Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Ихтиёр Марғилоний avatar

Ихтиёр Марғилоний

Ислом академияси, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази ходими, PhD, Ихтиёр Бахтиёржон ўғлининг шахсий блоги
Фикр ва мулоҳазалар учун: @margiloniyy
Аноним: https://t.me/anonimsavol_bot?start=688617aeb28945
TGlist рейтинг
0
0
ТипАчык
Текшерүү
Текшерилбеген
Ишенимдүүлүк
Ишенимсиз
ОрдуУзбекістан
ТилиБашка
Канал түзүлгөн датаJan 23, 2021
TGlistке кошулган дата
Feb 08, 2025

"Ихтиёр Марғилоний" тобундагы акыркы жазуулар

#moturidiylik #konferensiya
ИЛТИМОСНОМА!

Хабарингиз бор, 29-30 апрель кунлари Президентимиз Қарорига кўра Самарқанд шаҳрида “Мотуридийлик – бағрикенглик, мўътадиллик ва маърифат таълимоти” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтади.

Ушбу конференцияга дунёнинг турли мамлакатларидан 60 дан ортиқ исломшунос олимлар, муфтийлар, нуфузли шахслар ташриф буюрмоқда. Уларнинг деярли барчалари соҳага оид бир қатор асарлар битганлар.

Бундай тадбирлар, албатта, Мотуридий юртининг яна бир бор дунёнинг ақида олимларини бир жойга жамловчи марказга айланаётганига яққол мисолдир. Ушбу тадбирни ташкиллаштиришда масъул ташкилотлар ҳамда Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази жонбозлик кўрсатмоқда.

Сиз азизлардан илтимос шуки, бутун дунёга ақида бўйича устоз бўлган аждодимиз Имом Мотуридий илмий меросига бағишланган ушбу конференция ҳақида ўзларингизнинг шахсий саҳифа ва каналларингизда янгилик ўлароқ тарқатсангиз. Ҳеч бўлмаса, инсонлар мана шундай буюк аждодимиз борлигини яна бир бор ҳис қилсалар ва у киши ҳақида кўпроқ маълумот олсалар.

Сиз азизлар учун имкон қадар ушбу конференциядан лавҳалар тақдим этиб боришга ҳаракат қиламиз. Канални кузатиб боринг.

#moturidiylik #konferensiya
Кайра бөлүшүлгөн:
Muhabbatim - SEN-da! avatar
Muhabbatim - SEN-da!
Эркак Мажнундек, аёл Зулайходек севиши мумкин. Аммо севиш билан ақлдан жудо бўлмаслик керак. Зеро Мажнуннинг севгиси ўзлигини унутишга маҳкум қилди, Зулайхонинг севгиси эса, тухмат ила Юсуфни зиндонбанд қилди.

@muhabbatimsenda
Болажонлар билан “Норм ва дўстлари” мултфилмини кўраётган мен)

#bolajon
Кайра бөлүшүлгөн:
platforma.uz avatar
platforma.uz
Саудия Арабистони Ўзбекистон фуқаролари учун электрон виза олиш имконини ёпиб қўйди

Саудия расмийлари ҳозирча бу борада расман изоҳ бермаган. Бу Ҳаж мавсумида Ҳарам ҳудудига ноқонуний киришларнинг олдини олиш мақсадида амалга оширилган вақтинчалик чора бўлиши мумкин.

Ўзбекистон фуқаролари учун онлайн сайёҳлик визасини олиш имкони 2023 йил август ойида очилган эди. Кўп марталик ушбу виза йил давомида Умра қилиш ҳамда подшоҳлик бўйлаб саёҳат қилиш имконини беради, нархи тахминан 130 доллар атрофида.

@platformauzb
Баъзилар учун уйқу севимлироқ бўлади. Инсон уйқуда уйғоқликда кўра олмайдиган манзараларни кўриши, бажара олмайдиган ишларини амалга ошириши мумкин. Қолаверса, уйқуда ҳаётда учраши имконсиз бўлган инсонлар билан дийдор кўришиш имконияти ҳам бор. Қисқаси, ошиқ уйқуда ўз маъшуқи висолига ета олади😊😊

#uyqudakelganfikrlar
Инсонга ўзиники эмас, балки бировнинг овқати мазали туюлади...

#tafakkur #nafs #majoz
Шу пайт калламга бир фикр келиб қолди. Қадимда илм-фан жуда ривожланган бўлган. Буни ҳеч ким инкор қилмайди. Ҳатто қадимда осмонда учадиган қандайдир технологиялар бўлган бўлиши ҳам мумкин. Аниқ фанга тегишли қандайдир илмлар XVIII-XIX асрга келиб аниқланиши мумкин эмас, менимча. Бу илмлар аввал ҳам бўлган, лекин бошқача термин ва истелоҳлар билан ишлатилган.

Мисол учун, олимлар пирамидаларнинг инсоният ўлмаслиги учун қурилганини айтишган. Табиийки, бу уриниш муваффақиятсиз чиққан. Лекин нима бўлганда ҳам ўша замонда инсонларда бу ишни тафаккур қилиш ва шунга амалий ҳаракат қилиш имкони бўлган. Айтилишича, пирамидаларнинг қайсидир қисмига гўшт қўйсангиз умуман айнимас экан. Ажиб!

Имом Мотуридий инсониятдаги бор илмлар илоҳий таълимот (ваҳий) орқали ўргатилган, деган фикрни келтирган. Ҳатто у кишининг таъкидлашича, касб-корлар, ҳунарлар ва ишлаб чиқариш илми илоҳий бўлиб, одамлар унинг аслини унутишган ва улар таълим орқали авлоддан-авлодга ўтказиб келишган. Демак, илм-фан асослари аввалдан мавжуд бўлган.

Хуллас, биз учун оламшумул бўлиб туюладиган илмий кашфиётлар, янгиликлар қадимда ҳам мавжуд бўлган бўлиши керак. Бирор кун шу фикрларнинг амалий тасдиғи ҳам чиқиб қолар…

#tafakkur #ilm
Камина ҳам ушбу конференцияда "Алоуддин Самарқандийнинг "Шарҳ ат-Таъвилот" асари тафсир илмида муҳим манба" мавзусида маъруза билан иштирок этдим.

#konferensiya
Кайра бөлүшүлгөн:
Олий Маъҳад | Расмий avatar
Олий Маъҳад | Расмий
#Халқаро_конференция

Халқаро конференция муваффақиятли ўтди!

💬 Тошкент ислом институтида “Ислом дини асл манбаларини талқин қилишдаги ёндашувлар: муаммо ва ечимлар” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция муваффақиятли бўлиб ўтди.

📌 Унда юртимиз вакиллари билан бир қаторда дунё миқёсидаги нуфузли олимлар — Шайх Иброҳим Абдулкарим, Абдулмажид Ал-Жузжоний, Профессор Дамир Мухетдинов, Доктор Аҳмад Саъд Даманҳурий, Доктор Маҳмуд Ҳасан Абдулҳамид, Шайх Аҳмад Адави, Профессор Маҳмут Язижи каби меҳмонлар иштирок этди.

🗂 20 дан ортиқ илмий маърузаларда қуйидаги мавзулар кенг ёритилди:
🔽”Ҳанафий мазҳаби уламоларининг Қуръон ва ҳадисдан ҳукм олишдаги ёндашувлари”;
🔽“Илмий масалаларни тушунишнинг асосий йўналишлари ва босқичлари”;
🔽“Саҳиҳул Бухорий асарида жамият тинчлиги ва барқарорлиги масалаларининг ёритилиши”;
🔽“Ҳозирги муаммоларни ёритишда ҳадисларнинг замонавий шарҳлари”;
🔽“Мотуридийлик — мўътадиллик мазҳаби”.

⭐️ Конференциянинг асосий мақсади — ислом динининг асл манбаларини чуқур ва илмий таҳлил этиш, турли мазҳаблар ва илмий мактабларнинг ёндашувларини ўрганиш орқали замонавий муаммоларга ечим таклиф қилишдан иборат.

📁 Конференциядаги маърузалар ва олимлар томонидан билдирилган фикрлар жамиятда учраётган радикализм, ақидавий ихтилофлар, илмсизлик каби долзарб муаммоларга ечимлар ишлаб чиқишга хизмат қилади.

💳 Анжуман якунларига кўра, илмий натижалар асосида махсус тўплам нашр этиш режалаштирилган.

📱 t.me/oliymahadдиний-маърифий канал!

📱 Youtube 📱 Facebook 📱 Instagram
Ушбу лого 29-30 апрель кунлари Президентимиз Қарорига кўра Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган “Мотуридийлик – бағрикенглик, мўътадиллик ва маърифат таълимоти” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференцияники.

#moturidiylik
Уйланган бу – имкониятлари чекланган эркак😒

#oila
Ўз ҳолингда бўлавер, укаааам))

#kayfiyat
Қариганингда майда ёзувларни яқиндан ўқийсан, аммо аҳмоқларни жуда узоқдан танийсан.

#fb #copy
Эркак ҳеч қачон хиёнат қилмайди…
Фақатгина меҳрсиз, эътиборсиз аёлнинг қўлидан меҳрибон ва ғамхўр аёл уни “ўғирлаб” олади, холос.

Эркаклар ўғрилик қурбонлари бўлади.

#ayollar #oila #xiyonat

Рекорддор

28.04.202523:59
2.1KКатталгандар
05.02.202523:59
0Цитация индекси
03.03.202523:59
2.8K1 посттун көрүүлөрү
13.02.202516:36
7821 жарнама посттун көрүүлөрү
10.02.202523:59
41.57%ER
09.02.202523:59
150.48%ERR
Катталуучулар
Citation индекси
Бир посттун көрүүсү
Жарнамалык посттун көрүүсү
ER
ERR
MAR '25APR '25

Ихтиёр Марғилоний популярдуу жазуулары

22.04.202504:26
Эркак ҳеч қачон хиёнат қилмайди…
Фақатгина меҳрсиз, эътиборсиз аёлнинг қўлидан меҳрибон ва ғамхўр аёл уни “ўғирлаб” олади, холос.

Эркаклар ўғрилик қурбонлари бўлади.

#ayollar #oila #xiyonat
16.04.202503:28
Биз ўзимиз учун чоршанбани “машинасиз кун” деб эълон қилдик. Қизим билан автобус ва метрода келдик. Жуда қулай ва ажойиб ҳислар…

#metro #avtobus #tarbiya
Ўз ҳолингда бўлавер, укаааам))

#kayfiyat
23.04.202515:53
Уйланган бу – имкониятлари чекланган эркак😒

#oila
15.04.202503:53
Якшанба куни бозорга тушдим. Юк ташувчи ёшроқ бола билан 15.000 сўмга гаплашдим. Бозор қилиш давомида "амаки", "амаки" деб мурожаат қилаверди.

Қўлига 20.000 сўм бериб: "Илтимос, укам, бундан кейин мени "амаки" демагин, ўзимни қари деб ўйлаб қоляпман", десам, у: "Хоп, раҳмат, амаки" деса бўладими))

Шунчалик қаридикмиее😢
Баъзиларни "жуда ёш кўринасиз" деган комплиментларига лаққа ишонибман ман содда)

#nimhazil
22.04.202516:48
Қариганингда майда ёзувларни яқиндан ўқийсан, аммо аҳмоқларни жуда узоқдан танийсан.

#fb #copy
18.04.202517:22
15-20 ёш қиз ва йигитларнинг статуслари, сторий (ҳикоя)лари ва профилларини кўрсанг, худди 50 йиллик яшаб, ҳаётда рўшнолик кўрмаган, омадсиз, бахтсиз, ундаги ғам-ташвишлар бошқа ҳеч кимда йўқдек тасаввур қиласан.

Болажонларим, бир кун келиб сиздаги бу озгина "ташвиш"лар (агар таъбир жоиз бўлса) аслида "роҳат" эканини ҳис қиласиз. Ҳаёт ҳали олдинда.

Ақлли, иродали инсонлар муаммоларни енгиб ўтиш, уларга ечим топиш билангина зафар топади. Озгина шамол бўлса синиб кетадиган новдаларнинг келажаги бўлмайди.

Ўзингизни қўлга олиб, ўқишингизни ўқинг, ишингизни қилинг. Барибир бу ташвишлар тугамайди. Зеро, инсон зуваласи ғам-андуҳ ила қорилган.

#hayot #kuzatuv
Кайра бөлүшүлгөн:
Muhabbatim - SEN-da! avatar
Muhabbatim - SEN-da!
Ҳақиқий муҳаббат ўша вақтларда бўлган экан. Ҳозиргиларни ўлдим-куйдими севгимасда.

@muhabbatimsenda
25.04.202509:49
Инсонга ўзиники эмас, балки бировнинг овқати мазали туюлади...

#tafakkur #nafs #majoz
30.03.202518:00
Ҳайитни ота-онам билан нишонлаш учун водийга келдим. Бугун эрталаб ҳайит намозига чиқишимдан аввал онам янги пайпоқ бериб шундай дедилар:

– Ҳайитга нимадир янги нарса кийиш керак. Сизлар учун атай бозорга тушиб, қизлару эркакларга арзимаган бўлса ҳам биттадан нарса харид қилдим. Сиз эркакларга пайпоқ олдим. Биламан, сан пайпоқ танлаб киясан. Шунинг учун санга атай қимматроғидан, атирлигидан олдим. Ўғлим, бир марта бўлса ҳам кийгин. Кейинча мени эслаб юрасан: “Онам ҳайитга пайпоқлар олиб берардилар”, деб.

– Хоп, ойижон, сиз оберасизу киймайманми?!

Оналар бунчалар меҳрибон-а?

#ona #hayit
26.04.202509:18
Баъзилар учун уйқу севимлироқ бўлади. Инсон уйқуда уйғоқликда кўра олмайдиган манзараларни кўриши, бажара олмайдиган ишларини амалга ошириши мумкин. Қолаверса, уйқуда ҳаётда учраши имконсиз бўлган инсонлар билан дийдор кўришиш имконияти ҳам бор. Қисқаси, ошиқ уйқуда ўз маъшуқи висолига ета олади😊😊

#uyqudakelganfikrlar
30.03.202507:11
– Карта рақамингни айт, ҳайитлик ташлаб юбораман.

– Мен сизга 5600334455445544 марта айтдим, пул керак эмас деб!!!

#hayit #hazil
02.04.202509:25
Ажойиб ҳикмат эшитдим:

Бир ишда маҳорати бор одам – ҳар бир ишда маҳоратли бўлади!

#haqiqat
28.03.202514:10
Ажойиб бир жумла ўқидим:

Агар ҳаётингни Рамазондай ўтказсанг, охиратинг Ийд (ҳайит) бўлади.

#hayit #ramazon
#moturidiylik #konferensiya
Көбүрөөк функцияларды ачуу үчүн кириңиз.