Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Театр Арбоблари уюшмаси avatar

Театр Арбоблари уюшмаси

Өнөр
Ўзбекистон Республикаси Театр Арбоблари уюшмасининг Telegramдаги расмий саҳифаси
https://www.instagram.com/teatrolam/
https://www.facebook.com/teatrarboblari.uyushmasi
TGlist рейтинг
0
0
ТипАчык
Текшерүү
Текшерилбеген
Ишенимдүүлүк
Ишенимсиз
ОрдуУзбекістан
ТилиБашка
Канал түзүлгөн датаOct 12, 2020
TGlistке кошулган дата
Mar 17, 2025

"Театр Арбоблари уюшмаси" тобундагы акыркы жазуулар

#XOTIRA

"SHOSHIB YASHADI". Ozoda Shobilolova.

Oʻzbekiston respublikasida xizmat koʻrsatgan artist Fathulla Maʼsudovning xotirasiga bagʻishlanadi.

🎤Matnni Ixtiyor OTAJONOV oʻqidi
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар - Юлдузхон Абдуллаева ва Фатхулла Масудов ижросида дуэт. "Мен сизни, азизим..."
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар - Юлдуз Абдуллаева ва Фатхулла Масудов ижросида дуэт: "Эсламайсан, келмасам...Жилмаясан, йиғласам..."
Сўнгги манзил

Санъатимизнинг порлоқ юлдузлари хотираларига бағишланади...
Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри раҳбари, Ўзбекистон халқ артисти, Халқаро Чингиз Айтматов мукофоти совриндори, маҳоратли актёр - Мирза Азизов ижросида ўқилганди.


Нохуш хабарлардан юраклар зада,
Одамлар асабий: қилишар зарда.
Гарчи кўринишдан барча озода,
Кўтарилди меҳр, ортда бу парда.

Санъат устунлари тарк этди ногоҳ,
Фоний дунёмизни! Бўлайлик огоҳ!
Қалбларни яралаб, қазимайлик чоҳ,
Эрта ким бор, ким йўқ, билмаймиз, э, воҳ!

Ҳошим Арслон ҳамда Шум боланг учди
Самога юлдуздек... фалакни қучди.
Дилбар Икром дунё ғамидан қочди,
Фатхулла Маъсудга Арш эшик очди...

Дўстлар, ғаниматмиз бир-биримизга,
Шу сўзни жойлайлик шууримизга.
Ширин сўз айтайлик дўст, ёримизга,
Тобе бўлмасак бас ғуруримизга.

Сўнгги манзил сари бу борар йўлим...
Йўллар гоҳ нотекис, баъзида сўлим.
Борингизга шукур, кўксимда қўлим,
Кун келиб бизни ҳам айирар ўлим...

Музаффар Муҳаммадназар.
Саховатли, меҳрибон, ҳотамтой инсон эди...

Ўзбек Миллий Академик драма театри директори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист - Фатхулла Масудов хотирасига бағишланади.

Қўчқор Норқобил – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, драматург ва адиб:
“Мен Фатхулла ака билан жуда кўп сафарларда бирга бўлганман. Театрга директор бўлишидан 15 йиллар олдин ҳам дўст эдик. Менинг драмаларим ҳали театр саҳналарида қўйилмаган пайтлардан буён дўстлигимиз ришталари боғланган эди. Кейинчалик тақдир тақозоси билан драмаларим театрларда қўйила бошланди. “Тоғлардек баланд бўл” спектаклида охирги маротаба бирга ишладик. Яна жуда кўп ниятларимиз бор эди...

Батафсил
Кайра бөлүшүлгөн:
Madaniyat.uz I Rasmiy kanal avatar
Madaniyat.uz I Rasmiy kanal
#Teatr

🎭 Yurtimizdagi teatrlarning 17-may, shanba kungi repertuari bilan tanishing

👉 Batafsil: https://gov.uz/oz/madaniyat/news/view/53279

Telegram | Instagram | Facebook | Veb-sayt | YouTube
Taqıyatas rayonındaģı mádeniy-dóretiwshilik xızmet saparımız dawam etpekte

Qaraqalpaq mámleketlik Quwırshaq teatrı dóretiwshi toparı Taqıyatas rayonındaģı 4-sanlı ulıwma bilim beriw mektebinde bolıp, tamashagóyler názerine M.G.Palivanova qálemine tiyisli bolǵan "Ayıwdıń kewilli balaları” spektaklin inam etti.


Taxiatosh tumanidagi madaniy-ijodiy xizmat safarimiz davom etmoqda

Qoraqalpoq davlat Qo‘g‘irchoq teatri ijodiy jamoasi Taxiatosh tumanidagi 4-sonli umumta’lim maktabida bo‘lib, tomoshabinlar e’tiboriga M.G.Palivanova qalamiga mansub bo‘lgan "Ayiqning xushchaqchaq bolalari" spektaklini taqdim etdi.

https://kukla-teatr.uz
Фатҳулла Масъудов (1963 – 2020)

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, театр, кино ва дубляж актёри – Фатҳулла Ҳусанович Масъудов – 1963 йил 16-май куни Тошкент шаҳрида таваллуд топган.
1980–1984 йилларда Тошкент Театр ва рассомлик санъати институтида таҳсил олган.
1986–1988 йилларда Ўзбек давлат академик драма театри режиссёр ёрдамчиси, 1988 йилдан эса актёр сифатида фаолият кўрсатган.
2015 йилдан 2020 йилгача Ўзбек Миллий академик драма театри директори лавозимида ишлаб келган. 1999 йили "Шуҳрат” медалига сазовор бўлган.
2003 йили "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист” унвони билан мукофотланган.
2014 йили "Меҳнат шуҳрати” ордени билан тақдирланган.
Фатҳулла Маъсудов саҳнадаги ижодининг дастлабки йилларидан ижодий ишга жиддий киришган. Бирин-кетин такрорланмас образларни гавдалантира бошлаган.
Фатҳулла Масъудов миллий театр саҳнасида "Қутлуғ қон”да Йигит, "Сеҳрли апельсин”да Шаҳзода, "Туҳмат”да Умид, "Мирзо Улуғбек”да Али Қушчи, "А. Қодирийнинг Ўткан кунлари”да Абдуҳаким, "Хотинлар гапидан чиққан ҳангома”да Қувонч, "Шум бола”да Омон, "Алишер Навоий”да Соҳибдоро, Мансур, "Соҳибқирон”да Аловуддин, "Машраб”да мулла Боқий, "Ҳаётдан тўйган тун”да Асан, "Кундузсиз кечалар”да Ойбек, "Қирол Лир”да француз Қироли, "Усмон Носир”да Усмон, "Адибнинг умри”да Ойбек, "Уч кунлик дунё”да Абдусаттор, "Талваса”да кичик фарзанд, "Чўртан балиқ амри билан”да Қорбобо, "Нажот истаб”да Мурод, "Нексия”да Таълат, "Абулфайзхон”да Раҳимбек, "Тахтизар”да Геракл, "Умр шомидаги бахт”да прокурор, "Ал-Фарғоний”да Дилмурод, "Энг сулув келинчак”да Абдулла, "Ўзбекча рақс”да Турсунбой, "Ҳасрат боғи”да Ашраф, "Ўғрини қароқчи урди”да Замон, "Курорт”да Шляпали киши, "Етти фарёд”да Сантеляно, "Бир қадам йўл”да Абдулқодир, "Ўткан замон ҳангомалари”да Ўғри, "Олтин қиз”да Ўғил, "Чимилдиқ”да Тоға, "Ўткан кунлар”да Отабек, "Омон бўлгин, азизим”да Жорж, "Ўзбекча рақс”да Турсунбой, "Сенга бир гап айтаман”да Ўғил, "Сизсиз ўтмас кунларим”да Исмоил, "Ўткан кунлар"да Отабек ва бошқа кўплаб спектаклларда ранг-баранг образлар ижро этган.
Бундан ташқари, "Қалдирғоч” ўғил, "Сени излаб” биринчи йигит, "Аёл зоти” Қодиржон, "Оқ тулпор изидан” лейтенант, "Жумбоқ” изқувар, "Тойчоқ” Ботир, "Остона” майор, "Қутурган итлар орасида” рекетёр, "Кичкина табиб” куёв, "Зумрад ва Қиммат” Ота, "Меҳрибонгинам” Мафиоз, "Мунис онам” Ғолиб, "Отангга қўл кўтарма” ўғил, "Бекатдаги одам” Терговчи, "Хонадон эгаси” Ўғил каби бир қанча катта ва кичик образларни ижро этган.
Дубляжда 500 дан ортиқ фильмларга овоз берган.
2001 йили "Усмон Носир” спектаклидаги Усмон Носир роли учун "Йилнинг энг яхши эркак роли” номинациясига сазовор бўлган.
Улуғ санъаткор – Фатҳулла Масъудов 2020 йилнинг 30-август куни Тошкент шаҳрида вафот этган.
Кайра бөлүшүлгөн:
Олимжон Ўсаров avatar
Олимжон Ўсаров
Бугун аччиқроқ гапираман, хафа бўлмайсиз!

Реал ҳолатга қарайлик.
Бугун телевизор мурватини бурасангиз, нимани кўрасиз? Қайнона ва келин жанжалини!
Ижтимоий тармоқларга кирсангиз – ғийбатхона!
Артистларимиз 1,5 миллион долларга уй олгани-ю, Дубайдан музқаймоқ олиб келиб еганини реклама қилиш билан овора!

Савол туғилади: наҳотки...

▪️ОЛИМЖОН ЎСАРОВ
Youtube | Facebook | Instagram| Telegram
#AFISHA
#PREMYERA

🎭"BOʻYOQCHI"

🎭Komediya

📆 17 may
⏰Soat 18:00 da.

☎️+998972751441
+998993042615

@sirdaryoteatri
@dramteatr
Актёр, режиссёр, продюсер, Кинематография агентлиги Бухоро вилоят ҳудудий бўлими бошлиғи – Али Чориевга Волидаи муҳтарамаси – Шарофат ая вафот этганлиги муносабати билан чуқур таъзия билдирамиз.
Ўзбекистон давлат Драма театри ва кино актёри – Рустамбек Аҳмедовни таваллуд топган куни муносабати билан табриклаймиз.
Рустамбек Аҳмедовга мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ижодий ва ижобий ютуқлар тилаймиз.

Маълумот:
Рустамбек Нишанбаевич Аҳмедов 1976 йилнинг 16 Май куни Тошкент вилоятидаги Ўрта Чирчиқ туманида туғилган.
Ўзбекистон давлат Драма театрида 2002 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда.
Рустамбек Аҳмедовнинг театр саҳнасида ижро этган роллари: “Чеча”да Сурнайчи, “Аскар ва малика”да Гадой, “Этик кийган мушук”да Ошпаз, “Гамлет”да Гамлет, “Зўраки табиб”да ўғил, “Мувозанат”да Амир, “Аяжонларим”да почтачи, “Евгений Онегин”да гўрков, “Вафодор”да Хусан, “Конфетвойнинг саргузаштлари”да ота, “Ер барибир айланаверади”да шоир, "Қайтар дунё"да Ойбек, “Труффальдино - икки бойнинг малайи”да доктор, "Ромео ва Жульетаа"да роҳиб Жованни ва Шукруллонинг "Ўғрини қароқчи урди" спектаклида Шодмон ва яна бошқа бир талай образларни маромига етказиб ижро этиши орқали тажриба орттириб, маҳоратли театр актёри даражасига эришган.
"Туташ тақдирлар", "Она дарё", "Умидингни сўндирма", "Севги", "Қадамлар", "Маҳалладошлар", "Нариги соҳилда қолган болалик", "Кечиккан ҳаёт", "Борига барака", "Паризод", "Энди дадам бетоб", "Журналист", "Кечиргин", "Миллиондан бир" теленовелла, "Ҳижрон", "Абдулла Орипов" бадиий фильмлари, "Эркин Воҳидов" ҳақида ҳужжатли фильм, "Пирамида" янги сериалда Аббос бой, шунингдек, "Тақдирлар" ва "Кунларнинг бирида" каби сериал ва теленовеллаларда турли-туман ролларни ижро этиб келмоқда.

Рекорддор

12.05.202523:59
599Катталгандар
16.03.202523:59
0Цитация индекси
17.03.202523:59
1391 посттун көрүүлөрү
15.05.202517:38
1251 жарнама посттун көрүүлөрү
20.03.202514:14
13.33%ER
17.03.202523:59
23.60%ERR
Катталуучулар
Citation индекси
Бир посттун көрүүсү
Жарнамалык посттун көрүүсү
ER
ERR
APR '25MAY '25

Театр Арбоблари уюшмаси популярдуу жазуулары

Кайра бөлүшүлгөн:
Madaniyat.uz I Rasmiy kanal avatar
Madaniyat.uz I Rasmiy kanal
#Kino

🎗 Milliy kino san’ati saroyida 9-may — “Xotira va qadrlash kuni” munosabati bilan o‘zbek retro filmlari namoyish etiladi

Kinonamoyishlar joriy yilning 1-10-may kunlari bepul tashkil etiladi

Namoyishlar jadvali:
https://t.me/uzbekkinopress/25194

📞 Batafsil ma’lumot uchun: +998 77 297-88-88

Telegram | Instagram | Facebook | Veb-sayt | YouTube
Кайра бөлүшүлгөн:
Театр Арбоблари уюшмаси avatar
Театр Арбоблари уюшмаси
"Санъатда шундай: ҳамма нарса нуқтаи назарга боғлиқ; қарашлар эса, камдан-кам ҳоллардагина дунё миқёсида ва барқарор бўлади. Бугунги кунда театрнинг асосий қисмида оний ва фоний (бир лаҳзалик) қарашлар ҳукмронлик қилмоқда. Ҳозир кўплаб театрлар – эстрадага айланган. Сакрашади, қўшиқ айтишади ва рақсга тушишади. Театр институтларида шахсни тарбиялаш билан шуғулланишмайди. Санъатда шахс бўлиш – бу жуда кўп нарсани англатади. Агар театр шахсга таянса, театрнинг дунё миқёсидаги қарашлари ҳам, санъат турлари ҳам ва мазмуни ҳам бўлади. Агар театр шахсга таянмасдан, фақат бугунги кун билан кун ўтказса, демак, фақат театр бугунгина мавжуд. Бундай театрлар дунё кўзи ўнгида фожиали тарзда маънан қашшоқ ва гўл ҳолатда кўринаётганини кўрмайди”.


Евгений Леонов.

«Театральные люди» каналидан олинди.
Ўзбекистон Театр Арбоблари уюшмаси ходими – Азиз Қодиров таржимаси.
14.05.202519:00
" СИНОВ ". Муаллиф
Музаффар Мухаммадназар.
Телеграм 👇 обуна бўлиш учун
http://t.me/Faxriddin_Shamsematov
14.05.202517:56
#Teatr_ijodkorlari_ijodidan

Одам...

Азобга дош бермас, хастакаш бемор...
Инграр, "бисмиллоҳ"да, омонат жусса...
Беш кунлик дунё бу, ўйноқи қимор,
Бой берилган умр...ми, ғанимат ғусса.

Тавба, сано бўғизда, руҳ ҳам суҳбатдош,
Ё савоб, ё гуноҳ, босар қай палла.
Аёндир Ўзига, ким унга қўлдош,
Бойдорми ё фаррош, кун етган палла.
                                    
Танада увишиқ, жонталаш қонда,
Вужуддан тошиқиб, дувалайди тер.
Худодан олдинлаб, "ёзувчи" банда -
Яхши, ё ёмон дер, тўқиб унга "шеър".

...Одам деган номдан, кечганми балки,
Ҳалолдан ҳаромга, вужудин тикиб.
Асл дўстлик шаънимас, нафсга қалқиб,
Иблиснинг қўлини қўйганми сиқиб.

Хирмони тўлмаган келади сингил,
Мулкига кўз ташлар буёғда ука.
Тенг-тенгмас ҳаммаси синар чил-чил,
Эл кўзи қизиқмас, обрўсин тўка.

Чалинар сирена, тарқалиб атроф,
Одамлар раҳмкаш:"Бечора оиласин-
Қайтсин бут бағрига, соғ оёқлаб тез!",
Айтса "соғлар" ҳам ўзига, тутиб ойнасин...

Ўлиб-ўлмагандир, савдо авжида,
Бошлаб ён қўшин, қабрда гўрков.
Кафан ўлчаб ғассол, қаричлаб нарҳда,
Нафс бозор қайнар-ов, тил эса соқов...

Давохона тиғи тилиб бир "соғ"ни,
Тўсатдан тилаги ошмиш, ҳойнаҳой.
Халатин юзига бот қўяр "доғ"ни,
Табобати безалмас, ташҳиси бадбўй...

Елдай келди бари тушмиди, ё ўнг,
Хира тортди кўзлар, ёришди балки...
Ҳали нафас... ўлмагай, қуёшли бир тонг,
"Одам" бўлиб қайтади, тириклар сари...

Шерзод Деҳқонов, Андижон вилоят Ёшлар театри Адабий бўлим мудири, 10 ноябрь, 2024 йил.
16.05.202515:50
Абдумаъруф Қодиров: “Ота касбим тақдиримга айланди”

Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театри актёри Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Абдумаъруф Қодиров илк бор 9 ёшида саҳнада “Семурғ” спектаклида кўзи ожиз нуроний чолнинг невараси ролини ижро этган.
“Театр – мен учун жуда муқаддас даргоҳ. Болалигимдан отам Ўзбекистон халқ артисти Воҳид Қодировнинг ва бошқа устоз санъаткорларнинг ижроларини кўриб катта бўлдим. Санъат қалбимдаги орзуларим қаноти бўлган. Ўзимни бошқа соҳаларда синаб кўриш хаёлимга ҳам келмаган. Мактабда ўқиб юрган давримдаёқ саҳнада ва бошқа тарбиявий соатларда турли ролларни ўйнаганман. Шу тариқа ота касбини танладим ва бу тақдиримга айланди”, дейди актёр.

Абдумаъруф Қодиров ижросидаги спектакллар:

“Одобнома”, “Қайнар хумча”, “Асорат”, “Топмасанг ҳай-ҳай, топмасанг вой-вой”, “Кел, дўст бўлайлик”, “От йиғлаган томонда”, “Виждон қўшиғи”, “Учар табиб”, “Минг бир кеча”, “Бир бор экан”, “Қирол буғи”, “Оловуддиннинг сеҳрли чироғи”, “Қарсилдоқ”, “Карлсон”, “Чоқ-чоқ мақтанчоқ”, “Чўп қўғирчоқ”, “Заҳарли томчилар”, “Пикник”, “Сичуандан чиққан меҳмон”, “Халфана”, “Янги йил саргузашти”, “Билбо бегинис”, “Жон-у дилим пишлоқ”, “Виждон”, “Кичкина Мук”, “Мешполвон”, “Абдунинг найранги”, “Алихўжа, Хўжаали”, “Шум бола”, “Дискотека”, “Қизил қалпоқча”, “Тўрт эгизак”, “Тузоқ”, “Умид дарахти”, “Маугли”, “Она меҳри”, “Широқ”, “Янги йил байрами”, “Сеҳрли лайлак”, “Муаллим”, “Барҳаёт чинор”

Устоз санъаткор бугунги кунда ҳам театрда фаол ижод қилиб келаётган актёрлардан саналади.
Телевидениеда “Оталар сўзи-ақлнинг кўзи”, Телеминиатюралар театри, “Эртаклар яхшиликка етаклар”, “Қувноқ шаҳарча”, “Оқшом эртаклари”, “Ҳикматли дунё”, “Умр сўқмоқлари”, “Кунларнинг бири”, “Буни ҳаёт дейдилар” лойиҳаларда, радиода “Яхши кайфият”, “Табассум” эшиттиришларида, шунингдек, давлат тадбирлари ва кўплаб ижодий учрашувларда фаол қатнашиб келмоқда.

Достонбек Раҳматуллаев -
Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театри
адабий бўлим мудири.
Кайра бөлүшүлгөн:
Олимжон Ўсаров avatar
Олимжон Ўсаров
16.05.202516:35
Бугун аччиқроқ гапираман, хафа бўлмайсиз!

Реал ҳолатга қарайлик.
Бугун телевизор мурватини бурасангиз, нимани кўрасиз? Қайнона ва келин жанжалини!
Ижтимоий тармоқларга кирсангиз – ғийбатхона!
Артистларимиз 1,5 миллион долларга уй олгани-ю, Дубайдан музқаймоқ олиб келиб еганини реклама қилиш билан овора!

Савол туғилади: наҳотки...

▪️ОЛИМЖОН ЎСАРОВ
Youtube | Facebook | Instagram| Telegram
14.05.202518:31
Абдумаъруф Кадыров: «Профессия отца стала моей судьбой»

В каждом театре есть свои корифеи. Заслуженный артист Узбекистана, актер Государственного театра юного зрителя Абдумаъруф Кадыров впервые появился на сцене в возрасте 9 лет в роли незрячего старика в спектакле «Семург», а теперь за его плечами уже сотни ролей...
Молодежь учится у А. Кадырова преданности искусству, сцене, самоотверженному служению своему делу.
– Театр для меня – священное место, – говорит актёр. – Я рос, наблюдая за выступлениями своего отца – народного артиста Узбекистана Вахида Кадырова и других артистов. Искусство всегда было моей мечтой. Еще в школе я играл разные роли на сцене, и в итоге профессия отца стала моей судьбой.
Юные зрители с удовольствием приходят на такие спектакли с участием А. Кадырова, как «Давай подружимся», «Песня совести», «Волшебная лампа Аладдина», «Карлсон», «1001 ночь», «Озорник», «Пикник», «Маленький Мук», «Летающий лекарь», «Добрый человек из Сичуана», «Ширак», «Маугли» и многие другие.
Также А. Кадыров снимается в телевизионных программах «Театр телеминиатюр», «Сказки ведут к добру», «Веселый городок», «Вечерние сказки», «Мудрый мир», «Тропинки жизни», «Один из дней», «Говорят, что это жизнь», участвует в радиопередачах «Хорошее настроение», «Улыбка», государственных мероприятиях и многочисленных творческих встречах.

Достонбек Рахматуллаев -
Заведующий литературной частью
Государственный театр юного зрителя Узбекистана.
16.05.202516:51
Фатҳулла Масъудов (1963 – 2020)

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, театр, кино ва дубляж актёри – Фатҳулла Ҳусанович Масъудов – 1963 йил 16-май куни Тошкент шаҳрида таваллуд топган.
1980–1984 йилларда Тошкент Театр ва рассомлик санъати институтида таҳсил олган.
1986–1988 йилларда Ўзбек давлат академик драма театри режиссёр ёрдамчиси, 1988 йилдан эса актёр сифатида фаолият кўрсатган.
2015 йилдан 2020 йилгача Ўзбек Миллий академик драма театри директори лавозимида ишлаб келган. 1999 йили "Шуҳрат” медалига сазовор бўлган.
2003 йили "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист” унвони билан мукофотланган.
2014 йили "Меҳнат шуҳрати” ордени билан тақдирланган.
Фатҳулла Маъсудов саҳнадаги ижодининг дастлабки йилларидан ижодий ишга жиддий киришган. Бирин-кетин такрорланмас образларни гавдалантира бошлаган.
Фатҳулла Масъудов миллий театр саҳнасида "Қутлуғ қон”да Йигит, "Сеҳрли апельсин”да Шаҳзода, "Туҳмат”да Умид, "Мирзо Улуғбек”да Али Қушчи, "А. Қодирийнинг Ўткан кунлари”да Абдуҳаким, "Хотинлар гапидан чиққан ҳангома”да Қувонч, "Шум бола”да Омон, "Алишер Навоий”да Соҳибдоро, Мансур, "Соҳибқирон”да Аловуддин, "Машраб”да мулла Боқий, "Ҳаётдан тўйган тун”да Асан, "Кундузсиз кечалар”да Ойбек, "Қирол Лир”да француз Қироли, "Усмон Носир”да Усмон, "Адибнинг умри”да Ойбек, "Уч кунлик дунё”да Абдусаттор, "Талваса”да кичик фарзанд, "Чўртан балиқ амри билан”да Қорбобо, "Нажот истаб”да Мурод, "Нексия”да Таълат, "Абулфайзхон”да Раҳимбек, "Тахтизар”да Геракл, "Умр шомидаги бахт”да прокурор, "Ал-Фарғоний”да Дилмурод, "Энг сулув келинчак”да Абдулла, "Ўзбекча рақс”да Турсунбой, "Ҳасрат боғи”да Ашраф, "Ўғрини қароқчи урди”да Замон, "Курорт”да Шляпали киши, "Етти фарёд”да Сантеляно, "Бир қадам йўл”да Абдулқодир, "Ўткан замон ҳангомалари”да Ўғри, "Олтин қиз”да Ўғил, "Чимилдиқ”да Тоға, "Ўткан кунлар”да Отабек, "Омон бўлгин, азизим”да Жорж, "Ўзбекча рақс”да Турсунбой, "Сенга бир гап айтаман”да Ўғил, "Сизсиз ўтмас кунларим”да Исмоил, "Ўткан кунлар"да Отабек ва бошқа кўплаб спектаклларда ранг-баранг образлар ижро этган.
Бундан ташқари, "Қалдирғоч” ўғил, "Сени излаб” биринчи йигит, "Аёл зоти” Қодиржон, "Оқ тулпор изидан” лейтенант, "Жумбоқ” изқувар, "Тойчоқ” Ботир, "Остона” майор, "Қутурган итлар орасида” рекетёр, "Кичкина табиб” куёв, "Зумрад ва Қиммат” Ота, "Меҳрибонгинам” Мафиоз, "Мунис онам” Ғолиб, "Отангга қўл кўтарма” ўғил, "Бекатдаги одам” Терговчи, "Хонадон эгаси” Ўғил каби бир қанча катта ва кичик образларни ижро этган.
Дубляжда 500 дан ортиқ фильмларга овоз берган.
2001 йили "Усмон Носир” спектаклидаги Усмон Носир роли учун "Йилнинг энг яхши эркак роли” номинациясига сазовор бўлган.
Улуғ санъаткор – Фатҳулла Масъудов 2020 йилнинг 30-август куни Тошкент шаҳрида вафот этган.
13.05.202517:49
БОЛАЛАР УЧУН ЖОНИНИ ҚУРБОН ҚИЛГАН ИНСОН

"Ҳамма одамлар ҳам разил эмас!" - деганди фашистларга болалар билан бирга газ камерасига кирган одам.
Бу инсон – Полшалик педагог, ёзувчи ва шифокор – Януш Корчак эди. У уч марта ўз ҳаётини қутқаришдан воз кечган.
Биринчи марта Януш фашистлар билан уруш арафасида "Етимхона"ни тақдир измига ташлаб кетмаслик учун Полша босқинидан олдин эмиграция қилмасликка қарор қилганида юз берган.
Иккинчи марта - Варшава геттосидан қочишни рад этганида.
Учинчи марта эса – "Етимхона"да яшовчи, тахминан 200 нафар етим болалар ва ходимлар концлагерга олиб кетилаётган поезд вагонига чиқиб бўлганида, СС зобитларидан бири Корчакка яқинлашиб сўради:
- "Қирол Матиуш"ни сиз ёзганмисиз? Мен бу китобни болалигимда ўқиганман. Ажойиб китоб. Сиз озод бўлишингиз мумкин.
- Болалар-чи?
- Болалар кетади. Аммо сиз вагонни тарк этишингизга рухсат бераман.
- Адашдингиз. Иложим йўқ. Ҳамма одамлар ҳам разил эмас.
Бир неча кундан сўнг, Треблинка концлагерида Корчак ўз тарбияланувчилари билан бирга газ камерасига кирди. Ўлим сари бораркан, Корчак энг кичкина икки болани қўлида кўтариб, ҳеч нарсадан бехабар гўдакларга эртак айтиб берарди.
Бу ажойиб инсон – Корчакнинг болаларни тарбиялаш учун тавсия этган қоидалардан айримларини эътиборингизга ҳавола этамиз:
1. Фарзандингиз худди ўзингиздай ёки сиз хоҳлаганингиздай бўлишини кутманг. Унга ўзингиз эмас, ўзи бўлишига ёрдам беринг.
2. Боладан у учун қилган барча ишларингиз эвазига ҳақ талаб қилманг. Сиз унга ҳаёт бердингиз, у сизга қандай миннатдорчилик билдирсин? У бошқасига ҳаёт беради, у эса - учинчисига, бу миннатдорчиликнинг абадий қонунидир.
3. Боладан аламингизни олиб, заҳрингизни сочиб юрманг, чунки кексайганингизда худди шундай муомалага дучор бўлишингиз мумкин. Нима эксангиз, шуни ўрасиз.
4. Унинг муаммоларига юзаки қараманг. Ҳаёт ҳар кимга ўз кучига яраша синов беради, ишонинг, бу ҳаёт унга сизникидан кам эмас, балки кўпроқ синовларга дучор қилса, бу унга оғирлик қилади, чунки унинг тажрибаси йўқ.
5. Ҳақоратламанг!
6. Ўзгаларнинг боласини ҳам ўз фарзандингиз каби сева билинг. Ҳеч қачон бошқанинг боласига ўз фарзандингизга раво кўрмайдиган муносабатда бўлманг.

Рус тилидан Дилафрўз Абдусалим қизи таржимаси.
🔈TЕATRGA MARHAMAT!

Aziz san'at ixlosmandlari, teatrimizda yangi spektakl "Matonat" PREMYERASI
🗓 15-may kuni ⏱️soat 15:00 da bo‘lib o‘tadi!
            
🎬 Samarqand viloyat musiqali drama teatri ijodiy jamoasi teatr binosida “Matonat” spektaklini  tomoshabinlar e’tiboriga havola etadi.

Sahnalashtiruvchi rejissyor – Shuhrat Sanaqulov

Sahnalashtiruvchi rassom – Bahrom Safoyev.

Ma’lumot uchun telefonlar: 
📞+998 93353-67-06
📞+998 97396-94-96

🏛 Manzil: Samarqand shahar Koʻksaroy maydoni 3-uy.
Moʻljal: (Amir Temur haykalining roʻparasida).

Samarqand viloyat musiqali drama teatrining Matbuot xizmati.
16.05.202503:21
«Қиёмат қарз»... Бу спектаклни катта авлод вакиллари яхши билишади. Спектакль бош қаҳрамони – Сулаймон ота  мисолида  инсонлар ўртасидаги ўзаро ишонч, одамийлик, ҳалоллик, ваъдага вафо каби фазилатлар ҳақида гап боради.

Сиз бу спектаклни томоша қилмоқчи бўлсангиз, албатта театримизга келинг. Иккинчи жаҳон урушида қозонилган Ғалабанинг 80 йиллиги, Ўзбекистон халқ артисти Ш. Бурҳонов таваллудининг 115 йиллигига бағишланиб, Бухоро вилоят мусиқали драма театрида Ў. Умарбеков асари  асосида  саҳналаштирилган «Қиёмат қарз» спектаклини томоша қилинг.

17-май куни соат 17:00 да ва 18-май куни соат 11:00 да Бухоро вилоят мусиқали драма театрида «Қиёмат қарз» спектакли намойиш этилади.

Спектаклга жамоа бўлиб ёки ўзингиз келишингиз мумкин.

Мурожаат учун телефон:
+998907182661
14.05.202519:00
" СИНОВ ". Муаллиф
Музаффар Мухаммадназар.
Телеграм 👇 обуна бўлиш учун
http://t.me/Faxriddin_Shamsematov
11.05.202518:39
🎭 Teatr OAV nigohida.

«Yuraklarda iz qoldirganlar» teleko‘rsatuvi orqali Surxondaryo viloyat musiqali drama teatrida faoliyat yuritgan san’atkorlar, OAVlarida xizmat qilgan jurnalistlar xotirlandi.

Manba: Ishonch_TV

Surxondaryo viloyat musiqali drama teatri Matbuot xizmati.
Көбүрөөк функцияларды ачуу үчүн кириңиз.