Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Dilnur Kamilov blogi avatar
Dilnur Kamilov blogi
Dilnur Kamilov blogi avatar
Dilnur Kamilov blogi
Танқид объекти бўлган ушбу видеони қайта ва қайта кўрдим. Жа ота гўри қозихона бўлган жойи йўқ. Наппа-нармални кўришишган. Биз ўзбекларда ўзимизга хос қучоқлашиб, бағирга босиб кўришиш -маданиятимизга сингишган. Аркадағ билан президентимиз қучоқлашиб кўришишганига эътибор қилинг, ҳаммаси табиий чиққан. Марказий Осиё халқларига бу одат асрлар давомида обдон сингишиб кетган.Европа ирқига оид миллатлар ўзбекча қучоқлашиб билмайди.

Шахсан ўзим ўрис ва хатто татар ошналар билан дўстона қучоқлашиб кўришаман деганимда шунақа ўнғайсиз аҳволга тушардим. Чунки улар зеркальное отражение (ойна акси) бериб қоларди. Сиз ўнг томон қулоч ёзсангиз улар чап томон қулоч ёзворади.

Хуллас ўрис Лавров ҳам ўзбекча ачом-ачомни билмайди холос, табиатида йўқ. Видеони секинлатса жа эффект билан чиқарканда вэй. Реал вақти билан кўринг, жа воҳма қиладиган ишнинг ўзи йўқ. Дипломатлар тўғри стыковка қила олишмади. Иккаласи ҳам манёврда адашди😀

https://t.me/dilnur79
21.04.202515:50
#қишлоқдаги_ҳангомалар

Фермер фермани яна катталаштирмоқчи. Шунга қурилиш ишларини бошлаб юборган. Ўзи 2 та кокил биродар бир неча йиллардан бери шефнинг фермалари қурилиши, реконструкциясида доимий ишлаб келади. Кўпинча гуржилар ҳам келиб-кетиб турарди.

Ишни тугатиб ферма ошхонасига кириб қолсам кокилларнинг ёнида бегона битта чеҳра ўтирибди. Ассаламу алайкум деди саломлашаркан. Қаердан деб сўрадим. Қозоғистон Чимкент деб қолса бўладими. Баурым билан мазза қилиб қозоқчалаб гаплашиб кетдик. Кокил ва венгер биродарлар бир унга қарайди, бир менга.

Фақат сенлар ўз тилларингда чуғурлашаверишасанми, биз ҳам бир гаплашайлик деб қўйдим😀

Биздан унча узоқ бўлмаган от фермасига қирғиз биродар келганини эшитдим. У билан ҳам тез орада топишволаман.

Турк, озарбайжон, қозоқ, қирғизни кўрганимда биз ҳаммамиз битта эканимизни дарҳол ҳис қиламан.

Ҳатто ҳар қандай русийзабон, у арман бўлсин, гуржи бўлсин, ўрису-украин бўлсин, бу ерларда “наши” “свои” бўп кетади. Ўрис-украин ёнма-ён бирга ишлаб юраверади. Сиёсатиям, урушиям бу ерларда одамлар ўртасидаги муносабатлардан ташқарида қолаверади…….

Сен қишлақи, мен пойтахтли каби маҳаллийчилик қиладиганлар юрт дарбозасидан хатлаб чиқиши билан айирмачилик тугайди. Олисроқ минтақларга борганда эса ўзбек, қозоқ, қирғиз, тожик каби тушунчалар ҳам умумлашиб Марказий Осиёлик ҳолига келади. “Ўўўўў қўшним, биродарим”га айланади. Дунёнинг нарёғида собиқ совет одамлари билан учрашиб қолсангиз “ўзимиззики” бўп кетади. Бир кун келиб бошқа цивилизациялар яшайдиган планеталарга инсоннинг қадами етса, “Ерлик биродарим, қадрдоним” тушунчаси олд планга ўтади…..

Хуллас шунақа гаплар.

https://t.me/dilnur79
Пазлик Морозов хақида саҳиҳ хабар!

https://t.me/dilnur79
Саудия Арабистонида Фаластиннинг ҳар қандай оммавий қўллаб-қувватланиши тақиқланди.

“Фаластин иши - менинг ишим эмас. Мен ўз юртим ва шу юртнинг халқи учун масъулман. Биз радикализмга вақт сарфламаймиз. Биз жадал суратларда модернизация бўламиз.”

Саудия шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон

https://t.me/dilnur79
13.04.202510:12
“Ўзбекистонда радар камераларини ўрнатиш бўйича ошириб юборилганку, ҳаддан ташқари кўп, ҳар қадамда радар, одам эзилиб кетдику” каби маънода ёзғирадиганлар кўп.

Ҳа, Ўзбекистонда радар “слишким” кўп. Хақиқатда қадамиз радар. Жарималардан жабр чекаётганлар унданда кўп.

Аммо, биз ўзбеклар шунга мосмиз. Фуқароларимизда, жамиятимизда юриш-туриш, йўл ҳаракати қоидаларига нисбатан маданият ибтидоий даврни яшамоқда. Хуллас бундай ёввойи жамият учун ягона ечим қаттиқ тартибли тизим яратиш билан амалга ошади.

Ўтган йили салкам 1 йил давомида Тошкентда автомобилда ҳаракатландим. 2 та радар, у ҳам бўлса полоса босилди. Муаммо йўқ, жаримасини муддатидан олдин арзон нархда тўлаб қўйдим.

Умуман олганда бизнинг жамиятимизни ҳуқуқ тартиботсиз бир лаҳзага тасаввур қилиб кўринг….. Анархия ва хаос бошланади.

Маданияти юксак жамиятларда эса ҳар қадамда мелисаю, радар туриши шарт эмас. Бундай жамиятларни кўриб ҳайрон қолишда давом этавераман энасини эмсин.

https://t.me/dilnur79
Майкл Джексон тирик эмуш😀

https://t.me/dilnur79
24.04.202510:57
Янги Ўзбекистонда майдонга нормал журналистика эмас, блогер аталмиш ебтўймасларнинг чиқиб келиши ҳамма ёқни расвои-бало қилди. Ҳар қандай гуруҳлардан пул олиб, уларнинг манфаатлари йўлида итдек хизмат қилиб, айни пайтда ўзларидан гўё “халқ дарди”да ёнаётган халқпарвар ясаб олишганигаку ҳайрон қоласан киши.

Текин пишлоқ қопқонда бўлади деб бежизга айтишмайди. Жарақ-жарақ пулларни едингларми, бунинг албатта жавоби бўлади кун келиб.

Манфаатлар тўқнашувида бу бесавия ебтўймаслар қурол вазифасини ўтаётганларини англашга ё ақллари етмаган, ёки ўша заказщикларига қаттиқ ишониб юборишган. Қора халқ эса “йиртиқ калиш”, “қоялар ва соялар” ва ҳаказо кейсларга лаққа ишониб, муаллифларини қахрамон ва халқ халоскорига айлантириб олди.

Ҳозирга келиб ўша жиғилдон қилинган маблағларни қусиш даври келганга ўхшайди. Тармоқларда машҳур блогерлар билан содир бўлаётган воқеа ҳодисаларни диққат билан кузатиб борилса ҳаммаси тушунарли бўлади. Орқа фондаги буюртмачи валломатлари юз ўгирганини сезиш мумкин.

Профессионал журналистика ўз ўрнини самозванецларга бўшатиб берган жамият ҳеч қачон ҳолис информация истеъмолчиси бўла олмайди!

Виждонини пулга сотган йиғлоқиларга эса ачиниш жоиз эмас!

https://t.me/dilnur79
19.04.202500:44
Қани ҳамманг бяхкелишчи энди! Мубашнинг 1 соатдан ортиқ интервьюсидаги энг ключевой нуқталарни олдим. Узун видеони кўришга барибир тоқат қилмайсизлар. Хулоса ўзингиздан.

https://t.me/dilnur79
Место встречи изменить нельзя😀

Локация аниқ бўлди. Томошага келовурасилар ўртағлар😀

https://t.me/dilnur79
Тошкентда алиментдан қочиб қидирувда юрган эркак ўз уйининг девор томини тагидан топилибди.

Биззикилар беркиниш санъатиниям қойил қилишяпди. Ижодкорликка беш.

Ҳа эркак бўлмай ўла!

https://t.me/dilnur79
Рассом Тузнинг фикрига қўшиламан. Бу одам 52 та камерани синдириб чиққани хақида ҳеч қандай расмий хабар йўқ. Унга тайинланган жазо бўйича суд қарори йўқ. 1 млрдлик зарар келтирган одам бемалол очиқда юриб, картасини улашиб соққа йиғиб юра олмайди. Бу йирик фирибгарлик. Энг қизиғи тупой оломон ўз ҳоҳиши билан унга пул ўтказиб ётишибди. Халқдан пул йиғиб олиш учун ўйлаб топилган креатив фирибгарлик. Бу машенникнинг ижодкорлигига қойил омалекин. Олло рози бўсин😀 Лох оломон эса лохлик учун яралган.

https://t.me/dilnur79
09.04.202502:04
Ютубни томоша қилиб турсам ушбу қўшиқ чиқиб қолди. Аснода Самарқанд фарзанди, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Рустам ака Хожимуҳаммадни хотиралагим келди.

Анча ёш пайтларим тўйларда хизмат қилиб юрганимда Рустам ака бирровга келиб қоларди. “Қурбон ўлам” ашуласи Рустам аканинг визит картаси эди. Одамлар ҳам илк ўлароқ шу ашулани сўрашар эди. Қурбон ўламни Рустам акадек маромига етказган қўшиқчини бошқа кўрмадим ҳисоб. Ўлмас Оллоберганов ҳам зўр куйлаган лекин мен Рустам Хожимуҳаммаднинг ижросини юқори кўраман.

Рустам ака 2020 йилда коронавирусга чалиниб АҚШдаги шифохоналарнинг бирида вафот этди. Худо раҳмат қилсин.

Энди эса бир шингил муғом эшитамиз.

https://t.me/dilnur79
23.04.202501:30
Ўзбек тилининг Ўзбекистонда камситилишига жим қараб туриб бўлмайди.

Биз кўп миллатлимиз тудавой судавой баҳоналарингни кетингга босиб ўтириш. Гап бошқа миллатлар ўз тилида гапирмаслиги хақида бормаяпди. Ўзбек тили давлат тилими, нафақат давлат ишхоналарида, балки хусусий секторда ҳам, айниқса хизмат кўрсатиш сохаларида ўзбек тилида иш юритиш мажбурияти юкланиши шарт. Ходимлар аввало ўзбек тилида иш юрита олиши лозим.

Аммо бизда ўзбек тилига келганда жа бағрикенглик ошиб-тошиб кетади.

Бугун “халқ қахрамони” даражасида кўтар-кўтар қилинаётган пиарчи сафсатабоз Расул Кушербаев ҳали ОМ да депутат бўлган пайтида Ўзбек тили тўғрисидаги қонун муҳокамасида тиш-тирноғи билан қарши чиққанини яхши эслайман. Бу масала осилиб қолиб кетди.

Бугун ҳар қандай Европа давлатига келсангиз буларнинг тилини ўрганиш шарти олдингизга биринчи бўлиб қўйилади. Еврорезидент ёки фуқаролик олмоқчи бўлсангиз шу миллатнинг тили ва тарихини ўрганишга мажбур бўласиз. Ҳеч ким буни миллатчилик деб атамайди.

Тил муҳимлигини, агар тилнинг қадри ерга урилса бунинг ортидан миллат йўқ бўлиши муқаррарлигини булар яхши англаб етишган.

Немис икки дунёда инглизчада иш юритмайди, поляк бошқа тилдаги мурожаатга жавоб бермай қўяқолади.Юртимда нон топяпсанми, тилимни ўрганишга мажбурсан деб любой фуқаро юзингизга шартта айтибам қўяверади. 6 млнгина аҳолиси бор датчанлар дунёнинг ҳеч бир ерида ишлатилмайдиган ўз тиллари учун ҳам ўлиб, ҳам тирилишади. Ваҳоланки деярли барчаси инглиз тилини билади. Катта авлод вакилларику билсаям билмаганга олиб ўз тилида гапириб тураверади. Ҳеч ким буларнинг бирортасини миллатчи демайди.

Дунё бўйича 50 млндан зиёд ўзбекзабонлар тилига келганда шолпиллаб қолади.

P.S. Кушербаевнинг ўша мажлисда ўзбек тилига қарши қилган чиқишини топай, бу мавзуга яна чуқурроқ тўхталаман.

Келажакда миллатинг йўқ бўлиб кетишини истамайсанми, ўзбекча гапир ва ўзбекча гапиртир! (Кафе-ресторанларда ўзбек тилида хизмат кўрсатиш талабини қўяётган фаолларни қўллаб-қувватлайман)

https://t.me/dilnur79
16.04.202507:18
Баъзи дўстларимиз учун:

Фиқхга кўра: Гўшти харом ҳайвонларнинг териси ошланса (туз сувга солиниб жуни чиқарилиши “ошлаш” дейилади. Ҳозирда терини қайта ишлаш методлари шу ҳукмда) ҳалол бўлади яъни у бўри терисими, тулкими, тимсоҳми ё эшак, бу терилардан фойдаланилаверади. Илло чўчқа териси ошланса ҳам харомлигича қолади.

Шунинг учун чўчқа терисидан тикилган оёқ кийимлар ва бошқа ашёлар мусулмон учун фойдаланиши мумкин эмас. Бошқа ҳайвонларники эса шариат қонунларида рухсат берилган.

https://t.me/dilnur79
15.04.202512:06
#Қишлоқдаги_ҳангомалар

Европада Easter (Пасха) байрами муносабати билан таътиллар бошланган. Католиклар билан протестантларнинг пасхаси бир вақтга тўғри келади яъни 20 апрел куни буларнинг Ҳайит байрами. Рўза эса 40 кун тутилади.

Венгер биродар дастурхон ёзиб меҳмонга таклиф қилди. Даврада румын ва венгерлар жамъул-жам. Асосий таом тайёр бўлгач манга ҳам сузишга шайланяпган биродарга бу қандай таомлигини қизиқдим. Чўчқа гўштидан экан. Узримни айтиб чўчқа емаслигимни маълум қилдим.

Даврада гап қизиб, диний байрам бўлгани учун табиийки суҳбат динга уланди. Одатда Европада дин хақида гаплашилмайди. Аммо ҳадди сиғадиган кишилар ўзаро диндан муҳокама юритишлари мумкин. Албатта дин мавзуси ман учун доим қизиқ бўлиб келган.

Овқат емаганимдан ҳайрон бўлиб динимни сўраб қолишди. Қисқа қилиб муслимман дедим. Аллоҳми силарда деб сўрашди. Ҳа дедим.

Оххооо даврада барча ҳамду-санолар Аллоҳга бағшида қилинди. Давра қатнашчилари Аллоҳни ҳурмат қилишларини бирин-кетин гапиракетдилар.Виски ичиб шира бўлиб ўтирган венгер биродар “Allah and Jesus are friends” (Аллоҳ билан Исо дўстдирлар)- деб қолса бўладими))))

Yes of course, they are best friends деб қўйдим мен ҳам.

Балки бу биродарлар Аллоҳ, Муҳаммад каби исломий муқаддасотлар хақида деярли тасаввурга эга эмасдирлар, аммо уларнинг бу баҳоси менга берилган баҳо эканига шубҳам йўқ. Мақтансам мақтанмасам ишхонамда N1 ман. Юриш-туриш, маданият, билим-малакада ҳаммасига сабоқ бераман. Улар менга қараб Исломга баҳо беришяпди.

“Одамларга қараб динга баҳо берма” дейдиган сўтақўзиларга айтадиганим, санга қараб динингга баҳо берилади, вассалом. Динингни урод қилиб кўрсатишни бас қилиш!

https://t.me/dilnur79
Ўзбекистон зўравонлар мамлакатига айланиб улгурганига анча бўлган. Ҳар ким ўзидан заифни ғажийдиган бешавқат жамият бўлди қўйди.Мана бу зўравон ҳарип, болачаларни военнопленныйларга ўхшатиб турғазиб қўйиб босим ўтказишини қаранг.

Эй энангдискай хороми, боғингаям ўзингаям туяни ташағи… Болаларга чиройли сўз билан тушунтирсанг ўласанма? Қасам ичтиришини кўринг, бечора болалар яна ғўра олса ўлдиринг, машинани тагига босиб судраб кетинг деяпди. Бу боғингаскай хороми ҳарип эса жаллодлардек кайп қиворяпди ўз ҳукмини норасийдаларга ўтказиб.

Қани замон кўтарсада, бориб боғини бульдозер билан текислаб ташлаб, болаларга етказган стреси учун ҳар бир бола бошига тўлиқ маънавий хақ ундирсанг.

https://t.me/dilnur79
08.04.202512:08
Ўзи анави Каъабанинг бурчагидаги ҳамма ялайдиган матаҳга ҳеч эътибор қилганмисиз? Шу матаҳнинг тарихига, келиб чиқишига қизиққанлар борми?

Ўзи дунё ашиндан иборатда. Айнан ўшатга бориб қанғиллатиш бахти жамии умматга насиби рўз айласун.

Дин пул ва секс устига қурилганлиги пок-покиза хақиқат!
21.04.202517:15
Футбол хақида:
Дунёда футболга мутлақо қизиқмайдиган одам 10 та бўлса биттаси ман, 3 та бўлса биттаси ман, битта бўлса ўша ман бўламан. Барса-Реал, Месси-Рональдо деб хайқириш кайпидан мосуво қолганларданман. Дунёнинг исталган энг машҳур клуб ва ўйинчилари ман учун сариқ чақалик аҳамияти бўлмаган.

Аммо, гап юрт шаъни хақида кетар экан энг қизиқмайдиган спорт тури ҳам қизиқишим доирасига кириб қолади. Чунки бу майдонда бугун ўзбек тўп суради ва Ўзбекистон номи учун беллашади.

U17 да Осиё чемпиони бўлган ўзбек ўғлонлари ҳамма қатори менда ҳам ғурур ва фахр туйдирди. Футболни тўғридан-тўғри томоша қила олмаган бўлсамда натижасини, қисқа видеопарчаларни топиб кузатдим.

Ўйин деталларига тўхталмайман.

Шу ўринда менда савол пайдо бўлмоқда. Кўпинча ёшларимиз кўп йўналишларда дунёда етакчи бўлишмоқда, хусусан футболда ҳам. Қатардаги ўйинда ҳам кучли натижа билан қайтган ўғлонларимизни яхши эслаймиз. Савол шуки, нега фалон ёшгача бўлган футболда биз кучлимиз, катта футболда ҳаминқадармиз? Бу кучли ёшлар катта футболга келганда йўқолиб қолишадими? Ё кучсизланишадими? Ё рақиблар кучайиб кетадими?

Шу командани парваришлаган мураббий олий натижани қайд этиб, четдан фалон миллионларга мураббий сотиб олмай ҳам ўзбекнинг ўзи уддалай олишини исботлади. Бир сўз билан айтганда ёриб тайлашди.

Ўзимча тавсиявий фикрларим:
1. Мана шу мураббийга жаҳон чемпионатига шогирдлар тайёрлаш ишониб топширилса бўлади.

2. Ғолиб футболчиларни турли тадбирвозлик, рекламавозликлардан муҳофаза қилиш зарур. Анави илмсиз-билимсиз чаласавод, бесавия блогерлар чангалидан асраш шарт. Абдирахмон Фозилов, айваш-хуйваш кабиларга ишора қиляпман.

3. Ҳар қандай интервью прессконференция шаклда ва давлатнинг расмий ОАВлари томонидан режаланган регламент асосида расман ўтказилиши лозим. Бундан ташқари машенник чайқовчиларнинг шахсий манфаатини кўзлайдиган барча турдаги контентлар тақиқланиши шарт.

Хусановни хор қилган анашу бесавия чмолар бўлади. Бу яхшигина дарс бўлиши керак. Хуллас ўроқда йўқ бошоқда йўқ, хирмонда ҳозирларни 47 размерли керза этик билан кетларига чунонам тепиш керакки, мойкачи мойкасини қилсин, дўкончи дўконини юритсин. Чаласавод тавияларга қолди шундоғам бу юртнинг тақдири……

Бутун Ўзбекистонни ғалаба билан табриклайман!

https://t.me/dilnur79
17.04.202513:30
Фазлиддин Парпиев хақидаги постимдан сўнг унинг кўтлатталари пўх сачратишни бошлаб юборишди. “Сен ким бўпсанки улуғ уламоимизни маломат қиласан, у сенинг борлигингни ҳам билмаса керак….. бла бла бла”

Фазлиддин Парпиев мени жуда яхши танийди. Бор гапимни унинг саҳифасида шахсан ўзига айтиб баҳслашишга уриниб кўрганман. Бу қўрқоқ эса биттада блоклаб юборган. Ҳолбуки ман баҳсда маданият доирасидан чиқмайман.
Бу дебилуллоҳларнинг блоклаб қўйиб қахрамонлик қилишларидан сўнг эса мен ҳам маданиятга амал қилиб ўтирмайман.

Бу каби ўламои жаҳонлардан деярли барчаси мени танийди. Мубаш, Сайпилло Носир, Рўстам мулойим хунук ва ҳаказо ва ҳаказо.

Так щтў ман мухолифларимга тикка башарасига айта оладиганим гапларни бемалол ёзавераман.

Памперсларга дуруду салавотлар бўлсун!🧐

https://t.me/dilnur79
16.04.202500:42
Фазлиддин Парпиев Туркияда ҳибсга олингани хақида хабарлар тарқалмоқда.

Юқори эҳтимол билан озод қилинади. Ичкаридаги шартлашувга боғлиқ. Пазлик Морозов Турк махсус хизматларининг исталган шартига кўнишига шубҳам йўқ.

Туркия махсус хизматларининг Марказий Осиё давлатлари билан ишлайдиган бўлимлари бор. Бизда дордан қочган террорбашаралар шу йўналишда Туркиянинг сиёсатига итдек хизмат қиладилар. Бу хизмат албаттаки Ўзбекистонга қарши ишлаш билан намоён бўлади.
Бир сўз билан ХОИН деб бемалол номласа бўлади.

Мубаш ҳам ҳибсга олинган эди. И чё?
Содиқ Самарқандий, Абдуллоҳ Зуфарлар йиллар давомида бемалол фаолият юритиб келадилар.

Уларга чизиб берилган чизиқдан хатлаб кўришсинчи, дарҳол экстрадиция.

Ҳозирча шул.

https://t.me/dilnur79
Терминатор😀

https://t.me/dilnur79
10.04.202517:22
Янги келган венгер бола пауза пайтда доим онаси билан узоқ гаплашади. Бугун “Бу менинг улуғим онам бўлади” деб менга таништиряпди. Онахон ҳам анча ёши улуғлардан экан, болам, бўтам қилиб боласининг ҳолидан ҳавотирланиб сўраб ётибди.

Европада ота-она ва фарзанд муносабатлари жа ўлиб кетгани йўқ. Худди ўзимиздагидек, вой болажоним, оппоғим, дўмбоғим бўп ётибди.

Отам ва синглим қазо қилган, шу биргина онам қолди, онам менинг буюгимдир, дунёдаги энг меҳрибон аёл - деб онасини улуғлаб ўтирибди ҳамкасбим.

Мамлакатидаги вазият билан қизиқдим. Дабдала дейди. Венгрияда ойлиги 500 евродан ошмас экан. Орбан каламуш миллатни хор қиляпди дейди. Ҳамма ёқ коррупция, свет, сув ва коммунал тўловлар отни калласидек қимматлигини айтиб нолияпди. Шунинг учун венгер ёшлари тузукроқ даромад ва яхши ҳаёт истаб Европанинг бақувватроқ мамлакатларига кетиб сарсон бўлиб юради - дейди.

1,5 минг евро топса боши осмонда йигитни….

Эҳҳаааа деб индамай бошимни сарак-сарак қилиб унинг ҳасратини эшитдим. Жуда кўп ўхшашликлар миямнинг тор кўчаларидан ҳаёлан ғизиллаб ўтиб кетди…..

https://t.me/dilnur79
Муллалар ўзбекларни Макка Мадинага бориб тўй қилишларини оммавий тарғиб қилишда давом этишмоқда.

Маккаям сексхона бўп кетди. Тўйдан кейин куёв келинни Каъаабага қаратиб қўйиб, “Лаббайка Аллоҳумма лака лаббайк” деб ритмга тушириб роса гўшткалтаги билан савалайдида. Отеллар “мошолло оҳ, субҳаналлоҳ уҳ” ларга тўлиб тошадирғон кўринади.

Шу умматнинг ўзи динини расво қиляпди. Айбдорни бошқа жойдан қидириш ахмоқлик. Бирорта мулла “Ҳой жоҳиллар, бу бидъат амал” деб чиқиш қилмадия, онасини эмсин!

https://t.me/dilnur79
Көрсөтүлдү 1 - 24 ичинде 199
Көбүрөөк функцияларды ачуу үчүн кириңиз.