Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Инсайдер UA
Инсайдер UA
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Инсайдер UA
Инсайдер UA
𝗙𝗘𝗥𝗠𝗘𝗥.𝗨𝗭 avatar

𝗙𝗘𝗥𝗠𝗘𝗥.𝗨𝗭

Природа
ЎЗБЕКИСТОН ФЕРМЕРЛАРИНИНГ 1-РАҚАМЛИ КАНАЛИ
Facebookда: facebook.com/groups/1455562791614978/?ref=share_group_link
Ҳамкор канал:
@agrobloger

Ҳамкор гуруҳлар:
@agronom_guruhi

@fermerlar_guruhi

Мурожаат: @agrobloger_admin
Рейтинг TGlist
0
0
ТипПубличный
Верификация
Не верифицированный
Доверенность
Не провернный
РасположениеУзбекістан
ЯзыкДругой
Дата создания каналаApr 15, 2020
Добавлено на TGlist
Oct 31, 2024
Прикрепленная группа

Статистика Телеграм-канала 𝗙𝗘𝗥𝗠𝗘𝗥.𝗨𝗭

Подписчиков

25 442

24 часа
3
0%Неделя
333
-1.3%Месяц
1 284
-4.8%

Индекс цитирования

0

Упоминаний1Репостов на каналах0Упоминаний на каналах1

Среднее охват одного поста

5 250

12 часов3 4350%24 часа5 2500%48 часов5 2420%

Вовлеченность (ER)

1.45%

Репостов47Комментариев2Реакций29

Вовлеченность по охвату (ERR)

20.63%

24 часа0%Неделя
0.14%
Месяц
3.33%

Охват одного рекламного поста

4 302

1 час97422.64%1 – 4 часа2485.76%4 - 24 часа3 32877.36%
Подключите нашего бота к каналу и узнайте пол аудитории этого канала.
Всего постов за 24 часа
0
Динамика
-

Последние публикации в группе "𝗙𝗘𝗥𝗠𝗘𝗥.𝗨𝗭"

⚡️ФЕРМЕРЛАР КЕНГАШИДАН ТАВСИЯЛАР:

1).
Буғдойни олди-сотди шартномасини тузишда фермерларимиз учун эътиборли жиҳатлар.

Фермерлардан келиб тушаётган мурожаатларга кўра, ғаллачилик кластерлари фермерлар билан буғдойни олди-сотди фьючерс шартномасини тузиб, фермер етиштирган буғдойни Жамғарманинг тижорат вакилига шартнома орқали сотиб, тушган маблағни фермерга бермасдан ишлатиб юбориши оқибатида фермерлар имтиёзли кредит маблағларини қайтариш имкониятидан маҳрум бўлмоқда.

Бунинг учун фермерлар шартнома тузишда қуйидагиларга эътибор бериши лозим:

Маълумки, ҳар йили етиштирилган буғдойни биржа орқали сотиш ва давлат ресурси сифатида сотиб олишни ташкиллаштириш бўйича қарор қабул қилинади.

Қарорда давлат ресурси сифатида буғдойни сотиб олувчи Қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлаш Жамғармасининг тижорат вакиллари рўйхати тасдиқланади.

Фермерлар 2025 йил ғалла ҳосилини сақлаш, биржа орқали сотиш ёки давлат ресурси сифатида сотишда албатта Қарорда кўрсатилган Жамғарманинг тижорат вакиллари билан буғдойни олди-сотди фьючерс шартномасини тузиши лозим.

Ғаллачилик кластерлари Жамғарма ва фермер ўртасида воситачи бўлиб қолмаслиги керак.

Жамғарманинг тижорат вакили: буғдойни харид қилиш учун Жамғарма томонидан ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланилиши, харид қилинган буғдойнинг яхлит ҳажмда, сифатли ва кафолатли сақланиши бўйича қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.

Ўзагроинспекция буғдойнинг сифатли сақланишини, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси буғдойни харид қилиш учун ажратилган Жамғарма маблағларининг мақсадли ва тўғри фойдаланилишини назорат қилади. (Вазирлар Маҳкамасининг 03.06.2023 йилдаги 227-сон қарори билан тасдиқланган "Ички бозорда буғдой нархи барқарорлигини таъминлаш учун буғдойни харид қилиш ва биржа савдолари орқали сотиш тартиби тўғрисида" низом).

🔹🔹🔹

2).
Ер 1 миллион сўм қарз сабабли ҳам аукционга чиқиши мумкин. Бунинг учун қарзни тезроқ ёпиш керак.

Қарздорликни ундириш бўйича суд қарорларини ижро этиш учун ундирувни қарздорнинг қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасини узоқ муддатга ижарага олиш ҳуқуқига қаратиш тартиби жорий этилганди. (ПҚ-131-сон, 28.03.2025 йил)

Бунда, ерни хатлаш, аукционга чиқаришдан олдин қуйидагиларга эътибор қаратиш лозим:

Биринчидан, қарорга кўра қарздорнинг бошқа мулк ва мулкий ҳуқуқлари бўлмаган ҳолларда ижара ҳуқуқи хатланиши ва аукционга чиқарилиши мумкин. Шу боис, қарзни ундириш учун ерни хатлаш, аукционга чиқаришдан олдин қарздорнинг бошқа мулк ва мулкий ҳуқуқларини рўйхатини шакллантириш лозим.

Масалан, кўчар, кўчмас мулклар, топширган маҳсулотлари учун кластер корхонаси томонидан тўланмай турган қарздорлик маблағлари, олиши лозим бўлган субсидия маблағлари, қайтариладиган ҚҚС суммалари, 2025 йил ғалла ҳосили каби мулк ва мулкий ҳуқуқлари рўйхатини тузиш керак.

Иккинчидан, "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 48-5-моддасига асосан ундирувни қарздорнинг дебиторлик қарзига яъни фермерларнинг кластердан олаолмаётган ҳақига қаратиш мумкин. (Қарз ҳам мулк, мулкий ҳуқуқ ҳисобланади)

Учинчидан, фермерларнинг ҳақдорлигини ундириш учун айнан ушбу қарорга асосан кластерларнинг мол-мулки, мулкий ҳуқуқлари ва ижара ҳуқуқини хатлаш ва аукционга чиқариш масаласини кўриб чиқиш керак бўлади.

Агар 28.03.2025 йилдаги ПҚ-131-қарор талабига риоя этилмасдан ер аукционга чиқарилса, Мажбурий ижро бюроси мансабдор шахсининг қарори ва хатти-ҳаратларини ғайриқонуний деб топиш ҳақида судларга аризалар киритилиши мумкин.

Агар имкониятингиз бўлса, тезроқ қарзни тўлаш ва қутилиш керак, дейилмоқда Фермерлар кенгаши каналида.

🔘🔘🔘

Фермерларимизнинг 1-рақамли канали: FERMER.UZ
🔥ЭНДИ НАВБАТ "ПАХТА-2025"ГА!

🔷БИРИНЧИ СУСПЕНЗИЯДА "IKAR FOSTO" - БУЮК БРИТАНИЯ МАҲСУЛОТИ!

🔹ҒЎЗА ЭКИНЛАРИДА 5-6 ЧИНБАРГ БОРМИ? ДАРҲОЛ ИШЛОВНИ БОШЛАНГ!

🔷"ҒАЛЛА-2025"ДА ФЕРМЕРЛАРНИНГ ЧИНАКАМ ОЛҚИШИГА САЗОВОР БЎЛДИ!

🔷 САРФ МЕЪЁРИ: 0,5 л/га.

🔷 НАРХИ: 1 литри учун 340 минг сўм.

🇪🇺Европада таниқли IKAR брендининг суюқ ўғитлари Ўзбекистонда!

🇬🇧Буюк Британияда ишлаб чиқарилган.

💎Икар Фосто - ўта самарали бўлиб, фосфор ва аминокислоталарнинг юқори миқдори бўлган мураккаб ўғит ҳисобланади. У ўсимликлар ривожланишининг дастлабки босқичларида физиологик жараёнларнинг ўтишини рағбатлантириш учун махсус ишлаб чиқилган.

💎Икар Фосто - ўсимликлар томонидан фосфорнинг тез сўрилишига ҳисса қўшадиган юқори миқдорда фосфор ва синергетик элементларга эга бўлган концентрланган суюқ ўғитдир.

Маълумки, фосфорнинг ўсимликлар томонидан тупроқдан сўрилишини бузадиган бир қатор омиллар мавжуд. Энг муҳим омиллар - P (фосфор) элементининг паст ҳаракатчанлиги, тупроқ pH кўрсаткичи ва ҳарорат таъсири ҳисобланади.

Фосфор (P) бутун вегетация даврида экинлар учун муҳим озуқа элементидир, лекин унинг асосий роли айнан ривожланишнинг дастлабки босқичларидадир. Фосфорнинг энг катта миқдори бу даврда ўсимликлар томонидан сўрилади ва ўзлаштирилади.

Вегетация даври бошида экинларнинг фосфор билан озиқланишини етишмаслиги туфайли йўқотишларни келажакда қоплаш мумкин эмас.

💎"Икар Фосто" ўғитининг тўғри танланган компонентлари фосфорнинг кучли танқислиги бўлса, фосфор миқдори паст бўлган тупроқларда ёки асосий ўғитларда элементни ишлатмасдан экинларни етиштиришда ўсимликларнинг илдиз тизими ва вегетатив органларининг жадал ривожланишига ёрдам беради. .

Ўғит аминокислоталари ўсимликка озуқа моддаларининг тез кириб боришига ёрдам беради ва физиологик, биокимёвий ва ишлаб чиқариш жараёнларини фаоллаштиради. Глутамик кислотанинг муҳим қисми ўсимликлар томонидан озуқа моддаларининг узоқ вақт сўрилишига ва хлорофилл синтезига ёрдам беради.

ТАВСИЯЛАР:

💎 "Икар Фосто" ўғити барглардан ва илдизлардан озиқлантириш учун, шунингдек, томчилатиб суғориш тизимлари орқали ишлатилиши мумкин.

Кузги буғдойнинг қишдан чиқиб, баҳорда экинларнинг қайта тикланиши даврида байроқ барглари фазасигача: 0,3-0,5 л/га

Баҳорги дон экинлари вегетация даврининг бошида: 0,3-0,5 л/га.

Барглардан ишлов бериш (вегетация бошида) - 0,2-0,3 л/га.

Кўчатларни суғориш: 10-15 мл/10л сув, барг орқали ишлов: 5-10 мл/10л сув.

Маккажўхорининг ривожланиш босқичида 3-4 баргдан 6-8 барггача: 0,3-1 л/га. Сарф меъёри: 25-30 мл/10 л сув.

Ғўза парвариши фазасида 4-6 баргдан 8-12 барггача: 0,3-0,5 л/га. Сарф меъёри: 25-30 мл/10 л сув.

Поясининг баландлиги 20 см дан ортиқ дуккаклилар - 0,3-1 л/га. Сарф меъёри: 25-30 мл /10 л сув.

💎"Икар Фосто" ўғитини бир қатор кимёвий ўғитлар ва пестицидлар (инсектицидлар, фунгицидлар) билан аралашмаларда бирга қўшиб ишлатиш мумкин.

🔴 Мис сульфат, минерал мойлар ва уларнинг гидроксидини (pH>8) ўз ичига олган препаратлар билан биргаликда фойдаланишга йўл қўйилмайди. Аралаштиришдан олдин чўкинди ҳосил бўлганлигини текшириш учун аралашманинг оз миқдорини тайёрлаш тавсия этилади, ўсимликларга фитотоксик таъсири бор-йўқлигини текшириш учун кичик майдонда синаб кўринг.

💎Таркиби:

Азот (N) 9,5%
Фосфор (P) 37,5%
Магний (Mg) 2%
Марганец (Mn) 1,3%
Рух (Zn) 0,7%
Аминокислоталар 9,2%
глутамик кислота 4,8%.

Қадоқ сиғими: 5л.

🅰️🅰️🅰️🅰️

ЕВРОПА ФЕРМЕРИДЕК ИЛҒОР БЎЛИНГ!

Ўзбекистондаги расмий дистрибьютери Agromineral LLC компанияси.

Мурожаат учун телефонлар:
+998997132363
+998970099691

Қорақалпоғистон Республикаси бўйича вакил:
+998993112771
+998905752771

💎💎💎💎💎

📣"IKAR FOSTO" ЎҒИТИГА ШУ КУНЛАРДА ПУЛ ЎТКАЗМОҚЧИ ФЕРМЕРЛАРИМИЗ ДИҚҚАТИГА!

🟩Фермерларимиз учун компаниямиз реквизитлари:

"Агробанк"да:

ООО «AGRO MINERAL CHEMICAL COMPANY»

Х/р: 2020 8000 3002 7903 6002.
ИНН: 302808415.
ОКЭД: 46750.
Код ОКПО:
25026124.
Код СОАТО: 1726280.
Код СООГУ: 79994.
Регистрационный код плательщика НДС: 326090096868.
Agrobank, Ташкентский городской филиал.
МФО: 00394

📱 IKAR Uzbekistan
@ikar_uzbekistan
⚡️ЭНТОМОФАГЛАР: Олтинкўз - зараркунандалар кушандаси!

Олтинкўзларнинг бир неча тури мавжуд. Уларнинг ичида энг кенг тарқалганлари Яшил Олтинкўз (Chrysoperla spp.) ва Жигарранг Олтинкўз (Hemerobius spp.).
Личинкаси асосан ўсимлик битлари билан озиқланади, шунингдек каналар ва турли хил ҳашаротлар, бўғимли пилла қуртлар, унсимон қуртлар, чигирткалар, нок шира битлари, оқ пашшалар, трипслар каби бошқа зарарли ҳашаротлар ва уларнинг тухумлари билан озиқланади. Олтинкўзларнинг аксарият турлари балоғатга етгандан сўнг фақат ҳашаротлар ширалари, гул шираси (нектар) ва гул чанги билан озиқланадилар.

Кўпгина олтинкўзлар пиллага ўраниб ғумбак ҳолатида ўсимликлар устида (ёки дарахтнинг бўш пўстлоқлари ичида) қишлайдилар. Балоғатга етган олтинкўзлар пайдо бўлади ва чатишгандан сўнг, тухумларини якка ёки тўплаб, (олтинкўзлар турига қараб) баргларга ёпиштириб қўйишади. Тухумдан чиққан личинкалар 3 босқичдан ўтади. Тухумдан чиққан ҳашаротлар бир ой мобайнида балоғатга етади. Ҳар мавсумда 3-5 тагача насл қолдирадилар.

Бу фойдали ҳашаротларни ҳимоя қилиш учун уларга заҳарли ҳисобланган кенг қамровли (спектрли) пестицидлардан фойдаланманг. Жаҳон қишлоқ хўжалигида ҳозирги вақтда фақат биологик инсектицидлар ва биофунгицидлар қўлланилаётганининг сабаби ҳам, фойдали ҳашоратларни сақлаб қолиш ҳисобланади. Охирги йилларда фермерларимизнинг кимёвий воситаларни ҳаддан ортиқ қўллаётгани фойдали ҳашоратларни батамом нобуд қилмоқда. Шу сабабли бунда "Престиж" биоинсектициди қўлланилиши энтомофаглар фаолиятига зиён келтирмайди, аммо зараркунандаларни нобуд қилади.

Баъзи мамлакатларда олтинкўзларни зарарли ҳашоратларга қарши курашиш мақсадида ва боғларда кўпайтириш учун алоҳида сотиб олиш мумкин. Уларнинг балоғатга етганларини ёки личинкаларини сотиб олиш имкони мавжуд бўлсада, тухумларини сотиб олиш кенг тарқалган ва сезиларли даражада молиявий жиҳатдан қулай. Далангизда мавжуд олтинкўзларни ҳимоялаш ва кўпайиши учун шароит яратиш, уларни сотиб олгандан кўра самаралироқ натижа беради.

🔘🔘🔘

Фермерларимизнинг 1-рақамли канали:
FERMER.UZ
⚡️Излаган имкон топар...

➡️ FERMER.UZ
⚡️ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ: Фермерга қўлланилган жарима бекор қилинди, инспекторга эса, маъмурий жазо қўлланилди.

Хабар қилинишича, Қорақалпоғистон Республикасида фаолият юритувчи фермер хўжалиги раиси амалий ёрдам сўраб Бизнес-омбудсман девонига мурожаат қилган.

Аниқланишича, Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси томонидан номи сир тутилаётган фермер хўжалигида текшириш ўтказилиб, 46 млн сўм жарима солинган.

Вакил девони томонидан мазкур мурожаат ўрганилганда текшириш тартиби бузилганлиги аниқланди. Шундан келиб чиқиб, инспекциянинг масъул ходимига нисбатан маъмурий жазо чораси қўлланилди. Фермер хўжалигига ноқонуний солинган жарима эса бекор қилиниб, тадбиркорнинг ҳуқуқлари тикланди.

Шу каби муаммоларга дуч келсангиз, 1100 қисқа рақами, Тадбиркор виртуал офиси ёки
info@biznesvakil.uz манзилларига мурожаат қилишингиз тавсия этилади. Вакил девони тадбиркорлик субъектларига уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда ёрдам беришга доимо тайёр, дейилади хабарда

🔘🔘🔘

Фермерларимизнинг 1-рақамли канали:
FERMER.UZ
⚡️БИРЖАДАН ХАБАР. 15 май куни ўтказилган савдолар видео-хроникаси:

🔹Буғдой (3-синф) нархи 1,1% кўтарилган: 2573 сўм.

🔹Пахта толаси (1-нав, 4-тип) нархи 0,6% кўтарилган: 24055 сўм.

🔹Дизел ёқилғиси нархи 2,8% пастлаган: 12240 сўм.

🔹Пахта ёғи нархи 17,1% кўтарилган: 16960 сўм.

🔹Омухта ем нархи 10,1% кўтарилган: 1961 сўм.

🔹 Техник чигит нархи 24,6% кўтарилган: 6491 сўм.

🔘🔘🔘

Фермерларимизнинг 1-рақамли канали:
FERMER.UZ
⚡️ПАХТА-2025: ХИТОЙ НАВИДАН КАМ ҲАРАЖАТ ҚИЛГАН ҲОЛДА МАКСИМАЛ ЮҚОРИ ҲОСИЛ ОЛИШ ЙЎЛИДА!

🔥Бугун, 17 май куни фермер йўллаган лавҳалар.

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 30 апрел санасидан бошлаб,
FERMER.UZ канали назорати ва ахборот ҳамкорлиги остида Ўзбекистон бўйлаб минглаб фермерларимиз билан биргаликда Андижон вилоятида фаолият олиб бораётган фермер хўжаликларидан бирининг 22 гектар ғўза майдонида суспензия ишловлари бошланган эди.

Унда нафақат мамлакатимизда, балки Марказий Осиёда етакчи бўлган микробиологик препаратлар ишлаб чиқарувчи "Anguzal Agroservis" ва Европа Иттифоқида таниқли "IKAR" компаниялари ўз маҳсулотлари билан қатнашмоқда.

1-СУСПЕНЗИЯ ИШЛОВИДА, 30 апрел куни:

"Anguzal Agroservis"га бириктирилган 11 гектар майдонда гектарига 2 литр "Плантастим" (таркиби Триходерма, илдиз ривожи учун), Англиянинг IKAR компаниясига қарашли 11 гектар майдонда: 0,450 л/га ҳисобида "Ikar Bigo roots" (илдиз стимулятори, аминокислоталар) билан ишлов берилди.

2-СУСПЕНЗИЯ ИШЛОВИДА, 10 май куни:

"Anguzal Agroservis" майдонида: 2 л/га "Фосфомакс" (таркиби фосфор ва калий ўзлаштирувчи бактериялар), 2л/га "Спорагин" (биофунгицид), 2л/га "Бактомин" (биологик азот) бирга сепилди.
"IKAR" майдонида: 0,450 л/га "Ikar Fosto" (таркиби осон ўзлашадиган фосфор ва азот ҳамда аминокислоталар) билан ишлов берилди.

Барча ишлов жараёнлари таниқли мутахассислар томонидан назорат қилинмоқда.

Қўшимча саволлар бўйича:

"Anguzal Agroservis"
+998994300064
IKAR Uzbekistan
+998970099691

🔘🔘🔘

Фермерларимизнинг 1-рақамли канали:
FERMER.UZ
⚡️ХОРИЖДАН ХАБАР: Францияда 200 нафардан ортиқ фермерлар чекловларни бекор қилиш учун намойишга чиқди.

Франция жанубидаги Окситания минтақасининг бир нечта шаҳарларида 200 дан ортиқ фермер қишлоқ хўжалиги соҳасидаги чекловларни юмшатишга қаратилган янги қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлаш учун намойишларда иштирок этди. Бу ҳақда France Presse агентлиги хабар бермоқда.

“Пайшанба куни кечқурун фермерлар Окситаниянинг бир нечта шаҳарларида тўпланиб, уларнинг касбий фаолиятидаги “чекловларни бекор қилиш”га ва айниқса, пестицидлардан фойдаланишни осонлаштиришга қаратилган Диплом қонун лойиҳасини қўллаб-қувватладилар”, дея таъкидлайди агентлик.

Баъзи фермерлар тиркамали тракторларда келиб, Монтобан шаҳрида намойиш ўтказишди. У ерда полиция ходимлари фермерларнинг социалистлар партияси штаб-квартираси олдига гўнг тўкишга уринишларининг олдини олиш учун сафарбар этилди.

Яна бир намойиш Родез шаҳрида бўлиб ўтди. У ерда 10 га яқин фермер аэропорт яқинидаги айланма йўлга сомон ғарамларини тўкиб ташлади ва ўзлари “ҳаётий муҳим” деб ҳисоблаган янги қонун лойиҳасини тўсиб қўймасликка чақирувчи катта баннер осиб қўйди, дейилади
хабарда.

🔘🔘🔘

Фермерларимизнинг 1-рақамли канали: FERMER.UZ
⚡️ПРЕЗИДЕНТ ҚАРОРИ ҚАБУЛ ҚИЛИНДИ: Сут чорвачилигини ривожлантиришга 53 млн доллар ажратилади.

Президентнинг 14.05.2025 йилдаги «Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси иштирокидаги «Ўзбекистоннинг сутчилик соҳасида қўшилган қиймат занжирини ривожлантириш (2-босқич)» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-172-сон қарори қабул қилинди.

Лойиҳа чорвачиликнинг сутчилик тармоғини жадал ривожлантириш, сут маҳсулотларини қайта ишловчи корхоналарнинг молиявий барқарорлигини оширишга йўналтирилган.

Лойиҳанинг асосий йўналишлари:

Жиззах, Қашқадарё, Сирдарё, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларида 320 та маҳаллага, 12 минг аҳоли ва сут етиштирувчи деҳқон хўжаликларига хизмат кўрсатувчи 100 та сут йиғиш пунктини яратиш;

865 нафар жисмоний шахс ва деҳқон хўжаликларига сутни қайта ишловчи корхоналарни яратиш ва модернизация қилиш учун 250 минг долларгача имтиёзли кредитлар ажратишни ташкил этиш;

маҳаллий мутахассисларни чорва молларнинг маҳсулдорлигини ошириш усулларига хорижий тажриба асосида ўқитиш;

сут етиштирувчилар ва сотиб олувчиларни бирлаштирадиган «Миллий сут маҳсулотлари» платформасини ишга тушириш.

Лойиҳанинг умумий қиймати 53,01 млн доллар эквивалентида бўлиб, шундан:

Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармасининг имтиёзли кредити – 30 млн доллар, шунингдек 5 йиллик имтиёзли даврни ўз ичига олган 25 йилга 7,8 млн доллар миқдоридаги кредит;

лойиҳа иштирокчиларининг (бенефициарлар) улуши – 5,94 млн доллар эквивалентидаги маблағлар;

• Ўзбекистон Республикасининг улуши – 9,27 млн доллар эквивалентидаги маблағлар (солиқ, божхона тўловлари ва офис ижараси харажатларини тўлаш, инвестиция даврида молиявий харажатлар кўринишида).

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

«Ўзбекистоннинг сутчилик соҳасида қўшилган қиймат занжирини ривожлантириш (2-босқич)» лойиҳасининг асосий техник-иқтисодий параметрлари;

Лойиҳа бўйича Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси кредитларидан фойдаланиш схемаси;

кредитлардан фойдаланиш ва уларни қайтариш, комиссия ва фоиз тўловларини тўлашнинг прогноз жадваллари;

Лойиҳани амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси».

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 14.05.2025 йилдан кучга кирди, дейилади
хабарда.

🔘🔘🔘

Фермерларимизнинг 1-рақамли канали: FERMER.UZ
⚡️СУРХОНДАРЁДА ҒЎЗА ГУЛЛАДИ!

17 май, 2025 йил. Ангор тумани. "Термиз 202" ингичка толали ғўза нави.

🔘🔘🔘

Фермерларимизнинг 1-рақамли канали
: FERMER.UZ
⚡️ИНТЕРВЬЮ: Танқидга тоқатсизлик белгиси ёхуд жамоатчиликнинг кўзи қандай мойланмоқда?

Қишлоқ хўжалиги соҳасига ёпишган яна бир дард бор: ОАВда чиққан материалларга нисбатан ҳокимият ва бошқа идоралар томонидан кўр-кўрона муносабатлар эълон қилиб, муаммони ёпишга уриниш. Ана шундай ҳолатлардан бири бўкалик деҳқонлар дарди ва Тошкент вилоят ҳокимлиги уни қандай “ёпгани” мисолида таҳлил қилинди.

Жорий йил 16 апрел куни
Kun.uz сайтида касаначи оилаларнинг ерлари тортиб олинаётгани, кўплаб оилалар ҳақ-ҳуқуқи учун курашиши самара бермаётгани ҳақида материал эълон қилинганди.

Унда Тошкент вилоятининг Бўка туманида касаначи аёлларга 5 йил аввал 25 гектар ер бўлиб берилгани, оилалар у ерда 100 мингдан ошиқ тут кўчатлари ўтқазишгани, энди эса тутзор улардан олиб қўйилиб, аукционда сотилаётгани айтилганди.

Касаначи оилаларнинг 5 йиллик меҳнатини тортиб олишмоқчи. Оилалар ҳақ-ҳуқуқи учун курашмоқда

Жорий йил 18 апрел куни Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот котиби ҳокимликнинг вазиятга муносабатини эълон қилди.

Мазкур муносабатни Фермерлар кенгаши бош ҳуқуқшуноси Чорихон Қодиров ёлғон, кўр-кўрона жамоатчиликни чалғитиш деб баҳолайди. Журналист Шокир Шарипов ва Чорихон Қодиров навбатдаги таҳлилда давлат ташкилотлари матбуот хизматларининг ОАВда чиқаётган танқидий материалларга кўр-кўрона ёндашувини таҳлил қилди.

Ш.Шарипов: Чорихон ака, ўтган кўрсатувда биз сиз билан бирга Бўкадаги вазиятни ёритган эдик – касаначиларнинг ерларини ноқонуний олиб қўйишаётганини. Кейин билсак, ҳокимиятнинг ўзига хос “муносабати” чиқибди...

Ч.Қодиров: Шундай. Кўрсатув чиққанидан кейин фермер хўжалиги номига ҳокимият туҳмат қилиб турибди, “белгиланган ер майдонига ўзбошимчалик билан тут кўчатлари эккан, тузилган шартнома қоидаларига амал қилмаган, ердан бошқа мақсадларда фойдаланиб келган”, деб. Бизнинг ҳимоямиздаги фермер хўжалигига туҳмат қилингани учун қараб туролмаймиз.

Бу фермер хўжалигининг ери 2019 йил 18 январдаги туман ҳокимлигининг 182-сонли ноқонуний қарори билан мақбуллаштириш вақтида ноқонуний захирага олиб қўйилган. Бу ораликда фермер хўжалиги 2020 йил 3 ноябрга қадар фаолият юритмаган – ери йўқ эди. 2020 йил 17 декабрда Тошкент вилояти маъмурий апелляция суди қарори билан фермернинг ҳуқуқлари тикланган. 2021 йилдан бошлаб фермер далага киришига рухсат берилди. Шу ораликда фермер фаолият юритмаган! Икки йил ўтиб, биз матбуот хизматининг бунақа “муносабатини” олиб турибмиз... Нима эмиш, “фермер фючерс шартномаларини бажармагандан сўнг жавобгарликдан қочиш ва ўз хатоларини яшириш мақсадидаги хўжаликка қарашли ер майдонининг ноқонуний тут кўчатлари экилган қисмини ихтиёрий тарзда давлат захирасига топширган”. Ёлғонни қаранг! Танқидий мақоланинг таъсирини қасддан йўқ қилиб юборишмоқчи булар.

Тошкент вилояти ҳокимиятининг матбуот хизмати эса Бўка тумани ҳокимлиги нима деган бўлса, ўрганмасдан, текширмасдан “муносабат” билдириб юборган.

Ш.Шарипов: Бу каби муносабатнинг оқибати нима бўлади?

Ч.Қодиров: Мен Тошкент вилояти ҳокими бўлганимда нима асосга кўра бундай расмий муносабат билдирганлардан сўрардим. Махсус инспекция тузардим. Чора кўрардим.

Президент оммавий ахборот воситаларида чоп қилинган танқидий мақолаларга нисбатан тўғри, адолатли муносабат билдиришни талаб қилган. Бугун прокуратура органлари матбуот хизмати ёлғон хабар тарқатса, эртага ички ишлар, кейин ҳокимликлар... Халқ кимга ишонсин? Президент администрацияси кимга ишонсин?

Бундай ёлғон ахборот, ёлғон муносабат, ёлғон хабар берганларга чора кўриш керак. Ўртоқ Мирзаев, матбуот хизматингиз айнан сизнинг юзингиз, Тошкент вилояти ҳокимлигининг юзи. Битта ёлғон расмий муносабат билан бутун бошли Тошкент вилояти ҳокимлигининг нуфузи тушибди.

Тошкент вилояти прокуратураси вазиятни юзаки ўрганган. 100 мингдан ошиқ кўчатни ўзининг маблағлари эвазига беш йилдан бери парвариш этиб келган фуқаролар манфаатини ким ҳимоя қилади? Прокурорлик назорати қаёқда қолди?

🔘🔘🔘

Фермерларимизнинг 1-рақамли канали:
FERMER.UZ
☄️ХИТОЙ НАВИДАН КАМ ҲАРАЖАТ ҚИЛГАН ҲОЛДА МАКСИМАЛ ЮҚОРИ ҲОСИЛ ОЛИШ ЙЎЛИДА: Жуда яхши натижалар кузатилди ва бугун, 10 май куни 2-ишловга старт берилди!

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 1 май санасидан бошлаб,
FERMER.UZ канали назорати ва ахборот ҳамкорлиги остида Ўзбекистон бўйлаб минглаб фермерларимиз билан биргаликда Андижон вилоятида фаолият олиб бораётган фермер хўжаликларидан бирининг 22 гектар ғўза майдонида суспензия ишловлари бошланган эди.

Унда нафақат мамлакатимизда, балки Марказий Осиёда етакчи бўлган микробиологик препаратлар ишлаб чиқарувчи "Anguzal Agroservis" ва Европа Иттифоқида таниқли "IKAR" компаниялари ўз маҳсулотлари билан қатнашмоқда.

Барча ишлов жараёнлари таниқли мутахассислар томонидан назорат қилинмоқда.

Қўшимча саволлар бўйича:
+998994300064
+998970099691

АЛБАТТА КЎРИНГ!
👇👇👇
https://youtube.com/shorts/-_iZEjBPn5w?si=6cQ_HN31RaXQ9ZkW
⚡️СУҒОРИШДАГИ МУАММОЛАР: Сизда ҳолат қандай?

🔘🔘🔘

Фермерларимизнинг 1-рақамли канали:
FERMER.UZ
⚡️У 6 СОАТ АВТОНОМ ИШЛАЙ ОЛАДИ: Хитойда илк ақлли электр трактори тақдим этилди.

Хитойда "Honghu T70" номли автоном электр трактори тақдим этилди, деб Pepelac News хабар берди. Бу қишлоқ хўжалиги соҳасида тўлиқ автоном ишлашга қодир илк трактор ҳисобланади.

"Honghu T70" трактори литий батареясида ишлайди ва доимий магнитли синхрон электродвигател ҳамда ақлли бошқарув тизими билан жиҳозланган. У олдиндан белгиланган маршрут бўйича мустақил равишда қишлоқ хўжалиги ишларини бажара олади. Трактор реал вақтда тупроқ, ўсимликлар ва агротехник шароитлар ҳақида маълумот тўплаб, таҳлил учун узатади.

Тракторда икки моторли тизим мавжуд: бири ҳаракат учун, иккинчиси эса культиватор ёки ўт ўрувчи қурилмаларни бошқариш учун хизмат қилади. Унинг ишлаш аниқлиги ±2,5 смни ташкил этади, автоном ишлаш вақти эса 6 соатгача.

Ишлаб чиқарувчиларнинг таъкидлашича, "Honghu T70" Хэбэй ҳамда бошқа ҳудудларда қўлланилмоқда ва у қишлоқ хўжалиги ишларининг самарадорлиги, сифатини оширишга ёрдам беради. Трактор ер ҳайдаш, уруғ экинларини экиш, парваришлаш ва ҳосил йиғиш каби жараёнларни тўлиқ автоном тарзда бажара олади, дейилади
хабарда.

🔘🔘🔘

Фермерларимизнинг 1-рақамли канали: FERMER.UZ
Переслал из:
ANGUZAL AGROSERVIS avatar
ANGUZAL AGROSERVIS
⚡️ҒЎЗА НИҲОЛЛАРИНИНГ ГУЛЛАШ ФАЗАСИГАЧА УЧТАСИ БИР СУСПЕНЗИЯДА: Поя ва илдиз ривожига ҳамда поя сўлишига қарши комплекс ишлов!

"БАКТОМИН" + "ПЛАНТАСТИМ" + "СПОРАГИН": Гектарига 2 литрдан.

АЗОТЛИ МИНЕРАЛ ЎҒИТЛАР САРФИНИ 3 БАРОБАРГАЧА КАМАЙТИРИНГ: Гектарига 200 кг гача.

"БАКТОМИН": Биологик азотли биостимулятор бўлиб, унинг таркиби Azotobacter Chroococcum тирик микроорганизмлари ва ферментлардан иборат. Поя ва барг массасининг тез ривожланишини таъминлайди. Минерал азотли ўғитлардан кўра, хавфсиз ва самарали. Сарф меъёри гектарига 2 литр. Ўзбекистон Республикаси Давлат Реестрида рўйхатга олинган. Нархи 70000 сўм/л.

✅ "СПОРАГИН": Таркиби Bacillus subtilis тирик микроорганизмларидан иборат бўлган микробиологик фунгицид. Замбуруғли ва бактериал касалликларга қарши ўта самарали қўлланилади. Кимёвий фунгицидлардан кўра, хавфсиз ва самарали. Сарф меъёри гектарига 2-3 литр. Ўзбекистон Республикаси Давлат Реестрида рўйхатга олинган. Нархи 55000 сўм/л.

✅ "ПЛАНТАСТИМ": Таркиби Trichoderma lignorum тирик микроорганизмлари ва ферментлардан иборат бўлган микробиологик фунгостимулятор. Экинлар илдиз тизимини тез ривожлантириб, уни чириш патогенларидан сақлайди. Тупроқдаги фосфор ва калийни ўсимликка ўзлашишида беқиёс хизмат қилади. Сарф меъёри гектарига 2 литр. Ўзбекистон Республикаси Давлат Реестрида рўйхатга олинган. Нархи 55000 сўм/л.

🔥 ҚАЛБАКИ МАҲСУЛОТДАН ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ!

БИРГАЛИКДА СОҒЛОМ МАҲСУЛОТ ЕТИШТИРАМИЗ!

16 ЙИЛЛИК ЎЗГАРМАС СИФАТ!

Марказий Осиёда ягона бўлган кенг ассортиментдаги микробиологик препаратлар ишлаб чиқарувчи: "Anguzal Agroservis" компанияси.

Телеграмда саволлар учун: @anguzal манзилига ёзинг.

Бош офис манзили: Тошкент шаҳри, Олтин водий кўчаси, 1-уй.
📍Локация:
https://t.me/AnguzalAgroservis/2259

Компания телефонлари:
+998994300064
+998941150064

🔥БИРЖАДАГИ МАЪЛУМОТЛАРИМИЗ:

https://uzex.uz/trade/offer/431365

https://uzex.uz/trade/offer/431364

https://uzex.uz/trade/offer/431363

https://uzex.uz/trade/offer/431362

https://uzex.uz/trade/offer/431361

Телеграмдаги расмий каналимиз:
@AnguzalAgroservis
Телеграмдаги мулоқот учун гуруҳимиз:
@AnguzalAgroservis_guruhi

Расмий сайт: anguzal.uz

Рекорды

22.03.202511:25
28.3KПодписчиков
09.05.202509:47
400Индекс цитирования
02.03.202506:25
14.7KОхват одного поста
23.02.202516:16
11.7KОхват рекламного поста
17.02.202502:31
9.39%ER
02.03.202506:43
119.78%ERR

Развитие

Подписчиков
Индекс цитирования
Охват 1 поста
Охват рекламного поста
ER
ERR
NOV '24DEC '24JAN '25FEB '25MAR '25APR '25MAY '25

Популярные публикации 𝗙𝗘𝗥𝗠𝗘𝗥.𝗨𝗭

⚡️ХОЛМУРОД ТУРҒУНОВ, фермер, жамоат фаоли:

"Ипак қурти бўйича.

Фермер бир қути (қутида 20 грамм бўлади) учун 1 миллион сўм пул, ёғ, ун беряпти. МФЙ одамларни қурт боқишга чақирса, одамлар қурт боқмаяпти.

Пилла кластери пилланинг 1 килосини 40 минг сўмдан оламан, деяпти. 1 қути қурт нари борса 50 кг пилла беради. Пилла ростдан пахта-ғалла йўналишидаги фермерларга топ-тоза чиқим. Пилла бизнесини янгидан ўйлаб кўриш керак.

Одамлар қурт боқмаяпти, сабаби пилла кластери пиллага жуда кам хақ тўламоқчи. Олдинлари пилла ширкати қурт боқувчини қурт боқиш анжомлари ва барча зарур маҳсулотлар билан таъминлар эди.

Ҳозирги пилла кластери қурт беради холос ва пилла тайёр бўлса, арзимаган хақ эвазига қабул қилиб олади.

Мана масала.

Фермерларни қийнаманг, ҳурматли раҳбарлар. Кластернинг "думи" тугилса, масала ҳал бўлади.

🔘🔘🔘

Фермерларимизнинг 1-рақамли канали:
FERMER.UZ
⚡️АЛИШЕР ҚОСИМОВ, жамоат фаоли: Нега қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учун ажратилаётган халқаро молия маблағлари кўпинча фермергача етиб бормайди?

Сўнгги йилларда, aниқроғи 2020-2024 йиллар мобайнида, халқаро молия институтлари томонидан Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учун $1,6 миллиарддан ортиқ молия ажратилди.

Бу маблағлар турли халқаро кредит линиялари, грантлар ва техник ёрдам дастурлари орқали ажратилган. Қуйида энг асосий маблағ ажратган халқаро молия ташкилотларининг рўйҳати келтирилади:

1. Жаҳон банки

Қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш лойиҳаси (2020) - $500 миллион

Чорвачилик соҳасини ривожлантириш лойиҳаси (2023) - $240 миллион

Қишлоқ хўжалиги субъектларини қўллаб-қувватлаш лойиҳаси (2022) - $200 миллион

Жаҳон банкидан олинган умумий молия маблағи: $940 миллион

2. ОПЕК жамғармаси (OPEC Fund)

Asaka Bank учун кредит (2025) - $35 миллион

Sanoat Qurilish Bank учун кредит (2024) - $40 миллион

ОПЕК жамғармасидан олинган умумий молия маблағи - $75 миллион

3. Ислом савдо-молия корпорацияси (ITFC)

2024–2026 йилларда умумий ажратилган молия маблағи - $600 миллион

4. Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш бўйича халқаро жамғарма (IFAD)
Hamkorbank орқали микроқарзлар (2024) - $2,5 миллион
(асосан кам таъминланган боғбон фермерлар ва сут ишлаб чиқарувчилар учун)

Нима учун фермергача молия маблағлари етиб бормайди?

Бунинг сабаблари бир қанча:

1. Молиялаштириш жуда кўп “қўллар” орқали ўтади

Халқаро институтлар молия маблағини тўғридан-тўғри фермерга эмас, балки вазирликлар, давлат лойиҳа агентликлари ва тижорат банклари орқали ажратади. Бу ўз ўрнида коррупция ва бюрократияга йўл очади.

2. Молиялаштириш мутасадди амалдорлар қўлида қолган

Молиялаштириш аввало таниш-билишларга ажратилади; тендерлар олдиндан келишилган компанияларга берилади; ҳисоботларда ёлғон натижалар кўрсатилади ва охир оқибат амалий натижа бўлмайди.

3. Майда фермерларга ишонмаслик ҳолати

Ҳокимиятлар ва тижорат банклар фермерларга ишонишмайди, уларда гаров ёки кафолат йўқ, улар ҳисоб-китобни юритолмайди деб ўйлашади ва натижада маблағлар йирик агро-холдинглар, кластерлар ва ҳоким ва амалдорларга алоқадор бўлган фермерларга ажратилади.

4. Фермерлар халқаро молиялаштириш дастурлари билан хабардор эмас

Кўплаб фермерлар ҳали ҳам улар учун махсус молиялаштириш дастурлари борлигини, қайси тижорат банклари орқали олиш мумкинлигини, қандай қилиб ариза топширишликни билишмайди.

Маълумот тарқатиш ва тушунтириш ишлари қишлоқ хўжалиги вазирлиги, давлат лойиҳалари агентлиги, ҳокимиятлар ва бошқа тегишли ташкилотлар томонидан деярли олиб борилмайди.

5. Натижа муҳим эмас, “ҳисобот” муҳим

Афсуски, кўп лойиҳаларнинг мақсади фермерни қўллаб қувватлаш эмас, балки пулни ўзлаштириш; ҳақиқий натижага эришиш эмас, балки чиройли ҳисобот ёзиш;, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш эмас, балки раҳбариятга тайёрланадиган ҳисботларда чиройли рақамларни “чизиб” бериш бўлиб қолган.

Шахсий тажрибам

Боғдорчилик билан 10 йилдан бери фаолият кўрсатиб келаётган бўлсам, шу кунгача қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учун ҳалқаро молия институтлари, банклари ва фондлари томонидан ажратилаётган имтиёзли ва узоқ муддатли молиянинг бир чақаси ҳам бизга насиб қилмаган. Ўйлайманки минглаб бошқа фермерларда ҳам аҳвол шундай.

2 миллион долларлик лойиҳа билан Исломий савдо-молия корпорацияси (ITFC) томонидан молиялаштиришга ариза топширсак, бизнинг маҳаллий банк (ҳалқаро молиялаштириш асосан маҳаллий банклар орқали амалга оширилади), 2 миллион долларлик маблағ ажратилиши учун 4 миллион долларлик кўчмас мулк кўринишда гаров сўрайди, йиллик молия устамаси 7-8% бўлган жойда ўша молияни 14-15% қилиб беради, фермер хўжалигининг банк айланмаси 10-15 миллион доллар бўлишини талаб қилади. Қандай қилиб фермер хўжалигида бундай айланма бўлиши мумкин ахир? Охир оқибат турли хил банк қўйган шартларга жавоб бермаганиздан кейин, банкка, ҳокимларга, вазирларга ва бошқа катта амалдорларга алоқадор бўлган бошқа таниш-билиш агрофирма ва кластерларга молия маблағлари тақсимлаб берилади".

🔘🔘🔘

Фермерларимизнинг 1-рақамли канали: FERMER UZ
⚡️ХОРАЗМДА БАРЧА ФЕРМЕРЛАР НАСОСЛАРИ ҚУЁШ ПАНЕЛЛАРИГА ЎТКАЗИЛАДИ: Айни дақиқаларда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Хоразм вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифаларига бағишланган йиғилиш якунланмоқда.

Унда Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш масалалари ҳам кўриб чиқилди. Жорий йилда вилоятда 60 миллион долларлик 56 та лойиҳани ишга тушириш, 3 минг 400 гектар ерларни қайта фойдаланишга киритиш, 31 километр катта канал ва 1 минг 600 километр ички ариқни бетонлаштириш, 1 минг 200 гектар саноатлашган мевали боғларни ташкил қилиш зарурлиги қайд этилди.

Экин экишда сувни иқтисод қилиш бўйича Хоразм ўз тажрибасини яратгани эътироф этилди. Ерларнинг 93 минг гектари лазерли текислашга ўтган, 196 минг гектарга сув тежовчи технология ўрнатилган.

Ушбу ишлар ҳисобига йилига 1 миллиард куб метр сув иқтисод бўлмоқда.

Жорий йилдан шоли майдонларини лазерли текислаш учун гектарига 1 миллион сўмдан субсидия бериш бошланди. Энди бу пахта ва ғалла майдонлари учун ҳам жорий қилиниши белгиланди.

Австриянинг “Bauer” компанияси билан Хоразмда 7,5 минг гектарда ёмғирлаб суғориш технологиясини жорий қилиш бўйича келишувга эришилди.

Бундай технология синов тариқасида республикадаги 24 та фермернинг 2,5 минг гектар майдонида жорий қилиниб, сув сарфи 40 фоизга, ўғит сарфи 35 фоизга, қўл меҳнати 90 фоизга камайиб, ҳосилдорлик 25 фоизга ошган.

Бунда фермерларга жами 15 миллион евролик ёмғирлатиб суғориш техникалари тайёр ўрнатилиб, лизинг асосида сўмда йиллик 2,5 фоиз ставкада 10 йил муддатга берилади.

Австрия техникалари учун 10 йилга кафолат берилади ва мутахассислар бепул ўқитилади.

Мутасаддиларга бу йил 1,5 минг гектарда 2 миллион евролик лойиҳани тажриба қилиб, келгуси йили буни 7,5 минг гектарда жорий қилиш топширилди.

Хоразмлик фермерлар таннархни тушириш учун изланиб, янгилик қилаётгани таъкидланди.

Масалан вилоятдаги 10 тадан ортиқ фермер 100 миллион сўм сарфлаб, ўзининг тракторига замонавий автопилот ўрнатган. Техникаларга автопилот ўрнатиш учун имтиёзли кредит линия очилиши белгиланди.

Республикадаги насосларнинг 21 фоизи Хоразмда жойлашган.

Хонқалик фермер насосни электр билан таъминлаш учун ўтган йили 200 киловаттли қуёш панели ўрнатиб, йиллик 120 миллион сўм электр харажатини иқтисод қилди, қўшимча 53 миллион сўмлик электрни тармоққа сотди.

Барча 2 минг 138 та насосни шу тизимга ўтказиб, Хоразм тажрибасини яратиш муҳимлиги таъкидланди.

Қўшкўпирда сув йўқлиги учун ишлатилмаётган 165 гектар майдонда тадбиркорлар коллектор сувидан фойдаланиб, балиқ етиштириш таклифини билдирган.

Бу таклиф маъқулланиб, масъулларга тегишли топшириқлар берилди, дейилади Президент Матбуот хизмати хабарида.

🔘🔘🔘

Фермерларимизнинг 1-рақамли канали:
FERMER.UZ
⚡️ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ: Фермерга қўлланилган жарима бекор қилинди, инспекторга эса, маъмурий жазо қўлланилди.

Хабар қилинишича, Қорақалпоғистон Республикасида фаолият юритувчи фермер хўжалиги раиси амалий ёрдам сўраб Бизнес-омбудсман девонига мурожаат қилган.

Аниқланишича, Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси томонидан номи сир тутилаётган фермер хўжалигида текшириш ўтказилиб, 46 млн сўм жарима солинган.

Вакил девони томонидан мазкур мурожаат ўрганилганда текшириш тартиби бузилганлиги аниқланди. Шундан келиб чиқиб, инспекциянинг масъул ходимига нисбатан маъмурий жазо чораси қўлланилди. Фермер хўжалигига ноқонуний солинган жарима эса бекор қилиниб, тадбиркорнинг ҳуқуқлари тикланди.

Шу каби муаммоларга дуч келсангиз, 1100 қисқа рақами, Тадбиркор виртуал офиси ёки
info@biznesvakil.uz манзилларига мурожаат қилишингиз тавсия этилади. Вакил девони тадбиркорлик субъектларига уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда ёрдам беришга доимо тайёр, дейилади хабарда

🔘🔘🔘

Фермерларимизнинг 1-рақамли канали:
FERMER.UZ
⚡️ПРЕЗИДЕНТ ҚАРОРИ ҚАБУЛ ҚИЛИНДИ: Сут чорвачилигини ривожлантиришга 53 млн доллар ажратилади.

Президентнинг 14.05.2025 йилдаги «Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси иштирокидаги «Ўзбекистоннинг сутчилик соҳасида қўшилган қиймат занжирини ривожлантириш (2-босқич)» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-172-сон қарори қабул қилинди.

Лойиҳа чорвачиликнинг сутчилик тармоғини жадал ривожлантириш, сут маҳсулотларини қайта ишловчи корхоналарнинг молиявий барқарорлигини оширишга йўналтирилган.

Лойиҳанинг асосий йўналишлари:

Жиззах, Қашқадарё, Сирдарё, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларида 320 та маҳаллага, 12 минг аҳоли ва сут етиштирувчи деҳқон хўжаликларига хизмат кўрсатувчи 100 та сут йиғиш пунктини яратиш;

865 нафар жисмоний шахс ва деҳқон хўжаликларига сутни қайта ишловчи корхоналарни яратиш ва модернизация қилиш учун 250 минг долларгача имтиёзли кредитлар ажратишни ташкил этиш;

маҳаллий мутахассисларни чорва молларнинг маҳсулдорлигини ошириш усулларига хорижий тажриба асосида ўқитиш;

сут етиштирувчилар ва сотиб олувчиларни бирлаштирадиган «Миллий сут маҳсулотлари» платформасини ишга тушириш.

Лойиҳанинг умумий қиймати 53,01 млн доллар эквивалентида бўлиб, шундан:

Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармасининг имтиёзли кредити – 30 млн доллар, шунингдек 5 йиллик имтиёзли даврни ўз ичига олган 25 йилга 7,8 млн доллар миқдоридаги кредит;

лойиҳа иштирокчиларининг (бенефициарлар) улуши – 5,94 млн доллар эквивалентидаги маблағлар;

• Ўзбекистон Республикасининг улуши – 9,27 млн доллар эквивалентидаги маблағлар (солиқ, божхона тўловлари ва офис ижараси харажатларини тўлаш, инвестиция даврида молиявий харажатлар кўринишида).

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

«Ўзбекистоннинг сутчилик соҳасида қўшилган қиймат занжирини ривожлантириш (2-босқич)» лойиҳасининг асосий техник-иқтисодий параметрлари;

Лойиҳа бўйича Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси кредитларидан фойдаланиш схемаси;

кредитлардан фойдаланиш ва уларни қайтариш, комиссия ва фоиз тўловларини тўлашнинг прогноз жадваллари;

Лойиҳани амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси».

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 14.05.2025 йилдан кучга кирди, дейилади
хабарда.

🔘🔘🔘

Фермерларимизнинг 1-рақамли канали: FERMER.UZ
⚡️ФЕРМЕРЛАР КЕНГАШИДАН ТАВСИЯЛАР:

1).
Буғдойни олди-сотди шартномасини тузишда фермерларимиз учун эътиборли жиҳатлар.

Фермерлардан келиб тушаётган мурожаатларга кўра, ғаллачилик кластерлари фермерлар билан буғдойни олди-сотди фьючерс шартномасини тузиб, фермер етиштирган буғдойни Жамғарманинг тижорат вакилига шартнома орқали сотиб, тушган маблағни фермерга бермасдан ишлатиб юбориши оқибатида фермерлар имтиёзли кредит маблағларини қайтариш имкониятидан маҳрум бўлмоқда.

Бунинг учун фермерлар шартнома тузишда қуйидагиларга эътибор бериши лозим:

Маълумки, ҳар йили етиштирилган буғдойни биржа орқали сотиш ва давлат ресурси сифатида сотиб олишни ташкиллаштириш бўйича қарор қабул қилинади.

Қарорда давлат ресурси сифатида буғдойни сотиб олувчи Қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлаш Жамғармасининг тижорат вакиллари рўйхати тасдиқланади.

Фермерлар 2025 йил ғалла ҳосилини сақлаш, биржа орқали сотиш ёки давлат ресурси сифатида сотишда албатта Қарорда кўрсатилган Жамғарманинг тижорат вакиллари билан буғдойни олди-сотди фьючерс шартномасини тузиши лозим.

Ғаллачилик кластерлари Жамғарма ва фермер ўртасида воситачи бўлиб қолмаслиги керак.

Жамғарманинг тижорат вакили: буғдойни харид қилиш учун Жамғарма томонидан ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланилиши, харид қилинган буғдойнинг яхлит ҳажмда, сифатли ва кафолатли сақланиши бўйича қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.

Ўзагроинспекция буғдойнинг сифатли сақланишини, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси буғдойни харид қилиш учун ажратилган Жамғарма маблағларининг мақсадли ва тўғри фойдаланилишини назорат қилади. (Вазирлар Маҳкамасининг 03.06.2023 йилдаги 227-сон қарори билан тасдиқланган "Ички бозорда буғдой нархи барқарорлигини таъминлаш учун буғдойни харид қилиш ва биржа савдолари орқали сотиш тартиби тўғрисида" низом).

🔹🔹🔹

2).
Ер 1 миллион сўм қарз сабабли ҳам аукционга чиқиши мумкин. Бунинг учун қарзни тезроқ ёпиш керак.

Қарздорликни ундириш бўйича суд қарорларини ижро этиш учун ундирувни қарздорнинг қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасини узоқ муддатга ижарага олиш ҳуқуқига қаратиш тартиби жорий этилганди. (ПҚ-131-сон, 28.03.2025 йил)

Бунда, ерни хатлаш, аукционга чиқаришдан олдин қуйидагиларга эътибор қаратиш лозим:

Биринчидан, қарорга кўра қарздорнинг бошқа мулк ва мулкий ҳуқуқлари бўлмаган ҳолларда ижара ҳуқуқи хатланиши ва аукционга чиқарилиши мумкин. Шу боис, қарзни ундириш учун ерни хатлаш, аукционга чиқаришдан олдин қарздорнинг бошқа мулк ва мулкий ҳуқуқларини рўйхатини шакллантириш лозим.

Масалан, кўчар, кўчмас мулклар, топширган маҳсулотлари учун кластер корхонаси томонидан тўланмай турган қарздорлик маблағлари, олиши лозим бўлган субсидия маблағлари, қайтариладиган ҚҚС суммалари, 2025 йил ғалла ҳосили каби мулк ва мулкий ҳуқуқлари рўйхатини тузиш керак.

Иккинчидан, "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 48-5-моддасига асосан ундирувни қарздорнинг дебиторлик қарзига яъни фермерларнинг кластердан олаолмаётган ҳақига қаратиш мумкин. (Қарз ҳам мулк, мулкий ҳуқуқ ҳисобланади)

Учинчидан, фермерларнинг ҳақдорлигини ундириш учун айнан ушбу қарорга асосан кластерларнинг мол-мулки, мулкий ҳуқуқлари ва ижара ҳуқуқини хатлаш ва аукционга чиқариш масаласини кўриб чиқиш керак бўлади.

Агар 28.03.2025 йилдаги ПҚ-131-қарор талабига риоя этилмасдан ер аукционга чиқарилса, Мажбурий ижро бюроси мансабдор шахсининг қарори ва хатти-ҳаратларини ғайриқонуний деб топиш ҳақида судларга аризалар киритилиши мумкин.

Агар имкониятингиз бўлса, тезроқ қарзни тўлаш ва қутилиш керак, дейилмоқда Фермерлар кенгаши каналида.

🔘🔘🔘

Фермерларимизнинг 1-рақамли канали: FERMER.UZ
⚡️КЕНГАШДАН ЭСЛАТМА: Ижара ҳуқуқини бекор қилиш тартибига риоя этилмаган ҳаракат ғайриқонуний ҳисобланади.

Ижара ҳуқуқи Ер кодексига мувофиқ қуйидаги асосларга кўра бекор қилиниши мумкин:

1) ер участкасидан ихтиёрий воз кечилганда;

2) ер участкаси берилган муддат тугаганда, бундан ер участкасини ижарага олиш шартномасини янги муддатга узайтириш ҳоллари мустасно;

3) юридик шахс тугатилганда;

4) хизматда фойдаланиш учун чек ер бериб қўйишга асос бўлган меҳнатга оид муносабатлар бекор бўлганда, агар қонунчиликда бошқача ҳол назарда тутилган бўлмаса;

5) ер участкасидан белгиланганидан бошқа мақсадларда фойдаланилганида;

6) ер участкасидан оқилона фойдаланилмаганда;

7) ер участкасидан тупроқ унумдорлиги пасайишига, унинг кимёвий ва радиоактив моддалар билан ифлосланишига, экологик вазиятнинг ёмонлашувига олиб келадиган усуллар билан фойдаланилган тақдирда;

8) қонунчиликда белгиланган муддатларда ер солиғи, шунингдек ижарага олиш шартномасида белгиланган муддатларда ижара ҳақи мунтазам тўланмай келинганда;

9) қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун берилган ер участкасидан бир йил мобайнида ва қишлоқ хўжалиги соҳасига тааллуқли бўлмаган эҳтиёжлар учун берилган ер участкасидан икки йил мобайнида фойдаланилмаганида;рни қонунсиз олиб қўйишни қоралаймиз - мулк ҳуқуқи, ижара ҳуқуқи дахлсиздир.

10) ер участкаси ушбу Кодексда назарда тутилган тартибда олиб қўйилганда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 августдаги ПФ-198-сонли Фармонида ер участкасидан ихтиёрий воз кечиш тўғрисида нотариал тасдиқланган ариза ушбу ер участкасига бўлган ҳуқуқларни бекор қилиш учун асос бўлади.

Шу боис, ижара ҳуқуқини бекор қилиш асосларига риоя этилмаган хатти-ҳаракатлар ғайриқонуний ҳисобланиб, суд тартибида қабул қилинган қарорни бекор қилишга асос бўлади, дейилади
хабарда.

🔘🔘🔘

Фермерларимизнинг 1-рақамли канали: FERMER.UZ
⚡️Излаган имкон топар...

➡️ FERMER.UZ
⚡️ОТАБЕК БАКИРОВ: Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ўзбекистонни “дунёнинг гўшт арзон сотиладиган давлатидан бири” деб атаган.

"Вазирликка кўра, Ўзбекистон дунёнинг гўшт энг арзон сотиладиган давлатлари қаторида бўлиб, Марказий Осиё мамлакатлари ичида Қирғизистондан кейинги иккинчи ўринни эгаллайди.

Асос ўлароқ, расмийлар хусусан витрина Тошкентдаги “арзонлаштирилган” гўшт расталарини келтирган.

Қайд этилишича, Тошкентдаги арзонлаштирилган расталарда 65−75 минг сўмлик гўштни харидорларнинг 15−18%и, 90−95 минг сўмлик “рўзғорбоп гўшт"ни эса 82−85%, 110−130 минг сўмлик суяксиз (лаҳм) гўштни атиги 1−2%и сотиб олади. Вазирлик, сўровлар қачон, қайси методда, нима учун айнан Тошкентда ўтказилганига, “арзонлаштирилган” дейилган гўштнинг шаклланиш манбаи ва схемаларига аниқлик киритмаган.

Шунингдек, бошқа мамлакатлардаги гўшт нархлари қимматлигини “кўрсатиш учун” Россияда 1 кг мол гўшти — $10−12, Беларусда — $6−8, Қозоғистонда — $7−11, Тожикистонда — $8−10, Грузияда — $9,5−12, Озарбайжонда — $9,5−12,5 экани келтирилган (тоифалари номаълум). Маълумот учун, Ўзбекистон ўртача 4 доллардан гўшт импорт қилмоқда. Импортнинг жуда катта қисми Беларусь ва Қозоғистон ҳисобига тўғри келади.

Уч ойдан буён сўровларда гўшт энг кўп қимматлаган маҳсулот ўлароқ саналмоқда.

Ҳатто Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг маълумотига кўра ҳам улгуржи бозорда 70 минг сўмлик гўшт қолмаган".

▪️
Ем нархи ошиб кетганига ким сабабчи?

"Вазирликнинг “2024 йил октябрь ойидаги нархлар билан солиштирилганда, бугунги кунда шрот нархи 3 минг сўмдан 7 минг сўмга, шелуха 2 800 сўмдан 4 минг сўмга, омухта ем 2 900 сўмдан 3 700 сўмга…
ошиши ҳам гўшт таннархига бевосита таъсир кўрсатаётганини алоҳида таъкидлаш зарур” деган хулосаларига қўшилмасликнинг иложи йўқ.

Лекин ем нархининг ошиб кетишига нимага қўли тегса, зиёнга етаклайдиган чиновникларининг ўзи сабабчи эмасми?

Ким ўтган кузда пахта нархини мажбурий пасайтирди, ким фермерларга нисбатан молиявий зўравонлик ишлатди, теримга нисбатан рағбатни ким ўлдирди?

Ким мисли кўрилмаган зўр ҳосил бўлган йилда миллионлаб тонна пахтани терилмай қолишига сабабчи бўлди?

Оқибат ўлароқ тўқимачилик, ёғ-мой ва озуқа ем ишлаб чиқариш кўрсаткичларида пасайиш юз бериши аниқлигини билишмаганмиди? Ёғ қимматлаяптими? Қимматлаяпти. Ем қимматми? Каррасига қиммат. Текстилдаги аҳволни гапирмасаям бўлади.

Ким айбдор? Балки тан олар биронтаси мард бўлиб?".

🔘🔘🔘

Фермерларимизнинг 1-рақамли канали: FERMER.UZ
⚡️СУРХОНДАРЁДА ҒЎЗА ГУЛЛАДИ!

17 май, 2025 йил. Ангор тумани. "Термиз 202" ингичка толали ғўза нави.

🔘🔘🔘

Фермерларимизнинг 1-рақамли канали
: FERMER.UZ
21.04.202517:38
⚡️1961 ЙИЛДАН 2025 ЙИЛГАЧА: Жаҳондаги пахта етиштирувчи гигантлар рейтингининг ўзгариши. Ўзбекистон қайси ўринда?

🔘🔘🔘

Фермерларимизнинг 1-рақамли канали:
FERMER.UZ
⚡️ВАЗИР МУРОЖААТ БИЛАН ЧИҚДИ: "Фермер далага режа учун эмас, даромад учун кириши керак".

Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов фермер хўжаликлари ва кластерлар раҳбарларига мурожаат билан чиқди:

– 2024 йилдан бошлаб мамлакатимизда илк маротаба пахтачиликда ҳосилдорликни ошириш мақсадида кўсак қурти ва гербицидга чидамли хорижий ғўза навлари (БТ-ғўза) синовдан ўтказилди, – дейди Иброҳим Абдураҳмонов. – БТ-ғўза нави – генетик жиҳатдан ўзгартириш жараёнида ўсимлик геномига ҳашарот ва зараркунанда учун зарарли бўлган оқсилларни ишлаб чиқарадиган бактериал ген киритилган ғўза нави ҳисобланади.

Бундай биотехнологик навлар дунё ғўза майдонларининг қарийб 25 миллион (умумий пахта майдонларининг 75–80 фоизи) гектарида экилади ва кўсак қуртига самарали курашнинг ягона, камхаражат, экологик тоза ечими ҳисобланади. Ушбу янги биотехнологик навлар 2024 йилда республиканинг барча ҳудудларида қарийб 72 минг гектар майдонда ўзининг ижобий натижасини бергани боис, 2025 йилда республикада 379 минг гектар майдонга замонавий интенсив агротехнология усулида экилмоқда.

Олдимизда турган галдаги вазифа ушбу хорижий ғўза навларига кўсак қурти мослашиб қолмаслигига катта эътибор қаратиш ҳисобланади. Биотехнологик навлар тўқималаридаги заҳарли оқсилларга чидамлилик келиб чиқмаслиги учун АҚШ, Австралия ва Хитой каби йирик пахта етиштирувчи давлатларда 10–30 йилдан бери хорижий БТ-ғўза навлари экилган майдонлар ёнида оддий анъанавий навлар экилган “қочоқ” (бошпана) майдонларни ташкил этиш амалиёти жорий этилган.

Қочоқ (бошпана) ҳудудларни ташкил этишда илмий асосланган қоидага кўра, пахта хомашёси етиштириш учун (техник майдонлар) кўсак қурти ва гербицидга чидамли хорижий ғўза навлари экилган умумий майдоннинг экилиш схемасидан қатъи назар (76х10 см қўшқатор, 76 см якка қатор, 60 см қўш ёки якка қатор, 76х14 қўшқатор, очиқ ёки плёнка остига) 20 фоизига оддий тез гуллайдиган маҳаллий (Султон, Наманган-77, АН-Боёвут-2, С-8290 каби) навлар иловадаги экиш схемаларидагидек экилишига аҳамият берилиши лозим.

Қочоқ майдондан ҳосил олинмайди ва минимал агротехник тадбирлар амалга оширилади, кам суғорилади, тез гуллаши таъминланади. Уруғлик майдонлардан тоза уруғ олиш учун даланинг тўрт томони камида икки қатордан кунгабоқар, оқ жўхори ва ромашка ўсимлиги билан қалин ўралиши мақсадга мувофиқ. Уруғлик олиш мақсадида БТ-ғўза навлари экилган контурларда ён-атрофига асалари қутиларини қўйиш (жойлаштириш) тақиқланади. Алоҳида қайд этишим лозимки, бу майдонларни ташкил этиш бўйича йўриқнома ва пахта экилган майдонлардаги зарур агротехник тадбирлар тўғрисидаги услубий қўлланма мавжуд.

Маълумот ўрнида таъкидлаш лозимки, Иброҳим Aбдураҳмоновнинг илмий фаолияти ўсимликлар геномикаси, гермплазма характеристикаси, генетик хариталаш, маркер селекцияси, трансгеномика, протеомика ва биоинформатика бўйича тадқиқотларга ихтисослашган бўлиб, академикнинг ташаббуси билан дунёда биринчи марта “мувозанатсиз боғланиш” усули ёрдамида ғўзанинг элита навларини кўпайтиришда қўлланиладиган маркерлар аниқланган. Ўзбекистонда етиштириладиган ғўза навларининг молекуляр-генетик паспортлари ҳам яратилган, дейилади хабарда.

🔘🔘🔘

Фермерларимизнинг 1-рақамли канали:
FERMER.UZ
⚡️СУҒОРИШДАГИ МУАММОЛАР: Сизда ҳолат қандай?

🔘🔘🔘

Фермерларимизнинг 1-рақамли канали:
FERMER.UZ
⚡️ЯХШИ ХАБАР: Ўзбекистонда илк марта ёмғир ёғдириш технологияси жорий этилди.

Навоий вилоятининг Конимех туманида экологик ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида муҳим аҳамиятга эга бўлган инновацион лойиҳа амалга оширилди. Узоқ йиллар давомида туманда ёғингарчиликнинг камлиги, қурғоқчилик ва сув танқислиги чорвачиликнинг ривожланишига жиддий тўсиқ бўлиб келаётган эди.

Мазкур муаммони ҳал этиш мақсадида туман ҳокими Руслан Рузаев ташаббуси билан биринчи бор туманга ёғингарчиликни сунъий равишда юзага келтирувчи замонавий аппарат олиб келинди.

Ушбу аппарат орқали атмосферадаги табиий жараёнларга таъсир кўрсатиб, булут ҳосил қилиш ва ёмғир ёғдириш имкони яратилади. Бу технология Ўзбекистонда илк марта қўлланилаётган бўлиб, унинг асосий мақсади – қурғоқчиликка қарши самарали кураш ва яйловлар ҳолатини яхшилашдир.

Лойиҳа Қозоғистоннинг “International Centre of Climate Change Technologies” (ICCT) компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда. Айни пайтда бу инновация сув манбаларига боғлиқликни камайтиради, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга ҳисса қўшади ҳамда чорвачилик ва деҳқончилик соҳаларидаги ишлаб чиқариш ҳажмини оширишга замин яратади.

Мутахассислар фикрига кўра, бундай ёндашув яқин келажакда Конимехда табиий ресурслардан самарали фойдаланишни кучайтиради, экологик мувозанатни сақлашга кўмак беради ва қишлоқ хўжалигининг барқарор ривожланишига туртки бўлади, дейилади
хабарда.

🔘🔘🔘

Фермерларимизнинг 1-рақамли канали: FERMER.UZ
⚡️У 6 СОАТ АВТОНОМ ИШЛАЙ ОЛАДИ: Хитойда илк ақлли электр трактори тақдим этилди.

Хитойда "Honghu T70" номли автоном электр трактори тақдим этилди, деб Pepelac News хабар берди. Бу қишлоқ хўжалиги соҳасида тўлиқ автоном ишлашга қодир илк трактор ҳисобланади.

"Honghu T70" трактори литий батареясида ишлайди ва доимий магнитли синхрон электродвигател ҳамда ақлли бошқарув тизими билан жиҳозланган. У олдиндан белгиланган маршрут бўйича мустақил равишда қишлоқ хўжалиги ишларини бажара олади. Трактор реал вақтда тупроқ, ўсимликлар ва агротехник шароитлар ҳақида маълумот тўплаб, таҳлил учун узатади.

Тракторда икки моторли тизим мавжуд: бири ҳаракат учун, иккинчиси эса культиватор ёки ўт ўрувчи қурилмаларни бошқариш учун хизмат қилади. Унинг ишлаш аниқлиги ±2,5 смни ташкил этади, автоном ишлаш вақти эса 6 соатгача.

Ишлаб чиқарувчиларнинг таъкидлашича, "Honghu T70" Хэбэй ҳамда бошқа ҳудудларда қўлланилмоқда ва у қишлоқ хўжалиги ишларининг самарадорлиги, сифатини оширишга ёрдам беради. Трактор ер ҳайдаш, уруғ экинларини экиш, парваришлаш ва ҳосил йиғиш каби жараёнларни тўлиқ автоном тарзда бажара олади, дейилади
хабарда.

🔘🔘🔘

Фермерларимизнинг 1-рақамли канали: FERMER.UZ
Войдите, чтобы разблокировать больше функциональности.