Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
BAG‘DOD TUMANI HOKIMLIGI avatar

BAG‘DOD TUMANI HOKIMLIGI

Bag'dod tumani hokimligi Axborot xizmati | rasmiy
TGlist рейтинг
0
0
ТипАчык
Текшерүү
Текшерилбеген
Ишенимдүүлүк
Ишенимсиз
ОрдуУзбекістан
ТилиБашка
Канал түзүлгөн датаJul 20, 2019
TGlistке кошулган дата
Feb 14, 2025

"BAG‘DOD TUMANI HOKIMLIGI" тобундагы акыркы жазуулар

🗞 Бағдод тумани ҳокимлиги муассислигидаги "BAG'DOD HAYOTI" газетасининг 2025 йил 19 апрел кунги №_5 (8322) - сони мутолаа учун ҳавола қилинади.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Кайра бөлүшүлгөн:
BAG'DOD HAYOTI | БАҒДОД ҲАЁТИ avatar
BAG'DOD HAYOTI | БАҒДОД ҲАЁТИ
"Bag'dod hayoti" gazetasining 19-aprel, shanba kungi 5-soni

https://t.me/BAGDODHAYOTI
Туркиянинг Анқара шаҳридаги хиёбонда улуғ қомусий олим Аҳмад ал-Фарғоний бюсти ўрнатилди.

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда Фарғона вилояти делегацияси аъзолари иштирок этишди.

Тадбирда бобокалонимизнинг ибратли ҳаёти, серқирра фаолияти, илм-фан ривожи йўлидаги оламшумул ишлари бугун ҳам жаҳон аҳлини ҳайратга солиб келаётгани яна бир бор таъкидланди. Ҳурмат ва эҳтиром учун туркиялик қардош халқ вакилларига миннатдорчилик билдирилди.

Буюк астроном, математик ва географ Абул Аббос Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Касир ал-Фарғоний 797-865 йилларда яшаб ижод қилган. У Фарғонада таваллуд топган. Европада Ал-Фраганус номи билан шуҳрат қозонган. Олим астрономия, математика ва география фанлари билан мукаммал шуғулланган. Қатор илмий ва амалий асарлар ёзиб қолдирган.

Fergana.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
19/04/2025 #Жараён | ҚАЙТА ТИКЛАНАДИГАН ЭНЕРГИЯ МАНБАЛАРИ – ТЕЖАМКОРЛИК ОМИЛИ

Президентимиз томонидан қайта тикланувчи энергиядан фойдаланишни кенгайтириш бўйича устувор вазифалар белгилаб берилган. Муқобил энергия ускунасини ўрнатган аҳоли ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш бўйича мутлақо янги тизим жорий этилиб аҳоли ва тадбиркорларга ўрнатилган қуёш ва шамол электр ускуналари учун қувватига қараб компенсация тўланиб берилмоқда.


Бугун Бағдод тумани ҳокимлиги биносида аҳоли ва тадбиркорларга қўшимча муқобил электр энергиядан фойдаланиш учун яратилган имкониятлар кўргазмаси ташкил этилди. Унда туман ҳокими, туман прокурори, барча корхона, муассаса ва ташкилотлар раҳбарлари, маҳалла фаоллари иштирок этди.

Айни пайтда туманимиздаги кўпгина ташкилотлар, тадбиркорлик биноларида муқобил энергия манбалари яъни қуёш панеллари ўрнатилди ва электр энергиясини тўлиқ панеллар орқали сарфлай бошлаганлар.

▫️ Қуёш панелларини ўрнатган фуқароларга субсидия берилиб, бир қатор солиқлардан озод этилишини биласизми?

▫️ Қуёш панелларини ўрнатиб катта даромад топиш мумкинлигиничи?

▫️Бугун шу каби саволларга жавоблар олинди.


Қуёш панели тушунчалари, тежамкор горелка авфзалликлари, қуёш панеллари учун ажратилинадиган кредитлар ҳамда қуёш панели расмийлаштирилиши бўйича масъул мутасаддиларнинг маърузалари ҳам тингланди.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
📃ОАВ биз ҳақимизда

Бағдод туманидаги ижобий дараклар ОАВда юртимиз бўйлаб овоза бўлмоқда.


📝 Муаллиф Ботир Мадиёров (Ботир Омон) қаламига мансуб "Бағдодда Чили қалампири етиштирилиб, экспорт ҳам қилинмоқда" сарлавҳаси остидаги мақола "Халқ сўзи" online саҳифасидан жой олди.

Батафсил танишинг! 👉🏻 https://xs.uz/uzkr/post/bagdodda-chili-qalampiri-etishtirilib-eksport-ham-qilinmoqda

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Кайра бөлүшүлгөн:
BAG'DOD HAYOTI | БАҒДОД ҲАЁТИ avatar
BAG'DOD HAYOTI | БАҒДОД ҲАЁТИ
#Tezkor #Mobile_Rakurs

Farg‘onada "Shijoat va g‘ayrat" harbiy-sport musobaqalari qizg‘in davom etmoqda!


https://t.me/bagdodim_news
Кайра бөлүшүлгөн:
BAG'DOD HAYOTI | БАҒДОД ҲАЁТИ avatar
BAG'DOD HAYOTI | БАҒДОД ҲАЁТИ
Интернетда шафқатсизлик ва зўравонлик тарғиботи: муаммо ва ечим

👉 https://xabar.uz/8k1i

Kanalga ulanish👇👇👇
📝
BAG'DOD HAYOTI
Кайра бөлүшүлгөн:
AOKA - Rasmiy kanali avatar
AOKA - Rasmiy kanali
⚠️ Интернетдаги зўравонлик ва ахлоқсизликни тарғиб қилувчи контентлар ёшларнинг руҳий барқарорлигига хавф солади!

Бугун болаларнинг тарбиясига, дунёқараши ва фикрлари шаклланишига реал муҳитдан кўра, виртуал муҳит кўпроқ таъсир кўрсатмоқда.

Онлайн платформалар орқали ахборот алмашинуви, шу билан бирга, таълим, тадбиркорлик ва ижтимоий мулоқот самарали йўлга қўйилган. Аммо шундай имкониятлар фонида, интернет орқали шафқатсизлик, зўравонлик, ахлоқсизлик каби салбий иллатлар ҳам кенг тарқалмоқда.

Бу ҳолат нафақат шахсий, балки умумжамият даражасида жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин.

xabar.uz янгиликлар сайтида эълон қилинган ушбу мақола зурриёдининг келажагига бефарқ бўлмаган ҳар бир ота-онани жиддий ўйлов ва ташвишга солиши табиий.

Муаллиф Жасур Ҳусанов (АОКА бошқарма бошлиғи) Ижтимоий тармоқларда, хусусан, YouTube, TikTok, Instagram ва Telegram каби платформаларда айрим шахслар ва гуруҳлар томонидан зўравонлик, шафқатсиз муносабатлар, ҳатто жиноятларнинг тафсилотларини тарғиб қилиш ҳолатлари акс этган видео, фото контентлар тарқатилишининг салбий оқибатларига тўхталган.

Фарзандларимизнинг маънан комил, ахлоқан баркамол шахс бўлиб етишишида давлат органлари, таълим муассасалари, ота-оналар ва оммавий ахборот воситалари ҳамкорликда иш олиб боришлари зарур.

Таълим тизимида ахборот маданияти, рақамли хавфсизлик ва ахлоқий тарбия бўйича дарслар жорий этилиши давр талаби бўлиб бормоқда.

Шу билан бирга, интернет фаолиятини мониторинг қилувчи махсус идоралар самарали ишлаши, ёшлар учун соғлом контентлар яратилишига алоҳида эътибор қаратиш керак, дейди муаллиф мақолада.


Жасур Ҳусанов муаммонинг ечими сифатида қонунчиликни такомиллаштириш, давлат ва жамиятнинг ҳамжиҳатлиги, оила ва таълим муассасаларининг фаол иштирокини қайд этган.

Шу билан бирга, давлатнинг бу борадаги масъулиятини ошириш, масъул тузилмаларнинг фаолиятини такомиллаштириш зарурлигини таъкидлаган.

➡️ Мақолани ўқиш: https://xabar.uz/8k1i
〰️〰️〰️〰️
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
🎬🎬🎬

БАҒДОД ТУМАНИДАГИ "ВАТАНПАРВАР" ЎҚУВ-СПОРТ МАРКАЗИ ФАОЛИЯТИГА НАЗАР


Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
📃ОАВ биз ҳақимизда

📝
Муаллиф Муқимжон Қодировнинг "Қалампирчилик - мирзаободликларнинг даромад манбаи (+видео)" номли фото-видео мақоласи Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги - расмий саҳифасида эълон қилинди.

хабарлар, тезкор янгиликлар, таҳлилий-танқидий материаллар, қонун ҳужжатлари, фото ва видеорепортажлар

Батафсил⤵️
https://uza.uz/uz/posts/qalampirchilik-mirzaobodliklarning-daromad-manbai-video_710880

Bag‘dod tumani hokimligi Axborot xizmati
Кайра бөлүшүлгөн:
Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov avatar
Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Йиғилишда 3-4 та идора мисолида айтилган танқидлар бошқа вазирлик ва тармоқларга ҳам тегишли экани қайд этилди.

Экология, Қишлоқ хўжалиги, Қурилиш, Энергетика, Олий таълим вазирликлари, Кадастр агентлиги, Автойўллар қўмитаси, Саноат хавфсизлиги қўмитаси, Қурилиш инспекцияси тизимида ҳам бюрократия ҳалигача юқорилиги кўрсатиб ўтилди.

Ушбу вазирлик ва идоралар раҳбарларига бугунги йиғилишдан хулоса чиқариб, аҳоли ва тадбиркорларга хизматларни енгиллаштириш топширилди.

Умуман, барча даражадаги раҳбарлар олдига ишлаб чиқарувчи ва экспортчилар билан доимий мулоқотда бўлиш вазифаси қўйилди.

Йиғилиш давомида ҳудуд ва тармоқлар раҳбарларининг ҳисоботлари, тадбиркорларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди.

Facebook|Instagram|X
Кайра бөлүшүлгөн:
Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov avatar
Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Йиғилишда солиқ ва божхона соҳаларидаги камчиликлар бу тизимларда навбатдаги ислоҳотларни талаб қилаётгани қайд этилди.

Мутасаддиларга малакали экспертлар, олимлар ва тадбиркорлар жамоатчилик кенгашини жалб қилиб, солиқ-божхона сиёсати ва маъмурчилигини янги босқичга олиб чиқиш бўйича асосли таклифларни киритиш топширилди.

Шунингдек, вазирларнинг ўз соҳасидаги йўриқнома ва бошқа идоравий ҳужжатларни қабул қилиш бўйича ваколати аниқ белгиланиши лозимлиги таъкидланди.

Энг барқарор муносабатлар – қонун билан, янги ислоҳотлар – Президент ҳужжати билан, тармоқ ва ҳудудларни ривожлантириш – Ҳукумат қарори билан белгиланади. Уларни ҳаётга татбиқ этиш бўйича фақат идоравий ҳужжатлар қабул қилинади.

Ана шунда, ислоҳотлар натижалари одамларимизга тезроқ етиб боради”,

- деди Президент.

Facebook|Instagram|X
Кайра бөлүшүлгөн:
Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov avatar
Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Президентимиз тадбиркорларни ўйлантираётган яна бир масалага тўхталди.

Жойларда ер солиғи ва ижара тўловларига оширувчи коэффициент белгилаётганда унинг бизнесга таъсирини ўрганиш, тадбиркорларнинг имконияти ва молиявий аҳволидан келиб чиқиб, қарор қабул қилиш муҳимлигини таъкидлади.

Тушумни кўпайтириш солиқ ставкасини ошириш ҳисобидан бўлмаслиги керак. Аксинча, тадбиркорга ёрдам бериб, солиқ базасини кенгайтирсак, тушум кўпаяди, тадбиркорлар ҳам рози бўлади”,

- деди Президент.

Эндиликда тадбиркорларга ушбу солиқларни йилда иккига бўлиб тўлашга рухсат берилади.

Facebook|Instagram|X
Кайра бөлүшүлгөн:
Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov avatar
Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Ҳозирда қандолатчилик ва салқин ичимликлар тармоғи маҳаллий саноатнинг драйверига айланиб улгургани ва уларни қўллаб-қувватлаш муҳимлиги таъкидланди.

Шу боис шакарга акциз тўлови бекор қилиниши белгиланди. Қуруқ сут импортига қўйилган чекловлар ҳам олиб ташланади.

Бунинг ҳисобига қарийб 40 минг одам ишлайдиган 5,5 минг қандолат ва салқин ичимлик ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг йиллик айланмаси камида 50 триллион сўмга етади.

Ҳозирда 2,5 мингга яқин ресторан ва кафе ҚҚС тўламоқда. Йил бошидан уларга ҚҚСнинг 20 фоиздан 40 фоизгача қисмини “кэшбек” сифатида қайтариш тизими жорий қилинган эди. Лекин, ҳозиргача бу имтиёздан бор-йўғи 69 та умумий овқатланиш корхонаси фойдалангани кўрсатиб ўтилди.

Масалан, салқин ичимлик, торт, музқаймоқ каби 200 дан зиёд маҳсулот алоҳида-алоҳида сотилса, “кэшбек” берилмаяпти. Ваҳоланки, уларга ҳам ҚҚС тўланган.

Солиқ қўмитасига бу борадаги тушунмовчиликларни тартибга солиб, адолатли тизимни йўлга қўйиш топширилди.

Facebook|Instagram|X
Кайра бөлүшүлгөн:
Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov avatar
Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Салқин ичимликлар, маиший техника, фармацевтика, алкоголь ва тамаки каби маҳсулотларни маркировкалаш тизими жорий қилинган.

Лекин, барча қонун-қоидаларга мос ишлаётган тадбиркорларнинг маҳсулотлари билан бир вақтда маркировкасиз товарлар ҳам бемалол сотилаётган ҳолатлар кузатилмоқда. Ҳамма дўконлар ҳам маркировка билан ишламагани учун назорат занжири узилиб қолмоқда.

Солиқ ва Божхона қўмиталарига маркировкалашнинг ишлаб чиқариш ҳажмига салбий таъсирини камайтириш чораларини ишлаб чиқиш, маркировкалаш талаби бажарилиши устидан назоратни кучайтириш топширилди.

Қиммат бозорларда талаб юқори бўлган айрим товарлар экспортига чеклов қўйилгани учун кўплаб имкониятлар қўлдан бой берилаётгани қайд этилди.

Эндиликда, 1 июлдан бошлаб бирорта товар экспортига чеклов бўлмаслиги эълон қилинди. Фақат 86 та товар гуруҳига кирган хомашё ва ижтимоий аҳамияти юқори маҳсулотларга нисбатан экспорт божлари жорий қилинади.

Бу тадбиркорларимиз учун янги имконият экани таъкидланди.
Бир нарсани аниқ тушуниш керак. Агар тадбиркорлар қиммат бозорларга ишласа, уларда маҳсулотни кўпайтириш, сифатни яхшилашга интилиш, иштиёқ ортади, манфаат бўлади”,

- деди Президент.

Facebook|Instagram|X

Рекорддор

14.02.202520:03
5.2KКатталгандар
31.03.202523:59
400Цитация индекси
24.03.202514:50
2.1K1 посттун көрүүлөрү
07.03.202509:25
1.1K1 жарнама посттун көрүүлөрү
19.03.202512:34
2.47%ER
31.03.202523:59
40.33%ERR
Катталуучулар
Citation индекси
Бир посттун көрүүсү
Жарнамалык посттун көрүүсү
ER
ERR
MAR '25APR '25
Көбүрөөк функцияларды ачуу үчүн кириңиз.