Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Huquqiy axborot avatar
Huquqiy axborot
Мыйзам
Huquqiy axborot avatar
Huquqiy axborot
Мыйзам
07.05.202511:48
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️
"Тоза қўллар" дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари белгиланди

“Соғлиқни сақлаш ва таълим ташкилотларида ичимлик суви ҳамда санитария-гигиена инфратузилмасини кенгайтиришга қаратилган "Тоза кўллар" дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Ҳукумат қарори (297-сон, 06.05.2025 й.) қабул қилинди.

🔰 Қарорга кўра, "Тоза қўллар" дастури доирасида соғлиқни сақлаш ва таълим ташкилотларида:

🔹 санитария-гигиена воситалари билан етарли миқдорда таъминланади;

🔹 ичимлик суви таъминоти ва санитария-гигиена объектлари (ҳожатхона) инфратузилмаси яхшиланади, улар бинонинг ички қисмида жойлаштирилади;

🔹 аҳоли, жумладан, болалар ўртасида шахсий гигиена одатларини шакллантириш ва унга риоя қилиш бўйича тарғибот ишлари амалга оширилади.

✔️ Давлат сармояларини бошқариш геопортали маълумотларидан фойдаланган ҳолда умумий ўрта таълим ташкилотларининг санитария-гигиена инфратузилмаларини яхшилаш бўйича манзилли дастур шакллантирилади.

❇️ Шунингдек, умумий ўрта таълим ташкилотларини халқаро тажриба асосида сув таъминоти, санитария ва гигиенанинг "Уч юлдузли ёндашув" методикаси асосида баҳолаш тизими йўлга қўйилади.

📌 Маълумот учун: Президент Фармонига мувофиқ, 2025 йил 1 майдан барча соғлиқни сақлаш ва таълим ташкилотларида «Тоза қўллар» дастури амалга оширилиши белгиланган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
06.05.202515:54
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️
Сиртқи таълим шаклига қабул тугатилади

🔰 Фармонга кўра, 2025/2026 ўқув йилидан таълимнинг сиртқи шаклига қабул тугатилади ҳамда кундузги таълимдан бошқа муқобил таълим шакллари бўйича қабул квоталари ошириб борилади.

❇️ Шунингдек, 2025/2026 ўқув йилидан:

🔸 олий таълим ташкилотларининг муқобил таълим шакллари бўйича умумий қабул квотасини кундузги таълим шакли қабул натижасининг 50 фоизидан оширишга йўл қўйилмайди;

🔸 магистратура босқичида муқобил таълим шакллари асосида илмий-педагогик кадрларни тайёрлашга рухсат берилади;

🔸 олий таълим ташкилотларида муқобил таълимнинг кредит-модул тизимига асосланган мақбуллаштирилган кундузги таълим шакли (part-time education) бўйича ўқитиш йўлга қўйилади;

🔸 муқобил таълим шаклларига талабаларни белгиланган меъёрдан ортиқча қабул қилиш лицензия талаб ва шартларини қўпол равишда бузиш деб баҳоланади ҳамда лицензияни бекор қилиш учун асос ҳисобланади.

🏛 Шунингдек, ҳар бир таълим ташкилоти таркибида ички таълим сифати аудитини амалга оширишга масъул ички таълим сифати назорати бўлимлари ташкил этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
06.05.202506:38
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️
Фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясини амалга ошириш бўйича “йўл харитаси” тасдиқланди

“Фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясини 2025 йилда амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (288-сон, 02.05.2025 й.) қабул қилинди.

🔰 Қарор билан қуйидагиларга мувофиқ, Фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясини 2025 йилда амалга ошириш бўйича “йўл харитаси” тасдиқланди:

▪️фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг ҳуқуқий асосларини изчил такомиллаштириш;

▪️фуқаролик жамияти институтларига кўмаклашиш ҳамда уларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш;

▪️фуқаролик жамияти институтларининг давлат бошқарувида фаол иштирок этиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш;

фуқаролик жамияти вакилларини маънавий рағбатлантириш ҳамда ислоҳотларни сарҳисоб ва тарғиб қилиш.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
06.05.202504:20
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️
Ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятлар учун жазо чоралари кучайтирилади

“Ахборот технологиялари ёрдамида содир этиладиган жиноятларга қарши курашиш фаолиятини янада кучайтиришга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида” ги Президент қарори (ПҚ-153-сон, 30.04.2025 й.) қабул қилинди.

🔰Қарорга кўра, Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистонда кибержиноятларга қарши курашиш йўналишида ваколатли орган этиб белгиланди.

✅Ўз кундалик фаолиятини ташкил этишда мижозларининг манфаати ва молиявий хавфсизлигини таъминлаш банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотларининг устувор вазифаси сифатида кўрсатилди.

📝Шунингдек, кибержиноятни содир этишда ўз номидаги банк картаси, банк ҳисобрақами, SIM картаси ҳамда электрон ҳамёнидан фойдаланишга йўл қўйган шахслар учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланади.

✔️Банклар, тўлов тизими операторлари ҳамда тўлов ташкилотларининг ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизлик талабларига риоя этмаганлиги натижасида содир этилган кибержиноят оқибатида келиб чиққан моддий зарарни улар ҳисобидан ундириш тартиби жорий этилади.

❗️Жиноят қонунчилиги билан ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятлар ҳамда пул маблағлари ва бошқа мол-мулкни жалб этишга доир ноқонуний фаолият учун белгиланган жазо чоралари кучайтирилади.

🔴Жиноят содир этишда ахборот технологияларидан фойдаланиш жавобгарлик ҳамда жазони оғирлаштирувчи ҳолат сифатида белгиланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
05.05.202506:33
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️
Қишлоқ хўжалиги таваккалчиликларини суғурта қилиш тартибга солинади

Манба: ЎРҚ-1056-сон, 14.04.2025 йил.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

⚠️Болага исм ота-онанинг розилигига кўра берилади. Болага қўшалоқ исм беришга йўл қўйилади.

⛔️Бироқ, болага, унинг манфаатларидан келиб чиққан ҳолда, келгусида унинг шаъни ва қадрини камситиши мумкин бўлган исм берилишига йўл қўйилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

❗️
Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан неча кун дам оламиз?

🔰 Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан қуйидаги кунлар дам олинади:

🔹9 май (жума) – Хотира ва қадрлаш куни – барча учун дам олиш куни;

🔹10 май (шанба)5 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун дам олиш куни, 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун иш куни;

🔹11 май (якшанба) – дам олиш куни.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
06.05.202515:50
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️
Янги ташкил этиладиган таълим ташкилотлари фаолияти икки босқичда йўлга қўйилади

🔰 Фармонга кўра, 2025 йил 1 июлдан янги ташкил этиладиган таълим ташкилотлари фаолиятини йўлга қўйиш 2 босқичда амалга оширилади:

🔹 1-босқичда фаолиятни бошлаш учун ўрта махсус, касбий, олий ва олий таълимдан кейинги таълим ташкилотлари ўрнатилган тартибда лицензияланади, кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш таълим ташкилотлари хабардор қилиш тартибида ташкил этилади;

🔹 2-босқичда таълим ташкилотларининг кадрлар тайёрлаш йўлга қўйиладиган таълим дастурлари махсус давлат аккредитациясидан ўтказилади. Бунда:

▪️ махсус давлат аккредитациясидан ўтмаган таълим дастурлари бўйича таълим олувчиларни ўқишга қабул қилишга йўл қўйилмайди;

▪️ махсус давлат аккредитациясидан ўтмасдан қабул жараёнини амалга ошириш лицензия талаб ва шартларини қўпол равишда бузиш деб баҳоланади ва таълим ташкилотига берилган лицензиянинг бекор қилинишига асос бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
06.05.202505:28
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️
Ички ишлар органларининг барча ахборот инфратузилмаси сунъий интеллект технологиялари асосида ягона тизимга бирлаштирилади

“Ички ишлар органлари тизимини рақамли трансформация қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида” ги Президент қарори (ПҚ-155-сон, 30.04.2025 й.) қабул қилинди.

❇️Ички ишлар органлари тизимини 2025–2027 йилларда рақамли трансформация қилишнинг устувор йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:

🔸ички ишлар органларининг барча ахборот инфратузилмасини сунъий интеллект технологиялари асосида ягона тизимга бирлаштирган ҳолда жиноятчиликка қарши курашиш борасидаги фаолияти самарадорлигини ошириш;

🔸ички ишлар органлари соҳасига рақамли технологияларни жорий этишга масъул бўлинмаларнинг фаолиятини ягона бошқарув тизими ва ишлаш механизмлари асосида мувофиқлаштириш, улар таркибида “рақамли жамоа”ни шакллантириш;

🔸жиноятлар ва маъмурий ҳуқуқбузарликлар статистикасини инсон омилисиз юритиш;

🔰Шунингдек, Рақамли технологиялар ва ҳуқуқий статистика департаменти ва унинг ҳудудий бўлинмалари ташкил этилади.

✳️ Бундан ташқари, синов тариқасида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари тузилмаларида Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари – Рақамли технологиялар ва ҳуқуқий статистика хизмати бошлиғи лавозими жорий этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
05.05.202512:27
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️
Ерларни муҳофаза қилиш ва ер участкаларидан фойдаланиш самарадорлиги оширилади

Қонун (
ЎРҚ-1062-сон, 05.05.2025 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

🔰Қонун ҳужжатларига киритилган қўшимчаларга кўра, ер ости сувларига қудуқни қонунга хилоф равишда бурғилаш маъмурий жавобгарликка сабаб бўлиши белгиланди.

✅ Шунингдек, ер участкасини олганлик учун ҳақ белгиланган муддатларда тўланмаганда – муддати ўтган қарздорлик унинг мавжудлиги тўғрисида ваколатли органлар томонидан огоҳлантириш берилган санадан бошлаб 6 ой ичида бартараф этилмаганда ер участкаларига бўлган ҳуқуқ бекор қилиниши белгиланди.

📋 Бундан ташқари, суғориладиган ерларни ер фондининг бошқа тоифасига ёки суғорилмайдиган ерлар тоифасига ўтказиш бўйича аниқ талаблар белгиланмоқда,

📌 Солиқ кодексига киритилган қўшимчага кўра, ер ости сув манбаларидан сув ўлчаш ускуналарисиз сув олинганда солиқ ставкаси белгиланган солиқ ставкаларининг 5 баравари миқдорида белгиланади.

⛔️Бунда мазкур қоида жисмоний шахслар томонидан шахсий ва хўжалик эҳтиёжлари учун суткасига 5 метр кубгача бўлган ҳажмда ер ости сувларини якка тартибда олиш ҳолларига нисбатан татбиқ этилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰 Ҳозирги кунда Ўзбекистон ҳудудида:


🔹меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 1 155 000 сўм;

🔹базавий ҳисоблаш миқдори – 375 000 сўм;

🔹пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 428 000 сўм;

🔹ёшга доир энг кам пенсия – 834 000 сўм;

🔹ногиронлик пенсиялари, жумладан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори – 920 000 сўм;

🔹меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 920 000 сўм;

🔹белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан (834 000 сўмдан) 920 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир пенсиялари – 920 000 сўм;

🔹зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа – 745 000 сўм;

🔹иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 745 000 сўм.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

⚠️Қонунчиликка кўра, Маданият вазирлиги ва Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси томонидан шакллантириладиган рўйхатлар бўйича хориждан олиб келинадиган, театрлар учун зарур мусиқа асбоб-ускуналари, техник жиҳозлар, декорациялар, чироқлар, грим маҳсулотлари ва бошқа ашёлар 2030 йил 1 январгача божхона божидан озод этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔖Қонунчиликка кўра, ногиронлиги бўлган шахснинг ва таркибида шундай шахс бор оиланинг аукционда ерни сотиб олиш харажатлари қоплаб берилади.

📌 Бунда ерни сотиб олиш харажатлари асосида БҲМнинг 100 бараваригача (37,5 млн сўмгача) бир марталик тўлов ажратилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
06.05.202515:47
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️
Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги ташкил этилади

“Таълим сифатини таъминлаш ва таълим хизматлари кўрсатиш
тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги Президент Фармони
(ПФ-76-сон, 05.05.2025 й.) қабул қилинди.

🔰 Фармоннинг асосий мақсади таълим ва илмий-тадқиқот ташкилотлари фаолиятини ташқи баҳолаш механизмларини белгилаш ҳамда кўрсатилаётган таълим хизматлари сифатини оширишдир.

🏛 Фармонга кўра, Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги (Агентлик) ташкил этилади.

✅ Агентлик мазкур соҳада махсус ваколатли давлат органи ҳисобланади.

📝 Агентлик ўрта махсус, касбий, олий ва олий таълимдан кейинги таълим, шунингдек, кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ташкилотларини (таълим ташкилотлари) комплекс ва махсус давлат аккредитациясидан ўтказади. Бунда:

🔹 комплекс давлат аккредитацияси ҳар 5 йилда таълим ташкилотларини ташқи баҳолаш натижалари асосида ўтказилади;

🔹 махсус давлат аккредитацияси кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилаётган таълим дастурлари бўйича ўқув жараёни бошланишидан олдин ўтказилади.

📃 Шунингдек, Агентлик таълим ташкилотлари битирувчиларининг замонавий меҳнат бозори талабларига мослигини ўрганиш мақсадида Умуммиллий иш берувчилар сўровномасини ўтказади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
06.05.202504:46
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️
Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади

📃 Қарорга кўра, вояга етмаганлар банкларда ҳисобрақамлари ва банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади.

✔️ Банклар ота-оналарни уларнинг вояга етмаган фарзандлари билан боғлиқ шубҳали (фрод) операциялар ҳақида хабардор қилиш амалиётини йўлга қўяди.

☑️ Банклар ва тўлов ташкилотлари томонидан ўзининг мобил иловаларига антивирус ҳимоя тизимларини ўрнатиш ҳамда фойдаланувчи қурилмасида зарарли дастурлар белгилари мавжудлиги аниқланганда уларни огоҳлантириш амалиёти жорий этилади.

🔴 Ички ишлар органлари масъул бўлинмалари сўровига асосан шубҳали пул ўтказма амалиётларига алоқадор банк карталари тезкорлик билан блокланади.

📋 Терговга қадар текширув ва дастлабки тергов давомида содир этилган кибержиноятлар юзасидан киберхавфсизлик талабларига риоя қилинганлиги бўйича хулоса “Киберхавфсизлик маркази” ДУК томонидан берилади.

🏢 Шунингдк, Кибержиноятларга қарши курашишга ва рақамли терговга кўмаклашиш маркази ташкил этилади.

📝 Кибержиноятларни фош этиш, уларни тергов қилиш амалиётидаги мавжуд муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича илмий асослантирилган таклифларни ишлаб чиқиш Марказнинг асосий йўналишларидан бири этиб белгиланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
05.05.202511:59
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️
Аҳолининг дам олиши учун фойдаланиладиган ерларни хусусийлаштириш тақиқланади

Қонун (ЎРҚ-1061-сон, 05.05.2025 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

⛔️ Қонун билан киритилган қўшимчаларга кўра, давлат мулки бўлган, аҳолининг маданий-маиший эҳтиёжларини қондириш ва дам олиши учун фойдаланиладиган ерларни хусусийлаштириш ёхуд бошқача тарзда бегоналаштириш тақиқланди.

✔️ Ушбу ерларда бинолар ва иншоотларни қуриш ёки мавжуд бино ва иншоотларнинг қурилиш майдонларини кенгайтириш, ушбу ерларнинг ҳудудини қисқартиришни тақиқлаш белгиланди.

Жиноят кодексига киритилган қўшимчага кўра, мазкур чекловларга риоя этмаган ҳолда ер бериш тартибини бузганлик учун жиноий жавобгарлик кучайтирилмоқда.

☑️ Шунингдек, ер участкаларидан рухсат этилган фойдаланиш турлари жорий этилиб, уларнинг асосий, шартли рухсат этилган ва ёрдамчи турларга бўлиниши кўзда тутилди.

❇️Бундан ташқари, ботаника боғлари муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларга киритилди ва уларнинг ҳудудида ўсимлик дунёсининг сақланиб қолишига таҳдид солувчи ҳар қандай фаолият тақиқланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
03.05.202510:43
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Қонунларнинг ижтимоий муносабатларни тартибга солишдаги роли янада мустаҳкамланади


Манба: ЎРҚ-1054-сон, 10.04.2025 йил.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
02.05.202509:09
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида давлат назорати самарали ташкил этилади


Манба: ПФ-66-сон, 14.04.2025 йил.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
07.05.202505:48
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️
Заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилар янада қўллаб-қувватланади

Манба: ЎРҚ-1059-сон, 18.04.2025 йил.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
06.05.202510:04
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️
Тадбиркорлар томонидан молиявий хизматлардан фойдаланиш имконияти кенгайтирилади

Манба: ЎРҚ-1058-сон, 17.04.2025 йил.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
06.05.202504:32
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️
Ҳар йилнинг ноябрь ойи “Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги” деб эълон қилинади

🔰 Қарорга кўра, ҳар ой якуни бўйича тизимида энг кўп кибержиноятлар қайд этилган банклар ва тўлов ташкилотлари рўйхати оммага эълон қилинади.

✔️ Марказий банк томонидан аҳоли пул маблағларини жалб қилишга қаратилган фирибгарлик схемалари (“молиявий пирамида”) аломатларини аниқлаш ҳамда улар ҳақида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тезкор хабар бериш тизими йўлга қўйилади.

📝Республика миқёсида ҳар йилнинг ноябрь ойи “Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги” деб эълон қилинади

❇️Кибержиноятларнинг шакллари ва уларни содир этиш усуллари тўғрисида огоҳлантириш учун интернет ва ижтимоий тармоқлардаги мақсадли (таргет) реклама хизматидан бепул тарзда фойдаланилади.

✔️Марказий банк 2025 йил 1 сентябргача қуйидаги кечиктириб бўлмайдиган чораларни амалга оширади:

🔹 банклар, тўлов тизими операторлари, тўлов ташкилотлари ҳамда кредит бюроларининг транзакциялари ва бошқа зарурий маълумотларини Марказий банкнинг ягона платформасига интеграция қилиш;

🔹 Марказий банкда марказлашган антифрод тизимини ҳамда банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотларининг антифрод тизимларини жорий этишни якунига етказиш.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
05.05.202508:32
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️
"Work and travel" дастурларида иштирок этувчи талабалар учун ссуда ажратилади

Ҳукумат қарори (290-сон, 02.05.2025 й.) билан 2025 йил 15 майдан "Work and travel" халқаро дастурлари доирасида ишлаш ва саёҳат қилиш учун хорижий давлатларга бориш ва келиш ҳамда бошқа харажатларни қоплаш мақсадида талаба ёшларга ссуда ажратиш тартиби жорий этилади.

☑️Мазкур давлатларга Европа Иттифоқи давлатлари, Жанубий Корея, Япония, Буюк Британия, АҚШ, Канада, Австралия, Янги Зеландия киритилган.

✔️ Ҳар йили 2 000 нафаргача талаба ёшларга БҲМнинг 40 баравари миқдорида ссуда ажратилади.

📝 Ссуда ажратиш ҳақидаги аризалар давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали қабул қилинади.

📃 Ариза берувчи қуйидаги хужжатларни илова қилади:

🔸 хорижий давлатдаги иш берувчи билан ариза берувчи ўртасида тузилган меҳнат шартномаси;

🔸 ариза берувчи томонидан ссуда қайтарилмаганда, ушбу маблағларни қайтариш мажбуриятини ўз зиммасига олувчи кафил жисмоний шахснинг сўнгги 12 ойлик иш ҳақи тўғрисида маълумот ва қарз шартномаси бўйича кафил бўлишга розилик аризаси - агар мавжуд бўлса;

🔸 виза.

📋Талаба ажратилган ссудани хорижий давлатдан келганидан сўнг 1 ой муддатда қайтариш мажбуриятини олади.

🔴 1 календарь йил давомида 2 000 нафар ариза берувчига ссуда ажратиш маъқуллангандан сўнг ариза қабул қилиш тўхтатилади.

✅Ссуда ажратилгунга қадар, бироқ кетма-кетлиги бўйича ссуда ажратилган ариза берувчилардан кейин ариза топширган шахслар кейинги йил учун рўйхатга қўйилмайди ҳамда келгуси йилда қайтадан мурожаат қилади.

📌Маълумот учун: ссуда бу - қайтариш шарти билан ажратиладиган фоизсиз қарз.


Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
03.05.202508:04
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Жаҳон
савдо ташкилотига аъзолик янада жадаллаштирилади

Фармон (ПФ-74-сон, 30.04.2025 й.) билан Президентнинг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

🔰Унга кўра, айрим ҳужжатларга қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди:

🔹бир қатор давлат иштирокидаги корхоналарнинг махсус (эксклюзив) ҳуқуқлари бекор қилинади;

🔹божхона йиғимларининг фискал мақсадларда ундирилмаслиги таъминланади;

🔹озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари мувофиқлигини декларациялаш тартиби жорий этилади;

🔹республика ҳудудида маиший электр приборларининг энергия самарадорлик талаби халқаро меъёрларга мувофиқлаштирилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
02.05.202507:01
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️
Юридик кадрларнинг кредит-модуль тизими асосида малакасини ошириш тартиби белгиланди

“Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида юридик кадрларнинг кредит-модуль тизими асосида малакасини ошириш тартиби тўғрисида” ги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами: 3621, 01.05.2025 й.).

🔰Низом Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида юридик хизмат, адвокатура ва нотариат соҳалари бўйича юридик кадрларнинг (тингловчи) кредит-модуль тизими асосида малакасини ошириш тартибини белгилайди.

💸Тингловчилар малака ошириш курсларида Институт билан шартномага мувофиқ тўлов асосида ўқитилади.

✔️Институтда кредит-модуль тизимида 1 кредит миқдори 2 академик соатга тенг. Тингловчи малака ошириш курсининг 1 йили давомида 12 кредит (24 академик соат)га тенг бўлган ўқув юкламасини ўзлаштириши лозим.

📃Малака ошириш курслари тингловчидан 3 йилда 36 кредит (72 академик соат) ҳажмдаги ўқув дастурини ўзлаштиришни талаб қилади.

✅Модуль бўйича тингловчининг ўзлаштириш даражаси 56 фоиз ва ундан юқори баҳоланган тақдирда ушбу модуль ўзлаштирилган ҳисобланади.

📋Малака ошириш курсини муваффақиятли тамомлаган тингловчиларга белгиланган намунадаги сертификат берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Көрсөтүлдү 1 - 24 ичинде 986
Көбүрөөк функцияларды ачуу үчүн кириңиз.