26.04.202516:55
Ҳар бир хатонинг ортида — бир инсон ҳаёти турибди
Бугун хусусий клиникалар ҳақида гап кетганда, фақат замонавий шарт-шароит ёки тез хизмат эмас, афсуски, нотўғри ташхис ва муолажа оқибатида ҳалок бўлаётган инсонлар ҳам эсга тушмоқда.
"Адолат" СДП депутати Гулнора Абдувоҳидова бу масалалар юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлигига депутатлик сўрови йўллади. Сўнгги уч йил рақамлари оғриқли:
➡️2023 йилда — 67 та тиббий хато;
➡️2024 йилда — 94 та;
➡️2025 йилнинг 1-чорагида — 16 та шифокор жавобгарликка тортилган.
Фарғона ва Бухорода содир бўлган ўлим ҳолатлари, ёш блогернинг нотўғри жарроҳлик туфайли соғлиғига етган зарар — бу энди фақат шахсий фожиа эмас. Бу — тизимдаги катта муаммонинг белгиси.
Депутат вазирликдан назоратни кучайтириш ва лицензия талабларини қатъийлаштиришни талаб қилган.
Соғлиқ — оддий гап эмас. Ундан қимматроқ нарса йўқ.
👉@bahodirahmedoff👈

25.04.202513:03
Гаражини ҳимоя қилганга майда безорилик
Олий суд обзорига кўра, 2019 йил 12 апрелда фуқаро Д.Д.га тегишли бўлган гараж нотаниш шахслар томонидан бузилаётганда, Д.Д.га унинг танишлари қўнғироқ қилиб, гаражи бузилаётганлигини айтишган. Д.Д. дарҳол воқеа содир бўлаётган жойга етиб келиб, нима учун гараж бузилаётганлигини, гаражни бузиш бўйича қандай ҳужжатлар борлигини сўраб, бегона шахсларни гаражни бузишдан тўхтатишга чақирган.
Шунда, маҳалла посбони Д.Д.га туман ҳокими қарори ижроси таъминлаш мақсадида гаражни тезда бузиш лозимлигини тушунтирган. Д.Д. гараж ва унинг ичидаги мулклар хусусий мулк эканлигини ва мулк ҳуқуқи дахлсизлигини, бузиш ишлари фақат суд қарорига асосан амалга оширилиши мумкинлигини айтиб, бузиш ишларини тўхтатишни талаб қилган. Шундан сўнг, ички ишлар органи ходимлари томонидан Д.Д. туман ИИБга олиб борилиб, унга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузилган. Д.Д. баённомани имзолашдан бош тортган. Бу ҳақда эса, баённомада қайд этилган.Шунингдек, Д.Д.га тегишли бўлган уяли телефон, синиб қолмаслиги учун профилактика инспектори томонидан олиб қўйилиб, бу ҳақда далолатнома тузилган.
Биринчи инстанция судининг қарори билан ҳуқуқбузар Д.Д. МЖтКнинг 183-моддаси ва 194-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этганликда айбли деб топилган ва ушбу Кодекснинг 34-моддаси қўлланилиб, унга нисбатан узил-кесил беш сутка қамоқ жазоси тайинланган.
Кассация инстанцияси судининг ҳал қилув қарори билан биринчи инстанция судининг қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Олий суд судлов ҳайъати биринчи ва кассация инстанцияси судлари қарорларини бекор қилиб, МЖтК 271-моддасининг 1-бандига асосан иш юритишни тугатишни лозим топган.
Судлов ҳайъати бунда Д.Д.нинг ўзига тегишли бўлган гаражни бузилишига қаршилик қилганлиги ҳолатини хусусий мулкни ҳимоя қилишга қаратилган ҳаракат деб баҳолаган. Шунингдек, иш ҳужжатларида Д.Д. томонидан майда безорилик содир этилганлиги, яъни жамоат жойида кимнидир уятли сўзлар билан ҳақорат қилганлиги, қайсидир фуқарога ҳақоратомуз шилқимлик қилганлиги, жамоат тартибини ва фуқароларнинг осойишталигини бузувчи қандайдир ҳаракат қилганлиги, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаганлиги тасдиқланмаган. Аксинча, суд уни ўзининг ҳуқуқини ҳимоя қилган деб ҳисоблаган.

23.04.202514:59
Тўғридан-тўғри асосидаги савдолар қулайликми ёки хавф?
Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси ташаббуси билан ўтказилган эшитувда давлат харидларида шаффофлик, рақобат ва қонунбузарликларнинг олдини олиш масалалари муҳокама қилинди. Тадбирда 2024 йилдаги давлат харидларининг 56,8% тўғридан-тўғри шартномалар асосида амалга оширилгани маълум бўлди.
Шахсан мен давлат буюртмачиларининг шундай усулни афзал кўришидаги асосий сабабни икки йўналишда кўраман: масъулиятдан қочиш ва танлов имконияти бўлмаган ҳолда “синалган” етказиб берувчини танлаш. Лекин бу ёндашув соғлом иқтисодий рақобатга зид келади.
Депутатларнинг таъкидлашича, тендерлар орқали амалга оширилган харидлар нархларни 20–30% га тушириш имконини беради. Шунинг ўзиёқ, рақобатсиз шартномалар иқтисодий манфаатдан қанчалик узоқ эканини кўрсатиб турибди.
👉 @bahodirahmedoff 👈

21.04.202514:51
Парда Подкастнинг навбатдаги сонида психолог Камолова Хуснора аёл қандай критериялар асосида эркакни танлаши ҳақида айтиб ўтган.
Подкастни тўлиқ сонида янада батафсил гапирилган: https://youtu.be/xYb9l4Q2J3c?si=fZkrilBSZfO6LXqQ

20.04.202517:03
Ўзбекистон - ўсмирлар ўртасида Осиё чемпиони!
9 киши бўлган ҳолатда 2та гол уришди ва ўйин охиригача мардларча ўйнашди. Чўзишлар бўлмади. Тоза ғалаба. Респект!

18.04.202507:49
Муаллифлик ҳуқуқида давлат божи
Муаллифлик ҳуқуқида товон пулларини ундиришда давлат божини бекор қилиш ёки ўзгартириш керак.
Биламизки, муаллифлар ўзларининг асарлари ўғирлаб фойдаланиладиган бўлса, бу бўйича товон пули ундириш учун фуқаролик судларида мурожаат қилишлари мумкин. Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун 65-моддасига кўра товон пули БҲМ 20 бараваридан минг бараваригача миқдорда бўлади. Нега? Чунки муаллифлик ҳуқуқида зарар миқдорини ҳисоблаш деярли имконсиз. Шоир ўз шеърини қадрини 1 млрд сўм деб ҳисоблаши мумкин, "ўғри-отарчи" эса бу шеърни у танитганини қиймати борса 5 млн сўм туришини айтиб тураверади. Суд эса буни баҳолайдиган меъёрлар йўқлиги учун ўзича ҳисоблаб айтворади. Шунинг учун товон пули амалиёти жорий этилган.
Ҳозирги кунда шу амалиётда бир қийинчилик жиҳати умумий тусдаги мулкий низолар каби давлат божи солинаётгани бўлмоқда. Фуқаролик судларида камига давлат божи ҳам баланд (сумманинг 4 фоизи). Иқтисодий судлардан икки баравар кўп. Шунинг учун худди ходимлар ҳуқуқини давлат алоҳида ҳимоясига олиб меҳнат муносабатидан келиб чиқадиган талаблар давлат божидан озод этилгани каби муаллифларга ҳам шундай енгиллик берилиши керак.
#advokat

26.04.202508:01
✅2025 йил 23-24 апрел кунлари ЖИБ Пайариқ тумани суди ўзининг мулкка бўлган ҳуқуқини ҳимоя қилган шахсни 10 суткага қамаб, оила аъзоларига жарима қўллабди. Самарқанд вилоят суди эса қарорни кучида қолдирибди.
Ваҳоланки, Олий суд бундай ҳаракатларни ўз ҳуқуқини ҳимоя қилиш деб топиб, қуйи суд қарорларини бекор қилаётганини ҳамма кўриб билиб турибди. Қуйи судларга эса фарқи йўқ.
Бинобарин, Фуқаролик кодексининг 13-моддасига кўра, фуқаролик ҳуқуқларини шахснинг ўзи ҳимоя қилишига йўл қўйилади. Ўзини ҳуқуқини ҳимоя қилганни қамайдиган замонда яшамаяпмизку, ахир⁉️
Қарорлардан парчани яхшилаб ўқиб кўринг, шу қилмиш учун жавобгар қилиш қанчалик тўғри⁉️
МАНБА
P.S. Қуйи судлар нега шунақа Олий суд қарорларидан хулоса чиқаришмаяпти? Суд амалиёти мувофиқлаштирилиши керак эмасми? Кўпчилик юристлар суд прецеденти бизда йўқ дейишади. Лекин бу прецедент эмас. Прецедентда бошқа суд қарори ҳуқуқий асос қилиб олинади. Бу ерда қонунни нотўғри қўллаш каби хатони такрорлаш ҳақида гап кетмоқда. Қуйи судлар биз чиқарорамиз, юқори суд тўғрилаб қўяди деган иш қабилида ишламаслиги лозим.

25.04.202506:35
Дубай шоколадидан хавфли бактериялар аниқланди
Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси томонидан “Eco bozor”нинг Беруний филиали савдо нуқталарида сотилаётган “Fix dessert chocolatier” бренди остидаги Дубай шоколад маҳсулотлари устидан назорат хариди амалга оширилибди.
Танлаб олинган маҳсулотлар сифат кўрсаткичларини аниқлаш мақсадида “O‘zTest” DM синов лабораториясига топширилган. Баённома натижаларига кўра қуйидаги номувофиқликлар аниқланди:
— Mezofil aerob вa fakultativ anaerob bakteriyalar (MAFAM), шунингдек, ачитқи замбуруғларнинг юқори даражадаги мавжудлиги;
— Коли гуруҳидаги бактериялар (БГКП) ва “Salmonella 25 g” бактериясининг мавжудлиги, бу эса меъёрий ҳужжатларда қатъиян тақиқланган.
Бундай кўрсаткичлар инсон саломатлиги учун хавфли бўлиб, айниқса аллергик касалликларни келтириб чиқариши мумкин, дейилади расмий хабарда.

23.04.202512:48
Помпей қадимда чиройли, тартибли ва маданиятга бой шаҳар эди. Одамлар театрга борарди, ҳаммомда дам оларди, деворлар эса чиройли расмлар билан безатилган. Бу шаҳар санъат ва маданиятга бой бўлган.
Шу қадимий маданият ҳақида кўпроқ билмоқчи бўлсангиз, Худди шундай каналидаги янги сонни томоша қилинг: https://youtu.be/6j9zz0NUMU8?si=LfslfcKQlg3p-tff

21.04.202508:47
Мижозлар ҳақида ҳазил видео😂
👉@bahodirahmedoff👈
👉@bahodirahmedoff👈
20.04.202507:34
Кушербаев қўл телефони олиб қўйилганини айтмоқда
Қуйида унинг постини келтирамиз:
"Янги Ички ишлар вазири(собиқ Янгийўл ИИБ бошлиғи)дан изоҳ кутамиз...
Кеча маслаҳатлашиш бахонасида Янгийўл тумани ИИБга чақирилиб, бир неча соат ушлаб турилдим. Устимдан асоссиз ариза берилган. Яшаш жойим ҳам, пропискам ҳам Янгийўлда эмас. Бироқ нега Янгийўл ИИБ бу иш билан шуғулланаётгани тушунарсиз.
Қизиғи қанча тушунтиришларимга қарамай иш учун аҳамияти бўлмаса-да мобил телефоним олиб қўйилди.
Мақсад телефонни олиш вассалом. Буниси эса тушунарли. Кимларгадир телефоним керак бўлаяпти. Кимларга экани маълум, буни бошқалар ҳам фаҳмлаган бўлса керак...
Ҳаммаси холис ва қонуний бўлсаку майли. Бироқ бир сафар телефонимни ходимларга қолдирганимдан сўнг, анча вақтгача контактимдаги инсонлардан эътироз эшитишимга тўғри келган. Мен бехабар уларга мени аккаунтларим орқали ноқонуний, аҳлоқсиз материаллар юборилган...
Яна бир жиҳати, шу кунларда хатто қўшниларимдан ҳам ИИБ ходимларининг мен ҳақимда яширин ва шубҳали суриштирувлар олиб боришаётгани, маълумотлар тўплашаётгани ҳам тушунарсиз.
Тўғриси мен бу ишларни тушунмаяпман, лекин Янгийўл тумани ИИБнинг собиқ бошлиғи, ҳозирда эса Ички ишларнинг янги вазири ҳурматли Азиз Тўшпўлатов тушунсалар керак.
Чунки бу ишлар негадир уларнинг вазир лавозимига келишлари билан бир вақтга тўғри келмоқда. Ҳурматли вазиримиздан изоҳ кутамиз".

18.04.202507:09
Сенати Раиси Танзила Нарбаева бошчилигидаги Ўзбекистон парламент делегацияси МДҲ Парламентлараро Ассамблеясининг баҳорги сессиясида иштирок этмоқда
👉@bahodirahmedoff👈
👉@bahodirahmedoff👈
26.04.202508:01

24.04.202513:30
Таксичиларни саволларидан безганлар доим шофёр жим кетгани учун раҳмат айтишади. Биздаги шофёрлар ҳам ҳозир жим кетишни ўрганишган. Баъзилар тўғри тушунишга ҳаракат қилишади, улар чарчайди, куни билан зерикади деб.
Қўштирноқ подкастда такси ҳайдовчилари билан суҳбатни кўринглар зўр бўлган.
▶️ https://youtu.be/M5N8Hztrq1Q

22.04.202510:38
🟨 Minecraft – Ер куррасидан 7 баробар катта олам?!
Кўпчилик бу ўйинни "оддий квадрат блоклар дунёси" деб билади. Аммо Minecraft аслида ўз ичига бутун бир коинотни сиғдира оладиган даражада улкан!
Тадқиқотчиларнинг ҳисоб-китобига кўра, ўйин ичида яратилган ва сақланган жойларнинг умумий ҳажми ЕР ШАРИДАН 7 БАРОБАР КАТТА бўлиши мумкин. Ҳатто баъзи ўйинчилар унда Қуёшнинг сунъий нусхасини ҳам барпо этишган!
Аммо бутун Minecraft оламини компьютерингизга сақламоқчи бўлсангиз, бунинг учун сиздан тахминан 60 петабайт хотира талаб қилинади. Таққослаш учун, бу минглаб HD форматдаги фильмлардан ҳам ортиқ!
🎮 Minecraft филми, ғаройиб фактлар ва янги премьерага қўйилган баҳолар сизни қизиқтирса Сусамбил каналининг янги видеосини томоша қилинг.
Ҳавола шу ерда: https://youtu.be/uI-Ig4A79ao

21.04.202508:00
Яхши юристлар ўзларига ўзлари иш кўпайтиришади
Буни биз билган маънода ишлатаётганим йўқ. Тўғри маънода яхши юрист бир ишга келса у аввал кўплаб хужжатларни "кўтариб" чиқади. Қарздорликлар бўйича судларга даъволар киритади. Турли масалаларда бошқа ташкилот ва идораларга хатлар киритади. Бундан ташқари, ташкилотининг айрим хужжатларидаги камчиликларини кўриб чиқиб, имкон бўлишига тўғрилаб чиқади.
Ишлагиси келмайдиган юристнинг ташкилоти ҳам ташқаридан қараса куни ўтавериши мумкин, аммо ичкаридан ақли етадиган одам қараб кўрса ботқоққа ботиб кетаётганини тушунади.

18.04.202517:07
Хоразм вилоят ҳокимлиги собиқ котибият мудири судда оқланибди
Хоразм вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг ҳукмига мувофиқ, ЖК 210-моддаси (пора олиш) бўйича айбланган 69 ёшли Азатбай Чавдурбаевнинг ҳуқуқларини тиклаб, реабилитация қилган. Шахс оқланган.
Айбсиз инсоннинг айтишича, суд иштирокчилари ҳеч қандай пора олди-бердиси бўлмаган, биз мажбур бўлганмиз деб кўрсатма беришибди.
Далиллар бўлмаган, “вещдок”сиз қуруқ кўрсатмаларга асосланган айбловларнинг тақдири мана шундай бўлади кун келиб. 2012 йилги ҳукмни ўқиган судьяга саволим: виждонингиз қийналмай қандай ўқигансиз ҳукмни?

17.04.202511:12
Стримерлар қандай пул топади? Стрим қилиб даромадга кирса бўладими? Урушнинг стримерларга, умуман YouTuber учун қандай зарарлари бўлди?
Қўштирноқ подкастда Фезот, Киберуз, UPG эгаси Шаҳзод Касимовлар билан бирга Стримерлар, геймерлар, PUBG ва дунёнинг бошқа машҳур ўйинлари ҳақида суҳбат.
▶️ https://youtu.be/t7eh8zzuqMw

25.04.202513:33
Миграция ҳозирги кунда бутун дунёдаги энг муҳим ижтимоий ҳодиса. Бизда ҳам хорижга мигрант бўлиб борганлар кўп. Ҳар қандай одам ё ўзи чиққан ёки қайсидир таниши миграцияда бўлган. Қуйидаги сўровномада ёрдамингиз керак.
Бу сўровнома ташқи меҳнат миграциясининг оила-никоҳ муносабатларига таъсирини, миграция сабабли оилаларнинг кундалик ҳаётида юзага келаётган ижтимоий муаммоларни илмий ўрганиш мақсадида ўтказилмоқда.
Сўровномада фаол иштирокингиз оилалардаги миграцияга дахлдор муаммоларни чуқурроқ ўрганиш, уларни таҳлил этиш ва ташқи меҳнат миграциясининг оилавий мунасабатларга таъсири даражасини аниқлашга хизмат қилади. Сўровнома аноним тарзда ўтказилади шахсингизни тасдиқлашингиз керак эмас!
СЎРОВНОМА👉 https://forms.gle/EPnjryM4ytTSiP3W6

24.04.202509:57
Одам савдоси жиноятида чет элга олиб бориб сотиб юбориш шарт эмас, аэропортга келгани етади
Суд ҳукмига кўра, С.М. 2016 йил январь ойида бошқа шахс билан тил бириктириб, Туркия давлатининг Истамбул шаҳрида бўла туриб, Ш.К. ва Ш.Э.ни фоҳишалик билан шуғулланишлари учун улардан фойдаланиш мақсадида ёллаб, улар билан оғзаки шартнома тузиб, 2016 йил 6 март куни "Тошкент халқаро аэропорти"дан Туркия давлатига олиб кетмоқчи бўлган вақтида, Ш.Курбаниязова ва Ш.Эшчанова ИИБ ходимлари томонидан ушланганлар.
Олий суд Пленумининг 24.11.2009 йилдаги "Одам савдосига оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида"ги 12-сонли Қарорининг 7-бандида:
деб кўрсатилган.
Бироқ биринчи босқич суди судланган С.М.нинг бир гуруҳ шахслар билан тил бириктириб, икки ва ундан ортиқ шахслардан фойдаланиш мақсадида уларни ёллаган пайтдан бошлаб жиноят тугалланганига эътибор қаратмаган.
ЖКнинг 25,135-моддаси 2-қисми «б», «е» бандлари (яъни тугалланмаган дея жиноятга суиқасд)дан➡️ ЖКнинг 135-моддаси 2-қисми «б», «е» бандлари (тамомланган жиноят)га қайта квалификация қилиниб, уларга тегишли жазо тайинланган.

"ЖК 135-моддаси биринчи қисми диспозициясида назарда тутилган жиноят таркиби формал бўлиб, жиноят одамни олиш-сотиш битими тузилган пайтдан ёки қонуннинг мазкур моддасида кўрсатилган бошқа қилмиш содир этилган пайтдан тугалланган ҳисобланади. Шу билан бирга, қилмишда айрим квалификация белгилари мавжуд бўлганда жиноятни тугалланган деб топиш учун қонунда белгиланган оқибатлар (масалан, жабрланувчининг ўлими ёки бошқа оғир
оқибатлар) келиб чиққан бўлиши керак. Шуни инобатга олиш лозимки, айрим ҳолларда жиноятнинг тугалланиш пайти эксплуатация тугаган (масалан, жабрланувчи қочиб кетган, жиноятга ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан барҳам берилган, жабрланувчи айбдорнинг ўзи ёки бошқа шахслар томонидан озод қилинган ва ҳ.к.) вақт билан боғлиқ бўлади"
деб кўрсатилган.
Бироқ биринчи босқич суди судланган С.М.нинг бир гуруҳ шахслар билан тил бириктириб, икки ва ундан ортиқ шахслардан фойдаланиш мақсадида уларни ёллаган пайтдан бошлаб жиноят тугалланганига эътибор қаратмаган.
ЖКнинг 25,135-моддаси 2-қисми «б», «е» бандлари (яъни тугалланмаган дея жиноятга суиқасд)дан➡️ ЖКнинг 135-моддаси 2-қисми «б», «е» бандлари (тамомланган жиноят)га қайта квалификация қилиниб, уларга тегишли жазо тайинланган.
👉@bahodirahmedoff👈
22.04.202509:21
"Падаркуш" мерос олмайди
Фуқаролик кодексининг 1119-моддасига кўра:
"Мерос қолдирувчини ёки эҳтимол тутилган меросхўрлардан бирортасини қасддан ўлдирган ёки уларнинг ҳаётига суиқасд қилган шахслар васият бўйича ҳам, қонун бўйича ҳам мерос олиш ҳуқуқига эга эмаслар. Васият қилувчи ўз ҳаётига суиқасд қилинганидан кейин васиятнома берган шахслар бундан мустасно" деб белгиланган.
Келинг ушбу мураккаб нормани соддароқ тушунтирсам. Ушбу ҳолатда меросдан маҳрум бўлиши учун меросхўр ўғил дейлик ўз отасини қасддан ўлдирган ёки ўлдиришга суиқасд қилган бўлса қўлланилади. Эътибор беринг, ўғил, мерос қолдирувчи отасини эҳтиётсизлик орқасидан эмас ёки бошқа ҳолатда ўлдирган эмас яъни фақатгина қасддан ўлдирган бўлса. Шундан сўнг ушбу меросхўр ҳам васият бўйича, ҳам қонун бўйича мерос олиш ҳуқуқидан маҳрум этилади.
Меросхўрнинг қасддан ўлдирганлиги ёки ҳаётига суиқасд қилганлиги эса шунчаки гап биланмас ушбу жиноятни содир этганлиги тўғрисида кучга кирган суд ҳукмига асосан белгиланади. ФПКнинг 74-моддасига кўра, қонун бўйича муайян исботлаш воситалари билан тасдиқланиши шарт бўлган ишнинг ҳолатлари бошқа ҳеч қандай исботлаш воситалари билан тасдиқланиши мумкин эмас.
Яъни, нима демоқчиман? Падаркушни падаркушлигини фақат суд ҳукми белгилайди. Қўшни бу отасини ўлдирмоқчи бўлганди пичоқ кўтариб қувлаган мен кўрганман деган гапи суд учун асос бўлолмайди.

21.04.202507:16
20 йил ўтиб собиқ суд раиси оқланган
2025 йил 14 феврал кунги Жиззах вилояти суди жиноят ишлари бўйича кассация судлов ҳайъати собиқ суд раисини жиноятда айбсиз деб топган. У 5 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаб ҳам чиққан. Жиноят ишлари бўйича Жиззах вилояти судининг 2001 йил 10 майдаги ҳукми бекор қилиниб, Зафар Атақулов Жиноят кодексининг 210-моддаси 3-қисми “б” банди бўйича айбсиз деб топилган.
Кунлар келади ҳақиқат тикланади. Ҳеч нарса изсиз кетмайди. Лекин ўртада адолатсизликка учраган инсонлар қалбидаги "доғ" ҳам кетмайди. Судлар халқнинг виждонни бўлиши керак.

18.04.202507:56
Бастакор жаримага тортилган
Райҳон Ганиева ижросидаги “Яхшимасми” ҳамда “Саҳар” гуруҳи солисти Анвар Жўраев томонидан ижро этилган “Эртага борамизми” номли қўшиқларининг шеърлари, бастакор Шахбоз Носиржонов томонидан муаллиф рухсатсиз фойдаланганлиги аниқланган.
Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан МЖТК 177 прим 1-моддаси билан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомалар расмийлаштирилиб, тегишли судга юборилди.
Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Яшнабод туман судининг қарорига кўра, ҳуқуқбузарга нисбатан БҲМ 2 (икки) баравари миқдорида – 750 000 (етти юз эллик минг) сўм жарима жазоси тайинланган.

17.04.202510:12
Гаров фақатгина унинг қиймати доирасида бажарилади
Кредитда гаров масаласида айрим қизиқ масалалар бор ва судларда ҳам дуч келиб турамиз. Масалан гаров суммаси. Акбар кредит олаётганди унга Умрзоқ мулкини гаровга қўйиб берди. Гаров мулки 300 млн. сўм объект. Кредит суммаси эса 500 млн. сўм. Агар гаровга қўювчи 300 млн. сўм қисмини қопласаю, лекин қолган 200 млн. сўм қисми қопланмай турган бўлса, бу суммани банк гаровга қўювчидан талаб қилишга ҳақлимас. Чунки гаров объекти фақатгина 300 млн. сўм қисмига қўйилган.
Шунақа суд кейслари бўлган гаровга машина қўйилган. Кредит вақтида сўндирилмаганда, ундирув гаров мулкига қаратилган. Машина эгаси ўша 300 млн. сўм қисмини банкка тўлаб олиб чиқиб кетган. Банк қолган 200 млн. сўм қисми тўланмаган деб машинани ушлаб турган вазиятлар бўлган. Якунда судда қонунийлик ўрнатилган. Гаров тўғрисидаги қонун 25-моддасига асосан бу ҳолат ноқонуний ва етказилган зарар қопланади.

Көрсөтүлдү 1 - 24 ичинде 223
Көбүрөөк функцияларды ачуу үчүн кириңиз.