“Аҳолига бепул юридик ёрдам кўрсатиш: “Мадад” ННТ ва халқ қабулхоналари ҳамкорлиги”
“Мадад” ННТ ва халқ қабулхоналари ўртасида йўлга қўйилган истиқболли ҳамкорликдан кўзланган асосий мақсад аҳолига бепул юридик ёрдам кўрсатишда халқ қабулхоналари орқали аҳолининг барча қатламларини қамраб олишга йўналтирилган.
Бугун соат 14.00 да “Ўзбекистон 24” телерадиоканалида эфирга узатиладиган репортажда ушбу ҳамкорликнинг самарадорлиги, аҳолига кўрсатилаётган ҳуқуқий ёрдам ва унинг ижобий жиҳатлари ёритиб берилди.
Барча юртдошларимизни ушбу репортаж намойишини кўришга таклиф этамиз.
19.05.202507:03
#Эълон_Янги_бўлим
🛑 Ҳақиқий ҳайдовчи бўлишга тайёрмисиз? 🚗 Ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш осон... лекин қоидаларни билмаганлар учун — эмас! 🧠 Онлайн тест орқали билимиңизни синовдан ўтказинг.
📍 Бу расмий тест синовларига яқинлаштирилган ⏱️ 10 дақиқа – ва сиз ўз тайёргарлик даражангизни билиб оласиз!
⚡️Энди Россияга бормоқчи бўлган ўзбекистонликлардан QR-код талаб қилинади
2025 йил 30 июндан бошлаб визасиз тартибда Россияга келаётган чет эл фуқаролари «Gosuslugi RuID» мобил иловаси орқали олдиндан рўйхатдан ўтиши ва QR-код олиши шарт бўлади. QR-кодни чегарадан ўтишда тақдим этиш талаб этилади.
Рўйхатдан ўтиш учун: — Шахсий кабинет яратиш; фотосурат ва шахсий маълумотларни юклаш; Россияда бўлиш муддатини кўрсатиш керак. — Ариза сафардан камида 72 соат олдин берилиши лозим.
Advice.uz ҳуқуқий ахборот порталида сизлар учун ажойиб янгилик! 🎉
Ушбу бўлимда сиз:
✅ Кириш имтиҳонларига оид энг сўнгги янгиликлар; ✅ Қабул жараёнлари ҳақида тўлиқ маълумот; ✅ Имтиёзлар ва имкониятлар; ✅ Муҳим ҳуқуқий маслаҳатлар; ✅ Кўп бериладиган саволларга жавоблар ва бошқа кўплаб фойдали маълумотларни топишингиз мумкин.
Ўқишга кириш жараёнида ҳуқуқий билимларингизга таянинг! 💪
🔹 Ижтимоий ҳимоя ягона реестридаги оилалар учун қонунчиликда белгиланган имтиёзлар Камбағал оилалар реестридаги оилаларга ҳам татбиқ этилади, 2026 йил 1 январдан эса фақат Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларга кўрсатилади:
🔹 давлат хизматларидан фойдаланиш учун бож, йиғим ва бошқа тўловларни тўлашда “сариқ” тоифага киритилган оилаларга 50 фоиз, “қизил” тоифага киритилган оилаларга эса 75 фоиз миқдорида чегирмалар қўлланилади;
🔹 камбағал оилалар “қизил” ёки “сариқ” тоифадан “яшил” тоифага ўтганда улар учун қонунчиликда назарда тутилган давлат ижтимоий қўллаб-қувватлаш чоралари кейинги 12 ой муддатга сақлаб қолинади;
📝 Ушбу реестрига киритилган оилалар аъзоларига ижтимоий хизмат ва ёрдамлар оилалар камбағал деб эътироф этилгани тўғрисидаги маълумотлар ёки шахснинг камбағал деб эътироф этилган оиланинг аъзоси экани ҳақидаги маълумотнома асосида кўрсатилади.
🔰 Кўчмас мулк сотиш ёки сотиб олишда "Кўчмас мулк тарихи ҳақида маълумот" олиш хизматидан фойдаланиб, мулкка нисбатан амалдаги ва аввалги ҳуқуқлар, мулк давлат рўйхатига қачон киритилгани, ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлар тури, ким томонидан берилгани, санаси ва рақами ҳақидаги маълумотларни билиб олиш мумкин.
📄Маълумотномани олиш учун давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этиш, ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (ЯИДХП) (https://my.gov.uz/oz/service/893) ёки Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг davreestr.uz веб-сайтида рўйхатдан ўтиш керак.
🏢Давлат хизматини кўрсатувчи ваколатли орган(лар): Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармалари.
💰Давлат хизматини кўрсатганлик учун ундириладиган йиғим миқдори: БҲМнинг 50 фоизи. Давлат хизматини кўрсатиш учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда, йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.
🗓Давлат хизматини кўрсатиш муддати: 3 иш куни.
Асос: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023-йил 14-августдаги 380-сон қарори.
🏢Ваколатли орган: Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Ер қаъридан фойдаланиш маркази. 💰Аризани кўриб чиқиш учун БҲМнинг 10 баравари миқдорида йиғим ундирилади 🗓Аризани кўриб чиқиш муддати: 8 иш куни. ⏳Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддати: 5 йил.
Асос: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 22-февралдаги 86-сон қарори.
Фармонга кўра, 2025 йил 15 майдан Камбағал оилалар реестрига киритилган ва ушбу реестрга тушиш хавфи бўлган оилалар “қизил”, “сариқ” ва “яшил” тоифаларга тақсимланади ҳамда ижтимоий қўллаб-қувватлаш чоралари уларнинг тоифасига қараб кўрсатилади.
❓Автотранспорт бошқаруви учун жисмоний шахсларга электрон ишончнома қанча муддатга берилади ва бунинг учун қанча миқдорда йиғим ундирилади?
🏁 Электрон ишончнома расмийлаштирганлик учун давлат божи миқдори ва унинг амал қилиш муддатидан келиб чиққан ҳолда қуйидагича этиб белгиланган: ▪️бир ойгача бўлган муддатга — 10 фоиз; ▪️олти ойгача бўлган муддатга — 50 фоиз; ▪️уч йилгача бўлган муддатга — 100 фоиз.
☑️ I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга давлат божини тўлашда 50 фоиз миқдорида чегирма қўлланилади.
Эслатма! Давлат божи ишончнома расмийлаштирилишидан олдин тўланади.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ, ДХХ ваколатларига киритилган масалалар юзасидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини тезкор равишда қабул қилиш мақсадида Call-марказ фаолият юрита бошлади. Call-марказга 1520 қисқа рақами орқали қўнғироқ қилиш мумкин.
Хусусан, қуйидаги масалалар юзасидан мурожаатлар қабул қилинади:
🛑 Давлат хавфсизлигига таҳдид солувчи ҳолатлар:
🛑 Конституциявий тузум, суверенитет ва ҳудудий яхлитликка тажовузлар;
🔹2025 йил июнь ойидан “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” дастурини амалга ошириш учун ҳар ой 2-ҳафтасининг шанба ва якшанба кунлари “Оила ва жамоа билан саёҳатга чиқиш куни” этиб белгиланади.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ, ДХХ ваколатларига киритилган масалалар юзасидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини тезкор равишда қабул қилиш мақсадида Call-марказ фаолият юрита бошлади. Call-марказга 1520 қисқа рақами орқали қўнғироқ қилиш мумкин.
Хусусан, қуйидаги масалалар юзасидан мурожаатлар қабул қилинади:
🛑 Давлат хавфсизлигига таҳдид солувчи ҳолатлар:
🛑 Конституциявий тузум, суверенитет ва ҳудудий яхлитликка тажовузлар;
☀️Ҳафта давомида ҳарорат кўтарилиб бориши кутилмоқда
Ўзбекистоннинг катта қисмида ҳафта ўртасига бориб ҳарорат максимуми +40 даражагача, чўллар ва жанубий вилоятларда эса +42 даражагача кўтарилиши мумкин. Ҳафта охирида эса мамлакатнинг катта қисмига навбатдаги салқин ҳаво оқими кучли шамол ва чанг бўронлари билан кириб келиши кутилмоқда.
20–22 май: Ҳарорат +35...+38°C, жануб ва чўлларда +40...+42°C.
“Аҳолига бепул юридик ёрдам кўрсатиш: “Мадад” ННТ томонидан таълим муассасаларида ўтказилаётган "Ҳар бир ёшга ҳуқуқий мадад" акцияси тафсилотлари ва халқ қабулхоналари билан ҳамкорлиги натижаси
“Мадад” ННТ томонидан “Ҳар бир ёшга ҳуқуқий мадад” акцияси жойлардаги таълим муассасаларида ёшларни ҳуқуқий нормалар билан таништириш, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтириш, ҳуқуқий масалаларда маслаҳатлар ва ҳуқуқий ёрдам олиш имкониятларини уларга ўргатиш мақсадида ўтказилмоқда.
Бундан ташқари, “Мадад” ННТ ва халқ қабулхоналари ўртасида йўлга қўйилган истиқболли ҳамкорликдан кўзланган асосий мақсад аҳолига бепул юридик ёрдам кўрсатишда халқ қабулхоналари орқали аҳолининг барча қатламларини қамраб олишга йўналтирилган. Жорий йилнинг 17 май куни“Ўзбекистон 24” телерадиоканалида эфирга узатилган репортажда ушбу ҳамкорликнинг самарадорлиги, аҳолига кўрсатилаётган ҳуқуқий ёрдам ва унинг ижобий жиҳатлари ёритиб берилди.
Оилавий поликлиника ва қишлоқ врачлик пункти ўзига бириктирилган маҳалла, қишлоқ, даҳа ва бошқа жойлардаги аҳолига тиббий хизмат кўрсатадиган соғлиқни сақлашнинг бирламчи бўғинлари бўлиб ҳисобланади.
⚡️Энди Россияга бормоқчи бўлган ўзбекистонликлардан QR-код талаб қилинади
2025 йил 30 июндан бошлаб визасиз тартибда Россияга келаётган чет эл фуқаролари «Gosuslugi RuID» мобил иловаси орқали олдиндан рўйхатдан ўтиши ва QR-код олиши шарт бўлади. QR-кодни чегарадан ўтишда тақдим этиш талаб этилади.
Рўйхатдан ўтиш учун: — Шахсий кабинет яратиш; фотосурат ва шахсий маълумотларни юклаш; Россияда бўлиш муддатини кўрсатиш керак. — Ариза сафардан камида 72 соат олдин берилиши лозим.
🔹меҳнат шартномаси бу - ходим ва иш берувчи ўртасидаги тарафларнинг ўзаро ҳуқуқлари ҳамда мажбуриятларини белгиловчи келишув ҳисобланади;
🔹жамоа шартномаси бу - меҳнатга оид муносабатларни ва улар билан бевосита боғлиқ бўлган ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи ҳамда ходимлар томонидан ўз вакиллари орқали ва иш берувчи томонидан тузиладиган меҳнат тўғрисидаги ҳуқуқий ҳужжат ҳисобланади.