Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Zafarbek Solijonov avatar
Zafarbek Solijonov
Zafarbek Solijonov avatar
Zafarbek Solijonov
07.05.202512:46
“Бизни уйда доим шу қоида бўлган. Болани лабидан ўпиш мумкин эмаслигини, оиламизда ҳамма биларди”- блогер Феруза Жамалдинова

Жуда фойдали подкаст бўлибди. Кўришни тавсия қиламан: https://youtu.be/tIgoph_c684?si=IOj8LYBnHl7ag9Db
07.05.202507:16
Байрам муносабати билан янги фильм премьера қилинади

9 май — Хотира ва Қадрлаш куни муносабати билан "Россия-Культура" ҳамда "Севимли" телеканалларида ўзбек халқининг матонатига бағишланган ҳужжатли фильм намойиш этилади. Фильм Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ва Россиянинг “Диви” кинокомпанияси ҳамкорлигида суратга олинган.

Маълумки, 1941 йилда республикамиз аҳолиси 6 миллион 800 мингдан зиёд кишини ташкил этарди. Уруш бошланиши билан қарийб 2 миллион юртдошимиз фронтга отланди. Ҳар бири том маънода қаҳрамон бўлган бу азиз инсонларнинг 500 мингдан зиёди шафқатсиз жангларда ҳалок бўлди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек, “Биз бу рақамларни ҳар йили қайта-қайта эслаймиз. Бу шунчаки рақамлар эмас. Уларнинг замирида камтарона оналаримиз, бувиларимиз, мард ва жасур оталаримиз, бобо ва боболаримиз, бутун халқимиз қалбидаги чексиз қайғу мужассам. Бу дард ва изтиробни на сон, на сўз билан ифодалаб бўлмайди”.

Фильм "Россия-Культура" телеканалида 8 май соат 16.15да
(Тошкент вақти билан соат 18.15да), "Севимли" телеканалида 9 май соат 16.20да ўзбек тилида намойиш қилинади.

👉 @Zafarbek_Solijonov
Ўзи тоғли йўлга "пробка" пайдо қилиш учун шунақа ишларга индамайсизлар шекилли а? Жуда жонга тегади шу жой.

👉 @Zafarbek_Solijonov
03.05.202515:46
Профессор Азамат Акбаров асос солган ва барча 15 та анжуманларига ўзи раислик қилиб келган  FLTAL уюшмасининг навбатдаги 15-Чет тилларни ўқитиш ва амалий тилшунослик бўйича анъанавий йиллик конференцияси (Foreign Language Teaching and Applied Linguistics – FLTAL) жорий йилнинг 2-3 май кунлари Жиззах давлат педагогика университетида ўтказилди.

Анжуманда 23-дан ортиқ давлатдан таълим, педагогика, дискурс, ва амалий тилшунослик соҳасида 100 дан ортиқ маҳаллий ва хорижий мутахассислар офлайн ва онлайн форматда қатнашишди. Конференция вебсайти www.fltal.org   

Бу йилги конференциянинг мавзуси "Хорижий тилларга мослашган синфлар учун инновацион педагогика: тил таълимида маданий компетенцияни ривожлантириш" назария ва амалиёт ўртасидаги тафовутни бартараф этишга қаратилган.

Ўзбекистоннинг таълим соҳасининг халқаролашувига индивидуал шахс сифатида катта ҳисса қўшган бошқани танимайман. Дунё олимлари профессор Акбаров орқали Ўзбекистонни танимоқда. Бор бўлинг ака! ЖДПУ эса халқаро стандартлар билан илмий тадбирларнинг замонавий моделини ўрнатмоқда!

👉 @Zafarbek_Solijonov
Саида Мирзиёева — Абу Даби (БАА) таъсислигидаги Мусулмон донишмандлар кенгаши томонидан Шайх Зоид номидаги “Инсоний биродарлик” нуфузли мукофотининг халқаро ҳакамлар ҳайъати таркибига киритилди.

Очиғини айтса, кўпчилик мана шу хабарга оддий қараб ўтиб кетди.
Лекин, бу янгилик БАА томонидан Ўзбекистон томонга юборилган катта бир дўстлик сигнали бўлди, чунки хабарларингиз бор охирги кунларда БАА ҳудудида юз берган воқелар фонида икки томон муносабатлари салбий векторга кетди деган гаплар тарқалди. Тармоқларда “Ўзбекистонга визасиз режим бекор бўларкан”, “Ўзбекистонликлар киритилмас экан”, деган асоссиз миш-мишлар тарқатиб “мазза қилаётганлар” ҳам бўлди!

Бу БААнинг таклифи қайсидир ҳуқуқбузарни деб, алоҳида бир воқеани деб, давлатлар ўртасидаги узоқ йиллик мустаҳкам алоқаларга бир зумда дарз кетмаслигини кўрсатиб берди. Ахир миллионлаган одамларнинг ҳар биттасини орқасидан юриб бўлмайди, маданиятсиз ҳам бор, маданиятли ҳам бор, жиноятчи ҳам бор, тўғриси ҳам бор.

Шунинг учун, бу воқеа ўйлайманки БАА билан муносабатларни янада яхшилайди ва С.Мирзиёева ҳакамликни уддалайди.

👉 @Zafarbek_Solijonov
30.04.202514:31
Ишчи ҳам, иш берувчи ҳам ютадиган тизим керак

ЎзЛиДеП томонидан сўнгги пайтда таклиф этилган қонун лойиҳаси кўп муҳокамаларга сабаб бўлди. Ўзи гап нима ҳақида?

Бу муҳокамалар хусусий секторда иш берувчи ва ишчи ўртасидаги муносабатларни енгиллаштириш, хусусан, меҳнат шартномаларини расмийлаштириш ва бекор қилиш жараёнларидаги бюрократик тўсиқларни қисқартириш ҳақида борди. Масалан, аввал иш берувчи шартномани бекор қилмоқчи бўлса, бир неча ташкилотдан розилик олиши, ишчи норози бўлса ҳам жараённи узоқ муддатга чўзиш имкони бўлган.

Бир қарашда бу фақат иш берувчининг манфаатига ишлаётгандек туюлиши мумкин. Лекин амалдаги тўсиқлар шу даражада мураккабки, кўп тадбиркорлар ишчиларни расмий рўйхатга олишдан қочяпти. Натижада, норасмий бандлик, ҳимоясиз ходимлар ва солиқдан қочиш келиб чиқяпти. ЎзЛиДеП айнан шу муаммоларга ечим таклиф қиляпти: ортиқча бюрократияни қисқартириш, иш берувчи—ишчи муносабатларини аниқроқ белгилаш, расмий иш ўринларининг сонини ошириш.

Менимча, бу ташаббус орқали иш берувчи ҳам, ишчи ҳам ютиши мумкин. Чунки расмий иш нафақат ойлик, балки ижтимоий ҳимоя ҳам деб ўйлайман.

👉 @Zafarbek_Solijonov
Халқ машнақа деяпти

👉 @Zafarbek_Solijonov
Ажрашиб тўғри қилганакан хотини, ўзига ўхшаган майда пул опкепти😁

👉 @Zafarbek_Solijonov
Фарғона шунчалик бўлиб кетдими? Фарғона ИИБ манаман деган "олиптача"ларни жойига ўтқазиб келган даргоҳ эди. Жуда кўп гувоҳи бўлганман. Тартибни сақлашига доим беш кетардим. Кўрамиз, бундайларниям жойига сола оладими? 😎

👉 @Zafarbek_Solijonov
03.05.202514:46
Инстаграмдаги чиқишларим давом этади. Бу сафар кўкнори экиш мавзуси. Ёшлигингизда кўпчилигингиз шамоллаганда кўкнори ичгансиз. Шу масалада видео.

👉 Инстаграмим машетта

@Zafarbek_Solijonov
Өчүрүлгөн03.05.202519:36
02.05.202515:30
Баҳор – янгиланиш фасли. Баҳорда янги мақсадлар, янгича фикрлар, қизиқарли мавзулар ва яхши кайфиятга эҳтиёж сезилади. Биз сизга кундалик ҳаётда тўхтаб қолмаслик ва энг муҳим ҳамда қизиқарли маълумотлардан хабардор бўлишингизга ёрдам берадиган Telegram каналларни бир жойга жамладик.

Бу ерда сиз батафсил лонгридлар, мемлар, кино, футбол ва видео ўйинлари янгиликлари, таҳлилий мақолалар, долзарб воқеалар шарҳлари, сунъий интеллект соҳасидаги сўнгги тадқиқотлар ва ишланмаларнинг намуналари, ҳазил-мутойиба, спорт шарҳлари ва муаллифларнинг шахсий фикрларини топасиз. Бу каналлар сизни ўйлашга, кулишга, ҳайратланишга ва янги нарсаларни ўрганишга ундайдиган барча унсурларга эга.

Баҳор – ўзгаришлар учун энг қулай фасл. Telegram каналларингизни янгилаб, муҳим воқеа ва жараёнлар марказида бўлинг!

👉 https://t.me/addlist/ygY5mEEiqo0wNjEy
🎭 Маданият ўзгармоқда: экранда кимни кўрамиз?

Сўнгги 10–15 йилда АҚШда маданий сиёсат тобора инклюзивлашмоқда — яъни ирқ, гендер ва жинсий ориентациядан қатъи назар, ҳар бир гуруҳ ўзини экранда кўриши керак деган ғоя устувор бўляпти.

Олдин фильмларда асосан оқ танли қаҳрамонлар бўлган бўлса, бугун қора танли Ариэл, театрда қора танли Гермиона ёки “Оппоғой” фильмида қизил танли актриса каби мисоллар тобора кўпаймоқда.

Бу ўзгаришлар фақат маданий эмас — улар тижорий сабабларга ҳам боғлиқ.

🎥 "Сусамбил" бу ҳақда кенг таҳлил тайёрлаган. 👉

Ҳавола: https://youtu.be/KJEODxPqjDo
07.05.202511:33
Айрим ҳудудларни биламан, ҳоким ўша ҳудуднинг мутлақ эгаси, тадбиркорларини эса ўз истакларини бажарувчи "шамчироқ"дек кўради. Узоққа бормаяпти. Чунки бу ишлаш принципи эскирган, бўлмайди. Ҳоким тадбиркорга қонун доирасида кўмаклашувчи, унга кимдир зарар етказса, ўшаларни жазоловчи мансабдор бўлиши керак.

Тошкент вилоятида шу тизим ишлаяпти. Ҳоким келди. Кўрди. Ўрганди. Камчиликларни билди. Айбдорларни жазолади. Энди ҳамма хулоса қилади. Ишлайди. Йигирмадан ортиқ Микро ГЭСларам қурилади. Президент ҳужжати ижроси амалда. Тадбиркорнинг иши битади. Ҳаммага фойда. Машнақа бўлиши керак ўзи. "Ишлашни ўрган, студент"😎

👉 @Zafarbek_Solijonov
Агробанк халқаро "Best Corporate Bank 2025" унвонига сазовор бўлди

Халқаро "Global Banking & Finance Review" нашри Агробанкни "2025 йилда Ўзбекистондаги энг яхши корпоратив банк" (Best Corporate Bank Uzbekistan 2025) деб
топди.

Мукофот Агробанкнинг корпоратив мижозларга тақдим этган ечимлари ва мамлакат иқтисодиётига қўшган ҳиссаси натижаси сифатида баҳоланади.

👉 @Zafarbek_Solijonov
Халқни гапмас, натижа қизиқтиради

Блоклар, коалициялар, фракциялар – буларнинг барчаси сиёсий конструкция. Лекин халқ учун керакли конструкция — иш берадигани.

Энди одамлар “қайси партия қанча ўрин олди?” деб эмас, “қайси партия нима қилди?” деб сўраяпти.

Парламентда реформалар бошланган. Фракцияларларни маъсулияти ошган. Бу сиёсий саҳнадаги катта ўзгариш. Парламентда ислоҳотлар бошланган, фракциялар масъулияти ошган.

Бу эса Президентимиз бошчилигидаги давлат сиёсатига парламентда қонунчилик таянчи яратилаётганини кўрсатади. “Тараққиёт блоки” – ЎзЛиДеП ва “Миллий тикланиш”нинг янгича сиёсий ҳамкорлиги — айнан шу талабга жавоб бериш учун шаклланди.

Бу блокнинг ҳар бир аъзоси ташаббус кўрсатиши, амалий ечимлар таклиф қилиши ва реформа жараёнида фаол иштирок этиши керак. Чунки одамлар умиддан кўра натижани кутяпти.

👉 @Zafarbek_Solijonov
03.05.202514:03
Президент ёрдамчиси Саида Шавкатовнанинг иш жараёнидан лавҳалар. Расмий хабарларам керакдир, лекин айнан ишлаш жараёнидан жонли кадрлар табиий чиқади. Одамларда қизиқиш уйғотади.

Бу видеода президент ёрдамчисининг мансабдорлар билан диалоглари яхши тасвирланган. Орада Комил Алламжоновгаям кўзим тушди. Видеони кўринг, қизиқарли лавҳалар.

👉 @Zafarbek_Solijonov
02.05.202512:45
Фақат камчиликларини ўйлайдиган инсон кўпинча ўзини паст баҳолаб яшайди. У ўз ютуқларини эътиборсиз қолдириб, ички куч ва ишончини аста-секин йўқотади. Салбий фикрлар таъсирида у ўз олдига мақсад қўйишдан чўчийди ва мавжуд имкониятлардан фойдаланмайди. Бундай инсон ҳаётга ишонч билан эмас, балки қўрқув ва шубҳа билан қарайди.

Тўлиқ видеога ҳавола:
https://youtu.be/ETQ07MlsOvE?si=YaczuqOKD0Imfiww
Имконият қидирганлар учун “Инсон учун” кўргазмаси

Тошкент шаҳрида 1–2 май кунлари ўтаётган “Инсон учун” кўргазмаси имконият излаётганлар учун айни муддао. Бу ерда асосан ногиронлар ишлаб чиқарган маҳсулотлар кўргазмага қўйилган.

Бундан ташқари, тадбирда ўз фаолиятида ногиронларни иш билан таъминлаётган тадбиркорлар ҳам қатнашмоқда. Мақсад оддий — уларни қўллаб-қувватлаш, бозорга чиқариш, савдони кўпайтириш ва янги иш ўринлари яратиш. Шароит бўлса, ҳар бир инсон ишлаши мумкин.

Кўргазмада “Инсон” фильми намойиш этилади. Бу ҳужжатли фильм ногиронларнинг ҳаётини реал воқеалар орқали кўрсатади. Шунингдек, ҳар бир инсон ўз ҳаёт йўли — руҳий ва жисмоний курашини гапириб беради.

Кўргазмада ижтимоий лойиҳалар, муваффақиятлар тарихи ва касблар бўйича беллашувлар бор. Яъни, жамиятга керакли ташаббуслар бир ерда жамланган.

Қатнашишни хоҳловчилар учун рўйхатдан ўтиш ҳаволаси.

👉 @Zafarbek_Solijonov
07.05.202510:55
Имконият бериляптими, ишлатиш керак

Парламентда муҳокамадаги янги қонун лойиҳаси  парламентда муҳим янгиланишлар бошланиши мумкинлигини кўрсатяпти.

Мухолифатга аввалгидай рамзий эмас, амалий ваколатлар берилиши мумкин: қонунларга муқобил таклиф, қўмита раҳбарлигида ўрин, амалдорларни “Ҳукумат соати”да жонли сўроқ қилиш имконияти.

Бу — “фақат бир овоз эшитиладиган” даврлар тугаяпти дегани.

Лекин, бошқа тарафиям бор. Микрофон берилдими, энди гапни эшиттирадиган ҳақиқий сиёсий фаоллигам керак.

Энди мухолифатнинг имтиҳони бошланяпти.

👉 @Zafarbek_Solijonov
Иш қидириб юрганлар борми? Сизлар учун иш эмас, лекин фойдали подкаст топиб келдим. Қўштирноқни бу сонида меҳнат бозори ҳақида суҳбат экан. Меҳнат бозори бу сизни иш топишингиз ва компанияларни қандай қилиб етарли ва сифатли кадр топиши ҳақида.

⬇️ https://youtu.be/wRoUxmCa8Fg
04.05.202507:41
Одобсизлик – жамиятни иллат каби емиради

Бугун, “Адолат” СДП ташаббуси билан ташкил этилган ва “Ўзбекистон 24” телеканали орқали намойиш этилган мунозара клубида жамиятимиздаги долзарб масалалар — одоб, ахлоқ, тарбия ва миллий қадриятлар ҳақида танқидий фикрлар билдирилди.

Айрим ёшлар виртуал ҳаётда яшаб қолмоқда. Миллатимизга мутлақо мос келмайдиган хатти-ҳаракатлар сони ортиб бормоқда. Хорижда ўзини номаъқул тутган ҳамюртимиз фонида бутун миллат ҳақида хулоса чиқаришга уринаётганлар ҳам бор.

Мунозарада сўз олган зиёлилар, депутатлар, педагоглар бир оғизда таъкидлашди:
миллий қадриятларни асраб қолиш — бугунги куннинг энг муҳим вазифасидир.

— Ёшларимизнинг маънавий дунёсига ким таъсир қилмоқда?
— Ота-она ўз фарзанди билан қай даражада мулоқотда?
— Интернет – тарбия қуролими ёки хатарми?

Фикрлар айтилди. Саволлар қўйилди. Хулосалар чиқарилди.

Энди эса навбат жамоавий хулоса ва амалий қадамларда.

Миллий қадриятлар – бу миллатнинг юраги. Унинг уриши сўнмасин.

👉
@Zafarbek_Solijonov
03.05.202512:54
Кимдир билан келишолмасанг, бир марта хўп дейсан, икки марта хўп дейсан, кейин охири портлайсан. ЎзЛиДеПдан янги юриш.

Парламентда партиялараро курашнинг кескинлашуви ЎзЛиДеПни янги нарса бошлашига ундаган шекилли.

Бўмасам, энг кўп ўринли партия. Лекин Қонунчилик палатасида фракциялар бири биридан анча қутблашиб кетди.

Буёғига "ишни битириш" учун фракциялар ўртада келишмаса бўлмайдиган. Буни қайси партия бошлаб бераркин, кузатамиз.

👉 @Zafarbek_Solijonov
02.05.202512:29
Россия армияси таркибида Украинага қарши жанг қилаётганларни Ўзбекистон тараф аямаслиги керак. Уларга санкциянинг максимал даражаси берилсин. Жазониям охиригача олишсин. Уларга умуман раҳм қилинмасин. Давлатдан шундай позиция кутаман. Ҳеч қайси сабаб бу ишни оқламайди.

👉 @Zafarbek_Solijonov
Сенат Ўзбекистонда электрон сигареталар бутунлай тақиқланишини маъқуллади. "Миллий тикланиш" демократик партияси 2021 йилдан бери шунга қарши курашарди. Асосий важи — соғлиқ, генофондга таъсир дерди. Партия лидери ва қонун ташаббускорларига табрик😎

👉 @Zafarbek_Solijonov
Көрсөтүлдү 1 - 24 ичинде 286
Көбүрөөк функцияларды ачуу үчүн кириңиз.