давоми...
фото- ва (ёки) видеотасвир бузиб тарқатилишига олиб келиши мумкин бўлган яна хавфли холатлар.
Улар (юқоридагилар) хохлашяпдики, хўп видеога ол ва ходимни айбдор билсанг видеотасвирни юқори турувчи органларга бер. Улар ўзи ходимни жазолайди. Видеони тарқатма...
Хўп видеога олдим. Видеотасвирни улар хохлагандек юқори турувчи органларга бердим. Табиийки у бир ходим қўлига бориб тушади. Масалан айнан ўша ходим ёки ташкилот мени ёмон кўрса, балки ёмон кўрмасдан битта аризабоз, видео олувчидан қутуламиз деса-да...
"Кел шу қўлимиздаги у олган видеони битта аноним хамкор каналларимиз орқали мантаж қилдириб чиқариб юборамиз ва уни ўзини обрусизлантириш мақсадида бузиб тарқатди деб жазолатамиз. Биз тарқатганимизни хеч ким билмайдику, уни бўйнига қолиб кетади ва қамалади" деб ортдан иш қилмаслигига қандай ишонч бор?
Иккинчи...
Видеотасвирни хеч қандай ўзгартирмасдан, бузмасдан интернетга чиқарасиз ва бу учун жавобгар бўлмайсиз. Лекин шу видеони бошқа ононим каналлар ва блогерлар кўчириб олиб уни бузиб тарқатса салла деса калла олувчилар видеони муаллифини чақириб, сиз видеони обрусизлантириш мақсадида бузиб тарқатдиз деб жазоламаслиги қандай кафолатланган? табиийки бузиб чиқарилишига мени айбим йўқ, мен бузиб тарқатмадим, мен бор холатни кесмасдан қўйган эдим, у кўчириб кейин монтаж қилган деган гаплар инобатга олинишидан махлуқни даволаган осонроқ.
Мана шундай ҳолатларда видеотасвирни айнан видеога олган одам бузиб тарқатган бўлиб қолмаслиги қандай қафолатланган.
Бундай вазиятларда судларимизда айблаётган томон айбни исботлаб бўйнига қўйиб бериши керак деган принциплар ишлаши керак деб ўйлайман.
Одил суд ҳаммасини хал қилади.
@avtobloguz