Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Дуолар avatar

Дуолар

Дин
#Bismillah...
Ilmiy-ma'rifiy, ishonchli kanal
🤲 Kunlik Duolar
📿 Zikrlar
🔊 Suralar
۞ Oyatlar
📄 Hadislar
📚 Hikoyalar
📖 Hikmatlar
🌹 Rivoyatlar
Тижорий хамкорлик: @Duoyodlash_adminibot
TGlist рейтинг
0
0
ТипАчык
Текшерүү
Текшерилбеген
Ишенимдүүлүк
Ишенимсиз
ОрдуУзбекістан
ТилиБашка
Канал түзүлгөн датаApr 23, 2025
TGlistке кошулган дата
Jul 03, 2024

Telegram каналы Дуолар статистикасы

Катталгандар

222 291

24 саат
866
-0.4%Жума
2 547
-1.1%Ай
4 452
-2%

Цитация индекси

33

Эскерүүлөр1Каналдарда бөлүштү0Каналдарда эскерүүлөр1

1 посттун орточо көрүүлөрү

23 247

12 саат17 426
3.6%
24 саат23 247
20%
48 саат19 380
5%

Катышуу (ER)

1.42%

Кайра посттошту389Комментарийлер0Реакциялар113

Көрүүлөр боюнча катышуу (ERR)

8.68%

24 саат0%Жума
0.05%
Ай
3.65%

1 жарнама посттун орточо көрүүлөрү

23 247

1 саат5 72024.61%1 – 4 саат7 16830.83%4 - 24 саат6 98430.04%
Биздин ботту каналыңызга кошуп, анын аудиториясынын жынысын билүү.
Акыркы 24 саатта бардык посттор
27
Динамика
24

Рекорддор

09.08.202423:59
248.2KКатталгандар
21.10.202423:59
1200Цитация индекси
07.08.202404:07
52.3K1 посттун көрүүлөрү
31.03.202523:59
47.9K1 жарнама посттун көрүүлөрү
04.12.202423:59
950.00%ER
07.08.202404:07
21.93%ERR

Дуолар популярдуу жазуулары

26.03.202514:47
Қадр кечасида қандай амалларни бажариш керак?

1. Қуръони карим тиловати билан машғул бўлиш.

2. Нафл намозларни адо этиш.
Аллоҳ таоло ҳадиси қудсийда айтади: “...Бандам Менга нафл ибодатлар билан яқинлашиб келаверади, ҳатто Мен уни яхши кўраман...” (Имом Бухорий, Имом Аҳмад ва Ибн Ҳиббон ривояти).

3. Аллоҳни кўп зикр қилиш.
“Субҳааналлоҳи валҳамдулиллаҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар ва лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳил ъалиййил ъазийм”.

4. Ота-она, аҳли-оила, яқинлар ва жамики мусулмон умматининг ҳаққига дуо қилиш.
"Роббанағфир лий ва ли ваалидаййа ва лилмуминийна йавма йақуумул ҳисааб".
Маъноси: “Роббимиз! Ҳисоб-китоб қилинадиган (қиёмат) куни мени, ота-онамни ва (барча) мўминларни мағфират қилгин!” (Иброҳим сураси, 41-оят).

5. Ушбу дуони кўп қилиш.
"Аллоҳумма иннака афуввун, туҳиббул афва, фаъфу ъанний".
Маъноси: "Аллоҳим, Сен афв қилувчисан, афв қилишни яхши кўрасан, мени афв қил (кечир)гин".
Олимлардан бири айтади: "Вақт оз, аммо Аллоҳдан сўрайдиган сўровларинг кўп бўлса Аллоҳдан авф қилишини сўра. Агар Аллоҳ сени авф қилса, барча ҳожат ва истакларинг сўрамасанг ҳам олдинга келади".

6. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиш.
"Аллоҳумма солли ва саллим ъалаа Муҳаммадин ва ъалаа аали Муҳаммад".

7. Имконият даражасида мискин-фақирларга садақа бериш.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Садақа Аллоҳнинг ғазабини ўчиради", деганлар (Имом Термизий ривояти).

8. Истиғфор айтиш.
“Астағфируллоҳал аъзийм аллазий лаа илаҳа иллаа ҳувал Ҳаййул Қоййум ва атуубу илайҳи”.

9. Аллоҳдан ибодатларни қабул қилишини сўраш.
"Роббана тақоббал минна иннака антас самийъул аълийм ва туб аълайна йаа Мавлаанаа иннака антат тавваабур роҳийм".

Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
🌺 Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳу.

🌙 Аҳли Исломнинг гўзал айёми - Жума муборак бўлсин!

🤲 Аллоҳим умрингизга мазмун, ризқингизга барака, жисмингизга соғлик, руҳингизга осойишталик, қалбингизга ҳотиржамлик, оилангизга файзу баракот, яқингизга соғ-омонлик ато қилсин.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЖУМА МУБОРАК!

📿 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Жума куни менга салавотни кўпайтиринглар. Албатта, менга етказилади ва мен эшитаман”, деганлар (Имом Ибн Можа ривояти).

✅ Салавот айтсангиз...

🌷Ғам-ташвишлар кетади...
🌹Гуноҳлар мағфират қилинади...
🌷Қалблар юмшайди...
🌹Қалбда роҳат-ором пайдо бўлади...
🌷Дуолар ижобат бўлади...
🌹Касалликларга шифо бўлади...
🌷Шафоатга муяссар бўлинади...
🌹Фақирлик кетади...
🌷Руҳ покланади...
🌹Жон беришда енгиллик бўлади...
🌷Қабрда роҳат ва нур бўлади...
🌹Сиротдан осон ўтилади...

🤲 Аллоҳумма солли ва саллим ъала Саййидина ва Ҳабийбина Муҳаммад ва ъала аали Муҳаммад!

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
🥳 Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

🌙
💐 РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
Зикр...

ТАҲЛИЛ, ТАСБЕҲ, ТАКБИР, ТАҲМИД ва ИСТИҒФОР айтишнинг фазилати.

Таҳлил - бу “Ла илаҳа иллаллоҳ” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ” дейиш.

Тасбеҳ - бу “Субҳаналлоҳ” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳ ҳар қандай айбу-нуқсондан покдир” дейиш.

Такбир - бу “Аллоҳу акбар” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳ буюкдир” дейиш.

Таҳмид - бу “Алҳамду лиллаҳ” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин” дейиш.

Истиғфор - бу “Астағфируллоҳ” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳ менинг гуноҳларимни мағфират этсин (кечирсин)” дейиш демакдир.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
Фарзандлар ҳаққига ДУО қилинг

🔹Аллоҳим, ўғил-қизларимизга барака бер.
🔹Уларни ўз ҳифзу-ҳимоянгда асра!
🔹Сенга тоат-ибодат қилишларига муваффақ айла.
🔹Бизни яхши кўришларини, бизга яхшилик қилишларини, ота-онасига ғамхўр бўлишларини насиб айла!
🔹Ака-ука, опа-сингиллари билан бир-бирларига ғамхўр ва меҳрибон бўлсинлар.
🔹Ҳасад ва кўролмаслик балосидан ўзинг сақла!
🔹Аллоҳим, фарзандларимга зеҳну-заковат ва фаҳму-фаросат бергин...

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

ЭНДИ ШУ БОТИМИЗ ОРҚАЛИ ИСТАЛГАН ДУОЛАРНИ ТОПИШИНГИЗ МУМКИН🥳

👉🏻
@kundalik_duolar_bot обуна буволинг 😊
🤲 ЛАЙЛАТУЛ ҚАДР ДУОСИ

Аллоҳумма иннака ъафуввун, туҳиббул ъафва, фаъфу ъанний...

Аллоҳим, Сен афв қилувчисан, афв этишни яхши кўрасан. Мени афв эт. Аҳлим ва зурриётимни ҳам афв эт.

Аллоҳим, онамни, отамни ва уларнинг ота-оналарини, ота-оналарининг ота-оналарини ҳам афв этгин.

Аллоҳим, оға-иниларим, биродарларим ва уларнинг зурриётларини ҳам афв этгин.

Аллоҳим, тоғаларим, холаларим ва уларнинг зурриётларини ҳам афв этгин.

Аллоҳим, амакиларим, аммаларим ва уларнинг зурриётларини ҳам афв этгин.

Аллоҳим, дўстларим, ҳамкасбларим, қўшниларим, мени севган ва мен уларни севганларимни афв этгин...

Аллоҳим, ҳаққимга ортимдан ғоибона дуо қилганларни ва мени дуо қилишга ундаганларни ҳам афв эт.

Аллоҳим, вафот этган марҳумларимизни ва мусулмонларнинг марҳумларини афв этгин.

Аллоҳим, барча ушбу дуоимни ўқиб “омийн” деб турганлари афв этгин.

Омийн, омийн, омийн.

Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
🌙МЕН СИЗДАН АЛЛОҲ УЧУН КЕЧИРИМ СЎРАЙМАН.

МЕНИ АЛЛОҲ УЧУН КЕЧИРИНГ!

✨Лайлатул қадр кечаси гина-адоват, нафрат-аразлар, хафагарчиликлар унутиладиган, ҳамма бир-биридан розилик ҳамда кечирим сўрайдиган кечадир.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
10.04.202514:53
ДУО ИЖОБАТ БЎЛИШИ УЧУН ЎҚИЛАДИГАН ДУОЛАР

«Фотиҳа» сураси. «Мунжия» (нажот келтирувчи) деб ҳам аталади. Зеро, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бу сура ҳақида: «У нима учун ўқилса, шунгадир», деганлар. Бу сурада бешта исм борки, уларнинг қадри олий, асли буюкдир. Унда Аллоҳнинг улуғ ва буюк исми борки, уни васила қилиб дуо қилинса, ижобат бўлади. Уни васила қилиб сўралса, сўралган нарса берилади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Зуннуннинг наҳанг қорнида ўқиган дуоси

"Лаа илааҳа иллаа анта субҳаанака
инни кунту миназ-золимийн"
деб мусулмон киши бирор нарса ҳақида дуо қиладиган бўлса, албатта ижобат бўлади» дедилар. (Ҳоким ривояти)

Саид ибн Жубайр розияллоҳу анҳу шундай деган: «Ҳақиқатан, мен шундай бир оятни биламанки, ким уни ўқиб, Аллоҳдан бирор нарса сўрайдиган бўлса, Аллоҳ албатта унинг сўраганини беради:

"Қулиллааҳумма фаатирос самааваати вал ардзи ъаалимал ғойби ваш шаҳаадати анта таҳкуму байна ибаадика фий маа каанув фийҳи яхталифувн" (Зумар сураси 46-оят)

Мазмуни: «Айтинг: «Аллоҳим! Эй, осмонлар ва Ернинг илк яратувчиси, яширин ва ошкор нарсаларни билувчи зот! Ёлғиз Ўзинггина бандаларинг ўртасида улар ихтилоф қилган нарсалар хусусида ҳукм қилурсан».

Орифлардан бири шундай деган: «Қиблага юзлан ва Уммул Қуръон (Фотиҳа), Оятал Курсий, Қадр ва Ихлос сураларини ўқи. Сўнг ўзинг истаган нарсани сўраб дуо килсанг Аллоҳ сенинг дуойингни ижобат қилади».

«Кушойиш калитлари» китобидан.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
🌙 РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

📿 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари агар ҳайит куни учрашиб қолишса, бир-бирларини:
تقبل الله منا ومنكم
🤲"Тақоббалаллоҳу миннаа ва минкум"

🤲"Аллоҳ биз ва сиздан (ибодатларимизни) қабул қилсин", деб табриклашарди.

🤲 Аллоҳ таоло ибодатларингизни Ўз даргоҳида ҳусни қабул этсин. Рамазон ҳайитингиз муборак бўлсин!

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
25.03.202505:11
Baxtli yashamoqchimisiz?! 😊
Unda sizni baxtli qiladigan Zotni eslab turing...


🌹🍃- سُبحان الله.
🌸🍃 Subhanalloh

                    💫💫💫
🌹🍃- الحمدلله .
🌸🍃 Alhamdulillah

                     💫💫💫

🌹🍃- لا إله إلا الله.
🌸🍃 Laa ilaaha illalloh

                    💫💫💫

🌹🍃- اللهُ أكبر.
🌸🍃 Allohu Akbar

                     💫💫💫

🌹🍃- سُبحان الله و بحمدهِ.
🌸🍃 Subhanallohi va bihamdihi

                     💫💫💫

🌹🍃- سُبحان الله العظيم.
🌸🍃 Subhanallohil ʼAziym

                     💫💫💫

🌹🍃- استغفر الله العظيم و أتوبُ إليهِ.
🌸🍃 Astagʻfirullohil ʼAziym va atubu ilayh

                      💫💫💫

🌹🍃- لا حول و لا قوة إلا بالله.
🌸🍃 Laa havla va laa quvvata illaa billah

                     💫💫💫

🌹🍃- اللهم صلِ على نبينا محمد.
🌸🍃 Allohumma solli ʼala Nabiyyina Muhammad

                      💫💫💫

🌹🍃- لا إله الا انتَ سبحانك اني كنت من
- الظالمين
🌸🍃 Laa ilaaha illa anta Subhanaka inniy kuntu minaz - zolimiyn!

@Duo_Yodlash — Kunlik duolar kanali.
Истиғфорни қанча кўпайтирсанг, хайр-яхшиликлар ҳам шу даражада ёғилиб келади.
⚜ Истиғфор жаннатдир.
⚜ Истиғфор ҳаётдир.
⚜ Истиғфор нур ва яхшилик аломатидир.
⚜ Истиғфор яхши ризқдир.
⚜ Истиғфор оила қуриш ва зурриётдир.
⚜ Истиғфор табассум ва саодатдир.
⚜ Истиғфор қалб кенглиги, хотиржамликдир.
⚜ Истиғфор яхшиликлар калитидир.


أسْتَغْفِرُ اللهَ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ

Астағфируллоҳа ва атубу илайҳ!

أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ.

Астағфируллоҳаллазий лаа илааҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ!

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
02.04.202508:48
​​​​🌸 ОЯТАЛ КУРСИ ҲАҚИДА

Оятал курси бир жойда ўқилса, шайтон у ерда тура олмайди, албатта, қочади.

Оятал курси Қуръони каримнинг тўртдан бири.

Фотиҳа билан Оятал курсини ўқиган одамга шу куни жин ва шайтон зарар етказа олмайди, кўз тегмайди.

Ётар маҳали оятал курсини ўқиган кишига шайтон яқин келолмайди.

Ҳар бир фарз намозидан кейин Оятал курсини ўқиган одам учун Жаннатга киришига ҳеч қандай тўсиқ йўқ.

Уйидан чиқаётганида Оятал курси ўқиган кимсага уйига қайтгунича етмиш фаришта истиғфор ва дуо этади.

Уловга минганида ҳам Оятал курси ўқиш офат ва бало-қазолардан сақлайди.

Оятал курсини ихлос билан ўқиган одамнинг инсон билан жонивор ҳақларидан, фарз қарзларидан бўлак бутун гуноҳлари кечирилади. Яъни тавбалари қабул бўлади.

Ҳазрати Али “Қабр азобидан қутилиш учун Оятал курсини кўп ўқиш керак” деб айтган.

Намоздан кейин Оятал курси ўқиган кимсага ҳар бир ҳарфи учун қирқ савоб ёзилади.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

ЭНДИ ШУ БОТИМИЗ ОРҚАЛИ ИСТАЛГАН ДУОЛАРНИ ТОПИШИНГИЗ МУМКИН🥳

👉🏻
@kundalik_duolar_bot обуна буволинг 😊
25.03.202515:39
✨ Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг Оиша розияллоҳу анҳо онамизга Қадр кечасида ўқишни ўргатган ушбу дуоларини тавсия қиламиз:

"Аллоҳумма иннака аъфуввун кариймун туҳиббул аъфва фаъфу аънний"

"Аллоҳим, албатта, Сен кечиргувчисан, кечиришни яхши кўрасан. Гуноҳларимни кечиргин"

🤲 Аллоҳим барча мўмин ва мўминаларнинг гуноҳларини мағфират этсин!

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
08.04.202514:47
СУРАЛАРНИНГ ФОЙДАЛАРИ

1. Фотиҳа сураси Аллоҳнинг ғазабидан сақлайди.
2. Ёсин сураси қиёматнинг чанқоғидан сақлайди.
3. Духон сураси қиёматнинг шиддатидан асрайди.
4. Воқеа сураси фақирликдан сақлайди.
5. Мулк сураси қабр азобидан сақлайди.
6. Кавсар сураси хусуматдан сақлайди.
7. Кофирун сураси ўлим пайти куфрдан сақлайди.
8. Ихлос сураси мунофиқликдан сақлайди.
9. Фалақ сураси ҳасаддан сақлайди.
10. Нас сураси васвасалардан сақлайди.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
Көбүрөөк функцияларды ачуу үчүн кириңиз.