Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Alimoff avatar
Alimoff
Alimoff avatar
Alimoff
Ўзини ёқиб юборган подшоҳ ҳақида

Агар ҳаётингда бирор аҳмоқона иш қилиб қўйсанг, тасодифан ўзини ёқиб юборган подшоҳ ҳақида эсла.

Станислав Лещинский — икки марта Речь Посполитая подшоҳлигига сайланган, лекин икки марта ҳам тахтни йўқотган шахс. Охири Францияда яшашга мажбур бўлади ва қирол Людовик XV нинг қайнотаси сифатида унга Лотарингия герцоглиги берилади. Бу герцоглик унинг шахсий мулкига айланади, лекин амалда Франция назоратида бўлади.

1766 йилда, қарийб 90 ёшида Лещинский камин ёнида ухлаб қолади. Оловдан чиққан учқун кийимига тушади ва у ёниб кетади. Уни қутқаришга улгуришмайди — ўзи ҳалок бўлади. Бу воқеадан кейин Франция ҳеч қандай дипломатик муаммосиз Лотарингияни ўзиники қилиб олади ва герцоглик титулини ҳам йўққа чиқаради.

Шундай қилиб, танаси ёниб ҳалок бўлган собиқ подшоҳ билан бирга бутунбошли бир ҳудуд ҳам тарихдан чиқиб кетади.

🧠@nurbekalimov
Фронтда фойдадан кўра зарар келтирган “ихтиро”

Баъзида мавжуд қуролларни алмаштиришга уринишлар қаттиқ муваффақиятсизликка учрайди. Бунинг энг ёрқин мисолларидан бири — Биринчи жаҳон уруши арафасида Канада армияси учун ишлаб чиқилган МакАдам қалқон-лопатаси.

Бу “ихтиро” Канаданинг мудофаа вазири Сэмюэл Хьюз томонидан таклиф қилинган: оддий окоп лопатасига ўхшаш бу асбобнинг ўртасида тешик бўлган, сопи темирдан ясалган ва оғирлаштирилган. Режа содда эди: аскар ётган ҳолда ўқ узганда, ушбу лопатани қалқон сифатида олдига қўяди ва тешикдан нишонга олади. Ғоя қоғозда чиройли туюлган — 1914 йилга келиб 22–25 минг дона сотиб олинган.

Лекин ҳақиқий жанг майдонида бу “универсал қурол” чин маънода офатга айланган. Оғирлиги ортади, лекин металл қалинлиги ўқни тўхтатишга ярамайди. Тешик жуда паст жойлашганлиги сабабли нишонга олиш ҳам жуда қийин бўлган. Винтовкани баланд кўтариб, зўр беришга тўғри келган. Ер кавлаш? Бу ҳақда гапирмаса ҳам бўлади — уни лопата сифатида ишлатиш ҳам ниҳоятда ноқулай эди.

Натижаси қандай бўлди: канадалик аскарлар бу асбобдан астойдил нафратланган. Имкон топишлари билан уни “йўқотиб”, оддий лопата билан алмаштиришган. Урушдан сўнг қолганлари эса шунчаки металл учун эритиб юборилган.

🧠@nurbekalimov
01.05.202512:46
Санъат вакилларини тўйларини данғиллама, юлдузларга тўла ўтишига кўникиб қолганмиз. Овоз лойиҳасини продюсери, машҳур продюсер Тимур Салимов тўйини 30-40 кишилик қилиб ўткизворганакан. Аёли ҳам санъат вакиласи экан. Уларда имкон бориди масалан катта тўй қилишга. Суҳбатни кўрила, қизиқ жуда.

▶️ https://youtu.be/9UKCPFpvfgs
Зонтик орқали содир этилган жиноят — Георгий Марковнинг сирли ўлими

Георгий Марков — Болгарияда машҳур бўлган ёзувчи ва драматург, бир пайтлар ҳукумат раҳбари Тодор Живковнинг оиласига яқин инсон бўлган. У катта нашриётларда ишлаган, маданият вазири бўлган Людмила Живкова билан дўст эди. Лекин Марков коммунистик режимни очиқ танқид қила бошлаганидан сўнг, ҳокимият билан муносабати бузилади.

1969 йили Италияга саёҳатга чиққан Марков Ватанга қайтмасликка қарор қилади. У Буюк Британияда яшай бошлаб, BBC, Deutsche Welle ва Radio Free Europe орқали Болгариядаги режимни қатъий танқид қила бошлайди. Ўз чиқишларида Тодор Живковни ҳам фош қилади.

1978 йил 7 сентябрь куни, Лондондаги Ватерлоо кўприги яқинида Марковнинг елкасига кимдир енгилгина туртиб ўтади. У буни оддий тўқнашув деб ўйлайди. Лекин орадан бир неча соат ўтгач, ҳарорати кўтарилади, аҳволи оғирлашади. Шифохонага ётқизилган Марков 4 кундан сўнг вафот этади.

Вақтинча тушунарсиз бўлиб турган ўлим сабаби, кейинчалик патологоанатом томонидан аниқланади: Марковнинг оёғидан миллиметрдан кичик, кўзга кўринмас металл капсула топилади. Унинг ичида эса рицин — ўта кучли заҳар бўлган. Бу капсула зонтикнинг махсус махфий механизми орқали отилган.

Зонтик – чамадонсимон қурол бўлиб, у ичидан пневматик (ҳаво босимида ишлайдиган) тугма орқали заҳарли пилюля “укол” сингари одам тери остига юбориладиган қилиб ишланган. Ҳеч ким шубҳа қилмайди, зарарланувчи эса оғриқни сезмаган бўлиши мумкин.

Буюк Британия махсус хизматлари ва тарихчиларнинг фикрича, бу ишни болгар разведкаси ташкил қилган, СССР КГБси эса уларга техник ёрдам берган. Ўша кун, 7 сентябрь Болгария етакчиси Живковнинг туғилган куни бўлган. Баъзилар буни махсус “совға” деб баҳолайди.

1993 йилда КГБнинг собиқ генерали Олег Калугин ушбу операция ҳақида Скотленд-Ярдга маълумот берган. Лекин далиллар етарли бўлмагани учун иш судга етмаган. 2013 йилда иш муддати тугагани сабабли расман ёпилган.

🧠@nurbekalimov
29.04.202509:16
Қатағон даврида исмлар масаласи

XX аср бошларида Ўрта Осиёда қаттиқ назорат ва қатағон сиёсати ҳукм сурган. Айниқса, ҳарбий хизмат ва давлат тизимларига киришда шахснинг ижтимоий келиб чиқиши, диний мансублиги ва ҳатто исми ҳам синчиклаб текширилган.

Тарихчи олим Эркинжон Ражабов маълумотига кўра, бундай шароитда кўплаб фуқаролар ўз шахсий идентитетини мослаштиришга мажбур бўлган. Масалан, Азамат исмли бир фуқаро ҳарбий билим юртида хизмат қилиш имкониятига эга бўлиш учун исмини Антонга ўзгартирган.

Бу воқеа фақат алоҳида ҳолат эмас. Қатағон йилларида исмларни ўзгартириш, диний белгиларни яшириш ва ижтимоий келиб чиқишни “мослаштириш” кенг тарқалган амалиёт бўлиб, бу тарихий жараён ижтимоий трансформациянинг ўзига хос кўринишларидан биридир.

Тарихий жараёнларни чуқурроқ англаш учун Қурултой подкастининг ушбу сонини тинглашни тавсия қиламиз.

Ҳавола: https://youtu.be/0X5QMeLSL4k
Марк Аврелий ким эди?

1904 йил аввал стоик-файласуф ва «беш яхши император»дан охиргиси — Марк Аврелий дунёга келган эди. У Римни 161 йилдан 180 йилгача бошқарган ва тарихда «тахтдаги файласуф» сифатида қолган.

Стоик файласуф — ҳаётда қандай ҳолат бўлмасин, хурсандчилик ёки мусибат, бойлик ёки қашшоқлик бўладими, ҳамма нарсага тинч ва сабр билан қарашга ўргатувчи фалсафа тарафдори дегани. Стоиклар инсон бахти ташқи ҳолатларга эмас, ички хотиржамлик ва ақл билан назорат қилиш қобилиятига боғлиқ, деб ишонганлар. Марк Аврелий ҳам ҳар бир ишни сабр, ақл ва адолат билан ҳал қилишга уринган.

Туғилганда у Марк Анний Вер деб аталган, кейинчалик исмлари ўзгариб, Марк Элий Аврелий Вер Цезарь номи билан тарихда қолди. Ёшлигидан ақл-заковати ва интизоми билан ажралиб турган Марк 17 ёшида квесторлик лавозимига тайинланган ва кейинчалик император Антонин Пийнинг қизи Анния Фаустинага уйланган. Улар 12 нафар фарзанд кўришган, лекин улардан фақат ярми катта ёшга ета олган.

161 йилда Марк Аврелий ва Луций Вер биргаликда Римни бошқара бошлайди. Марк суд ишлари, Сенатни ҳурмат қилиш ва давлат тартибини сақлашга катта аҳамият берган. Афсуски, деярли бутун ҳукмронлиги чегаралардаги урушлар билан ўтиб кетган. У Парфия юришлари ва Маркоман урушида иштирок этади ва ўз мемуарларида тинчликни орзу қилганини ёзган.

180 йилда Марк Аврелий вафот этади ва ўрнига ўғли Коммодни қолдиради. Коммод эса давлат ишларига ноқобил ва золим ҳукмдор бўлиб чиқди. Шунинг учун тарихчилар ўйлайди: Марк Аврелий ҳақиқатан ҳам донолик намунасими ёки Рим таназзулини бошлаб берганми?

🧠@nurbekalimov
03.05.202504:49
Баҳор – янгиланиш фасли. Баҳорда янги мақсадлар, янгича фикрлар, қизиқарли мавзулар ва яхши кайфиятга эҳтиёж сезилади. Биз сизга кундалик ҳаётда тўхтаб қолмаслик ва энг муҳим ҳамда қизиқарли маълумотлардан хабардор бўлишингизга ёрдам берадиган Telegram каналларни бир жойга жамладик.

Бу ерда сиз батафсил лонгридлар, мемлар, кино, футбол ва видео ўйинлари янгиликлари, таҳлилий мақолалар, долзарб воқеалар шарҳлари, сунъий интеллект соҳасидаги сўнгги тадқиқотлар ва ишланмаларнинг намуналари, ҳазил-мутойиба, спорт шарҳлари ва муаллифларнинг шахсий фикрларини топасиз. Бу каналлар сизни ўйлашга, кулишга, ҳайратланишга ва янги нарсаларни ўрганишга ундайдиган барча унсурларга эга.

Баҳор – ўзгаришлар учун энг қулай фасл. Telegram каналларингизни янгилаб, муҳим воқеа ва жараёнлар марказида бўлинг!

👉 https://t.me/addlist/ygY5mEEiqo0wNjEy
Ўзингизни кучли тарафларингизни ривожлантириш — бу ўзига ишончни мустаҳкамлаш йўлидир, Қобилиятларингизни чуқур англаб, улардан самарали фойдаланиш санъатидир, Бу ҳаракат сизни мақсадларингизга яқинлаштириб, мотивацияни оширади, Шахсий ўсиш ва муваффақият сари дадил қадам ташлашдир.

Тўлиқ видеога ҳавола:
https://youtu.be/ETQ07MlsOvE?si=YaczuqOKD0Imfiww
“Генерал Харьков” ҳақида кулгили воқеа

Британия бош вазири Ллойд Жорж жаҳон харитаси борасида жуда нўноқ одам сифатида танилган. У Версаль конференциясида ҳам қайси мамлакат қаерда жойлашганини билмас, дипломатлар эса унга харитадан қайта-қайта кўрсатишдан чарчаган эди.

Бир куни парламентда нутқ сўзлар экан, у Советларга қарши курашаётган оқгвардиячи қаҳрамонлардан адмирал Колчак, генерал Деникин… ва “генерал Харьков” ҳақида сўз очади. Ҳамма ҳайрон: Харьков — шаҳар-ку, генерали қаердан чиқди?

Гап шундаки, у, эҳтимол, генерал Красновни назарда тутган, лекин номларни, шаҳарларни чалкаштиравериб, охири янги “қаҳрамон” ўйлаб топган. Ундан кейин ҳам вазир бир неча марта “генерал Харьков”ни тилга олади.

Буям етмагандай, уни Британия ордени билан мукофотлаш ҳақида гаплар чиққан. Лекин “генерал”ни топа олишмаган. Харьковда ҳам, Таганрогда ҳам у йўқ. Шунда “бўлмаса Май-Маевскийга берақолинглар”, дейишган.

Шундай қилиб, бир шахар номидан ўйлаб топилган генерал бутун бир тарихий комедияга сабабчи бўлди.

Касам Жемель Кемельич эсилардами?😁

🧠@nurbekalimov
“Инсон учун” — ҳақиқий ижтимоий ҳаракат

“Инсон учун” кўргазмасида имконияти чекланган инсонлар томонидан тайёрланган маҳсулотлар, лойиҳалар ва ғоялар тақдим этилади.

Тадбирда ногиронларни иш билан таъминлаётган тадбиркорлар иштирок этмоқда. Уларнинг ишчиларининг ярми ногиронлардан иборат.

Кўргазманинг мақсади ана шундай тадбиркорларнинг савдосини кўпайтириш, натижада ногиронларга яна кўпроқ иш ўрни яратиш. Бундай ёндошув эса жамият ривожи учун муҳим.

“Инсон” фильми ва ҳар бир ногиронлиги бор шахснинг муваффақият йўли ҳақидаги ҳикояси эса тадбирнинг бир қисми ҳисобланади.

Панел сессиялар, ижтимоий лойиҳалар ва касблар олимпиадаси орқали кўргазма янада бойитилган. Хуллас, бориш, кўриш керак.

Дарвоқе, рўйхатдан ўтиб қўйилар — https://eventadmin.ihma.uz/register/uz

🧠@nurbekalimov
Францияни ларзага солган “Миньонлар дуэли” ҳақида

1578 йил 27 апрел куни Париждаги Турнель боғида Франция қироли Генрих III нинг “ёқимтойлари” ва герцог де Гиз тарафдорлари ўртасида кутилмаган дуэль бўлиб ўтади. Бошида бу воқеа сиёсий зиддият сифатида қабул қилинган, лекин аслида сабаб анча шахсий эди: граф де Келюс ўз севгилисининг хонасида рақиби — барон д’Антрагни кўриб қолади ва шунинг ортидан оғзидан чиққан ҳазил дуэлга сабаб бўлади.

Қонунлар дуэлларни қатъиян тақиқлаган бўлса-да, икки тараф ҳам орқага чекинмайди. Улар билан бирга секундантлар ҳам жанжалга аралашади ва умумий ҳисобда 6 киши майдонга чиқади. Ҳар бири қўлида шпага (узун ва енгил қилич) ва ханжари билан ўзига рақиб топади.

Жанг жуда шафқатсиз кечади: баъзи дуэлчилар дуэл олдидан дуо қилган, баъзилар эса сабр қилолмай, қонли тўқнашувга шошилган. Натижада икки киши — Луи де Можирон ва Франсуа д’Эди ўлади. Яна икки нафари оғир жароҳатлар олади: барон де Ливаро ярми кесилган юзи билан тирик қолади, граф де Келюс эса 19 марта жароҳатланган ҳолда кунларини соғлиқ учун курашиб ўтказади. Лекин у ҳам от миниб юриш оқибатида шикастлар туфайли ҳалок бўлади.

Қирол Генрих III бундай очиқ қонунбузарликдан ғазабланган бўлса-да, охирида дуэлда тирик қолганларни жазоламайди. Бу эса, аксинча, Францияда дуэлларга бўлган қизиқишни янада кучайтириб юборади: ёш зодагонлар ўз шаъни учун бировнинг қонини тўкиши урфга киради.

Бу воқеани Александр Дюманинг “Монсоро графиняси” романидa ҳам кўриш мумкин.

🧠@nurbekalimov
Гитлерга Германияни топширган Пауль фон Гинденбург ҳукмронлиги қандай кечган?

1925 йил 28 февраль куни Веймар Республикасининг биринчи президенти Фридрих Эберт вафот этади. Мамлакат ўша пайтда иқтисодий таназзулда эди: Версаль шартномаси бўйича репарация тўловлари, Рур вилоятининг оккупацияси, халқаро босим ва ҳатто одамлар тонналаб пул олиб юриб озиқ-овқат харид қиладиган ғаройиб гиперинфляция даври эди. Немис халқи энди орзуманд эмас, кучли ва қатъий етакчини истарди.

29 март куни Германия тарихида илк бор халқ тўғридан тўғри президент сайловида овоз беради. Биринчи турда яққол ғолиб аниқланмайди. Шунинг учун партиялар иккинчи турга тайёргарлик кўришади. Ўнг қанот партиялари харбийлар орасида катта авторитетга эга бўлган, 77 ёшли генерал-фельдмаршал Пауль фон Гинденбургни номзод қилиб кўрсатишади. У Биринчи жаҳон уруши қаҳрамони сифатида халқ орасида ҳам катта обрўга эга эди.

26 апрель куни ўтказилган иккинчи турда Гинденбург 48,29% овоз билан ғалаба қозонади. Унинг асосий рақиби Вильгельм Маркс 45,31% овоз тўплайди, коммунист Эрнст Тельман эса атиги 6,36% овоз олади.

Гинденбург президентлик йилларида Германияда ҳам ёрқин давр — “Олтин йигирманчи йиллар” (1924–1929), ҳам катта инқироз — Буюк депрессияни кўради. Лекин унинг номи кўп ҳолларда танқид остида қолади, чунки айнан у 1933 йили Адольф Гитлерни рейхсканцлер қилиб тайинлайди. Бу қарор кейинчалик Германия тарихидаги энг фожиали воқеаларга олиб келди.

Гинденбург 1934 йил 2 август куни вафот этади. Унинг ўлими ортидан Гитлер президентлик ва канцлерлик лавозимларини бирлаштиради ва мамлакатни диктатура йўлига бошлайди.

Бу воқеалар ҳақида Ютбдаги энг биринчи видеоларимдан бирида ҳам батафсил ёритилган.

🧠@nurbekalimov
Биринчи ҳаводаги дуэль ҳақида

Кўпчилик ҳаводаги биринчи жанг 1916 йилда, Биринчи жаҳон круши саҳнасидаги Сомма шаҳри осмонида бўлган деб ўйлайди. Лекин тарихдаги илк “ҳаво жанги” бундан анча аввал — 1808 йилда, Парижда ва жуда романтик ҳолда рўй берган.

Икки француз йигити — де Грандпре ва Ле Пик бир опера қўшиқчиси мадемуазель Тиреви учун жанжаллашиб қолишади. Қизнинг бағрида қайси бирига жой борлигини аниқлаш учун улар осмонда дуэль қилишга қарор қилишади.

Қоидалар шундай бўлган:
— Ҳар бири алоҳида шарда (монгольфьер) 1 км баландликка чиқади;
— Қўлида пистолет;
— Жентльменларга хос тарзда, осмонда “гаплашишади”.

Де Грандпре биринчи бўлиб отади. Оқибатда ўқ рақибининг шарига тегади. Ле Пик ва унинг ёрдамчилари пастга қулаб тушишади.

Бир қарашда ғалаба де Грандпреники. Лекин мадемуазель Тиреви унга шунчаки кулиб жавоб беради ва бошқа бир ҳарбий билан кетиб қолади.

Қиссадан ҳисса, тарихдаги биринчи ҳаво дуэлини ютган бўлишинг мумкин. Лекин бу севгида ҳам ғолиб бўласан деганимас.🙃

🧠@nurbekalimov
02.05.202504:43
🎬 ЯНГИ ВИДЕО! — “Муҳаммад Шайбонийхон ким эди?”

📜 У барча ўзбек хонларининг аждоди, Темурийларга қарши курашган, бирлашган ўзбек халқининг етакчиси эди. Унинг сиймоси тарихда қандай акс этган? Қахрамонми ё зўравон?

🔍 Бу видеода:
▪️ Шайбонийхоннинг келиб чиқиши
▪️ Унинг сиёсий стратегиялари ва ҳарбий юришлари
▪️ Темурийлар билан тўқнашуви
▪️ Марказий Осиёдаги мероси ва таъсири

👁‍🗨 Агар сизга тарих қизиқ бўлса, бу видеони ўтказиб юборманг!

📺 Видеони тўлиқ кўриш: https://youtu.be/BSJLcrf5cbA?si=Av0G6DXEDvk2J_jY
80 йил аввал қатл этилган дуче ким эди?

Бенито Муссолини – Италия фашистлар партиясининг асосчиси ва 20 йил давомида мамлакатни бошқарган дуче, иккинчи жаҳон урушининг якунига етаётган бир пайтида партизанлар қўлида ўлдирилади.

“Дуче” итальян тилида “етакчи” деган маънони беради. Муссолини ўзини айнан шундай аташни ёқтирарди. Бу сўз у учун ҳокимият рамзи эди.

Муссолини Италияни урушга олиб киради, лекин ғалаба эмас, мағлубиятларни кўп кўради: унинг армияси Греция ва Африкада мағлуб бўлади, колониялардан ҳайдалади. Италия Гитлерга тўлиқ тобе бўлиб қолади. Бу эса дученинг ҳам мухлисларини, ҳам душманларини ундан бездиради.

1943 йилда у ҳокимиятдан ағдарилади ва ҳибсга олинади. Лекин немис десантчилари уни қутқариб, Италия шимолида “Сало Республикаси”ни тузади. Бу давлатнинг номи бор эди холос – аслида барчасини Германия бошқарарди. Муссолини эса худди соядай юрар, фақат номига етакчи эди.

1945 йил апрелда у ўйнаши Клара Петаччи билан Швейцарияга қочмоқчи бўлади. Лекин бир гуруҳ немислар билан чегарага етмоқчи бўлганларида италиялик партизанлар уларни тутиб олишади. Эрталабгача фермада ушлаб турилгач, 28 апрель куни ҳеч қандай судсиз, ўша ерда отиб ташланади.

Бир кун ўтиб, уларнинг жасади Миланга олиб борилади ва жамоат олдида, автозаправкада ошкора равишда осиб қўйилади. Унинг жасадига одамлар нафрат билан муносабатда бўлишади – фашизмдан чарчаган Италия халқи бошлиқдан айнан шундай қасос олади.

Бенито Муссолини ўзини Рим императори каби тасаввур қиларди. Лекин тарих унга бошқача якун тайёрлаганди: шафқатсизлик билан бошланган ҳукмронлик охирида ўзи ҳам шафқат кўрмади.

Бенито Муссолини ва унинг тарихи хақида Ютюбдаги "У ким эди?" деб номланган лойиҳамда муфассал тарих ёритиб берилган. Кечга нима кўришни билмаётганларга босворадиган ери.

🧠@nurbekalimov
30.04.202505:58
Кимнинг гапи ўтади: иш берувчиникими, ишчиники?

Меҳнат кодексига киритилмоқчи бўлган ўзгартиришлар атрофидаги муҳокамалардан бир нарса аниқ бўлди: бу фақат қонун учун кураш эмас, ғоялар тўқнашуви. Қутблашув яққол кўриняпти, бир томонда тадбиркор учун енгиллик сўраётганлар, иккинчи томонда эса ишчи ҳақ-ҳуқуқини ҳимоя қилаётганлар.

Аслида, муҳокамада айтилган ҳар бир фикр, қўйилган ҳар бир савол-жавоб катта аҳамиятга эга эди. Масалан, Экопартия депутати Жавлон Абдуллаев битта жўнгина масалага эътибор қаратди: ишдан кетиш аризасини ходим уч кун ўтиб қайтариб олмоқчи бўлса, иш берувчи розилиги ҳам зарур. Яъни, бир томондан ходимнинг ҳуқуқи бузилаётгандек, лекин иккинчи томондан ариза ҳам, иш берувчи ҳам ўйинчоқ эмас, ишдан кетиш ҳақида ариза ёзишдан олдин етти марта ўйлаб кўриш керак.

Либераллар буни бизнес учун қулайлик, деб кўрсатишди. Лекин кучли ижтимоий ҳимоясиз бизнес муҳитини социал-демократлар маъқулламаяпти. Шунинг учун ҳам ХДП ва бошқа фракциялар қонунни қайтаришни талаб қилди.

Гап қонун лойиҳасида эмас. Гап шундаки, ким бу ерда овозини баралла чиқароляпти? Ўша овоз кимни ҳимоя қиляпти? Албатта, бу овозлар сайловчиларнинг овози! Баҳсда, рақобатда ҳақиқат қарор топади. Сайлов пайтидаги партиялараро кураш ва рақобат парламентга кўчаётгани бардавом бўлсин!

🧠@nurbekalimov
Кайра бөлүшүлгөн:
Ватанпарвармас avatar
Ватанпарвармас
29.04.202502:38
"Bir kunda 13 kopeyka" yohud yuz yil avval xarajatlarni qanchasi "to'y-aza"ga ishlatilgan

2020-yilda yurtimizda global kambag‘allik o‘lchoviga ko‘ra, kunlik 5600 so‘m daromadi bor odam kambag‘al hisoblanmasligi haqida gapirilganda, aholini katta qismi buni qizg‘in muhokama qilib, aksariyat aholi buni keskin rad etdi.

Lekin, hozir bu haqda emas. Bundan yuz yil avval aholi qancha daromad qilgan-u, qancha xarajat qilgan. Bu tarixchi sifatida menga qiziq.

1911-yil ma’lumotlariga ko’ra, Farg’ona vodiysi aholisining yillik o’rtacha xarajatlari 49 so’m 46 tiyin bo’lgan. Shunda o’rtacha kunlik xarajat 13 tiyinga to’g’ri kelgan.

Endi xarajatlarda oziq-ovqat, kiyim-kechak, uy-joy va boshqa xarajatlarning ulushi qancha bo’lgan, quyida shu haqida.

Eng ko’p xarajat ya’ni umumiy xarajatlarning 58,1 foizi oziq-ovqatga sarflangan.

Xarajatlar orasida ikkinchi eng katta ulush nimaga tegishli deb o’ylaysizlar? Topdingiz!

To’y va dafn marosimi bilan bog’liq xarajatlar – 15,3 foiz;

kiyim-kechakka – 10,9 foiz;

turar joy xarajatlari – 7,4 foiz;

to’lovlar va soliqlar – 5,8 foiz;

turli xil uy jihozlari – 1,3 foiz;

turli diniy tadbirlarda qorilar va mullalar uchun – 0,3 foiz;

Idish-tovoq uchun – 0,3 foiz;

Eng kam ulushni qaysi xarajatlar egallagan deb o’ylaysizlar? Albatta!

ta’lim uchun – 0,4 foiz;

davolanish uchun – 0,1 foiz.

Bu xarajatlar o'sha davrda xalqimiz hayotidagi asosiy qadriyatlar va ijtimoiy an'analar qanchalik muhim o‘rin tutganini yaqqol ko‘rsatadi. Ayniqsa, to‘y va aza kabi marosimlarga oziq-ovqatdan keyin ikkinchi eng katta mablag‘ sarflangani jamiyatda ijtimoiy obro‘ va urf-odatlarning kundalik hayotda tutgan o‘rnini tasdiqlaydi.

Bunga qarama-qarshi ravishda, ta’lim va davolanishga sarflangan mablag‘ning kamligi o‘sha davrda sog‘liqni saqlash va bilim olish ehtiyojlari jamiyat ongida ikkilamchi o‘rinda turganidan dalolat beradi. Bu, o‘z navbatida, o‘sha zamondagi umumiy madaniy va iqtisodiy rivojlanish darajasining pastligini, shuningdek, davlat va jamiyat darajasida ta'lim va sog‘liqni saqlash tizimlariga yetarlicha e’tibor berilmaganligini ko‘rsatadi.

Bu esa o‘z navbatida o‘sha davrdagi taraqqiyot imkoniyatlari va ijtimoiy rivojlanish sur'atlariga bevosita ta’sir ko‘rsatgan.

*Materialni tayyorlashda D.Yuferov rahbarligida tayyorlangan "Хозяйство сартов: Ферганской области" ma'lumotnomasidan foydalanildi.

👉https://t.me/vatanparvarmas
AES qanday ishlaydi?

O’zbekistonda atom elektr stansiyasi qurilayotgani - biz uchun xavfmi yoki najotmi? Texnoplovning yangi videosida bilib olsangiz bo’ladi! Uchta davlatda syomka qilingan ekan!

https://youtu.be/srROYgkPTAo
TBC Bank Group компаниясининг муваффақияти ҳалқаро даражада таҳлил қилинди

Грузия ва Ўзбекистондаги етакчи компаниялардан бири бўлган — TBC Bank Group'нинг ривожланиш йўли ва стратегияси Швейцариянинг нуфузли IMD бизнес мактаби томонидан ўрганилди.

Ушбу таҳлил IMD тарихида Ўзбекистондаги бизнесга бағишланган биринчи, ва бутун Марказий Осиёда иккинчи кейс бўлди. Илгари IMD фақат Қозоғистондаги Kaspi компаниясини ўрганган эди. Шунинг учун, ушбу натижани бемалол тарихий дейиш мумкин. IMD эса, ушбу таҳлилни молиявий хизматлар ривожланаётган бозорларда ўқув материали сифатида тақдим этади.

Маълумот учун, бугунги кунда TBC Uzbekistan хизматларидан 18,4 миллион киши фойдаланади. Бу мамлакат аҳолисининг тенг ярми дегани. Компаниянинг 2024 йилдаги соф фойдаси бўлса 41 млн долларга етган.

Реклама
Наполеон III ким эди?

Луи-Наполеон Бонапарт, кейинчалик Франция императори Наполеон III демократик сайлов йўли билан ҳокимиятга келган, лекин ўша демократияни ўзи йўқ қилган ҳукмдор. У парламентни тарқатган ва империяни тиклаган.

У Францияга улуғворлик ваъда қилади. Лекин у ният қилган йўл Европадаги катта уруш, Пруссияга мағлубият ва Версалда империянинг ҳалокати билан якунланади. Шундан сўнг Наполеон III узоқ вақт тарих китобларида фақат салбий қаҳрамон сифатида қолди.

Лекин вақт ўтиб, қарашлар ҳам ўзгарди. Ҳозир Франциянинг индустриал давлатга айланиши айнан унинг даврига тўғри келади. Темир йўллар, Парижни қайта қуриш, шаҳарларни модернизация қилиш — буларнинг барчаси иккинчи империя вақтида амалга оширилган.

У биринчи республикачиларни мағлуб этган, лекин ўзи ҳам ўз вақтида умумий сайлов ҳуқуқини қайтарган. У «парламент олигархияси»га қарши чиқиб, халқ номидан ҳокимиятни қўлга олган. Унинг режими аввал якка ҳокимиятга асосланган бўлса-да, йиллар ўтиб, тобора либераллашади.

Бу жиҳатлар туфайли Францияда кейинчалик Наполеон III ни қайта баҳолаш бошланади. Энди у баъзан “демократик цезаризм” намоёндаларидан бири сифатида тилга олинади, яъни ҳокимият партиялар орасида бўлинмаслиги керак, балки халқ номидан, якка ва масъул раҳбар қўлида жамланиши лозим деган ғоя тарафдори.

Бу тарихдаги «учинчи йўл»лардан бири эди. Ва ҳар доимгидек, бу йўл учун ҳам у бадал тўлаган.

🧠@nurbekalimov
Мактабда болаларга бепул тушлик берилиши керак

Сигма Подкастда жуда қизиқ мавзуда суҳбат чиқибди — Ижтимоий ҳимояга бағишланган тадқиқотлар.

Ижтимоий ҳимоя агентлигининг тадқиқотлар инситути аниқлаши бўйича, Қорақалпоғистон ва Хоразмдаги бепул тушлик дастурлари болаларнинг давомати ва баҳолари яхшиланиши, уларнинг бўйи нормал ўсишига ижобий таъсир қилган.

Ўзи умуман подкастга чиққан ёш тадқиқотчи Ахмаджон Нуруллаев зўр тушунтиришлар берган. Ҳавола бўйича ўтиб томоша қилинглар:

https://youtu.be/7ewR4VhWGUY
Мурда устидан ўтказилган суд ҳақида эшитганмисиз?

«Ўлик синоди» — бу ўрта асрлар суд жараёнларидаги шубҳали эпизод бўлиб, унинг давомида Рим папаси ўзидан олдинги шахснинг жасади устидан суд ўтказган.

Масалан, бир айбланувчи 890-йилларда понтифик лавозимини эгаллаган Формоз эди. Формоз ўз кучини мустахкамлаш учун Арнульф Каринтийскийни чақиради ва унга император тожини кийдиради. Лекин бу иши унга зарар етказади.

Унинг вориси Стефан VI папа лавозимига келиб, ўлган Формознинг танасини 897 йилда суд қилдиради. Жасад эксгумация қилинади, тахтга қўйилади ва кейин унга қарши айбловлар қўйилади: хиёнат, ўз мансабини ўзгартириш, шунингдек, ноқонуний равишда императорга ёрдам бериш. Жасад ортига яширинган котиб эса ярим чириган мурда ўрнига айбловларга жавоб берию туради.

Жазо сифатида унинг бармоқлари кесиб ташланади, жасади Рим бўйлаб судраб юрилади, чет элликлар учун оммавий қабрга кўмилади ва бир неча кундан кейин яна қазиб олиб, Тибр дарёсига ташланади.

🧠@nurbekalimov
Машҳур ноябрь сулҳи қандай бўлган?

Биринчи Жаҳон Уруши тугамоқда. 1918 йил августидан бошлаб Германия армияси Ғарбий фронтда орқага чекинишга мажбур бўлади. Сентябрь-октябрь ойларида эса унинг барча иттифоқчилари – Болгария, Усмонийлар империяси ва Австрия-Венгрия қулайди. Шунга қарамай, немис армияси ҳали бутунлай мағлуб бўлмаган эди. У тартибли ва бошқариладиган куч сифатида сақланиб қолганди. Агар жанглар давом этганида, 1919 йилда уруш Германия ҳудудининг ўзида давом этиши мумкин эди. Аммо бу нарса Иккинчи Рейх раҳбарлари учун мутлақо қабул қилиб бўлмайдиган ҳолат эди.

Октябрь ойида Германия ҳукумати АҚШ президенти Вудро Вилсоннинг “14 пункт” дастурига асосланиб сулҳ сўрайди. Шу билан бирга, Германияда сиёсий тизимни демократлаштириш жараёни бошланади. Лекин бу жараён назоратдан чиқиб кетади ва натижада "Ноябрь инқилоби" юз беради: монархия қулайди, республика эълон қилинади, давлат номи ва асосий тузилиши эса сақланиб қолади.

Германия делегацияси 1918 йил 11 ноябрь куни эрталаб соат 5:00 да Антанта давлатлари билан сулҳ имзолайди. Сулҳ кучга кириши соат 11:00 га белгиланади. Германия ўз қўшинларини Рейн дарёси ортига олиб чиқиши, катта миқдордаги қуролларини топшириши ва денгиз блокадаси шароитида қолишга рози бўлади.

Бу тўлиқ таслим бўлиш эмас эди – ҳар икки томон ҳам ҳали жанг қилиш қобилиятига эга эди, фақат Германия анча заифлашганди. Соат 11:00 гача жанглар давом этади. Айниқса, америкаликлар фаол ҳаракат қилишади – уларнинг қўмондонлари, жумладан генерал Жон Першинг сулҳга ишонмайди ва ҳужумни давом эттиради. 11 ноябрь тонгида америкаликлар Лотарингиядаги Стейн шаҳарчасини босиб олишади, лекин бу 60 аскарнинг ҳаёти ва 300 аскарнинг яраланиши эвазига бўлади.

Ҳар бир мамлакатда “урушдаги сўнгги қурбон” сифатида танилган аскар бор: британиялик соат 9:30 да, француз ва бельгияликлар 10:45 да, канадалик 10:58 да, америкалик эса 10:59 да ҳалок бўлган. Ҳатто бир немис аскари 11:00 дан кейин, сулҳ эълон қилинганидан сўнг хато туфайли ўлдирилган.

Сулҳ дастлаб фақат бир ойлик эди ва кейин бир неча марта узайтирилади. 1919 йил баҳорида эса Германия Версаль тинчлик шартномасини имзолашга мажбур бўлади. Бу шартнома Германияда қаттиқ норозилик ва таҳқирланиш ҳиссини келтириб чиқаради. Ушбу урушига Франциянинг Компьен ўрмонида, поезд вагонида имзоланган сулҳ якун ясайди.

Вақтлар келиб, Иккинчи Жаҳон Уруши даврида Францияни ер тишлатган Адольф Гитлер бу вақтда музейда сақланаётган айнан ўша поезд вагонини, айнан ўша ўрмонга олиб келтиргизиб, Францияга ўз капитуляциясини имзолатади.

🧠@nurbekalimov
27.04.202510:35
Наушник тақволиб, пиёда юришни яхши кўришимни атрофимдагилар билади. Вот шунақа қилиб кўча айланган, метро ва автобусларда юриб, миндее атрофга қараган одам тушунади: бу шаҳар ҳамма учун эмас.

Ногиронлиги бор инсонлар учун қурилган пандуслар — қанақадир ишлатиб бўлмайдиган тик конструкция. Зиналар — ҳатто соғлом одамганям мослаб қурилмаган. Ногиронлиги бор одамларга тўлиқ мос келадиган жойлар кам жуда.

Депутат Жасур Жумаев "Депутат билан бир кун" лойиҳасида айнан шуни гапирибди: масала ислоҳотлар ҳақида гапиришдамас, ҳақиқий шароит яратишда.

Агар бу нарсалар вақтида тўғриланмаса, эртага биздан кейинги ҳар бир авлод айнан шу шароитларда яшашга мажбур бўлиши мумкин.

Тўлиқ видеони кўринглар:

https://youtu.be/7Gwle8okd18
Көрсөтүлдү 1 - 24 ичинде 255
Көбүрөөк функцияларды ачуу үчүн кириңиз.