Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Расмий хабарлар I Официальные новости avatar
Расмий хабарлар I Официальные новости
Расмий хабарлар I Официальные новости avatar
Расмий хабарлар I Официальные новости
06.05.202515:58
2025/2026 ўқув йилидан таълимнинг сиртқи шаклига қабул тугатилади ҳамда кундузги таълимдан бошқа муқобил таълим шакллари бўйича қабул квоталари ошириб борилади.

Шунингдек, президент фармони билан Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги ташкил этилади.

Агентлик ўрта махсус, касбий, олий ва олий таълимдан кейинги таълим, шунингдек, кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ташкилотларини (таълим ташкилотлари) комплекс ва махсус давлат аккредитациясидан ўтказади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
🎤Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази томонидан таълим сифати ва мазмунини яхшилаш мақсадида амалга оширилаётган ишлар

АОКАда Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази Ахборот хизмати раҳбари Шавкат Хўжақулов иштирокида брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин:

🎸 Брифинг

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари хотирасини улуғлаш мақсадида “Эҳтиром” лойиҳаси ўтказилмоқда

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги "Маърифат" тарғиботчилар жамияти раиси Бахтиёр Ҳусанов маълум қилди.

🔘Жамият аъзолари иштирокида давлат байрамлари, муҳим саналар ва буюк сиймолар таваллуд кунлари муносабати билан вазирлик, идора, корхона ва ташкилотларда 180 дан ортиқ “Маърифат соати” ташкил этилди.

🔘Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида фарзандлари турли соҳаларда катта ютуқларга эришган, халқаро фан олимпиадалари ва спорт мусобақаларида юқори ўринларни эгаллаган 23 нафар оналарга “8 март – Халқаро хотин-қизлар куни” муносабати билан “Маънавият фидойиси” кўкрак нишони топширилди.

🔘Шунингдек, “Аёлга эҳтиром!” лойиҳаси доирасида 1500 нафардан зиёд хотин-қизлар иштирокида маданий-маърифий тадбирлар ташкил этилди.

🔘“Яшил макон” лойиҳаси доирасида Тошкент вилояти, Нурафшон шаҳрида 50 нафар олимлар, ёзувчи-шоирлар, санъаткорлардан иборат зиёлилар гуруҳи томонидан “Маърифат боғи” ташкил этилиб, 200 тупдан зиёд мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтказилди.

🔘Жорий йилнинг 27 - 28 март кунлари Ўзбекистон Кинематография агентлиги билан ҳамкорликда Қорақалпоғистон Республикаси ва Бухоро вилоятида “Кинокарвон” тадбирлари ўтказилди.

✍️ Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

Тошкент вилояти ҳокими матбуот котиби Кабулов Беҳзод Урмонжонович 1984 йил 6 майда Наманган вилоятида туғилган. У 2022 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.

2011-2022 йилларда Ўзбекистон Фанлар академиясида, Миллий ғоя ва мафкура илмий амалий марказида, Тошкент вилояти ҳокимлигида бошқа ташкилотларда фаолият юритган.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
✅Президент Шавкат Мирзиёев истиқболли кадрларни мақсадли тайёрлаш ва мутахассисларнинг хорижда таълим олишини қўллаб-қувватлашга оид таклифлар тақдимоти билан танишди.

✅“Эл-юрт умиди” жамғармасини Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Истиқболли кадрларни тайёрлаш бўйича “Эл-юрт умиди” жамғармаси этиб, Давлат бошқаруви академиясини Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси этиб қайта ташкил этиш кўзда тутилмоқда. Улар Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги билан бирга кадрлар тайёрлаш кластерига айлантирилади.

✅Халқаро рейтингларда “ТОП-100” талик университетларга грант асосида ўқишга кирган номзодларга “Эл-юрт умиди” стипендияси имтиҳонларсиз ажратилади. “ТОП-300” таликда бўлган университетларга грантга кирганларга халқаро транспорт ва турар жой харажатлари имтиҳонларсиз қоплаб берилади. “ТОП-20” таликдаги университетлар бакалавриатига 50 фоиз грант асосида қабул қилинган Президент мактаблари битирувчиларига стипендиялар танловларсиз ажратилади.

✅Шунингдек, академия ҳузурида 4 та янги марказ ташкил этилмоқда. Мисол учун, Давлат бошқаруви муаммоларини илмий-амалий тадқиқ этиш маркази давлат хизмати самарадорлигини ошириш, хусусий сектордаги илғор амалиётларни давлат бошқарувида жорий қилишга қаратилган тавсиялар бериб боради.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
🌱 Бугунги кунда 9 га майдонга 10 хил турдаги 27 000 дона манзарали дарахт кўчатлари экилди

АОКАда ўтказилган брифингда Янги Тошкент дирекцияси Ахборот хизмати раҳбари Шаҳноза Нурматова амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди:

✅Ҳудудда ижтимоий, ўқув ва маданият мажмуалари қурилиши жадал олиб борилмоқда.

✅Вазирлик ва идоралар учун вақтинчалик бино ва иншоотлар: 8 та бино жами 2000 ходимга мўлжалланган бўлиб бугунги кунда қурилиш ишлари якунланиш арафасида.

✅Кўчатхона бўйича лойиҳалаш ишлари якунланиб, лойиҳа-смета ҳужжатлари шаҳарсозлик экспертизасидан ўтказилди. Бугунги кунда 9 га майдонга 10 хил турдаги 27 000 дона манзарали дарахт кўчатлари экилди.

✅Соҳил бўйи боғи (соҳил буйи жами 100 га) лойиҳасида сунъий каналлар қурилиши бошланди, 105 000 м3 қазиш ишлари бажарилди, бетон ишлари амалга оширилмоқда, боғ бўйича 15 гектар жойга 5000 дона манзарали дарахтлар экилди.

✅“Муҳандислик тармоқлари учун ер ости галереяcи” лойиҳаси трассасида 3000 метр ер ишлари, 1500 метр коммуникацион коллектор тармоғи қурилган. 2025/2026 йилларда 30 км трасса фойдланишга топширилади.

✅Ер ости метро туннели бўйича ер ишлари ва ер ости автотураргох лойиҳасида эса ер ишлари якунланиб фундамент ишлари жадал амалга оширилмоқда.

📌 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
👨‍🏫 "Мактаб кутубхоначиси" амалий қўлланмаси ва эко тадқиқотчилик бўйича методик тавсиялар ишлаб чиқилди

АОКАда ўтказилган брифингда Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази Ахборот хизмати раҳбари Шавкат Хўжақулов таълим сифати ва мазмунини яхшилаш мақсадида амалга оширилаётган ишлар юзасидан маълумот берди:

🟣Таълим жараёни иштирокчиларини психологик қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш юзасидан тегишли 10 та вазирлик ва идораларнинг 41 нафар мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ шакллантирилди ҳамда амалга ошириладиган ишлар бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланди.

🟣Бундан ташқари, «Ягона рақамли таълим ресурслари ва хизматлари» портали ишга туширилди. Унга интерфаол таълим ресурслари ва мультимедиа воситалари, виртуал лабораториялар ва симуляциялар, STEM машғулотлари ва халқаро баҳолаш дастурларига оид рақамли ресурслар, рақамли таълимнинг электрон шаклдаги изоҳли луғати, замонавий педагогик дастурий воситалар ва ёрдамчи иловалар, ўқув-услубий қўлланмалар ва тавсиялар, рақамли саводхонлик бўйича интерфаол ўқув курслари ва шу каби бошқа
5 мингдан ортиқ ресурслар жойлаштирилди.

🟣Шунингдек, «Таълим жараёнида сунъий интеллект технологияларидан фойдаланиш концепцияси» ишлаб чиқилиб, сунъий интеллект ва рақамли платформалардан фойдаланиш бўйича видео йўриқномалар ҳамда методик кўрсатмалар тайёрланди.

🟣2025 йилда ўтказиладиган PISA 2025 тадқиқотида дунёнинг 91 та мамлакатлари қаторида Ўзбекистон мактабларининг иштирокини таъминлаш бўйича Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти билан ҳамкорликда қатор ишлар амалга оширилмоқда.

🟣Шунингдек, PIRLS 2026 тажриба-синов жараёнларини ташкил этиш учун IEA халқаро ташкилоти томонидан республикамиздаги 30 та мактаб тасодифийлик тамойили асосида танлаб олинган.

📌 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
⚠️ Тиббиёт ходимларининг меҳнат ҳуқуқларини бузган масъулларга нисбатан чоралар кўрилди

✔️Омбудсман Девони томонидан Зарбдор туман тиббиёт бирлашмасида фаолият юритувчи бир гуруҳ ходимларнинг иш ҳақи тўлиқ тўланмагани бўйича мурожаати ўрганиб чиқилди.

✔️Мурожаатда 2025 йил январь ойи учун иш ҳақи кам тўлангани қайд этилган. Омбудсманнинг Жиззах вилоятидаги минтақавий вакилининг сўрови асосида Зарбдор туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими давлат меҳнат инспектори томонидан ўтказилган ўрганишда, ушбу ҳолат тасдиқланди.

✔️Юқоридагилардан келиб чиқиб, Омбудсман томонидан Жиззах вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси ҳамда Жиззах вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси раҳбарларига тегишли тақдимномалар киритилди.

✔️Натижада, ходимларга тўланиши керак бўлган маблағлар тўлаб берилди. Зарбдор туман тиббиёт бирлашмаси ҳисобчисига “ҳайфсан” интизомий чораси қўлланилди, бош врачига эса...

📌 Батафсил 

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
06.05.202505:44
Жорий йилнинг 6, 7, 8 июнь кунлари Бухоро шаҳрида XXI анъанавий "Ипак ва зираворлар фестивали" бўлиб ўтади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Аҳолининг рақамли иммунитети ва огоҳлигини оширишнинг доимий тизими йўлга қўйилади

⚫️Ўзбекистон Республикасининг Президентининг “ Ахборот технологиялари ёрдамида содир этиладиган жиноятларга қарши курашиш фаолиятини янада кучайтиришга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

⚫️Қарор билан кибержиноятларнинг барвақт олдини олиш ҳамда уларни фош этиш самарадорлигини ошириш бўйича амалдаги қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш ва қатор ташкилий-техник чораларни кўриш белгиланди.

⚫️Банклар, тўлов тизими операторлари, тўлов ташкилотлари ва бошқа ташкилотларнинг ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизлик талабларига риоя этмаганлиги натижасида йўл қўйилган кибержиноят оқибатида келиб чиққан моддий зарарни улар ҳисобидан ундириш тартибини жорий этиш белгиланди.

⚫️Шунингдек, қарор билан шахсларнинг банк карталаридаги пулларини талон-торож қилинишини тўхтатиш мақсадида банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотларига замонавий антифрод ва антивирус ҳимоя тизимларини жорий этиш ҳамда фирибгарлар томонидан сохта рақамлар орқали фуқароларга қўнғироқ қилишларини техник (имконсиз қилиш) чеклаш каби чоралар белгиланди.

⚫️Жорий йилдан бошлаб, ҳар йили бир ой давомида “Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги” комплекс тарғибот ойлигини ўтказиш ҳамда ташвиқот ишлари соҳага оид барча давлат ва нодавлат ташкилотлари томонидан фаол тарзда олиб бориш орқали аҳолининг рақамли иммунитети ва огоҳлигини оширишнинг доимий тизими йўлга қўйилади.

⚫️Қарорга мувофиқ кибержиноятларни фош этиш йўналишида Марказий банк, тўлов тизими ва ички ишлар органлари вакилларидан иборат тезкор ҳаракатланиш гуруҳи фаолияти йўлга қўйилади ва мазкур гуруҳ томонидан шубҳали пул ўтказма амалиётларига алоқадор банк карталарини тезкорлик билан аниқлаш ва блоклаш каби чоралар кўриб борилади.

🖋 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Президент Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилоятида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ишларни янги ёндашувлар асосида ташкил этиш бўйича йиғилиш ўтказди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
05.05.202509:40
Энергетика вазирлиги “Мустақиллик-25” конидаги 202-қудуқда юз берган ҳолат ҳақида маълумот берди

2025 йил 5 май куни соат тонгги 6:10 да “Мустақиллик-25” конидаги 202-қудуқда таркибида водород сулфиди юқори бўлган газнинг катта босим билан отилиши ва натижада фонтанланиш ҳолатининг қайталаниши кузатилди.

Таркибида водород сульфиди юқори бўлган газнинг тарқалишини олдини олиш мақсадида газ оқими назорат остида ёқиб юборилди. Айни пайтда барча зарур тадбирлар хавфсизлик чораларига тўлиқ риоя қилинган ҳолда амалга оширилмоқда. Ҳодиса содир бўлган ҳудуд тегишли хизматлар томонидан ўраб қўйилган ва ҳозирги вақтда ушбу ҳудуд Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, “Саноатконтехназорат” давлат инспекцияси ҳамда Очиқ нефт ва газ фаввораларининг олдини олиш ҳамда уларни бартараф этиш бўйича Ўзбекистон ҳарбийлаштирилган қисми мутахассислари томонидан доимий назорат қилинмоқда.

Юзага келган ҳодиса яқин атрофдаги аҳоли пунктлари учун хавф туғдирмайди.

Эслатиб ўтамиз, 2025 йил 27 март куни мазкур қудуқда таркибида водород сулфиди юқори бўлган газнинг чиқиши қайд этилганди. Экологик хавфсизликни таъминлаш мақсадида қудуқ назорат остида ёқиб қўйилган. 22-апрел куни қудуқ ўқининг ғовланиб тушгани ва колонна чиқиб кетиши натижасида фонтанланиш тўхтаган, ҳодиса жойида газнинг суст оқими (грифон) кузатилган эди.

Аварияни бартараф этиш мақсадида ҳодиса жойида хориждан жалб этилган мутахассислар ҳам фаолият олиб бормоқда.

Ҳар бир ҳолат бўйича қўшимча маълумотлар бериб борилади, дейилади вазирлик хабарида.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
✍️ Хитойлик сайёҳларни Ўзбекистонга қабул қилиш бўйича 20 дан ортиқ ҳамкорлик битими имзоланди

Туризм қўмитаси Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчихонаси билан ҳамкорликда мамлакатимизнинг Туризм йили доирасида сайёҳлик салоҳиятини тарғиб этиш мақсадида кенг кўламли тадбирларни ўтказишни давом эттирмоқда.

Хусусан, Ченду ва Чонгқинг шаҳарларида ташкил этилган Ўзбекистоннинг сайёҳлик имкониятлари тақдимотида 200 дан ортиқ иштирокчи – етакчи сайёҳлик компаниялари, меҳмонхона тармоқлари, транспорт компаниялари, инвестиция тузилмалари вакиллари, шунингдек, туризм соҳаси мутахассислари қатнашди.

Икки давлат сайёҳлик компаниялари ўртасидаги “roadshow” давомида хитойлик сайёҳларни Ўзбекистонга қабул қилиш бўйича 20 дан ортиқ ҳамкорлик битими имзоланди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
📝 Ўзбекистонда Фанлар академияси томонидан амалга оширилган ишлар ва истиқболдаги режалар

АОКАда Фанлар академиями раҳбарияти иштирокида матбуот анжумани бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин:

🎸 Матбуот анжумани

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
💬2025 йилнинг биринчи чорагида амалга оширилган ишлар таҳлили ва келгусидаги режалар

АОКАда Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги "Маърифат" тарғиботчилар жамияти раиси Бахтиёр Ҳусанов иштирокида брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин:

🎸 Брифинг

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
🖋 Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонлари билан:

Жасур Шавкатович Салихов Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси ректори лавозимига;

Гулноза Сайдиғанихўжаевна Исмаилова Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Истиқболли кадрларни тайёрлаш бўйича "Эл-юрт умиди" жамғармаси ижрочи директори лавозимига тайинланди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
📢 Power Uzbekistan 2025 18-Халқаро кўргазмаси Хитойнинг етакчи компанияларини бир жойга тўплайди.

📌Кўргазмада қуйидаги соҳалардаги энг илғор технологиялар тақдим этилади:

⚫️Қуёш энергетикаси (фотоелектрик модуллар ва электр станциялар);

⚫️Энергия тежаш ускуналари (моторлар учун конденсаторлар);

⚫️Ўрта кучланишли тарқатиш қурилмалари

⚫️Комплект трансформатор подстанциялари ва энергетиканинг бошқа асосий йўналишлари

📍 CАЕх Ўзбекистон / Тошкент 🇺🇿

📲Рўйхатдан ўтиш учун: https://bit.ly/PU_uz_reg
〰️〰️〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
💬 Янги Тошкентни барпо этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар

АОКАда Янги Тошкент дирекцияси Ахборот хизмати раҳбари Шаҳноза Нурматова иштирокида брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин:

🎸 Брифинг

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
📍 Илк бор Қорақалпоғистон яйловларининг электрон-рақамли “Яйловлар харитаси”, “Яйловлардан мавсумий фойдаланиш харитаси”, “Яйловлар сиғими харитаси” ишлаб чиқилди

АОКАда Фанлар академиями раҳбарияти иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида амалга оширилган ишлар ва истиқболдаги режалар юзасидан маълумот берилди:

✈️ 2025 йил ҳолати бўйича Фанлар академияси тизимида 32 та ташкилотда олий таълимдан кейинги таълим институтлари ташкил этилган. Бугунги кунда мазкур ташкилотларда жами 916 нафар, жумладан 82 та докторант, 746 нафар таянч докторант, 88 нафар стажёр-тадқиқотчи ва 130 нафар мустақил изланувчилар таҳсил олмоқда.

✈️ Шунингдек, 2024 йил якунлари бўйича нашрлар сони 2127 та, жумладан, 855 та Scopus ва Wos мақолалар, 208 та монография, шундан 19 та хорижий, 84 та патентлар, шундан 2 та хорижий ҳисобланади.

✈️ 2025 йил ҳолати бўйича Фанлар академияси тизимида 32 та ташкилотда олий таълимдан кейинги таълим институтлари ташкил этилган. Бугунги кунда мазкур ташкилотларда жами 916 нафар, жумладан 82 та докторант, 746 нафар таянч докторант, 88 нафар стажёр-тадқиқотчи ва 130 нафар мустақил изланувчилар таҳсил олмоқда.

✈️ Шунингдек, 2024 йил якунлари бўйича нашрлар сони 2127 та, жумладан, 855 та Scopus ва Wos мақолалар, 208 та монография, шундан 19 та хорижий, 84 та патентлар, шундан 2 та хорижий ҳисобланади.

✈️ Илк бор юқори энергиялардаги ядро ва ядро тўқланишлари натижасида янги резонанс заррача ҳосил бўлиши дунёда биринчи марта кашф этилди;
150 мингдан ортиқ биноларнинг электрон техник паспортлари шакллантирилди.

✈️ 94 та узум нави ва 32 та буғдойнинг нави учун халқаро стандартларга мувофиқ генетик паспортлари яратилди.

✈️ 6 та янги биопрепарат ва 8 та диагностикумларни ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

✈️ Марказий Осиёда илк бор тўр тизимли электрон хариталаш услуби тадбиқ этилди, Сурхондарё вилоятида 63 эндемик тур тарқалиши кўрсатилди.

✍️ Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
06.05.202506:02
Болалар майдончаси қаерларда қурилиши мумкин?

Бугун айрим кўп қаватли хонадон эгалари ўз ҳудудларида болалар майдончаси йўқлигидан эътироз билдиришади. Аммо, шаҳарсозлик ҳужжатларида бундай майдончаларни қуриш бўйича аниқ талаблар мавжуд эмасми?

Бу саволга “Шаҳарсозлик: шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктлари ҳудудларини ривожлантириш ва қурилишини режалаштириш” норма ва қоидалари асосида жавоб топасиз!

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
📢 6 май, сешанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

😉😉😉😉😉

🗣 Брифинг

⚫️Мавзу: 2025 йилнинг биринчи чорагида амалга оширилган ишлар таҳлили ва келгусидаги режалар
⚫️Вақти: 10:00
⚫️Иштирок этади: Бахтиёр Ҳусанов, Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги "Маърифат" тарғиботчилар жамияти раиси
😉😉😉😉😉

🗣 Матбуот анжумани

⚫️Мавзу: Ўзбекистонда Фанлар академияси томонидан амалга оширилган ишлар ва истиқболдаги режалар
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Фанлар академиями раҳбарияти

➡️ Матбуот анжуманига саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.
😉😉😉😉😉

🗣 Брифинг

⚫️Мавзу: Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази томонидан таълим сифати ва мазмунини яхшилаш мақсадида амалга оширилаётган ишлар
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Шавкат Хўжақулов, Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази Ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
05.05.202517:25
❗️Ички ишлар органларининг ахборот инфратузилмасини ягона тизимга бирлаштирилади

🔵Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Ички ишлар органлари тизимини рақамли трансформация қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолади.

🔵Қарор билан ички ишлар органлари фаолиятида замонавий рақамли ечимларни кенг жорий этиш, жиноятчиликка қарши курашиш ва жамоат хавфсизлигини таъминлашда сунъий интеллект имкониятларидан самарали фойдаланиш ҳамда соҳада ягона технологик ёндашувни шакллантириш белгиланди.

🔵Ички ишлар органлари таркибида Рақамли технологиялар ва ҳуқуқий статистика департаменти ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари ташкил этилиб, уларнинг зиммасига рақамли ечимларни жорий этиш ва мувофиқлаштириш, электрон давлат хизматларини такомиллаштириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш каби вазифалар юклатилди.

🔵Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида синов тариқасида туманлараро рақамли технологиялар бўлинмалари фаолиятини йўлга қўйилади.

Трансформация жараёнларини жадаллаштириш мақсадида Ички ишлар вазирлиги ҳузурида “Рақамли лойиҳалар офиси”ни ташкил этилади ва унга Рақамли технологиялар вазирлигининг малакали мутахассислари жалб этилади.

✍️Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
05.05.202512:14
⚠️ 2030 йил 1 январга қадар давлат иштирокидаги корхоналарни ташкил этишга мораторий жорий қилинади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 апрелдаги "2025 йил учун хусусийлаштириш дастури тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ 2030 йилгача нодавлат сектор улушини 85 фоизга етказиш ва давлат иштирокидаги корхоналарни 6 бараварга қисқартириш бўйича вазифалар ижросини таъминлаш, давлат иштирокидаги йирик корхоналар ва тижорат банкларини трансформация қилиш, улар таркибидаги рақобат муҳити шаклланган соҳалардаги корхоналар сонини камайтириш ҳамда хусусийлаштириш жараёнларини янада жадаллаштирилади.

📌Фармонга кўра хусусийлаштириш соҳасида қуйидагича кафолатлар белгиланмоқда:

🔠хусусийлаштирилган ер участкалари бўйича солиқ тўлаш тизими такомиллаштирилади;

🔠давлат мулкини хусусийлаштириш жараёнида вужудга келган хусусий мулк дахлсиздир;

🔠 давлат мулкини хусусийлаштириш натижалари қайта кўриб чиқилмайди ҳамда бекор қилинмайди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
💰 170 та лойиҳа учун 18 млрд сўмдан ортиқ маблағ ажратиш режалаштирилмоқда

АОКАда Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди Ахборот хизмати раҳбари Ортиқхўжа Норов иштирокида бўлиб ўтган брифингда грант танловлари юзасидан маълумот берилди.

⚫️Аҳоли бандлигини таъминлаш, ижтимоий муҳофаза ва соғлиқни сақлаш, атроф-муҳит ва санитар-гигиеник ҳолатни яхшилаш, таълим, маданият ва спортни ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, коррупцияга қарши курашиш каби йўналишларни қамраб олган 170 та лойиҳа учун 18 млрд сўмдан ортиқ маблағ ажратиш режалаштирилмоқда.

⚫️Битта лойиҳа 200 млн сўмгача молиялаштирилади.

⚫️Давлат грантини ажратиш билан боғлиқ барча жараёнлар, ариза тақдим этишдан бошлаб, шартнома имзолаш ва ҳисоботларни тақдим этишгача илк марта инсон омилисиз, рақамлашган ҳолда махсус ngo.gov.uz платформасида амалга оширилмоқда.

⚫️Ўтган йиллар давомида эълон қилинган давлат гранти танловларида нодавлат нотижорат ташкилотларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга ҳам эътибор қаратилган ва ҳудудлар кесимида мутаносиб равишда тақсимланмаган.

⚫️Жорий йилда эса маблағларнинг асосий қисми муаммоларнинг бартараф этилиши йўналтирилади ва давлат грантлари сони республиканинг барча ҳудуди бўйича тенг тақсимланмоқда.

✍️ Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Көрсөтүлдү 1 - 24 ичинде 1 599
Көбүрөөк функцияларды ачуу үчүн кириңиз.