Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
ЭШҚОБИЛ ШУКУР ижоди avatar

ЭШҚОБИЛ ШУКУР ижоди

Бир дўсти ғарибга
дил берсам дедим,
Бу ғариб дилимга
боқмади ҳеч ким.
Бир ёрга кўзимдан
йўл берсам дедим,
Кўзим дарёсида
оқмади ҳеч ким.
Рейтинг TGlist
0
0
ТипПубличный
Верификация
Не верифицированный
Доверенность
Не провернный
Расположение
ЯзыкДругой
Дата создания каналаГруд 03, 2022
Добавлено на TGlist
Бер 24, 2025
Прикрепленная группа

Последние публикации в группе "ЭШҚОБИЛ ШУКУР ижоди"

🎬 Она тилим.
✍️ Эшқобил ШУКУР
🎙 Шеърни шоирнинг ўзи ўқиган.

Манба: kh-davron.uz

@Eshqobil_Shukur_ijodi
​​#Карвон_қўнғироғи

Олтмиш йил ва олтмиш кун...

Ахборот оқимларининг шиддатини кўриб, ҳам ҳайратланасан, ҳам қўрқиб кетасан. Гап шундаки, Алишер Навоий замонида ёхуд Леонардо да Винчи даврида битта одамнинг мияси 60 йилда қабул қилиши мумкин бўлган ахборот ҳажмини бугунги ХХI аср одами 60 кунда қабул қилиб олаяпти десак муболаға бўлмайди. Тарозиси бўлса, ўлчаб кўрсангиз натижа шунга яқин бўлади. У ҳолда ҳар куни шунча катта ҳажмдаги ахборотларни қабул қилаётган жаҳон болаларининг аксарияти 12 ёшидаёқ академик бўлиб кетишлари керак эди. Бироқ нега шундай бўлмаяпти? Шунча катта ахборот манбаига эга бўламиз-у, Навоийдай, Гётедай зотларнинг чиқиши қийин бўлаяпти? Нега болаларнинг билимлари билан мақтана олмаймиз? Ахборот қулларига айланиб қолаётган ёшлар ҳам оламда бисёр. Ўзи ахборот инсонга хизмат қилиши керакми ёки инсон ахборотгами? Янги замонда Ахборот деган куч қулдорлик тизимининг кўринишидан жуда беозор, аслида шафқатсиз шаклларини ишлаб чиқаяпти.
Тўғри билимнинг илк манбаи ахборот. Ахборотсиз билим ҳосил бўлмайди. Шундай экан, шунчалик чексиз ахборотга эга бўлаётган дунё болалари нима учун 12 ёшидаёқ академик бўлиб кетишмаяпти? Аксинча, улар болалигидаёқ қотиб қолишяпти. Бу ҳақда боболаримиз ҳам аллақачонлар, ахборотларнинг тарқалиш ҳажми бугунгидан кўра миллион марта кам бўлган даврлардаёқ бош қотириб кўрганлар. Бундан етти юз йил аввал Ревгарий бобо: “Ахборот пароканда бўлади, у илм эмас” деган. Шайх Шиблий эса, “Тўрт минг ҳадис ўқидим, тўрт юзини ёд туширдим, шундан тўрттасига амал қилдим ва мақсадга етишдим” деган.

© Эшқобил ШУКУР

@Eshqobil_Shukur_ijodi
🎤 Эшқобил ШУКУР
🎼Оқарсув

«Қақнус» телекўрсатувида

@Eshqobil_Shukur_ijodi
#Бобосўз_изидан

​​Ястанмоқ

    Ястаниб ётган далалар, Ястаниб ётган қирлар, адирлар деган гапларни кўп ишлатамиз ва буни кенглик, гўзаллик, безаниш маъносида тушунамиз. Хўш, ястанди сўзи қандай маънога эга?
   Ястанди сўзининг илдизи – йас, йасси сўзига алоқадор.  Эътибор билан қарасангиз, ястанди сўзининг таркибида ёстиқ сўзини кўришингиз мумкин. Агар одамга нисбатан ястаниш сўзини қўлласак, уни ястаниб ётибди деб ётибди сўзини қўшиб ишлатамиз. Бунинг ҳам сабаби бор. Маҳмуд Кошғарий ястади сўзини  jасталдї – ёстиқ қўйди, деб изоҳлайди ва jастуқ jастадї деб бу икки сўзни бирга қўллаган. Бу суяниш учун ёстиқ қўйди мазмунини билдиради.  Алишер Навоийда ҳам ястанмоқ сўзи  “ёстиқ қилиб суянмоқ” ва “ёстиқ” маъносида келади. “Насоим-ул муҳаббат”да шундай жойи бор: Абулаббос Суҳравардий айтадики: “Мен рўзгорики, қум устига ётур эрдим. Қўлимни бошимга ястар эрдим.” Яъни, “қўлимни бошимга  ёстиқ қилардим”.
    Агар одам ёстиққа суяниб, ёнбошлаб ётган  бўлса, ястаниб ётибди деймиз. Қирлар ҳам, адирлар ҳам худди ёстиққа суяниб ётгандай ястаниб ётади. Хуллас, ястанди сўзи “ёстиқ”нинг тирқишидан чиққан. Бу сўзнинг ўзаги йаз “ёймоқ, тўшамоқ; жойламоқ” маъноларини англатади.
             
Эшқобил ШУКУР, «Бобосўз изидан»

@Eshqobil_Shukur_ijodi
•••
Гўзаллик оламга ёймиш зарпарда,
Маъсума ялпизлар таратади бўй.
Ҳаёт кулиб турган шундай дамларда,
Қўй, ўлим ҳақида гаплашмайлик, қўй.
Мунаввар рангларга тўлмишдир кўзим,
Дилимни ром этар сабо чалган куй.
Бу азиз дамларда энди, азизим,
Қўй, ўлим ҳақида гаплашмайлик, қўй.
Боғларда... тоғларда... йўллар юрганда,
Не кўрдик, барини яхшиликка йўй.
Ҳаёт бизга қараб кулиб турганда
Қўй, ўлим ҳақида гаплашмайлик, қўй.

✍🏻 Эшқобил ШУКУР

@Eshqobil_Shukur_ijodi
#Бобосўз_изидан

“ЯПРОҚ”НИНГ ИЛДИЗИ

Тилимиздаги энг кўркам сўзлардан бири — япроққа диққат билан қарасангиз, бу сўз ҳам ўз илдизи ҳақида ўзи гапиришига амин бўласиз. Япроқ сўзининг асосида ёп (йап) сўзи шундоқ кўриниб турибди. Япроқ (йапроқ) ёп (йап)сўзидан пайдо бўлган. Мантиқан ўйлаб қаралганда ҳам япроқлар дарахт шохларини ёпиб туради. Япроқсиз дарахт — яланғоч дарахт.
Маҳмуд Кошғарийда бу сўз йапурғақ шаклида келади ва туб илдизга янада яқин бориб, “ёпиб турувчи” маъносини англатиши аниқ кўриниб қолади.
Алишер Навоийда япроқ яфроқ шаклида қўлланган, бу даврга келиб, п товуши фга айланган, балки бундай ўзгаришга шеър санъати сабаб бўлгандир.

Хазоний боғ аро ул ой тану чеҳрамни кўрган чоғ,
Дегайким, бир қуруқ шох узра қолмиш бир сориғ яфроғ.

(“Муншаот”)

© Эшқобил ШУКУР, «Бобосўз изидан» китобидан.

@Eshqobil_Shukur_ijodi
***

Эй Дарё, ризқ тўла туғён ўзингсан,
Эй Тупроқ, башарга туз-нон ўзингсан.
Эй Шамол, ишқ тўла гирён ўзингсан,
Мен эса шоирга ўхшамасман ҳеч.
Эй Дарахт, гулласанг шабнамлар кулди,
Эй Лола, доғингда не ғамлар кулди,
Эй Ёмғир, томчингда оламлар кулди,
Мен эса шоирга ўхшамасман ҳеч.
Ҳаддингга марсинма, эй абадият,
Кўнглимга дўқ қилма, қолип тарбият,
Сен асл шоирсин, она Табиат,
Мен эса шоирга ўхшамасман ҳеч.

✍🏻 Эшқобил ШУКУР, "Тафаккур" журналининг 2025 йил, 1-сонидан олинди.

@Eshqobil_Shukur_ijodi
​​#Карвон_қўнғироғи

Биз нега шундаймиз? Имконият берилмаса, иложи йўқ, тақиқлар бор, тилимизни тийиб ўтирайлик, деймиз. Лекин имконият берилса ҳам, ривоятда айтилганидай, оёғидаги занжир ечилса-да, жойидан қимирлашни истамаган фил каби иш тутамиз. Ҳолбуки, Шайх Саъдий “Қимирлаган қудратлидир” деганлар.
      Кўп узоққа бормайлик-да, ҳар куни, ҳар соатда кўзимиз тушадиган нарсаларга эътибор қилайлик.  Фармондан сўнг мамлакатимизнинг юраги саналган Тошкент шаҳри кўчаларидаги пешлавҳаларда, ёзувлару рекламаларда ажнабий сўзлар босими неча фоизга ўзгарди? Уч ойда уч фоизгаям ўзгармаган. Ҳамон  шаҳарнинг муҳташам кўчаларидаги ҳар 20 та дўконнинг учдан икки қисми ажнабий номда. Ҳамон ўзбек тилидаги ёзувлардан кўра бошқа тилдаги ёзувларнинг салмоғи анча баланд.  Хусусан, ёшларимиз ҳар куни томоша қиладиган кўрсатувларининг 80 фоизи ажнабий сўзлар билан  номланган...
Ахир дунёда бефарқликдан ёмон нарса йўқ. “Нима бўлса бўлар, менга нима?” деган ақида билан яшаш... бефарқлик, ҳамма  иллатларнинг инкубаторидир. 

© Эшқобил ШУКУР, «Она тилимизнинг абадияти нима билан кафолатланади?» мақоласидан.

@Eshqobil_Shukur_ijodi
#Матбуот_саҳифаларида

​​КОРРУПЦИОНЕРЛАРГА МАЛОМАТ

Эй, иблис қуллари, ҳар вақт ҳар ишда
Пул – ота, пул – Ватан, пул – Худо денглар.
Олтин охур тўла ҳаром-харишга
Тумшуқни ботириб-ботириб енглар.

Кимдир юрти учун тўкади қонин,
Кимдир манглай терин жонига тенглар.
Сиз эса етим ва бевалар нонин
Қоринни бўктириб-бўктириб енглар.

Тупроқдай хокисор, меҳрибон бу эл,
Ҳар ёмон итга ҳам феълини кенглар.
Бирингизга юрак, бирингизга тил,
Бирингизга жигар... ютоқиб енглар.

Ош бўлсин демасман, тош бўлсин, олинг,
Етим ёқасига ёпишган енглар.
Зўр жазо – ебтўймас ҳолида қолинг,
Кўзларни мойларга бостириб енглар.


ПИШИҚЧИЛИК

Фикрсиз бошингни урсанг-да тошга,
Ҳикмат кўчасига йўлинг тушмайди.
Кўриб-кечирганнинг йўриғи бошқа,
Кўз пишмасдан туриб, ақл пишмайди.

Зўр бериб ўзингни санайвер даҳо,
Қадаминг ўзингдан нари ошмайди.
Ақлдан ҳам аввал кўз бермиш Худо,
Шу боис кўз пишмай, ақл пишмайди.

Ҳаёт ўз йўлидан илдам борадир
Кўрмаганни эл ҳам сафга қўшмайди.
Кўриб-кечирмаган чол ҳам ғўрадир
Кўз пишмасдан туриб, ақл пишмайди

✍🏻 Эшқобил ШУКУР, "Муштум" журналининг 2025 йил, 3-сонидан.

@Eshqobil_Shukur_ijodi
#Бобосўз_изидан

Нархнинг навоси

Қайга борсанг, гап обу ҳаво билан нарху наводан бўлиши тайин. Шунинг учун ҳам тилимизда нарху наво жуфт сўзи тез-тез ва кўп қўлланади.
     Нарсанинг пул билан ўлчанадиган қиймати нарх сўзи билан ифодаланишини яхши биламиз. У ҳолда нарх сўзига қўшилиб келаётган наво сўзи қандай мазмунни англатади? Ҳолбуки, биз наво сўзини фақат куй маъносида тушунамиз.
“Ўзбек тилининг этимологик луғати”да изоҳланишича, наво сўзи форсийда “турмуш кечириш учун зарур шарт-шароит” маъносини билдиради. Демак, нарх-наво сўзи “турмуш кечириш учун зарур нарсаларнинг қиймати, нархи” мазмунини англатади. Тилимиздаги бенаво, бенаво қул ибораси шундан келиб чиққан. Абу Саид Абулхайрнинг “Бу бенаво қулға навое йўлла” деган мисраси бор. Шунингдек, наво сўзининг “гаров” маъноси ҳам мавжуд.

✍🏻 Эшқобил ШУКУР ,«Бобосўз изидан» китобидан.

@Eshqobil_Shukur_ijodi
#Сиёҳи_қуримаган_сатрлар

БАҲОР. ҒОЛИБЛАР.

Майсага дўқ қилар момоқалдироқ,
Ғунчага чақчаяр ғазабнок чақмоқ.

Қасирға забтидан қораяр дала,
Булут йиртиғидан тўкилар жала.

Майса парво қилмай ўсаверади,
Ғунча оқ кулгулар сочаверади.

Иккиси хатардан ўтгани  ҳамон,
Уларга табассум қилади Осмон.

06 апрел, 2025 йил.

✍🏻 Эшқобил ШУКУР



Фото мухбир: М. Исабоева

@Eshqobil_Shukur_ijodi
​​#Карвон_қўнғироғи

Ўзаро муносабатларимизда, жамоавий муносабатларимизда бизга ор ва номус раҳбарлик қилган. Бу туйғу қон-қонимизга синггиб кетган. Ёши олтмишни қоралаган бир аёлнинг укасини қандай сизлагани ҳақида айтиб берган гаплари эсимдан чиқмайди:
“Укам мендан уч ёш кичик. Болалигимиздан талашиб-тортишиб, бирга ўйнаб катта бўлганмиз. Вояга етдик. Сўнг мен турмуш қуриб кетдим. Укам уйланди. Иккимиз ҳам бола-чақали бўлдик. Укам қирққа кирганида онам менга “Энди укангни сенламайсан. Сизлашинг керак. Болалари катта бўлиб қоляпти”, деб қолди. Мен укамни қандай сизлашимни ўйимга сиғдиролмас эдим. Бирга ўйнаб-ўсган бўлсак, бунинг устига қирқ йил сенлаб келган бўлсам… Шунинг учун онамга болаларча ўжарлик қилдим: “Нима учун сизлашим керак экан. У мендан уч ёш кичик бўлса, бунинг устига кичик бўлишига қарамай, мени сенласа, йўқ, ҳеч қачон сизламайман” десам, онам: ”Уканг эркак киши. Сизлашинг керак!” деб мени койиди. Мен кўнмадим. Бу менга ноқулай эди, ўрганаолмасдим, қолаверса, умр бўйи сенлаб келган укамни сизлаш менга сохта мулозамат бўлиб туюлар эди. Лекин… Шу гаплардан бир йил ўтиб.. тўсатдан отам вафот этди. Мен отам вафот этган кундан укамни беихтиёр сизлай бошладим. Ишонасизми, ўз-ўзидан мен уни сенлай олмай қолдим. Шундан кейин укамга бирор марта сен деб гапиролмаганман”.


✍🏻 Эшқобил ШУКУР, " “Мен” ва “Биз” оралиғидаги мулоҳазалар" мақоласидан.

@Eshqobil_Shukur_ijodidan
#Сиёҳи_қуримаган_сатрлар

ДЎСТ

Менинг эски дўстим, навқирон дўстим,
Фаришта чеҳрали, фаровон дўстим.

Шаҳри издиҳомда ёлғиз сирдошим,
Гоҳо бобомдайсан, гоҳо тенгдошим.

Сенинг ҳузурингда ҳузур топаман,
Яхши-ёмонимга узр топаман.

Ҳушимни, тушимни айтаман сенга,
Ҳар кун юрак билан қайтаман сенга,

Кўнглимга, мендан-да, жондай яқин Сув,
Менинг шоир дўстим, катта оқин Сув.

09.03.25

✍️Эшқобил ШУКУР

@Eshqobil_Shukur_ijodi
#Бобосўз_изидан

“Музей”даги музика

Биз мусиқа сўзини кўп ишлатамиз. Бу сўз тилимизга бошқа тилдан кириб келган бўлса-да, аллақачон бизга бутунлай сингишиб кетган. Хўш, бу сўзнинг тарихи ва кечмиши қандай?
Мусиқа – бу сўз юнонча музика сўзидан олинган бўлиб, унинг туб илдизи “музалар санъати” деган маънони билдирган. Муза – юнон мифологиясидаги шеърият, санъат ва фан ҳомийлари саналган 9 маъбуднинг умумий номи бўлган. Тилимизда ишлатиладиган музей сўзининг ҳам туб илдизи шунга бориб тақалади ва у “музалар ибодатхонаси” деган маънони англатган.
Нима бўлганда ҳам, музейга кирганингизда эҳтиёт бўлинг! Бу жойлар сиз ўйлаганчалик жўн ва оддий томошахона эмас.

✍️ Эшқобил ШУКУР, "Бобосўз изидан" китобидан.

@Eshqobil_Shukur_ijodi
#Сиёҳи_қуримаган_сатрлар

АПРЕЛ

Мунча чулдирайсан, мунча куласан,
Сувлардай шарқираб, шошиб еласан.

Оппоқ булутлардай кезасан яйраб,
Тонгни уйғотасан қушлардай сайраб.

Шиддатинг тошқинли, илҳоминг-да – сел,
Қишдан чиққан боғдай куласан Апрел.

Мен эса йилидан адашган меҳмон –
Қари декабрдай қошингда ҳайрон.

✍️ Эшқобил ШУКУР

@Eshqobil_Shukur_ijodi

Рекорды

24.03.202523:59
1.1KПодписчиков
23.04.202523:59
100Индекс цитирования
18.04.202523:59
1.1KОхват одного поста
18.04.202523:59
1.1KОхват рекламного поста
17.03.202513:45
6.93%ER
18.04.202523:59
94.99%ERR

Развитие

Подписчиков
Индекс цитирования
Охват 1 поста
Охват рекламного поста
ER
ERR
БЕР '25КВІТ '25КВІТ '25КВІТ '25

Популярные публикации ЭШҚОБИЛ ШУКУР ижоди

24.03.202516:13
​​#Бобосўз_изидан

“МУЖМАЛ” АСЛИ МУЖМАЛМИ?

Тилимизга араб тилидан кирган мужмал сўзини биз ҳозирги пайтда “ланж, мавҳум, на у ёқлик, на бу ёқлик, тушунарсиз, тайинсиз” маъноларида ишлатамиз. Ланж, кесиб гапирмайдиган, эзма кишиларга нисбатан “бу мужмал одам” деймиз. Ҳолбуки, бу сўзнинг туб илдизи “қисқа”, “лўнда” маъноларида келади. Бу маъно сўзнинг ҳозирги маъносига мутлақо қарама-қарши.

Алишер Навоий асарларида ҳам мужмал сўзи “қисқа” маъносини ифодалаган. Масалан, “Сабъайи сайёр” достонида шундай мисралар бор:
Достонларки айтгим мужмал,
Манга йўқ ҳеч анда баҳс-у жадал.

Мазмуни: Мен бу достонларни шунчалик қисқа баён қилдимки, сўзларим орасида бирорта ҳам баҳсга сабаб бўладиган, тушунилмайдиган ўрни йўқ.
Шунингдек, арабча мужмал сўзининг “йиғинди” маъноси ҳам борки, бу жумла сўзига тўғри келади.

✍️ Эшқобил ШУКУР
“Жадид” газетасининг 2025-йил 14-мартдаги 11-сонидан.

@Eshqobil_Shukur_ijodi
Ўттиз икки тиш достони

«(Шайх Увайс Қараний) Уҳуд урушида пайғамбарнинг муборак тишин шаҳид бўлғонин эшитиб,   мутобаат (тобеълик, ихлос) учун ўттиз икки тишин ушотти»

Юракка қадалиб ётган тошларни
Бирма-бир суғуриб олгандай гўё.
Шайх Увайс ушатар дурдай тишларин,
Қонга ботар тилин остида дунё.

Бир парча нур келиб теккан Оллоҳдан
Ҳақиқатнинг рамзи бу улуғ манглай,
Ҳамду сано учун расулуллоҳга
Лахта-лахта қондан сўз қилган танглай.

Шайх Увайс тишларин суғурар тезлаб,
Ҳавода қанотдай кўкарар ҳар тиш.
Сўнг етти водийдан Симурғни излаб,
Учиб бораётир ўттиз икки қуш.

✍️ Эшқобил ШУКУР

@Eshqobil_Shukur_ijodi
#Сиёҳи_қуримаган_сатрлар

БАҲОР. ҒОЛИБЛАР.

Майсага дўқ қилар момоқалдироқ,
Ғунчага чақчаяр ғазабнок чақмоқ.

Қасирға забтидан қораяр дала,
Булут йиртиғидан тўкилар жала.

Майса парво қилмай ўсаверади,
Ғунча оқ кулгулар сочаверади.

Иккиси хатардан ўтгани  ҳамон,
Уларга табассум қилади Осмон.

06 апрел, 2025 йил.

✍🏻 Эшқобил ШУКУР



Фото мухбир: М. Исабоева

@Eshqobil_Shukur_ijodi
16.04.202504:08
#Бобосўз_изидан

​​Ястанмоқ

    Ястаниб ётган далалар, Ястаниб ётган қирлар, адирлар деган гапларни кўп ишлатамиз ва буни кенглик, гўзаллик, безаниш маъносида тушунамиз. Хўш, ястанди сўзи қандай маънога эга?
   Ястанди сўзининг илдизи – йас, йасси сўзига алоқадор.  Эътибор билан қарасангиз, ястанди сўзининг таркибида ёстиқ сўзини кўришингиз мумкин. Агар одамга нисбатан ястаниш сўзини қўлласак, уни ястаниб ётибди деб ётибди сўзини қўшиб ишлатамиз. Бунинг ҳам сабаби бор. Маҳмуд Кошғарий ястади сўзини  jасталдї – ёстиқ қўйди, деб изоҳлайди ва jастуқ jастадї деб бу икки сўзни бирга қўллаган. Бу суяниш учун ёстиқ қўйди мазмунини билдиради.  Алишер Навоийда ҳам ястанмоқ сўзи  “ёстиқ қилиб суянмоқ” ва “ёстиқ” маъносида келади. “Насоим-ул муҳаббат”да шундай жойи бор: Абулаббос Суҳравардий айтадики: “Мен рўзгорики, қум устига ётур эрдим. Қўлимни бошимга ястар эрдим.” Яъни, “қўлимни бошимга  ёстиқ қилардим”.
    Агар одам ёстиққа суяниб, ёнбошлаб ётган  бўлса, ястаниб ётибди деймиз. Қирлар ҳам, адирлар ҳам худди ёстиққа суяниб ётгандай ястаниб ётади. Хуллас, ястанди сўзи “ёстиқ”нинг тирқишидан чиққан. Бу сўзнинг ўзаги йаз “ёймоқ, тўшамоқ; жойламоқ” маъноларини англатади.
             
Эшқобил ШУКУР, «Бобосўз изидан»

@Eshqobil_Shukur_ijodi
23.04.202516:50
🎬 Она тилим.
✍️ Эшқобил ШУКУР
🎙 Шеърни шоирнинг ўзи ўқиган.

Манба: kh-davron.uz

@Eshqobil_Shukur_ijodi
09.04.202516:37
#Матбуот_саҳифаларида

​​КОРРУПЦИОНЕРЛАРГА МАЛОМАТ

Эй, иблис қуллари, ҳар вақт ҳар ишда
Пул – ота, пул – Ватан, пул – Худо денглар.
Олтин охур тўла ҳаром-харишга
Тумшуқни ботириб-ботириб енглар.

Кимдир юрти учун тўкади қонин,
Кимдир манглай терин жонига тенглар.
Сиз эса етим ва бевалар нонин
Қоринни бўктириб-бўктириб енглар.

Тупроқдай хокисор, меҳрибон бу эл,
Ҳар ёмон итга ҳам феълини кенглар.
Бирингизга юрак, бирингизга тил,
Бирингизга жигар... ютоқиб енглар.

Ош бўлсин демасман, тош бўлсин, олинг,
Етим ёқасига ёпишган енглар.
Зўр жазо – ебтўймас ҳолида қолинг,
Кўзларни мойларга бостириб енглар.


ПИШИҚЧИЛИК

Фикрсиз бошингни урсанг-да тошга,
Ҳикмат кўчасига йўлинг тушмайди.
Кўриб-кечирганнинг йўриғи бошқа,
Кўз пишмасдан туриб, ақл пишмайди.

Зўр бериб ўзингни санайвер даҳо,
Қадаминг ўзингдан нари ошмайди.
Ақлдан ҳам аввал кўз бермиш Худо,
Шу боис кўз пишмай, ақл пишмайди.

Ҳаёт ўз йўлидан илдам борадир
Кўрмаганни эл ҳам сафга қўшмайди.
Кўриб-кечирмаган чол ҳам ғўрадир
Кўз пишмасдан туриб, ақл пишмайди

✍🏻 Эшқобил ШУКУР, "Муштум" журналининг 2025 йил, 3-сонидан.

@Eshqobil_Shukur_ijodi
🎤 Эшқобил ШУКУР
🎼Оқарсув

«Қақнус» телекўрсатувида

@Eshqobil_Shukur_ijodi
27.03.202513:28
​​#Карвон_қўнғироғи

КАПИТСА ТАШХИСИ

Дунё бўйлаб кечаётган мураккаб маънавий жараёнлар ҳақида машҳур олим Сергей Капитса билдирган қуйидаги фикрлар ушбу мақоланинг ёзилишига туртки бўлди: “Инсонга бироз тин олиб, бўлаётган воқеаларни тафаккур қилиш учун имкон беришмайди. Бири биридан бадтар охири йўқ сериаллар, ахлоқсиз эстрада, тантиқлик ва жиззакилик характеридаги филмлар – барчаси асталик билан онг остига таъсир этиб, эгоизм ва зўравонлик уруғларини сепади. Рисоладагидек одам қисқа вақт ичида мутлақо маънисиз ҳаёт кечирувчи, қадриятсиз ҳайвонга айланади.” Башариятнинг маънавий аҳволига қўйилган бу ташхис асосли. Дарҳақиқат, XXI асрга келиб, инсон муаммоси янада мураккаблашиб кетди. Инсонни инсон сифатида тутиб турган туйғулар тобора ғариблашиб бораяпти. Кўзлари қотиб қолган болаларни кўрганингда қўрқиб кетасан. Бугуннинг одами дунёнинг нариги чеккасида нима бўлаётганини, ҳатто коинотда не ҳодисалар кечаётганини яхши билади, лекин ўзини билмайди. Бу одам миллион хил майда-чуйдалар-у темир-терсаклар ичида изғиб, тобора ўзидан узоқлашиб бораяпти. У информнинг темир қутиси каби тинимсиз информация қабул қилади, информациядан сира тўймайди, лекин тафаккур қилмайди, қақшаб қуриётган гул каби туйғуларига озгина сув сепиб қўйишни билмайди. Оқибатда бундай одамлар Капитса таъкидлаганидай “қадриятсиз ҳайвон”га айланиб қолади.
Бугунги кунда оммавий ахборот воситаларида, айниқса, интернетда шов-шув кўтариш, бақир-чақир қилиш жуда осон бўлиб қолди. Интернет чексиз-чегарасиз шов-шувлар бозорига айланди. Ҳамма – ёш-у қари шу бозор ичида таги тешик халтасини кўтариб юради. Бунда шовқин-сурон ёки бирор бемаъни ҳаракат билан беш дақиқада бутун дунёга танилишинг мумкин. Беш дақиқа машҳур бўласан, сўнг бирдан қумга сингган томчидай ғойиб бўласан, эсдан чиқиб кетасан. Чунки сенинг ортингда яна минг-минглаб сохта шуҳрат қуллари ёқа йиртишиб, навбат талашиб ётибди. Тўғри, баъзи ўринларда, зарур ҳолларда мавриди билан шов-шув кўтариш ҳам керакдир. Лекин бемаъни шов-шув, тийиқсиз шовқин-сурон, тупукка ботган бақир-чақирлар оломоннинг энг яхши кўрган озуқасидир. Бу нарсалар оломонга куч беради. Миллат учун эса тафаккурни ўзгартириш, фикрни улғайтириш муҳим. Бақир-чақир, шов-шувлар билан тафаккурга таъсир этиб бўлмайди. Бунда фикр улғаймайди, аксинча, ўлади. Фикр бақир-чақирни ёқтирмайди. Фикр тингланиши, шовқин-суронларга ғарқ бўлиб кетмаслиги керак. Мен бир зиёли сифатида юзлаб телеканаллар, сон-саноқсиз ижтимоий тармоқларни кузатиб, улардан фикр излаб ўтираман. Лекин афсуслар бўлсинки, фикр дегани анқонинг уруғига айланиб бораяпти. Баъзан телевизорда икки-уч соатга чўзиладиган отиш, ўлдиришдан иборат қонга ботган жангари филмларга кўзим тушиб қолади. Улардан тирноқча фойда йўқ, аксинча тоғча зарар бор. Жаҳолат ахлатхоналарида тўзғиб ётган бундай “мусорлар” ичида қанчадан-қанча ёшлар изғиб юрадилар ва бу “ёқимли томошалар” уларнинг қалбини вайрон қилаётганини билмайдилар. Фикрсизлик мудҳиш иллат, бу иллат одамни ўзидан айиради, элидан, ватанидан айиради.

© Эшқобил ШУКУР, “Эгасиз эгоизм ва кесимсиз бемаънилик” мақоласидан.("Маънавий ҳаёт" журнали, 2021 йил, 3-сон.

@Eshqobil_Shukur_ijodi
18.04.202511:21
​​#Карвон_қўнғироғи

Олтмиш йил ва олтмиш кун...

Ахборот оқимларининг шиддатини кўриб, ҳам ҳайратланасан, ҳам қўрқиб кетасан. Гап шундаки, Алишер Навоий замонида ёхуд Леонардо да Винчи даврида битта одамнинг мияси 60 йилда қабул қилиши мумкин бўлган ахборот ҳажмини бугунги ХХI аср одами 60 кунда қабул қилиб олаяпти десак муболаға бўлмайди. Тарозиси бўлса, ўлчаб кўрсангиз натижа шунга яқин бўлади. У ҳолда ҳар куни шунча катта ҳажмдаги ахборотларни қабул қилаётган жаҳон болаларининг аксарияти 12 ёшидаёқ академик бўлиб кетишлари керак эди. Бироқ нега шундай бўлмаяпти? Шунча катта ахборот манбаига эга бўламиз-у, Навоийдай, Гётедай зотларнинг чиқиши қийин бўлаяпти? Нега болаларнинг билимлари билан мақтана олмаймиз? Ахборот қулларига айланиб қолаётган ёшлар ҳам оламда бисёр. Ўзи ахборот инсонга хизмат қилиши керакми ёки инсон ахборотгами? Янги замонда Ахборот деган куч қулдорлик тизимининг кўринишидан жуда беозор, аслида шафқатсиз шаклларини ишлаб чиқаяпти.
Тўғри билимнинг илк манбаи ахборот. Ахборотсиз билим ҳосил бўлмайди. Шундай экан, шунчалик чексиз ахборотга эга бўлаётган дунё болалари нима учун 12 ёшидаёқ академик бўлиб кетишмаяпти? Аксинча, улар болалигидаёқ қотиб қолишяпти. Бу ҳақда боболаримиз ҳам аллақачонлар, ахборотларнинг тарқалиш ҳажми бугунгидан кўра миллион марта кам бўлган даврлардаёқ бош қотириб кўрганлар. Бундан етти юз йил аввал Ревгарий бобо: “Ахборот пароканда бўлади, у илм эмас” деган. Шайх Шиблий эса, “Тўрт минг ҳадис ўқидим, тўрт юзини ёд туширдим, шундан тўрттасига амал қилдим ва мақсадга етишдим” деган.

© Эшқобил ШУКУР

@Eshqobil_Shukur_ijodi
#Сиёҳи_қуримаган_сатрлар

ДЎСТ

Менинг эски дўстим, навқирон дўстим,
Фаришта чеҳрали, фаровон дўстим.

Шаҳри издиҳомда ёлғиз сирдошим,
Гоҳо бобомдайсан, гоҳо тенгдошим.

Сенинг ҳузурингда ҳузур топаман,
Яхши-ёмонимга узр топаман.

Ҳушимни, тушимни айтаман сенга,
Ҳар кун юрак билан қайтаман сенга,

Кўнглимга, мендан-да, жондай яқин Сув,
Менинг шоир дўстим, катта оқин Сув.

09.03.25

✍️Эшқобил ШУКУР

@Eshqobil_Shukur_ijodi
•••
Гўзаллик оламга ёймиш зарпарда,
Маъсума ялпизлар таратади бўй.
Ҳаёт кулиб турган шундай дамларда,
Қўй, ўлим ҳақида гаплашмайлик, қўй.
Мунаввар рангларга тўлмишдир кўзим,
Дилимни ром этар сабо чалган куй.
Бу азиз дамларда энди, азизим,
Қўй, ўлим ҳақида гаплашмайлик, қўй.
Боғларда... тоғларда... йўллар юрганда,
Не кўрдик, барини яхшиликка йўй.
Ҳаёт бизга қараб кулиб турганда
Қўй, ўлим ҳақида гаплашмайлик, қўй.

✍🏻 Эшқобил ШУКУР

@Eshqobil_Shukur_ijodi
#Сиёҳи_қуримаган_сатрлар

АПРЕЛ

Мунча чулдирайсан, мунча куласан,
Сувлардай шарқираб, шошиб еласан.

Оппоқ булутлардай кезасан яйраб,
Тонгни уйғотасан қушлардай сайраб.

Шиддатинг тошқинли, илҳоминг-да – сел,
Қишдан чиққан боғдай куласан Апрел.

Мен эса йилидан адашган меҳмон –
Қари декабрдай қошингда ҳайрон.

✍️ Эшқобил ШУКУР

@Eshqobil_Shukur_ijodi
***

Эй Дарё, ризқ тўла туғён ўзингсан,
Эй Тупроқ, башарга туз-нон ўзингсан.
Эй Шамол, ишқ тўла гирён ўзингсан,
Мен эса шоирга ўхшамасман ҳеч.
Эй Дарахт, гулласанг шабнамлар кулди,
Эй Лола, доғингда не ғамлар кулди,
Эй Ёмғир, томчингда оламлар кулди,
Мен эса шоирга ўхшамасман ҳеч.
Ҳаддингга марсинма, эй абадият,
Кўнглимга дўқ қилма, қолип тарбият,
Сен асл шоирсин, она Табиат,
Мен эса шоирга ўхшамасман ҳеч.

✍🏻 Эшқобил ШУКУР, "Тафаккур" журналининг 2025 йил, 1-сонидан олинди.

@Eshqobil_Shukur_ijodi
#Бобосўз_изидан

Нархнинг навоси

Қайга борсанг, гап обу ҳаво билан нарху наводан бўлиши тайин. Шунинг учун ҳам тилимизда нарху наво жуфт сўзи тез-тез ва кўп қўлланади.
     Нарсанинг пул билан ўлчанадиган қиймати нарх сўзи билан ифодаланишини яхши биламиз. У ҳолда нарх сўзига қўшилиб келаётган наво сўзи қандай мазмунни англатади? Ҳолбуки, биз наво сўзини фақат куй маъносида тушунамиз.
“Ўзбек тилининг этимологик луғати”да изоҳланишича, наво сўзи форсийда “турмуш кечириш учун зарур шарт-шароит” маъносини билдиради. Демак, нарх-наво сўзи “турмуш кечириш учун зарур нарсаларнинг қиймати, нархи” мазмунини англатади. Тилимиздаги бенаво, бенаво қул ибораси шундан келиб чиққан. Абу Саид Абулхайрнинг “Бу бенаво қулға навое йўлла” деган мисраси бор. Шунингдек, наво сўзининг “гаров” маъноси ҳам мавжуд.

✍🏻 Эшқобил ШУКУР ,«Бобосўз изидан» китобидан.

@Eshqobil_Shukur_ijodi
05.04.202516:32
​​#Карвон_қўнғироғи

Ўзаро муносабатларимизда, жамоавий муносабатларимизда бизга ор ва номус раҳбарлик қилган. Бу туйғу қон-қонимизга синггиб кетган. Ёши олтмишни қоралаган бир аёлнинг укасини қандай сизлагани ҳақида айтиб берган гаплари эсимдан чиқмайди:
“Укам мендан уч ёш кичик. Болалигимиздан талашиб-тортишиб, бирга ўйнаб катта бўлганмиз. Вояга етдик. Сўнг мен турмуш қуриб кетдим. Укам уйланди. Иккимиз ҳам бола-чақали бўлдик. Укам қирққа кирганида онам менга “Энди укангни сенламайсан. Сизлашинг керак. Болалари катта бўлиб қоляпти”, деб қолди. Мен укамни қандай сизлашимни ўйимга сиғдиролмас эдим. Бирга ўйнаб-ўсган бўлсак, бунинг устига қирқ йил сенлаб келган бўлсам… Шунинг учун онамга болаларча ўжарлик қилдим: “Нима учун сизлашим керак экан. У мендан уч ёш кичик бўлса, бунинг устига кичик бўлишига қарамай, мени сенласа, йўқ, ҳеч қачон сизламайман” десам, онам: ”Уканг эркак киши. Сизлашинг керак!” деб мени койиди. Мен кўнмадим. Бу менга ноқулай эди, ўрганаолмасдим, қолаверса, умр бўйи сенлаб келган укамни сизлаш менга сохта мулозамат бўлиб туюлар эди. Лекин… Шу гаплардан бир йил ўтиб.. тўсатдан отам вафот этди. Мен отам вафот этган кундан укамни беихтиёр сизлай бошладим. Ишонасизми, ўз-ўзидан мен уни сенлай олмай қолдим. Шундан кейин укамга бирор марта сен деб гапиролмаганман”.


✍🏻 Эшқобил ШУКУР, " “Мен” ва “Биз” оралиғидаги мулоҳазалар" мақоласидан.

@Eshqobil_Shukur_ijodidan
Войдите, чтобы разблокировать больше функциональности.