Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Bandlik vaziri matbuot kotibi avatar
Bandlik vaziri matbuot kotibi
Bandlik vaziri matbuot kotibi avatar
Bandlik vaziri matbuot kotibi
Мөөнөт
Көрүүлөрдүн саны

Цитаталар

Посттор
Репостторду жашыруу
25.04.202513:52
Избоскан туманида меҳнат ярмаркаси ўтказилди

📍Андижон вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси ҳамда Избоскан тумани ҳокимлиги ҳамкорлигида меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.

Унда 16 та корхона ва ташкилотлар ўзларида мавжуд 500 га яқин бўш иш ўрни билан иштирок этди.

Ярмаркада 100 дан ортиқ фуқаро бўш иш ўринлари ва касб-ҳунар ўрганишга йўналтирилди.

Бизни расмий cаҳифаларимиз орқали кузатиб боринг ⬇️

Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
21.04.202508:06
#пресс_тур

▶️ Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Ахборот хизмати томонидан Андижон вилоятида ташкил этилган пресс-тур давом этмоқда.

Унда ОАВ вакиллари камбағалликни қисқартириш, бандликни таъминлаш, аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш ва даромадини оширишга қаратилган лойиҳалар, шунингдек, кичик саноат зоналари фаолияти, аҳоли учун янги иш ўринлари ва яратилаётган имкониятлар билан яқиндан танишмоқда.

📍Илк манзил - водийда ягона бўлган Андижон мебель маркази.

16 гектар майдонни эгаллаган ушбу марказни барпо этишга 50 миллиард сўм маблағ йўналтирилган бўлиб, лойиҳа натижасида 1000 га яқин янги иш ўрни яратилган.

Бу ерда 100 та ишлаб чиқариш объекти, 236 та савдо нуқтаси ва шоурумлардан ташқари замонавий логистика маркази ҳамда дизайнерлик мактаби фаолият юритмоқда.

Марказда йилига 160 минг дона мебель ишлаб чиқарилиб маҳаллий ва хорижий бозорларга йўналтирилади.

Бизни расмий cаҳифаларимиз орқали кузатиб боринг ⬇️

Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаларининг ўтган ҳафта давомидаги фаолияти ОАВ да

📍Қорақалпоғистон Республикаси
▪️Томорқаларга сув келтирилмоқда
▪️Бўзатов туманида меҳнат ярмаркаси ташкил этилди

📍Жиззах вилояти
▪️Аҳоли бандлиги таъминланмоқда
▪️"Камбағалликдан фаровонлик сари" дастури
▪️Ҳар бир оила тадбиркор

📍Наманган вилояти
▪️Томорқа қўшимча даромад манбаи
▪️Ёшлар бандлиги эътиборда
▪️Учқўрғонда қулупнайчилик драйвер соҳага айланди
▪️Наманганда ўрдакчилик ривожланмоқда

📍Самарқанд вилояти
▪️"Камбағалликдан фаровонлик сари" дастури амалда
▪️Кам харажат қилиб, кўп даромад олаётган гулчилар оиласи

📍Сирдарё вилояти
▪️Боёвут туманида оқова сув етказиш тизими яхшиланди
▪️Аҳоли бандлиги таъминланмоқда
▪️Бедана боқиб, даромад топаётган оила

Сурхондарё вилояти
▪️Қумқўрғон тумани ишсизликдан холи ҳудудга айланмоқда
▪️Кўмакни даромадга йўналтирдик
▪️"20 минг тадбиркор – 500 минг малакали мутахассис" дастури амалда

📍Хоразм вилояти
▪️
"Камбағалликдан фаровонлик сари" дастури амалда
▪️Миграциядан қайтганларнинг бандлиги таъминланмоқда
▪️Томорқа даромад манбаи
▪️"Бандлик масаласи" эшиттириши

Бизни расмий cаҳифаларимиз орқали кузатиб боринг ⬇️
Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
11.04.202507:19
🔴LIVE

🔹Ахборот хизмати фаолияти самарадорлиги: расмий баёнот ва расмий муносабат билдириш тамойиллари

Бизни расмий cаҳифаларимиз орқали кузатиб боринг ⬇️
Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
10.04.202507:05
PRда замонавий тенденциялар ва коммуникацияга сунъий интеллектнинг жорий қилиниши

Айни дамда ушбу мавзуда вазирлик тизимидаги ахборот хизмати ходимлари учун семинар-тренинг бўлиб ўтмоқда.

Бизни расмий cаҳифаларимиз орқали кузатиб боринг ⬇️
Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
07.04.202510:33
#OAВ_биз_ҳақимизда

Асаларичилик, иссиқхоначилик ва гулчилик
билан шуғулланиб, яхшигина даромад топаётган сурхондарёлик хотин-қизлар фаолиятидан репортаж.
—————
Сурхондарё вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармасининг ўтган ҳафта давомидаги фаолиятининг ОАВдаги талқини қуйидаги ҳаволаларда

👉Деновда меҳнат ярмаркаси ташкил этилди
👉"Келажакка қадам" битирувчилар учун янги имкониятлар

Бизни расмий cаҳифаларимиз орқали кузатиб боринг ⬇️
Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
24.04.202512:18
28 апрель – Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни

🌐 Сана муносабати билан Навоий вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси томонидан “Рақамлаштириш ва сунъий интеллектнинг меҳнатни муҳофаза қилишдаги роли” мавзусида семинар ташкил этилди.

▪️Унда 100 дан ортиқ йирик саноат корхоналари, қурилиш компаниялари ва ташкилотларнинг 314 нафар меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакиллари ва касаба уюшмаси аъзолари иштирок этди.

👉Батафсил

Бизни расмий cаҳифаларимиз орқали кузатиб боринг ⬇️

Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
21.04.202503:10
📣 Пресс-турга марҳамат!

21–22 апрель кунлари Андижон вилоятида ОАВ вакиллари ва блогерлар учун пресс-тур ташкил этилмоқда.

Кун тартибидаги долзарб мавзулар:

✍️ Камбағалликни қисқартириш ва бандликни таъминлаш йўлидаги илғор ислоҳотлар;
📈 Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш ва даромадини ошириш бўйича самарали лойиҳалар;
💼 Янги иш ўринлари, кичик саноат зоналари ва янги имкониятлар;
🚜 Томорқаларга сув чиқариш ишлари ва инновацион трактор ихтироси билан танишинг;
🎙 Эксклюзив: Ёш муҳандис билан интервью;
🌱 “Узумчилар” маҳалласининг бугунги ютуқлари ва иссиқхона бизнесидаги муваффақиятли тажрибалар;
➡️ Камбағалликдан фаровонлик сари — дадил қадамлар ва ҳаётий мисоллар

Ташкилотчи: Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Ахборот хизмати

Бизни расмий cаҳифаларимиз орқали кузатиб боринг ⬇️
Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
11.04.202514:19
🔴LIVE

🔹Матбуот котиби фаолияти самарадорлигини баҳолаш
🔹Фото-видео контент тайёрлаш ва мобилография

Бизни расмий cаҳифаларимиз орқали кузатиб боринг ⬇️
Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
11.04.202506:03
Семинар тренинг: 1-кун якунлари

Хабар берганимиздек, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги тизимидаги Ахборот хизмати ходимлари учун семинар-тренинг бўлиб ўтмоқда.

Тадбирга медиа соҳасидаги етакчи экспертлар таклиф этилган бўлиб, улар 40 га яқин ахборот хизмати ходимлари билан ўз билим ва тажрибаларини ўртоқлашмоқда.

Семинарда иштирокчилар:

▪️пресс тадбирлар ташкил этиш;
▪️медиаконтентлар яратиш;
▪️ташкилот медиа имижини мустаҳкамлаш;
▪️
инқирозли вазиятларда ПР;
▪️интервью бериш маҳорати;
▪️сунъий интеллектдан фойдаланиш;
▪️расмий баёнот ва расмий муносабат билдириш каби кўплаб мавзуларда янги билим ва кўникмаларга эга бўлди.

Бизни расмий cаҳифаларимиз орқали кузатиб боринг ⬇️
Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
09.04.202517:19
Юқоридаги ҳолат бўйича ўрганиш натижаларига кўра, қўшимча маълумотлар қуйидагича:

Андижон шаҳри Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғи Д.У. ҳамда унинг ўринбосари С.Б. билан меҳнат шартномаси бекор қилинди.

Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
04.04.202504:29
#OAВ_биз_ҳақимизда

"Аёллар дафтари"дан чиқиб тадбиркорга айланган аёл


Бухоролик Зулайҳо Шаропова бундан бир йил аввал ишсиз сифатида "Аёллар дафтари"га киритилган эди.

🧵У берилган имкониятлардан унумли фойдаланган ҳолда субсидия асосида тикув машинаси ҳамда 22 млн сўм имтиёзли кредит олиб тадбиркорликни бошлади. Бунинг натижасида 6 нафар хотин-қиз ҳам ишли бўлди.

📹"Махсус репортаж"да бухоролик тадбиркор аёллар ҳақида сўз боради.

Бизни расмий cаҳифаларимиз орқали кузатиб боринг ⬇️
Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
24.04.202509:31
Пресс-тур қандай ўтди?

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Ахборот хизмати томонидан Андижон вилоятида ташкил этилган 2 кунлик пресс-тур ўз якунига етди.

Тадбирда ОАВ вакиллари ҳудуддаги камбағалликни қисқартириш ва бандликни таъминлашга қаратилган янги лойиҳалар билан яқиндан танишди.

📍Олтинкўл туманидаги
🛋Водийда ягона бўлган Андижон мебель маркази
🌱 Кам таъминланган оилалар учун қурилган 5 гектар иссиқхона

📍Булоқбоши туманидаги
🍇 900 тоннага яқин ҳосил етиштираётган "Узумчилар" маҳалласи

📍Избоскан туманидаги
🚜Мини трактор ихтиро қилган муҳандис
💦Сув таъминоти яхшиланган оғир тоифадаги маҳаллалар пресс-турнинг асосий объектлари бўлди.

📹Пресс-тур тафсилотлари Andijon MTRK, Taraqqiyot TV телеканаллари, газета, сайт ва блогерлар томонидан кенг ёритилди.

Бизни расмий cаҳифаларимиз орқали кузатиб боринг ⬇️

Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
19.04.202504:07
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Ботир Захидов айни кунларда хизмат сафари билан Хоразм вилоятида бўлиб турибди.

Ташриф давомида:

🔸Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) билан ҳамкорликда барпо этилаётган Урганч шаҳар касб-ҳунарга ўқитиш маркази;

🔸Хонқа туманидаги 1 гектар майдонда барпо этилган иссиқхона;

🔸Мебел ишлаб чиқаришга ихтисослашган янги саноат зонаси кўздан кечирилиб, ечимини кутаётган масалалар юзасидан чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Бизни расмий cаҳифаларимиз орқали кузатиб боринг ⬇️
Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
11.04.202510:14
🔴LIVE

🔹Инқирозли вазиятларда PR. Спиндокторинг.
🔹Копирайтинг қоидалари. Конкретика нима?

Бизни расмий cаҳифаларимиз орқали кузатиб боринг ⬇️
Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
10.04.202511:41
🔴LIVE

🔹Интервью бериш маҳорати ва маълумот тақдим этиш кўникмалари

🔹Кундалик фаолиятда сунъий интеллектдан фойдаланиш.

Бизни расмий cаҳифаларимиз орқали кузатиб боринг ⬇️
Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқларда Андижон шаҳар камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғининг хизмат хонасида психотроп модда истеъмол қилаётганлиги тасвирланган хабар юзасидан вазирлик ахборот хизмати қуйидагиларни маълум қилади:

Мазкур ҳолат ҳуқуқ тартибот органлари томонидан назоратга олинди. Айни пайтда тегишли тартибда суриштирувлар олиб борилмоқда.

Суриштирув ишлари якунига кўра, ҳолатга батафсил изоҳ берилади.
01.04.202507:30
#OAВ_биз_ҳақимизда

Томорқа – тўкинлик, даромад манбаи. Буни яхши англаган янгиерликлар ўз томорқасидан йилига уч маротабагача ҳосил олишга астойдил бел боғлаган.

Сирдарё вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармасининг ўтган ҳафта давомидаги фаолиятининг ОАВдаги талқини қуйидаги ҳаволаларда⬇️⬇️

🔸"Камбағалликдан фаровонлик сари" дастури амалда

🔸Аҳолини камбағаалликдан чиқариш, ишсизларнинг бандлигини таъминлаш ҳокимлик соатида
асосий масалалардан

🔸Ишсиз аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш, тадбиркорликка кенг йўл очиш орқали уларнинг даромади
оширилмоқда

🔸Ҳудудларда амалга оширилаётган изчил ислоҳотларга нуронийлар ҳам камарбаста
бўлмоқда

🔸Маҳалла аҳолисининг даромади
ошмоқда

Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
24.04.202508:50
📍Айни дамда Гулистон шаҳар Касбий кўникмалар марказида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтмоқда.

Унда 150 дан ортиқ корхона ўзларида мавжуд 1100 та бўш иш ўринлари билан иштирок этмоқда. Ярмаркада асосий эътибор "Аёллар дафтари"да турган хотин-қизларнинг бандлигини таъминлашга қаратилган.

Бизни расмий cаҳифаларимиз орқали кузатиб боринг ⬇️

Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
17.04.202513:06
📣 Эълон

Водийнинг уч вилояти ва айниқса унинг юраги бўлмиш Андижон ҳозирда ростдан ишлаб чиқариш, инновация, деҳқончилик ва бошқа бир қанча соҳаларда жуда илғор.

Жорий йилнинг 21-22 апрель кунлари Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ахборот хизмати айнан Андижон вилоятига пресс тур ташкил қилмоқда. Бундан кўзланган асосий мақсад, водий жозибаси фонида мамлакатимизда аҳоли фаровонлигини оширишга қаратилган ислоҳотлар билан жамоатчиликни яқиндан таништириш.

🎬Пресс тур объектларидан репортажлар тайёрлашни истаган ва умуман вазирлик ахборот хизмати пулида бўлишни хохлаган ОАВ вакилларини ҳамкорликка таклиф этамиз.
Рўйхатдан ўтиш учун @BV_press_bot орқали маълумотларингизни ёзиб қолдиринг
11.04.202507:42
🔴LIVE

🔹Кутилмаган ва провокацион саволларга тўғри ва ишончли жавоб қайтариш қоидалари

🔹Ахборот олиш ҳуқуқи ва шахсий дахлсизлик ўртасидаги мувозанат

Бизни расмий cаҳифаларимиз орқали кузатиб боринг ⬇️
Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
🔴LIVE

🔹Ахборот хизматида ОАВ ва ижтимоий тармоқлар учун медиаконтентлар яратиш

🔹Ташкилот медиа имижини мустаҳкамлаш технологиялари

Бизни расмий cаҳифаларимиз орқали кузатиб боринг ⬇️
Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
❗️Бугун АОКАда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири матбуот котиби, Ахборот хизмати раҳбари Гулноза Алимова иштирокида брифинг ўтказилади.

Вақти: 14:00

📝 Мавзу: Аҳоли томорқаси ва ижара ерларда экин экиш ишларини ташкил этиш юзасидан амалга оширилган ишлар.

💬
Брифингни "O‘zbekiston" телеканали ҳамда АОКАнинг facebookдаги саҳифаси орқали жонли эфирда кўришингиз мумкин.

Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
30.03.202503:45
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Ботир Захидов Бухоро вилоятида бўлиб, аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини яратишга қаратилган лойиҳалар билан танишди.

👉батафсил

Бизни расмий cаҳифаларимиз орқали кузатиб боринг ⬇️

Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Көрсөтүлдү 1 - 24 ичинде 26
Көбүрөөк функцияларды ачуу үчүн кириңиз.