Україна Online: Новини | Політика

Телеграмна служба новин - Україна

Резидент

Мир сегодня с "Юрий Подоляка"

Труха⚡️Україна

Николаевский Ванёк

Лачен пише

Реальний Київ | Украина

Реальна Війна

Україна Online: Новини | Політика

Телеграмна служба новин - Україна

Резидент

Мир сегодня с "Юрий Подоляка"

Труха⚡️Україна

Николаевский Ванёк

Лачен пише

Реальний Київ | Украина

Реальна Війна

Україна Online: Новини | Політика

Телеграмна служба новин - Україна

Резидент

manzur.uz
ҚИЗИҚАРЛИ ҲИКОЯЛАР, РИВОЯТЛАР, ТАВСИЯЛАР
Рейтинг TGlist
0
0
ТипПубличный
Верификация
Не верифицированныйДоверенность
Не провернныйРасположение
ЯзыкДругой
Дата создания каналаКвіт 08, 2025
Добавлено на TGlist
Квіт 08, 2025Прикрепленная группа

Manzur. uz
11
Рекорды
08.04.202523:59
206Подписчиков01.04.202523:59
0Индекс цитирования30.04.202523:59
54Охват одного поста12.04.202523:59
60Охват рекламного поста22.04.202523:50
0.00%ER22.04.202523:50
0.00%ERRpost.reposted:
Ўзбекона латифалар

08.04.202509:52
#Мулоҳаза
Мен ундан ёшини сўраган эдим, у айтди:
– 95 да, онам эса 105 ёшда вафот этганлар.
– Соғлиғингизни бу қадар яхшилигининг сири нимада? – сўрадим ундан.
– Касал бўлмасликда, – жавоб қайтарди у.
– Лекин бу бизнинг ихтиёримизда эмас-ку?! – дедим ҳайратимни яшира олмай.
У эса кулиб:
– Ҳа, шундай, – деди.
– Унда менга бунинг сирини айтинг, мен ҳам амал қилай, – дедим.
– Бирор нарсани «Бисмиллаҳ»сиз оғзингга сола кўрма, ҳатто у бир томчи сув ёки таомнинг жуда кичик бўлаги бўлса ҳам, – деди у. Жим бўлиб қолдим.
У эса сўзида давом этди:
– Аллоҳ таоло ҳеч нарсани сабабсиз яратмади. Ҳар нарсанинг ортида унинг ҳикмати борки, унда фойда ва зарарлари яширинган. Биз «Бисмиллаҳ» деганимизда Аллоҳ таоло таомдан барча зарарни олиб ташлайди.
Овқатланишдан аввал доим «Бисмиллаҳ»ни айт ва Яратувчингга шукрда бўл. Таомланиб бўлганингдан кейин эса қўлларингни кўтар ва «Алҳамдулиллаҳ» деб шукрона келтир. Шунда ҳеч қачон дард чекмайсан.
Унинг бу гапларидан кўзларим ёшга тўлди. Уни улуғ олим деб ўйладим.
Эндигина кетмоқчи бўлиб турган эдим, қўлларимдан тутиб гап бошлади:
– Эшит, таом ҳақидаги охирги нарса.
Қайтадан жойимга ўтирдим.
– Бирон киши билан таомланаётганингда, гарчи қанчалар очиққан бўлсанг, ҳам асло биринчи бошлама. Таомга аввал у қўл урсин ёки унга манзират қил. Кейин эса ўзинг ҳам еявер.
Ундан бунинг сабабини сўрашга хижолат бўлиб турган эдим, ўзи айтиб қолди:
– Бу таомингнинг садақасидир. Қолаверса, бандаларига қайғурганинг учун Аллоҳ сендан хурсанд бўлади. Доим ёдингда тут! Таом сенинг тананг, жисминг учун, «Бисмиллаҳ» эса қалбинг учун.
Энди менга айт-чи, қандай қилиб сен касал бўлишинг мумкин?!
У ердан ўйга толганча кетдим. Биз динимиз буюрган бу каби арзимас нарсаларга на эътибор қиламиз ва на фарзандларимизга ўргатамиз.
Умар ибн Абу Салама розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қарамоғларидаги бола эдим. Қўлим товоқда изғиётган эди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: «Эй бола! «Бисмиллаҳ», дегин, ўнг қўлинг билан егин ва олдингдан егин!» дедилар. Шундан буён ана шундай таомланаман».
(Имом Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий ривояти).
👉 @UZBEKONA_LATIFA

08.04.202510:58
"Онамдан қўймасин" Манзура БАХТИЁР шеъри Шаҳноза ОТАБОЕВА ижросида https://t.me/manzuruz

01.04.202517:02
Бу хира суратларда ёрқин хотираларимиз қолган…
Куни кеча Олий адабиёт курсида бирга ўқиган курсдошимиз таниқли шоир Ҳаёт Шодмоннинг вафот этганини эшитиб жуда қайғурдим. Айтишларича мураккаб юрак операциясидан сўнг уйғонмабдилар… Илоҳим охират уйлари обод бўлсин.
Ҳаёт ака халқона самимий шеърлари, кулиб турган нигоҳи билан хотирамизда абадий қолади.
Курсдошимиз шоира Наргиза Асад Ҳаёт Шодмон ҳақида илиқ фикрларни ёзибди. Бу ёдномани сиз ҳам ўқиб кўринг.
“Биз 2007 йилда не-не орзу-умидлар билан Олий адабиёт курси тингловчилари сафига қабул қилингандик. Ўша пайтлар унча-мунча мош-гуручли кунларимиз (дипломсиз, стипендиясиз саргардон ўқиган даврларимиз) ҳар далда берган, йўл кўрсатган кишини пир санаган пайтларимиз эди.

01.04.202517:03
Эшиклари юзимизга “ёпилган” Миллий университетнинг талабапарвар устозлари, Омонулла Мадаев, Узоқ Жўрақулов, Қозоқбой Йўлдошев, Баҳодир Карим, Абдулла Улуғовдек домлалари беминнат дарс ўтишганини, маошсиз биз сиғинди курс талабаларига чин маънода устозлик қилганлари эсимизда.
Шундай синовли кунларда биз қизлар кўп бора курсимизнинг ҳақиқий оғаси, ёши улуғи Ҳаёт Шодмонга суянганмиз рост. “Эгачиларим” дея алқайдиган Ҳаёт ака эндигина шаҳар тегирмонига қўшилаётган қизларимизга чин маънода далда бўлиб, ҳар жиҳатдан ёрдам берарди. Ҳаёт ака қиммат санаганимиз китобларни ҳаммамизга олиб берганию, пулсиз қийналган талабаларга ҳаммавақт ёрдам бериб юриши одатий ҳол эди аслида.
Киши билмас ҳаёти тўс-тўполонлар ичида бўлганда ҳам биз қизларга кулиб гапирар, гуриллатиб ёддан шеърлар ўқиб юборар, ҳазил-ҳузил қилиб кўнглимизни кўтарарди.
Охирги марта уйимизга таклифнома билан келиб, “Тўй қиляпман Наргиза, Олий адабиётдаги сингилларим билан албатта боринг!” деб кулиб хайрлашганди. Афсус тўйларида йўқлаш насиб қилмади.
Ростмана халқники бўлиб кетган шеърлари билан қалбларга кириб улгурган дўлвор, жўмард ва биз эгачиларига бирдек меҳрибон шоир оғамизнинг энди орамизда йўқлиги армон…
Армонлари тоғ бўлган дунёдаги кўнгилдошимизнинг охирати обод бўлсин”.
https://t.me/manzuruz

08.04.202510:50
Довучча ўрикка айланиб улгурмасди. Бугун жиянимга ғалати туюлган таъм мен ун қанчалар қадрлия. Тузга ботириб, ботириб маза қилиб ердик. Кейин дарахтларда қурилган арғумчоқ (Қашқадарёда ҳалгинчак) учиб қийқириб-қийқириб кулардик. Биз бола эдик. Бувим ўзини болалик хотираларини бизга сўзлаб берганида узоооқ ўтмиш таърифланган кино кўраётгандек туюларди бизга. Аслида ўтмиш биздан унчалар узоқда эмас экан. Фарзандларимга болалик хотираларимни сўзлаб бераётиб уларга термуламан. Уларнинг кўзида на ҳаяжон, на ҳавас кўраман. Ҳа улар учун менинг кечаги ўтмишим ҳайратланарли. Жудаям қадииимммм замонларда бўлиб ўтган ҳодисалардек қабул қилишади. Аммо мен учун болалик хотиркларим худди кечагидек.Бу туйғу ҳали мени тарк этмаган. Эҳтимол бу соғинч шу дунёни тарк этгунимга қадар юрагимда турар.
Ривожланиш яхши. Аммо ким нима деса десин, бугуннинг боласида болалик завқи йўқдек гўё. Улар на чанг кўчани билишади, на довуччани ва на ҳалинчакни...
Муҳайё ТОШҚАРАЕВА
https://t.me/manzuruz
Ривожланиш яхши. Аммо ким нима деса десин, бугуннинг боласида болалик завқи йўқдек гўё. Улар на чанг кўчани билишади, на довуччани ва на ҳалинчакни...
Муҳайё ТОШҚАРАЕВА
https://t.me/manzuruz

08.04.202510:50
ДОВУЧЧА ЕМАГАН БОЛАЛАР
Тўрт девор ичидан пастга тушаман, машинага ўтириб ишга келаман. Тўрт девор орасида ишларимни битириб шомда яна уйимга қайтаман.
Шу йил баҳор келганини ҳам илғамай қолибман. Бир куни жияними етаклаб кечки овқатдан сўнг бироз кўча айланиш мақсадида кўчага чиқдим. Қарасам ҳаммаёқда дарахтлар гуллаган, тош шаҳарнинг онда-сонда очиқ қолган ерларида кўм-кўк ўт-ўланлар отилиб чиққан. Ёмғирдан кейинги ҳаводан тўйиб симирдим. Танам яйради. Қарасам дарахтларда довуччалар кўпайиб кўзга ташланиб қопти. Жиянимдан довучча ейсанми десам, нима у деб ҳайрон боқди менга. Дарахтга осилиб уч, тўртта довучча териб унга тутқаздим. Бир тишлаб юзини қийшайтирди. ..
Шу икки, уч дона довучча болалигимни ёдга солди. Эҳҳҳҳ, бувим юрган ҳовлилар, бобожоним эккан дарахтларда қандай бахтли дамларим қолиб кетибдия

Войдите, чтобы разблокировать больше функциональности.