Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
❤️SAIDORA❤️ HIKOYALARI📝 avatar

❤️SAIDORA❤️ HIKOYALARI📝

Qiziqarli hayotiy voqealar, hikoyalar, asar va qissalar...
https://t.me/Saidora_reklama_hizmati
Muallif bilan bog'lanish👇👇👇
@Saidora_hikoyalari_bot
Рейтинг TGlist
0
0
ТипПубличный
Верификация
Не верифицированный
Доверенность
Не провернный
Расположение
ЯзыкДругой
Дата создания каналаOct 05, 2024
Добавлено на TGlist
Dec 01, 2024
Прикрепленная группа

Рекорды

24.03.202514:59
13.1KПодписчиков
13.03.202513:18
1600Индекс цитирования
24.03.202523:59
4.3KОхват одного поста
24.03.202506:48
4.1KОхват рекламного поста
31.03.202523:59
6.22%ER
20.03.202513:17
35.82%ERR

Развитие

Подписчиков
Индекс цитирования
Охват 1 поста
Охват рекламного поста
ER
ERR
JAN '25FEB '25MAR '25APR '25

Популярные публикации ❤️SAIDORA❤️ HIKOYALARI📝

🍃🌹🍃АССАЛAМУ АЛАЙКУМ РАМАЗОН ҲАЙИТИ МУБОРАК БЎЛСИН!!!🍃🌹🍃

🌺🤲🏻Сизни ва барча оила аъзоларингизни бугунги “РАМАЗОН ҲАЙИТИ”байрами билан муборакбод этаман.
🌹🤲🏻•Сизга ва оилангизга соғлик-омонлик, икки дунёни саодатидан насиб этишини сурайман.
💐🤲🏻•Аввало она Юртимиз тинч, осмонимиз доимо шундай мусаффо булсин!
🌸🤲🏻•Байрамни оила аъзоларингиз билан шодлик, хурсандликда хайрли утказишингизни тилаб коламан!

🤲🏻АЛЛОҲИМ!
Келаси йил шу кунларга Бизларни,Ота‑Оналаримизни,Фарзандларимизни,Аёлларимизни, Дўстларимизни ва барча яқинларимиз билан соғ-омон етказсин! АМИЙН! 🤲
Ўзаро муроса қила олмай, бир-бирини ўлдирган туяларнинг сурати. Эркак туя энг ёвуз ҳайвонлардан бири ҳисобланади. Ибн Халдун ўзининг «Муқаддима»сида айтади:
Араблар туя гўштини еб, ундан рашк ва дағалликни олдилар. Туркий халқлар от гўштини еб, ундан шиддат ва кучни олдилар. Европаликлар чўчқа гўштини еб, ундан даюсликни олдилар. Занжилар (африкаликлар) маймун гўштини еб, ундан ўйин-кулгуга муҳаббатни олдилар.
Ибн Қаййим раҳматуллоҳи алайҳи шундай деганлар: «Ҳар ким ҳайвонот турларидан бирига ўрганса, унинг табиатидан ва хулқидан ўзлаштиради, агар гўштини ейдиган бўлса, ўхшашлик янада кучлироқ бўлади»

ПС: Фақат мол гўшти, қўй гўштини ейди бизникилар, зерикса балиқхўрлик қилишади ёки жигарни ейди, сихлаб)))
20.03.202518:38
ҚИЗЛАРИМИЗ УЙГА КЕЛГАНДА

Чиғатойдан тўртта нон олиб,
Қаймоқ, сомса ҳалтага солиб.
Учиб, қўниб қанотин қоқиб
Қизларимиз уйга келганда

Ховлилар ҳам тўлиб кетади.
Хамма хурсанд бўлиб кетади.
Соғинчлар ҳам ўлииииб кетади
Қизларимиз уйга келганда.

Куёв ташлаб қочса мисли ўқ,
Кўришмаса майли, гина йўқ.
Хотиржаммиз, бугун кўнгил тўқ
Қизларимиз уйга келганда.

Ота сиғмас бутун жахонга.
Ўғил чопар дўкон томонга.
Келинлар ўт ёқар қозонга
Қизларимиз уйга келганда.

Кўзларига қараймиз: ўтли,
Чақнаяпти! Демак у бахтли.
Бизларга шу керакда асли
Қизларимиз уйга келганда.

Қудалардан келтирар салом
Мақтов, олқиш, кўп яхши калом.
Ёмон гапни ташлаб кел болам
Қизларимиз уйга келганда.

Эслар асраб боққанларингиз.
Сочига гул таққанларингиз.
Силаб-сийпар орқаларингиз.
Қизларимиз уйга келганда.

Бунча бу кун тез ўтмасайди.
Қуёш бирпас ботмай турсайди.
Соатлар ҳам секин юрсайди.
Қизларимиз уйга келганда.

- Бунча шошдинг, ўтир болажон.
- Уйим ўша ахир, онажон.
- Уйингдан тин, борақол чаққон.
Қизларимиз уйга келганда.

Куёвимга каттакон салом.
Қудаларга тансиқ бир таом.
Бориб қозон осмасин болам.
Қизларимиз уйга келганда.

Кузатдиму ўйга толаман.
Қизим яна қачон кўраман?
Ўн тўрт кунни санаб қоламан.
Қизларимиз уйга келганда.

Мастура Ҳожи Она
22.03.202516:55
#kayfiyatkotaramiz

Аёлим билан мошинада кетаётган эдик. Светофорда 1 та қизил Спарк орқадан тез келиб қарсиллатиб урдию. Кобальтни орқа бампери дабдала бўлди. Қарасам аёл киши. Мошинадан тушиб ҳеч нарса бўмагандай аёлимга бир кўз югуртириб ноз карашма қилиб, “Фарход ака шунча маргат қисамам тўхтамисиз? Сизи соғиниб кеттиму!“ деса бўладими.
-Ўўў, барака топгур 1-дан мани отим Фарходмас, Ахмад, 2-дан дейишимни биламан.
-Ман аҳмоқ бўлмасам сизни ёлғонларизга лаққа тушармидим? Энди ўзизи танимаганга оляпсизми? Э ҳаа, мошинада хотинчайиз борда-а? Жиннини ёқволиб-а? Сизни марҳаматизга ўлиб турганим йўқ.Мошинамни ўзим қиволаман. Башарайизиям кўрмай бошқа!“ дебюборса борми. Шундан сўнг хотиним кутилмаганда шартта Спаркни олдини тўсиб;
-Ҳой мегажин шантаж қилишга бошқа тема тополмай қолдингми?
Акам 25 йил деганда кеча турмадан чиқдила тушундингми? Сан кимни шантаж қивоссан. Давай документларингни чўз бу ёққа, туш олдимга сервисга бориб от и до қиберасан ёки янги Кобальт оберибам қутулолмидиган қилиб қўяман. Ҳидлачи қўйни ҳиди келяпти бизадан!?…“ деб мени бир катта хатардан асраб қолди.
Жувон эса номери ўтмаганидан “лом-мим“ демай хужжатларини хотинимга тутқазиб сервисга ортимга судралиб келмоқда.
-Онаниб кетай, асалим, шакарим, севгилим, олтиним!“ десам хотин менга -Менга қаранг, ким бу мегажин?!… деса бўладими?
Хотин дегани отдан тушсаям эгардан тушмас экан😂
23.03.202518:21
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ АЗИЗЛАРИМ КАНАЛ ФАОЛИЯТИ 1-2 ҲАФТАГА ДАМ БЕРИЛДИ... #ЎҒИРЛАНГАН_БАХТ АСАРИНИ ТЎЛИҚ ТУГАТИБ ОЛАМАН ШУ ВАҚТ МОБАЙНИДА...

Азизлар шу рўза ойи улгурмаяпман... Тушунинг ҳар куни ёзиб каналга таҳрирлаб ташлаш осон эмас ишдан ортиб тугаллай ҳам олмаяпман, яхшиси бироз танаффус бераман каналга, ўзим эса асарни тугатиб оламан, шунда узилмасдан реъжа билан ташлаб борилади... Бугун ташламадингиз эрта ташламадингиз деган гаплар ҳам бўлмайди...Тушунасиз деган умиддаман...

Ҳа айтганча асар ёзишда ҳавотир олманг ҳеч қачон чала қолдирилмаган ёзиб ташланади албатта...Кутаётган Сабрингиз учун Аллоҳим муқаддас кунларда савоб ила сийласин🤲🤲

Saidora....
29.03.202509:49
ҚАЙТАР ДУНЁ


Қизим , юмшоққина мастава пишириб бермайсизми?Анчадан буён ичгим келяпти...
Кичик ҳужрача томондан аранг эшитилган ҳастахол овоз Ҳамиданинг ғашини келтирди.
Хола-хола ўйнамоқчи бўлиб турган қизчасига ўйинчоқ идиш- товоқларни узатар экан уф тортгач, жавранди:
- Хўўўп, ойижон!- Сўнг овозини ҳиёл пасайтириб киноя билан вишиллади,- Маставамиш?! Ажалнинг уруғи ширинроқ эмасми? Ҳар куни пишириб берардим...
- Бир нима дедингизми болам?
Ҳамиданинг энсаси қотди. Ўн йилдан бери бир жойдаю, қулоқ ўлгур лакатор. Пичирлаб айтилган гапни ҳам илғаб олади.
У қайнонаси ётган уй деразасидан ичкари мўралар экан, ясама табассумини қизғонмади:
- Ўғлингиз олиб келган қўй сарпанжасидан бор. Ҳозир, ширингина мастава ташаб қўяман деяпман ...
Кампир маъқул дегандай бош ирғаб, кемшик тишларини кўрсатиб жилмайиб дуо қилди...
- Қўлингиз ширинда болам, барака топинг...
Илҳақ қилган хушхўр мастава тез тайёр бўлди. Қайнонасига сузиб, ичкарига ташлаб чиққан Ҳамида айвончага дастурхон тузар экан болаларини чақирди:
-Ҳулкар. Ҳулкаар қаттасан? Отабек, бор синглингни топиб кел, овқатланамиз! Ўртоқлари билан ўйнаётгандир.
Бир пасдан сўнг синглисини топиб келган ака унга ишора қилиб, қовоқ уйди :
- Қизингизнинг афтига қаранг ойи. Хола- хола ўйнаб ҳамма жойини расво қилибди. Қўлидаги бир балоларни ҳам ташламади.
Эндигина бешга тўлган Ҳулкар бир силтаниб аканинг қўлидан чиқар экан, дадилланиб ўзини оқлади:
- Бу, бир бало эмас. Овқат! Атайин ойижонимга пиширдим.
Ҳамиданинг мижжасига ёш қалқди, ўйин тарзида бўлса ҳам меҳрини изҳор қилишга уринган Ҳулкарини қучоқлаб, идишчадаги ажабтотовур таомдан тотиб кўрди.
- Бай-бай-бай! Мунча ширин! Ростдан ўзинг пиширдингми?
-Ҳа!- дея бош ирғаган қизининг оғзи қулоғида, ойисига ёқишини биларди-да!
Онаизор эса қизидан яна ширинроқ изоҳ эшитиш илинжида эди.
- Буниси узум, олмадан ҳам солибсан, анор, ёнғоқ... Ўхўў, шафтоли ҳам борку Овқатингни оти нима?
- Ўзингиз топингчи?
Ҳамида болалигини эслади. Улар ҳам дугоналари билан шунақа ўйинлар ўйнашарди. Турли мевалар, сабзавотларни тўғраб салатлар тайёрлашар, баъзан қум, тош, гул, барглардан ҳам «овқат» пишираверишарди. У ширин хотираларга берилганча, жавоб қайтарди.
- Бу- мевали салат!
Ҳулкар кулиб юборди. Соддагина онажонисини қучоқлар экан, қулоғига пичирлади:
- Тополмадингиз ойижон! Яна еб кўрингда, бўлмаса шаҳар берасиз!
Ҳамида илжайди.
- Шаҳар бердим!
Онаси енгилганини тан олгачгина, у товоқчани юқори кўтарди, тантанавор эълон қилди:
- Бу таомнинг номи - Ажалнинг уруғи! Энди сизга ҳар куни пишириб бераман....
Ҳамиданинг оёғи остидаги ер қалқди. Ҳужра томондан эса косага урилаётган қошиқ товуши ва кампирнинг дуосигина эшитилиб турарди:
- Мендан қайтмаса, Худодан қайтсин... Худодан қайтсин, болам!

- Қахва ёки чой устида ўқиш учун сатрлар

https://t.me/Saidora_hikoyalari
Уйланган эркакдан “Севги нима?” деб сўрашди. Севгими? Мана масалан: Хотинингни баъзида бўғиб қўйгинг келади жахлингни чиқарса, лекин шу билан бирга тунда усти очилиб қолса совуқ қотмасин деб устига кўрпани ёпиб қўясан...

Мана шу - севги!❤️❤️


https://t.me/Saidora_hikoyalari
29.03.202512:40
24.03.202504:28
"Қадр кечасида ўзгарган тақдир"
Ибратли ҳаётий ҳикоя

Йилнинг энг муқаддас тунларидан бири — Қадр кечаси яқинлашиб келаётган эди. Маҳалла масжидида ҳар кечагидек таровеҳ намозлари ўқиларди, лекин бу сафар масжидга кутилмаган меҳмон келди — Собир.

Собир илгари диндор эди. Отаси Қуръон ўқитувчи, онаси эса мусулмон аёлларга намуна бўлган сабрли аёл эди. Аммо ёшлигида оғир йўлга кириб қолди: ёмон дўстлар, ҳаром пул, кечаси барларда юриш. Онаси йиғлаб дуо қилар, отаси сукут билан ич-ичидан қуйинар эди.

Йиллар ўтди. Отаси вафот этди. Онаси эса ҳар Рамазонда, айниқса Қадр кечасида, ўғлини эслаб дуо қиларди:
“Эй Роббим, бу кечани ўғлим учун Қадр қил. Уни йўлдан қайтар, қалбига ҳидоят бер.”

Бир Рамазон Қадр кечасида Собир тун ярмида масжид ёнидан ўтиб қолди. Масжиддан Қуръон садоси эшитилар, юрагида аллақандай илиқлик пайдо бўлди. Қадамлар ўз-ўзидан масжид эшигига олиб борди. Эшикдан қараса, болалигида эшитган Қуръон оҳанглари, намозга бош эгаётган сафдаги одамлар…

Йиғлаб юборди. Ичкарига кирди. Масжид имоми уни таниди, меҳмон қилди. Тонггача ибодатда бўлди. Шу кеча, айнан Қадр кечаси — у тавба қилди. Ҳаёти ўзгарди.

Кейинроқ онасига:
— Она, мен қайтдим, — деди кўзида ёш билан.
Онаси эса жилмайиб жавоб берди:
— Мен ҳар Қадр кечасида сени кутардим, болам. Бу кеча сенга ҳақиқий “қадр” бўлди.

Ибрат: Аллоҳ Қадр кечасида ҳар қандай банданинг тақдирини ўзгартириши мумкин. Шунинг учун бу кечани ғанимат билган ҳолда, чин дилдан тавба ва дуо қилинг. Бу кеча сиз учун ҳам тақдир кечасига айланиши мумкин.
02.04.202518:27
​​ 📝ТАРБИЯ БЕРГАН ОНАНГГА РАХМАТ....

Нотаниш йигит, бегона бир қизнинг жиғига тегмоқчи бўлиб, сахифасига :
— Салом!!! танишсак буладими? деб ёзибди.
Қизнинг жавоби:
— Мени аввал ким эканлигимни билинг.....
...... Сиз азоб бермаслигингиз учун, ва сизнинг бир парчангиздан бўлганимни унутмаслигингиз учун сизнинг қовурғангиздан яралган ҲАВВОман..
..... Мен уйингизни сақловчи, асровчи онангизман, синглингизман, қизингизман, ва аёлингизман!!!
...... Мен ЖАННАТ оёқларим остида турган ОНАман. .
..... Мен ўшаманки, ҲАБИБИМИЗ сизга мен ҳақимда: "аёлингизга яхши муносабатда бўлинг" деб, васият этиб қолдирганлар..
.... Мен ўшаманки, агар СОЛИҲА АЁЛ бўлсам, мингта солиҳ бўлмаган эркакдан афзал.
.... Мен ушаманки, бир куни сизга ухшаган бир инсонни халоли ва жуфти.
.... Мен ушаманки, отам, ака - укаларим, амаки - тогаларим, боболарим номусини елкасида кутариб юрган хаммол.
.... Мен ушаманки, номус аталмиш гавхарни ягона эгасига так,дим этиш учун ку"з к,орачигидек асраб юрган бахил.
Агар сиз эрмак учун шунчаки вақти чоғлик қилмоқчи бўлсангиз, унда эрмак бўлишни истаганларнинг саҳифаларига бориб, ўша ердан изланг. .
Мен ҳақимда билиб олдингиз, энди ўзингизни таништирсангиз эй ҲУРМАТЛИ инсон?!!
Йигит қисқагина қилиб жавоб берди:
-— Мен кузи кўр бир БАНДАман.
Сизни тарбиялаган онангизга минг РАҲМАТ.

https://t.me/Saidora_hikoyalari
🤯🤯🤯🤯
22.03.202504:28
Ризқнинг торайиш сабаблари

Бир киши Али ибн Абу Толиб разияллоҳу анҳунинг олдиларига келиб ризқининг тор эканлигидан шикоят қилди.
Али разияллоҳу анҳу: эҳтимол сен тўмтоқ қалам билан ёзарсан?-дедилар.
У: Йўқ, деди.
Али: эҳтимол синиқ тароқ билан соч тарарсан?-дедилар.
У: йўқ, деди.
Али: эҳтимол ўзингдан ёши катта одамнинг олдига тушиб юрарсан?- дедилар.
У:йўқ, деди.
Али: эҳтимол бомдод намозидан кейин кун чиқмасдан ухларсан?-дедилар.
У:йўқ, деди.
Али: эҳтимол ота-онангни ҳақига дуо қилмай қўйгандирсан?-дедилар.
У: ҳа, деди.
Шунда Али разияллоҳу анҳу: уларни эслаб тургин. Мен Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитганман: "Ота-онага дуо қилишни тарк этиш ризқни кесади" деганлар, дедилар.

Ҳар намоздан кейин икки дақиқани ота-онангизга дуо қилишдан қизғанманг.
11.04.202515:02
Аёл зарурат юзасидан кўчага чиқса, уни ўн ёки юз киши кўриши мумкин, бироқ суратларини интернетга жойласа, уни минглаб, эҳтимол миллионлаб одам томоша қилади.

Ҳаётда эркак киши бегона аёлнинг юзига, бошқа жойларига тикилиб қарай олмас, аммо интернетда бемалол тикилиб, ҳирс билан қарайверади. Чунки, ишини ҳеч ким кўрмаяпти, деб ўйлайди. Холи жойда ўзини эркин тутади (бу гапдан “Кўз зиноси жоиз”, деган маъно чиқмайди).

Аёл кўчага чиқса, эркаклар уни кўради. Уйига қайтиб келса, сатр ичида бўлади. Лекин, суратини интернетга жойласа, уни бегоналар эртаю кеч – тинимсиз томоша қилаверади. Бу билан ҳирслар жунбушга келмайди, хаёл бузилмайди, деб ўйлайсизми? Аёллар эркак руҳияти ҳақида ҳам маълумотга эга бўлишса, фойдадан холи бўлмайди.

Яна бир гапни айтиб қўйиш лозим: агар бирон киши бегона аёлнинг фитнага сабаб бўлувчи суратига боқиб, хаёли бузилиб, ёмон иш қилиб қўйса, ҳалиги сурат эгаси бўлган аёлга ҳам гуноҳ ёзилади.

Зиёвуддин Раҳим
Бахорнинг яна бир тонги муборак. 🌺🌺


https://t.me/Saidora_hikoyalari
22.03.202512:22
⚡️⚡️⚡️

Эридан кўп шикоят қиладиган бир танишимни кўчада учратиб қолдим. Мени кўриши биланоқ доимгидек яна арзи-ҳолини бошлади.
Унга айтдим:

Уйингда ўтирибсан, ҳализамон болаларинг мактаб-боғчаларидан қайтишади. Овқат қилишинг керак. Аксига олиб музлатгичда гўшт ҳам, тухум ҳам қолмаган. Ҳаво совуқ. Болаларнинг эса қорни оч. Тўрт-беш соатни амаллаб ўтказдиларинг. Энди совуқ ва очлик азоб беришни бошлади. Камига электр ҳам ўчиб қолган.  Кичигинг қорни очиб, йиғини қўйиб юборди. Пластигингда эса пул тугаганига анча бўлди. Нима қилишни билмай кўчага чиқдинг. Ўзига тўқроқ қўшнингдан 50 минг сўм қарз сўраш учун. Юзингни суви етти томиб кирдинг қўшниникига. Рад жавобини оларкан, ер ёрилса-ю, кириб кетиш фикри ҳам ўтди бирров хаёлингдан.

Шу пайт кўчанинг бошида яшайдиган бошқа бир қўшнининг қораси кўринди.

Болаларинг кўплигини, совуқ кунда қийналиб қолганингни юз ифодангдан пайқадими, сен билан сўрашди-да, уйига кириб кетди. Сен ҳам минг изтироб билан, қуруқ қўл билан уйингга қайтдинг.

Орадан 10 дақиқача вақт ўтиб, эшик тақиллади. Очиб қарасанг, ҳалиги қўшни аёл. Қўлида бетига иккита нон ёпилган бир лаган палов ва пластик карточка. "Ассалому алайкум қўшни, мени сизникига эрим жўнатдилар, совуқнинг кунида болалар билан қийналиб қолган кўринасиз, мана буни олинг, камингизга ишлатарсиз" деди-да, олмайман дейишингга ҳам қарамай, беш юз минг сўм солинган пластикни ташлаб чиқиб кетди.

Орадан ҳеч қанча ўтмай, улар бошқа жойга кўчиб кетишди. Бир йилдан кейин у аёл ва унинг эрини, уларнинг сенга қилган яхшилигини эсингдан чиқарасанми?

- Йўқ- деди, танишим.

- Ўн йилдан кейинчи?

- Йўқ, уларнинг қилган яхшилигини умримнинг охиригача унутмайман!

- Қўшнингни бир лаган ошини унутмайсан, лекин эрингнинг сени ва болаларингни тўйдиришини сендан олган қарзини қайтаргани каби қабул қиласан.
Хато-камчиликлари бўлса ҳам, таъминотларингни қилиши уни севишингга, ҳурматини жойига қўйишингга етарли эмасми? Нега улар кўзингга кўринмайди?

У жим бўлиб қолди...

Ҳа, биз бошқалар яхшилик қилса, улардан миннатдор бўламиз, лекин эримизнинг бизга қилганларини у буни қилишга мажбур деб биламиз. Қилади-да, вазифаси-да деймиз. Қадрига етмаймиз...

Неъматнинг қадрига етишимиз, аҳамиятини ҳис қилишимиз учун ундан мосуво бўлишимиз шартми?

Сиз-чи, сиз нима деб ўйлайсиз?
Войдите, чтобы разблокировать больше функциональности.