бўлмоқчи…
Трампнинг Путинга муносабатидан ҳафсалам пир бўлди, жаҳлим чиқди, ўзимни қўярга жой тополмай юрдим. Музокаралар бошланмасидан туриб кучсиз рақибига ташаббусни тўлиғича бериб қўйган “музокаралар санъати” устаси ҳақида нима дейиш мумкин?
Кучсизлар адолатсизликка учраганда “Худо жазосини берсин” деганидек, тарихчилар ҳам бирон бир ҳукмдор адолатсизлик қилса, “Унинг устидан тарих ҳукм чиқарсин” дейишдан бошқа илож тополмайди. Сталин ўлганидан кейин уни қоралаган тарихчи Рой Медведев ҳатто бир асарини “Тарих ҳукмига” (К суду истории) деб ҳам номлаган.
Аммо Трампга тарих қизиқ деб ўйлайсизларми? Уч йиллик урушда юз минглаб одамнинг ёстиғини қуритган Путинга тарих уни қандай эслаши қизиқми?
Комил ишонч билан айта оламанки, Трамп умрида биронта тарих асарини ўқиб тугатмаган. Салкам саксонга кирган бўлсада, китоб ўқийдиган одамга ўхшамайди. Айниқса тарих китобларини (булар кимгадир, айниқса менинг ўқувчиларимга, қизиқ, аммо тарих китобни ўқиб тугатиш осон иш эмас 😅).
Ўзим тарихчи бўлсамда, тарих ҳукми билан қўрқитиш кучсизнинг аламидан бошқа нарса эмаслигини биламан. Тарихчи китобини ёзади, сиёсатчи эса уларни ўқимайди, маслаҳатларига қулоқ тутмайди. Диққати қисқа ҳозирги замонда тарихнинг баҳоси, афсуски, ниҳоятда арзон.
#ТарихчиКундалиги

25.01.202514:07
Адабиёт ва ҳаёт
Яхши китоб нафақат билим ё кўникма беради, ёки ҳордиқ чиқаришда ёрдам беради. Яхши китоб, ажойиб китоб инсонни бутунлай бошқа макон ва замонга кўчира олади. Бундай китоблар кўнгилни кўтаради, чунки бошқа санъат асарлари каби бизни кундалик ҳаётдан, бизга таниш бўлган машғулоту манзаралардан вақтинча бўлсада чалғитади.
Яхши китоб ўқиганимизда саёҳатга чиққан йўловчидек, уйдан чиқмасдан ақл ва сўз кучи ёрдамида бир жойларга бориб келамиз. Саёҳатни бошқа жойларни кўриш, янги нарсаларни кашф этиш учунгина эмас, балки таниш нарсаларга назаримизни ўзгартириш учун қиламиз (бу ҳақда олдин ёзгандим). Ўқувчини ўзига тортиб оладиган китоб ҳам аслида шундай—унинг таъсири остида бир муддат таниш назарни четга қўйиб туриб, нарсаларга бошқа кўз билан қарай бошлаймиз. Худди бир кўзойнакни ечиб, бошқасини кийиб кўргандек.
Янги йил таътили пайтида бир нечта ажойиб ва қисқа романлар ўқидим. Тан оламан, буларни қисқалиги учун танлагандим—баъзан, айниқса йил охирида, катта китоблардан чарчайди одам. Бу романларнинг ҳар бири 100 бет атрофида эди, яъни, деярли бир ўтиришда ўқиб тугатиш мумкин бўлган китоблар. Мисол учун, улар орасидан мана бу уч романни олайлик: ирландиялик ёзувчи Клэр Киганнинг "Бундай кичик нарсалар" (Small Things Like These) романи ва икки япон ёзувчиси асарлари: Оямада Ҳироконинг "Чуқур" китоби, ва Аояма Нанаэ қаламига мансуб "Ёлғиз қолиш учун ажойиб кун" романи.
Кейин билсам, бу асарларнинг бари адабий совринлар олган, аммо уларни кутубхонадан танлаётганимда бунга қарамагандим (китоб ҳақида ҳеч нарса билмай туриб, интуитив танлашни ёқтираман, агар у китоб кейин эсда қоладиган даражада яхши чиқса, бошқача хурсанд бўламан). Мен буларни фақат ва фақат қисқа бўлгани учун танлагандим 😅
Қисқалигига қарамасдан, учала китоб ҳам мени бошқа вақт ва маконга кўчира олди. Киганнинг ажойиб романини ўқиб, унинг усталарча тизилган жумлаларига ҳайрон қолиб, ўтган асрнинг совуқ бир қишидаги жанубий Ирландияга бориб келдим. Икки япон романи эса мени ўзим севган, таниган жойга—Японияга—элтди. Япония ҳақида китоблар ўқиганимда, агар асардаги жойларни билсам, бориб кўрган бўлсам, уларни кўз олдимда гавдалантириб ўқийман, таниш жойлар ҳақида гап кетса, мийиғимда жилмайиб ҳам қўяман ☺️ Айниқса Аояманинг романи менга яна Токиони, унинг поезду бекатларини, емакхоналарию кўчаларини эслатди.
Албатта, китобларни шунчаки таниш жойларни бошқатдан ҳис қилиш учун ўқимадим; уларнинг ҳар бири ўзига хос воқеа ва сюжети билан мени ҳайрон қолдирди (айниқса "Чуқур" романи жуда антиқа экан). Аммо ўқиган китобларимизда биз ҳамиша ўзимизни қидирамиз—ё ўтмишдаги ўзимизни, ё келажакда эришишимиз мумкин бўлган ўзимизни... Ва ҳатто умуман рўёбга чиқмас, ҳеч қачон бўлмаган ва бўлолмайдиган ўзимизни.

16.04.202501:59
#EastAngle подкастининг янги сонида асли россиялик профессор Сергей Радченко билан суҳбат
Подкастимизга баъзан номдор олимлар ҳам келиб туради. АҚШдаги Жонс Ҳопкинс университетининг Халқаро тадқиқотлар олий мактаби (School of Advanced International Studies) профессори Сергей Радченко шулар қаторидан. Радченконинг профессорлик курсиси Уилсон Шмидт шарафига номланган (маълумот учун, Уилсон Шмидт—бир неча йил олдин Гугл компаниясининг бошқарувчиси бўлган Эрик Шмидтнинг отаси). Проф. Радченко нисбатан ёш бўлишига қарамасдан (у ҳозир 45 ёшда), ана шундай обрўли илмий мансабга эришган.
Радченконинг таржимаи ҳоли ҳам қизиқ—Россиянинг Узоқ Шарқида туғилиб, Сахалин оролида катта бўлган, университетда хитойшуносликни ўрганган, Лондонда PhD қилган. У ҳақдаги қолган маълумотларни подкастни тинглаб, билиб оласиз 🙂
Подкастда Радченко домланинг янги китоби—"Дунёни бошқариш" (To Run the World)—атрофида гаплашдик, аммо ҳозирда бўлаётган халқаро муаммолар, хусусан АҚШ президенти Трампнинг Россия ва Хитойга нисбатан муносабати ва сиёсатини ҳам муҳокама қилдик (подкаст тарифлар эълон қилинишидан олдин ёзилганди).
Подкаст, одатдагидек, инглиз тилида. Уни мана бу ҳавола орқали Ютубда кўриб, тинглашингиз мумкин.
Сизга маъқул ва қизиқ бўлса, Ютуб каналимизда видеога лайк босинг, обуна бўлмаган бўлсангиз, каналга қўшилинг, ўз фикрингизни қолдиринг—бундан жуда хурсанд бўламиз!

05.04.202517:48
Ню Йорк, Ню Йорк
Салкам бир ҳафта давомида АҚШнинг энг ажойиб шаҳрида тадқиқот қилдим.
Ню Йоркка Шомбург Қора танли маданияти маркази архивларида ишлаш учун келганман. Янги китобим учун ўтган асрда АҚШ ва дунёда жуда машҳур бўлган қора танли қўшиқчи Пол Робсон ҳаётига оид ҳужжатларни кўриб чиқишим керак. (Китоб лойиҳам ҳақида ҳали ёзарман).
Бу вақтдаги таассуротларни шу ерда жамлаб ёзай:
— НЙ жамоат транспортидан, хусусан метросидан фойдаланган одам биринчи навбатда унинг яхшигина ифлослигига аҳамият беради. Айниқса баъзи поездлар (мен 1, 2 ва 3 йўл поездларида кўп юрдим) бошқаларидан эскироқ, кўримсизроқ. Худди шундай, баъзи бекатлар (масалан мен ҳар куни борган Ҳарлемдаги 135 Street бекати) бошқаларидан ифлосроқ—релслар ораси қоп-қора сувга тўла, унда турли чиқиндилар сузиб юради, ню йорклик абжир каламушлар уёқдан буёққа югуриб юришади. Поездларнинг деразалари, эшиклари ҳам ойлар давомида тозаланмаган. Бекат платформаларига яқинлашаётган поездлар ҳақида маълумот бериб турадиган янги экранлар қўйилган, аммо буларнинг кўпини уриб синдириб улгуришибди.
— Манҳеттен оролини Статен Айленд билан сариқ паром боғлаб туради. Паромлар эрталабдан ярим тунгача ҳар ярим соатда юради. Қизиғи, паромга чиқиш ҳаммага текин. Паром Озодлик ҳайкалига яқин ўтади, бу пайт йўловчиларнинг кўпи кеманинг бир томонида йиғилиб, сурат ва селфига тушишади. Манҳеттенга яқинлашавергач эса, паромнинг олд қисмига ўтсангиз, филмлардагина кўриладиган ажойиб осмонўпар бинолар ғуж бўлиб турган манзарани яқиндан кўра оласиз.
— НЙда ҳар куни юрсангиз, ажойиб воқеа ва одамларга гувоҳ бўласиз. Бир куни архивга кетаётсам, уйсиз бир йигит ёнидаги ўриндиққа бир чангал ғижимланган долларларини қўйиб, ухлаб ётибди. Устидаги кийимининг янгилигидаги рангини билиш қийин, тирноқлари қоп-қора, одатий уйсиз йигит. Кўпчилик йўловчилар айланиб ўтди, ўтиргач уни роса томоша қилишди. Йигит мазза қилиб ухлади (поездим 25 дақиқача юради), ўрта-ўртада уйғониб, бутун вагонга "Sh*t!!!" деб бақириб ҳам қўйди. Кейин ўзига келиб, вагонда турли ширинликлар сотиб юрадиган болакайдан бир долларга сникерс сотиб олди, ҳаммага жилмайиб уни шу ернинг ўзида паққос ҳам туширди.
— Йўлнинг охирига етиб, 135 кўча бекатидан чиқаётсам, орқадан қараганда қўшиқчи 50 Centга ўхшаган новча бир йигитнинг қўлларига уч-тўрт полициячи кишан солиб, ушлаб туришган экан. Юзага чиқсам, бир нечта полиция машиналари йиғилган. Метрода нима иш қилди экан, деб, йўлимда давом этдим.
— Кеча архивдаги охирги куним бўлгани учун, ёпилгач, машҳур Марказий паркни айландим, унинг қанчалик катта эканига амин бўлдим. Паркда югуриш ва велосипед йўлаклари, кафелар, ҳовузлар—хуллас аҳолининг фаол дам олиши, учрашиб яхши вақт ўтказиши учун ҳамма шароит бор. Паркнинг жанубий учига етсангиз, ажойиб манзарага гувоҳ бўласиз—шаҳарнинг қоқ ўртасидаги бу табиат бўлагига тақалиб турган осмонўпар биноларни кўрасиз. Ажойиб баландликлаги бу бинолар худди паркка бостириб киришга уринаётган аскарлардек тизилиб туради. Бинолардан баъзилари шунчалик кичик майдонда қурилганки, узоқдан қараганда осмонўпарга эмас, кўпроқ баланд мўрига ўхшайди. Ер шунчалик танқис бўлсада, катта паркни қурилиш учун бўлиб топшириб юбормаган НЙ раҳбарияти, уларни назорат қилиб турадиган аҳолисига тасанно айтдим.
— Оқшомларнинг бирида дўстлар билан учрашиш учун Бруклинга, собиқ иттифоқдан иммигрантлар кўп яшайдиган туманга бордим. Дўстларимиз самарқандлик ватандошларимиз очган ресторанда ажойиб ўзбек овқатлари билан меҳмон қилишди. Бруклиннинг бу қисми кўчалари Тошкентнинг баъзи маҳаллаларига ўхшаб қолган, ҳар қадамда ўзбекча ёзувлар, русча номли дўконларни кўриш мумкин. Кетишдан олдин ҳамма мақтаётган Тошкент супермаркетига ҳам кириб кўрмоқчиман.
#Саёҳатлар #АҚШ

21.03.202508:42
Наврўзингиз муборак, каналимнинг азиз ўқувчилари!
Баҳорнинг келгани рост бўлсин! 🌷
#Наврўз
@profsherzod
Баҳорнинг келгани рост бўлсин! 🌷
#Наврўз
@profsherzod
13.03.202503:47
Дунёга нима бўлаяпти? Навбатдан ташқари қисм: Ғарб қийин танлов олдида турибди
Асрлар давомида демократик қадриятлари, институтлари шаклланиб келган Ғарб қийин аҳволга тушиб қолгандек. Европада бир пайтлар камчиликни ташкил қилган оқ бўлмаган озчиликлар сони ортиб бораркан, Ғарбнинг туб аҳолиси бироз саросимага тушиб бораётгандек.
Ёки бу ўша туб аҳоли орасидаги баъзи нотолерант, ирқчи гуруҳлар қўрқувларидир. Балки ижтимоий тармоқларнинг биқиқ ойнаси буларнинг ҳадигини бўрттириб кўрсатаётгандир. Ким билади дейсиз.
Нима бўлганда ҳам, бу аҳвол ўзагини турли тарихий омилларда кўришимиз мумкин. Биринчидан, Иккинчи жаҳон урушидан кейин Европага миграция омили. Урушда хонавайрон бўлган Европа давлатлари АҚШнинг Маршал дастуридан миллионлаб доллар миқдорида ёрдам олади, аммо қайта қуриш учун керакли ишчи кучи етишмовчилигини ҳис қилади.
Дунёнинг нариги четига чўзилган империяга эга Британия бу муаммони мустамлакалардан ишчи жалб қилиш орқали енгади. Мустамлакаси бўлмаган (бошқача айтганда, мустамлака орттириб улгурмаган) Германия эса миллионлаб турк "меҳмон ишчилари"—"гастарбайтер"ларни—чақиради.
Европаликлар назарида, бу ишчилар куни келиб, ойлигини олиб, ватанига қайтиши керак эди. Бошқа рангдаги тери, бошқа ҳидли овқатларга ўрганмаган ерли аҳоли ўзи хоҳлагандек яшашда давом этиши керак эди. Аммо инсонлар тақдири ҳамиша ҳам сиёсатчиларнинг режаларига бўйсунмайди. Узоқ юртлардан ризқ истаб келган ишчилар барча инсонлар каби, бутун дунёга татигулик қадриятларни ваъда қиладиган Ғарбдан ўзларига ҳам раво кўришини истай бошлашади.
Илк даврларда урушлардан оғзи куйган Европа уларга бундай муносабатни беради ҳам. Европанинг 7 миллион яҳудийсини, яна шунча поляк, совет ва бошқа европаликларни қирган нацистлар меросхўри Ғарбий Германия ирқчи сиёсатини четга суриб қўяди. Турк ва мағриблик ишчиларга немисга муносабатдек муносабат қилмасада, ҳуқуқ-ҳурматини ерига қўяди.
Иккинчидан, Совуқ уруш шароитида Ғарб учун яна бир ҳадик манбаи—фуқароларига текин соғлиқни сақлаш, таълим ва бошқа турдаги ижтимоий ҳимояни кафолатлаган Совет иттифоқи бўлади.
(Совет иттифоқида катта бўлган бизлар бу текин таълим ва тиббиётнинг сифати қандай бўлганини яхши биламиз, аммо у йилларда урушдан кейинги қийинчиликлардан азият чекаётган Ғарбда бу ижтимоий сиёсат одамлар кўзида жозибадор бўлганини айтиб ўтиш керак).
Албатта, урушдан сўнг Ғарбнинг ўзида кучли ижтимоий дастурлар ишлаб чиқилади, буларга Совет дастурлари улгу бўлмаган. Масалан, 1948 йилда Британияда лейбористлар ҳукумати ташаббуси билан британияликлар ҳозиргача мағрурланадиган Миллий тиббиёт хизматига (National Health Service, NHS) асос солинган. Германия, Швеция ва бошқа давлатларда текин боғчадан бепул университетгача ташкил қилинган.
Совуқ уруш тугаб, Совет утопияси ё бошқа утопияга тенглашиш, ундан ўзиб кетиш эҳтиёжи йўқолгач, ебтўймас милтонфридманчилар, "эркинбозорчилар", "бир сўмингизни икки сўм қилиб берамиз"чилар яна баланд овозда гапира бошлашади. Капиталистлар аста-секинлик билан ижтимоий дастурларни камайтира бошлайди. 2008 йилги инқироз оқибатида оддий халқнинг нонини ярим қилиш йўли билан катта банкларни триллионлар сарфлаб сақлаб қолишади.
Нони ярим бўлган ерли аҳоли катта банкларни айблайдими, сизнингча? Албатта йўқ. Нони ярим бўлган, кўп таълим кўрмаган ерли аҳоли терисининг ранги сал қорароқ бўлган "келгиндиларни" айблайди. Балки келгиндиларнинг тили қисиқ бўлгани учундир. Балки инсон табиатига кўра ўзига ўхшамаган одамларни ёмон кўргани учундир. Ким билади дейсиз.
Аммо нони ярим бўлган ерли аҳоли Буюк Британияни Европа иттифоқидан олиб чиқди. Трампни сайлади, кейин қайта сайлади.
Нима бўлгандаям, Ғарб қийин танлов олдида турибди. Ўзи бонг уриб келган қадриятларни ҳаммага нисбатан қўллай оладими? Ё ўзиникиларга келганда бу қадриятлар четга суриладими?

13.02.202503:41
Ёшлигимни соғинганимда эски расмларни кўраман 😅 Бугун жума бўлмасада, #МенБилганЯпония ҳақида, япон поездлари ҳақида қисқача ёзгим келди.
Суратдаги қоғозча поездга чипта. Уни турникетга солсангиз, тўсиқ очилади. Ўтаётиб, нариги тарафдан қайтиб чиққан чиптани оласиз—чиқаётганингизда керак бўлади (бекатга чиптали киришни мана бу видеода кўриш мумкин).
Чиқишда чиптани яна киритасиз, аммо энди у қайтиб чиқмайди. Унинг ўрнига экранли турникетларда "Раҳмат!" деган ёзув кўринади ☺️
Япон поездларида нарх масофага қараб белгиланади, шу сабаб чипталар кириш ва чиқишда назорат қилинади. Олдинлари бу иш қўлда, чиқишда турадиган бекат ходими томонидан бажарилган. У чиптанинг тўғрилигини (яъни, суратдагидек 300 йенлик чипта олиб, 1,000 йенлик масофа босмаганингизни) текшириб, уни йиртиб ё тешиб берган.
Чиптангиздан узоқроқ бекатга борсангиз, ё яқинроғида тушсангиз, нархдаги фарқни ҳисоблайдиган машинадан фойдаланасиз. У сизга ё қайтим беради, ё бекатдан чиқиб кетиш учун етмай қолган миқдорни тўлайсиз 😊

post.media.noAccess
22.01.202513:32
Бу ҳафта ватандошларимиз (айниқса футболга қизиқадиганлар) учун яхши янгилик билан бошланди: миллий терма ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов Манчестер Ситининг янги ўйинчиси сифатида расман эълон қилинди.
Муболағасиз, бу тарихий ҳодисадир, чунки Абдуқодир инглиз Премиер лигаси (АПЛ)да ўйнаган илк ўзбекистонлик бўлади. Шу пайтгача АПЛда 125 давлат фуқаролари ўйнаган, Ўзбекистон 126-давлат бўлди.
Манчестер Сити ҳақидаги фикримни ўқувчиларим билса керак—билмаганлар Манчестернинг қизил жамоасига мухлис эканимни айтсам, ўзлари хулоса қилиб олишади 😅
Аммо бу ёзувда юнайтедчи сифатида бачканалик қилиб, Абдуқодирнинг бу ютуғи аҳамиятини туширмайман.
Унинг ўрнига, янги, алоҳида ёзув ёзиб, Манчестер Сити клуби ҳақидаги баъзи шахсий тажрибаларим билан бўлишаман 😅 Булар ҳам бачканалик бўлмайди, чунки булар—тарих, мен эса тарихчиман 😊
Абдуқодирни табриклайман, унга ҳақиқатда буюк ва номдор клубларда ўйнаш насиб қилсин! Футболимиз ривожланиб, дунёга юз тутаверсин!

13.04.202508:43
Ню Йорк романларим рўйхати
Анчадан бери НЙ ҳақидаги романларим рўйхатини ёзмоқчи бўлиб юргандим, яқинда қилган саёҳатим баҳонасида буларни бир жойга жамлагим келди 😊
Ню Йоркка илк бор йигирма икки ёшимда бориш насиб қилган. Қайтиш чоғи аэропортга борадиган Рузвелт шоссесида, Верразано кўприги олдида туриб, яна қайтиб келиш насиб қилсин, деб ёш болаларча ният ҳам қилганим эсимда.
Ундан бери бир неча марта бордим. 2013 йилда Коламбия университетининг аспирантлар конференциясига таклиф олганимда, Манҳаттанда илк бор турдим.
Аммо НЙ ҳақидаги тасаввуримни асосан романлардан олганман, десам, муболаға бўлмайди. Ўзим буни ўша даврда тушунмаган бўлсамда, бу тасаввур илк бор 2000 йиллар бошларида Ж. Д. Селинжернинг "Жавдар даласидаги тўп тутувчи" (The Catcher in the Rye) романи билан бошланган. Труман Капотенинг "Тиффанисда нонушта" новелласи бу буюк шаҳарга қизиқишимни орттирган. Кейинчалик ўша даврда энг севимли ёзувчим бўлган Пол Остер таъсири остида бу тасаввур кенгайиб борди. Буюк романчи Э. Л. Доктороу қаламига мансуб "Рагтайм" номли шоҳасардан баҳра олди. Йиллар ўтиб, Дон ДеЛилло, Франсис Скотт Фицжералд каби ажойиб ёзувчилар томонидан тўлдирилди.
Яқин йилларда эса, Клэр Мессуд ва Аттикус Лиш каби истеъдодли адибларнинг Ню Йорк романлари мени ҳайрон қолдирди.
"Ню Йорк романи" деганимда воқеаси НЙда юз берадиган, шаҳарни диққат марказида тутадиган романларни назарда тутаман.
Кўп гапирмасдан, шу пайтгача ҳаёлимда йиғиб юрганим Ню Йорк романларим рўйхатини пастда ўзим ўқиган тартибда ёзсам. Ҳар бир роман ҳақида алоҳида бир ёзув ёзишим мумкин, аммо ҳеч нарса демаганим маъқул, чунки яхши адабиёт ўз сўзини ўзи айтади. Романларнинг кўпи ўзбек тилида чоп қилинмаган, шу сабаб инглизча номи ва Википедияга ҳаволани ҳам қўшиб қўйдим (спойлерларсиз ўқишни истаганлар Викидаги таърифни ўқиманг 😊)
- Ж. Д. Селинжер, "Жавдар даласидаги тўп тутувчи" (The Catcher In the Rye)
- Франсис Скотт Фицжералд, "Буюк Гатсби" (The Great Gatsby)
- Э. Л. Доктороу, "Рагтайм" (Ragtime)
- Труман Капоте, "Тиффанисда нонушта" (Breakfast at Tiffany's)
- Пол Остер, "Ню Йорк учлиги" (The New York Trilogy)
- Дон ДеЛилло, "Космополис" (Cosmopolis)
- Клэр Мессуд, "Император болалари" (The Emperor's Children)
- Аттикус Лиш, "Кейинги ҳаётга тайёргарлик" (Preparation for the Next Life)
Фақат роман эмас, creative nonfiction жанрида Ню Йорк ҳақида ўқишни хоҳласангиз, Оливия Лэнгнинг "Ёлғиз шаҳар" (The Lonely City) номли ажойиб китобини чин юракдан тавсия қиламан.
Айни пайтда, Ню Йорк Таймсда уч АҚШлик ёзувчи ўзларининг 25та энг муҳим Ню Йорк романини танлаган мақолани ўқиб, қуйидаги романларни ўқишни режа қилиб қўйдим:
- Чангрэ Ли, "Тил эгаси" (Native Speaker)
- Жонатан Летем, "Ёлғизлик қалъаси" (The Fortress of Solitude)
- Ралф Эллисон, "Кўринмас одам" (Invisible Man)
- Жон Дос Пассос, "Манҳаттандан ўтиш" (Manhattan Transfer)
- Майкл Шейбн, "Кавалиер ва Клэйнинг ажойиб саргузаштлари" (The Amazing Adventures of Cavalier and Clay)
- Тежу Коул, "Очиқ шаҳар" (Open City)
- Жей Макинерни, "Катта шаҳарнинг порлоқ чироқлари" (Bright Lights, Big City)
- Дон ДеЛилло, "Яширин дунё" (Underworld)
Сизлар бу романлардан қайсиларини ўқигансиз? Яна қайсиларини ўқимоқчисиз?
#Адабиёт #Китоблар #Саёҳатлар #НЙ

30.03.202505:13
Ижтимоий тармоқларнинг ижобий тарафи ҳақида
Канални кўпдан бери ўқийдиганлар билади—ижтимоий тармоқларни кўп танқид қиламан. Аммо бугун уларни мақтамоқчиман.
Бу тармоқлардан кўпчилик қатори, балки кўпчиликдан олдинроқ фойдалана бошлаганман. 2005 йилда илк бор Фейсбукда ҳисоб очганман—у даврларда университет имейли керак бўларди. Инстаграм чиққанда, унгаям қизиқиб, очиб қўйганман, ҳозирда кўп кирмасамда.
АҚШга келишимдан бир неча ҳафта олдин Инстаграмга кирганимда, кўп йиллар олдин IELTSдан шогирдим бўлган Арслонбекнинг Superbowlда тушган расмларини кўриб қолдим. Асли хоразмлик бўлган Арслонбек билан 2000 йиллар Тошкентида танишганмиз, бир муддат дарс ўтганман, ундан кейин дўст бўлиб қолганмиз. Мен каби у ҳам МЮнинг ашаддий мухлисларидан, Тошкентга борганимда ўйинларни бирга кўрардик. Охирги йилларда алоқа бироз узилиб қолган бўлсада, Арслонбекнинг АҚШда эканини кўриб, қувондим.
Кейин эса, бу йилги Superbowl қаерда бўлганига қарадим. Янги Орлеанда (New Orleans) бўлган экан. Арслонга "Ҳозир АҚШнинг қаеридасан?", деган хабар юбордим. "Миссиссиппи штати жанубидаман," деган жавоб келди. Харитада қараб кўрсам, мен борадиган Алабамага яқин экан.
Аслида мен азалдан тасодифга ишониб келганман, шу сабаб Алабамага қўнганим эртаси Арслонбек билан учрашганимда, ижтимоий тармоқлар аслида ҳаётимизга яхшилик олиб кела олишини яна бир бор ўйладим. Узоқ йиллик дўстлик ришталари узилиб кетмаслигида ёрдам беради. Чунки Инстаграм бўлмаганида, шогирдим ҳозирда нима иш қилаётгани, қаерларда фаолият юритаётганини билмаган бўлардим.
Тўғри, тасодифнинг ўрни катта. Ҳарбий тарих жамиятининг конференциясига мени чақиришмаганида, икки дунёдаям Алабамага келмаган бўлардим балки. Охирги марта Тошкентнинг Сағбон маҳалласидаги футбол клубда МЮ ўйинини бирга кўрган дўстим билан АҚШ жанубида учрашишни ҳаёл ҳам қилмаган бўлардим, Инстаграм бўлмаганида.
Аслида ижтимоий тармоқ дегани шу мақсадга хизмат қилиши керак эмасми? Одамларнинг миясини захарлаб, уларни бир-биридан ажратиш ўрнига, уларни бир-бирига боғлаши керак. Бундан 20 йил олдин, бу тармоқларга асос солинганида, мақсад айнан шундай бўлган. Яқин йиллардагина буларнинг ажойиб қудратидан одамларни бўлиш мақсадида фойдаланиш авжига чиқди.
Аммо ижтимоий тармоқ орқали сиз азиз ўқувчиларимга етишадиган, баъзида улар ёрдамида узоқ йиллик дўстларимни топадиган одам сифатида, мен ижтимоий тармоқларнинг яхшиликка хизмат қилишига ишонгим келади.
#Саёҳатлар #АҚШ #ИжТармоқлар

21.03.202500:55
#TheEastAngle подкастимизнинг янги сонида Пенсилвания Штати университетида менга ўхшаб тарих профессори бўлиб ишлайдиган дўстим Ран Цвайгенберг билан суҳбат қилдик.
Суҳбатимиз ўзиям бир соатдан узунроқ бўлиб кетди. Рандек суҳбатдош билан мавзудан мавзуга сакраб, вақт қандай ўтиб кетганини билмай қолади одам. Хирошима ва Нагасаки шаҳарларига ташланган атом бомбалари, Японияда чет эллик бўлиб яшашнинг қийинчиликлари ва албатта футбол ҳақида гаплашдик.
Подкастни Ютубда қуйидаги ҳавола орқали кўришингиз мумкин, бундан ташқари эшитишни ёқтирадиганлар учун Apple Podcasts ва Спотифайда ҳам чиқади.
Мабодо подкастнинг олдинги қисмларини эшитиб ё кўриб келган бўлсангиз, сизга савол—ҳар бир янги сонда бирон бир янгилик сезяпсизми? Буни билиш биз учун жуда фойдали бўларди 😊
Яқинда подкастда янгиликлар кутилмоқда. Кейинги сонда асли россиялик тарихчи профессор билан "Янги Совуқ уруш," Украина уруши, Хитой ва Россия муносабатлари каби мавзуларда суҳбатлашамиз.
Эътиборингиз учун яна бир бор ташаккур!

11.03.202503:31
#ОйКитоби (феврал 2025): Эмили Сент Жон Мандел, "Сокинлик денгизи"
Канадалик ёзувчи Манделни ўзим учун коронавирус пандемияси даврида кашф қилгандим. Тасодифга кўра, 2020 йил сентябрида унинг инсониятнинг катта қисмини қириб юборадиган пандемия ҳақидаги "11-бекат" китобини ўқигандим 😅 Бу асар менга жуда ёққанди.
"Сокинлик денгизи" эса нафақат феврал ойи, балки шубҳасиз бутун йилда ўқиган энг зўр асарларимдан бири бўлиб қолади.
Романни сизларга тавсия қилганим учун, воқеаларини тўлиқ очиб ташламай. Асар фантастика жанрида ёзилган, аммо биз билган фантастик асарлардан фарқ қилади. Унда инсоният нафақат макон (роман номидаги Сокинлик денгизи Ойда жойлашганини биласиз; асарнинг асосий қаҳрамонлари Ойда яшайдиган инсонлардир), балки замон оралаб саёҳат қилишни ўрганишган. Шунга қарамай, инсонийликни йўқотишмаган.
Роман менга қайсидир жиҳатлари билан яна бир севимли асарим—Дэвид Митчелнинг "Булутлар атласи" китобини эслатди. Аммо Манделнинг романи ўзига хос. Барчага тавсия қилган бўлардим.

03.02.202515:45
Темир йўллар ва империялар мавзусини давом эттирсам...
Кечаги ёзувда Совет иттифоқи 1930-йилларда Япониядан анча ҳадиксирагани ҳақида ёздиму, Байкал-Амур магистрали (БАМ) ҳақида ёзмабман.
Ҳозир бунга ишониш қийин, аммо 1930-йиллар бошидаги СССРнинг халқаро мавқеи жуда паст бўлган. Уни кўпчилик давлатлар тан олмаган (масалан, АҚШ бор йўғи 1933 йилда тан олган), халқаро битимларга қўшмаган. Капиталист ўлкалар бизни барибир яшатмайди, бу йил бўлмаса кейинги йил яна ҳар томондан бостириб киради, деган ҳадик кучли бўлган.
Бу даврда Сталиннинг японлардан ҳавотири жиддий бўлган. Ҳавотир оқибатлари ҳам жиддий бўлган, ҳеч муболағасиз миллионлаб инсонларнинг тақдирини ўзгартириб юборган. Масалан, 1937 йилда Хитой ва Корея билан чегарадош ҳудудлардан 170,000 корейсни Қозоғистон ва Ўзбекистонга мажбуран кўчириши ана шу Япония ҳадиги тўғридан-тўғри натижаси эди.
Яна бир натижаси—БАМ бўлган. Транссибир темир йўлига параллел "заҳира" йўл ғояси 19-аср охирларидан бўлган, аммо 1930 йиллар бошида Япония Манчжурияни тўлиқ эгаллагач, Сталин кўзида бу ғоя эҳтиёжга айланади. Яъни, Манчжурияда плацдарм яратган японлар шимолга, Амурнинг нариги қирғоғига кўз тикадиган бўлса, Транссибирни эгаллаши ё унга зарар етказишининг олдини олиш учун, заҳира йўл зарур деган қарорга келади.
(Темир йўл қандай қийинчиликлар билан, не-не қурбонлар билан қурилганини билмоқчи бўлсангиз, ўша йилларда маҳбус иш кучини қўриқлашда ишлаган, кейин ўзи ҳам маҳбусга айланган соқчи Иван Чистяков хотираларини ўқишни тавсия қиламан).
Японияда бу давр ҳарбийлар давлатда деярли чекланмаган таъсирга эга бўлган йиллар эди. 1931 йилги Манчжурияни эгаллаш бўйича маҳфий операцияни амалга оширган полковник Ишивара Канжи ва унинг сафдошлари назарида, Манчжурия шунчаки мустамлака эмас, балки Япония ҳаёт-мамотини ҳал қиладиган ҳудуд, империянинг келажакдаги жаҳон урушида АҚШга қарши муҳим плацдарми бўлган. Германияда ҳарбий илмни ўрганиб келган Ишивара ўша даврдаги япон ҳарбий элитасини тайёрлайдиган олийгоҳда, ёш курсантлар орасида мисли кўрилмаган обрўга эга бўлган. Ҳарбий иши ва маърузаларидан ташқари вақтида қоралаган асарларида Ишивара Иккинчи жаҳон урушини бошланишидан 10 йилча олдин башорат қилган, дея оламиз; бу урушда Япония АҚШ билан "ҳал қилувчи олишувга" киришади, аммо АҚШга етиб боргунча, афсуски, Совет иттифоқи билан жанг қилишга тўғри келади, деб ёзган.
1930 йилларда катта қурбонлар (коллективизация, қулоқларга қарши кураш, 1937-38 йиллар қатағони вҳк) эвазига Совет иттифоқи Шарқий Осиёдаги вазиятни ниҳоят ўнглайди, 1938 ва 1939 йиллардаги чегара тўқнашувларида японларни бутунлай мағлуб қилмасада, бурнини қонатади. Японлар диққатини жанубга, нефтга бой Индонезия ва Жануби-Шарқий Осиё ҳудудларига қаратишади.
Аммо БАМ ва японлар ҳақидаги қиссамизнинг ҳали якун топмаганлигини Токиодаги раҳбарият билмайди. 1945 йил августида "иттифоқчилик бурчини бажариш учун" (аслида эса Япония ва у эгаллаган ҳудудлар тўлиқ АҚШ қўлига ўтиб кетишини истамагани сабаб) Японияга қарши урушга кирган СССР ярим миллиондан ортиқ япон аскарини асир олиб, уларни Иттифоқнинг турли ҳудудларидаги (шу жумладан биздаги) меҳнат лагерларига жойлайди. (Нокамтарлик бўлсада, бу мавзудаги китобимни яна бир эслатиб ўтай 😅).
Қизиғи шундаки, японларни асир олиш ҳақида 1945 йил 23 августда имзолаган буйруғида Сталин Қизил армияга асирларнинг салкам учдан бирини БАМ қурилишига сафарбар қилишни буюради. БАМ Транссибир йўлидан ажраладиган Тайшет ҳудудига айниқса кўп сонли японлар жойлаштирилади. Умрининг кўп йилини Сибир лагерларида ўтказган яҳудий шоир Исроил Эмиот йиллар ўтиб Тайшет ҳақида "Совет маҳбуслари юрагини қўрқувга тўлдирадиган ном" деб хотираларида ёзади.
Жами 600,000ча японни уруш тугагандан кейин асир қилиб сақлаган Сталин бу пайтлар нималарни ўйлаганини билиш қийин, албатта. Аммо қарорга имзо қўяркан, мўйлабини силаб, трубкасини тортиб, бир пайтлар японлардан қўрқиб қурила бошланган темир йўлни япон асирлари қўли билан битказишини ўйлаб, мийиғида жилмайганини тасаввур қилиш мумкин.

20.01.202513:49
Дунёга нима бўлаяпти? 1-қисм: Кириш
Бу туркумни биринчи навбатда ўзим учун ёзяпман, атрофимизда бўлаётган нарсаларни тушуниш, фикрларимни тартибга солиш учун.
Ростини айтиш керак, кўпчилик қатори мен ҳам дунёнинг аҳволидан ҳайратда ва бироз ҳавотирдаман. Тарихни ўқиган одам бундай дейиши ноўриндир, чунки тарих бизга айнан узоқ ўтмиш ва истиқболни, воқеаларга кенгроқ қарашни ўргатади. "Тарихда бундан анча ёмонроғи бўлган" деган билим ақлга яхши таскин беради. Ва у кўпинча тўғри бўлиб чиқади—ҳозирги давр қанчалик қийин туюлмасин, бундан 1000 йил, 500 йил, 100 йил олдинги дунё ҳозиргидан қўрқинчлироқ бўлгани шубҳасиз.
Айни пайтда, мудҳиш ҳодисалар, урушу қирғинбаротларнинг тарихини ўргансангиз, уларнинг ўзакларини яхшироқ тушунасиз. Бундай катта воқеалар одатда соатига сантиметр тезлигида қимирлайдиган музлик каби ривожланади. Замонда тескари ҳаракатланиб, калаванинг учини қидирганингизда, қандай ўзгаришлар ана шундай катта фожиаларга олиб келишини яхшироқ тушунгандек бўласиз. Шунга ўхшаш ўзгаришларни ҳозирда кўрганингизда, улар нимага олиб келганини эслаб, ҳавотирланасиз.
Майли, тарихий назарияни четга суриб турайлик. Мен бу туркумда тушунмоқчи бўлган нарсаларим учта йирик ўзгаришга бориб тақалади. Бу уч йирик феномен охирги 10 йилликда авжига чиқди. Учаласи ҳам бир-бирига чамбарчас боғлиқ, уларни бир-биридан ажратиш қийин. Буларнинг ҳар бирига умумий ва мавҳум ном бердим, аммо ёзувларда конкрет мисоллар билан ёзаман:
1. "Маданият урушлари" (culture wars). Ижтимоий тармоқда мунтазам ўтирадиган одам борки, дунёни гуруҳларга бўлаётган маданият урушларида қатнашмай қолмайди. Анъанавий қарама-қаршиликларга янгилари қўшилиб, келишмовчилик ўчоқлари олдингидан анча кўпайган. Мен буларни ўнгчилар мисолида кўриб чиқмоқчиман.
2. "Янги авлод муаммолари". Бундай муаммолар турлича: масалан, охирги китобида психолог Жонатан Ҳайдт телефонлар ва ижтимоий тармоқларнинг кенг тарқалиши оқибатида ёшлар орасида учраётган руҳий бузилишлари муаммосини кўтариб чиққан. Телефон ва экранлар таъсирида китоб ўқимай қўйган болалар ҳақида ҳам ёзгандик. Шу билан бирга, эркаклик инқирози ҳақида ҳам кўп гапириляпти, ёзиляпти. Мен айнан шу ўғил болалар ва эркакларнинг тарбияси яхши бўлмаётгани сабаб улар турли Тейт, Питерсон каби демагоглар таъсири остига тушиб қолаётгани, ўзлари билмаган ҳолда маданият урушларида жангчи бўлаётгани ҳақида ёзмоқчиман.
3. "Йўқолиб қолган ҳақиқат". Ҳақиқат қаерга йўқолди? Олдинги замон билан ҳозиргисининг асосий фарқи—ҳозир ҳақиқат нима эканини аниқлаш анча қийинлашган. Ижтимоий тармоқларда ҳақиқатлар сони шунчалик кўпайиб кетдики, аксарият одамлар ўзлари азалдан ҳақиқат деб билган нарсаларига ишонмай қўйишди. Кўп ҳолларда, аччиқ ҳақиқатлар ўрнини ёқимли аммо сохта фитна назариялари тўлдирди. Қўрқинчлиси—ўқимишли, оқни қорадан ажратиш қобилиятига эга инсонлар ҳам турли сафсаталарга ишона бошлашди.
Бу уч ўзгариш ортида, албатта, иқтисодий қийинчиликлар ётади. Дунё 2008 йил инқирозидан ўзини ўнглаб олмасидан, коронавирус пандемияси ва Украинадаги уруш жаҳон иқтисодиётини янги инқирозга ботирди. Инфляция ҳамма жойда, айниқса ривожланган давлатларда мисли кўрилмаган даражаларга етди. Энергия нархлари осмонга чиқди. Бойлар бойиди (мисол учун Маск), камбағаллар янада камбағаллашди.
Қайсидир маънода, юқоридаги уч йирик ўзгаришни бу иқтисодий муаммолар ёруғлигида кўрсак, кўп нарса ўз ўрнига тушади.
Биз нафақат янги йил, балки янги давр бўсағасида турибмиз. Бугун Доналд Трамп Оқ уйга қайтади. Президентлар алмашинуви аслида у қадар муҳим эмасдир, аммо бу сафаргиси нафақат Американи, балки дунёни ўзгартириб юбориши мумкин.
Туркумнинг кейинги қисмида Трамп дунёсининг ёрқин белгилари: эркаклик инқирози, техбролар, янги ўнгчилар ҳақида ёзаман.

09.04.202507:31
Охирги пайтлар ўзим учун қилган кашфиёт—магазиндан олинган чекларнинг орқа томонидан унумли фойдаланиш мумкин экан 😊
Аҳамият бериб қарасам, супермаркет ё қаҳвахоналардан олинадиган чекларнинг орқасида ҳеч нарса ёзилмаган бўлади. Юпқа бўлишига қарамасдан, қоғози ҳам анча сифатли—ҳатто менга ёқадиган сиёҳли ручкалар билан ёзиш мумкин. Архивларда юрганлар билади—ўтган асрда бу каби юпқа қоғоздан иш юритишда фойдаланилган, инглизчада onionskin paper (пиёз пўсти қоғоз) дейилади.
Муҳим бир китобни ўқиш жараёнида чеклардан 4-5тасини китоб ичига солиб қўяман, эсда қолиши керак бўлган фикр ё гапларни ёзиб бораман. Бу услуб айниқса бирон китобга тақриз ёзаётганда жуда қўл келади. Суратда ҳам шу кунларда ана шундай бир илмий асарга тақриз жараёнида пишакқулоқ ёзмаларимдан фойдаланаётганим акс этган.
Ҳам менга қулай, ҳам атроф-муҳитга фойдали 😅

28.03.202503:36
Жасурлар макони, эркинлар юрти
- Алабаманинг лақабларидан бири "Пахта штати" (Cotton State) экан. Ўзимизнинг жой экан, қисқаси 😊
- Атлантадан Алабамага учадиган маҳаллий самолётда ўриндиқлар орасидаги йўлак жуда тор экан, стюардессалар ўтишдан олдин "елкангни торт" деркан 😅 Тепадаги сумка қўядиган жойга менинг ўртача катталикдаги (30 литр) лаптоп рюкзагим сиғмади 🥲 Бу ўзи қанақа самолёт экан, Боингга ўхшамайди, деб чўнтакдаги хавфсизлик маълумотига қарадим, Bombardier CRJ900 экан. Гугл қилсам, яқинда Торонто аэропортида ағдарилиб кетган Делта рейси ҳам худди шу самолётда бўлган экан. Учиш олдидан яхши кайфият бағишлади 😅 Ҳақиқатдан, қўнаётганда "тақққ!" этган овоз чиқди, тормоз бера бошлаганида чиққан овоздан, балонлари ёниб кетмаса эди, деб ўйладим 😅 2000 йиллардаги Ҳавошканинг баъзи самолётлари ва учувчиларини эслатди. Умуман олганда ёмон учмади.
- Ўша рейсга чиққунча бир ёшроқ йигит аэропортда пиво сасиб, уёққа-буёққа чайқалиб юрганди. Самолётга қўлидаги пивони кўтариб чиққан экан, стюардесса менга пивонгни бер деганида тугатиб қўймоқчи бўлиб, кўтарди. Стюардесса шиддат билан самолёт бош тарафига кетди, бироздан кейин хавфсизлик хизматидан бир хола келиб, дўстимизни самолётдан олиб тушиб кетди. Ёнида ўтирган аёл ортидан анча ғийбатини қилди, бутун самолёт қўнгунча шуни гаплашди. Мен эса ўтириб ўйладим—бу воқеа Англияда юз берганида, биринчидан кўпчилик пайқамасди, иккинчидан, катта эҳтимол билан йигитчани ҳеч ким самолётдан тушириб юборадиган даражага бормасди. Нима бўлгандаям, орқасидан туриб уни шунча муҳокама ҳам қилишмасди. Инглизлар анча бағрикенг ва кечиримли халклигига яна бир исбот бўлди.
- Мобил аэропортида багаж олишга бораётсам, ўзимизнинг одамларга ўхшаган бир аёл менга нимадир деди. Яхши эшитмаганим учун, Sorry? деб жавоб берсам, узр сўраб, адашдим дегандай қилди. Бироздан кейин яна бир ўзимизга ўхшаган йигит чиққанида, унга ҳам худди шу саволни берди (кейин билсам, "Ербол?" деган экан). Қаердансизлар, десам, Қозоғистондан, дейишди. Алабаманинг тубигача қозоқлар келган бўлса, биз ўзбекларга ҳали умид бор, деб қўйдим ўзимча 😅
- АҚШнинг ўзига хос руҳи, ўзгача вайби бор. Европаликлар менсимай, ҳатто кулиб ҳам гапиришади. Аслида, чеки кўринмайдиган бир қаватли дўконлар, кенг кўчаларни кўрганда, болаликдан бери кўриб юрган, қадрдон ва таниш жойдек кўринади. Бунга сабаб ўша Ҳолливуд, кўравериб кўзимиз ўрганиб қолган Америка. Аммо кундалик ҳаётга бироз киришсангиз, стереотипу ҳаёлотлар ортида ҳамма жойдагидек инсон ҳаётларини кўриш мумкин.

post.reposted:
Головнин из Токио

20.03.202515:17
Ровно тридцать лет назад, 20 марта 1995 года, в калитку в заборе нашего дома на юго-западе Токио позвонили. Я пошел открывать, чертыхаясь – дело в том, что в японской столице произошло невероятное событие – газовая атака в метро, где распылили нервно-паралитическое вещество зарин. Детали были поначалу непонятны, и мы работали, как сумасшедшие, отсылая все новые «молнии».
Короче, я открыл дверь, раздражаясь на то, что меня отрывают от экстренной работы. Вошел аккуратный человек с рабочим чемоданчиком, представился наладчиком (а мы и забыли, что вызвали его для гарантийной проверки наших компьютеров). Дядечка протянул визитную карточку, но вдруг смертельно побледнел и упал на пол. Срочно приехала скорая помощь, человека привели в чувство и выяснилось, что он только что был на станции метро «Касумигасэки», где наглотался ядовитого газа, оказавшись на периферии вылазки религиозных террористов. Однако, несмотря на это, продолжил свой путь, чтобы выполнить порученную работу.
Этот случай я вспоминаю всегда, когда нужно рассказать о том, что такое настоящая японская добросовестность. Ну, а с газовой атакой на трех линиях токийского метро теперь почти все ясно: 14 погибших, около 6,3 тысячи отравленных, многие окончательно не поправились по сей день. Вы скажете, что на нашей памяти бывали теракты и с куда большим количеством жертв, но история в токийском метро все же уникальна. Это, пожалуй, единственная за последние десятилетия вылазка секты фанатиков, ожидавших скорого конца света и последней войны Добра и Зла, в которой они собирались истребить всех своих врагов ядовитыми газами и биологическим оружием.
Группировка «АУМ Синрикё» была создана в 1984 году полуслепым бородатым проповедником по имени Сёко Асахара – он быстро собрал вокруг себя последователей, истово верящих в гуру. Им полагалось уходить из семей, жертвовать секте все свое имущество, а обработка была стандартной – жизнь в отрезанных от внешнего мира полутемных помещениях, нехватка еды и сна, фантастические ритуалы, вызывавшие галлюцинации. Члены АУМ (правильнее, конечно, буддистское ОМ) уверяли, например, что сами видели, как бородатый Асахара летает по воздуху.
Учение секты представляло компот из элементов индуизма, буддизма и христианства, замешанный на научно-технических изысканиях (в группировке было немало молодых людей с отличным физическим, химическим, биологическим образованием). Люди Асахары быстро переступили черту: уже в 1989 году они убили молодого адвоката вместе с женой и сыном-младенцем – этот юрист помогал пытавшимся покинуть секту. В 1994 году в городе Мацумото был впервые применен зарин – погибли 8 человек, включая юристов, начавших расследование дел Асахары.
Гуру мечтал о власти и на выборах в парламент выставил 25 своих последователей – все с треском провалились. После этого он объявил своим апостолам, что сам силой станет «царем Японии» и установит в ней диктатуру АУМ. Было приказано изготовить 70 тонн зарина, вырастить смертоносные бактерии, а также собрать 1000 автоматов по образцу «калашниковых», вывезенных из России. Для распыления зарина над парламентом и кварталом министерств предполагалось использовать вертолет, доставленный из бывшего СССР.
Но полиция встрепенулась, секта почувствовала слежку, и Асахара приказал устроить газовый ад в метро, чтобы вызвать хаос в Токио. Зарин был распылен, пассажиры погибли. Но апостолов Асахары схватили, а самого пророка нашли в тайнике в опорном пункте у подножия Фудзи. После долгих судов и апелляций в 2018 году была казнена вся верхушка секты – на виселицу отправились 13 человек, включая самого бородатого гуру. Остатки секты существуют по сей день под открытым надзором властей. Ну, а я надеюсь, что инженер, позвонивший к нам в калитку 30 лет назад, поправился и по-прежнему поражает своих клиентов чудесами трудовой добросовестности.

06.03.202503:14
#КаналгаСаволлар
Анчадан бери каналда ҳеч нарса ёзмадим. Бу танаффусдан қайтишни саволларга жавоблар билан бошласам.
IQman (твиттерда) савол беради: Sherzod aka tajribangizdan kelib chiqib ayting Ilglizlar ko'p choy ichadimi yoki O'zbeklar va qanday nisbatda?
Аниқ жавобни билиш менимча имконсиз, лекин инглизлар бизнинг чойхўрлардан ўтса ўтади, лекин қолишмайди. Чойнаклаб чой ичадиган қарияларимиз балки булардан кўпроқ ичар. Бир кун келиб кимдир ўзбек ва инглизларнинг чойхўрлигини қиёслаб, диссертация ҳам ёзар 🤭
Биладиган нарсаларимдан—инглизлар чойни жуда аччиқ ичади. Бу масалада улар билан ҳатто ўша чойхўр қарияларимиз ҳам беллаша олмаса керак. Фақат совет Гулаг лагерлари ва турмаларида чойдан наркотик восита —"чифирь"—дамлаб ичганлар булардан ўза олса керак 😁
Инглизларнинг чой қилиш жараёнини кузатган одам сифатида, сизлар билан ҳам қисқача бўлишай. Ҳозирги кунда инглизлар асосан халтачали чой ичади. Килолаб сотиладиган баргли чой деярли учратмайсиз, бундай чойдан чойнакларни тозалаб олиш ҳам қийин бўлгани учун, инглизлар халтачалардан фойдаланишади.
Инглиз чойи "one bag per person, one for the pot" тамойилига кўра дамланади. Яъни, олдин чойни неча киши ичаётганини аниқлайсиз. Айтайлик, улфати чор чойга ўтирдингиз—чойнакка тўрт халтача чой соласиз. Яна бир халтачани "for the pot", яъни чойнакнинг ҳаққи-ҳурмати солишингиз керак бўлади. Ўртача катталикдаги чойнакка беш халтача чой солганингиздан кейин, ундан қуйиладиган чой салкам нефтдек қорамтир бўлиб чиқади. Унинг кучи ва аччиқлигини камайтириш учун инглизлар чойга сут солади. Халтачалар сонини камайтириш варианти одатда кўриб чиқилмайди.
Бундай кучли чой халқ орасида "builder's tea"—"қурувчилар чойи" ҳам дейилади. Қурувчилар бундай чойни одатда чашканинг ўзида дамлайди—бунда чойнинг кучини халтача чашкада ушлаб туриладиган вақт билан белгилайсиз. Кучига қараб, чойларнинг турланиши ҳам бор, инглизлар бунда чойнинг рангига қараб кучини аниқлайди.
Чойни шакар билан ё шакарсиз ичадиганларни кўрдим, аммо сутсиз ичган камдан-кам топилади. Шакар миқдорини сўрасангиз, "иккита шакар, битта шакар" деб жавоб беришади, бунда битта шакар "бир чой қошиқ шакар" маъносини билдиради. Олдинлари, тўртбурчак қандлар кенг тарқалган пайтлари, битта шакар бир бўлак қанд маъносини ҳам билдирган.
Хуллас, машина бензинда юрса, инглизлар чойда юради 😅
"Канада орзуси" канали муаллифи Чарос Низомиддинова твиттерида мана бу саволни ёзибдилар: "Тарихчилар депрессияга тушармикан? Масалан, мен ҳозир кўз ўнгимда кўраётганларимдан баъзан депрессияга тушиб, ҳаёт нимага бунақа деб қоламан. Улар тарихни, камига бугунни, балки келажакниям кўриб/билиб, юраги сиқилиб кетмасмикан?"
Савол менга қаратилмаган бўлсада, ўзимни тарихчи ҳисоблаганим учун, жавоб бериб кўраман 😅
Балки ҳайрон бўласизлар, аммо шахсан менга тарих депрессияга тушмасликка ёрдам беради. Қайсидир маънода тарих инсонни турли вазиятлардан огоҳ қилади, эмлайди. Олдин нималар бўлганини билганингиз учун, келажакда нима бўлиши мумкинлигини ўйлаб, ҳавотирга тушасиз (бекорга Маск ва Трамп ҳақида бонг ураманми? 😅)
Айни пайтда, тарихчи одам ўтмишда ҳозиргидан даҳшатлироқ ҳодисалар юз берганини билгани учун ҳам, вазият унчалик қўрқинчли эмаслигини ҳис қилиб туради ва ваҳимага берилмайди.
Адашмасам, Ўткир Ҳошимов айтган гап: "Ҳеч нарсадан ҳайрон қолмайдиган одам олимдир. Ҳар бир нарсадан ҳайратга тушадиган одам шоирдир." Тарихчиларни олим деб биласизми, йўқми, ўзингизга ҳавола. Аммо умуман олганда тарихчини ҳайрон қолдириш қийин, чунки тарихдек инсонни турли вазиятларга тайёрлайдиган ҳикоялар конини топиш қийин. Бирон бир ҳайратланарли воқеа юз берса, кўп ҳолларда тарихчи ҳаёлига биринчи бўлиб "Фалон асрда писмадон давлатда шунга ўхшаш ҳодиса бўлган" деган гап келади.
Бу билан мен тарихчилар ҳамма нарсани билади ва уларни умуман ҳеч нарса билан ҳайрон қолдириб бўлмайди, демоқчи эмасман. Шунчаки, диапазонимиз кенгроқ 😎 Тарихни ўқишнинг фойдаларидан бири.
#МенБилганАнглия #ТарихчиКундалиги

27.01.202502:39
Ҳусанов ва АПЛ
Абдуқодирнинг шанба кунги дебюти ҳақида ёзмаган бир мен қолдим шекилли 😅 Мен ҳам ўзимнинг беш чақалик фикримни ёзай 😂
Тўғри, Ҳусанов ўйиннинг бошидаёқ хатога йўл қўйди. Аммо бундай хатоларни пихини ёрган, 15 йиллик тажрибага эга катта ҳимоячилар ҳам қилиб туради. Мисол учун, Манчестерда яшайдиган яна бир катта ҳимоячи Ҳарри Магуайр пайшанба куни худди шундай хатога йўл қўйиб, дарвозасига гол урилишига сабаб бўлди.
Унинг устига, хатосидан кейин Абдуқодир шошиб қолмади, бошини эгмади. Кейинги хавфли вазиятда жамоадошини ва бутун жамоасини голдан сақлаб қолди. Бундан икки йил олдин Беларусда ўйнаб юрган йигит учун икки инглиз баҳайбат клуби ўртасидаги ўйин умуман олганда ёмон дебют бўлмади.
Тўғри, Абдуқодирнинг ҳар қадамини синчковлик билан кузатаётган, илоннинг ёғини ялаган инглиз футбол матбуоти, у ҳақдаги инглизча ҳар бир твитни изоҳсиз қолдирмаётган ватандошлар бу хатодан бир муддат жазавага тушишди. Аммо Англия премиер лигаси (АПЛ)ни кўп йиллардан бери кузатадиган бири сифатида шуни айта оламан—бу каби хатога ҳар қандай ўйинчи йўл қўйиши мумкин!
Чунки АПЛ—дунёдаги энг қийин лигадир. Бу масалада баҳс ё мунозара ноўрин. Ҳар йили икки клубдан бири чемпион бўладиган Испаниясиям, ҳар бир неча йилда коррупцион жанжаллар бўлиб турадиган Италиясиям етолмайди АПЛга.
(Пул сарфлаш бўйича текширувлар ва жанжаллар АПЛда ҳам бўляпти, аммо улар ҳақида Абдуқодирнинг ҳурмати ҳеч нарса демай турамиз 😅)
Бундай қийин лигага тез киришиб кетишнинг ўзи бўлмайди. Менман деган ўйинчилар биринчи ўйинларида қийналади, хатоларга йўл қўяди. Бошқа лигаларда рақибларини ер тишлатган афсонавий футболчилар АПЛга келиб, кўзи очилади. Тарихда мисоллар жуда кўп бунга.
Роналду деган феноменал ўйинчини олайлик. Ҳозирда етти ёшдан етмиш ёшгача футболнинг фсини тушунадиган одам борки, Роналдуни танийди.
Аммо 2005 йилда уни Манчестерда, Олд Траффорд майсасида илк кўрганимда у ҳали юзида ҳуснбузар тошган, тўпни уёқ-буёққа айлантириб, биров сал тегиб кетса йиқилиб қоладиган йигирма яшар бола эди.
(Бу орада, йигирма йил олдинги Манчестер ва унинг футбол клублари ҳақида бир туркум бошлаганман. Биринчи қисмини мана бу ерда ўқишингиз мумкин. Иккинчи қисмини сешанба куни ёзаман).
Ҳозир бунга ишониш қийин, аммо Олд Траффордда Роналдунинг турли финтларию ҳаракатларини мухлислар сўкишлар билан кутиб оларди. Инглиз мухлислари бағритош бўлади, нимаям дердик. Аммо чақириқ ва ҳуштакларга сабаб бўлган, инглизчани яхши билмасдан дунёнинг энг қийин лигасига келган ёш Роналду булардан тушкунликка тушмади, синмади. 4-5 йил ўтиб энг олди ўйинчисига айланди (мессичилар, жим туринглар😅). 2008 йилда клуби Чемпионлар лигасига эришишида катта ёрдамчи бўлди.
Роналдуни нимага эслаяпман? Ҳатто унингдек афсоналар ҳам биринчи ўйинларидан АПЛни ишғол қилгани йўқ. Бунга юзлаб мисол бор. Нафақат ўйинчилар, балки мураббийларга ҳам тегишли гап бу. Абдуқодирга ишонч билдириб, уни дунё футболи чўққисига тортиб олган, Англияга келгунича катта ютуқларга эришган Гвардиола ҳам Манчестердаги илк мавсумини жадвалнинг учинчи ўрнидагина якунлаган.
Гвардиолани қўйинг, мураббийлар мураббийи Сэр Алекс Фергюсон АПЛда чемпионликни кўп йил кутган.
Абдуқодирнинг ютуғидан суюнишимиз табиий. Ўтган сафар ёзганимдек, тарихий ҳодиса бу. Шу ёшида дунёнинг етакчи клубларидан бирида ўйнаяптими, бу дегани унинг келажаги порлоқ. Унданам муҳими, ёш талантларни яхши тарбия қиладиган Пепнинг раҳбарлиги остида ўсиш, дунёдаги энг кучли ҳимоячилардан бири бўлиш имконияти бор.
Албатта, Ўзбекистон терма жамоаси мухлиси бўла туриб, буларга суюнмаслик, келажакка умид билан боқмаслик имконсиз. Биз мухлислар фақат ва фақат яхши нарсаларга ишонамиз, яхши нарсаларни кутамиз. Абдуқодир ва бошқа йигитлар АҚШдаги ЖЧда ўйнашига умид қиламиз. Куни келиб, дунёнинг энг қийин лигасида ўйнаб, термага сардор бўлишини кутамиз. Европанинг энг рақобатли лигаларида Абдуқодир, Элдор каби ўйинчилар кўпайишини тилаймиз. Ва буларнинг ҳаммаси рўёбга чиқишига ишонамиз.
Шу сабаб, Абдуқодирни эртаю кеч кузатаётганларга маслаҳатим—relax, take it easy 😅 У ҳаммасини уддалайди.

18.01.202516:11
#ТарихчиКундалиги
Кундалик ёзиб туриш соғлиққа фойдали деб айтишади. Жуда тарихчилигимга урғу бермасдан, бугун кундалик ёзмоқчиман 😊
- Январ ойи биз учун "сессия" ойи. Англияда бу marking ("баҳолаш") мавсуми дейилади, йилда икки марта—январ ва июнда—бўлади. Биз ўқиган пайтлардагидан анча фарқли, талабаларни умуман кўрмаймиз—улар ишларини онлайн топширишади (без BlackBoard платформасидан фойдаланамиз), биз у ишларни платформанинг ўзида ўқиб, баҳо қўямиз. Мен ёзма ишларни қалами ҳам бор кичкина айпадчамга кўчириб олиб, бирма-бир текшириб чиқаман. Баҳоларимиз модерациядан ўтади (ҳамкасбларимиз кўздан кечиради), шундан сўнг талабаларга чиқарилади. Ой бошидан бери бир неча ўнта ёзма иш ўқиб, баҳо қўйдим, яна бир нечтаси қолди 😅
- Бу ойги подкастимизни онлайн ёздик, чунки Ра Мейсон севимли Окинавасига кетворган. Бугун ичимни куйдириб, денгизда чўмилиб чиққаниниям айтиб берди. Ҳарорат 25˚C, сув ундан сал салқинроқ экан. Бизнинг Шимол денгизимизда ёзнинг энг иссиқ кунида бўлади бундай ҳарорат 😅 Подкастни яна бир неча кунда Ютуб каналимизда чиқараман. Менинг бир ойда бир марта Ра билан, ёки меҳмонларимиз билан 40 дақиқача инглизча вайсашимни тинглашни хоҳласангиз, обуна бўлинг 😅
- Сиз шу кунларда қандай мусиқа тинглаяпсиз? Твиттердаги бир ўқувчи Бобур сўзи билан Озодбек Назарбековнинг ижросидаги "Отим Мажнун" қўшиғини қўйган экан, икки кундан бери шуни тингламоқдаман. Озодбек Назарбеков охирги йилларда кўпроқ амалдор сифатида диққат марказида бўлди, аммо мен уни кўп йиллардан бери айнан санъаткор сифатида ҳурмат қиламан. Айниқса мумтоз шеър-ғазалларни куйга солгани яхши чиқади, масалан севимли шоирим Бобораҳим Машрабнинг "Эшигингда" радифли ғазалини айтса бўлади.
- Бизда ҳаво анчагина совуқ; асосан тунда югурганим учун, шу кунларда кўп чиқмаяпман.
- Ёзма ишлардан ташқари қилаётган ишларим: Лидс университети PhD талабасининг диссертациясини ўқиб, баҳо қўйишим керак—ой охирида ҳимоясида қатнашаман. Бир неча ойдан бери ёзаётганим япон мусаввири Шикоку Горо ҳақидаги мақолани тугатиб, журналга топширишим керак. Февралда беришим керак бўлган уруш даври Японияси ҳақида уч маърузани ёзишим керак. Ва майда чуйда бошқа ишлар.
- Кейин, бу йил бошидан Ра иккаламиз японшуносликнинг илғор журналларидан Japan Forumга бош муҳаррирмиз. Иш олдингисидан анча кўпаяди, дегани 😅

Показано 1 - 24 из 32
Войдите, чтобы разблокировать больше функциональности.