Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Pressuzb avatar
Pressuzb
Pressuzb avatar
Pressuzb
Период
Количество просмотров

Цитирования

Посты
Скрыть репосты
25.04.202514:33
Матбуот котибларининг иш самарадорлиги баҳоланди

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 2024 йил декабрь ойига қадар фаолият юритиб келган республика даражасидаги давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг 150 нафар матбуот котиби иш самарадорлиги баҳоланди.

2024 йил якунлари бўйича Агентлик томонидан баҳоланган жами 150 та ташкилот ва идоранинг 45 нафар матбуот котиби (30%)нинг иш натижалари юқори, 59 нафари (39,4%)ники ўрта даражада баҳоланган бўлса, 38 нафари (25,4%)ники қониқарли, 8 нафари (5,2%)нинг фаолияти паст даражада, деб топилди.

Рўйхатдаги Рақамли технологиялар вазирлиги матбуот котиби Ш.Ахматов, АТ “Алоқабанк” матбуот котиби З.Юнусова, UZTELECOM матбуот котиби Т.Мамажонов, Марказий банк матбуот котиби А.Назаров кабилар чиндан ҳам яхши ўринларга муносиб. Уларни ҳар доим фаол ва очиқ ишлайдиган матбуот котиблар сафига киритиш мумкин.

@pressuzb
24.04.202506:12
Марказий банк асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди.

@pressuzb
22.04.202515:32
Бир қатор тижорат банкларининг 2025 йил биринчи чорагидаги соф фойдаси очиқланди

Octobank чоракни 108 млрд 466 млн сўм соф фойда билан якунлади. Бу ўтган йилнинг шу даврида қайд этилган 21,8 миллиард сўмлик фойдага нисбатан 397,5 фоизга кўпдир.

“Туронбанк” чоракни 7 млрд 256 млн сўмлик соф фойда билан якунлади. Бу эса ўтган йилнинг мос даврида қайд этилган 11,7 миллиард сўмлик фойдадан 4,5 миллиард сўмга ёки 38,2 фоизга кам деганидир.

“Капиталбанк” чоракни 276 млрд 346 млн сўм соф фойда билан якунлади. Бу 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 26,9% га камдир. 

“Ҳамкорбанк” чоракни 393 млрд 409 млн сўм соф даромад билан якунлаган. Бу ўтган йилнинг мос даври билан солиштирганда 23,1 фоизга кўпроқдир.

Smartbank чоракни 628 млн 518 минг сўм соф фойда билан якунлади. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 76,4 фоизга камроқдир.

“Тенге банк” чоракни 920,9 млн сўм соф фойда билан якунлади. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 112,6 фоизга кўпроқдир. Таққослаш учун, “Тенге банк” 2024 йилнинг биринчи чорагини 7,3 млрд сўм зарар билан якунлаган.

“Ҳаёт банк” чоракни 17,2 млрд сўмлик соф фойда билан якунлади. Бу натижа ўтган йилнинг шу даврида қайд этилган 11,2 млрд сўмлик зарар билан солиштирганда сезиларли ижобий ўзгаришни англатади. Банкнинг соф фойдаси бир йил ичида 253,7 фоизга ошган.

“Ўзмиллийбанк” чорак якунида 467,9 млрд сўм соф фойда қайд этган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан бироз (0,5 фоиз) юқоридир.

“Ўзсаноатқурилишбанк” чоракни 404 млрд сўм соф фойда билан якунлаган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 18,9 фоизга ёки 64,2 млрд сўмга кўпайган.

“Трастбанк” 2025 йилнинг биринчи чорагини 200,8 млрд сўм соф фойда билан якунлади. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3,3 фоизга ёки 6,5 млрд сўмга кўпроқдир.

Apex bank чоракни 26,7 млрд сўм зарар билан якунлади. Молиявий ҳисоботларини эълон қилган банклар орасида ҳозирча Apex bank зарар қайд этган ягона банк ҳисобланади.

@pressuzb
21.04.202514:42
Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети трансформация қилиниб, Ўзбекистон миллий педагогика университетига айлантирилади — президент

@pressuzb
Бадриддинов Зиёвиддин Боситович Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Энергия самарадорлиги миллий агентлиги директори этиб тайинланди.

Бунга қадар у 2019 йилдан буён “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖ бошқарув раиси лавозимида ишлаган.

@pressuzb
20.04.202516:39
Олтин авлод

Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0

@pressuzb
25.04.202509:05
Дубайда ўзбекистонликлар иштирокида пичоқбозлик бўлди, 15 киши қўлга олинди

24 апрель куни ижтимоий тармоқларда Дубайда ўзбекистонликлар ўртасида пичоқбозлик ҳолати содир этилгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Ташқи ишлар вазири матбуот котиби Аҳрор Бурханов ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.

“Дубай шаҳрида Ўзбекистон фуқаролари ўртасида юзага келган ҳолат юзасидан аниқлик киритиш мақсадида ўзбекистонлик дипломатлар Дубай жиноят қидирув бошқармаси раҳбарияти билан учрашув ўтказди.

БАА томони мазкур ҳолат бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилаётганини, 15 нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинганини маълум қилди. Шунингдек, сўнгги вақтларда Ўзбекистон фуқаролари томонидан содир этилаётган қонунбузарлик ҳолатлари кўпаяётгани икки давлат ўртасидаги визасиз тартибга таъсир кўрсатиши мумкинлиги таъкидланди.

Ташқи ишлар вазирлиги мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда иш олиб бормоқда.

Ўзбекистон фуқароларини хорижда юртдошларимиз шаънига доғ туширувчи ҳаракатлардан тийилишга чақирамиз”, деб ёзди ТИВ матбуот котиби.


@pressuzb
Аркадағ Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди

Президент Шавкат Мирзиёев ва Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов Ҳазрати Хизр мажмуасига ташриф буюриб, Биринчи Президент Ислом Каримов хотирасига ҳурмат кўрсатдилар.

@pressuzb
Наманган шаҳар ҳокими вилоят ЙҲХБдан ноқонуний радарларни олиб ташлашни сўради. ЙҲХБ бошлиғи ҳам ҳокимга муносиб жавоб қайтарди

Наманган шаҳар ҳокими Анвар Отахўжаев Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ бошлиғи Мансур Газиевдан ҳудуддаги ноқонуний радарларни олиб ташлашни сўради. Ҳоким шу мақсадда 2025 йил 12 апрел куни вилоят ЙҲХБ бошлиғига расмий хат билан мурожаат қилган.

Бунга жавобан Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ бошлиғи Мансур Газиев ҳам Наманган шаҳар ҳокими Анвар Отахўжаевга хат чиқарган.

ЙҲХБ бошлиғининг жавоб хатида қайд этилишича, Наманган шаҳар ҳокимлиги балансидаги автомобиллар доимий равишда, кўп марта қоидабузарлик содир этиб келган. Шунингдек, жарималар бўйича муддати ўтиб кетган қарздорликлар мавжудлиги маълум қилиниб, буларни тўлаб қўйиш сўралган.

@pressuzb
Пойтахтда гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларга қарши курашиш бўйича кинология пунктлари ташкил этилиши мумкин

Тошкент шаҳридаги жамоат жойлари, хусусан, истироҳат боғлари ва хиёбонлар ҳудудларида гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар, шунингдек, алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддаларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйиш мақсадида 2025 йил 1 октябрдан 2026 йил 30 сентябрга қадар тажриба-синов тариқасида кинология пунктларини ташкил этиш режалаштирилмоқда.

Ҳукумат қарори лойиҳасига кўра, қуйидагилар кинология пунктларида хизмат олиб борувчи ходим ва ҳарбий хизматчиларнинг асосий вазифалари этиб белгиланади:

⁃ фуқаролар ва уларга тегишли бўлган транспорт воситалари, қўл юклари, нарса ва буюмлари ҳамда ашёларида гиёҳвандлик воситаларини хизмат итларини қўллаган ҳолда аниқлаш чораларини кўриш;

⁃ жамоат хавфсизлиги ва осойишталигини таъминлаш, шунингдек гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши курашишда фаол иштирок этиш;

⁃ аҳоли гавжум бўладиган хиёбон, истироҳат боғларида жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишда иштирок этиш;

⁃ кинология пунктида гиёҳвандлик воситалари ёки бошқа ҳуқуқбузарликлар билан боғлиқ ҳолатлар аниқланганда зудлик билан ҳудудий ички ишлар органларига хабар бериш.

@pressuzb
Президентнинг тегишли қарорига мувофиқ Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси ўринбосари Қаюмов Асадулла Уролович бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилди.

А.Қаюмов “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖ бошқарув раиси лавозимига тайинланиши кутилмоқда.

@pressuzb
Кеча "Mening yurtim" телеканали директори Қобулжон Аҳмедовнинг таклифига биноан "Чимилдиқ" фильмининг очиқ премьерасида қатнашдим. Тадбир асносида ҳамкасбларим, устоз-журналистлар, фильм ижодкорлари билан кўришдим.

Фильмда барчамиз оилани муқаддас билишимиз, уни асраб-авайлашимиз кераклиги каби муҳим мавзулар комедия орқали замонавий, барчага тушунарли тилда, ёрқин образлар орқали ёритилган экан. Ёшларимиз ҳақида, оилавий томоша учун яхши фильм бўлибди. Зал томошабинларга тўлган, бир ярим соат вақт кўз очиб юмгудек ўтиб кетди.

Давлатимиз бу соҳага қаратаётган эътибор натижасида томошабинга қизиқарли бўлибгина қолмай, қадриятларимизни тараннум этадиган миллий контент кўпайиб бораётгани хурсанд қилади. Эътиборли жиҳати, ушбу фильм рус, қозоқ ва озар тилларига профессионал дубляж қилиниб, Қозоғистон ва Озарбайжоннинг йирик кинотеатр тармоқларида ҳам намойиш этила бошланган экан. Бу ҳам, ўйлайманки, кинематографимизнинг муҳим ютуғи.

Қолаверса, анъанавий оилавий қадриятларни асраш, жамиятимизнинг энг муҳим бўғини бўлмиш оилани мустаҳкамлаш - давлат сиёсатининг ажралмас йўналиши. "Чимилдиқ"дек фильмлар бу жараёнга ўз ҳиссасини қўшишига ишонаман.

Президентимиз айтганларидек, давлат хизматчилари вақт ажратиб, оила аъзолари, ҳамкасблари билан биргаликда театр ва кинога тез-тез бориб туришлари керак. Бу нафақат ҳордиқ чиқариш, балки бугунги ҳаётимиз, жамиятимиздаги ўзгаришлар ва инсоний қадриятларни яхшироқ англаш имконини беради.

Вчера по приглашению директора телеканала “Mening yurtim” Кобулжона Ахмедова принял участие в открытой премьере фильма “Чимилдиқ”. На мероприятии встретился с коллегами, уважаемыми журналистами и создателями картины.

Фильм в жанре комедии на понятном и современном языке затрагивает важную тему — о том, что семья — это святое, и мы все должны беречь и защищать ее. Лента получилась актуальной, яркой и близкой молодежи. Отличное кино для семейного просмотра — полтора часа в зале пролетели незаметно.

Радует, что благодаря вниманию государства к этой сфере становится больше национального контента, который не только интересен зрителю, но и воспевает наши ценности. Примечательно, что фильм был профессионально дублирован на русский, казахский и азербайджанский языки и уже начал демонстрироваться в крупных киносетях Казахстана и Азербайджана. Думаю, это важное достижение для нашего кинематографа.

Кроме того, укрепление традиционных семейных ценностей и института семьи — одно из приоритетных направлений государственной политики. Уверен, что фильмы вроде “Чимилдиқ” вносят свой вклад в этот процесс.

Как справедливо отметил Президент нашей страны, государственным служащим стоит чаще находить время, чтобы вместе с семьей и коллегами посещать театры и кино. Это не только отдых, но и возможность глубже осмыслить современную жизнь, происходящие в обществе изменения и важность человеческих ценностей.

Facebook|Instagram|X
UZTELECOM CLOUD: Булут технологияларининг кучи бепул синов муддати билан

UZTELECOM қулай ва кўп функцияли булут технологиялар платформаси – UZTELECOM CLOUD хизматларини таклиф этади.
 
Булутли технологиялар – бу интернет орқали ресурслардан фойдаланиш имконини берувчи кучли серверлар тармоғи. Унинг ёрдамида катта маълумотларни таҳлил қилиш, махфий маълумотларни хавфсиз сақлаш, виртуал станцияларни ташкил қилиш, жамоалар билан биргаликда лойиҳалар устида ишлаш ёки ҳисоб-китобларни тез амалга ошириш мумкин.

UZTELECOM CLOUD – бу катта лойиҳалар учун ишончли булутли технологиялар платформаси бўлиб, унда барча керакли ечимлар жамланган:

⁃ Оддий ва қулай интерфейс, ягона мониторинг тизими ва Pay as you GO усулидаги тўлов;
Виртуал серверлар – мослашувчан созламалар, турли операцион тизимлар танлови ва хатоларга юқори даражадаги чидамлилик;

⁃ S3 объект хотираси – хавфсиз, ҳужжат алмашиш учун оддий ва қўшимча харажатларсиз;
Managed Kubernetes – контейнерли иловалар ва юқори юкламали лойиҳалар учун CI/CD тизими;

⁃ Иловалар платформаси – Github, Gitlab, Docker билан ишлаш, қулай бошқарув ва мослашувчан кенгайтириш;

⁃ Тез жойлаштириш ва доимий янгиланишларга эга кенг хизматлар маркетплейси.

⁃ Булутли технологиялар ёрдамида фойдаланувчилар қўшимча жиҳозлар сотиб олмасдан хотирани осонгина кенгайтириши, маълумотларнинг ишончли захира нусхасини таъминлаши ва носозликлар юзага келганда тез тиклаш имкониятига эга бўлиши мумкин.

⁃ Фойдаланувчилар дунёнинг исталган нуқтасидан 24/7 кириш имкониятига эга бўлиб, бу масофавий ходимларнинг ишини осонлаштиради ва ишнинг тезкорлигини оширади.

UZTELECOM CLOUD хизмати ёрдамида сиз илғор булутли технологиялар билан ғояларни яратиш, синовдан ўтказиш ва амалга ошириш имкониятига эга бўласиз. Виртуал серверларни ишга тушириш, иловаларни жойлаштириш ва Kubernetes’ни бошқаришни оддий, тез ва хавфсиз қилади.

⁃ Синаб кўришга тайёрмисиз? cloud.uztelecom.uz сайтида рўйхатдан ўтинг, бепул синов муддатини фаоллаштиринг ва бугундан булутли хизматлардан фойдаланишни бошланг!

⁃ Ҳозироқ уланинг ва шахсий кабинетингиздаги совғангизни олинг!

⁃ Дам олиш кунларисиз қўллаб-қувватлаш жамоаси доим 1155 рақами орқали алоқада.

UZTELECOM – доимо Сизга яқин бўлган оператор!

@pressuzb
23.04.202514:03
Тошкент тиббиёт академияси, Тошкент педиатрия тиббиёт институти ва Тошкент давлат стоматология институти негизида Тошкент давлат тиббиёт университети ташкил этилади — Президент қарори

@pressuzb
21.04.202516:20
Саудия Арабистонида ўтказилган ўсмирлар ўртасидаги Осиё кубогида ғалаба қозонган Ўзбекистон U-17 терма жамоаси аъзолари тантанали равишда кутиб олинди.

Президент фармонини Одил Абдураҳмонов ўқиб эшиттирди. Бош вазир Абдулла Арипов медалларни, ДХХ раиси Баҳодир Қурбонов эса автомобиллар калитини эгаларига топширди.

@pressuzb
Исломов Бобир Ҳуснидинович “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ бошқарув раисининг Электр тармоқларидан фойдаланиш бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Бунга қадар Б. Исломов “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Навоий ҳудудий филиали Бош директори лавозимида ишлаб келаётган эди.

@pressuzb
Бекобод тумани ҳокими этиб тайинлангандан буюн Зайнилобиддин Низомиддинов деярли ҳар куни туман аҳолиси ва тадбиркорлар билан учрашиб, уларнинг муаммоларини ўрганишга қаратилган мулоқотлар ўтказмоқда экан.

@pressuzb
19.04.202515:55
Ookla: Ўзбекистон мобил интернет тезлиги бўйича охирги 4 йилда 65 поғонага юқорилаган

Жаҳоннинг нуфузли Speedtest Global Index рейтингига кўра, Ўзбекистонда интернет тезлиги янада яхшиланиб бормоқда.

Ўзбекистонда интернет инфратузилмасини ривожлантириш, унинг қамровини кенгайтириш ва фойдаланувчилар учун юқори сифатли хизматларни таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар ўз самарасини бермоқда. Бу динамика мамлакатнинг рақамли иқтисодиётга ўтишдаги илдам қадамларидан бири сифатида эътироф этилади.

Speedtest Global Index натижаларига кўра, 2020 йилда Ўзбекистон 133-ўринни эгаллаган бўлса, 2025 йил январь ҳолатига кўра, мамлакат ушбу рейтингда 68-ўринга кўтарилган. Шу тариқа Ўзбекистон 2020 йилдан бери 65 поғонага юқорилаган.

Маълумот учун, Ookla – глобал интернет тезлигини ўлчаш ва таҳлил қилиш билан шуғулланадиган етакчи ташкилот бўлиб, 2006 йилда ташкил этилган. У Speedtest платформаси орқали бутун дунё бўйлаб фойдаланувчиларга интернет тезлигини текшириш имкониятини беради. Ташкилот ҳар ой Speedtest Global Index рейтингини янгилаб, дунёдаги мобил ва симли интернет тезликларини таққослаб боради.

@pressuzb
24.04.202510:53
“Танзиландия” боғчасининг лицензияси бекор қилинди. Апелляция шикояти эса қаноатлантирилмади

14 февраль куни Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ходимлари томонидан Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Кичик автомобил ҳалқа йўли ва Буюк ипак йўли йўли кўчалари кесишмасида жойлашган “YUKSALISH CONSTRUCTION” (“Танзиландия”) нодавлат мактабгача таълим ташкилотида ўрганиш ўтказилди.

Натижада аниқланган қўпол камчиликлар асосида “YUKSALISH CONSTRUCTION” хусусий боғчасининг лицензиясини бекор қилиш бўйича Тошкент туманлараро иқтисодий судига ариза киритилди.

Жорий йилнинг 19 март куни суднинг ҳал қилув қарори билан “YUKSALISH CONSTRUCTION” хусусий боғчаси 2019 йил 27 декабрь кунидаги МТ-1104-сон лицензияси бекор қилинди.

Суднинг қароридан норози бўлиб, жавобгар “YUKSALISH CONSTRUCTION” хусусий боғчаси иқтисодий ишлар бўйича Тошкент шаҳар судига апелляция шикояти киритилди.

23 апрель куни соат 12:00 да Тошкент шаҳар судида судья Усманов Анвар Акрамович раислигида мазкур иш кўриб чиқилди. Суд ҳайъати томонидан жавобгар “YUKSALISH CONSTRUCTION” нинг апелляция шикояти қаноатлантиришни рад этди ва биринчи инстанция ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдирди.

@pressuzb
Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарованинг тегишли буйруғи билан битирувчи синфларнинг якуний аттестациясида таълим тили ўзбек тили бўлмаган мактаблар учун давлат тили мажбурий фанлар блокига киритилди.

Эндиликда таълим тили ўзбек тили бўлмаган мактабларнинг битирувчилари давлат тилидан имтиҳон топширади.

@pressuzb
Президент йиғилишида мактаб ёшидаги болалар учун миллий контентлар етарли эмаслиги қайд этилди

Таҳлилларга кўра, мактаб ёшидаги болаларнинг 80 фоизи интернет ва ижтимоий тармоқларда фаол. Уларни зарарли ахборотлардан ҳимоя қилиш бўйича муайян ишлар олиб борилаяпти. Лекин, ёшлар таълим-тарбиясига кучли таъсир кўрсатадиган, қизиқарли миллий контентлар яратаётган ижодкорлар саноқли.

Шулардан келиб чиқиб, болаларга хавфсиз ахборот муҳитини яратиш, миллий контентларни кўпайтириш, ижодкорларни қўллаб-қувватлаш бўйича кўрсатмалар берилди.

@pressuzb
Президент Шавкат Мирзиёев футбол бўйича 17 ёшгача бўлган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларига табрик йўллади

“...Сизлар каби навқирон, азму шижоатли ёшларимизнинг бутун турнир давомида биронта ҳам мағлубиятга учрамасдан, рекорд натижа кўрсатиб, жонажон Ватанимиз шарафини мардона ҳимоя қилганлари, ҳеч шубҳасиз, миллий футболимиз тарихига олтин ҳарфлар билан ёзиладиган шонли воқеа, десак, тўғри бўлади.

Айниқса, финалда мусобақа мезбони – Саудия Арабистони каби ғоят кучли жамоага қарши кескин беллашувда турли босимларга қарамасдан, ўн бир ўйинчига қарши тўққиз футболчи шиддатли кураш олиб борганингиз чинакам жасорат ва матонат намунаси бўлди. Сизлар намоён этган юксак мардлик ва маҳорат ҳар қандай таҳсинга сазовордир.

Сизлар ушбу ғалабадан руҳланиб, шу йил ноябрь ойида Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида ҳам Осиёнинг ғолиб жамоаси сифатида муносиб иштирок этасиз, деб ишонаман.

Бахт ва зафар сизларга доимо ёр бўлсин, азиз фарзандларим”, дейилади давлат раҳбарининг табригида.

@pressuzb
20.04.202517:02
Ўзбекистон U17 – Осиё чемпиони!

Ҳамюртларимиз 9 киши бўлиб қолганига қарамай, Саудия Арабистонига имконият бермади.

Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0

@pressuzb
19.04.202512:21
🏦 Асакабанк Кузатув Кенгашининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди

17 апрель куни “Асакабанк” АЖда янгиланган таркибдаги Кузатув Кенгашининг илк йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда кенгашнинг янги аъзолари, жумладан, мустақил экспертлар ҳам иштирок этди.

Кун тартибидан банк фаолиятини трансформация қилиш ва операцион самарадорликни оширишга қаратилган масалалар ўрин олгани эътиборга моликдир. Шу билан бирга, банкнинг тегишли тузилмалари амалга оширилаётган ишлар юзасидан ҳисобот берди.

@pressuzb
Показано 1 - 24 из 210
Войдите, чтобы разблокировать больше функциональности.