Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Орзудаги avatar
Орзудаги
Орзудаги avatar
Орзудаги
Тонгги ҳайратлар туркумидан. Бу Ангиляда яшайдиган ўзбек болакайи экан мен кўриб қойил қолдим.
16.04.202504:35
Болалигимда эркинликни жуда яхши кўрардим. Ҳар куни ўзим истаганча югурар, кўчада дўстларим билан соатлаб ўйнар, қўлимда ширинликлар бўлса, ўзимни бутун дунё бахтига эга бўлгандай ҳис қилардим. Аммо... катталар доимо норозидек туюларди:
— Шовқин қилма!
— Вақтли ухла!
— Ширинликни кам ей!
— Эртароқ кел уйга!
Мени тушунмасди улар. Ҳаёт шунчалик қизиқки, нега улар бунга халақит беради, дердим. “Катта бўлсам, хеч кимга қулоқ солмайман, хоҳлагандек яшайман!” деб ўйлардим.

Йиллар ўтди. Катта бўлдим. Энди ўз уйим, ишим, масъулиятларим бор. Кечалари ҳовлида ўтириб, шовқиндан чарчаган қулоқларимга сукут сингади. Илгаригидек қий-чув, баланд овозлар эмас, тинчлик истайман. Эрталаб турганда ҳеч нарсани ўйламай, хотиржам бир пиёла чой ича олиш — энди мен учун энг катта лаззат.

Ҳозир тушуна бошладим: ўшанда катталар норози эмас экан. Улар фақат чарчаган, ҳаётнинг тинчлигини қадрлайдиган, вақтнинг қийматини англаган инсонлар экан.
Ҳаётнинг ҳақиқий бахти — тинчлик ва муҳаббат экан. Мана нега биз болалигимизни кўп соғинамиз. Чунки болалигимизда буларнинг бари бизда беминнат бўлган.

Ҳа ҳурматли шуни ўқиётган собиқ болалар биз энди катта одамлармиз!
06.04.202515:39
Гиргиттон индамасам ҳам ўрисча гапирди. Чунки ўзи ўрис эди.
Балки айб кўзим кўклигидадир:) локин ўхшеманам ўрисга. Кейин ўзбекча гапирудим ўзбекчалаб ташади, яхши деб қўйдим.

Жиддий айтганда.
менимча буларни доимий мижозлари русийзабон қатлам бўлган аввалдан шунга қараб ҳодимларини танлашган, тил билиш приоритет бўлган, ўз ҳизматларини шунга мослашган бошқа оғиз йиртадиган сабаб йўқ.
ҳозир талабаларам бонга кириб нонушта қиляпти:)

Лекин кўп йиллик мижоз сифатида айтаман ҳозир 80 фоиз ҳодимлари ўзбеклар олдин тескариси эди.
Секин офицантдан гап олдим ўзбек тилини билмасаям ишга олишаркан, шу жойини тўғирласа ўзлари ютади. Шунда ҳамма масала ҳал бўлади.

Демак ҳулосам сервис соҳаси ҳодимлари албатта давлат тилини билиши керак! Бошқа тилларда ҳам ҳизмат кўрсатиш уларга қўшимча фойда келтиради фақат. Бу энг камида ўша бизнесда ҳозирги кун тартибига чиққан мавзулардан йироқ ушлайди.

Аслида айб Бонда ёки бошқаларда эмас. Айб анча юксакроқда! Вуй ҳаёжонланиб кетдим.

Кофеси ёқади ичиб кўринглар шахарни ҳамма бурчагида бор.
06.04.202512:12
Энди шеър ёзмайман унга бағишлаб,
Энди хаёлини ўйлаб йиғлайман.
Ана, қорли кеча — оппоқ фаришта
Бўсалар олмоқда азиз манглайдан.

Энди мактублар ҳам битмайман — тамом!
Занжирбанд қиламан телба қайғуни.
Ана, қорли кеча — тўзғиган шайтон
Олиб кетмоқдадир қучоқлаб уни.

Наҳот, қачонлардир чиқади қуёш,
Нурга йўғрилади бу совуқ дунё?!
Энди бу ҳаётим кетгунча бардош,
Энди бу ҳаётим меники танҳо...

Усмон Азим
21.03.202519:45
Тухумдан чиқди-ю, келтириб уни
Шу лойқа ҳовузга томон отдилар.
Ташландиқ ушоқ еб ўтади куни,
Хору хас, хазонлар устин ёпдилар.

Дунёда кўргани шу тор ҳовузча
Ва гавжум толларнинг аччиқ хазони.
Менга алам қилар, тилла балиқча
Бир кўлмак ҳовуз деб билар дунёни!

Абдулла Oрипов
Бондан тўлиқ лотин алифбосидаги ўзбекча меню, бунақасини биринчи марта кўришим. #
13.04.202511:50
Агар жанозамга келса тиррилиб ҳайдаб юборадиган даражада ёмон кўрадиган инсонларим бор. Ауф
Русча гапиришди айб ўзимда кўзим кўк:)
01.04.202511:00
агар шу 5 кунлик иш ҳафтасига ўтиб олсак асабий ўқитувчилар камайиб, бахтлироқ оилалар сал кўпайган бўларди.
18.03.202516:16
Менда доим ғалати истак бор 80-90 йиллардаги Ўзбекистонда яшаб кўргим келади(ёш бола бўлибмас катта инсон бўлиб).
Ўша замон видеоларини кўриб қолсам энтикиб кетаман.
Ҳамма шунақами? ўзи бўлмаган замонда яшагиси келади?)
Назариялар бўйича назарётчининг айтишича, Тошкендаги шу кунги ҳаво ўта жозибали ва соф айниқса сув бўйлари ажиб бир тусга кирганмуш. Бу ҳайратлари ҳақида ижтимоий саҳифаларида ҳам фаол ёритмоқда.
мен негативчи эмасман лекин қарангларда мултимиллионерларни чиқарган одамга бунақа қилиб кимгадир текин ўргатиб юриши шартмикана? ўзи мултимиллионер бўпқўяқоса нима бўларкин шунақа нарсаларни ўйлайвераман-да Реал ютқизиб қўяверса.
06.04.202514:47
Ҳозир Бонга кириб қайси тилда гап бошлашини айтвораман силарга:)
21.03.202519:50
Шоирнинг туғулган куни 21 март. Ўйлайманки қачондур яна зўр шоирлар етишиб чиқади диоримизда, лекин Абдулла Орипов чиқмайди.

Баъзан шу видеони қараб тураман. Сизларам қаранглар.
16.04.202504:46
буларни ҳаммасини оппоқ янги кийилган кўйлагимга кофе тўкилганида ҳўрлигим келиб ёздим)
Ўзбекистондаги бепул ва беминнат энг катта электрон манбаа десаям бўлади. 21 йил бўпти. Интернетдан фаол фойдаланидиган ҳар бир инсон бир марта бўлсаям кириб кўрган бўлса керак.
06.04.202512:15
Йўқ, шоир деб қарама атай,
Ҳукм етмакка шошилма бир оз.
Мен куйиниб севаман нетай?
Мен куйиниб сўзлайман холос.

Рауф Парфи 1965
post.reposted:
Орзудаги avatar
Орзудаги
Уйдан кетганимга ўн йил бўлибди,

Ўн йил қишлоғимдан юрибман узоқ.

Мен юрган йўлларда ўтлар унибди,

Кўмилиб бўлибди мен кезган сўқмоқ…

Абдулла Орипов
Показано 1 - 18 из 18
Войдите, чтобы разблокировать больше функциональности.