Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Abdunabi Hamro ijodi avatar

Abdunabi Hamro ijodi

Абдунаби Ҳамронинг ижодий каналига хуш келибсиз!
Ушбу каналга муаллифнинг ижодий ишлари мунтазам жойлаштириб борилади.
Мурожаат учун тел:
+998991357435
Рейтинг TGlist
0
0
ТипПубличный
Верификация
Не верифицированный
Доверенность
Не провернный
Расположение
ЯзыкДругой
Дата создания каналаJun 08, 2019
Добавлено на TGlist
Mar 25, 2025
Прикрепленная группа

Рекорды

17.04.202523:59
404Подписчиков
15.03.202523:59
0Индекс цитирования
21.03.202523:59
4.2KОхват одного поста
18.04.202523:59
65Охват рекламного поста
26.03.202523:59
9.09%ER
18.03.202517:31
556.81%ERR

Развитие

Подписчиков
Индекс цитирования
Охват 1 поста
Охват рекламного поста
ER
ERR
MAR '25MAR '25MAR '25APR '25APR '25APR '25

Популярные публикации Abdunabi Hamro ijodi

25.03.202507:52
Бугун эрталаб, яъни, 2025 йил, 25 март куни тасвирга олинган лавҳа.
post.reposted:
Abdunabi Hamro ijodi avatar
Abdunabi Hamro ijodi
ОНА ТУПРОҚ

“Болам” демасанг ҳам, онамсан менинг
Тупроғингдан бино бўлган вужудим,
Кетажакман бир кун, яшасам-да минг
Охир тупроғингга қўшиларман жим.

Кошки, кетар чоғим мўъжиза сабаб
Милён бор кичрайса вужудим маним:
Шунча йил мен сени юрдим тепкилаб
Энди ётсам, оғир ботмасин таним...

Абдунаби Ҳамро
24.03.202508:08
Yaqindagina “O’zbekiston Amaliy san’at muzeyida” bo’lib o’tgan konsert dasturimiz Madaniyat va ma’rifat telekanalida
25.03.2025 sanada soat 16:40 da
30.03.2025 sanada soat 18:00 da
namoyish etiladi.O’tkazib yubormang va albatta o’z fikrlaringizni yozing.

Bizni kuzatganingizdan mamnunmiz🌺🌺

t.me/MohichehraShamurotova
01.04.202503:30
Бугун 1 апрель – Халқаро кулгу ва ҳазил куни. Барча мухлисларга яхши кайфият кун бўйи ҳамроҳ бўлсин!

ХАНДАДРОМ 😂😂😂😂😂

Россиянинг бир қишлоғига тоғдан сел келиб, барча уйларни сув босибди. Одамлар қўлга илинган юкларини олиб, қоча бошлашибди. Фақат черков руҳонийси хотиржам экан. Сув кўпайиб, черковни босибди, роҳиб томга чиқибди. Бир пайт қайиқда икки киши сузиб келибди:
-Отахон, қайиққа чиқинг, ҳадемай чўкиб кетасиз.
-Мен етмиш йилдан бери худога ибодат қиламан, мени ўзи қутқаради!- дебди роҳиб.
Қайиқ сузиб кетибди. Сув кўтарила бошлабди, роҳиб черковнинг қўнғироқхонасига чиқибди. Бир пайт катер(моторли қайиқ)да икки киши келибди:
-Отахон, қайиққа чиқинг, чўкиб кетасизку!
-Бораверинглар, мени эгамнинг ўзи қутқаради!
Катер сузиб кетибди. Сув кўтарила бошлабди, роҳиб черков гумбазининг тепасидаги хочга тирмашиб чиқибди. Шу пайт бир вертолёт келибди:
-Отахон, келинг, олиб кетамиз!
Роҳиб яна ўша жавобни берибди, вертолёт учиб кетибди. Сув кўтарилиб, роҳиб чўкиб кетибди. Нариги дунёга борса, иккита фаришта гаплашиб турган экан. Роҳиб қовоғини солиб, бошидан ўтганларни айтиб берибди.
-Менга қара, эй бадбахт, ношукур банда! –дебди бир фаришта, -Яратган сенга бир қайиқ, бир катер ва бир вертолёт юборди, сен эса ўтиравердинг. Нима, унинг Ўзи тушсинми сени қутқаришга?!

* * *

ХХ-асрнинг 70-йилларида СССР ҳукумати алкоголли ичимликлар нархини ошириш ҳақида қарор чиқарибди. Сўнг давлат раҳбарлари журналистларга топшириқ беришибди:
-Халқдан сўраб кўринглар-чи, бу қарор уларнинг ҳаёт тарзига қандай таъсир ўтказди?
Журналистлар дастлаб Москва ишчилари ва вилоятда яшовчи деҳқонлардан сўрашибди.
-Бизга унчалик таъсир қилгани йўқ, -дебди бир мужик, -биз олдин ҳам самогон (қўлбола ароқ) ичардик, ҳозир ҳам ўшани ичяпмиз.
Сўнг зиёлилардан сўрашибди.
-Бизгаям унчалик билдиргани йўқ, -дебди бир рассом, -олдин коньяк ичардик, ҳозир ароқ ичяпмиз. Чидаса бўлади.
Охирида элита (хослар, раҳбарлар)дан сўрашибди.
-Бизга умуман таъсири йўқ бу қарорнинг, -дебди бир раҳбар, -чунки, биз олдин ҳам текин ичардик, ҳозир ҳам текин ичяпмиз. 😂😂😂😂😂

Абдунаби Ҳамро
ТИТАНИК

Пичоқ ёғни кесгандек
Пўлатни кесди музтоғ!
Ҳолбуки, ғўр муҳандис
Мақтанар эди шу чоғ:
“Бу - илмий инқилобнинг
Энг сўнгги ўзғир сўзи,
Уни чўктира олмас
Ҳатто Худонинг ўзи!”
Дарҳақиқат, тик қоя
Юксалгандек уммонда,
Бу янги, улкан кема
Якто эди жаҳонда.
Палубада мусиқа
Уйин-кулгу, қаҳқаҳа,
Трюмда хизматчилар
Зир югурар ҳада-ҳа.
Жамиятнинг “гуллари”
Кайф-сафо, маишатда,
Тил-забонсиз қуллари
Кеча-кундуз хизматда.
Кема ҳаётга ўхшар:
Ким югурдак, ким кибор,
Бойлар беармон яшар
Ғарибларга - қамчи, дор.
Ҳар нарсага – бир сабаб:
Ёнғинга боис – гугурт,
Сулаймоннинг ҳассасин
Кемиргандай митти қурт,
Фаҳшу зино, фисқ-фасод
Жамланган пўлат қалъа,
Оддийгина муз сабаб
Бўлди яксон, дабдала!
Ханжар ёғни кесгандай
Қалин зирҳни тилди муз,
Чиркин дунё пайдар-пай
Йитди сув ичра беиз.
Агар тангри истаса
Тошда ҳам гул ундирар,
Темиртан қўрғонларни
Бир чўп билан синдирар.
Шу оддий ҳақиқатни
Англамай яшар инсон,
“Титаник” қисматидан
Хулоса қилмай ҳамон...

Абдунаби Ҳамро
Агар маҳшаргача аҳли шуаро шеър битар бўлса,
Тилин тишлаб қолур бари, етиб навбат Навоийга.

Агар Аллоҳ қиёмат кун назм аҳлини жам этса,
Сухан мулкида олтин тахт тегар албат Навоийга!

Абдунаби Ҳамро
31.03.202503:08
ФИКР ЧАҚМОҒИ

Нарса-ҳодисаларнинг сиртига қараб эмас, моҳиятига қараб баҳо беринг. Бешик ҳам, дор ҳам ёғочдан ясалади.

* * *

Ҳар бир гуллаган дарахт мева бермагани каби, ҳар бир гўзал қиздан ҳам яхши аёл чиқмайди.

* * *

Чолғучи сознинг қулоғини бураб, созласагина куй мукаммал чиқади. Вақтида қулоғи буралмаган бола ҳам келгусида ҳаёт куйини бузиб чалади.

* * *

Биз Бугунни ҳам, Эртани ҳам алдашга ҳаракат қилиб яшаймиз. Фақат Ўтмишни алдаб бўлмайди: у аллақачон содир бўлган.

* * *

Тошни ёриб, кўкка интилишга майсани илдизи ундайди. Агар илдизингни – тарихингни унутсанг, қанча талпинма, Ҳаққа етолмайсан.

* * *

“Аёл” сўзининг келиб чиқишига оид бир неча тахминлар бор. Ҳақиқатга яқинроқ вариант мана бундай: хотин эридан ҳар куни пул сўрайвергач, безор бўлган эр бор-будини унинг олдига ташлаб, тўнғиллабди: “Ай, ол!”

* * *

Коинотдан туриб Ер сайёрасини бир неча йил ўрганган Икс сайёраси вакили ўз ватанига қайтгач, космопортдан туриб, раҳбариятга ахборот жўнатди: “Тадқиқотлардан маълум бўлишича, Ер сайёрасида ҳаёт йўқ. У ерда фақат Манфаат ва Азоб бор”.

* * *

Китоб ўқиганларнинг барчаси олим бўлавермагани сингари, олимларнинг ҳаммаси ҳам китоб ўқимайди.

Абдунаби Ҳамро
23.03.202503:19
ТУРНАЛАР

Соғинч каби сўнгсиз осмон остида
Сарҳади йўқ, тенгсиз осмон остида,
Яна қора булут осилиб турар
Ойсиз, туссиз, рангсиз осмон остида.
Эртага “қур-қур”лаб келса турналар
Бу бадқовоқ борлиқ яна турланар.

Кунсиз бу кунингни не қилай, жаҳон
Ойсиз бу тунингни не қилай, даврон,
Гоҳ у йўқ, гоҳ бу йўқ – ай ярим дунё
Унингни, бунингни не қилай, замон?
Ўзгаришдан дарак бўлса турналар
Бу кенглигу торлик қачон турланар?

Ярим дунё ярим кўнглимда маним
Бу дил -сўнгсиз, дунё сўнглим-да маним,
Турналарни кутиб яшайман ҳали
Ҳали қасдим бордир ўлимда маним.
Ойсиз осмонларга тўлса турналар
Яримдиллик, зорлик қайта турланар.

Ай меҳрдан бошқа нарсаси борлар
Ай кўнгли яримга беэътиборлар,
Бўшатинг осмонни, турналар қайтсин
Зиндонлар ёрилсин, қуласин дорлар.
“Қур-қур”лаб, дунёдан кулса турналар
Мискинлигу хорлик шояд турланар.

О, турнасиз баҳор, айтинг, баҳорми
Айтинг, инсон зоти шунчалар хорми,
Осмоннинг остида, Ернинг устида
Бу зулмнинг чеки, сарҳади борми?
Юракларда гулдай сўлса турналар
Ғафлату бедорлик қай кун турланар?

Ай маним суюклим, бағри тошлигим
Мунис кўнгиллигим, ғариб бошлигим,
Ойсиз осмонингга қайтсин турналар
Фикри бебошлигим, кўзи ёшлигим.
Қалбинг осмонида қолса турналар
Ишон, умидворлик шу кун турланар.

Турналар – дунёнинг кўнгил қушлари
Турналар – осмоннинг ақлу ҳушлари,
Турналар – бўз йигит айтган қўшиқдир
Турналар – бўй қизнинг ширин тушлари.
Дунё, юрагингда ўлса турналар
Бу хато, бу яро мангу тирналар...

Қур-рей, қур-рей...
Қур-рей, қур-рей...

Абдунаби Ҳамро
30.03.202502:39
Барчага бугунги айём муборак бўлсин. Ушбу битикни байрам совғаси деб қабул этгайсиз, азизлар. 🌷🌷🌷🌺🌺🌺💐💐💐🌹🌹🌹

ҲАЙИТЛИК

Ҳайитлик бермадим дея ўксинма
Беш қўл баробармас, бир кам дунё бу,
Ёмонлик соғинмай дунёи дунга
Яхшиликни билсанг – ҳайитлигинг шу.

Бир қара оламнинг боғу роғига
Не дарахтлар маҳкум хазон доғига,
Кўнгил деб аталган юрт чорбоғига
Меҳр туғин илсанг – ҳайитлигинг шу.

Ватан тупроғини суртиб кўзингга
Зарра гард қўндирмай қалбинг, юзингга,
Содиқ қола олсанг берган сўзингга
Ғаним бағрин тилсанг – ҳайитлигинг шу.

Оилангни асраб ғам ғуборидан
Бохабар бўлолсанг йўғу боридан,
Кўксингдаги жаннат – дил гулзоридан
Хору хасни юлсанг – ҳайитлигинг шу.

Ҳаёт курашлардан иборат асли
Курашдан қочмагай мардларнинг насли,
Бўлсанг шер нафасли ва йўлбарс сасли
Йиқилганда кулсанг – ҳайитлигинг шу.

Шукроналар айтиб нону ошингга
Бошингда порлаган ҳур қуёшингга,
Бугун учраган ҳар ватандошингга
Бир табассум қилсанг – ҳайитлигинг шу.

Майли, ош пишмасин ўтлиғ дамингга
Ҳақ барака берсин кўстинг, камингга,
Ва охир бобонгдан мерос заминга
Уруғдай экилсанг – ҳайитлигинг шу...


Абдунаби Ҳамро,
Ўзбекистон Ёзувчилар ва Журналистлар уюшмалари аъзоси.
16.04.202506:29
БАХШИЁНА

Амир Олимхон Бухоро тахтига келган куннинг эртасига Арки олийда машварат ўтказди. Маддоҳлар ҳукмдорни мақтовларга кўмиб ташладилар. Бир чеккада мум тишлагандай ўтирган Қорабахши мерганга навбат тегди.
-Агар олампоноҳ Амиримиз бир қошиқ қонимдан кечсаларгина шеър ўқийман... –деди у.
-Кечдим, ўқи! –буюрди Амир. Мерган созини қўлига олиб, жисму жонини ўтли бир илҳом кўмиб, куйлай бошлади.

Бир боқсам, дунё уйи
Гулзор бўлиб кўринди.
Янграб булбуллар куйи
Баҳор бўлиб кўринди.

Бир боқсам –ҳар дилда қиш
Бошдан ошмоқда ташвиш.
Нон сўраб, тақиллар тиш
Ночор бўлиб кўринди.

Ҳар ёнда алдам-қалдам,
Хокдай беқадр одам,
Ёлғонга тўлиқ ҳар дам
Айёр бўлиб кўринди.

Севишганлар фироқда
Висол анча йироқда,
Ишқ баҳоси – тупроқда
Зор-зор бўлиб кўринди.

Меҳр йўқ қариндошда
Мингта ташвиш ҳар бошда,
Заҳар яширин ошда
Абгор бўлиб кўринди.

Қай амалдор порахўр
Қай мансабдор муштумзўр,
Фуқароси кар ва кўр
Бемор бўлиб кўринди.

Сотилгай сийлов, нишон
Савдоланар ҳар унвон,
Баҳоланар шуҳрат-шон
Бозор бўлиб кўринди.

Ота алдар ўғилни
Маъқул дер номаъқулни,
Эшаклар ейди гулни
Эл хор бўлиб кўринди.

Деҳқон ишлар йил бўйи
Тўрт бўлмас икки қўйи,
Қарз билан ўтар тўйи
Ёр-ёр бўлиб кўринди.

Ҳукм битар қозилар
Қичқирар норозилар,
Акиллайди тозилар
Беор бўлиб кўринди.

Йигитларда ҳиммат йўқ
Сулувларда уят йўқ,
Бирор яхши ният йўқ
Маккор бўлиб кўринди.

Кўпайди масхарабоз
Кўпайди жўжахўроз,
Қарғалар кўп, бургут оз
Ит нор бўлиб кўринди.

Йўлинг сал-пал бурилар
Дарров “ишинг” кўрилар,
Қўйларга оч бўрилар -
Сардор бўлиб кўринди.

Ташир, не тушса қўлга
Аланглаб ўнгу сўлга,
Жасорат ўлган ўлка
Мозор бўлиб кўринди.

Кундададир бўйинлар
Пуч ёнғоқли қўйинлар,
Тахт талашар ўйинлар
Ошкор бўлиб кўринди.

Тиғ кўтарар ахтачи
Тобут ясар тахтачи,
Бугун ҳамма “пахтачи”
Дастёр бўлиб кўринди.

Шоир, сен ҳам алдамчи
Жонинг – қилдай арғамчи,
Бошинг узра ё қамчи
Ё дор бўлиб кўринди...

Сарой аҳли – вазиру вузаролар, амиру умаролар ғазаб қиличини суғурдилар. Бироқ, ҳукмдор уларни тўхтатди.
-Биз сўзимизда турамиз... –деди у хўрсиниб, - Бор, кетавер. Аммо, сенга тортиқ йўқ. Мукофотинг – омон қолган жонингдир!
Қорабахши мерган шунгаям шукур қилиб, саройдан чиқдию, Юлдузкўз отига сакраб миниб, кўздан ғойиб бўлди...

Абдунаби Ҳамро
2013 йил
Аё дўстим, бу дунёда сенинг ҳам ўз йўлинг бўлсин
Бу йўлни бехато танлаб оларга пок дилинг бўлсин.

Умр ўрмонида сенга келарлар дуч неча сўқмоқ
Бирин танла, агар ўнгинг ва ёки гоҳ сўлинг бўлсин.

Бу ўрмонда хатар кўпдир: гаҳи аждар, гаҳи йўлбарс
Қилични тутгучи маҳкам забардаст бир қўлинг бўлсин.

Умр – пойга, ёмонларнинг тўзонида қолиб кетма
Ғиротдай, Бойчибордай бир қанотинг – дулдулинг бўлсин.

Муҳаббатсиз ҳаёт – зулмат, кўкингда борми моҳтобинг
Умр гулзорида сенга ифор сочган гулинг бўлсин.

Дилинг ишқдан очилганда, мисоли настарин хушбўй
Фақат сен деб қўшиқ айтган навосоз булбулинг бўлсин.

Бу оламдан кетарда ҳам сени ёд айласин кимдир
Ёзиб соч, йиғлаган бир қиз ва тобуткаш улинг бўлсин.

Онангдай бир Ватан бўлсин, ётурсан тинчу хотиржам
Сени бағрига олгувчи замин - тоғу чўлинг бўлсин.

Абдунаби Ҳамро
МУКАММАЛЛИК

Кўзинг – уммон, қирғоғида тошлар ётар
Кўзларингдан кўзларимда ёшлар ётар.

Юзинг гулзорида ғунча очилмишдир
Юзинг осмонида ҳилол қошлар ётар.

Бошинг ою қуёш бирла баробардир
Саодатким, оёғинда бошлар ётар.

Хаёлингдан хаёлимга тиним йўқдир
Кўнгил бедор эрур, гарчи лошлар ётар.

Икки чашминг – оқ кўкда жуфт қаро юлдуз
Вужудингда, не тонг, минг қуёшлар ётар.

Ҳусн мулкинг олур божу хирож элдан
Итоатда Бухорою Шошлар ётар.

Азал наққоши дарж этган камолотни
Чизолмай не мусаввир, наққошлар ётар.

Дилинг розин тилинг пинҳон тутар гарчи
Нигоҳингда вале фошу фошлар ётар...

Абдунаби Ҳамро
31.03.202517:30
Устоз Нурали Қобулнинг Дўрмондаги дала-ховлисида ўтган навбатдаги маърифий суҳбатда Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган артист, устоз санъаткор Каримбой Раҳмонов ҳам иштирок этди. Суҳбат сўнгида хонадон соҳиби азиз меҳмонга ўзининг янги китобларидан совға қилди. Оқсоқолимиз Фарҳод оға Шомуродовнинг дуоларидан сўнг эсдалик учун суратга тушдик.
15.04.202501:36
ХАЙРЛИ ТОНГ

Хайрли тонг, эй кўҳна дунё
Ҳар қадаминг савобга тўлсин,
Кун нуридан ёришар само
Янги кунинг муборак бўлсин!

Хайрли тонг, яхши одамлар
Қутлуғ бўлсин янги қадамлар,
Эзгу ният тўлсин дилларга
Файзга тўлсин ҳар ўтган дамлар.

Хайрли тонг, ўктам йигитлар
Кўкда учган озод бургутлар,
Парвозингиз бехатар бўлсин
Дуч келмасин қора булутлар.

Хайрли тонг, сулув санамлар
Кўзи шаҳло, қоши қаламлар,
Муҳаббатга тўлсин қалбингиз
Йироқ кетсин қайғу-аламлар.

Хайрли тонг, жажжи болакай
Катта йўлга чиқибсан атай,
Қадамларинг муборак бўлсин
Саломат бўл, дарду ғам кўрмай.

Хайрли тонг, кекса донолар
Фаришталар, пари момолар,
Асраб турсин бемор дунёни
Сиз ҳар тонгда қилган дуолар.

Хайрли тонг, эй порахўрлар
Ғофиллару дил кўзи кўрлар,
Тангрим инсоф берсин сизларга
Ўзин худо санаган зўрлар.

Хайрли тонг, мансабпарастлар
Иши ғийбат, нияти пастлар,
Бир кун пеша қилинг савобни
Халқ қарғишин олган нокаслар.

Хайрли тонг, ғариб-ғурабо
Кун кўрай деб юрган фуқаро,
Умид билан боқинг бу тонгга
Тилагингиз бергайдир худо.

Хайрли тонг, эй бани башар
Дерлар: қимирлаган қир ошар,
Тонгда эзгу ният қилса ким
Кун бўйи чин инсондай яшар!

Хайрли тонг, эй кўҳна дунё...

Абдунаби Ҳамро
17.04.202505:54
САРБАДОРЛАР ҚЎШИҒИ

... Ассалому алейкум, дорнинг оғочи!

("Кунтуғмиш" достонидан)

Ўзим келганим йўқ мен, сўзим келтирди
Кимни қизиқтирар халқнинг тўқ, очи?
Мудом кундай бедор кўзим келтирди
Ассалом алейкум, дорнинг оғочи.

Эски танишмиз, дўст, бормисан омон
Мансурдан сўнг ўтди не турфа замон,
Сўроқ белгисидай маъюссан ҳамон
Ассалом алейкум, дорнинг оғочи.

Келмайинми, ахир, ҳақ сўз бўғилса
Ҳар сўз ҳамду сано билан йўғрилса,
Бир ўғри осилса, минги туғилса
Ассалом алейкум, дорнинг оғочи.

Ҳали юртда каззоб, қаллоб камми, айт
Ростгўйларнинг кўзи ҳамон намми, айт,
Ҳақ деб жон бермоққа қулай дамми, айт?
Ассалом алейкум, дорнинг оғочи.

Келаман-да, юртни тарк этса меҳр
Элни босиб кетгач жоду ва сеҳр,
Келдим, қиличимда нафрату қаҳр
Ассалом алейкум, дорнинг оғочи.

Салтанатлар келиб-кетар, сен борсан
Наҳот ҳар даврга зарур, даркорсан,
Айт, қачон қолгайсан ишсиз, бекор сан?
Ассалом алайкум, дорнинг оғочи.

Ўзинг кўҳнасану сиртмоғинг янги
"Ундов"лар "сўроқ"қа емишдир мангу,
Аммо, тугамайдир адолат жанги
Ассалом алейкум, дорнинг оғочи.

Алвидо, биродар, битди шеъру байт
Шудир умримдаги энг Чин ва Рост пайт,
Биздан сўнгиларги албат салом айт
Ассалом алейкум, дорнинг оғочи!

Абдунаби Ҳамро
2014 йил
Войдите, чтобы разблокировать больше функциональности.