Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
INSPECTOR_UZ avatar
INSPECTOR_UZ
INSPECTOR_UZ avatar
INSPECTOR_UZ
10.05.202513:00
Тохир Саидов - турк ва ўзбек киноижодкорларининг профессионаллигида фарқида нимада эканини яққол исботи ҳақида нималар деди?

@INSPECTOR_UZ 👈  🏪 QONUN HUJJATLARI
10.05.202510:04
🎗9-may "Xotira va qadrlash kuni"

🎉Poytaxtimizning Mirzo Ulugbek tumanida joylashgan Yangi Ozbekiston bogida bayram munosabati bilan mushaklar otilib fuqarolar kayfiyati kotarildi.

🇺🇿 Toshkent shahar IIBB YHXB Axborot xizmati.

@INSPECTOR_UZ 👈  🏪 QONUN HUJJATLARI
09.05.202505:00
ХОРАЗМ ГУЖУМЛАРИ

Бугунги экологик инқироз даврида ҳар қандай шароитга дош берадиган дарахтлардан бири Хоразм гужумини кўпайтириш тўғрисида ижтимоий тармоқлар, нашрлар орқали қайта-қайта чиқишлар қилгандим.

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасидаги расмий хабарлар остида ҳар йили экилиб ёз чилласида қуриб қоладиган арча ўрнига маҳаллий иқлимга мос гужум, жийда, тут каби дарахтларини экиш таклифини бериб изоҳлар қолдиргандик.

Ниҳоят, Президентимиз Хоразм фаоллари билан учрашувда бу масалага алоҳида тўхталиб, Хоразм гужумини кўпайтириш муҳимлигини таъкидлади. Маҳалла, кўча, дала чети, йўл бўйларида, канал ва коллекторлар атрофида 10 миллион туп гужум экиш бўйича уч йиллик дастур қилиниши ва бу ерларда тут ва жийда ҳам кўпайтирилиши айтиб ўтилди.

Бу эса, экологияга, табиатимизга, миллий дарахтларимизга бўлган юксак эътибордир...

Мирзабек ЖАПАҚОВ, ҳуқуқшунос журналист. Хоразм.
#кун_хикмати 6

Кучли бўл лекин қўпол бўлма.
Камтар бўл лекин қатъиятсиз бўлма.
Ғурурли бўл лекин такаббур бўлма.

@INSPECTOR_UZ 👈  🏪 QONUN HUJJATLARI
03.05.202510:03
#Тезкор #Тарқатинг

Андижон туманида ҳам кучайтирилган рейд тадбири олиб борилмоқда

Рейд тадбирлари давомида тиғли буюмлар олиб юрган шахсларга нисбатан қонуний чоралар кўрилмоқда.

Пичоқ ёки тиғ, қаттиқ жисмларни ёнида олиб юриш қонунга хилофдир! Ёнингизда совуқ қуролларни олиб юрманг!

@INSPECTOR_UZ 👈  🏪 QONUN HUJJATLARI
02.05.202506:03
Биз ўйлаётган ўй фикрларимиз ва сўзлаётган сўзларимиздан ташкил топганмиз. Шундай экан фойдаланаётган сўзларингизга эътиборли бўлинг.

«Менга бўлаверади» деманг, «Менга энг яхшиси керак» денг.

«Чарчадим» эмас, «Дам олишим керак» денг.

«Айбдорман» деманг, «Бу менга тажриба бўлди» деб айтинг.

«Вақтим йўқ» эмас, «Кейинроқ бажараман»  денг.

«Ҳаракат қиламан» эмас, «Бажара оламан» денг.

«Мен бунга лойиқ эмасман» деманг, «Мен энг яхшиларига лойиқман» денг.

«Ҳаммаси яхши» ни ўрнига, «Менда ҳаммаси зўр» деб айтинг.

@INSPECTOR_UZ 👈  🏪 QONUN HUJJATLARI
Бу ҳаётда инсонга ҳеч қачон дўст бўлмайдиган тўртта нарса:

1. Пул - бугун менда, эртага бошқаларда.
2. Мансаб - бугун мен ўтираман, эртага бировлар.
3. Жазман - бугун мен билан, эртага бошқаси билан.
4. Тобут - бугун мени олиб борса, эртага бировни олиб келади.

Шундай экан, пулга ишониб дўстдан, мансабга ишониб таниш-билиш биродарлардан, жазманга ишониб ҳалол жуфтингиздан асло воз кечманг. Бу синов дунёда ҳаммамиз шу тобут орқали якун топамиз.

@INSPECTOR_UZ 👈  🏪 QONUN HUJJATLARI
10.05.202508:32
Nukus shahrida to‘y saylida jamoat tartibini buzib transport vositasini boshqargan shaxslarga ma’muriy qamoq jazosi tayinlandi

@INSPECTOR_UZ 👈  🏪 QONUN HUJJATLARI
09.05.202504:03
#Хотира_муқаддас

🔷9 май - Хотира ва қадрлаш куни!

@INSPECTOR_UZ 👈  🏪 QONUN HUJJATLARI
#кун_хикмати 5

Оч қорин билан бозорга тушма, бўйдоқлик билан ўзингга хотин излама.

@INSPECTOR_UZ 👈  🏪 QONUN HUJJATLARI
02.05.202512:16
Ижтимоий тармоқларда “ГАИ ходимини аёллар калтаклашди” — сарлавҳаси остида тарқалган ҳолат аслида қандай бўлган эди?

Сурхондарё вилояти Денов туманида ЙПХ ходимлари билан бир гуруҳ фуқаролар ўртасида юз берган зиддиятли вазият масъуллар томонидан ўрганилиб, ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) билан жиноий иш қўзғатилиб, гумонланувчилар процессуал тартибда ушланди.

@INSPECTOR_UZ 👈  🏪 QONUN HUJJATLARI
02.05.202505:00
Машинаси юрмай қолган фуқарога гаишник акамиз ёрдам беряпти. Респект бундай инсонларга!

#мобилузатма #сизданвидео

@INSPECTOR_UZ 👈  🏪 QONUN HUJJATLARI
🚘Кимлар хавфсизлик камарини тақмаслиги мумкин?

🔻
Автомобилнинг орқа ўриндиғидаги 12 ёшгача бўлган болалар;
🔻Ўқув-машқ машинасини бошқараётган вақтда транспорт бошқаришни ўргатувчи инструктор;
🔻Ҳомиладор аёллар, саломатлиги хавфсизлик камари тақиш имконини бермайдиган беморлар;
🔻Хизмат вазифасини бажараётган ходимга бириктирилган махсус маёқчали ва чизмали транспорт ҳайдовчиси ва йўловчилари.

Манба: Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс

@INSPECTOR_UZ 👈  🏪 QONUN HUJJATLARI
10.05.202508:31
#ДИҚҚАТ
#ТЕЗКОР

ЙПХ ходимининг қонуний талабини бажармасдан кўплаб пиёдаларнинг ҳаётини хавф остига қўйиб ҳаракатланган ҳайдовчи ушланди

Қоидабузар йигит ҳолатни расмийлаштираётган тезкор ходимга 6 млн 200 минг сўм пора таклиф қилган.

@INSPECTOR_UZ 👈  🏪 QONUN HUJJATLARI
09.05.202503:58
Бугунги қаҳрамонимиз Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ихтисослаштирилган мактаб-интернати 5-синф ўқувчиси Мустафақулов Беҳруз бўлиб, у IMAS Халқаро Математика Олимпиадасида бронза медалига сазовор бўлди. IMAS (International Mathematics Assessment for schools)-бу 3-8-синф ўқувчилари учун ўтказиладиган халқаро математика олимпиадаси бўлиб, икки босқичдан иборат. Олимпиада мактаб ўқувчиларининг мантиқий фикрлаш ва муаммоларни ҳал қилиш қобилиятларини ривожлантиришга қаратилган. 2024 йил сентябрь ойида Мустафақулов Беҳруз математика фанидан мактаб-интернат ички саралаш олимпиадасида ғолиб бўлиб, мактаб терма жамоасига қабул қилинган эди. У терма жамоа тренери, халқаро олимпиадалар ғолиби, Мард Ўғлон Давлат мукофоти совриндори, мактаб-интернат математика фани ўқитувчиси Жаҳонгир Норбоев қўлида таълим олиб, бир қатор олимпиадаларда фаол иштирок этиб келмоқда.

Шу жумладан жорий йилнинг 2 март куни ўтказилган IMAS Халқаро Математика Олимпиадасида 714 нафар иштирокчилар орасида бронза медалига мушарраф бўлгани мактаб-интернат учун қувончли ютуқ бўлди. Мустафақулов Беҳрузга кейинги ўқишларида ва олимпиадаларда зафарлар тилаб қоламиз!

@INSPECTOR_UZ 👈  🏪 QONUN HUJJATLARI
04.05.202510:02
Машина бозордаги энг тоза машина қанақа бўлади?.

@INSPECTOR_UZ 👈  🏪 QONUN HUJJATLARI
Кайра бөлүшүлгөн:
AYOL QALBI | АЁЛ ҚАЛБИ avatar
AYOL QALBI | АЁЛ ҚАЛБИ
02.05.202511:59
ЁМОН ХОТИН ЭРИНИ ФАЙЛАСУФ ҚИЛАДИ

Ақл-заковатда устун, ҳикматлари билан машҳур бўлган донишманд Суқрот ўз оиласида ҳаловатсиз яшаган. Ким ўйлабди дейсиз, лекин унинг уйида жаҳолат, совуқ муносабат, бақир-чақир одатий ҳол эди.

Суқротнинг хотини ҳукмрон, тили ўткир, қўрқмас ва эрини ҳар куни тонгда уйдан ҳайдаб, фақат қуёш ботганидан сўнг уйга қайтишга мажбур қилувчи аёл сифатида танилган.

Лекин Суқрот барибир хотиндан миннатдор бўлиб у ҳақида шундай деган экан:

Мен бу аёл олдида қарздорман. Агар у бўлмаганида, сукутда ҳикмат борлигини ва ухлашда бахт борлигини билмас эдим.

Хотиндан куйган Суқрот яна шундай деган:

Мен учта мусибатга дучор бўлганман: тил, камбағаллик ва хотиним. Биринчисини — сабр-тоқат билан, иккинчисини — камтарлик билан енгдим, аммо учинчисини — ҳеч қачон енголмадим.

Бир куни Суқрот шогирдлари билан ўтирганида, одатдагидек, хотини унга бақириб, ҳақорат қила бошлади. Суқрот эса ҳар доимгидек сокинлик билан эътибор бермади. Аммо бу гал хотини барча ҳайратига сабаб бўлиб, сув тўла тоғорани унинг бошига тўкди. Суқрот эса юзини артиб, хотиржамлик билан шундай деди: «Бундай чақмоқдан кейин ёмғир ёғиши аниқ эди».

Ривоятларга кўра, Суқротнинг мана шундай сокин табиати сабаб хотини Хантипа юрак хуружига учраб ўлган.

Суқрот ва Хантипа (Xanthippe).
17-асрдаги номаълум голланд рассомининг гравюраси.
Бойманс-ван Бёнингэн музейи, Роттерда


@ayolqalbi_uz 😘
02.05.202504:03
Илк учрашув ва бир йилдан кейинги ҳаёт.

@INSPECTOR_UZ 👈  🏪 QONUN HUJJATLARI
10.05.202510:04
Тунда йўл ҳаракати қоидалари ва жамоат тартибини бузган мотоцикл ҳайдовчиларига қонуний чора кўриш мақсадида рейд тадбирлари ўтказилди

@INSPECTOR_UZ 👈  🏪 QONUN HUJJATLARI
#кун_хикмати 9

Хеч қачон хеч кимни мажбарлама, хеч кимга ялинма ва таъқиб қилма.

@INSPECTOR_UZ 👈  🏪 QONUN HUJJATLARI
#кун_хикмати 8

Одамлар ичида сендан сўралмагунча гапирма, маслаҳат ҳам берма.
Фикринг қизиқ бўлганида сендан сўрашган бўлар эди.

@INSPECTOR_UZ 👈  🏪 QONUN HUJJATLARI
#кун_хикмати 3

Бошингни жуда теппага кўтариб юборма, оёғинг остидаги нарсаларни пайқамай қоласан.

Бошингни жуда ҳам эгиб юборма, бошингга чиқиб олишганини сезмай қоласан...

@INSPECTOR_UZ 👈  🏪 QONUN HUJJATLARI
02.05.202508:00
32 нафар болани "Damas"да ташиган ўта масъулиятсиз ҳайдовчига чора кўрилди

Сурхондарё вилоятининг Деновll туманида жойлашган хусусий боғчалардан бири "Damas" автомобилида 32 нафар вояга етмаган болаларни ҳаётини хавфга қўйиб, манзилига олиб бораётган вақтда тўхтатиб қолинди.

@INSPECTOR_UZ 👈  🏪 QONUN HUJJATLARI
01.05.202515:59
#кун_хикмати 1

Хеч қачон бировнинг қўлига қараб қолмагин, бандаси доим миннат қилади. Оллоҳдан сўра! Фақатгина ўзи беминнат ёрдам кўрсатади,

@INSPECTOR_UZ 👈  🏪 QONUN HUJJATLARI
Көрсөтүлдү 1 - 24 ичинде 386
Көбүрөөк функцияларды ачуу үчүн кириңиз.