Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Deputatlar nima deydi? — Yangi chaqiriq avatar
Deputatlar nima deydi? — Yangi chaqiriq
Deputatlar nima deydi? — Yangi chaqiriq avatar
Deputatlar nima deydi? — Yangi chaqiriq
24.04.202513:07
🟦
🟦🟦 Ўртоқлар, айни пайтда депутатларимиз ҳудудларда!

✅ Уларни вазифаси фақат учрашувлар ўтказиш ёки расмий нутқлармас, сизни, бизни эшитиш, жойлардаги долзарб муаммоларни аниқлаш, партия электорати манфаатларидан келиб чиқиб таҳлил қилиш, керак бўлса ҳал қилиш.

🏢 Спикеримиз Нуриддин Исмоилов ҳам Жиззахда эканлар. Пахтакорликлар бўлса, уларам аҳоли билан очиқ мулоқотга тайёр.

🗺Мундоқ қарасам бошқа депутатларимизам фарғона, Самарқанд, Навоийда юришибди.


⏰ Хуллас, амалий таклифларингизни юзма-юз етказиш фурсати! Биз эса жойлардан қайноқ хабарларни сизга улашиб турамиз😎.

🚀  @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
⚡️ Ҳозир машиналардаги аварияларнинг жуда кўпи вояга етмаганлар билан содир бўляпти. Хабарларни кўрсангиз, уларда ҳатто транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқиям йўқ.

📨 Автомототранспортни қисқа муддатга ноқонуний ижарага бериш ҳолатлари натижасида келиб чиқаётган оғир оқибатлар “Адолат” СДП депутатини ташвишга солган кўринади, Дилмурод Исмаилов бундай ноқонуний фаолият мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида ҳам учраётган бўлиши мумкинлиги ва уларнинг ҳаракатларига ўз вақтида ҳуқуқий баҳо берилмаслик янада мудҳиш оқибатларга олиб келиши мумкинлигини таъкидлаб, Транспорт вазири И.Р.Махкамов ва Ички ишлар вазири А.А.Ташпўлатовга депутатлик сўрови юборибди.


⁉️ Сўровда депутат
➡️
Автомототранспорт воситаларини қисқа муддатга ижарага бериш фаолиятини ноқонуний амалга оширувчи шахсларни барвақт аниқлаш борасида қандай ишлар қилинмоқда?
➡️
Аниқланган қонунбузарларга нисбатан қандай чоралар кўрилмоқда?
➡️
Бу каби ҳуқуқбузарликлар келиб чиқишининг олдини олиш бўйича қандай чора-тадбирлар амалга оширилмоқда?

каби саволлар билан юзланиб, масала юзасидан вазирларнинг шахсий нуқтаи назари билан қизиқибди.

✅ Чиндан муаммо долзарб, бевақт ўлимлар, кутилмаган фожеаларни олдини олиш учунам назорат ва тартиб керак!

🚀  @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
23.04.202509:17
22.04.202511:54
📣 Агросаноат соҳасида янги бозор механизмлари жорий этилибди. Шунга мос равишда “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунда ўзгариш киритишмоқчи.

Муҳокамада депутатлар жонланди. Ҳар ким бир масалада турли фикрни илгари сурди. Биров "бождан озод қилиняпти", биров "агентлик бу билан супертузилмага айланиб қолмайдими?" деб, хитоб қилди.

Яна кимларнингдир айтишича, қонуннинг яхши томониям бор — озиқ-овқат хавфсизлигига хизмат қилади, дейиляпти.


🟣 ХДП эса, яна кечаги позициясида қолди. Деярли учтадан битта депутат бу қонун лойиҳасига қўшилмаяпти.

⁉️ Қизилгул Қосимова “Фермерлар кенгаши ёки Савдо-саноат палатаси функциялариниям Агентлик ўз зиммасига олмоқчими, қонун айнан кимни манфаатларига хизмат қилади?” деб, савол берди.

⁉️ Анвархон Темиров судга берса, бож тўламаслиги ортидан, агентлик субсидия, ссуда тўғри ишлатилмади деб, ҳаммани судга бериши, натижада оддий фуқароларга жабр қилиши керак эмас дея, муносабат билдирди.


🔴 Адолат СДП депутати Зухриддин Мавлонов ҳам, божларни йўқотиш агентлик ўз манфаати йўлида, ҳар бир нарсага судга бераверишига олиб келмайдими, дея савол қўйди.

Спикеримиз айтганидек, қўмита анча қийналадиёв буёғига😶.


✅ Қарама-қаршиликлар билан кечган муҳокамаларда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.


🚀  @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
⁉️ "Сохта тадбиркорлик" тушунчаси қоладими ёки кетадими, ўртоқлар

⚡️ Ҳозиргина солиқ ва тадбиркорлик соҳасидаги ҳуқуқий муносабатлар бўйича қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.

🔵 ЎзЛиДеП депутати Умид Якубходжаевдан эътироз келди: — Депутатимизни фикрича, “сохта тадбиркорлик” тушунчасини, бу нормани қонундан умуман чиқариш керак.


🟣 Ўзбекистон ХДП фракцияси аъзоси Анваржон Нурматов эса умуман бошқа фикрда. Депутатнинг таъкидлашича, балки халқаро тажрибада йўқдир, лекин бюджет тушумларини тўлиқ таъминлаш, солиқдан қочишни камайтириш учун бу норма керак.

✅ Шу билан бирга, ижтимоий ҳимоя, пенсия, нафақа ва бюджет харажатларини молиялаштиришда бу қонун амалий кучга эга бўлиши кераклигини қайд этди.

📌 Қисқаси, палатада фикрлар тўқнашди. Шу нарсаям қонун лойиҳасини ҳаётийлиги, жиддийлиги ва замонавий талабларга қанчалик мос эканини кўрсатади.

🚀  @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
🗓 Душанба нафақат ҳафтанинг боши, балки Фракция йиғилишларида муҳокамалар қайнайдиган кун ҳамдир.

⚡️ Бугунги муҳокамаларга қараб эртанги ялпи мажлис жараёни қандай ўтишини тахмин қилса бўлади. Фикрлар – кескин, масалалар – долзарб.

🎮 Масалан, маклерлик (риелторлик) фаолиятини қонунийлаштириш бўйича лойиҳа муҳокама қилинибди.

📌Йиллар давомида уй сотаркансиз, энг биринчи эшитишингиз керак бўлган сўз: “Ака, ишончли маклер бор” бўлса керак. Бироқ шунча ишонч, шунча пул айланадиган соҳада ҳеч қандай қонун бўлмагани яхшигина муаммо эди.


✅ Ниҳоят, бу йўналиш қонуний асосда тартибга солинаркан. Мақсад аниқ соҳани “соя”дан чиқариш, аҳолига сифатли ва ишончли хизмат кўрсатилишини кафолатлаш, фирибгарлик, ортиқча комиссияларга чек қўйиш

Қисқаси, риелторлар қонунга таяниб ишлайдиган давр бошланаяпти😎.

🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
🗣 Сўнгги вақтларда ҳайдовчилардан депутатларимизга йўллардаги инфратузилмага оид шикоят кўп келяпти экан: Мурожаатларнинг кўп қисми айнан йўл чизиқларининг нотўғри чизилиши ёки етарли даражада кўринмаслиги билан боғлиқ.

Етмаганидек, айрим йўлларда чорраҳалар нотўғри ажратилган, баъзи йўл белгилари ва светофорлар эса мутлақо мавжудмас😶.

🔛
Ана шундай шароитда ҳайдовчи қайси чизиқни босмасин, жарима тайин. Ҳолбуки, кўпинча айб – инфратузилмада.

🟣 Вазиятни ўрганган ХДП депутати Анвархон Темиров Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖХД Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи Ш. Ибрагимовга депутатлик сўрови юборибди.

❕Депутатимиз
➡️йўл чизиқлари билан боғлиқ асоссиз жарималарни олдини олиш;
➡️фуқароларни жарималар билан боғлиқ мурожаатларини ҳал этилиши;
➡️йўлларда номутаносиб чизилган йўл чизиқларини аниқлаш ва мавжуд камчиликларни баратараф қилиш

борасида ўринли талабларни ўртага ташлабди.

⚡️ Чинданам масала долзарб, тизим нотўғри бўлса, айбсиз ҳайдовчиларам қоидабузарга айланиб қолаверади.

🚀  @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
Ҳурматни сўраб олиш керак эмас

Кимнингдир тилини ўрганиш — бу мажбурият эмас, қизиқиш.
Бир миллат ўз тилини бошқаларга "ўргатиш"и учун аввало, ўзига ҳурмат қозониши керак.

Бугун ўзбек ёшлари нима учун инглизча эркин сўзлашга ҳаракат қилишяпти?
Нима учун турк, немис, корейс ёки араб тилида TEDx кўриб, подкаст эшитиб, халқаро имтиҳонларга тайёргарлик кўришяпти?

Чунки бу тилларда илм бор. Имкон бор. Эркин фикр бор. Ва, энг муҳими, қадрлаш бор.

Рус тиличи? Уям керак албатта— агар эҳтиёж бўлса. Агар илм бўлса. Агар ҳурмат бўлса.
Лекин ҳурматни талаб қилиб эмас, Алишер Келдиевич айтганидек, ортиқча изоҳсиз қозониш керак.

Кимдир рус тилини яхши кўрса, бу унинг шахсий танлови. Лекин кимдир рус тилини "билмаса", унга "нега севмайсан?" деб пичирлаш керакмасда, ўртоқлар.

Айтганча, ҳозирги ёш авлод — "сўраб олинган ҳурмат" билан "эришилган ҳурмат" ўртасидаги фарқни жуда яхши ажратади😉.

🚀  @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
Ⓜ️ Ўзим талабаман, ҳар кун ўқишга метродан қатнайман. Эрталабдан ҳар куни метродаги тирбандлик хуноб қилади одамни.


⚡️ Соат 07:30 — 09:00 оралиғида чиқиб қолсангиз борми, қадам босишгаям жой топилмайди. Баъзи ҳолларда 6–7 та поездни ўтказиб юборишга тўғри келади. Чилонзор, Пахтакор, Беруний йўналишидан қатнайдиганлар билади бу тирбандликларни маззасини.

🟢 Экологик партия депутати Жавлон Абдуллаев телеграмм саҳифасида айни шу масалага тўxталиб, муаммо тизимли таҳлил ва ечимни талаб қилишини таъкидлабди.

✅ Аканинг фикрича, янги поездлар олиб келиш, мавжуд ҳаракат жадвалини қайта кўриб чиқиш ва соатлик юкламаларга мос тарзда рейсларни кўпайтириш орқали фуқароларнинг ҳаракатланиш имкониятларини енгиллаштириш мумкин.


⁉️ Сизлар нима дейсизлар, муаммога қанақа ечимлар керак?

🚀  @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
📢 Қонунчилик палатасида тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган аёллар ҳамда уларнинг фарзандларини ҳимоя қилишга қаратилган янги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда мазмуни бўйича муҳокама қилинди.

✅ Ҳозирги кунда бу масала фақат ҳуқуқиймас, ижтимоий ва инсонпарварлик нуқтаи назариданам жуда муҳим. Шу боис лойиҳада қатор амалий таклифлар ўз ифодасини топган:

🗣 “ИНСОН” марказларига аёллар банк картасини тиклаш учун нотариуссиз ишончнома бериш имкони яратилади.

🗣 Суд ишларида прокурор иштирокини мажбурий қилиш – аёлнинг ҳуқуқий ҳимояси кучли бўлишини таъминлайди.

🗣 Йўқолган паспорт, туғилганлик ва никоҳ гувоҳномалари бепул қайта расмийлаштирилади — аёл ва бола ҳужжатсиз қолмайди.

🗣 Давлат ҳисобидан ҳуқуқий ёрдам оладиганлар рўйхатига тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган аёллар ва болалар ҳам киритилади.


💡Муҳокама чоғида депутатларимизам лойиҳа жамиятнинг ижтимоий адолат ва муҳаббат мезонига асосланиши ва қонун фақат қоғоздамас, ҳар бир оилада, ҳар бир аёл ҳаётида сезилиши кераклигини таъкидлашди.

✅Тинч ҳаёт аёлга бировнинг инъоми эмас — унинг ҳуқуқи бўлиши керак. Қонун шунга хизмат қилсин, нима дедингиз?!

Қизғин баҳслардан сўнг, лойиҳа депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.

🚀  @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
📌 Кеча айтиш эсимдан чиқибди, депутатлар агросаноат бўйича қонун лойиҳасига “ўйлаб чиқинглар, кейин келинглар”
дейишди.

🟣 ХДП фракцияси йиғилишида агросаноатга оид қонун лойиҳасини депутатлар қаттиқ танқид қилди: жамоат манфаати кўринмаяпти, тушунтириш ҳам ноаниқ.

✅ Депутатлар:
“Қонун қоғоз учун эмас, халқ учун бўлиши керак,”

— деб гапни тамом қилди.

Нимаям деймиз, қонун лойиҳаси ёзишам, уни депутатларни чиғириғидан ўтказишам осонмас. Ташаббускорлар эса энди ҳақиқий манзилга қараб ҳаракат қилишлари керак. Ҳа-я, бугунги Ялпидаям бу масала кўрилади. Кузатамиз😎.

🚀  @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
Сунъий интеллект — ёрдамчими ёки қурол? Қонун ижодкорлари изоҳ берди

💬 Тасаввур қилинг: Бошқа одамнинг юзига сизнинг юзингизни қўшиб, кимнингдир “ўрнида" сиз сўзлаётгандек кўрсатилган видео. Ҳа, сунъий интеллект билан энди бу ажойибгина бўлиб қолмай, реал муаммо ҳам.


⚡️Ўзбекистонда сунъий интеллект билан боғлиқ ҳуқуқий масалалар қонунчиликка киритиляпти. Бу дегани — агар кимдир сунъий интеллект орқали сиз ёки бошқа инсон ҳақида сохта контент тарқатса энди жазосиз қолмайди. Қонун ташаббускорлари ана шу қонуннинг моҳияти ва жавобгарлик масаласида изоҳ беришибди.

Дам олиш кунлари Админжон сизларга мана шунақа ўзи кўрган фойдали контентларни улашиб туради! Видеони шу ердан томоша қиласиз😎:
📹
https://kun.uz/kr/37058406

⁉️ Замон тез, технологиялар югуряпти. Қонун эса мана шунақа, унга етиб олиб тартибга солиб туриши керак. Бўлмаса кўпчиликнинг "дастёри" бўлиб қолган сунъий ақл ҳаётимизга хавф солиб, ҳаммамизнинг ақлимизни шошириб қўйиши ҳеч гапмас.

🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
24.04.202510:51
⚡️ Депутат Жавлон Абдуллаев метродаги тирбандликлар муаммосини кўтаргани эсингизда-я?

Ⓜ️ “Метрополитен расмийлари нима дейди?”
деб тургандим, барака топгурлар масала юзасидан яхши таклиф билан чиқишибди: Метро раҳбарлари ва депутатлар биргаликда ишчи гуруҳ ташкил қилиб, муаммони жойида ўргансин.

⌨️Қатновни қулайлаштириш учун уларам қараб турмаяпти экан:
✅ 2021 йилда метрода 280 минг йўловчи ташилган бўлса, ҳозир 1 миллиондан ошган;
✅ пойездлар сони 36 тадан 75 тага чиққан;
✅поезд келиш интерваллари қисқартирилган


⌨️ Кейин, расмийлар йўловчиларгаям озгина эслатма бериб кетибди:
Ўзаро ҳурматни сақлаш, поезд ичидаги йўловчилар чиқгунига қадар кириш учун вагон эшиклари олдида турмаслик, манзилга келгач поезддан чиқиш учун имкон қадар тезроқ ҳаракат қилиш, вагон эшикларига суянмаслик, шахсий буюмларни вагон ва метро ҳудудида қолдирмаслик мақсадга мувофиқ.


✅ Акаларни гапида жон бор, баъзида вагонларга киришда оламон эмас, пода юргандек тартибсизлик ҳосил бўлади.

Хуллас, уларни “бирга ишлайлик” деган таклифи ҳар кун эрталабки “час-пик”да қолиб ўқишга кечикадиган каминага жуда ёқди💃.

🚀  @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
23.04.202513:26
👩‍💻 Кечаги ялпи мажлисда ҳақиқий фикрлар тўқнашуви бўлди. Депутатлар майли, умумий партияларнинг ўзида қарашлар иккига бўлинди.


⁉️ Хўш, ЎзХДП фракцияси қонун лойиҳасига нега қарши чиқди?

📹 Мажлис ва унгача бўлган жараёнлардан жавобларни бирга топамиз🤓.

🚀  @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
⚡️ 21 апрель куни президентимиз имзолари билан бир эмас, иккита муҳим ҳужжат қабул қилинди.

📄 Ҳужжатларда парламент, давлат ташкилотларидан тортиб, фуқаролик жамияти институтлари олдида турган вазифаларгача бирма-бир белгилаб берилди. Коррупцияга қарши курашиш бўйича янги тизим жорий этилиб, ушбу иллатга қарши курашиш бўйича умуммиллий сафарбарликка старт берилди.

⚖️ Ўз навбатида "Адолат" СДП етакчиси Робахон Махмудова бу ҳужжатлар Ўзбекистон партия фаоллари ва хайрихоҳларини руҳлантирётганлигини айтмоқда .

🟢 Бинобарин, давлат идораларининг шаффофлиги ва ҳисобдорлигини таъминлашда парламентнинг роли юқори бўлиши лозимлигини илгари суриб келадиган партиядошларимиз фармонда Олий Мажлис палаталари томонидан амалга ошириладиган вазифалар аниқ белгилаб берилганини ҳар томонлама қўллаб-қувватлайди.

Жумладан, фармонда бундан буён парламент палаталари ҳар йили бюджетдан энг кўп маблағ оладиган учта вазирлик ва идорада коррупциявий омилларни аниқлаб, уларни бартараф этиш бўйича таклифлар киритишда фаол бўлиши лозимлиги мустаҳамлаб қўйилди. Шунингдек, вазир ва ҳокимлар лавозимига номзодлар тегишлича Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари кенгашларида кўриб чиқилаётганда улар томонидан коррупциянинг олдини олиш бўйича аниқ режа ҳимоя қилинишига оид тартибни қонун ҳужжатларида белгилаш вазифаси қайд этилди.

Бундан ташқари, депутат ва сенаторлар халқаро тажрибани ўрганиб, кибермаконда коррупцияга қарши самарали курашиш бўйича мустаҳкам ҳуқуқий база яратиш юзасидан таклифларни ишлаб чиқишда етакчи ўринни эгаллайдиган бўлади.

Ҳақиқатдан ҳам, парламент жамиятда коррупцияга қарши курашишда ҳал қилувчи роль ва ўринга эга. Чунки ушбу олий вакиллик институти коррупцияга қарши курашишга қаратилган адолатли, шаффоф ва таъсирчан қонунларни ишлаб чиқиш, қабул қилиш ва уларнинг ижросини назорат қилиш ваколатига эга. Шундай экан, биз, депутатлар халқчил, сифатли қонунларни қабул қилиш билан чекланиб қолмасдан уларнинг бажарилишини таъминлашимиз ҳамда давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорликда жамиятда коррупцияга қарши маданиятни шакллантиришга ҳисса қўшмоғимиз лозим", - Р. Махмудова.


🚀  @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
22.04.202507:48
📣 Аҳолига кўрсатиладиган ижтимоий ёрдам ва хизматларнинг самарадорлигини ошириш бўйича янги нормалар киритиляпти.

Асосий янгиликлар:
🟢нотариал ҳаракатлар ҳақидаги маълумотлар, шу жумладан қимматли қоғозлар, кўчмас мулк, автомототранспорт воситаларининг олди-сотди, ҳадя, ижара, гаров шартномалари тўғрисидаги, мерос ва ҳадя тартибида фуқаролар мулкига ўтаётган мол-мулкнинг қиймати ҳақидаги маълумотлар ижтимоий ҳимоя органларига тақдим этилади;

🟢ижтимоий карта расмийлаштириш учун аризадаги имзоларни нотариал шаҳодатлаш талаб этилмайди, бу имзолар фуқароларнинг кредит ахбороти, қимматли қоғозлар бозоридаги махфий ахборот ва банк сирини ташкил этувчи маълумотларини олишга розилик ҳисобланади;

🟢ижтимоий ҳимоя органлари аризачи ва унинг оила аъзоларига доир банк сирини ташкил этувчи маълумотларни, агар бу маълумотлар вазифаларини бажариш учун зарур бўлса, олишга ва ишлов беришга ҳақлидир;

🟢кредит ахбороти субъектининг ва унинг оила аъзоларининг (ота-онаси, эри, хотини, ўз оиласига эга бўлмаган 18 ёшли ва ундан катта ёшли фарзандлари) тўловга қобилиятлилигини аниқлаш учун ижтимоий ҳимоя органларига кредит ахбороти тақдим этилади;

🟢ижтимоий ҳимоя органларига наркологик касалликларга чалинган шахслар тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилиши белгиланмоқда.


✅ Қонун лойиҳаси билан, ижтимоий ёрдам ва хизматлар аниқ эгаларига боради, давлат бюджети пули мақсадли ишлатилади, тизим шаффоф бўлади.

🚀  @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
22.04.202506:03
▶️ Бошланди

⚡️ Мажлисни Қонунчилик палатасининг расмий веб-сайти ҳамда YouTubeдаги канали орқали жонли кузатсак бўлади.

🚀  @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
⁉️ Ўсмирлар ўлимига сабаб бўлаётган “тадбиркор”ларни ким жиловлайди?

📰 “Адолат” газетасининг янги сонидаги "ПУЛГА СОТИБ ОЛИНАЁТГАН ФОЖИА... ёхуд ўсмирлар ўлимига сабаб бўлаётган “тадбиркор”ларни ким жиловлайди?” номли мақола эътиборимни тортди.

⚡️Сизам шу кунларда кўраётган бўлсангиз керак, ҳали ўн саккизямга тўлмаган, ҳайдовчилик гувоҳномаси йўқ ўсмирлар пул тўлаб, автомобиль миниб юрибди. Уларнинг қўлида руль, қаршисида эса — ҳаёт.


✅ Ўринли мисоллар билан тўла мақолани ўқидим-у, мийямга бир сигнал чалингандек бўлди.

Ҳақиқат шуки: бундай ҳолатларда ягона қурбон фақат ўсмирлармас , балки, бутун жамиятдир. Ҳеч бир ота-она фарзандини пул ва бунақа хунук беэътиборлик қурбони бўлишига рози бўлмаса керак.

📌 Огоҳлик ва хулоса учун мақолани сизга ҳам илинаман:

🟢
https://t.me/adolat_uz/26858
🟢


🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
Мажбурлаб севдириб бўлмайди

Бир нарсани тушуниб олиш керак, ўртоқлар.
Ўзбек ёшлари тилни бошқа бировнинг тарихий даъволари ёки кимгадир ёқиш учун ўрганмаяпти.
Улар келажакни кўряпти. Ва қайси тил улар учун эшик очиши мумкин — ўшанисига қараб, ўз йўлини танлаяпти.

Депутатимиз Одилжон Тожиев биланам гапимиз бир жойдан чиқди — кимгадир бунақа мажбурлаб тил ўргатмоқчи бўлиш, муҳаббатдан кўра — эртага норозиликни уйғотади.

Анов эртакдаги жинам айтадику, "ҳамма айтганингни қиламан, лекин севги уйғота олмайман" деб).

Ҳақиқий тил — фойдали бўлган тил. У имконият яратади, иш вақти ёрдам беради, грант топширишга ёрдам беради. Бизам шу йўл бўйича тил ўрганамиз🤓.

🚀  @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
⚡️ Харидлар таниш-билишгамас, рақобатга хизмат қилсин

📌 Сўнгги вақтларда тендерлар, шартномалар ва давлат харидлари атрофидаги суҳбатлар жамоатчилик орасида тобора кўпайиб бораётгани бекоргамас. Ҳамма соҳани қўриганимиздек, бу соҳадаям қоррупциянинг олдини олиш муҳим масала.

✅ Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитасининг навбатдаги йиғилишида айнан шу — “давлат харидларида коррупцияни олдини олиш” мавзуси муҳокама марказида бўлди.

💬 Ҳисоб палатаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Рақобат қўмитаси мутасаддилари иштирокида ўтган мухокамаларда депутатларимиз кейинги йилларда фуқароларда давлат маблағларининг қандай сарфланаётганлигига нисбатан бефарқлик ҳисси йўқолиб, давлат харидлари устидан жамоатчилик назорати кучайиб бораётганлигини эътироф этишибди.


⚠️ Шунингдек, депутатларимиз томонидан рақобат ўрнига “яқинлар”нинг иштироки, тендер ўрнига “кўр-кўрона” шартномалар тузилиши, ахборот очиқлиги ўрнига яширилган маълумотлар, шартномаларни “бўлиб” расмийлаштириш орқасидан қонунни четлаш ҳолатлари кузатилётгани ташвишли экани таъкидланди.

➡️ Бундан ташқари, соҳани шаффофлаштириш учун халқаро стандартлар асосида молиявий назоратни кучайтириш, тўғридан-тўғри шартномаларни қисқартириш, рақобат муҳитини яратиш каби таклифлар илгари сурилди.

😄 Пул бор жойда назорат, қонун ва рақобат бўлиши шарт. Давлат буюртмаларидаям “айланиб ўтиладиган йўллар”мас, очиқ ва инсофли танлов бўлиши керак. Депутатларимиз айнан шуни талаб қиляпти.

🚀  @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
22.04.202512:06
📌 Маклерлар даври тугади. Энди – расмий “кўчмас мулк агентлари” бўлади

🏠 Уй бозорида “бу одам ишончлими?”, “маклерми, ёки шунчаки танишми?” деган саволлардан чарчадингизми? Энди риэлторлик фаолияти қонун билан тартибга солинади.

Нима бўлаяпти ўзи?

✅ Риэлторликни энди “маклерлик” эмас, балки расмий, лицензияли фаолият сифатида қабул қиламиз. Якка тартибдаги тадбиркорларам, ўзини ўзи банд қилганларам энди расман “кўчмас мулк бўйича агент” бўлиш имконига эга бўлади.

✅ Ҳаммаси электрон, шаффоф ўтади. Электрон савдо, электрон ҳисоб-китоб, электрон реестр – бошқача айтганда, “ўйин қоидалари” ҳаммага бир хил бўлади. Бу яширин иқтисодиётгаям хайр деган гап.


✅ “Маклер” деган нарса энди ўзгаряпти. Риэлторлар энди профессионал жамоаларда бирлашади, ўз касбига эга, жавобгарлигиям аниқ. Аҳоли эса “янги уй олсам, алданмайманми?” деган хавотирдан халос бўлади.

Ишонмасангиз, текшириб кўринг. Янги “Ягона реестр” тизими билан қайси риэлтор ҳақиқий, қайси бири ҳаваскор – барчаси биттада аниқ бўлади🤓.

🚀  @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
⚡️Депутатлар жиноят процессида мажбурлов чоралари институтини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда кўриб чиқишди.

🤖 Одам бор, бир каззоблик қилиб қўяди. Лекин суд қилингунича ёки тергов охирига етгунича эркин юради. Қўлга олинмаса, аста чегарадан "ғир" этиб четга чиқиб кетадиганларам бисёр.

📌
Қонун лойиҳаси билан энди агар кимдир жиноятда гумон қилинса, аммо уни қамашмаса-ю, шунга қарамай терговдан, суддан, суриштирувдан қочиб кетиши мумкин бўлса – Ўзбекистондан чиқиб кетишга вақтинча таъқиқ қўйилиши мумкин.

✅ Тўғри-да, жиноятчи эркин, жабрланувчи эса ҳеч нарсасиз юрса —бу қандай адолат?

🚀  @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
22.04.202504:57
📣 Бугун ялпи мажлисимиз бор ўртоқлар. Муҳокама қилинадиган қонун лойиҳалари анчайин муҳим.

📆 Кун тартибида қуйидаги масалалар бор экан:

1️⃣«Солиқ ва тадбиркорлик соҳасидаги ҳуқуқий муносабатларни такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ҳақида;

2️⃣ «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» қонун лойиҳаси ҳақида;

3️⃣«Жиноят процессида мажбурлов чоралари институти такомиллаштирилаётганлиги муносабати билан қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ҳақида;

4️⃣ «Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ҳақида;

5️⃣ «Ижтимоий хизмат ва ёрдамлар кўрсатиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ҳақида;

6️⃣ «Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси;

7️⃣ «Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда эҳтиёжманд шахсларга ижтимоий ёрдам бериш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ҳақида;

8️⃣ «Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси тўғрисида;

9️⃣ «Агросаноат соҳасида янги бозор механизмлари жорий этилганлиги муносабати билан «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қонуни лойиҳаси тўғрисида;

1️⃣1️⃣ «Риелторлик фаолияти тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ҳақида;

1️⃣2️⃣ «Божхона кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ҳақида.


🚀  @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
📣 Бўкадан бир гап топиб келдим: Беш йил аввал тумандаги 15 та оилага "оилавий пудрат" асосида ер берилган экан.

✅ Улар ўз маблағи ҳисобига 100 мингдан ортиқ тут кўчатларини эккан. Шартнома шартлариям бажарилиб, кўчатлар парваришлаб келинаётган экан.

❗️Аммо, ҳозир номаълум сабаб билан шу участкалар аукционга қўйилиши белгиланибди. Бунақа хабар бола-чақаси билан ҳалол меҳнат қилган оилаларга албатта, оғир. Тағин денг, улар орасида оғир шароитда яшовчи, ногиронлиги бўлган шахсларам бор экан.

🟣 Ҳолат ХДП депутати Фирдавс Шариповни беэътибор қолдирмабди.

📨 Депутат Тошкент вилояти ҳокими З.Мирзаев ва Бош прокурор Н.Йўлдошевга депутатлик сўровини йўллаб, масалага адолат билан ёндашишни, бу оилаларни ҳимоя қилишни талаб қилибди.


Депутатларимиз халқ вакили, халқ овози эканини шунақа намойиш қилсалар бошқача хурсанд бўламан😇.

🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
Көрсөтүлдү 1 - 24 ичинде 319
Көбүрөөк функцияларды ачуу үчүн кириңиз.