Notcoin Community
Notcoin Community
Proxy MTProto | پروکسی
Proxy MTProto | پروکسی
Proxy MTProto | پروکسی
Proxy MTProto | پروکسی
iRo Proxy | پروکسی
iRo Proxy | پروکسی
🌸СОЛИХА АЁЛ🌸 avatar
🌸СОЛИХА АЁЛ🌸
🌸СОЛИХА АЁЛ🌸 avatar
🌸СОЛИХА АЁЛ🌸
21.02.202516:20
​​​​"Ким булсанг хам бировни хаётига кирдингми йиғлатиб ташлаб кетма! Ташлаб кетсанг бировни хаётини уйин килма! Сен каби бировда хам кунгил юрак  борлигини унутма! Ахир сенда хам онанг, опанг, синглинг, кизинг бордир оллохдан курк!!!"
Мен сизларга бошимдан кечирганларимни сузлаб бердим хулоса чикариш ўзларилардан. Лекин хеч качон бу дунёда алданиб колманг, хаётиздан нолиб осон хаётни хавас килиб тоғри йўлдан адашманг, кимларингдир ширин сўзларига учиб гунохга ботманг деб колман. Мен бу хикояни ёзишимдан максад хам колганларга ўрнак бўлсин деган максадда ёздим. Хаётимни хаммага достон килишмас максадим.

🌺 @Solixa_Ayol 🌺
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEoqxJvob7F63SjCig
21.02.202516:01
— Ҳе, яхши кўрмай ўл!. Келиб-келиб қаёқдаги ювиндихўрни яхши кўрасанми?. Энди гап бундай… Отасини тинчитиш керак…
​​— Нима? дадасининг кутилмаган гапидан сесканиб кетди Сарвар, Бу нима деганингиз?.
— Бу… Отасини одам ёллаб ўлдириш керак, деганим… Шундай қилиш лозимки, мелисагача бу иш етиб бормасин… Бўлмаса, қамалиб қолишинг ҳеч гапмас…
Сарвар ўйланиб қолди.
— Нималар деяпсиз?! кўзлари косасидан чиққудек бақирди Сарвар.
— Овозингни ўчир, тирранча!. ўшқирди Саҳоб ака, Мен сен ярамасни деб ҳаракат қиляпман…
Юрагини беихтиёр ваҳм босган Сарвар ҳеч қаёққа қарамай, Гулнор ишлайдиган боғчага жўнади.
ЁНҒИН.
Гулнорнинг ҳусни, қадди қомати Сарвар айтганича бор. Ҳар қадам ташлаганда юзта йигит оёғи остига йиқилса арзийди. Ҳатто кимгадир оғзидан бол томиб сўзласа, ойисининг ҳам рашки келиб кетарди… Гулнор ана шунақанги ажойиб қиз бўлган… У Сарварга кўнгил қўйганди… Билмайди… Билмайди… Унинг абжирлиги, бир сўзлилиги ёқардида Гулнорга… Энди нима бўлади?. Нималар қилиб қўйди отаси?. Ахир у алдаб қочгани йўқ эдику!. Хаёлга берилган Гулнор боғча эшиги рўпарасига таниш машина келиб тўхтаганини кўриб ҳовлиққанча ташқарига чопди.
— Гулнор, нима қилиб қўйишди уйингдагилар? қизни бағрига босаркан, хитоб қилди Сарвар, Ахир, дадамнинг феълини улар қаёқдан билишсин?. Мен… Сенга албатта уйланаман дегандимку!. Наҳотки, сўзингдан қайтган бўлсанг?.
— Йўқ, йўқ… бошини эгиб деди Гулнор, Сўзимдан қандай қилиб қайтай?. Отам… Акаларим…
— Юр, юр, тез уйингга борайлик тез!. Негадир юрагим ғаш… Сарвар севгилисини қўрқитиб юбормаслик учун ортиқ ҳеч нарса демай машинага ўтқаздию, газни босди…
Аммо у кечиккан эди. Отаси ниятини ўғлига айтишдан олдин югурдакларга керакли кўрсатма бериб улгурибди… Пул нималар қилмайди. Кимларни қутуртирмайди, кимларни хонавайрон қилмайди. Минг бир хаёл билан Гулнорларнинг уйига етиб келган Сарвар кутилмаган манзарани кўриб ҳуши бошидан учди… Эшматқулнинг хонадони ўт ичида, нимадир юмуш баҳона кўчага чиққан Қўшматгина омон қолган, телбаларча дод солар, афтидан уй эгалари аллақачон куйиб кул бўлган эди. Сарвар Қўшмат кўриб қолмаслиги учун тинимсиз додлаб, ўзини ташқарига урмоқчи бўлаётган Гулнорни маҳкам қучоқлаб машинани четроққа оларкан, бир сўзни қайта-қайта такрорларди:
— Гулнор, йиғлама!. Бу отамнинг иши… Қасос оламиз… Қасос оламиз!. Сарвар отасидан пинҳона сотиб олган квартирасига Гулнорни олиб борди. Қиз ҳеч ўзига келолмас, бир дақиқа бўлсин, йиғидан ўзини тиёлмасди.
— Ҳаммасига мен айбдорман!. Бутун бошли оиламга қирон келтирдим… Гўдаклигимдаёқ ўлиб кетганим яхши эмасмиди бундан кўра!. бўзларди у… Сарвар эса хона ичида тинимсиз у ёқдан-бу ёққа юрар, хаёлан отасидан олинадиган қасос режасини тузарди.
Ниҳоят, миясига келган фикрдан юзи ёришиб кетди.
— Гули… Гулнор, ўзингни бос, жоним, сен айбдор эмассан. Мен… Менинг отам… Ҳар ким ўз қилмиши олдида жавоб бериши керак.
Гулнор бир муддат йиғидан тўхтади. Сарварга узоқ тикилди. Унинг нигоҳида худди ўт, киши юрагини тешиб ўтувчи олов зоҳир эди.
— Акангни ҳозир чақирасан. Қотилни топдим! Жазосини беришга фақат сизнинг кучингиз етади, дейсан. Мен бўлсам, отамни телефон орқали чақираман. Отажон! Тез етиб келмасангиз, мени ўлдиришади!.
21.02.202509:33
​​Илойим Худодан топ!! Уйинг куйгур!!! Тфу сенга!!! Мен ер ёрилсаю, ерга киргудек бўлиб ёлворардим: “Опаммисиз, синглиммисиз, илтимос,  ўзингизни босинг. Мен оёғимдаги носкини сиздан олмаганман. Буни Денов бозоридан харид қилганман. Мени шарманда қилаяпсиз,ахир...”
Аёл мени эшитмасди. Гўёки бозорда ундан бошқа одам йўқдек баралла бақириб чақирарди. Яхшиликча оёғингдаги наскининг тўрттасига пул тўлаб қўй!! Бўлмаса шу ерда мурдангни судрайман. У бу харид қилаётган эрим уятдан хижолат тортиб менга ёвқараш қилди. Эримнинг қарашларидан “Носкинггаям, ўзингаям, ҳали шошмай тур”, деган пўписани англаб этим увушди. Эрим аёлга носкининг ўн баравар пулини санаб тутқазди. У билан тенг бўлиш ахмоқчилик эканлигини англаган эрим тезроқ аёлдан узоқлашди. 
Мен эса аёлнинг қўлидан тутиб мени ўғли билан юзлаштиришини илтимос қиламан. Бутун бошли катта бозорда сазойи бўлганим бир бўлса, эримнинг олдида ер ёрилмайдики, ерга кирмайман. Аёл ўзи савдо қиладиган растага боргунча тўхтамай жаврайди. Бахтимга аёлнинг ўғли мени дарҳол танийди. Оёғимдаги пайпоқни ундан олмаганимни, менга оддий 500 сўмлик капрон пайпоқдан икки жуфт сотганини айтиб онасини ҳовуридан туширади. Аёл отдан тушса ҳам эгардан тушмай ўғлини қарғай кетади. Унга гап уқтириш бефойда эканлигини айтиб растадан узоқлашаман. Бор йўғи бир жуфт пайпоқнинг пулини Оллоҳ ризолиги йўлида эгасига қайтаришим қимматга тушганлигидан аламим келиб бўғзимга нимадир тиқилади. Кўнглим ёришмайди. Оёқларимга кишан солгандек қадам ташлайман.
Орадан уч-тўрт йил ўтиб бозордан ёнғин чиқиб, мени елкамдан тортқилаб бозорда сазойи қилган аёлнинг растаси ҳам ёниб кул бўлганини айтишганда кўнглим хира бўлади. Аёлнинг қарғиши менга эмас, ўзига урган бўлса ҳам таскин топмайман. Шунчаки, кимнингдир кўнглини оғритиб қўйишдан қўрқиб яшайман холос.
Райҳона РАҲИМОВА – “Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси аъзоси” Сурхондарё вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини ошириш ўқув маркази директори.

🌸 @Solixa_Ayol 🌸
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇 БОСИНГ!
https://t.me/+SirEm-hvsXrdKMKK
21.02.202508:03
📝Бахт бекати.

Элмира одатдагидек ишига ошиқди. Бугун яна кечикяпти.
Охирги пайтларда унинг ҳеч нарсага қизиқиши қолмаган. Ҳамма нарса кўзига рангсиздек кўринар, турмушининг ҳали янги ойларини яшаётган бўлса-да, уни бу нарса хурсанд қилолмасди.
Ана шундай ҳардам хаёлликда турган Элмира ишхонасининг олдидан ўтадиган шу йўналишдаги транспорт келиб тўхтаганини ҳам сезмади.
У билан бир бекатда турганлар уловга чиқа бошлашганида аёл маршрутка аллақачон келганини англади.
Аммо у йўлда кетаётиб ҳам маршрутка ойнасидан кўчага термулганча кечаги воқеа ҳақида ўйларди.
Кеча якшанба бўлгани учун ҳам кўпчилик қариндошлар бир-бир телефон қилиб чиқишди. Ҳаммасининг топиб олган гапи шу: «Янгилик йўқми, ҳали бўйингизда бўлмадими?».
Элмира «Сизларга нима, сўрайверасизми энди? Агар шундай қувончли хабар бўлганида ўзим ҳаммангизга айтмасмидим. Мен нима қилай, шифокорлар бироз даволанишимни ва бу яқин икки-уч йилда фарзандли бўла олмаслигимни айтган бўлса», дея хаёлидан ўтказар, лекин буни овоз чиқариб айта олиш учун ўзида куч, журъат топа олмасди.
«Бундан кейин якшанба кунлари телефонимни ўчириб қўяман, шунда уларнинг юракни эзадиган бундай саволларидан ҳам халос бўларман, балки. Ҳар ҳолда мен ҳар куни ишда бўлишимни билишгани учун ҳам бошқа кунлари телефон қилишмайди. Қанийди, шифокорларнинг барча гаплари ёлғон бўлиб чиқса…»
Элмиранинг кўзидан ёш томчилади. Ичини худди нимадир тирнаб, қалбини эзиб кетадигандек эди. У машаққатлар билан тўқиган тўрини кучли шамол бир зумда учириб кетган ўргимчакка ўхшарди. Чунки тўри бўлмаса, ўргимчак учун ҳаёт йўқ.
Элмира ҳам қалбидаги маскани вайрон бўлганидан аламзада эди. У бошқалар йиғлаганимни кўрмадимикин, деб ҳаммага бир-бир қараб қўйди. Сўнг яна хаёллари кўрпасига ўраниб олди. Бу хаёллар шунчалик бешафқат эдики, унинг тўрига илиниш осон, аммо ундан қутулиш азобнинг ўзгинаси. Уйи ишхонасидан анча узоқ, шунинг учун ҳалигача етиб бормади.
Элмира табиатан нозик, транспортда узоқ юролмайди, кўнгли беҳузур бўлади. Авваллари-ку кўнгли ёмон бўлиб қайт қиларди, ҳар тугул автобусда юравериб, ҳозир анча кўниккан. Аммо тиқилинчда, бўғиқ ҳавода ҳозир унинг нафаси сиқа бошлади.
Қаҳратон қишнинг аччиқ совуғидан қўрқиб, ўраб олган шарфини бўйнидан юлқиб олди.
Тўғрисида ўтирган аёл унга зимдан қараётганини сезса ҳам парво қилмади.
Кўз олди қоронғилашиб, кўнгли айний бошлади.
— Синглим, ушланг, мана бу қуртни олинг, анча босади, еб олинг, — деди ҳалиги аёл Элмирага жилмайганча қараб.
Элмира бир ўша аёлга, бир унинг қўлидаги қуртга қаради.
— Раҳмат, шарт эмас…
— Нега ундай дейсиз, қани олинг, хижолат бўлманг. Ўзи бу даврда ҳаммада шунақа бўлади, — деди ҳалиги аёл.
Унинг нимага шаъма қилаётганини Элмира дарров тушунмади. Кейин эса аёлнинг қўлидаги никоҳ узукка қараб турганини кўрди.
Бу пайтга келиб йўловчилар бир-бир ўз манзилларида тушиб қолаётган, одам анча сийраклашган эди. Элмира ҳам қуртни еганидан сўнг ўзини бироз яхши ҳис эта бошлади.
— Ҳомиладормисиз дейман, синглим?
Ҳалиги аёлнинг тўсатдан берган саволи Элмирани чўчитиб юборди. У дабдурустдан «Ҳа» деб жавоб қайтарганини билмай қолди.
— Унда ўзингизни эҳтиёт қилишингиз керак. Сумкангизда доим бирор нарса олиб юринг. Илоҳим, болангизни эсон-омон қўлингизга олинг, синглим.
— Раҳмат, — деди Элмира зўрға.
Бошқалар ҳам уларнинг суҳбатига қулоқ солишаётганди гўё. Уларга ёнма-ён ўтирган аёл гапга аралашди.
— Ҳа, бир шифокор кўригидан ўтинг. Ҳар ҳолда кўнглингиз хотиржам бўлади.
— Хўп бўлади, — деди Элмира бу аёлнинг ҳам саволига жавобан.
Унга қурт тутқазган аёл ҳануз Элмирага ўзгача табассум билан қараб турарди.
Элмира уларнинг бундай муносабатларидан сўнг ўзини ҳақиқатан фарзанд кутаётгандек кўрсатишга уринаётганди. Ёлғони сезилиб қолишидан бироз чўчиётганди ҳам.
Элмира негадир бугун кун бўйи ўзини яхши ҳис қилди. Айниқса, маршруткадаги аёлларнинг гапини эслаганида ўз-ўзидан юзида табассум пайдо бўларди. Гўёки буларнинг ҳаммаси ростдек туйилаётганди унга. Ўзида ҳаммасини ҳис қилгиси келар, ҳатто ич-ичидан бунинг ёлғонлигини пайқаб турса-да, тан олгиси келмасди.
21.02.202505:03
Биласизми канчалар мени Дилоромга рахмим келганини уни урнига узимни куйиб курдим. Бечора унга булган тазиклар босим кучли булгани учун хам балки унинг битта фарзанд куролмаётганидан бошига шунча тушкан кийинчиликлар факат чакалокларни айбдор деб билиб хам котиликлар килаётган эканда? балки аклан зурикани боис хам нималар килаётганини билмаятгандир. Узи учун тугри билиб бирин кетин котилликлар килаётган булсая деб уйлаб колдим, ховлига кириб Дилором билан гаплашмокчи булиб ошхонасига кирсам йук экан, хонаси томонга юрдим ким биландур гаплашаётганди эшиги сал очикрок экан такиллатаман деб, эшик олдига борганимда ичкаридаги булаётган вокеалар мени дахшатга солди.
Дилором латталардан кулига бола белаб багрида тевраб унга караб мана шу сузларни айтарди,
мен сенга доим чакалокларни улдириб жонини олиб келаман, нега сен тирилмайсан? агар сен тирилиб чакалокга айлансанг, даданг олиб кетади. Мени уриб уришмайди чунки мениям болам бор булади-да сени чакалок кийимларидан ясадим болам. Энди жон керак сенга биласанми? кимни жонини олай айт болам айтчи?Мениям ойи деб чакир бир марта,
сени бокчаларга олиб бораман, мактабга хохлаган еринг факат бир марта кулокларимга ойи дегин айт, латаллардан ясаган боласига кулокларини тутиб турарди анкайганча...
Узимни тутолмадим, кузларимга шунаканги ёш келдики, эййй Худойим шу шурликгаям бола берсанг булмасмиди, ахволига кара, кимлар зор болага, кимлар хор килиб юрган замонда бу телбага карасангчи турт девол ичида бола ясаб утирибди, камига уйи кувончга тулган чакалок хиди кетмаган хонадонларнинг уйини азага айлантириб келаяпдику деб, эшик олдида туриб уйга кайтдим.
Тонгда Аёлим мени уйготиб мингир сингир килди, ё товба дадаси Анварнинг хотини борку уша тугибди бугун кечаси уйида тугиб куйибди, хали вакт бор эди-я, чала тугибдида боласини деб гапирди.
Ха, майли...Умри билан берган булсин, деганимни биламану кузларимни шарта очдим, йук у тугмаган хотин, бу уларнинг иши котилни кулга тушириш учун хам копкон койишганку.
Дилором у ерга албата боради уни камокга олишади, жиноят устида кулга олиб уни умрини турмада чиритишади хозирок Дилоромни тухтатишим керак деб шошганимча, уйимдан чикиб Дилоромларникига чопдим.
Дарвозани 15 дакикалар такиллатиб турдим ва нихоят дарвоза очилди. Ахмад ота мукиллаганча ким деб кузлари хира шира булиб мени курди. Салом бериб ичкарига отилиб кириб Дилоромни чакирдим, хонасига бориб эшигини такиллатдим. Хеч ким очмади очиб киришга мажбур булиб эшикни очдим. Афсус Дилором жойида йук экан!
Ахмад ота кизингиз кани?каерга кетди?деганимда мукарар улимга кетди Ганишер углим ,борса кайтмас жойга кетди, узини бошини кундага куйгани кетди, деб кузларини ишкалаб артиб юзини беркитди...
Ахмад ота сиз билармидингиз Дилоромни котил эканлигини а? айтинг дедим сизга.. деб, икки елкасини кулларим билан кисиб сурадим.
Нега уни кайтармадингиз шунча котилликлар килса хам? Уни камаб куйишарди у бу кимга айтсам канча уринмай менга кулок солмади.
Дилором аттанг мен каридим. Бугун милиция ходимлари куйган копконга кетдику у дархакикат кайтмайди биласизми энди кайтмайди, у деб турган жойимда нимагадур узимни ёмон хис килдим, Ахмад ота юрагини ушлаб эрга йикилди.
Бор болам, уни тухтат, жон болам, кайтар бахти каро кизимни кайтар деб ер муштлаганча Дилором болам бу шашдингдан кайт болам деб куллари калтирарди .
Канчалар тез чопмай худди
етолмаятгандай туюларди назаримда. 20 кадамлар колганди етишимга ховлидан бакирик овози эшитилди.
Эххх етолмадими деб ич-этим эзилди.
Дилором шунчалар бакирардики куйворинглар мени, илтимос киламан куйворинглар... бошка чакалокларни улдирмайман деб, атроф шу онгда одамга тулди уларнинг орасидан утиб ховлига якинлашдим.
Дилоромни икки посбон кулларидан каттик кайириб олишганди .
Жудаям каттик куркиб кетгани шундокина билиниб турарди.
Ранглари окариб кетган, узини у ёкдан бу ёкка тортиб бакирарди, мени уйда болам кутяпти, мен бу ерга чакалок улдиргани келганим йук, атига битта кийимчасидан угирлаб кетмокчи эдим.
18.02.202506:00
​​Роҳиланинг юраги "шув"этиб кетди. Бу жувон ёш бўлсада тўғри гапираётган эди. Ахир ўзи эридан қўрққани учун ҳам бегона эркаклар олдида бошини кўтармайди. Бошқа касбдошларига ўхшаб қийқириб кулмайди(орқасида хўжайини кузатиб тургандек бўлаверади)

Турмуш ўртоғи ҳар қандай эркак меҳмонни кўчада кутиб олади , уйга бегона эркакни етаклаб келмайди. Доим терговда дегани- доим эътиборда деганику. Ёпиқ, одми либослар кийишга мажбурлаши - ўзиники эканлигини даъво қилиши-ку?!Тунов куни ўғлига "Онанг мен учун дунёдаги энг гўзал аёл",-деганини эслаб юраги ҳапқириб кетди.
Шу пайтгача зулм деб ўйлаганлари муҳаббат эканда!

Сурайёнинг кўнглини кўтарган бўлди-ю, аслида, ўзининг кўнгли осмон қадар кўтарилди.

Энди турмуш ўртоғининг ҳар бир ҳаракатидан ҳикмат топаётган эди у...
Феруза Салходжаева

🌸 @Solixa_Ayol 🌸
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇 БОСИНГ!
https://t.me/+SirEm-hvsXrdKMKK
21.02.202516:20
📝Интернет

        Бир куни хаётимда шундай кунлар келишини тасавур хам килмагандим лекин бу тақдир тўлкинлари кайсидир киргоққа окизиб кетар эканки на хаётизи на узизи бошкара олар экансиз. Турмушга чиканимда ун туккизда эдим, хамма кийинчиликка чидаб ун беш йил яшадим. Эримга эркалик килиб бир пиёла чойни хуплаб ичмадим эрими бир куйлагини киймадим шундай булса хам сабир килдим болам иккита булса яхши булар, учта булса яхши булар дебман. Йук аксинча ойиласини фарзандларини ичкиликга алишиб яшади шундай кунларни бирида хаётимга бир инсон кириб келди мени севиб колганини айтди мен дуст булайлик мендан яхши дуст чикади дедим. Шу шу телфонда гаплашиб турдик. Эркаклардан кунглим колиб кетганди назаримда хамма эркак бир хил эди. Лекин беш бармок бир хил эмаску бизни хам синаб куринг дейишдан толмасди хар кун тонг сахардан севги изхорлари билан саломлашарди айтишича ишга хам мени куриш учун келарди, фариштам, куёнчам дейишлари, мени ширин сузга зор булиб яшаганими билар эди. Бир жойда ишлар эдик эрими менга муносабатини куриб билиб турарди йиглаб яшаётганими куриб турарди. дойим "яхши ковуни ит йийди кани энди сиздек хотиним булса ит булишга хам розиман" - дер эди. Мен кучадаги енгилтак аёллардан шунчалик жирканардим, лекин шулар хам ширин сўз этиборга зорлигидан шу йулга кирганлигини кейин билдим, билдиму барибир номард лавзи йук эркаклар улжаси хурланиб озор чекиб яшаган аёллар экан нахотки худодан киёмат куни жавоб беришдан куркмасалар. Мени алдаганини бир йил деганда тушуниб етдим. Афсуски тушуниб етганимда ойилам барбод булганди кузларимга караб бу дунёга кайта келсам факат сени дер эдим - дер эдим. Мен хам кимгадир кераклигимни ,энг мухими аёл эканлигимни хис килгандим узим курмаган мехирни унга бердим жонимдан ортик курдим ойиласига хеч качон ёмонликни раво курмадим, унинг жони огриса мен жоним огриди, узок сафарга чиканида тонг отиб манзилига етгунича ховотир олиб ухламадим бир кун келиб мени ташлаб кетади деб хаёлимга хам келтирмадим, уни билганлар "сени алдаяпти ишонма унинг улжаси сен каби озорланиб яшаганлар" - деган гапга ишонмадим. Нахотки кўзлар алдаса, нимага айнан мени танлади, нима ёмонлигим утдики кулишни ўргатиб бахтли килиб эвазига хамма хамма нарсамни хаётимни мазмунини кувончими хатоки фарзанларими кувончини хам тортиб олди. Майли гунох ўзимда ишонмаслигим керак эди. Лекин мени уйламапти болаларимни алдашга хаққи борми болаларим отасидан курмаган мехирни ундан кутганди. Энди нима килишга хайронман
У билан 7-июл куни танишгандик. 
-Менга "сизи номеризи интернетдан олдим" -деганди. 
-Мен интернетга кирмайман деганимда. 
-"Излаган имкон топади" деганди. Шунчалар богландимки бу дунёда иккимиздан бошка хеч ким йук эди. Мени хаммадан кизгонарди туйга, тугилган кунларга, хаттоки онамни уйига УЗИ олиб бориб келарди.
Хар кун хар лахза олдимда эди хаттоки кулишимни, кийинишимни назорат килар, болаларимдан дарсини сурарди. Болаларим бирон жойга борса хам ундан сурарди. "Аянг кийналмасин, аянга кара, аянга тилодан касир курма, укиб одам булинглар, аянг силарни деб азобларга чидаган, силарни деб юрипти" -дер эди. 
     6- сентиябр тогам кизларини узатди, туйдан олиб келишда биринчи марта кулини теккизди. Ўша кундан бошлаб мен уники булдим. Ўша кун уйга келгунимгача йглаб келдим нима булганда хам бундай булмаслиги керак эди. У мени хотинимсан деб тан олганди оллох гувох эдику мен хаммасини оллохим менга берган мукофати деб қабул килгандим менинг хам хаётимда яхши кунлар булар экан, шунча йилик азобларим рохати деб уйлабман, афсуски бу оллохимни яна бир синови эканлигини билганимда бу дунёдан бутунлай совуб булгандим, ношуккрлик килмайин болаларим бор улар учун тирикман бу дунёда. Улар учун яшаябман, яшаябману ўз - узимдан нафратланаман, яшашга хакким йук, болаларимга эмас бор мехримни бошкага бердим эвазига яна хурландим. Ўзим хеч кимни алдамадим хеч кимга ёмонлик килмадим, мени хам алдашади демабман у хакида жуда куп хотиралар бор, лекин гапиришни хам эслашни хам хохламиман хаммасини Аллохга солдим киёмат кун саволларим бор жавобини ўша кун оламан.
21.02.202516:01
— Дада… Мен у қизни яхши кўраман… Исми… Гул… Гулнора… Шунга…
— Нима?. Вей, томинг кетганми сени?. Саҳоб ака азбаройи асабийлашганидан қўлидаги чой тўла пиёлани ирғитиб юборди, Яхшиям ойинг бувингникига кетган… Яхшиям йўқ… Бўлмаса, эшитадиганингни эшитардинг…
— Дада, нега ҳайрон бўласиз?. Мен унга уйланмоқчиман, ахир!. У жуда келишган қиз…
— Э, ўчир овозингни!. Эшик супуриб, бир умр ахлат орасида ўсган қизни нимаси келишган бўлади?. Сен ўзбошимчани деб қаёқдаги қаланғи-қасанғилардан калтаклар едим, тузукми?! Уйланар эмишлар… Бекорга қамалиб кетмасингдан… Қорангни ўчириб тур!. Мен ўзим бир амаллаб тинчитворарман…
— Йўқ, дада, мен ўшанга уйланаман… Сарвар шундай дедию, ҳаллослаганча ичкари уйга кириб кетди.
ТАШРИФ
Эшматқул ака ҳеч қачон эшик супурувчиман, ўқимаганман деб ўзини ерга урмайди. Доимо қаддини ғоз тутиб юради. Худога шукр, тўртта Алпомишдай ўғли бор. Керак бўлганда, тоғни толқон қилади улар… Бироқ… Ёлғиз қизининг пешонаси нега бунақа шўр чиқди?. Бойман деб учраган бегуноҳ қизнинг номусига тегиб қўяверсая!. Оталарнинг юрагини қон, бошини хам қилиб кетаверсая!. Йўқ… Эшматқул боққан бало бордир деб ўтирадиганлардан эмас… Нима, камбағал ердан чиқибдими?.
— Қўшмат, ҳов Қўшмат!. Эшматқул ака нариги хонани қаттиқ-қаттиқ тақиллатиб, тўнғич ўғлини чақирди.
— Ҳа, дада, нима гап яна?.
— Бор, укаларингни топ, анави ҳезалакникига борамиз… Гулнорниям ишхонасидан ола кетамиз.
— Дада, кечагина бориб келдикку!. Нима фойда?. Барибир, қочиб кетади у бола… Ундан кўра, тезроқ мелисага бериш керак, вақт ўтиб кетяпти, ахир!.
— Э, гапни кўпайтирмай тезроқ қимирласангчи!. Олдин ўзим бир боплаб савалашим бор у қизиғарни… Афсуски, Саҳоб ака анойилардан эмас. Аллақачон ўзини, ҳовлисини эҳтиёт қилиш чорасини кўриб қўйган, дарвозахонанинг икки четида икки нафар барзанги йигит тош қотиб турар, уларнинг ҳар бири Қўшматга ўхшаганларга тўртта келарди валлоҳи аълам. Гулнорни етаклаб тўрт ўғил қуршовида дарвозага яқинлашиб келган Эшматқул ака кутилмаган манзарадан ҳайрон бўлди. Итга ўхшаб турса-тургандирда! деб ўйлаганча эндигина ичкарига кирмоқчи бўлган ҳам эдики, қўриқчи йигитлардан бири йўлига кўндаланг турди.
— Эй-й, қаёққа?. Бу ерга кириш мумкин эмас… Йигитнинг совуқ муомаласидан Эшматқул ака тутоқиб кетди.
— Вей, сен кимсан?. Қўриқчимисан?. Нима, хўжайининг шунчалик аёлсифатми?. Бор, Гулнорни отаси кепти де!. Шундаям чиқмаса, онасини Учқўрғондан кўрсатаман!. Йигитлардан бири ичкарига кириб, бир неча дақиқада қайтиб чиқди.
— Фақат сиз ва қизингиз киради, деди у буйруқ оҳангида тўнғиллаб, — Анавилар кетавериши мумкин…
— Йўқ… Сенлар шу ерда турчи!. Бир гап бўлса, манавиларгаям қараб ўтирмай, ўзингни ҳовлига ур!. Эшматқул ака яна бир маротаба қўриқчи йигитларга ёвқараш қилиб олди-да, қизини ёнига олиб остона ҳатлади.
ШАЙТОН ВАСВАСАСИ.
Саҳоб ака бўлганича бўлди. Бу Эшматқул деганлари қайсардан-қайсар экан. На қуда бўлишга кўнади, на пул олади. Саҳоб акага қолса, бу супурувчини ҳожатхонадаги чўлтоқ супургига ҳам олмасдику-я, ўғли қурғур қамалиб кетадида!.
— Э, битта ювиндихўр қизинг боракан, кўча томонга қараб тўнғиллаб қўйди у, Бузилса-бузилибдида энди!. Менга келин бўлса, дўппингни осмонга отмайсанми, қуруқ?!. Саҳоб ака нима қилишни билмай, уяли телефонини қўлига олдию, ўғлининг рақамини терди.
— Сарвар, сенмисан? ҳовлиқиб сўради у трубкадан таниш овоз эшитилгач, Тинчмисан, ишқилиб?. Менга қара, тез кел!. Йўқ… Келиб кетишди… Маслаҳатли гап бор…
Сарвар ҳаш-паш дегунча етиб келди. У бўйнигача қора терга ботган, кўз қарашларидан хурсандлигини ҳам, хафалигини ҳам билиб бўлмасди.
— Бу қуруқлар яхши гапга кўнмаяпти-ку, ўғлим, оғир хўрсинди Саҳоб ака, Нима қилсак экана?. Сарвар индамай ерга боқди.
— Ўзинг аҳмоқсан… ўғлига олайиб тикилганча давом этди Саҳоб ака, — Қиз кўргинг келган экан… Қатортолгами, ё бошқа жойга бориб қўя қолсанг ўлиб қолармидинг?.
— Яхши кўраман, дедим-ку, ахир!. ғудранди Сарвар мушти билан уй деворига асабий уриб. Шунча гапирганимминан тушунмас экансиз-да, барибир!.
21.02.202509:33
📝ҚИММАТГА ТУШГАН ҲАЛОЛЛИК...

Иккинчи воқеа: 2009 йилнинг эрта кузида бўлган эди. Бу пайтда мен Шўрчи туманидаги Олатемир маҳалласида жойлашган касб-ҳунар коллежида директор бўлиб ишлардим. Эҳҳ ўша пайтларда пахта мавсуми деган бало бўларди. Кундузлари фермерларнинг қўйтикан босган пахта далаларида  коллеж ўқувчилари ва ўқитувчилари билан биргаликда йўқ пахта учун изғирдик. Эрталабдан далага, даладан хирмонга, хирмондан тунги пахта штабига югургилаган кунларим эди. Бир  куни кечки пахта штабига одатдагидан эртароқ вақтда  барча коллеж директорлари зудлик билан чақирилаётганлиги ҳақидаги хабарни эшитиб, кеч салқинда уйга бориб иссиқроқ пайпоқ кийиб келишга  фурсат йўқлиги учун Шўрчининг бозорига кираверишдаги расталардан пайпоқ олиш учун кирдим. Кеч тушиб қолганлиги учун барча расталар ёпилган биргина растада мактаб ёшидаги бир болакай ўтирганини кўриб ундан иссиқроқ пайпоқ борми, деб сўрадим. Болакай онасининг иссиқ пайпоқлар олиб келиш учун товарга кетганини, юпқароқ капрон пайпоқлар борлигини айтиб уларни кўрсата бошлади. Капрон пайпоқлар иситмасада, пахта даласида юравериб қаварган оёқларни бекитиб туришини назарда тутиб бир жуфт харид қилдим. Капрон пайпоқларнинг ҳар жуфти 500 сўмдан,  қоғоз картонга ўралган ҳолда, елим халтачада қадоқланган бўлиб, назаримда бир жуфт эмас, икки жуфт бўлсачи, деган хаёлга бориб болакайга савол бердим.
– Болажон, бу пайпоқ ростдан бир жуфтми? Менимча ичида икки жуфт борга ўхшайди, сен мендан бир жуфтга пул олдинг?
– Бир жуфт, бир жуфт холажон, мен биламанку, азбаройи йиғилишга шошаётганлигим учун пайпоқни қадоқдан  машинада очиб кийишни назарда тутиб югургилаб кетдим. Машинага бориб пайпоқларни кўрсам, ўйлаганимдек, қадоқда икки жуфт бўлиб болакай менга икки жуфт эмас тўрт жуфт пайпоқ бериб юборган, мен эса икки жуфт пайпоққа пул тўлаган эдим. Орқага қайтолмасдим, қолган икки жуфт пайпоқнинг пулини бошқа бирор кун бериб қўйишни кўнгилга тугиб йиғилишга кириб кетдим. Капрон пайпоқлар бир кийишли бўлганлиги учунми бу воқеа ёдимдан ҳам кўтарилиб кетган эди. Орадан бир ойдан зиёд вақт ўтган, пахта мавсуми тугаган, совуқ забтига олган кунларнинг бирида уйимизга меҳмон келиши муносабати билан турмуш ўртоғим билан биргаликда бозорга кирдик. Бозорга кираверишда ўша растага кўзим тушиши билан ёдимдан кўтарилиб кетган бир жуфт капрон пайпоқларнинг пулини беришим кераклигини лафз қилганимни эсладим. Дадамизга шу растадан бир жуфт пайпоқ учун 1000 сўм қарзим борлигини, уни бериб қўйишимни айтиб растага яқинлашдим. Растада 30 ёшлар чамасидаги аёл савдо қилиб турган экан. Унга  шу растадан пайпоқ олганимни бир болакай менга икки жуфт пайпоқ ўрнига тўрт жуфт бериб юборганини айтиб, икки жуфт пайпоқнинг пулини тўлаб қўйиш мақсадимни билдириб 1000 сўм пулни узатдим. Аёл аввалига анграйди. Кейинига юзига табассум югуриб пулни олди. “Ҳа ўғлим савдо қилган пайтда келган экансизда. Ёшлик қилиб адашганда, лекин сизга раҳмат”,дея пулни олиб қолди. Мен кўксимда ширин энтикиш, билан растадан узоқлашдим.
​Харидимиз асосан деҳқон бозори билан боғлиқ бўлгани учун  мева чева, гуруч, қатиқ каби нарсаларни олиб юрганимизда  ортимдан бир киши важоҳат билан келиб елкамдан тортди. Қарасам, бояги пайпоқ  сотувчи аёл бўлиб, унинг важоҳатидан от ҳуркадиган ҳолатда эканини кўриб анграйдим.
– Ҳой менга қара, уялмайсанми, оёғингдаги наскини 3 ярим минг сўмдан сотаяпман. Сен мени ўсал қилиб 1000 сўм бериб кетдинг. Еч, еч наскини ифлос!! Яхшиликча еч, ҳозир оёғингни уриб синдираман. Ноинсофф!!
Мен нима бўлаётганини идрок қилолмай унга: “Кечирасиз, мен оёғимдаги носкини сиздан олмаганман, буни Деновдан олгандим. Сиз адашаяпсиз”, дедим.
Аёл бутун бозорни бошига кўтариб, оғизга олиб бўлмайдиган гапларни айтиб жазавага тушиб бақира бошлади.
– Мендан олмаган бўлсанг ўғлимдан олгансан, ёш болани ахмоқ қилиб пулини тўламай кетгансан. Кечани кеча демай, совуқни совуқ демай сенга ўхшаган мулойим хунуклар учун бозорда ўтирганим йўқ!!! Ўғлим болалик қилиб сенга тўртта наскини 1000 сўмга бериб юборган.
21.02.202505:44
​​📝ҲАҚИҚИЙ ДЎСТ КИМ? (Ибратли воқеа)

Бир бадавлат отани ноқобил ўғли бўлган экан. Отасининг давлатини соясида ўсиб улғайган йигит ишёқмас, дангаса бўлибди-ю, бироқ ҳотамтой экан. Пули кўп, атрофи тўла ошна-оғайнилар.

Чойхонада дўстлар даврасида "фалончи бойвачча" келмагунча ошлар сузилмас экан. Давраларни тўрида у бойвачча учун жой тайин. "Фалончи бойваччани" айтгани ҳозиру нозир, дўстлари ҳам доимо уни қўллаб қувватлаб турар экан.

Ҳаётни кўрган ота бойвачча ўғилга қанчалар насиҳат қилмасин, асло қулоғига олмас экан. Ота яхши сўзлар билан ҳам, ёмон мисоллар билан ҳам ҳар қанча ҳаётни тушунтирмасин, бойвачча ўғил яхши томонга ўзгармабди. Қўлидаги отасини бойлигини атрофдаги дўстлари билан хурсандчиликка сарф-харажат қилаверибди. Бойвачча ўғил хаёлида ўйларкан: “Бугун мени қўлимда бойлик бор. Эртага агар қийин аҳволга тушиб қолсам, бугун менинг ошимни еб юрган ошналарим мени ташлаб қўймайдилар, албатта менга ёрдам қўлларини узатадилар”.

Бадавлат ота боқий ҳаёт томонга кетар чоғи тўшагига ётиб қолибди. Шунда ноқобил ўғлини ёнига чорлаб дебди: "Ўғлим! Мени насиҳатларимни қулоғингга олмадинг. Энди сенга ўлим олдидан сўнгги насиҳатим. Шу аҳволда яшашингда сенга қолдирган бойлигим узоққа етмайди. Бир кун тугайди. Шунда сени кўзингни ёғини еган дўстларинг ўзларини асл юзларини кўрсатадилар. Сен ночор, бир сўмсиз қолганингда дўстларинг сени ҳолингга кулишади. Сен одамлардан пул сўрайдиган даражада муҳтож бўласан. Одамлардан пул сўраб тиламчилик қилгандан кўра ўзингни осгин. Мен сенга оғилхонага сиртмоқ тайёрлаб қўйдим. Менинг насиҳатларимга қулоқ солмадинг. Бу охиргиси, шуни бажаргин"

Бадавлат ота оламдан ўтибди. Дўстлар ҳаммаси "фалончи бойвачча"ни ёнида бўлишибди. Марҳум отани васиятидагидек йиллар ўтиб, бойвачча ўғилни пули охирлабди. Энди авваллардагидек чойхоналарда ора кунда дўстларга ош бера олмаган бойвачча аста даврани тўридан пойгасига тушибди. Энди "фалончи бойвачча" келгунча ош ҳам тугаб қоладиган, бора бора чойхонага ҳам чақирилмайдиган бўлибди. "Ётиб еганга тоғ ҳам чидамайди" деганларидек мерос ниҳоясига етиб, бойлик келувчи манба ҳам йўқлигидан "фалончи бойвачча" қашшоқ тиланчига айланибди.

Кечаги дўстлар, қариндошлар юз ўгирган бойвачча отанинг сўнгги насиҳатини эслади. "Ҳа, кеча ким эдим, бугун ким бўлдим?! Отам хақ эканлар. Афсус вақтида сўзларига қулоқ солмабман. Бу кунимдан ўлганим афзалллигини отам билиб айтиб кетган эканлар" деган ўйда, минг ҳасрат-надоматлар билан оғилхонани сиртмоғи томон юрибди. Кўзида ёш қалқиган "бойвачча" сиртмоқни тортиб тушириб бўйнига солиб, отасини ёнига равона бўлмоқчи эди ҳамки, сиртмоқни иккинчи учига боғланган бир қоп нарса билан ерга қулади.

Эркак не кўз билан қарасаки, ёнида қопда пул ва устида бир мактуб турарди. Шошилиб мактубни очиб ўқий бошлади: "Ўғлим. Мен шу кунга етиб келишингни сезган эдим. Бу ҳаётингдаги охирги сабоқдир. Энди ҳаётда ким кимлигини билгандирсан ? Ақлингни йиғиб, пулдан унумли фойдаланиб, шу пулни дасмоя қилиб, оёққа туриб ол. Энди асло йиқилма, болам!

Азиз диндошим! Бўйинга сиртмоқ солинадиган даражагача ўзингизни жарликка ташламанг. Кўзингизни очинг. Дунё учун ёнингизда турган дўстлар дўст эмас. Ота-онангизни насиҳатига вақтида қулоқ солинг.

🌺 @Solixa_Ayol 🌺
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEoqxJvob7F63SjCig
20.02.202516:20
​​📝ХАЁТ БУ- ОДАМЛАР... ( бўлган воқеа...)

      Махалла қўмитаси хонасига ёшгина жуфтлик кириб келди. Хонада махалла оқсоқоли Маъмуржон акадан бошқа ҳеч ким йўқ эди. У кўзойнагини қўли билан секин тўғрилади-да , кўриб чиқаётган ҳужжат қоғозларини бир четга суриб келувчиларга юзланди. Келишгангина ёш йигитга юзланиб кўришиш учун қўзғалмоқчи бўлди. Йигит чапдастлик билан дарров келиб оқсоқолни қўлини олди.
- Ассалому алайкум, ота- деди чиройли муомала билан йигит,
- бу йигит ким экан деб , ҳайрон бўляпсиз-а, мени танимайсиз, биз нотанишмиз, Ўзи аслида  бу ерга келишдан мақсад ҳам шу-  сиз билан танишиш. Бу киши келинингиз бўлади. Келинчак қўлини кўксига қўйиб ,  хиёл эгилиб қўйди.
- Ажаб келибсиз-да.  Ота савол назари билан йигитга қаради.
- Отажон , биз уч кўча наридаги бурчакдаги уйни сотиб олдик.15 - хонадонни.
      Ота дарҳол эслади. Икки қават қилиб қурилган ҳашаматли иморат . Тахминан икки ойлардан бери сотилади деган эълон осилиб турган эди . Ота оқсоқол сифатида уй эгасидан хабар олганди албатта. Уй нега сотувга қўйилганини сабабини билиш учун. Жавоб уни махзун қилганди. Хонадоннинг ягона фарзанди ёмон касалга чалинибди . Даъволатиш учун анча қарз кўтаришибди, шунинг  учун уйни сотувга қўйишга мажбур бўлишибди...  Ота дилида хотиржамлик туйди. Бир тарафдан яхши бўлибди. Оллоҳ шифо берсин уларнинг фарзандига. Аввало соғлиқ , ҳотиржамлик, пул эса қўлнинг кири.
Отанинг хаёлларини йигитнинг ўктам овози бузди.
- Отажон,  бу ерга келишимиздан мақсад, эртага уйимизда  янги махалладошлар билан танишиш мақсади- да , бир эҳсон ўтказмоқчи эдик. Тўғриси бироз шошиляпмиз, сабаби  бугун кечки рейсда падаримиз муқаддас ҳаж сафаридан қайтадиганлар. Сизга маълумки, бунақа пайтда келди - кетди бўлиб туради.  Янги уй олганимиз учун бироз камҳаржроқмиз. Шунга сиздан ёрдам сўраб ...
- Вой , дадаси , аввал таклифномани бермайсизми?- гапга қўшилди келинчак.
- Эсим қурсин, айбга буюрманг ота- йигит кўкрак чўнтагидан бежиримгина таклифномани олиб отага узатди.- эртага пешин намозидан кейин махалладаги эркаклардан  юз нафарларини сизни бошчилигингизда кутамиз.
     Ота таклифномани  олиб, беихтиёр йигитга юзланди :
- Болам , биздан нима ҳизмат?
- Отажон, айтиш бироз ноқулай-ку, майли айтаман. Шу десангиз бизга идиш - товоқдан ёрдам берсангиз . Тўғри чинни идишларимиз етарли, бизга фақат  икки , уч самовар, яна бир  ўнтача қасқон керак эди. Манти қилдирмоқчи эдик...
    Келинчак аста йўталди. Йигит унга қараб "ҳозир " деган ишорани қилди.
- Ҳа -я , биринчиси учун  катта дошқозонингизниям бериб турсангиз.
     Ота маъқул ишорасини қилди.
Йигит гапида давом этди.
- Отажон , иложи бўлса , шу анжомларни хозир тўғрилаб берсангиз, машинамизга тиркама  ҳам улаб келгандик, биласиз- ку вақтимиз...
    Ота қўли билан бўлди ишорасини қилди ва ўрнидан туриб , ён хонада жойлашган омбор вазифасини бажарувчи хонага йўл олди.
     Самовар ва дошқозонни чораси енгил бўлди-ю , қасқон масаласи бироз қийинроқ бўлди. Начора савоб ишни ҳамма , ҳар куни қилиши керак.Отани ўзи бирма бир хонадонлардан қасқонларни ўртада туриб йиғиб берди. Йигит қайта қайта миннатдорчилик билдирди, қайта қайта эртага айтилган вақтда уларни кутишини айтди...
     Ота уларни кузатиб кўйди. Ўз ишидан қаноат ҳосил қилгани холда.
       Эртасига айтилган жойга жамоат билан борган ота хайрон қолди. Узоқдан айтилган манзилга яқинлашар эканлар, кўчада ҳеч қандай тайергарлик аломатлари кўринмаётганлигига ҳайрон бўлди...
       Етиб борган жамоат эшик қўнғироғига жавобан дарбозани очган уста йигитни кўриб ажабланишди.
        ...  Ота касалхонага кўришга келган аёлини гапларини бемажол эшитди ва секин уф тортди.
         Эмишки, ўша куни қўшни иккита махалла оқсоқоллари ҳам ота сингари чув тушишибди.
      Хулоса...
Сизга яхши одамлар қолмаган десалар ишонманг, яхши одамлар бор.
- Ёмонларичи?
- Улар бошидан одам бўлмаган!
Хазонрезги...

🌸 @Solixa_Ayol 🌸
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇 БОСИНГ!
https://t.me/+SirEm-hvsXrdKMKK
18.02.202505:59
📝Рашк

--Лаббай,--телефонни лабларига яқин тутиб, товушини ҳовучи билан тўсиб, оҳиста жавоб жавоб берди Роҳила.

--Қаердасан? Нега битта гудокда жавоб бермадинг? Нимага секин гапиряпсан?

--Мажлисдаман, адаси гаплашиш мумкинмас бу ерда.

--Қанақа мажлис, кеча айтмадингку?--эрининг ғазабнок овози келди.

--Айтдимку, ХТБга бораман деб,..
Жавоб ўрнига қисқа гудоклар кела бошлади.
Ҳар доимгидек эри телефонни ўчириб қўйди.

Роҳила табиатан таъсирчан, бирпасда кайфияти тушиб кетди. Энди бир ҳафта қасам ичади, чинданам мажлисда бўлганлигини айтиб. Юраги. сиқилди. Бир кун тинчлик йўқ.

Сешанба--математиклар учун метод кун ҳисобланади. Одатда бу куни семинарлар ташкил қилинади, устозлар бошқа мактабларга бориб ўзаро дарс кузатадилар. Эри тушунмайди, ёки тушунишни истамайди

--Дарсинг йўқку, нима қиласан мактабда?Бу саволлар нақ юракнинг ўзига санчилади. Эри ҳаммадан қизғанади. Дарси нечида тугашини ҳисоблаб қўйган, аммо мактабнинг битмас-туганмас ғалвалари, мажбурий тўгараклар, мажлислари бор. Бекорчи оналар бор. Келиб вақтингни олади. Худди боласининг қанақалигини ўзи билмайдигандек
--Болам яхшими?--деб ўтириб оладида, охирида, --қаттиқ тураверинг, устози, ҳар куни уй вазифасини сўранг!--деб чиқиб кетади. Роҳила бетига айтолмайди-ю, ичида ўзига гапиради "қаттиқ турсам югургилаб келарсан, устингдан ёзаман деб"

Уйига борганда эрининг ғазабнок нигоҳидан қалтираб қолади. Болаларга таъсир қилмасин деб тушунтиришга ҳаракат қилади, унинг ҳаракатлари турмуш ўртоғини баттар шубҳага солади.

Бир куни телефонига катта миқдорда пул келиб тушди. Тахминан беш кило гўштнинг пули!
Қўрқиб, эрига қўнғироқ қилди

--Ассалому алайкум, Рашид ака, кимдир телефонимга кўп пул ташлаб юборибди.

--Ҳа, мен ташладим, компанияга келиб, ким билан гаплашганингни тееширяпман— деди.

Ўн беш минутга қолмай, ҳамма пуллар ечиб олинди. Роҳиланинг хўрлиги келди...

Бугун тадбир бор. Бошловчилик қилиши керак. Байрамона либосда бўлиши лозим. Кийиниб эшикдан чиқаётганда эри тўхтатди
-Нимага бунақа кийиниб олдинг, бор, узун юбканг билан енги узун кофтангни кийиб чиқ.
-Бугун тадбир бор.Шаҳар тадбири, бошловчиман ахир

- Ўртакашлигинг жонимга тегди, йиғиштир! Суриштираман, агар ўртакашлик қилганингни эшитсам, ўзингдан кўр, бор тез алмаштир!

Роҳила кўзда ёш билан эри айтган кийимларни кийди. Бир кўнгли ишга бормасамми деб ўйлади-ю, маъсулиятсизлик қилгиси келмади, тадбир ишланмаси ёзилган қоғозни мактабга янги келган ўқитувчига топширди.
Бошловчининг нўноқлигини ҳисобга олмаганда пухта ишланма билан тузилган байрам яхши ўтди.

Анъанага биноан тадбирдан сўнг ёзилган дастурхон атрофида жам бўлдилар.

Ҳамма мақтовлар янги келган ёш ўқитувчига ёғилди. У ҳам балогина экан, ўроқда йўқ, машоқда йўқ, хирмонда ҳозир бўлган бўлсада, пинагини бузмай олқишларни қабул қилиб ўтирди.

Уйга чарчаб, тушкун кайфиятда қайтган Роҳила баджаҳл турмуш ўртоғининг тергашидан қўрқиб тезда овқатга уннаб кетди...

Ўқитувчилар хонасига етиб келган Роҳила енгил тин олди. Бир даста дафтарларни стол устига ташлади. "Хайрият, энди икки соат дарсим йўқ, дафтарларни текшириб оламан"

Ишга берилиб кетганидан ҳамкасби ёнига келиб ўтиганини ҳам сезмай қолди. У қўлидаги телефонини хомуш титкилаб ўтирарди.

-Опа, сиздан бир нарса сўрасам майлими?

-Сўранг,-деди Роҳила кўзойнагини ечиб, дам олиш учун ўзини стул суянчиғига ташларкан

--Турмуш ўртоғингиз сизни қизғанадими?

--Қизғанганда қандоқ,буни бутун мактаб билади-ку

--Қандай яхши...Хўжайинимнинг мен билан умуман иши йўқ. Қаёққа бораман, қачон келаман, телефонимни кодини ҳам сўрамайдилар..

--Яхши-ку, эркин юрасиз.

--Нимаси яхши, опа, бу беэътиборлик-ку, сенинг менга қизиғинг йўқ дегани-ку. Сурайё йиғлаб юборди.-Ярим кечаси ўртоқларини етаклаб келиб чой қўйдиради, овқат қилдиради, ўртоқларим билан сўрашмадинг деб уриш қилади,- кўз ёшлари тўкилиб гапирарди у. Энг ёмони нимада, биласизми, бегоналар билан гаплашиб қўйишдан қўрқяпман...Шундаям сезмаса керак...
21.02.202516:03
Бахор келиши билан кунлар исиб байрамлар купайиб бошлайди😍😍

Биз аёлларни энг кийнайдиган савол🤔
💥уйга
💥кучага
💥окшомга
💥маросимларга


☺️НИМА КИЙСАМ ЭКАН...🥰

Ечими жуда осон янгиланган тренддаги коллексияга эга энг ДАХШАТ хечкимда йук ФАСОНЛАР бор канални тафсия киламан👇

ТЕЗДА ПАСДАГИ КУК ЁЗУВЛАРНИ БОСИБ ОБУНА БУЛАМИЗ
https://t.me/+DvtDid2gD6wyYTQy
https://t.me/+DvtDid2gD6wyYTQy

ХАМКОР КАНАЛ👇

https://t.me/+UU_6McdmM2kxNjVi
21.02.202516:00
📝ОТА ЎҒИЛ (Воқеа реал ҳаётдан олинган) ЙИГИРМАГА КИРМАГАН ЭРКАК

Саҳоб ака ёлғиз ўғлига бу исмни беҳуда қўйган эмас. Сарвари олам бўлиб юрсин, давримда даврон сурсин, деб ният қилган. Худога шукр, давлати беҳисоб. Тошканда манаман деган пулдорни йиқитишга қурби етади… Майли, ўғли ёшликда ўйнаб-кулиб қолсин. Бутун авлод-аждоди ёруғ дунёда кайф-сафо қилиб ўтган. Ўшаларнинг бирида!. Саҳоб аканинг хаёли бўлинди. Кутилмаганда машинасини очиқ дарвозадан учириб ҳовлига олиб кирган Сарвар гўёки зарда билан шундоқ дадасининг оёғи остида тормоз берди. Ғилдирак зарбидан ҳатто мармар кафеллардан бири кўчиб чиқди.
— Ҳай-ҳай… Ота ўғил, секинроқда! кулиб юборди Саҳоб ака машина эшигини очаётиб, Кафел пулга келган, ахир!. Сарвар ҳеч нарса демай рулга бошини қўйганча ўйга толди.
— Ие, нимага ётиб олдинг, тушмайсанми?.
— Дада, илтимос, дарвозани тамбалаб келинг, ниҳоят бошини кўтариб деди Сарвар, Мени қувиб келишяпти… Саҳоб ака бу гапни эшитиб ҳайрон бўлди. Қизиқ… Нимага қувиб келади?. Ким қувиб келади?. У индамай бориб дарвозага қулф солдида, яна ўғлининг ёнига чопди. Аммо улгурмади. Кўча тарафда қандайдир бегона машина тўхтаб, кимларнингдир ғўнғир-ғўнғир қилиб сўкинган овози эшитилди. Бир неча сония ўтиб дарвозани тепа бошлашди.
— Оч!... Шу ердасан, биламиз… Оч, ҳезалак!. Саҳоб ака бундай ҳақоратларга, айниқса, қаёқдаги ўзи танимаган одамлар келиб дарвозасини тепишларига сира ўрганмаган. Яна саҳар мардондая!. У жон-пони чиқиб шартта дарвозанинг бир қанотини очди. Остонада тўрт нафар бақувват-бақувват йигитлар тиш қайраб турарди. Кўринишидан биронтаси ҳам бойваччага ўхшамайди. Саҳоб ака бу нарсани бир қарашдаёқ сездию, йигитларга дўқ аралаш ўшқирди:
— Кимсанлар?. Дарвозани нимага тепасан?. Ё қўлингга ришта чиққанми?. Йигитлардан бири жавоб бериш ўрнига шартта Саҳоб аканинг ёқасидан олди.
— Сен отасимисан?. Арзанда ўғлинг қани?.
— Ўғлим сенларга нима ёмонлик қилди? хириллади Саҳоб ака зарб билан йигитнинг қўлидан ёқасини бўшатаркан. Шу пайт сал нарида ғазабдан кўкарганча қўлларини мушт қилиб турган иккинчи йигит Саҳоб аканинг орқасига тепди. Бу ҳам камлик қилгандай, учинчи шериги уни каллалаб юборди. Зарба кучлилигидан учиб бориб дарвозага қапишиб қолган Саҳоб ака сал бўлмаса ҳушидан кетаёзди.
— Ўғлинг менинг гулдай синглимни бахтсиз қип келди, тушундингми?! бақирди ҳалиги каллалаган йигит Саҳоб акага яқин келиб, Қани ўзи?. Нимага қоққан қозиқдай серрайиб турибсан?. Юр, топ!.
— Нима?. Ўғлим… Ҳали йигирмагаям кирмаганку! қорни аралаш икки-уч марта мушт келиб тушгач, Саҳоб ака ерга энгашган кўйи оёғи куйган товуқдай ичкарига чопқиллади.
— Сарвар!. Ҳой ит, қаердасан?!
Афсуски, Сарвар уйда ҳам, томорқада ҳам, ҳеч қаерда йўқ эди.
МЕН, БАРИБИР, ЎШАНГА УЙЛАНАМАН!...
Бу тўполоннинг бошланиши эди, холос. Ҳали умрида Худодан бошқага бош эгмаган Саҳоб аканинг қандайдир эшик супурувчига ҳисоб беришдан, ялиниб-ёлворишдан бўлак иложи йўқ. Қаёққа ҳам борарди қочиб?. Бу қизнинг чапани акалари қочиб кетишга қўярмиди?! Эссиз… Эссиз… Бу ўғил кимга ўхшадиа?. Бир иш қилсанг этагингни ёпиб юрмайсанми, лақма?! Йўқ… Йўқ… Бу ўша лапашанг тоғаларига тортибди… Ойисиниям эпчил-чаққонгина қилиб йўлга солгунча она сути оғзига келганди… Саҳоб ака ярим тунда айвонга чиқиб хаёлга берилди. Ўйлаб ўйининг охирига етолмади. Қани у?. Келса экан, ҳаммасини очиқ-ойдин сўраб олсам… Ҳам… Адабини берсам… Шу пайт дарвоза оҳиста очилиб, Сарвар кирди ва худди ҳеч нарса бўлмагандек хонаси тарафга кета бошлади.
— Тўхта, қаҳрамон!.
Сарвар кутилмаган овоздан бир сесканиб таққа тўхтади. Тўхтадию, бирпаслик сукутдан сўнг яна йўлида давом этди.
— Ҳа, дада, ҳалиям ухламадингизми?.
— Буёққа кел, дедим!.
— Нима, менда ишингиз бормиди?. — Сарвар истар-истамас айвонга яқин келди.
— Нима ишлар қип қўйдинг, ҳароми?.
— Нима қипман?. Нега сўкасиз?.
— Нега эшик супурувчининг қизини… Ким ўзи у қиз?.
Сарвар айбдорона бош эгди. Демак… Дадам ҳам билибдида! хаёлидан ўтказди Сарвар.
21.02.202509:02
📖 Қуръон Каримни 0дан бошладик, Уни тиловат қилишни истайсизми ❓

👇👇👇Каналга кириш👇👇👇
21.02.202505:29
💎 Salon — «отмен», uyda yasanamiz!

🎉 Dugonam uyida o'tirib ham chiroyli yurishini sababini topdim! Telegramdagi @Ayol_guzalligi kanaliga a'zo bo'lgan ekan...

⭐ Ushbu kanalda biz kabi ayol va qizlar uchun bepul tavsiyalar, layfhaklar, go'zallik sirlari berib borilar ekan!

Obuna bo'ling
👇👇👇
@Ayol_guzalligi
@Ayol_guzalligi
19.02.202516:29
​​Маъсума  секин келиб қайнонасини ёнига  ўтирди.  Беозор қучди  ва  бошини  секингина қайнонасининг  елкасига  қўйди. 
     Ойижон деди секингина Ўғлингиз эртага ким биландир тоққа кетаёпти.  Телефондаги хабарларини ўқидим дея йиғлаб юборди.
     -- Ўзи ухладими?  Ҳеч қиси йўқ болам хавотир олманг ҳаммаси жойига тушади дея келинини бироз овутишга ҳаракат қилди.
        Хўрозлар тонгдан бутун дунёни ўз қичқириқлари билан  ларзага солиб  уғотиб тонг отганини баралла айтаётгандек уйғотишарди.  Эркин ҳам уйқудан уйғониб,  бир кўзини қисиб телефонини текшираётиб ўрнидан туриб кетди.  Лайлонинг Мен тоққа боролмайдиган бўлдим деган хабаридан кайфияти тушиб кетди. Сигаретини олиб ҳовлига чиқди.  Ҳовлидаги чорпоя устида Онаси ўтирганини кўриб шошиб қолди.
         --  Она нима  қилиб  ўтирибсиз?
        -- Тоққа  кетсанг  кузатиб қўяй дегандим.
Бормайдиган бўлдим.
Бормайдиган бўлдингми ёки боролмайдиган  бўлдими?
Онасининг бу  гапидан  кейин  Эркиннинг  ичига  ўт  тушди нимадир бўлган
Маъсумани  жавобини  бер анавининг  ҳам  эридан  ажрашсин.  Ўзингни болаларингни қайнотангникига  олиб  бориб  қўйгинда,  уни болалари  билан  олиб  кел сени  ўшанингга  уйлаб  қўяман!  Бир  қучоқ  ўтинга  топилган  харидор  хотининггаям  топилади. деди Онаси.
Нималар  деяпсиз Онажон.
Худди  шу  пайт  остонада  Маъсума  кўринди.  Эркин  эса  баттар  жахли чиқиб унга  ўдағайлаб кетди.
Телефонимни  титкиладингми?
Аёли эса  ҳеч нарса  демади. Шунда Онахон келинига қараб: 
Болам  нарсаларингизни йиғиштиринг мен  сиздан  розиман.  Тарбия берган ота онангизга раҳмат. Сизга оҳорлик кийимлар олиб беролмадим. пардоз буюмлар олиб беролмадим. Қўлингизга бир сум пул бермадим шунда ҳам беш йил хизматимни қилдингиз, биз эса сизни қадрламадик.  Энди борақолинг дея Онахон ўрнидан туриб келинини қучоқлаб олди.  Кейин эса невараларини етаклаб таксига миндириб юборди.
Бу  ёқда эса Эркин бошини эгиб нима қилишини билмасдан жим ўтирарди.  Маъсума кетди. Онаси эса у  билан  гаплашмай  қўйди.
Эртасига яъни душанба куни Эркин ишхонасига ишга борди.   Ишхонасига кираверишда Лайло билан дуч   келиб   қолди.   Шунда   Лайло кутилмаганда салом ҳам бермасдан гап бошлаб қолди.
Сен  ҳам  эркакмисан деди сенсираб. Онангни нима ҳаққи  бор  эримга  қўнғироқ  қиламан дейишга у ким  бўпти  мени  шарманда  қиладиган.  Мени  шарманда  қиламан дейишдан  кўра  латта  боласини  эплаб олсин! Аёлнинг  оғзидан  боди  кириб  шоди  чиқар,  башараси  эса  хунук  бўлиб  кетганди.  Унинг  ёқимсиз  овозини  эшитиш  учун  тепа  ва  паст  қаватлардан деразалар  биринма  кетин очила бошлади.
Эркин  шарманда  бўлди  ўз  коллективи  олдида.  Тезгина  ортига  қайтиб ишхонадан  чиқиб мошинасига  ўтирдида,  боши  оққан  томонга жўнаб кетди.  Бироз хаёли жойига келиб  ён атроф  қаради аллақачон  шаҳардан ташқарига   чиқиб кетганди. У мошинасини тўхтатиб,  сигарет  чекди. Лайлони оғзидан тупиргичи  сачраб  гапираётган турқи  кўз олдига келиб  дили  оғриди. Беш йилда  кўзига  тик  боқмаган  аёлини кўз  олдига  келтирди. Ўз  ўзидан  кўзига ёш келаверди. 
Болаларини бир кундаёқ соғиниб қолганини ҳис қилди.  Кейин эса шартта  ўтирдида,  уйи томон жўнади.  Уйига етиб келгач машинадан тушибоқ ҳовлисига бақириб кирди.
Она  юринг  Маъсумани  олиб келамиз!-деб.
Нима  қиласан  уни?-сўради Онахон.
Хотинимку  у соғиндим дея ҳазиллашишга уринди. 
Бунинг  қарангга Маъсумахон  қизим манави даловча  сизни  соғинибди, бир  қараб юборинг! деди Онахон ошхонага  қараб.
Ичкаридан  эса  бугун  қайнонаси  олиб берган  оҳорли  кўйлакларда  салгина  пардоз  билан  гулдай  очилиб  кетган  Маъсума бир  туп  атиргулдек  очилиб турарди.
Ассалому  алейкум
Эркин  хотинини илк бор  кўргандек тикилиб қолди. 
Қани юринглар сизларга  банан  олиб бераман дея невараларини қўлидан тутган Онахон эшикка қараб юрар экан беш йилда қизидек бўлиб  қолган келинига кўзини қисиб қўйди. 
Ана  шундай  қайноналар  кўпайсин вақтингизни  аямасдан ўқиганингиз учун  ўз  миннатдорчилигимни  билдираман.
Крикдуши Шухрат.

🌸 @Solixa_Ayol 🌸
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇 БОСИНГ!
https://t.me/+SirEm-hvsXrdKMKK
18.02.202505:29
❤️‍🔥💎ЭРИНГИЗ УЙГА ТАЛПИНИБ КЕЛИШНИ ХОХЛАЙСИЗМИ?

➡️❤️ЖУДА ЁҚИМЛИ КАНАЛ❤️ БОЛЛАР КИРМАСИН ❌ АЁЛЛАР СИРЛАРИ

💋ЭРИНГИЗ ОЛДИНГИЗДАН БИРЗУМГА ҲАМ КЕТОЛМАЙ ҚОЛАДИ РОМ ҚИВОЛАСИЗ💋ХУДДИ ЁШ КЕЛИНЧАКДАЙ❣️

❣️❤️КАНАЛИМИЗДА ЭРНИ РОМ ЭТИШ ЙӮЛЛАРИ ФАҚАТ БИЗДА КИРСАНГИЗ ЧИҚИБ КЕТОЛМАЙСИЗ
👇👇👇
https://t.me/+BqgICANvPg83Njky
https://t.me/+BqgICANvPg83Njky
21.02.202516:01
​​Агар ҳаётим хавф остида қолмасин десангиз, ёлғиз ўзингиз келинг! дейман. Кейин отам билан акангни дуч келтирамиз. У ёғини ўзлари билишади. Соҳиб ака ўғлининг қўнғироғидан чўчиб тушди. Зумда бугунги қилган ишлари хаёлида жонланди. Кўз ўнгида Сарварнинг қонга беланиб ётган гавдаси намоён бўлди. У Дод! деб юборишига бир баҳя қолди. Шоша-пиша машинасини ўт олдирдию, ўғли айтган манзил томон йўлга тушди. Фақат… Сарварнинг гапига чиппа-чин ишониб тузатилмас хатога йўл қўяётганлигини билмасди.
Гулнорнинг акаси Қўшмат тишларини ғижирлатиб, мушт бўлиб тугилган қўлларини деворга асабий урганча рақибини кутарди. Ўтаётган дақиқалар қасоскор назарида йилларга айланаётгандек эди гўё. Ниҳоят, ўзи кутган Мерс подъезд ёнига тўхтади.
Ундан Соҳиб ака деярли сакраб тушдида, ўзини зим-зиё подъездга урди. Ва тўсатдан кўкрагига қадалган ўткир тиғ зарбидан ҳолсизланганча, орқа мияси билан зинага чалқанча йиқилди. У бир мартагина Воҳ! деган овоз чиқара олди, холос…

🌸 @Solixa_Ayol 🌸
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇 БОСИНГ!
https://t.me/+SirEm-hvsXrdKMKK
21.02.202515:33
❗️ДИҚҚАТ САВОЛ

1. Овчи нимадан қўрқади?
2. Аёл нимаси билан гўзал?
3. Қафасдаги қушга нима керак?
Учала саволга жавоб битта.


Савол Жавоби нима?👇🏻
21.02.202508:03
​​Бунинг ҳаммаси ҳақиқатан рўй беришини истаётгани учун ҳам аллақачон ўзида тасаввур этиб улгурганди…
У кечки пайт эрига бўлган воқеани айтиб бераркан, аёлнинг гапларида сўлғинлик бор эди.
— Ҳмм, майли, бугун шундай ўйлашган бўлса, кейинчалик бу ҳақиқатга айланади.
Бунинг учун сен ҳадеб сиқилавермасдан, хурсанд бўлиб юришинг керак, хўпми?
Элмира индамади. У эрининг доим такрорлайдиган ана шу сўзларидан куч олиб яшаётганди, аслида.
Кунлар шу зайлда ўтар, ҳаёт ҳар куни худди бир куйни чалаётганга, битта қўшиқни қайта-қайта куйлаётганга ўхшарди.
Яна ҳар кунгидек ишига борар, яна ишдан қайтиб одатдагидек уй юмушлари билан банд бўларди. Аммо бир куни ҳаёт унинг учун ўзгача мусиқа таратди, ўзгача куйлади.
Шифокорлар айтганидек, у бахтли кунларни икки-уч йил кутишига тўғри келмади.
Элмира фарзанд кутаётганини эшитганда ўзини худди еттинчи осмонда учаётгандек ҳис қила бошлади.
Ҳаёт унга қалб масканини қайтариб берган, у ўзини узоқ муддат саргардон юриб, ниҳоят, ўз маконида қўним топган дарбадар сайёҳга ўхшатарди. Айниқса, шу пайтгача умр осмонини қуршаб олган зулмат булутлари бир зумда аллақаёқларга йўқолиб, ўрнини ёруғ юлдузлар эгаллагандек эди. Энди аёл ҳар бир ишни ўзгача ҳафсала билан қилар, ҳамма нарса унинг учун янгидек туйиларди.
Ҳаётга бошқача кўз, бошқача нигоҳ билан қарай бошлади.
Элмира бугун худди биринчи марта ишга бораётгандек ҳис қилди ўзини. Доим қатнайдиган йўналишдаги таксида кетаркан, нигоҳини ён-атрофдан узмас, борлиқни қоплаган оппоқ қорларга тўйиб-тўйиб боқар, ундан завқланарди.
Бироқ унинг кўнгли айниб беҳузур бўлаётгани оппоқ хаёлларига халал бериб қўйганди.
— Сиз билан иккинчи марта рўбарў бўлишимиз.
Яхшимисиз, синглим, мана бу қуртни оғзингизга солиб олинг.
Элмира таниш овозни эшитиб, ялт этиб ён томонига қаради.
Бу аёлни кўрганига икки ойдан ошиқ вақт ўтган бўлса-да, унинг юз қиёфасини тўлиқ эслаб қолганди.
— Ассалому алайкум, яхшимисиз? — дея Элмира аёл тутган қуртни қўлига олди. Бу сафар кўнглида заррача ҳадик, иккиланиш йўқ эди.
— Ҳа, тузук, синглим, юрибмиз. Ўзингиз қийналмай юрибсизми?
Аёл Элмирани худди қирқ йилдан бери биладиган қадрдонлардек сўрашди.
У ҳатто Элмиранинг жавоб қайтаришини ҳам кутмасдан ўзи гапга тушиб кетди:
— Ўшанда сизга қараб роса ҳавас қилгандим.
Қизимнинг фарзандсизлиги туфайли оиласи бузилишига бир баҳя қолганди. Аммо Худога шукрки, унга фарзанд ато этди.
Сизнинг бўйингизда борлигини билгaнимда «Қанийди менинг қизимга ҳам шу бахт насиб этса», деб умид қилгандим.
Сизга қараб ўрнингизда ўз қизимни тасаввур қилгандим ўшанда.
Элмира аёлнинг қувончдан порлаётган кўзларига қараб уни тинглар экан, нима деб жавоб беришни билмасди.
У фақат бир нарса, ўшанда қаршисида турган аёл ва ўз тасаввури ҳақида ўйларди, холос…
Тамом.
МУХТАСАР.

🌸 @Solixa_Ayol 🌸
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇 БОСИНГ!
https://t.me/+SirEm-hvsXrdKMKK
21.02.202505:03
​​Болам тирилмаяптида, ёлвораман куйиб юборинглар, мана бу кийимчани кийгизиб курайчи боламга, бир мартагина зора жон кириб тирилиб кетармиди, мениям ойи деб чакирармиди деб, кулида махкам кисиб ушлаб олган чакалокларга атаб тукилган кичкина иштончани ушлаб дод соларди.
Одамлар хайрон булганича товба килиб кизил жинни буп коптику.
Боласи йук,ку, кайси боласи кутарди, бу жиноятчини буни дорга осиб улдириш керак, тентак. Шунча чакалокларни бошини еб битирди деб у учун хукм чикариб булишди.
Тухтанг! тухтанг дедим, икки посбонларнинг олдига бориб Дилоромни кулларини куйиб юборишини сурадим. Мени унга озгина гапим бор эди, дедим.
Улар бошликларига карашди, хоп деган имодан сунг Дилоромнинг кулларини куйишди.
Дилором менга караб кулидаги кийимчани тутказди, шу кийимни углимга кийгазинг, Ганишер ака мен жиннимасман мени хаёт каттик хурлади нима рушнолик курдим айтинг?онамдан эрта айрилиб хидига туёлмаганман, эрга тегиб бола хидига туёлмадим. Канчалар орзуларим бор эди, хали у ёкка утсам боласини куз-куз килиб эркалаб мени гашимга тегадиган оналар бир маробата уйлаб куришдимикан... шу бечора болага зор кунглига ботади деб, уйлашмадими? Боласини мактаб ойи деб гапиряпти ойи деб кучоклаяпти, мени ичимни ёндирган оналарни айби учун хам мен аламзада булиб колдим.
Улар хам фарзанд догида куйишсин деб килдим жиноятларимни ...
Нахотки мен улганимда тобутимни кутарадиган фарзандим булмаса? Ана Эшитяпсизми улдирган чакалокларим мени чакиришяпти улиминг якин дейишяпти бас булди йигламанглар деганича кулокларини беркитдию кузлари ола-була булиб хушидан кетди, уни текширишганида эхххх жони узулиптику дейишди...
Тамом.

🌸 @Solixa_Ayol 🌸
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇 БОСИНГ!
https://t.me/+SirEm-hvsXrdKMKK
18.02.202516:44
​​"Эр бермоқ - жон бермоқ" деганлари рост экан.
Эри кўчадан топган иккинчи учинчи кундошларидан ҳам бирин- кетин қиз фарзанд кўргани шундай бўлса-да уларни ардоқлаб таъминлаб қўйганини Лобар кечира олмади.
Ёниб кетди. Куйиб кетди. Ва кунларнинг бирида тўрттала қизи ҳам кўзига кўринмай уйини қизлари билан эрига шарт ташлади- ю, бош олиб чиқди- кетди.
Лобар шу кетганча икки дугонасига қўшилиб чет давлатга чиқиб кетди . Ким билсин хаёлида у ерда ишлаб , ўз бошига давлат орттириб уй - жой тиклашни , сўнгра қизларини олиб кетишни хаёл қилдими эди ? Бироқ қани эди барча хаёл хақиқатга тўғри келақолса...
Жувон бояқиш ўн йил деганда ўз юртига қайтиб келди. Бир сидра энгил - бош ва танасида уйғонган бедаво дард билан.
Келса-ки, қизлари бирин - сирин ёшига етиб, етмай дуч келган оилаларга енг учида узатилибди. Бўлажак келинлик уйларига кетар чоғда соғинч жон- жонидан ўтиб кетган қизлар "Бизнинг онамиз йўқ, у биз учун ўлган" деб чиқиб кетган. Улар Лобарнинг келганини эшитиб ҳам бир бор кўришга келмадилар.
Халқда "Келин қайнонага тортади" деган гап бор. Бу сафар эса келин эмас нақд куёв Шариф қайнонага тортиб Лобар қайтгунга қадар ҳисоб бўйича ҳаммаси бўлиб олти марта тўй қилиб бермаган бўлса- да , никоҳдан ўтиб уйланиб олган эди.
Лобар яна қизлик уйига жойлашди. Ўша бир вақтлар болалиги ўтган уйга . Энди бу ҳовлидаги Сабоҳат бувиси оламдан ўтиб кетган , тоғалари ва холалари ҳовлини бош- бошига тақсимлаб , ўзларига тегишли бўлакларни сотиб кетишган , онаси учун эса бир вақтлар ажратиб берилган ўша икки хонали уй, ошхона- ҳаммоми бор уч сотихча ҳовли қолган эди. Энг кичик синглисининг эри бировнинг молини ўғирлаб қамалиб қолганлиги учун уям онасини пинжига келиб тиқилган экан.
Лобар қайтиб келганига бир йил тўлмай шамдек эриб битди. Саратон деганлари ҳаёт учун муҳим аъзолари эгаллаб олган эди.
Лобарнинг бахтига яхшиям маҳалла - кўй бор экан. Бир четда қўл қовуштириб қараб туришмади. Аёлининг ортидан қўшни вилоятда яшаб юрган битта- битта укасидан чиқмаган ёруғлик бир вақтлардаги хўв ўша боғнинг ўрнига тушган цех ва корхоналарнинг эгаларидан кела бошлади. Бироқ бу дард пулнинг кушандаси экан. Келган пул келганда кетаверади. Орада кимё муолажаларини олганда яхши еб яхши ичмаса бўлмаса.
Куни кеча ҳар ўн беш кундан кечиктирмай хабар олиб турадиган саҳоватпеша йигит бир товоқни тўлдириб устига тўртта нон бостирилган, лазер гуручига димланган қазили ош олиб кўришга келганди. Кетар вақтда бешта юз мингталикни тумба устига қўйиб кетаркан "Яқинда маҳсулотларимиз кенг кўламда сотувда чиқади , ўшанда яна бир алоҳида келаман" деб кетди.
Лобар ўша пулни олди- ю , умрида илк бор ҳеч кимдан руҳсат сўрамай ўзи учун ишлатиб қўйди .
У тадбиркор йигитнинг ортидан изма- из хабар олишга келган тоғасининг қизидан ўзи учун атир сотиб олди.
- Аммажон , шундоғам берардим , аммо меники эмасда , мен устига эллик минг қўйиб контрактимга пул ...- деди минг истиҳола билан талаба қиз Нилуфар Лобар қўлидаги матоҳларга кўзи тушиб қолганидан минг ҳижолат бўлганча.
- Пулим бор , сен бу ёғидан ташвиш чекма,- деди Лобар ҳозиргина ўзига берилган беш юз минг сўмни узатар экан, - нима умримда бир марта кўнглим тусаганини сотиб ололмайманми ?
Лобар шу топда кечаги воқеани эслар экан қизғанганча тўшагининг нариги бурчагига беркитиб қўйган атирни қўли билан пайпаслаб топди.
Кафтини тўлдириб турган атир шишаси алламбало чарм ғилоф билан чиройли қилиб ўралган эди.
Лобар атирни қопқоғини очмай ҳидлади. Ундан берк ҳолатда ҳам ўткир хуш ифор таралиб турарди .
Лобар кўзларини юмди. Ўзини сўлим , гул- у чечаклар билан тўла сайхонликда ялангоёқ чопаётгандек енгил ҳис қилди.
У шу топда бутун дунёни унутишни истарди. Шундай бўлди ҳам ...
Лобар ҳаттоки шу топда Онасининг синглисига қараганча "Докторлар узоғи бир хафталик умри қолди дейишяпти. Мен бўлсам ҳали кафанлик ҳам олиб қўя олганим йўқ " дегани ва ўксиб - ўксиб йиғлаганини эшитмади ...
тамом
Муаллиф: Хазонрезги

🌸 @Solixa_Ayol 🌸
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇 БОСИНГ!
https://t.me/+SirEm-hvsXrdKMKK
18.02.202504:29
​​Нигорим, мендан суроксиз угилларимизни каерга олиб кетдинг? Мени ёлгиз колдириб кетишга кандай хаддинг сигди, тошюрагим? Чидолмаяпман дарду хасратларинггаааа", деган аламли хайкирик эшитиларди. 
Инсон хар нарсага куникаркан. Вакт хаммасига даво экан. Собиржон хам аста секинлик ва жуда машаккат аччик такдирига тан бера бошлади. Одамларга кушилди ва хар лахза ёш умрлари хазон булган угиллари ва аёлини хотирлаб, яшай бошлади. Узини мехнатга урди, узини чалгитди. Ота-онасининг кистови билан бир тарбияли кизга уйланди. Хотинининг биринчи хомиласи (угил) нобуд булди. Бу синовга хам чидади йигит. Хеч вакт утмай Яратган Парвардигор бу оилага Хасан-Хусан угиллар берди. Собиржонни гам-андухи бироз аригандай булади. 
Бир неча йилдан кейин Собиржонга Аллох яна угил берди. Лекин гудак икки ойлигида нобуд булди. Уттиз ёшли йигит шунча синовлардан утди. Турт угилни каро ерга топшириб, эгнига сабр тунини кийди. Хасан-Хусанларига Аллохдан умр, ризк, инсоф суради. 
Собиржон якиндагина Узбекистонга, оиласи багрига кайтди. Утиб кетганлар кабрини зиёрат килди. Утган хаётини хотирлади. Онажониси куксига бош куйиб, гамлари аригандай булди... 
Азиз дустлар! Бу вокеа-хикояни укиб, Собиржонни дуо килиш ёдингиздан кутарилмасин. Кургани шу булсин. Бу оиласи билан бахтли булиб, куша карисин. Утганларни Аллох рахматига олган булсин....!!!
Интернет сайтидан олинди.

🌸 @Solixa_Ayol 🌸
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇 БОСИНГ!
https://t.me/+SirEm-hvsXrdKMKK
Көрсөтүлдү 1 - 24 ичинде 279
Көбүрөөк функцияларды ачуу үчүн кириңиз.