👆👆👆👆 аввалги қисмлар
#ТАНЛАНГАН
8- ҚИСМ
- Гулнур, ўйлашимча бу сабримни синамай жавобни ўзингиз берганингиз маъқул. Вақтдан ютармидик дейман-да . Керакли манзилга етишимизга ҳам оз қолди.
- Майли. Айтсам айтақолай,- деди Гулнур мулоҳазакорлик билан ортиқча тихирлик қилиб ўтирмасдан ,- гап шундаки ота- оналарнинг ўз фарзандларига меҳр улашишлари ҳақида таъкидлашга ҳожат йўқлигига сабаб , бу туйғулар одамзодга Аллоҳ томонидан туғма тақдим этилар экан. Бу дегани инсон фарзандли бўлдими , ўз - ўзидан унга муҳаббатли бўлиб қолаверар экан. Четдан бу туйғуларни ривожлантириш деймизми , рағбатлантириш деймизми, хуллас шу нарсаларга асло ҳожат йўқ экан.
- Жуда қизиқ маълумотни бердингиз , Гулнур , сизга катта раҳмат,- Содиқжон азбаройи таъсирланганидан Гулнурнинг чап қўлини дўстона сиқиб қўйди.
Аммо Гулнур ...
Аммо Гулнур уни таниб олиши учун шу нарса етарли бўлганди.
"Ахир бу ўша! - дея ўйлади қиз юрак дупирини йигитга сездирмасликка ҳаракат қилиб ,- ўша! Бошқа бўлиши мумкин эмас ..."
- Ана манзилга етиб келдик ,- деди Содиқжон қизнинг юзига ортиқча аҳамият бермай , -у ёққа қаранг одам дегани ҳалиям бир дунё. Бувим "Ғам одамларни бирлаштиради" дердилар. Ҳақиқатда биз шундай оғир кунда бир- бирини суяйдиган , елка турадиган , қайишадиган жигаржон халқмиз ...
Содиқжон машинасини чеккага олиб тўхтатди. У Гулнур билан сўзсиз машинадан тушиб канал кўпригига йўл олишди.
- Ассалому алайкум , Баҳодир Иногамович,- Содиқжон кўприк марказида турган жиддий кўринишдаги кенг елкали , басавлат киши билан бориб кўришар экан Гулнурга у кишини таништирган бўлди ,- Гулнур , бу киши қутқарувчилар бригадасининг бошлиғи Баҳодир Иноғамович бўладилар.
У шундай деб ўз ўрнида Гулнурни ҳам таништириб ўтди :
- Бу қиз эса бўлажак ҳамкасбимиз Гулнур.
Гулнур ва Баҳодир Иноғамович ўзаро бош силкиб сўрашган бўлдилар .
- Баҳодир ака , бирон янгилик йўқми ? - сўради Содиқжон кўприкдан пастда ўртаниб оқаётган сувга тикилар экан паст товушда "Афсуски , йўқ" дея жавоб қайтарди.
Гулнур кўприк панжарасига суянар экан узоқдан қўлида қийиқчага тугунча қилиб тугилган алланимани ушлаганча тезлаб келаётган ёшгина жувонга кўзи тушди.
Жувон қўлидаги тугунини олиб келиб канал қирғоғида сувга тикилиб ўтирган қирқ беш- эллик ёшлардаги эркакга берди .
Гулнур бу эркакнинг Содиқжон таърифлаган ўша "қорайиб , унниқиб" кетган , чексиз ғам муҳрланиб қолган чеҳрасидан Ҳикоятнинг отаси эканлигини бир қарашда таниди.
"Келган жувон келини шекилли. Бояқишнинг ҳам неча кундан буён ороми йўқлиги ташқи кўринишидан сезилиб турибди" - Гулнур шундай ўйлаши билан қулоғи остида келинчакнинг ҳарс - ҳурс қилиб нафас олгани эшитилгандек бўлди.
Шўрлик ота келини узатган қийиқчани очди. Ундаги тандирда ёпилган иккита нонни олиб ўрнидан турмоқчи бўлди-ю , аммо гандираклаб яна жойига ўтириб қолди.
- Маҳалладаги ёши катта онахонлардан кимдир "Ёпган нонни қиз чўккан жойдан оқизсанглар , жасад ётган ерга бориб чўкади" деганмиш. Бу шўрликлар ҳам кимдан нимани эшитишса "Чиқмаган жойдан умид" деб ўша нарсага ёпишиб ётишибди,- деди Баҳодир ака назарини бошқа тарафга бурар экан шивирлади,- ҳеч кимсани фарзанд доғида синамасин экан-ей ...
Гулнур Содиқжонга :
- Мен пастга қирғоқ бўйига тушиб кўрмоқчи эдим,- дея билдирги берган бўлди-ю , аста бурилиб кетишга шайланди .
- Гулнур , шошманг . Мен ҳам сиз билан бораман .
Содиқжон Гулнурнинг ёнига тушди. Уларнинг ҳар иккиси канал бўйига етгунча йиллар давомида ярим жарлик ҳосил қилиб емирилган жойдан аста -секин оёқ босиб паст тарафга туша бошладилар.
Улар Хикоятнинг отасининг ( Гулнур у кишининг исми Жавлон ака эканлигини сал туриб билди ) ёнига тушиб борганларича атрофда кишигилар келин келтирган нонларни каналга ташлаб бўлган эдилар.
/23