Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Ғиёсиддин Юсуф avatar

Ғиёсиддин Юсуф

Ёзувчи, тарбиячи, оилавий муносабатлар бўйича устоз, муҳаррир, мусаҳҳиҳ
Рейтинг TGlist
0
0
ТипПубличный
Верификация
Не верифицированный
Доверенность
Не провернный
Расположение
ЯзыкДругой
Дата создания каналаFeb 21, 2025
Добавлено на TGlist
Mar 26, 2025

Рекорды

18.04.202523:59
57Подписчиков
27.02.202514:20
500Индекс цитирования
19.04.202523:59
44Охват одного поста
30.04.202523:59
44Охват рекламного поста
08.04.202523:59
14.29%ER
01.04.202523:59
68.42%ERR

Развитие

Подписчиков
Индекс цитирования
Охват 1 поста
Охват рекламного поста
ER
ERR
30 MAR '2506 APR '2513 APR '2520 APR '25

Популярные публикации Ғиёсиддин Юсуф

07.04.202513:46
ФИРИБГАРЛАР

Фирибгарлик ҳар ерда ва ҳар замонда бўлган. Ҳар бир замоннинг ўзига хос фирибгарлари ҳам бўлади. Улар катта ва кичикни бирдек алдаши мумкин. Шунинг учун улар ҳақида болаларни ҳам огоҳлантириш зарур деб билдим ва бугун "Бола ва пул" номли китобимда айни шу мавзуни ёздим.

Бу мавзуда гапирадиган гапларим йиғилиб қолган экан: соатлаб ёздим, ўтиравериб белларим толди. Шунда ҳам болаларга керакли жиҳатларига тўхталиб, батафсил ёзмадим. Аслида, бу мавзуда алоҳида китоб ёзиш мумкин экан.

Бугунги мавзуда қуйидалар ёритилди:
• фирибгарлар ким?
• уларнинг белгилари;
• фирибгарлардан сақланиш учун нималар қилиш керак?
• чегирма, акция, бонуслар;
• ютуқли ўйинлар;
• тиланчиликни одат қилиб олганлар.

Буларнинг барчаси болалар тушунадиган тилда ёзилди. Ҳаётий мисоллар ва ҳикоялар билан бойитилди. Мавзудан сўнг ўнта савол берилди. Китоб ҳолига келтирилганда мавзуга мос расмлар ҳам қўшилади.

#ижод

Кирилл | Lotin
24.03.202515:34
ҲУСАЙНХОН ҚОРИ АКАНИНГ ЎГИТЛАРИ

2015 йилларда Ҳусайнхон қори акамизнинг уйларига бориб турардим. Шундай кунларнинг бирида устоз билан қўнғироқлашдик. "Қачон кела оласиз?" — дедилар. Ҳайбатлари босдими, ёшлик қилдимми, "Ҳозир", — деб жавоб бердим.

Бу менинг катта хатом эди. Турган жойимдан қори акамизнинг уйларигача бўлган масофани ҳисобга олиб, қанча вақт кетишини мўлжаллаб, шуни айтишим керак эди. Қори акам: "Хўп, келаверинг", — дедилар.

Мен Чилонзорда эдим. Кўчага чиқиб такси ёки автобусда метрогача бордим. Сўнг Ҳасанбойга энг яқин метрода тушдим. Чиқиб, такси тўхтатдим. Такси қори акамнинг маҳалларининг бошида қолдирди. Пиёда кириб, бир эшик олдига бориб, устозга қўнғироқ қилиб, келганимни айтдим. Ичкаридан камера орқали кўриб турар эканлар, "Эшик олдида йўқсиз-ку?" — дедилар.

Шу тариқа маҳаллани кезиб, уйларини топдим. Кириб борганимда қори акам бироз диққат бўлиб қолган эканлар. Мен "ҳозир" деб бир соатдан ошиқда бордим, қори акам менга ажратган вақтлари тугаб, бир жойга кетишга тайёрланиб турган эканлар. Мени ўзлари билан олволдилар. Машинага чиққанимизда бироз насиҳат қилдилар.

Шулардан энг зарури "Киши етти хонали сонларни биттада эслаб қолиши керак! Биров телефон рақам айтса, қайта сўрашга ҳожат қолмасин. Нега олдин келган жойингизни эслаб қолмадингиз?!" деганлари эди.

Хатомни тушундим, бу менга бир умрлик сабоқ бўлди. Гарчи устознинг ўгитлари фақат телефон рақамни эслаб қолиш ҳақида бўлмаса-да, ўша кундан буён телефон рақамларни бир марта эшитганимдан эслаб қоламан, алҳамдулиллаҳ.

Кирилл | Lotin
11.04.202507:38
Вақтингиз — ҳаётингиз | Шайх Тақий Усмоний

Китобда дастлаб ўзни ислоҳ қилиш, нафс тарбияси, тазкия ҳақида сўз боради. Ундан кейин тартиб-интизомга амал қилиш муҳимлиги, кун тартибига риоя қилиш, қандай ҳолларда тартибни бузиш мумкинлиги китобнинг номига мос бўлимидир. Учинчи бўлимда рамазонни ғанимат билиш, унда қилиш тавсия қилган амаллар баён қилинган.

Китобдан олган асосий фойдам қандай ҳолларда тартибни бузиш ҳақидаги маълумот бўлди. Лекин бу китобни ўқиганимдан афсусда эмасман. Қайтага китоб ўқиш борасидаги қуйидаги фикрим мустаҳкамланди:
агар сиз кўп китоб ўқисангиз, толиби илм бўлсангиз, битта китобдан битта фойда олсангиз ҳам хурсанд бўлаверинг. Баъзилар курс ёки китоблар ўқиб деярли янгилик олмаганидан нолийди. Мақсад янгилик эмас, фойдали маълумот олиш бўлсин. Ҳамма гаплар айтиб бўлинган, сизга янгилик бера олмаса, муаллиф айбдор эмас. Сиз услубга эътибор қилинг, билганларингизни такрорлаш, эслатма сифатида қабул қилинг. Китоблар одатда оммабоп қилиб ёзилади. Бир мавзуни чуқур ўрганиш учун айни ўша соҳа мутахассисларининг махсус адабиётларига мурожаат қилинг.

#Китоб #Мутолаа2025

Кирилл | Lotin
29.03.202500:20
КИТОБНИ ҚАНДАЙ ЁЗАМАН?

1. Ғоя — китоб ўқиш, атрофни кузатиш ва кишилардан бериладиган саволлардан келиб чиқиб қандайдир китоб ёзиш ғояси туғилади.

2. Ўрганиш — сўнг шу мавзуни ўрганиш учун турли манбаларга мурожаат қиламан. Булар асосан китоб ва интернет маълумотлари бўлади. Китоблардан асосан ўзбек тилидаги китобларни ўқийман, зарур бўлса, араб, инглиз, турк ва рус тилидаги манбалардан ҳам фойдаланаман.

3. Ёзиш — менга ёзиш учун тинчлик, хотиржамлик керак. Яъни миямда турли хил ўй-ташвишлар бўлган, қайсидир ишни қилиш зарур бўлиб турган бўлса, ёза олмайман. Шунингдек, кимдир қараб турганда ҳам ёза олмайман. Умуман олганда, ёзиш ҳақида гап кўп, сизга қизиқ бўлса, бу ҳақида алоҳида ёзаман, иншааллоҳ.

4. Ташлаб қўйиш — одатда кўп китобларни охиригача ёзиб бўлмай тўхтаб қоламан ёки деярли тайёр ҳолга келтирганда олиб қўйиб, бошқа иш билан банд бўламан. Шу ҳолда китоб ойлаб, баъзан йиллаб қолиб кетади. Ҳозир ҳам ўнга яқин янги китобларим тугатилмаган ҳолда турибди.

5. Мутахассис маслаҳати — зарур бўлса, китоб кўрсатилиб, мавзу бўйича мутахассис маслаҳати олинади. Баъзан устозлар, ҳамкасблардан ҳам тавсиялар олишга ҳаракат қиламан.

6. Тугатиш — баъзи китобларни 2-3 марта ташлаб қўйганимдан сўнг тугатаман, баъзиларини эса иккинчи марта кўрганимда. Қайта кўра бошлаганимда бошидан ўқиб тўлдириш ва қўшимчалар, тузатишлар қилиб бораман ва охирида тугатаман.

7. Қайта ўқиб чиқиш — сўнг яна бир бора ўқиб чиқаман. Агар ишимдан қониқсам, китоб ниҳоясига етади. Яъни менинг қўлимдан чиқади, ундан кейин нашрга тайёрлаш ишлари бошланади. Бу алоҳида жараён, бу ҳақида ҳам алоҳида ёзаман, иншааллоҳ.

Шу тариқа ўндан ошиқ китоблар ёзиш насиб қилди, алҳамдулиллаҳ. Уларнинг баъзилари ойлаб, йиллаб вақт талаб қилади. Энг узоғи 9 йилда ёзилган.

#ижод

Кирилл | Lotin
09.04.202504:27
ИЛМ БОЙЛИКДАН АФЗАЛ, ЧУНКИ

Бойлик кўп ҳолларда кибрга кетказиши мумкин, илм эса тавозени зиёда қилади.

Бойлар ва аҳли илмлар билан мулоқот қилишда айрим бойларнинг хабарларга, қўнғироқларга жавоб бермаслигига (жавоб бера олмаганини тушунаман, лекин қайта алоқага ҳам чиқмаган, ҳатто бирга иш қилиб турилганда ҳам) гувоҳ бўлганман. Аҳли илмларда бундай ҳол кам учрайди: юзлаб одамларга жавоб беришади. Хусусан, қанчалик банд бўлишига қарамай, Мубашшир домла, Алишер Султонхўжаев домла, Сайфуллоҳ Носир домла, Муқим Маҳмуд домла, Ҳасанхон қори ака каби аҳли илмлар шахсийда ҳам, изоҳларда ҳам оддий кишилардек мулоқот қилиб туришади.

Кирилл | Lotin
18.04.202503:58
КУНЛИК ВАЗИФАЛАР

Ҳаммамиз ҳам кун тартибига амал қилишни, ҳар куни турли эзгу ишлар қилишни истаймиз, лекин буни йўлга қўйиш осон эмас. Кимдир ҳар кун китоб ўқийман дейди, бошқаси луғат ёдлайман, спорт билан шуғулланаман дейди, аммо буни 1-2 кун қилганимиздан сўнг турли кутилмаган ҳолатлар, кундалик ташвишлар сабабли узилишларга йўл қўямиз. Кейинроқ эса вазифаларимиз бутунлай тўхтаб қолади.

Бунинг олдини олиш учун аввало тартибга қатъий риоя қилишга ҳаракат қилишимиз керак, мабодо бирор кун кунлик вазифамизни бажара олмасак, эртаси кун ўша куннинг вазифасига қўшимча равишда аввалги куннинг вазифасини ҳам бажаришимиз лозим. Шунда ўрнини тўдиришимиз керак бўлган вазифалар кўпайиб кетмаслиги учун ҳам ҳар куни кунлик вазифамизни ўз вақтида бажаришга ҳаракат қиламиз.

Кирилл | Лотин
02.04.202515:49
НЕГА АЙНАН БОЛАЛАР УЧУН КИТОБЛАР?

Ҳозирги кунда ўндан ошиқ китобларим нашр қилинган бўлиб, уларнинг ярмидан кўпи болалар учун бўлган китоблар ва бундан кейин ҳам айнан шу йўналишда кўпроқ ижод қилмоқчиман. Баъзидан "Нега айнан болалар учун китоблар ёзасиз?" деб сўрашади. Қуйида шу ҳақида тўхталмоқчиман.

1. Болалар учун тарбиявий, қўрқмай ишониб топширишимиз мумкин бўлган китоблар жуда кам. Шунинг учун бу бўшлиқни бироз бўлса ҳам тўлдириш учун шу йўналишни танлаганман.

2. Катталар учун китоб ёзиш масъулияти оғир, болалар китоблари жуда кўп илм талаб қилмайди ҳар ҳолда. Имкониятдан келиб чиқиб шу йўналишни танлаганман.

3. Бугун одоб-ахлоқ, тарбиявий китобларни ўқиган болалар 20-30 йилдан кейин жамиятимизга турли соҳаларда хизмат қилувчи шахслар бўлиб етишади, иншааллоҳ. Ўшанда катта ислоҳотлар бўлишини умид қилган ҳолда бу йўналишни танлаганман.

4. Шу мавзуда китоб ёзиш қобилиятимиз, имкониятимиз бошқа мавзуларга нисбатан яхшироқ шаклланди, алҳамдулиллаҳ. Ёзган китобларимни болажонлар жуда яхши қабул қилиб келмоқда. Болалар учун тушунарли, содда тилда, асосийси, яхшиликка чақирувчи, динимиз таълимотларига мувофиқ бўлган кўрсатмаларни болалар тилида ёзиш илҳоми берилди. Шунинг учун вақтимни тижорат ёки бошқа соҳага сарфласам, гавҳарни қўйиб тезакни олгандек — Аллоҳ берган қобилиятни зое қилгандек ҳис қилганим учун шу йўналишни танлаганман.

Кирилл | Lotin
29.03.202514:07
Аллоҳ таоло тутган рўзаларимизни, қилган ибодатларимизни, эзгу амалларимизни қабул айласин!

Билиб-билмай қилган гуноҳларимиз, йўл қўйган хатоларимизни мағфират қилсин.

Барчамизни рамазонни муносиб ўтказадиган ва йил давомида ҳам ушбу шижоат, ибодатда собит турадиган бандалардан қилсин!

Рамазон ҳайити муборак бўлсин!
10.04.202501:00
Фарзандлар ўрнига нима қилиш мумкин эмас?

Хоҳлаш!


Биз яхши биламизки, олма конфетдан фойдалироқ, янги кроссовка эса қўғирчоқдан зарурроқ. Шу сабабли болаларга очиқ ёки яширин тарзда нима хоҳлашлари кераклигини айтамиз.

Бу эса худди қуйидаги латифадаги ҳолатга ўхшайди:
— Ўғлим!
— Лаббай, ойи, овқат ейишни хоҳлаяпманми?
— Йўқ, ўғлим, сен совқотдинг ва исинишни хоҳлаяпсан.

Бундай ҳаракатлар нимага олиб келади?
Шахсий “мен”нинг, ўз истак ва мақсадларининг бостирилишига. Бола ўзини иродасиз қурбон деб ҳис қилишга одатланади. Агар у “характерли” бола бўлса — сизга ва бутун дунёга қарши исён қилади.

Нима қилиш керак?
Фарзандингизнинг эҳтиёж ва истакларини ўрганинг. Фойдали ишларга одатлантириш керак бўлса, буни “керак” воситасида мажбурлаш орқали эмас, “бу яхши” деб ўргатиш орқали амалга оширинг.

#таржима #тарбия

Кирилл | Lotin
11.04.202503:00
Ўғлингиз соч ўстирмоқчими?

Болалар ва катталарнинг қизиқишлари, тушунчалари турли хил бўлади, албатта. Айниқса, ўсмир ёшдаги болалар кутилмаган нарсаларни қилмоқчи бўлади. Масалан, ўғлингиз сочини ўстирмоқчи бўлиб қолади.

Ҳа, бу сизга ёқмаслиги мумкин. Дарҳол чеклашга шошилманг. Аввало унинг шахсий қизиқишларини ҳурмат қилган ҳолда меъёрида соч ўстиришига қаршилик қилмаслик керак.

Соч-соқол каби ихтиёрий нарсаларда кишилар меъёрни сақлаган ҳолда ўз қизиқишидан келиб чиқиб ҳаракат қила олиши керак. Яъни соқолини бутунлай қириб юборишидан ёки қизларникига ўхшатиб соч ўстиришидан қайтарасиз.

Иккинчидан, сочининг баъзи жойини олдириб, баъзисини қолдириш ёки бир томонини бошқа томонларидан кўп ўстириш каби беўхшов турмакларни қилмоқчи бўлса, яхши гап билан тушунтирасиз. Масалан, сочининг олдини жуда ўстирса, кўзини тўсиб қўйиши ва бунинг оқибатлари тушунтирилади.

Учинчидан, соч турмаги билан кимларга ўхшашга ҳаракат қилаётганига эътибор қиласиз. Шунга кўра тушунтириш ишлари олиб бориш ёки қўллаб-қувватлаш мумкин.

#тарбия

Кирилл | Lotin
08.04.202503:03
2013 йилларга қадар қуёш чиқмасдан интернетга кирмас, компютер, телефондан фойдаланмас эдим. Чунки тонгнинг баракасини бу каби ишларга сарфлашни истамас эдим.

Ўзим имкон қадар тартиб-интизомга амал қилувчи киши бўлсам-да, камчиликларим, ихтиёрдан ташқари ишлар бисёр бўлгани учун тўлиқ интизомга ўта олганим йўқ. Лекин охирги ойларда бунга қаттиқ ҳаракат қиляпман. Иншааллоҳ, буни ҳам қайта йўлга қўяман.

Сиз бу одат ҳақида нима дейсиз? Биргаликда синаб кўрамизми?

Кирилл | Lotin
04.04.202504:22
БОЛА ВА ПУЛ

Бола ва пул мавзусида китоб ёзяпман. Яъни болаларга дастлабки молиявий саводхонлик, пул билан тўғри муомала қилиш ҳақидаги китоб.

Аввало ўзим мавзуга доир манбалар билан танишиб чиқдим, яна давом этаман. Китобни тугатганимда соҳа мутахассисига илмий таҳрир қилдирамиз, иншааллоҳ.

Китоб болалар тушунадиган содда тилда, расмлари билан, рангли, ҳар бир мавзуга мос ҳикоялари ва савол ҳамда топшириқлари бўлади.

Баъзи мавзулар:
• Пул нима учун керак?
• Ҳамма нарса пул билан ўлчанадими?
• Пулнинг турлари
• Иш ҳақи ва даромад манбалари
• Пулни тежаш
• Кирим-чиқимлар
• Инвестиция
• Бойлик, сахийлик, бахиллик
• Ҳалол йўл билан пул топиш
• Қарз ҳақида

Бу китоб "Бола ва ..." туркум китобларимизнинг биринчиси, иккинчи ва учинчи китобларни ҳам ёзиб, учаласини куз фаслида нашр қилдириш ниятидаман.

#ижод

Кирилл | Lotin
31.03.202505:32
СОТУВЧИ ВА МИЖОЗЛАРГА

Рекламада баландпарвоз гаплардан тийилиб, аниқ маълумотлар билан мижознинг ишончини қозонишга ҳаракат қилиш керак. Масалан, "Кўп йиллик тажрибага эга шифокор" деб эмас, "Ўн йиллик тажрибага эга шифокор" дейиш керак.

Диққат! Рекламада аниқлик ўрнига баландпарвоз гап ишлатилаётган бўлса, сизни алдашга уринаётган бўлишлари мумкин. Чунки юқоридаги мисолда аслида шифокорнинг тажрибаси оз бўлиб, уни очиқ айтиш билан мижоз жалб қила олмасликларидан хавотир олиб, "Кўп йиллик тажрибага эга" деб қўйишади. "2-3 йил ҳам кўп йил-ку" деб виждонларининг олдида ўзларини оқлашга ҳаракат қилишади.

Кирилл | Lotin
Войдите, чтобы разблокировать больше функциональности.