25.04.202518:47
kinodan ilm olish oqibati
25.04.202506:57
Шу ўзимча энди кучайиб айфонга ўтувдимам ўтган йил, бу йил айфондан кучли телефонлар чиқиб кетибди. Бўлди яқинда модадан қолади дейишяпти. Мен эса энди iOS, MacOS'ларга ўрганувдим.
25.04.202506:18
“Қайси томондан юрай/қайси йўл қисқароқ/қайси йўл пробка?” деб сўрайдиган таксистлар жуда асабимни бузади. Буларни билсам, сени чақирармидим бўтам? Билганингдан юравер, мени тинч қўй, хаёл суриб кетай.
20.04.202517:25
Футбол зўр бўлди! Ҳаммани табриклайман! Ливерпуль Лестерни ютди!
19.04.202509:10
Бугун марказимизда конференция. Америкалик бир тадқиқотчи бола келган, ўзбекчани ёрвораркан ўзиям.
16.04.202507:24
Омининг қўлидаги китоб пашша ўлдиришга ярайди холос! 👆🏽
Донолар бисотидан
Донолар бисотидан
post.reposted:
Асанов формати

25.04.202518:06
Бир буюк файласуф мутафаккир ўтган экан. Ҳаётлигидаёқ жуда машҳур экан, юзлаб шогирдлари, издошлари бор экан.
Жуда кекса ёшда шогирдларини тўплаб, шундай депти:
– Ўлимим яқин. Сизларга ҳамма билганимни ўргатдим. Умримнинг охирида олдин эса сизларга умрингизда кўрмаган бир нарсани намойиш этиб кетмоқчиман. Сиз осмонга қараб ётиб ўлган одамни кўргансиз; қорнида ётиб ўлган одамни кўргансиз; ёнбошлаб ётиб ўлган одамни кўргансиз; ўтириб ўлган одамни кўргансиз; тик туриб ўлган одамни кўргансиз. Лекин боши билан туриб ўлган одамни кўрмагансиз. Сизга мана шу мўъжизани кўрсатаман, – ва боши билан турволибди.
Шу пайт файласуфнинг хотини кириб қолибди. У эрига айтармиш:
– Умринг давомида аҳмоқона иш билан шуғулландинг, охирида ҳам аҳмоқона ўляпсан.
@AsanovEldar

25.04.202506:47
Ҳа дўстлар, сурат айфонда олинганини пайқагандирсиз. Ҳа дўстлар.
23.04.202518:14
Жамол Сирожиддин жудаям зўр шоир, Самарқанднинг фахри. Самарқандда яшаб ижод қилгани учун республика бўйлаб яхши танишмайди, аммо биз унинг шеърларини ўқиб катта бўлганмиз.
19.04.202517:18
18.04.202515:59
Бир одамнинг икки оёғи оғриб қолибди. Дўхтирга борса, икки оёғида икки хил касал экан. Бири тузалиши учун кўпроқ ётиши, бири тузалиши учун кўпроқ юриши керак экан.
15.04.202518:04
Мана бу устидаги ёзувдан худди мен 2006 йилги Нобель мукофоти совриндоридай бўп қоппан.
25.04.202508:03
— Салом, соат тузатасизларми?
— Йўқ, суннат қиламиз.
— Нега унда киришга соат осиб қўйгансизлар?
— Ҳай нима осиб қўек?
— 🤔.
Яҳудий латифаси экан.
— Йўқ, суннат қиламиз.
— Нега унда киришга соат осиб қўйгансизлар?
— Ҳай нима осиб қўек?
— 🤔.
Яҳудий латифаси экан.
post.reposted:
Асанов формати

25.04.202506:46
Элбекнинг атамалар луғатини кўп эсга оламан (подкастларда, адашмасам, каналдаям ёзганман). Ўша луғатдан парчалар эълон қилинибди "Тил ва адабиёт таълими" журналида.
@AsanovEldar
@AsanovEldar

22.04.202512:36
Эртага мошин мингган муридларни қарғайман. Валасапид, автобус, метро, оёқ, тамом.
19.04.202516:15
18.04.202514:31
Ҳазил. Жадидлар ўзбек қозоқ татар демаган, ўзбек бориб уйғурлар давлатига раҳбар бўлган, татар келиб ўзбек болаларига дарс берган, тожик қозоқни ҳимоя қилган, озарбайжон ўзбек тили, ўзбек озарбайжон тили йўлида курашган.
Улардан ибрат олишимиз керак.
Ауф!
Улардан ибрат олишимиз керак.
Ауф!
15.04.202506:59
Янги гиф, фойдаланинглар.
25.04.202507:31
Чойхона гурунгдан.
— Эшитдингларми, Покистон Ҳиндистонга уруш очибди?
— Йўғе, яна урушми?
— Ҳа.
— Покистон ўзи бошлайди доим, кейин еб қўяди.
— Ўзи бўлмағур давлат. Йўқ давлат! Ҳиндистон бор давлат!
— Шул, Ҳиндистон қадимий давлат. Ҳам Бобур асос солган давлат, ўзимизники.
— Шул, Тожмаҳал бор.
— Ҳиндистон паддишкасидамиз.
— Стоп!
Сукунат.
— Долбантроплар, эзвординглар тупойликларинг билан! Ҳиндистон унай мунай, бориб кўрдингми ўзи қашшағлар?! Ўрикзордан чиқмай дунёни қутқарасан ҳамманг! Покистон тарихий Ҳиндистоннинг бир қисми, балки марказий қисмидир! Ўша Бобур эгаллаган, давлат қурган ҳудудлар Покистон аслида! Йўқ жойдан пайдо бўлмаган, ҳиндлар мусулмонларни ҳайдаган, мусулмонлар ўз давлатини қурволган! Ҳиндистонмас, Покистон ўзини Бобурийлар давомчиси деб билади! Бутун Бобурнинг авлодлари Покистонда ўтирибди! Ақллилик қиласан ҳамманг Тиктокда видео кўрволиб! Эйвоҳ қанақа жамият бу?!
Сукунат.
— Пашолей, мазги итарма, ақллилик қилма, билдик ўзингча тарих ўқиб қўйибсан. Майли бир гап бўлар, ошдан олинглар. Айтгандай, радарлар сизларниям жонларингга тегдими? Ҳар куни штраф жаллод.

25.04.202506:38
"Фалон йўлдан юринг" десанг, юриб, кейин "Ока, бу йўл узоқ экану" деб норозиям бўлади баъзилари. Ҳаммасига Тошкент кўчаларини ёдлатиб, кейин лицензия бериш керак шекилли, Лондондаги каби.
21.04.202516:51
Яқин/Ўрта Шарқ бўйича мутахассис бўлиш жуда қийин. Буни экспертлар қуйидагича тушунтиради.
Бу минтақани бутун дунё фаол ўрганади, минглаб мутахассис бор, ҳамма мавзу ўрганиб бўлинган, рақобат катта.
Унданам чатоғи, европалик/америкалик бир олим ўзича бир янги мавзуни ўрганиб, ҳимоя қилиб, китоблар чиқариб ташлайди, сўнг араб тилидаги китоб-журналларни қараса, бу мавзу 60-йиллардаёқ араб тилида ёритиб, ўрганиб бўлинган бўлади.

19.04.202509:13
Бироз акцент билан, лекин тутилмай, бемалол илмий мавзуларда гаплашяпти.

17.04.202515:20
Сабрина Карпентерни тингламайдиган ғофил бандалар.

14.04.202517:35
Қайси жунглидан маймунлар қочиб келди? Ким банан босяпти?
Показано 1 - 24 из 261
Войдите, чтобы разблокировать больше функциональности.