Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
HAYOTIY HIKOYALAR 📚 avatar

HAYOTIY HIKOYALAR 📚

Hayotiy hikoyalarni oʻqib oʻzingizga kotta anglashlar olib hayot yoʻllaridan qoqilmasdan shaxdam qadamlar bosib Bahtli hayot kechirishlarizni chin qalbimdan tilab qolaman.
Bizni kuzatishdan uzoqlashmang biz siz bilan💗
👇👇👇
Adminka @Shukirollox777
Рейтинг TGlist
0
0
ТипПубличный
Верификация
Не верифицированный
Доверенность
Не провернный
РасположениеУзбекістан
ЯзыкДругой
Дата создания каналаЛют 06, 2025
Добавлено на TGlist
Жовт 22, 2024
Прикрепленная группа

Рекорды

22.10.202423:59
19.4KПодписчиков
19.02.202506:42
500Индекс цитирования
24.03.202523:59
1.3KОхват одного поста
24.03.202523:59
1.3KОхват рекламного поста
31.10.202423:59
20.00%ER
24.03.202523:59
10.27%ERR

Развитие

Подписчиков
Индекс цитирования
Охват 1 поста
Охват рекламного поста
ER
ERR
ЛИСТ '24ГРУД '24СІЧ '25ЛЮТ '25БЕР '25КВІТ '25

Популярные публикации HAYOTIY HIKOYALAR 📚

11.04.202506:29
#ФАРИШТАЛИККA_DAЪВОЙИМ_ЙЎҚ


#МУАЛЛИФ_САИДОРА

#No_YAKUNIY_QISM

МУАЛЛИФДАН:


Ўзбекистонда ОИВ ва ОИТС ҳақида жудаям кам гапирилади. Бу мавзу бизда керакмасдек гўё гапирилганда ҳам жамиятимизда узоқ йиллардан бери шаклланиб келаётган фикрлар айтилади. Бу касалга фақат наркоманлар, фохишалар, ҳаром ишлар билан шуғулландиган одамлар йўлиқади ва буни охири фақат ва фақат ўлим. Узоқга бормайлик одамларимиз ОИВ ва ОИТС фарқига ҳам боришмайди улар учун фақат ҳаммаси СПИД. Лекин биласизми ? Дунёда 2000 млн дан ортиқ 14 ёшгача бўлган болалар мана шу касаллик билан яшаб келишади. Уларнинг аксарияти бу касаллик билан туғилишган ёки қаҳрамонимиз Одил каби жудаям ёшлигида турли тиббий муолажалар ортидан уни юқтириб олишган, яъни улар бу нарсага сабабчи бўлишмаган, лекин шунга қарамасдан жамиятимиз томонидан доимий дискриминацияга учраб келишади. Уларни мактаб, боғчаларда ҳеч ким чиқиштирмайди, улар билан қўл бериб сўрашишмайди. Улар фойдаланган идишлардан фойдаланишмайди. Ҳуллас шайтондан қўрққандек қўрқишади. 2024-йил бизларда бўлса одамлар ҳали ҳам бу касаллик ҳаво томчилари орқали юқди деб ўйлашади. Одил каби бегуноҳ болажонларга улғайганда, наркоман, ҳаром йўлга юрадиган деб фикрлаб жирканишади, ваҳоланки бу касалликни улар беҳосдан юқтириб олишган. Улар бунга айбдор эмас. Улар ҳам ўз орзуларига эга барча болалардек бола! Мен бу билан бу касалликни яхши демайман, албатта инсон ҳаёти учун хавфли касаллик аммо бегуноҳ болаларда нима айб... Одил ўз жонига қасд қилди деб ўйлайсизми, йўқ ! Одилни жамият ўлдирди. Мана шундай қотиб қолган фикр ва тор доирадаги ақидалар ўлдирди. Одилни ҳам бахтли бўлишга ҳаққи бор эди... Одилни ҳам севишга севилишга ҳаққи бор эди. Аммо Одилнинг ўлимига сабаб Зебо ёки ўзи эмас ! Жамият... Агар халқ орасида бундай кескин ножўя фикрлар бўлмаганда Одилнинг онаси сиқилиб саратонга учрамасмиди... Одил ўзини ўлдириш учун уринмас, денгиз соҳилида Зебони учратмасмиди... Асар рекламасига эътибор берган бўлсангиз "ҳаётга қарашларингизни ўзгартириб юбориши мумкин" дегандим. Бу сўзни бекорга айтмадим. Ҳар бир ёзувчи ўз асари ортида ўқувчига бир нарсани ўргата олиши керак. Асар оҳиридаги Одилнинг ўлими сизга ёқмаслиги мумкин. Аммо шундай бўлиши керак эди... Одилнинг ўлими бизга дарс бўлиши керак... Жамиятимизда Одилга ўхшаган болалар сон-саноқсиз уларнинг тақдири ҳам Одилники каби якун топганлари қанча аммо бу ҳақда секин айтилади... Балки гапирилмайди ҳам. Уларнинг наздида жамият учун кераксиз хавфли одам ўлди-ку, бу - улар учун фойдаку ! Аммо Одил ва Одил каби болалар ҳам ИНСОН! Уларнинг ҳам бошқалар каби яшашга ҳаққи бор! Бу ҳақида Муқаддас китобимиз Қуръонда ҳам айтилган :

" Албатта, Биз инсонларни азиз ва мукаррам қилдик " (Исро сураси, 70 - оятда)

айтилади. Бу оят ҳар бир инсоннинг азиз эканлигини Касаллик ва К
камчилик Аллоҳнинг синови бўлиши мумкинлиги, аммо буни камчилик билмаслигимиз айтилади.
Агар ушбу асар орқали бегуноҳ инсонларга нисбатан озгина бўлса ҳам қарашларингиз ўзгарган бўлса, демак мақсадимга эришибман ! Сарфлаган вақтингиз ва кетказган кўз нурингизга рози бўлинг.

Тамом

HAYOTIY HIKOYALAR 📚
Eng qiziqarli joylari oldinda
•┈┈┈┈•❈••🌹••❈•┈┈┈┈•
Sotib olib 1nafasda toʻliq oʻqisangiz
boʻladi 💁‍♀adminga yozing 👈
@hikoyani_toliq_oqish_uchun👈
20.03.202506:36
Ассалому алайкум. Саломатмисиз? Бу ерда сизни 4-5 таси сўраб кепти. Мен уларга сиз ҳаққингизда тўлиқ маълумот бериб манзилингизни хам бердим. Лекин сиз мендан хафа бўлманг Хўпми? Улар сизнинг уйингизга эртага боради. Қўлларида юклари бор, бироз муддатга кўчиб боради, меникида хам колинглар десам сиз билан кейинрок у киши билан битирадиган ишларимиз бор дейишди Уларнинг исмлари Файзу-Барокот Чиройли-Иймон Бахт - Саодат, Сиҳат -саломатлик, Омад - Хурсандчилик. Улар сизнинг уйингизда қолсин. Ушбу СМСни ўзингиз кимга яхшилик тиласангиз, шуларга жўнатинг, мени ҳам унутманг. Сиз ушбу тилакни қанча одам билан бўлишсангиз, сизни уйингизда мехмонлар шунча узоооооқ вақт қолади рахмат СИЗГА😘

HAYOTIY HIKOYALAR 📚
Eng qiziqarli joylari oldinda
•┈┈┈┈•❈••🌹••❈•┈┈┈┈•
Sotib olib 1nafasda toʻliq oʻqisangiz
boʻladi 💁‍♀adminga yozing 👈
@hikoyani_toliq_oqish_uchun👈
11.04.202501:13
#ФАРИШТАЛИККA_DAЪВОЙИМ_ЙЎҚ


#МУАЛЛИФ_САИДОРА

#No_219


Зебонинг кўз ёшлари қотди... қолмади... Одил... Нега мени озгина кутмадинг, билгансан, билгансан-а мени барибир сени дейишимни сендан воз кечмаслиггимни билгансан! Шунинг учун ҳам кутмагансан ! Мени қайсарлигимни биласанда... Адашяпсан севгимизни тупроққа олиб кетмадинг. У ҳали ҳам менинг қалбимда... Нақадар олийжаноб инсон эканлигингни билсанг эдинг... Одил сени севишдан тўхтай олмайман... Мени кечир сенга оҳирги мартда айтган гапларини менга армон бўлиб қолди... Мен ҳам оддий одамлардек паст фикрлаб сенга нималар дедим... Дийдор қиёматга қолди... Агар бошқатдан туғилиш имкони бўлганда...мен ҳеч нарсага қараб ўтирмай сени деярдим... Сени армонлар билан ташлаб кетган Зебойингман !... Нима у касаллик? Менга буни аҳамияти йўқ эди... Мени бахтли бўлисжимни хоҳлабсан аммо ўша бахтимни эгаси бўлмиш ўзингни тупроққа қорибсан...Ишон етти умримда ҳам сени танлардим...


****
Умид ака Зебонинг аҳволидан ҳавотир олиб машинани Жасур ҳайдаб боришини тайинлади... Зебо йўл бўйи миқ этмай Одил билан ўтказган дамларини эслаб келди...

ХОТИРАЛАР:

-Ҳой қиз!, ўзини ҳаётингда яша!!!..., шуни билки, мени бу фикримдан барибир ҳеч ким қайтаролмайди?

Фаришта!... Фариштасан!...

-Мен учун барибир фариштасан!

-Севги сенинг ширин тилингдан
Ким ўпмаган ким тишламаган...
Усмон Носирнинг бу шеърига ишонмасдим, аммо у ҳаққа ўхшайди... .
-Сени севаман...

- Шу чиройли лаблардан бир бўса олсам ?...

- Нима сен мени аччиқ қилиб юрадиган йиғлоқи аёлсифат эркак деб ўйлайсанми ?... Билсанг мени муҳаббатим аччиғимдан устун туради!!! Наҳот сени шунчаки унута олсам ?... Кўрмасам соғиниб қоляпман-у...

- Сендай қалби дарё, покиза беғубор Фариштага арзирмиканман ! - чуқур ўйга толди Одил - Сени... Бахтли қилолармиканман ? Мени шу қийнайди ?

- Биласанми мен ҳозир жуда бахтлиман...Оллоҳнинг менга берган севги туйғуси учун раҳмат!.. Бу гапларинг учун ҳам раҳмат сенга... Мен рози бўласан деб қўрққан эдим...

- Албатта... сен барибир менинг фариштам бўлиб қоласан шуни унутма! Сен менинг етишиб бўлмайдиган, лекин шундоққина юрагимнинг бир қисмига айланиб бўлган севгимсан!

Davomi bor...

HAYOTIY HIKOYALAR 📚
Eng qiziqarli joylari oldinda
•┈┈┈┈•❈••🌹••❈•┈┈┈┈•
Sotib olib 1nafasda toʻliq oʻqisangiz
boʻladi 💁‍♀adminga yozing 👈
@hikoyani_toliq_oqish_uchun👈
11.04.202501:13
#ФАРИШТАЛИККA_DAЪВОЙИМ_ЙЎҚ


#МУАЛЛИФ_САИДОРА

#No_218


Айтганча ўглимни хонасидан мана бу қоғозни топдим - Умид ака чўнтагидан букланган қоғоз чиқарди
Менимча у буни сизга ёзган !
- у қоғозни Зебога узатди...
- Амаки майлими Одил билан бироз суҳбат қурсам ?
- Ҳа, ҳа - Умид ака Зебони қабр олдида ёлғиз қолдирди
- Зебо Одилнинг парчагина қоғозини очди
- Ўзинг гапирмай, хат ёзаверибсанда... Фариштам... агар бу парча сени қўлингда бўлса демак мен бу дунёда йўқ бўламан ! Агар бу сени қўлинда бўлса демак мен адашмабман сен ростдан ҳам ФАРИШТАСАН
Мен билар эдим... Сени мендан воз кечмаслигинг... Тўйга рози бўлишингни билардим...Чунки сен тенги йўқ беҳад бағри кенг қизсан ! Лекин ўзинг бу ҳақида билмасанг ҳам керак... Айтаману сени шу қадар севаманки ўзимдан ортиқ яхши биламан... Сен бахтли бўлишга арзийсан !... Мен бу дунёда бор эканман сен мендан кечолмайсан... Шу ўринда мен ҳам сендан ўзгасини кўзим кўрмайди... Барибир сенга талпиниб қўяман... Нетай юрагим шунақа... Қўймаяпти... Онамни тамом қилганим етар яна бир аёлни бошига етмай... Сени ҳаётингга хавф солмасдан тинчгина бу дунёда кета қолай... Зебогинам мен ҳафа эмасман, мен бахтлиман, мен жуда ҳурсандман ! Мен севгини, бахтни таъмини ҳис қилдим ва бунинг учун сенга раҳмат шу сен билан ўтказилган бир йил мен учун юз йилга татигулик бўлди... Ҳавотир олма мен жуда яхши ва бахтли яшадим. Ҳақиқий ишқ эгасига висол у қадар муҳим эмас ! Муҳими қалбан севгим. Мен иккимизнинг ўтли севгимизни ўзим билан олиб кетдим. Севгимиз мен билан ер тупроғида... Сен яша... мен учун ҳам бахтли яша. Ишонаман ҳали севиб севилиб яшайсан ! Инсонга етти ҳаёт берилади деб эшитганман... Мана ўша етти ҳаётимнинг ҳали ҳаммасини яшаб ўтмаганман... менимча, чунки... мен ҳам келгуси ҳаётимда соғлом туғиламан ва ўшанда албатта сени бахтли қиламан... Мени кечир...

Ҳеч қачон бирга бўлмаслигимизни била туриб сени дунёларча севган Одилинг...



Давоми бор...

HAYOTIY HIKOYALAR 📚
Eng qiziqarli joylari oldinda
•┈┈┈┈•❈••🌹••❈•┈┈┈┈•
Sotib olib 1nafasda toʻliq oʻqisangiz
boʻladi 💁‍♀adminga yozing 👈
@hikoyani_toliq_oqish_uchun👈
07.04.202506:34
#ФАРИШТАЛИККA_DAЪВОЙИМ_ЙЎҚ


#МУАЛЛИФ_САИДОРА


#No_206


Энди сен онамни ҳолатини тасаввур қилавер. Дадам айтиб берганлар раҳматли онам кечалари тинмай йиғлаб чиқарканлар. Бир кун ўлади аммо қачон ! Болагинам дард билан яшайди !, келажагичи? Уҳам оила қурмайдими ?, Фарзандли бўлмайдими ? Онам учун бу фожиага айланган шу ўй- ҳаёллар қалбини кемириб аста-секин кучли сиқилишлардан саратонни орттириб олганлар, ўзларига қарамаганлар фақат мен деб чопаверганлар. Оҳир-оқибат йиқилдилар... Менга сиқилиб-сиқилиб йиқилдилар... Эҳ... Зебо мен шунақа аблаҳ инсонман !, онамнинг қотилиман... Агар мен бўлмаганимда ёки шу касалликка чалинмаганимда онажоним узоқ умр кўрардилар. Мен ўзимни эмас ака-укаларимни ҳам етим қилдим. Тўғриси мен ҳам бу касалликка чалинганимни балоғат ёшимда билганман. Дадам витаминлар дея ҳар куни дори ичиртирар мен ҳам витамин деб ичиб юрганман. Ишонасанми докторлар менга ҳали кўп яшашимни мунтазам дори ичиб туришимни айтган. Аммо Зебо дорини ичарман !, яшарман ҳам, аммо... бир кун ўлишимни биламан... очиғи мен қўрқмайман ўлимдан чунки ҳаммамиз бир кун ўламиз ! Мен атрофдаги яқинларимга ўзим билмай зарар бериб қўйишимдан қўрқаман. Бир кун келиб мен ҳам дўстларим каби оила деб аталмиш бахт остонасини бошлашдан қўрқаман ! Аёлим нима бўлади у ҳам мендек қийналадими?, фарзандларимчи... Ҳамма ғам ташвишли кунида келажак орзу умидлари билан барча ташвишларини унутса, мен эса келажакни ўйласам қўрқиб кетаман ! Ўтмишнику гапирма ! Онам шўрликни адо қилдим !, тўғри мен ўзим хоҳлаб орттирмадим , лекин барибир мен ҳаммасига айбдорман!...


Давоми бор...

HAYOTIY HIKOYALAR 📚
Eng qiziqarli joylari oldinda
•┈┈┈┈•❈••🌹••❈•┈┈┈┈•
Sotib olib 1nafasda toʻliq oʻqisangiz
boʻladi 💁‍♀adminga yozing 👈
@hikoyani_toliq_oqish_uchun👈
23.03.202518:46
Қадр сурасидаги адабий мўъжиза ҳақида тафаккур қилинг.

1) إنا – Инна
2) أنزلناه – Анзалнаҳу
3) في – Фи
4) ليلة – Лайлат
5) القدر – Ал-Қадр
6) وما – Ва ма
7) أدراك – Адрока
8) ما – Ма
9) ليلة – Лайлат
10) القدر – Ал-Қадр
11) ليلة – Лайлат
12) القدر – Ал-Қадр
13) خير – Хайрун
14) من – Мин
15) ألف – Алф
16) شهر – Шаҳр
17) تنزل – Таназзал
18) الملائكة – Ал-Малоика
19) والروح – Вар-Руҳ
20) فيها – Фийҳа
21) بإذن – Биизн
22) ربهم – Роббиҳим
23) من – Мин
24) كل – Кулли
25) أمر – Амр
26) سلام – Салом
27) هي – Ҳия
28) حتى – Ҳатта
29) مطلع – Матлаъ
30) الفجر – Ал-Фажр

Қадр сурасида 30 та сўз бор, бу Қуръоннинг 30 парасига тенг.

Бу сурада 114 та ҳарф бор, бу эса Қуръондаги 114 сурага мос келади.

(У) "هي" сўзи 27-рақамли сўз бўлиб, бу Қадр кечаси Рамазоннинг 27-туни эканлигига ишора қилади.

(Қадр) "القدر" сўзи сурада 5, 10 ва 12-рақамли жойларда такрорланган.

5 + 10 + 12 = 27
Бу ҳам Қадр кечаси Рамазоннинг 27-туни эканлигига далилдир!
Субҳаналлоҳ!

Аллоҳим! Кимки шу хабарни ўқиса ва тарқатса, унга Рамазоннинг биринчи ўн кунлигида раҳмат, ўртада мағфират ва охирида дўзахдан халослик насиб этсин!

Амин🤲
АЖМАЪЙИН 🤲

https://t.me/Islom_qizlari
07.04.202502:53
#ФАРИШТАЛИККA_DAЪВОЙИМ_ЙЎҚ


#МУАЛЛИФ_САИДОРА


#No_205


Қандай қилиб тўғрими ? Бу анализ натижаси ота-онамни тамом қилган айниқса онамни... Кейинроқ билсак менга чақалоқлигимда катетр улаган доктор ўзи бу касаликка чалинган экан! Ўша йилдаги мен каби шу докторга борган болаларнинг кўпчилиги шу касаликка йўлиққан экан! Оддий бир докторнинг эҳтиёцизлиги туфайли шу дардни орттириб олибман...Ҳа ҳаётда биз ўйламаган ҳаттоки тасаввур қила олмайдиган ҳолатлар ҳам бор ! Энг ёмонини айтайми бу ярамас номи ёмон дард мени эмас онамни тамом қилган. Сен фарзанди тузалмас дардга чалинган онани фарёди қанақа эканлигини тасаввур ҳам қилолмасанг керак ! Менинг касаллигим Зебо оддийгина эрта-индин ўлиб кетаман дейдиган касаллик эмас. Бу халқ орасида жуда кучли дахшат ва қўрқув билан юрадиган ном...
Бу тўғри қондан-қонга юқар аммо... Бу касаликни жирканчли деб аташади. Аёлларга фохишага юрадиган инсонлар, наркоманлар чалинишади деб ўйлашади. Биз кабиларни жамият учун хавфли ва жирканчли инсон сифатида бўлишади. Тўғри оддийгина гепатит жигар касаллиги цирроз ҳам юқумли ва давосиздир, аммо уларга ундай қаралмайди. Раҳми келишади... соғлиқ тилашади. Биздақаларга эса фақатгина ўлим тилашади... гарчи ёмон йўлга юрмай юқтирган бўлсак ҳам шубҳа остида қолаверамиз.

Давоми бор...

HAYOTIY HIKOYALAR 📚
Eng qiziqarli joylari oldinda
•┈┈┈┈•❈••🌹••❈•┈┈┈┈•
Sotib olib 1nafasda toʻliq oʻqisangiz
boʻladi 💁‍♀adminga yozing 👈
@hikoyani_toliq_oqish_uchun👈
09.04.202502:29
#ФАРИШТАЛИККA_DAЪВОЙИМ_ЙЎҚ


#МУАЛЛИФ_САИДОРА


#No_211


- Дилноз ОИВ нима ? У билан қанча яшаш мумкин ? - дабдурустдан Зебонинг берган саволи Дилнозни гангитиб қўйди
- Нима деяпсан ?
- Жавоб бер...
- ОИВ вируси унинг охирги босқичи ОИТС аммо ОИВ билан ҳам анча умр кўриш мумкин лекин мунтазам дориларини ичиб юрса албатта !
- Демак яшайман... Яшаймиз...
- Нималар деяпсан тушунмадим сен... Одил билан...?
- Ҳа !, Одил билан турмуш қураман !
- Сен қиз тўғри ўйлаяпсанми ўзингни ўтга отасанми, сен ҳам шундай касал юқтирасан, умринг дори ичиш билан ўтади-ку
- Майли озгина яшасам ҳам севганим билан бахтли яшасам бас ! Бахт-бу қанча яшаш эмас. Ким билан қандай яшаш. Бир умр севмаган кишим билан азобда яшагандан, шу бахтнинг тамини тортиб озгина яшасам ҳам майли розиман. Инсон узоқ умр кўриш учун эмас, бахтли лаҳзаларни ҳис қилиш учун яшайди...
- Эсингни едингми Зебо... Ўзингни ўйласангчи ?
- Йўқ Дилноз... Мен Одилсиз турмушни тасаввур қилолмайман... Менинг ягона севгим у !
- Фарзанд туғилишичи у касал бўлмайдими
Зебони кўзларини ялт этиб жовдиради
- Йўқ... агар кесарча кесиш йўли билан туғилса... ўтиш эҳтимоли жуда паст...
- Аллоҳим ҳеч йўқ фарзандимиз соғлом бўлади !... Мен ўн йил ўн беш йил яшайманми майли бахтим билан яшайман !
- Ота-онанг бунга барибир йўл қўйишмайди ! Аҳмоқ бўлма ! - Зебонинг гапига нуқта қўйди Дилноз
- Қўйишади... бунинг чорасини топаман !
- Ххх, ҳеч қачон, эртак сўзламай ҳаётга боқ бу сенга реал ҳаёт ! Рамео Жулета асари эмас ! Улар икки дунёда рози бўлишмайди.
Зебо бир нуқтага қараб кўзларини қисиб айёрона қарор қилди.
- Рози бўлишмаса... Мажбур бўлишади !
- Қандай ?


Давоми бор...

HAYOTIY HIKOYALAR 📚
Eng qiziqarli joylari oldinda
•┈┈┈┈•❈••🌹••❈•┈┈┈┈•
Sotib olib 1nafasda toʻliq oʻqisangiz
boʻladi 💁‍♀adminga yozing 👈
@hikoyani_toliq_oqish_uchun👈
09.04.202507:32
#ФАРИШТАЛИККA_DAЪВОЙИМ_ЙЎҚ


#МУАЛЛИФ_САИДОРА


#No_214


- Шўха мен билан бир жойга келоласанми ? - деди Шўханинг студиясида эрталабдан пайдо бўлган Зебо
- Қаерга ?... нимага ?
- Борасанми шуни айт ! узоққа !
- Зебо жон деб борамааан аммо... - каловланди Шўха...
- Талқон ютдингми ? нима аммо ?
- Сен яқинимсан сенга йўқ демайман лекин бугун Жаҳонгирга ваъда бериб қўйгандимда... узргоҳ нигоҳда қаради Шўха
- Нима ваъда ?
- ...Жаҳонгирни бугун тўйи эшитмадингми ? куёвжўра бўлишим керак !
Зебо ҳайрон ўйга толди...
- Жаҳонгир уйланяптими ? - деди у секин овозда
- Ҳа... ҳафа бўлмагин... илтимос... йўқ деёлмадим ! Сен билан эртага борсакчи ? нима дейсан ? - деди айбдорона нигоҳда Шўха
- Йўғэ нега ҳафа бўламан !, бахтини берсин... ўзим ҳам кетавераман !
- Ўзи қаерга эди ? -қизиқсинди Шўха
- Ҳа қўявер шу сал медитация учун чалғий деб Чорвоққа чиқмоқчи эдим...

Зебо яна Одилга қўнғироқ қилди. Ҳали ҳам ўчиқ.
- Ўзим борақоламан... йўлни биламан... бир пасда етаман... қайтишда Одилни ўзи билан қайтарман ! У Бекободга машинасида ёлғиз йўлга тушди. Негадир Зебонинг юраги шошди. Тезроқ борса-ю Одилни кўрса, унга айтар гапи кўп...


Давоми бор...

HAYOTIY HIKOYALAR 📚
Eng qiziqarli joylari oldinda
•┈┈┈┈•❈••🌹••❈•┈┈┈┈•
Sotib olib 1nafasda toʻliq oʻqisangiz
boʻladi 💁‍♀adminga yozing 👈
@hikoyani_toliq_oqish_uchun👈
17.04.202518:28
#ТЕЛБА_ИШҚ

#МУАЛЛИФ_АЙДИН

#H_221


-- Бу ҳақида ўйлаб кўрмагандим лекин.
Мароқ билан кулиб гапирди Самир.
Унга бир оз тикилиб яна ҳаёлга берилдим. Айни дамда содир бўлаётган воқеаларга ишонгим келмаябди. Наҳотки, ҳозир биз турмуш қуриш учун кетаябмиз?... Бу ҳақда ўйлаб кўрган эдим. Орамиз бузилмасдан аввал... Ҳар бир қиз орзу қилганидек ўз севган инсонимга турмушга чиқишни... Лекин, бу тўғрисида Самирнинг қарашларини билганимда қаттиқ ранжиган эдим. Бироқ шунда ҳам, ҳар хил кутилмаган совғалар, сюрпризлар... Балки соҳил бўйидадир, балки чиройли рестаранда кечки таомланишда. Севги таратиб турган мусиқа остида тиз чўкканча қўлимни сўрашини ҳаёл қилар эдим... Энди бўлса...
-- Қамоқда севги изҳори қилганинг камдек, машинангда қўлимга рухсатимсиз узук тақиб қўйдинг. Энг ёмони эса... Шу ҳолимда никоҳдан ўтиш учун олиб кетаябсан.
Рости алам қилди. Мен буни ҳали кўп овора қилмоқчи эдим. Жонини ёқмоқчи эдим, меникини ёққандек... У бўлса, ҳаммасига бира тўла эришмоқчи.
-- Сен дунёдаги эеенг гўзал қизсан. Яна нимадан ташвишланасан ҳаётим? Бугун шу дунё гўзалини расман ўзимники қилиб олей, кейин истаганингча қонимни ичишинг мумкин, ҳўпми севгилим? Тўйимизни эса сен қандай ҳохласанг, шундай қиламиз. Эеейй, менга бундай қарама, ахир севимли машғулотингга эришасан деябман...
-- Ҳиммм, кул, кул. Қани кулаверчи. Манзилимизга етганимизда ҳам шунақа кулар экансанми?
Мазах қилишини кўриб, энсаларим қотиб кетди. -- Яхши ҳамки, никоҳ шартномасида икки томоннинг имзоси керак бўлади. Ёки, мени ўрнимга ҳам ўзинг имзо қўймоқчимисан?

HAYOTIY HIKOYALAR 📚
Eng qiziqarli joylari oldinda
•┈┈┈┈•❈••🌹••❈•┈┈┈┈•
Sotib olib 1nafasda toʻliq oʻqisangiz
boʻladi 💁‍♀adminga yozing 👈
@hikoyani_toliq_oqish_uchun👈
06.04.202506:37
#ФАРИШТАЛИККA_DAЪВОЙИМ_ЙЎҚ


#МУАЛЛИФ_САИДОРА


#No_203

Кунлар шу зайлда ўтар Зебо хонасидан чиқмас кўп йиғларди... Ёстиқларни сиқса бир челак сув чиққудек нам қилар . Оҳир йиғи ҳам қолмади шекилли у Одил билан ўтказган бахтга бурканган даврларни эслай бошлади... Одилнинг сенга гапим бор деб бир неча бор айтган сўзлари ёдига тушди... У хонасида ётаркан бирдан Одил берган мактубни эслади. Ҳа мактуб аҳир уни ўқимагандим Зебо ўрнидан туриб сумкасини қидира бошлади. Ҳа ўша кунги мактуб... Очиб ҳам қарамаганман уни сумкасидан ўқиш учун қўлига олди...

"ФАРИШТАМ" га

Салом менинг Фариштам... Мен сени ўзимдан ортиқ биламан... Ҳа ўзимдан ортиқ... Чунки сен мени борлиғимсан ! Ҳаётимга тасодифан кириб келган рангли қаламларим. Аввало сенга раҳмат айтаман. Мендан ҳаётни рангсиз ҳисоблайдиган инсонга дунёни энг гўзал либосларини кўрсатдинг. Сўнган умид ва ишончимни қайтариб бердинг... Ҳаёт-адолациз ва қоронғулик деб билган мен шуни англадимки, Умр -шунчаки қанча миқдорда яшаш учун эмас энг чиройли туйғуларни туйиш ва бахтли лаҳзалар учун берилади. Ортимизга қараганда фақатгина яхши хотираларни бахт аталмиш неъматни туйган пайтларимизни ёдга оламиз, қувончли дақиқаларни... Нега биласанми ? Чунки ўша пайтда яшаймиз ! Ана ўша ҳақиқий яшаш демак !
Мен худбин, бошқаларга фақатгина кулфат келтирадиган инсонман ! Билмадим ўзимни шундай ҳисоблайман.



Давоми бор...

HAYOTIY HIKOYALAR 📚
Eng qiziqarli joylari oldinda
•┈┈┈┈•❈••🌹••❈•┈┈┈┈•
Sotib olib 1nafasda toʻliq oʻqisangiz
boʻladi 💁‍♀adminga yozing 👈
@hikoyani_toliq_oqish_uchun👈
post.deleted01.04.202505:56
01.04.202504:07
#ФАРИШТАЛИККA_DAЪВОЙИМ_ЙЎҚ


#МУАЛЛИФ_САИДОРА


#No_186


-Ака! -баттар жазавага тушди Жасур.
- Акам десанг вақтни бор бермай тезроқ бўл!
Мен шунча вақт виждоним билан рақс тушдим. Бу рақсни виждоним тўхтатмаса, мен ўйнашдан толиқиб қоламан. Тезроқ бор... Айт, отасининг Исми Асад ака. Манзилини, локоциясини ҳам ташлаб юбораман!
- Ака тушунинг. Сиз ҳам бахтли бўлишга бўлишга ҳаққингиз борку.
Сиз ҳам биз каби орзуларга лиммо лим инсонсиз- узуқ юлиқ сас билан кўзидан ёзини артиб гапирарди Жасур.
- Укажоним ўзимнинг... Бахт фақат бир томонлама бўлмайди... Икки тараф тўқнашсагин бахт сўзи янграйди... Акам десанг тезроқ бор... Биз Тошкентга етмасимиздан улгур, менга ваъда бер!..
Одил бу гапларни айтар экан аччиқ кўз ёшларини чиқармай ютинди.
-Ҳўппп истамайгина секин шивирлади Жасур.
-Ваъда берасан-а?
Жасур йиғи тўла бурнини бир тортиб қўйди
- Хўп айтаман.
Одил гўшакни қўяр экан, оғайниси кириб келди.
- Кетдик Одил машина кутиб қолди.
Жасур устига бир тоғара мазғава ағдариб юборгандек, Одил ташлаган манзил томонга оёғига кишан боғлангандек базўр юрарди. Унинг бутун ҳаёли акасида эди.
- Нега? Нима учун? Мен унинг ўрнида бўлганимда бундай қилмаган бўлардим... ҳа, ҳа... қилмаган бўлардим.
Ахир акам ҳам бахтли бўлишга ҳаққи борку... У шу сўзларни ўзига ўзи айтиб Зебонинг хонадонига қандай етиб борганини сезмай ҳам қолди...


Давоми бор...

HAYOTIY HIKOYALAR 📚
Eng qiziqarli joylari oldinda
•┈┈┈┈•❈••🌹••❈•┈┈┈┈•
Sotib olib 1nafasda toʻliq oʻqisangiz
boʻladi 💁‍♀adminga yozing 👈
@hikoyani_toliq_oqish_uchun👈
17.04.202518:28
#ТЕЛБА_ИШҚ

#МУАЛЛИФ_АЙДИН

#H_220

Сўзини мағзини тезда англай олмадим. Бироқ тушуна бошлаганимда эса...
-- Самир, асло. Асло никоҳдан ўтиш учун кетаябмиз дема.
-- Унда, ҳайрли бир иш учун дейлик.
Уялмай куладия. Мен ақлдан озиб қолдим шекилли. Ёки, туш кўраяпманми?...
Уни ҳатто нима деб аташни ҳам билмайман. Мен билан ўйин ўйнаябдими бу?
-- Самиррр!!! Сабр косамни тўлдираябсан.
Асабийлашганимдан кўзларим юмилиб кетди. -- Ҳозир бориб заксдан ўтмасак керак ҳар ҳолда?
-- Нега энди буни кечиктиришимиз керак? Етарлича кечикдик шундоқ ҳам.
Бемалол гапирябди. Ҳурсандлигини айтмайсизми. Кўзларидан ўт чақнаябдия. Товба, товба қандай кунларга қолдима?
-- Кечириб қўясан-у, мендан бир оғиз сўрадингми? Балки сенга тегишни истамасман. Йўқ, сен ҳатто мени қўлимни сўрамай туриб никоҳ стулига олиб бормоқчи бўлаябсанми?...
-- Севинчим.
Яна уша ҳотиржамликда гап бошлади. Мен ҳайратдан ўлай деябману, у бўлса, "Дунёни сув босса ўрдакка не ғам?" тоифасига ўтиб олган. -- Бармоғингдаги нима?
Берган саволиничи, аҳмоқона.
-- Узук!
Дедим, зарда билан.
-- Ким тақиб қўйди?
-- Сен. Бироқ мажбурлаб...
-- Унда нега ечиб ташламадинг?..
-- Чунки...
-- Чунки мени севасан. Айнан шунинг учун ҳам ҳозир ёнимдасан. Ваҳоланки, мен ҳам ишқингда девонаман. Турмуш қуришимизга қарши ҳеч нима йўқ экан, бу ишни ортиқ кечиктирмайлик. Бўлмаса сени олиб қочиб кетаман...
-- Ажабо.
Бу сўзларга тан бериб, номига қарсак чалиб қўйдим. -- Ҳозир нима қиляпсиз унда Самиррр?
Чуқур нафас олиб, светафорга машинани тўхтатган Самирр бу сафар жимликни авзал кўрди. Ора-орада менга жилмайиб қараб қўйишини айтмаса.
Нима десам ҳам бекорлигини англар эканман, оғир уф тортганча бошимни ўриндиққа суяб ташқарига тикилдим. Бугунги кунимни кўз олдимдан ўтказар эканман юзимга беихтиёр табассум югурди. Бу эса бора-бора давомли кулгуга улашди.
-- Нимадир бўлдими севгилим?.
Машина йўлга тушган ҳамоно сўз қотди Керим.
-- Шунчаки... Аҳмоқона кунимни ўйлаябман. Сенингча бир кун учун булар кўплик қилмайдими?
Бу сафар Самир ҳам менга қўшилиб кула бошлади. -- Ишдан ҳайдалдим, қамалдим. Энди эса бир жинни билан никоҳдан ўтиш учун кетаябман. Шуни ҳам ўзинг олиб кела қолмабсанда. Бира тўла ,,Сюрприз, энди сен мени рафиқамсан дер эдинг.

HAYOTIY HIKOYALAR 📚
Eng qiziqarli joylari oldinda
•┈┈┈┈•❈••🌹••❈•┈┈┈┈•
Sotib olib 1nafasda toʻliq oʻqisangiz
boʻladi 💁‍♀adminga yozing 👈
@hikoyani_toliq_oqish_uchun👈
09.04.202505:50
#ФАРИШТАЛИККA_DAЪВОЙИМ_ЙЎҚ


#МУАЛЛИФ_САИДОРА


#No_213


Эшик таққилаб Латофат ая кирди. Зебо шарт хатни тагига яширди...
- Қизлар бирон нарса еб олинглар, ош қилгандим
- Йўқ, холажон мен уйга кета қолай ойим ҳавотир олмасинлар ! - ўрнидан тураркан Зебога ўқрайиб қаради Дилноз
- Ҳа ўтирмадингда... ётиб қолсанг ҳам майлига эди...
- Кейинги сафар эртага ўқишим борда якшанба келарман бемалол бўлиб...
- Ҳа майли - Латофат ая эшик олдидан узоқлашди. Дилноз даст Зебонинг қулоғига пичирлади :
- Бирор жинниликни бошлама !, тинч ўтир...

🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸

Эрта тонг... Салқин куз ҳавоси... Зебо вақтли турди... Негадир юрагида умид учқуни билан турди... Бу сафар унинг қалбидаги нафратни севги тамомила эгаллаганди... У ўзига оро бериб, кийиниб нонуштага тушди... Асад ака ва Латофат ая унинг кайфиятини кўриб анча енгил тортди.
- Ҳартугул сал ўзига келиб қолибди - деди ичида Латофат ая
- Ойи, дада... бугун кечроқ қайтаман ...
- Нимага ? - деди Асад ака қош чимириб
- Шу салондаги ишларни тинчитаман... Кўчада дўстларим билан кўришаман...
- Ҳа майли... айланавер сал чалғийсан, пул керакми ?
- Йўқ, бор... машинамда кетяпман ҳўпми
- Ҳўп - деди Асад ака Зебонинг ўзига келиб қолганидан мамнун оҳангда.


Davomi bor...

HAYOTIY HIKOYALAR 📚
Eng qiziqarli joylari oldinda
•┈┈┈┈•❈••🌹••❈•┈┈┈┈•
Sotib olib 1nafasda toʻliq oʻqisangiz
boʻladi 💁‍♀adminga yozing 👈
@hikoyani_toliq_oqish_uchun👈
09.04.202505:50
#ФАРИШТАЛИККA_DAЪВОЙИМ_ЙЎҚ


#МУАЛЛИФ_САИДОРА



#No_212


- Бокира эмасман дейман ! Одил иффатимни олган дейман ! - дадил сўзлади Зебо
- Ё тавба, тавба севги сени кўзларингни кўр қилибди жинни ? куюнди Дилноз
Зебо бош чайқади
- Йўқ... бошқа иложим йўқ !
- Дилноз мен эртагаёқ Бекободга боришим керак Одил телефонини кўтармаябди. Телефони ҳам ўчиқ у билан аввал гаплашиб олишим керак ! Унга ҳаммасини айтаман ! Бор гапни !
- Одил сени нега "Фаришта" деганини энди тушундим... Ҳақиқатдан фариштасан Зебо... Балки аҳмоқдирсан !... Аммо мен бундай қилмаган бўлардим - шивирлаб маъюслик билан гапирди Дилноз
- Мен билан эртага Бекободга бормайсанми ?
- Қизиқмисан, уни уйини ҳам билмайсан-ку ! Қандай қилиб топиб борасан ?
- Биламан... У бир мартда кўрсатган Бекободга айланишга борганда кўрсатган !
- Йўқ Зебо, мен бу ишингни маъқулламайман... Қолаверса эртага ўқишим бор...
- Унда... Шўхага айтаман !
- Ҳалиям бўлса эсингни йиғ...
аҳмоқлик қилма !
- Йўқ мен Одил билан кўришмасам бўлмайди... ҳеч қурса у билан гаплашишим оҳирги гапларим учун кечирим сўрашим керак. Уни беҳад севишимни айтишим керак ! Тушун мен Одил билангина бахтли бўла оламан !


Davomi bor...

HAYOTIY HIKOYALAR 📚
Eng qiziqarli joylari oldinda
•┈┈┈┈•❈••🌹••❈•┈┈┈┈•
Sotib olib 1nafasda toʻliq oʻqisangiz
boʻladi 💁‍♀adminga yozing 👈
@hikoyani_toliq_oqish_uchun👈
Войдите, чтобы разблокировать больше функциональности.