Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Robaxon Maxmudova avatar

Robaxon Maxmudova

Махмудова Робахон Анваровна
Ўзбекистон "Адолат" СДП Сиёсий Кенгаши раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги "Адолат" СДП фракцияси раҳбари
🌎 adolat.uz
✅ instagram.com/robaxon_maxmudova
✅ fb.com/61555879323215
TGlist рейтинг
0
0
ТипАчык
Текшерүү
Текшерилбеген
Ишенимдүүлүк
Ишенимсиз
ОрдуУзбекістан
ТилиБашка
Канал түзүлгөн датаMay 24, 2023
TGlistке кошулган дата
Feb 14, 2025

"Robaxon Maxmudova" тобундагы акыркы жазуулар

Кайра бөлүшүлгөн:
Adolat SDP | Rasmiy kanal avatar
Adolat SDP | Rasmiy kanal
#Қорақалпоғистон_Республикаси_Кенгаши

Партия раҳбари фаол оилалар билан учрашди

Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши раиси Рабохон Махмудова Беруний туманидаги ўрганишлари давомида «Бўстон» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги «Мустақиллик» кўчасида истиқомат қилаётган фаол ва тадбиркор оилалар билан ҳам учрашди.

Партия раҳбари «Мустақиллик» кўчаси яшовчи фуқаролар хонадонларида ташкил этилган иссиқхоналар фаолияти билан танишди.

Мазкур оилалар томонидан иссиқхоналарда парваришланаётган лимон, турли мева ва гул кўчатлари
партия раҳбарини қизиқишини орттирди. У тадбиркор фуқароларнинг ташаббускорлиги, ишга бўлган муҳаббати ва интилишларини юксак баҳолади.

Эътиборлиси, ушбу оилалар нафақат ўзларини, балки қўни-қўшниларини ҳам иш билан таъминлаган. Натижада, маҳаллада бирдамлик ва ҳамжиҳатлик мустаҳкамланган.

Бу каби фаолият маҳаллада тадбиркорликка қизиқиш уйғотиш, қўшимча даромад манбаини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлашда муҳим ўрин тутмоқда. Шу билан бирга кичик тадбиркорлик ташаббуслари бошқалар учун ибрат бўлиб хизмат қилмоқда.

Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter  | YouTube
Кайра бөлүшүлгөн:
Adolat SDP | Rasmiy kanal avatar
Adolat SDP | Rasmiy kanal
#Қорақалпоғистон_Республикаси_Кенгаши

Сиёсий Кенгаш раиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ аҳоли билан юзма-юз мулоқот ўтказиш, уларни қийнаётган муаммоларни таҳлил қилиш ва бартараф этиш чораларини кўриш, турмуш шароити ва кундалик эҳтиёжларини ўрганишга алоҳида эътибор қаратди.

Хусусан, Тўрткўл туманидаги “Янгиобод” маҳалласида яшoвчи, биринчи гуруҳ ногирони Шарофат Авезова билан суҳбатда унинг оилавий шароити яхши эмаслиги маълум бўлди.

Шарофат опанинг бир нафар қизи ва мактаб ёшидаги невараси бор. Айни пайтда қизи Россия федерациясида ишлаяпти. Хонадон бекаси бахтсиз ҳодиса натижасида олган жароҳати туфайли кундалик парваришга муҳтож.

Партия етакчиси оила ҳолатини ўрганиб, тегишли ташкилотлар ва маҳаллий ҳокимият вакиллари билан биргаликда амалий ёрдам бериш ишларини муҳокама қилиб, муаммонинг тизимли ечими бўйича таклиф берди.

Хусусан, Шарофат Авезованинг қизини Ватанга қайтариб, шу ернинг ўзида барқарор иш билан таъминлаш, хонадонни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича ишларни жадаллаштириш вазифасини белгилаб олди.

— Жамиятда ҳеч бир фуқаро эътибордан четда қолмаслиги керак. Айниқса, ногиронлиги бўлган шахслар, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ҳар доим давлат ва жамоатчилик кўмагини ҳис қилиши зарур. Биз инсон қадри устувор давлат қуришни мақсад қилганмиз. Бунинг учун эса амалий ишлар, ҳар бир хонадонга етиб бориши, муаммоларни ечиш — энг муҳим вазифамиздир,
деди Сиёсий Кенгаш раиси.

Якунда Робахон Махмудова партия ушбу оилани ўз қарамоғига олиб, давлат ва жамоат ташкилотлари кўмагига муҳтож фуқаролар рўйхатига киритиш, тиббий ва ижтимоий хизматлардан кафолатли фойдаланиши доимий кузатувда бўлишини маълум қилди.

Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter  | YouTube
Кайра бөлүшүлгөн:
Adolat SDP | Rasmiy kanal avatar
Adolat SDP | Rasmiy kanal
#Қорақалпоғистон_Республикаси_Кенгаши

“Адолат” СДП учун маҳаллий ишлаб чиқариш салоҳиятини ўрганиш ва қўллаб-қувватлаш устувор вазифалар сирасига киради. Ана шу мақсадда партия Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова Тўрткўл туманидаги ўрганишлари доирасида ҳудуднинг йирик саноат объектларидан бири “AGRO TO‘RTKO‘L TEKSTIL CLUSTER” МЧЖда ҳам бўлди.

Таъкидлаш жоизки, ушбу мажмуа фаолияти пахтани етиштиришдан тортиб, чигитдан ёғ маҳсулоти ишлаб чиқаришгача бўлган жараённи қамраб олади. Корхона чигитни қайта ишлаш орқали пресслаш, экстракциялаш, рафинациялаш ҳамда қадоқлаш босқичларида ёғ ва бошқа юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлар тайёрлашга ихтисослашган.

Корхонанинг кунлик қуввати — 100 тонна. Асосий маҳсулотлар қаторида 1, 2 ва 5 литрлик пахта ёғи алоҳида ўрин тутади. Ишлаб чиқаришда фойдаланилаётган барча технологик ускуналар Хитой Халқ Республикасининг “QI’E GROUP” компанияси томонидан етказиб берилгани, маҳсулот сифатини жаҳон андозалари даражасида таъминлаш имконини яратмоқда.

Корхона директори Талғат Гулдурсунбаев мажмуа ҳар йили ўртача 61 миллиард сўмлик даромад келтираётгани, келгусида ишлаб чиқариш турларини кенгайтириш, жумладан, совун маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалаштирилаётганини маълум қилди.

Бугунги кунда корхонада 66 нафар маҳалла аҳолиси доимий иш ўрнига эга бўлиб, улар учун муносиб меҳнат шароити, хавфсиз муҳит ва ижтимоий кафолатлар яратилган. Партия етакчиси ишлаб чиқариш жараёнларини ўрганар экан, маҳсулот сифати, меҳнат муҳофазаси ва ходимлар учун яратилган шароитларни алоҳида эътироф этди.

Шу билан бирга, партиянинг дастурий мақсадларидан келиб чиқиб, бундай корхоналар фаолиятини қўллаб-қувватлаш, аёллар ва ёшларни иш билан таъминлаш, маҳаллий тадбиркорликни рағбатлантириш ҳамда инновацион ёндашувларни амалиётга татбиқ этиш масалалари юзасидан фикр билдирди.

Албатта, бу каби саноат масканлари нафақат иқтисодий барқарорлик, балки аҳоли бандлигини таъминлаш, ижтимоий масъулиятни кучайтириш, ҳаёт сифати ва турмуш даражасини юксалтиришда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter  | YouTube
Кайра бөлүшүлгөн:
Adolat SDP | Rasmiy kanal avatar
Adolat SDP | Rasmiy kanal
#Қорақалпоғистон_Республикаси_Кенгаши

Шундан сўнг Сиёсий Кенгаш раиси Тўрткўл туманидаги яқинда фаолият бошлаган, 116 ўринга мўлжалланган туғуруқ бўлимига борди.

Қайд этиш жоизки, ушбу замонавий тиббий муассаса туғуруқ жараёнида қўлланиладиган янги авлод технологиялари, юқори сифатли диагностика ускуналар билан жиҳозланган. Шунингдек, она ва бола саломатлигига ғамхўрлик қилиш, туғуруқ жараёнини енгил ва хавфсиз ўтказиш учун тиббий хавфсизлик стандартларига жавоб берадиган имконият ва шароитлар билан таъминланган.

Робахон Махмудова танишув жараёнида муассасада фаолият олиб бораётган шифокор ва тиббиёт ходимлари билан ҳам суҳбатлашди. Мулоқот чоғида партиянинг аёллар саломатлиги, оналик ва болаликни муҳофаза қилишга қаратилган таклиф ва ташаббуслари ҳақида ҳам атрофлича фикр юритилди.

— Бугун оналар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлаш учун яратилаётган бу каби шарт-шароитлар нафақат уларнинг шахсий ҳаёти, балки бутун жамиятнинг келажаги учун муҳим аҳамият касб этади. Чунки соғлом оналар соғлом авлодни вояга етказади. Шу боис, оналикни ҳимоя қилишни институционал мақомга олиб чиқиш, оналар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлаш бўйича кўплаб амалий ишлар, қонунчилик ташаббусларини амалга оширишга қатъий бел боғлаганмиз, —
деди Робахон Махмудова.

Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter  | YouTube
#Муносабат

Ўзбекистон-Туркманистон муносабатлари бой тарихий анъана, руҳий яқинлик, маданий уйғунлик муштараклигига асосланмоқда

Бугун Марказий Осиёда юз бераётган сиёсий ўзгаришларни таҳлил қилар эканмиз, албатта, давлатлар ўртасидаги анъанавий дўстлик, тарихий қардошлик ва стратегик ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган саъй-ҳаракатлар динамик суръатда ривожланиб, янгича аҳамият касб этаётганига гувоҳ бўламиз.

Айниқса, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан амалга оширилаётган очиқ ва прагматик ташқи сиёсат минтақамизда айнан шундай ўзаро манфаатли муносабатларнинг стратегик тузилмасини шакллантиришда муҳим ўрин тутмоқда. Бошқа томондан, бу борадаги сиёсий шериклик муносабатлари халқларимиз дўстлигининг бой тарихий анъаналари, руҳий яқинлиги, маданий уйғунлиги муштараклигига асослангани стратегик алоқаларни янги босқичга олиб чиқишга хизмат қиляпти.

Хусусан, жорий йилнинг 23–24 апрель кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан, Туркман халқининг Миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов Самарқанд шаҳрига амалга оширган ташрифи икки миллат тақдирини бирлаштирувчи сиёсий ирода, халқлар дўстлигини янгича мазмун билан бойитишга қаратилган улкан қадам сифатида намоён бўлди.

Ташриф доирасида ўтказилган учрашув ва музокаралар жараёнида икки томонлама муносабатларнинг савдо-иқтисодий, энергетика, транспорт-коммуникация, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, маданий-гуманитар ва парламентлараро ҳамкорлик йўналишлардаги муҳим масалалар атрофлича муҳокама қилинди.

Музокаралар натижасида қатор амалий келишувларга эришилди. Хусусан, икки мамлакат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмини 2 миллиард долларга етказиш, “Шовот–Тошовуз” чегараолди савдо зонасини ташкил этиш ва Хивада учинчи Ҳудудлар форумини ўтказиш бўйича кўплаб сармоявий келишувлар қабул қилинди.

Айни пайтда энергетика ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш масалалари минтақавий ҳамкорликнинг стратегик устувор йўналишларидан бири сифатида доимий эътибор марказида бўлиб келмоқда. Ўзбекистон ва Туркманистон бу масалаларда тенг ҳуқуқлилик ва ўзаро англашув принципларига асосланган ёндашувни илгари суряпти.

Шу билан бирга, туризм, таълим, ҳунармандчилик ва амалий санъат соҳаларидаги ҳамкорликнинг кенгайиб бораётгани халқлар ўртасидаги яқинликни мустаҳкамланмоқда. “Silk Road Samarkand” халқаро туризм марказида ўтказилган маданий дастур ва “Боқий шаҳар”даги тарихий-этнографик кўргазмалар бунга яққол мисолдир. Бу каби ташаббуслар орқали икки мамлакатнинг бой тарихий мероси, маънавий қадриятлари ва маданий уйғунлиги янада кенг тарғиб этилмоқда.

Аслини олганда, бугунги дунёда ҳар бир давлатнинг муваффақиятли дипломатияси нафақат кўп векторли ташқи сиёсат, балки яқин қўшнилари билан муносабатлари қандай экани, ўз навбатида, уларнинг ҳар томонлама ривожланишини қўллаб-қувватлашга бевосита боғлиқ. Шу нуқтаи назардан айтадиган бўлсак, Ўзбекистон ва Туркманистон мисолида бу муносабатлар қалблар, анъаналар ва муштарак манфаатлар бирлигидан янгича куч ва қувват оляпти.

Кези келганда айтиш жоиз, “Адолат” социал-демократик партияси ўзининг Сайловолди дастурида Марказий Осиёни барқарор, яхши қўшничилик анъаналарига таянадиган, чуқур интеграциялашган минтақага айлантириш ғоясини илгари сурган. Партиямиз, албатта, ана шундай сиёсий мулоқот ва амалий ҳамкорлик ташаббусларини Ўзбекистон ташқи сиёсатининг ютуқларидан бири сифатида қўллаб-қувватлайди. Чунки бу сиёсат нафақат мамлакатимиз, балки бутун минтақа барқарорлиги ва фаровонлиги учун хизмат қилади.


Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram
Кайра бөлүшүлгөн:
Adolat SDP | Rasmiy kanal avatar
Adolat SDP | Rasmiy kanal
#Қорақалпоғистон_Республикаси_Кенгаши

Партиямиз етакчиси қорақалпоғистонлик фаол аёллар билан учрашди

Ўзбекистон "Адолат"СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова Қорақалпоғистон Республикасида бўлиб, Нукус шаҳрида жойлашган "Бозавил" маҳалла сервис компанияси фаолияти билан танишди ҳамда бу ерда меҳнат қилаётган тадбиркор аёллар билан учрашди.

Мулоқотда маҳалладаги хотин-қизларнинг тадбиркорлик фаолияти, иш билан бандлиги, иқтисодий имкониятларини кенгайтириш ва уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш масалаларида суҳбатлашди.

Робахон Махмудова ҳудуд аёлларининг ташаббускорлиги ва меҳнатсеварлигини эътироф этар экан, партия ижтимоий фаол, тадбиркор хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр эканини таъкидлади.

Шунингдек, партия раиси "Бозавил" маҳалласидаги 70 ёшли Қутлибека Сапарбаева хонадонидаги томорқа хўжалиги, сабзавот етиштириш ва шахсий иссиқхонада қўзиқорин парваришини кўздан кечирди.

Батафсил юқоридаги лавҳада 👆

Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter  | YouTube
Бугун Қонунчилик палатасида бўлиб ўтган навбатдаги ялпи мажлисда ижтимоий хизмат ва ёрдамлар кўрсатиш тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда қабул қилдик.

Хусусан, қонунларга қуйидаги мазмундаги тўлдиришлар киритилди:


➡️
Биринчидан, қуриладиган бино ва иншоотларда ногиронлиги бўлган шахсларга шарт-шароит яратилмаган бўлса ёки ушбу шарт-шароитлар шаҳарсозлик қоидаларига зид бўлса-ю, бу бино бўйича Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси ижобий хулоса берадиган бўлса ёки фойдаланиш учун рухсат берадиган бўлса, ушбу ташкилотларнинг масъуллари жавобгарликка тортилади;

➡️Иккинчидан, бундан буён ижтимоий хизмат ва ижтимоий ёрдам кўрсатувчи махсус тизим вакилларининг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилган ёки уларнинг қонунларда белгиланган талабларини бажармаган фуқаро ёки мансабдор шахсга нисбатан жазо чораси қўлланилади;

➡️Учинчидан, ижтимоий хизмат ва ёрдамлар кўрсатиш соҳасидаги қонунчиликни бузиш ҳамда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган имтиёзларни ва ижтимоий кафолатларни таъминламаслик ҳам жавобгарликка сабаб бўлади.

Хуллас, асосий мақсад — Ўзбекистонда аҳолининг ижтимоий хизмат ва ёрдамга муҳтож қатлами ҳуқуқ ҳамда манфаатлари қатъий ҳимояланишига эришишдан иборат.

Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП фракцияси аъзолари бу қонун лойиҳасини такомиллаштиришга муносиб ҳисса қўшиб, ушбу қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлашди.

Бизнинг партия доимо эҳтиёжманд, ўзгаларнинг кўмагига муҳтож фуқароларнинг ҳаётини яхшилашга, уларнинг ҳаётини ўзгартиришга барчамиз бирдек масъул эканлигимизни илгари суриб келади.

Зотан, ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламга нисбатан кўрсатилган муносабат давлат ва жамиятнинг юзи, кучи ва салоҳиятини кўрсатади.

Шундай экан, бир-биримизга меҳр-оқибатли бўлиш баробарида амалдаги қонунларимизни ҳурмат қилайлик ва уларни бузганларга нисбатан муросасиз курашайлик!

Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram
#Муносабат

“Ҳалоллик вакцинаси” тамойили асосида коррупцияга қарши муросасиз курашамиз!


Президент қарорига асосан, давлат органлари ва ташкилотларининг коррупцияга қарши ички назорат бўлинмалари ишини янгича тизим асосида ташкил этилаётгани ҳам партиямиз дастурий мақсадларига тўлиқ мос келади.


Батафсил

Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram
Кайра бөлүшүлгөн:
Adolat SDP | Rasmiy kanal avatar
Adolat SDP | Rasmiy kanal
#Ижтимоий_ролик

⚖️ Коррупция бу – жамият танасидаги саратон!

Ўзбекистон
“Адолат” социал-демократик партияси ва Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳамкорлигида ўтказилаётган “Коррупцияга қарши курашиш ойлиги”да фаол иштирок этинг!

Унутманг, коррупцияга муросасиз бўлиш ва унга қарши курашишда барчамиз бирдек масъулмиз!


Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter  | YouTube
#Табрик

Футбол бўйича U-17 терма жамоамизни Осиё кубогидаги тарихий ғалабаси билан самимий муборакбод этамиз!

Қадрли қаҳрамон ўғлонлар!

Сизнинг жасоратингиз, маҳоратингиз ва иродангиз туфайли бутун Ўзбекистон халқи ғурур ва ифтихор туйғуларини ҳис этди.

Финалдаги кураш осон кечмади — икки ўйинчи кам бўлган ҳолда ҳам жамоамиз мезбон Саудия Арабистони термасига қарши курашда 2:0 ҳисобида ишончли зафар қучиб, ҳақиқий миллий руҳ ва фидойилик намойиш этди.

Бу ғалаба — нафақат спорт майдонидаги юксак ютуқ, балки барча жабҳаларда Янги Ўзбекистон тараққиёти, нуфузи учун бел боғлаган ёшларимиз учун чинакам намунадир.

Яшасин, Янги Ўзбекистон!
Баракалла, қаҳрамон йигитлар!
Юксак ғалабалар доим йўлдошингиз бўлсин!


Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram
#Ўзбекистон_ёшлари
#Юрт_келажаги

Кўксарой қароргоҳида Президентимизнинг мамлакатимиз ёшлари билан мулоқоти ва унда билдирилган халқчил ташаббуслар нафақат ўғил-қизларимизни, балки биз, парламент аъзоларини ҳам руҳлантириб юборди.

Ёшлар қачон муваффақиятга эришади? Улар қачон масъулиятни ўз зиммасига олади? Қачонки, уларга ишонч билдирилиб, ўқиш ва ишлашлари учун шароит яратилса, "сиз уддалайсиз" дея мотивация бериб турилса. Давлат етакчисининг ҳар бир ташаббус ва таклифида ишонч ҳам, мотивация ҳам юксак даражада бўлганига гувоҳ бўлдик.

Мулоқотда тарбияси оғир ёшлардан тортиб, хориждан қайтиб келганлари, тадбиркорлар, олимларгача, ҳатто бўлажак ва бугунги ёш депутатлар тақдирига дахлдор масалалар атрофлича муҳокама қилинди, ўз навбатида, фаол, интилувчан ёшларимизнинг таклифлари тингланди.

Хусусан, давлатимиз раҳбарининг ёшлар тадбиркорлигида мутлақо янги даврни бошлаб берадиган учта йирик ҳужжатга имзо чеккани ҳақидаги хабар, аъзоларининг 39 фоизини ёшлар ташкил қиладиган “Адолат” СДП вакилларига ўзгача руҳият бағишлади.

Ушбу ҳужжатларга мувофиқ, ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилиб, унга 100 миллион доллар маблағ ажратилди. Энди тадбиркор ёшларга 2,5 миллиард сўмгача имтиёзли кредитлар бериш, уларнинг стартап лойиҳаларига эса 2 миллиард сўмгача инвестиция киритиш назарда тутилмоқда.

Хусусан, олийгоҳ битирувчилари бандлигини таъминлаш мақсадида янги тизим яратилмоқда. Бу йўналишга 100 миллион доллар ресурс ажратилиши режалаштирилиб, битирувчи ёшларнинг ташаббусларини лойиҳага айлантириш учун янги банк хизматлари пакетлари жорий этилаяпти.

Бу, ўз навбатида, битирувчиларни иш билан таъминлаш, ёшлар(айниқса, ёш тадқиқотчилар ва олимлар)нинг ташаббус ҳамда ғояларини қўллаб-қувватлаш, ҳаётга татбиқ этишда фаол бўлган партиямиз учун кенг имкониятлар яратмоқда. Шу боис, биз белгиланган мақсадларни рўёбга чиқариш йўлида амалдаги қонунчиликка ўзгартиришлар киритишни мақсад қилдик.

Шунингдек, парламент ва маҳаллий Кенгаш депутатлари фаолиятида ҳам ёшлар масаласи муҳим йўналиш сифатида қаралиши лозимлиги таъкидланди.

Бундан буён ёшларга дахлдор қонун лойиҳаларини Ёшлар парламенти аъзолари билан бирга муҳокама қилиш ва ялпи мажлисда лойиҳа бўйича ёшлар вакилларининг фикрини ҳам эшитиш амалиёти янада оммалаштирилиши партиямизнинг "Ёшлар қаноти" ҳамда фракция аъзолари ўртасидаги ҳамкорликни кучайтиришни тақозо этади.

Бундан ташқари, маҳаллий кенгаш сессияларида ёшлар масалалари бўйича масъул органлар раҳбарларининг ахборотини эшитиш, барча маҳаллий кенгашлар ҳузурида ёшлар гуруҳларини ташкил этиш бўйича илгари сурилган ташаббус ҳудудий партия ташкилотларидаги фаолларимиз ҳамда маҳаллий кенгашга сайланган депутатларимиз фаолиятини яна бир бор таҳлил қилишга ундайди.

Президентимиз ишонч билдираётган ёшлар мамлакатимиздаги ўзгаришларнинг ҳаракатлантирувчи кучига айланишига ишонамиз. Уларнинг куч-ғайрати, ижодкорлиги янгидан-янги чўққиларни забт этишимизга ёрдам беради.

Робахон МАХМУДОВА

Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter  | YouTube
14 февраль — Шоҳ ва шоир, давлат ва жамоат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун!

Ўзининг бебаҳо ижодий мероси билан нафақат миллий маданиятимиз, балки жаҳон адабиёти, адабий-эстетик тафаккури шаклланишида, илм-фан ва давлатчилик тарихида ҳам алоҳида ўрин тутган буюк бобокалонимиз Заҳириддин Муҳаммад Бобур мана неча асрлар оша ўзининг дилбар, бетакрор ва ранг-баранг асарлари билан халқимиз юрагида ҳамон барҳаёт.

Адолат, инсонпарварлик ғоялари тараннум этилган Бобур мирзо ижоди инсоният тамаддуни учун муҳим ҳаётий дастуриламалга айланган десак, айни ҳақиқатдир.

Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter  | YouTube
#ombudsman
#Инсон_ҳуқуқи_амалда

Бугун Қонунчилик палатасида бўлиб ўтган навбатдаги ялпи мажлисда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили(омбудсман)нинг 2024 йилдаги фаолияти тўғрисида маърузани кўриб чиқдик.

Маърузадаги таҳлилий маълумотлардан кўриб турганимиздек, мамлакатимизда инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлашда парламент қошидаги Омбудсман институтининг ўрни ва роли тобора ошиб борган. Буни Омбудсманга келиб тушаётган мурожаатларнинг сонидаги динамикадан ҳам кўрсак бўлади.

Хусусан, Омбудсман номига келиб тушган мурожаатлар 2024 йилда 23422 тани ташкил этгани, яъни 2023 йилга нисбатан 4800 тага кўпайгани одамларимизнинг мазкур институтга нисбатан ишончи мустаҳкамланиб бораётганидан далолатдир.

Яна бир масала депутатларимизнинг эътирофига сабаб бўлди. Омбудсман мутахассислари нафақат келиб тушган мурожаатларни ўрганиш билан, балки ижтимоий тармоқларда қизғин муҳокама қилинган ахборотларга ҳам ўз вақтида муносабат билдиргани, ушбу ҳолатлар бўйича тегишли ташкилотларга талабномалар юборгани диққат марказимизда бўлди.

Шунингдек, омбудсманнинг хориждаги ватандошларимиз ҳолидан хабар олиш ва уларнинг муаммоларини ҳал қилишдаги фаолиятини ҳам эътироф этиш лозим, деб ҳисоблаймиз.

Мурожаатларнинг келиб тушиш воситасига эътибор берадиган бўлсак, уларнинг қарийб 80 фоизи замонавий ахборот коммуникация алоқа воситалари, яъни www.murojaat.gov.uz интернет портали, почта алоқаси, Президентнинг виртуал қабулхонаси, Омбудсман мобиль иловаси ёки ишонч телефонлари орқали юборилган. Қолган 20 фоизи сайёр қабул ва шахсий қабуллар давомида келиб тушган.

Бу рақамларга алоҳида тўхталишимизнинг сабаби бор. Партиямиз доимо фуқароларга хизмат кўрсатиш ва улар билан яқиндан алоқа ўрнатишда илғор информацион технологиялардан, яъни интернет, почта, телефон ва мобиль иловалардан унумли фойдаланиш кераклигини таъкидлаб келади.

Ялпи мажлисда ушбу ғоямиз қанчалик асосли эканлиги Омбудсман фаолиятида ҳам яққол сезилиб тургани бўйича фикримизни билдирдик.

Хулоса қилиб айтганда, депутатлик корпуси вакиллари Бош қомусимизда белгиланган ваколатлардан унумли фойдалана олган Омбудсман институти билан яқиндан ҳамкорлик ўрнатишдан доимо манфаатдор. Зотан, қонунчиликка риоя этилиши устидан таъсирчан парламент назоратини амалга ошириш, миллий қонунчиликни такомиллаштириш ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш борасида биргаликда қиладиган ишларимиз кўп.

Робахон МАХМУДОВА
Бугун, 9 февраль – Буюк бобокалонимиз Алишер Навоий таваллуд топган кун!

Алишер Навоий – буюк шоир ва мутафаккир, давлат арбоби. Тўлиқ исми Низомиддин Мир Алишер. Навоий тахаллуси остида Чиғатой (эски ўзбек тили) ҳамда форсийда ижод қилган.

Алишер Навоий инсоният тарихида ҳам ижодий, ҳам сиёсий соҳаларда бирдек самарали фаолият олиб борган йирик, серқирра шахс сифатида ўчмас из қолдирган. Мамлакат ҳаётининг ижтимоий-иқтисодий такомиллашишига катта ҳисса қўшган; илм, фан, санъат ривожига ҳомийлик қилган; адолат тамойиллари устуворлиги, тинчлик ва тотувликнинг доимо барқарор бўлиши учун фаол ҳаракат қилган.

Алишер Навоий адабий мероси ХV асрдан ҳозирги кунгача нафақат ўзбек адабиёти, балки дунё маданияти, санъати ва илм-фани ривожи учун муҳим манба сифатида эътироф этилади. Асрлар давомида унинг асарлари бутун инсоният учун илҳом манбаи бўлиб келмоқда ва бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолажак.

Adolat.uz |Facebook |Telegram | Instagram | Twitter | YouTube
#Муносабат

Хизмат кўрсатиш соҳаси: Инновациялар ва иш ўринларини яратишнинг мақбул механизми

Президентимиз раислигида ўтган видеоселектор йиғилишида мамлакатимизда хизмат кўрсатиш соҳасининг бугунги ҳолати бирма-бир таҳлил қилинди. Йиғилишда нафақат соҳада эришилган ютуқлар эътироф этилди, балки барчамизнинг эътиборимиз ва ҳаракатимизни талаб қиладиган мавжуд камчиликлар ҳам кўрсатиб ўтилди.


Батафсил

Adolat.uz |Facebook |Telegram | Instagram | Twitter | YouTube

Рекорддор

27.03.202523:59
26.1KКатталгандар
13.02.202519:51
100Цитация индекси
19.04.202516:56
2661 посттун көрүүлөрү
30.04.202523:59
1471 жарнама посттун көрүүлөрү
30.04.202523:59
9.40%ER
15.02.202523:59
2.26%ERR
Көбүрөөк функцияларды ачуу үчүн кириңиз.