Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Farg'ona viloyati bojxona boshqarmasi rasmiy axborot kanali avatar

Farg'ona viloyati bojxona boshqarmasi rasmiy axborot kanali

Telefon raqami: 73-249-07-00
Бошқарма каналлари:

Facebook: https://www.facebook.com/fvbojxonaboshqarmasi
Инстаграм: https://www.instagram.com/fvbojxonaboshqarmasi/
Youtube: https://www.youtube.com/channel/UCzYfosnlpZ2iAY-jOIo7vnA
TGlist рейтинг
0
0
ТипАчык
Текшерүү
Текшерилбеген
Ишенимдүүлүк
Ишенимсиз
ОрдуУзбекістан
ТилиБашка
Канал түзүлгөн датаJan 24, 2019
TGlistке кошулган дата
Feb 18, 2025

Рекорддор

23.02.202523:59
1.6KКатталгандар
17.04.202511:56
300Цитация индекси
26.04.202523:59
2841 посттун көрүүлөрү
26.04.202523:59
3291 жарнама посттун көрүүлөрү
19.04.202523:59
0.67%ER
14.04.202515:15
9.40%ERR

Farg'ona viloyati bojxona boshqarmasi rasmiy axborot kanali популярдуу жазуулары

21.04.202509:51
#tezkor

Вазият24| 160 млн. сўмлик сифати кафолатланмаган дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди


#19apr #uzbekiston24

🔹Telegram 🔹Facebook 🔹Instagram  🔹You yube
21.04.202517:18
#Inson_uchun
#Eco_Save_Aral_2025
#marafon

❇️ Фарғонада оммавий югуриш марафони
!!!

🏃🏻 22 апрель куни Фарғона шаҳрида оммавий югуриш марафони бўлиб ўтади.
🏃🏻‍♀️ Югуриш марафони “Атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт йили” доирасида “Eco-Save Aral-2025 va Inson uchun” халқаро хайрия ва экологик югуриш мусобақаси сифатида ташкил этилган.
✅ Югуриш мусобақаси 3 км масофада ўтказилади.
📍 Старт саоат 08-00 да "Истиқлол" стадиони олдидан берилади.
✅ Барчани ушбу оммавий югуриш марафонига чорлаб қоламиз!

🔹Telegram 🔹Facebook 🔹Instagram  🔹You yube
18.04.202512:15
Жорий йилнинг 16-18 апрель кунлари Европа Иттифоқининг Марказий Осиёда чегараларни бошқаришга кўмаклашиш дастури (БОМСА-10) доирасида OSINT – очиқ маълумотларга асосланган ахборот алмашинуви бўйича минтақавий семинар бўлиб ўтди.

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад рақамли воситалардан фойдаланган ҳолда трансчегаравий жиноятларни олдини олишда Марказий Осиёнинг ҳуқуқ-тартибот ва чегара органлари салоҳиятини мустаҳкамлашга қаратилди.

Тадбирда Божхона қўмитаси масъул ходимлари ҳам фаол иштирок этишди.

Семинар Литва Республикасининг Ички ишлар вазирлиги ва Божхона криминал хизмати ҳузуридаги Давлат чегараларини қўриқлаш хизмати мутахассислари томонидан олиб борилди.

Сўнгги йилларда трансчегаравий жиноятчилик, одам савдоси, контрабанда ва маблағларни легаллаштириш билан боғлиқ муаммолар кўпайиб бормоқда.

Жиноятчилар тармоқларда рақамли платформалар ва криптовалютадан фаол фойдаланиб содир этаётган жиноятларни фош қилиш ва таҳлил қилиш жараёнлари ҳам тобора мураккаблашиб бормоқда.

Семинарда мазкур муамоларни бартараф этишда замонавий OSINT воситаларидан фойдаланиш йўллари, усуллари юзасидан иштирокчиларга батафсил маълумотлар тақдим этилди.

Тренинг давомида ўтказилган амалий машғулотлар экспертлар томонидан тақдим этилган билимларни ўзлаштириш ва мустаҳкамлашга имкон яратди.

Бу каби тренинглар чегараларимиз хавфсизлигини таъминлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада самарали ташкил этишга ҳисса қўшади.
19.04.202513:43
#очиқ_мулоқот

❇️ Тадбиркорлар муаммоларини ўрганиш ва уларга амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида ўтказлаётган учрашувларнинг навбатдагиси Фарғона вилояти божхона бошқармасининг “Қўқон” ТИФ божхона постида бўлиб ўтди. Бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари А.Яқубов, масъул ходимлар ҳамда ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари билан очиқ мулоқот шаклида давра суҳбатида дастлаб божхона тизимида тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилаёганлиги таъкидланиб, ушбу йўналишдаги ишларнинг давоми сифатида бошқармада “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш” шўъбаси ташкил этилганлигиги ва уларнинг тадбиркорлар билан ҳамкорлиги иштирокчиларга етказди.
♻️ Очиқ мулоқот шаклида ўтказилган учрашувда тадбиркорларга божхона соҳасига доир янги қабул қилинаётган меъёрий ҳужжатлардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 4 мартдаги “Махсус иқтисодий ва саноат зоналари фаолиятининг самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-41-сонли Фармони билан жорий йилнинг 1 июн санасидан бошлаб махсус иқтисодий зоналар иштирокчилари томонидан маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва экспортга реализация қилиш учун фойдаланадиган импорт хомашё, материал ва бутловчи қисмларни божхона тўловларини тўламаган ҳолда “товарларни божхона ҳудудида қайта ишлаш” божхона режимига жойлаштиришга рухсат берилиши тадбиркорларга қандай имкониятлар яратаётгани атрофлича тушунтириб ўтилди.
✅ Бундан ташқари 2025 йил 19 май санасидан ташқи савдо шартномалари турлари 22 тадан 6 тага қисқартирилаётганлиги, жорий йилнинг 1 июнь санасидан махсус иқтисодий зоналар иштирокчилари томонидан маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва экспортга реализация қилиш учун фойдаланадиган импорт хомашё, материал ва бутловчи қисмларни божхона тўловларини тўламаган ҳолда “товарларни божхона ҳудудида қайта ишлаш” божхона режимига жойлаштириш орқали уларни божхона расмийлаштирувидан ўтказиш амалиёти йўлга қўйилганлиги каби муҳим янгиликлари тушунтириб ўтилди.
✅ Учрашув давомида тадбиркорларнинг божхона кўрикларини соддалаштириш ҳамда “божхона ҳудудида қайта ишлаш” божхона режимига расмийлаштириш учун “рухсатнома” олиш учун электрон кўринишда тақдим қилинадиган аризалар бўйича саволларга ходимлар томонида жавоб берилди.
19.04.202514:01
#Inson_uchun
#Eco_Save_Aral_2025
#marafon

❇️ Фарғонада оммавий югуриш марафони
!!!

🏃🏻 22 апрель куни Фарғона шаҳрида оммавий югуриш марафони бўлиб ўтади.
🏃🏻‍♀️ Югуриш марафони “Атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт йили” доирасида “Eco-Save Aral-2025 va Inson uchun” халқаро хайрия ва экологик югуриш мусобақаси сифатида ташкил этилган.
✅ Югуриш мусобақаси 3 км масофада ўтказилади.
✅ Барчани ушбу оммавий югуриш марафонига чорлаб қоламиз!

🔹Telegram 🔹Facebook 🔹Instagram  🔹You yube
21.04.202504:54
#donolar_bisotidan
#kun_hikmati

Донолар бисотидан

Ирода инсон боласининг ўзига хос сифатидир, ақл эса иродани бошқариш учун ўзгармас қоидадир.

Фридрих Шиллер
Кайра бөлүшүлгөн:
ZAMON | RASMIY avatar
ZAMON | RASMIY
19.04.202513:48
12:00  19.04.2025

NAYRANG ISH BERMADI

#Farg‘ona

muxbir: Ahror Ziyodov

https://t.me/zamon_lavhalar
21.04.202504:54
#kun_tarixi

БОЖХОНАДА КУН ТАРИХИ


2008 йил 21 апрель - Олиб чиқиладиган товарларнинг божхона қиймати декларациясини тўлдириш бўйича Йўриқнома тасдиқланди. Ҳужжат 2019 йил 30 январга қадар амал қилди.

2021 йил 21 апрель - Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш, ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ-5087-сон қарори қабул қилинди. Ҳужжат билан уч йилдан ортиқ вақтдан буён товарларни импорт қилиш билан шуғулланаётган, божхона тўловлари бўйича мажбуриятларини бажариб келган, лекин молиявий аҳволига кўра тўловларни белгиланган муддатда тўлаш имкониятига эга бўлмаётган ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига божхона тўловларини бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқи берилди.

2021 йил 21 апрель - Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Наманган вилоятида тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлаш ва муҳандислик-коммуникация тармоқларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-5084 сон қарори қабул қилинди. Қарорда кўрсатилган тадбирлар бўйича 2021 йилнинг 20 ноябрига қадар объектни қуриш ва реконструкция қилишда зарур бўладиган қозонхоналар, асбоб-ускуналар, бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисмлари, металл конструкциялар, сувни тайёрлаш учун кимёвий моддалар божхона божидан озод этилди.

2022 йил 21 апрель - АҚШ ва Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида савдо ва инвестициялар бўйича Ҳадли битим кенгашининг божхона масалалари бўйича минтақавий ишчи гуруҳи “Яллама” чегара божхона постида бўлди.
Тарихий ютуқ: Енгил атлетика бўйича U18 Осиё чемпионатида Ўзбекистон 2-ўринни қўлга киритди!

18 ёшгача бўлган спортчилар ўртасида енгил атлетика бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон 12 та медални қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади:

🥇Олтин медаль – 3 та
🥈Кумуш медаль – 5 та
🥉Бронза медаль – 4 та

Бу терма жамоамиз тарихидаги энг яхши натижадир!

Бундан аввалги энг юқори натижа 2022 йилда Қувайтда кузатилган эди. Унда Ўзбекистон учинчи, 2023 йилда пойтахтимизда бўлиб ўтган чемпионатда эса тўртинчи ўринни эгаллаган.

Спортчилар ва уларнинг мураббийларини, барча спорт ишқибозларини бундай ёрқин натижа билан муборакбод этамиз!
Божхона касбига садоқат, ҳалолликка риоя этиш ва мажбуриятларга сидқидилдан ёндошишга чорловчи энг яхши шеърий асар сифатида Тошкент вилояти божхона бошқармасининг “Ғишткўприк” чегара божхона пости бош инспектори Акмал Саидовнинг “Ватанга йўл божхонадан бошланади” шеъри эътироф этилди.
Ниҳоят танлов ғолиблари эълон қилинмоқда.

“Тошкент халқаро аэропорти” чегара божхона пости инспектори, “Зулфия” номидаги давлат мукофоти совриндори Гўзалой Абдуллаеванинг “Ўзбекистон” шеъри Она Ватан тараннум этилган энг яхши шеър деб топилди.
Божхона институти ходими, "Ифтихор" тахаллуси билан танилган шоир Ифтихор Хонхўжаевнинг “Билмадим” шеъри ота-онага ҳурмат, оилада ҳамжиҳатлик ва уйғунликни сақлашдаги оилавий қадриятлар ва анъаналарни энг чиройли тарзда ифода этган шеър сифатида ғолиб деб топилди.
19.04.202511:01
Республика босқичига келиб тушган ижодий ишларни баҳолашда шеърларнинг мазмуни, муаллифлар томонидан ижро этилиши ва унга ишланган видеороликлар атрофлича кўриб чиқилди ва баҳоланди. Ушбу жараёнлар акс этган видеоролик намойиш қилинди.
Кайра бөлүшүлгөн:
Huquqiy axborot avatar
Huquqiy axborot
19.04.202507:04
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️
Айрим тадбиркорларга солиқ маъмурчилигида енгилликлар берилади

📝Фармонга кўра, 2025 йил 1 октябрдан Ўзбекистон ҳудудига олиб кириладиган хушбўйлаштирувчи ёки ранг берувчи қўшимчаларсиз оқ шакарга нисбатан акциз солиғи бекор қилинади.

✔️20 ва ундан ортиқ ишчиси мавжуд бўлган юридик шахсларга мол-мулк ва ер солиқлари ҳамда ижара тўловлари бўйича ҳисобланган солиқ суммаларини 2025 йил 15 июлда ва 1 декабрда бўлиб-бўлиб тўланишига рухсат берилади.

📃Шунингдек, Президент Фармонига мувофиқ, умумий овқатланиш хизматларини кўрсатувчи тадбиркорларга тўланган ҚҚСнинг бир қисмини қайтаришда ушбу фаолиятдан олинган даромад товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган жами даромаднинг камида 80 фоизини ташкил этиши зарурлиги белгиланди.

📋Бундан ташқари, саноат корхоналарининг автоматик мониторинг станцияси, чанг-газ тозалаш ускунаси, локал сув тозалаш иншооти ва стационар кузатув пости билан жиҳозлаш мажбурияти муддати қуйидагича узайтирилди:

🔸I тоифадаги корхоналар учун – 2026 йил 1 январгача;

🔸II тоифадаги корхоналар учун – 2026 йил 1 июлгача.

💸2025 йил 1 июндан хорижий давлатлар фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга 200 минг АҚШ доллари ҳамда уларнинг ҳар бир оила аъзосига (турмуш ўртоғи, фарзанди ва ота-онаси) 100 минг АҚШ доллари миқдоридаги тўловлар эвазига Ўзбекистонда яшаш гувоҳномаси 5 йил муддатга соддалаштирилган тартибда берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Кайра бөлүшүлгөн:
Huquqiy axborot avatar
Huquqiy axborot
19.04.202507:04
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️
Айрим тартиб-таомилларга мажбурий амал қилиш 2025 йил якунигача талаб қилинмайди

🔰Фармонга кўра, озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги назорати бўйича ваколатли орган вазифалари Cанитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси томонидан амалга оширилади. Бунда:

▪️2025 йил 1 августдан озиқ-овқат маҳсулотлари учун
техник регламентлар ва стандартлар мажбурийлиги бекор қилинади ҳамда Қўмита томонидан ишлаб чиқилган санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари дахлдор вазирлик ва идоралар билан келишилгандан сўнг тўғридан-тўғри амал қилади.

❇️Санитар, фитосанитар ва ветеринария назорати соҳасидаги қуйидаги тартиб-таомилларга мажбурий амал қилиш 2025 йил якунигача талаб қилинмайди, жумладан:

▪️маҳаллий ва импорт озиқ-овқат маҳсулотлари учун санитария ва эпидемиология хизматларининг лабораториялари натижаларига асосан санитария-эпидемиологик хулоса олиш орқали сертификатлаш;

▪️барча турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари, шу жумладан, болалар овқатлари, терапевтик ва профилактик овқатланиш учун парҳез озиқ-овқат маҳсулотлари, озиқ-овқат қўшимчалари, биологик фаол озиқ-овқат қўшимчалари ва янги рецептлар ёки янги технология асосида яратилган озиқ-овқат маҳсулотлари учун барча техник ҳужжатларни Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишиш ва тасдиқлаш;

▪️ўсимлик маҳсулотлари, мато, ипак, чарм, ўйинчоқлар, спорт инвентари ва бошқалар учун ветеринария сертификатини олиш.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Көбүрөөк функцияларды ачуу үчүн кириңиз.